2️⃣0️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌎 1578 йил—инглиз саёҳатчиси Мартин Фробишер Гренландияни инглиз тожининг мулки деб эълон қилиб, "Ғарбий Англия" деб атаган;
⚔️ 1792 йил—Буюк француз буржуа инқилоби пайтида Парижда халқ қўзғолон кўтарган;
🏭 1793 йил— Америкалик Эли Уитни пахта тозалаш заводини патентлаган;
1837 йил— Виктория Буюк Британия қироличасига айланган;
📞1840 йил— Сэмьюел Морзе телеграфни патентлаган;
🏦1863 йил— Қўшма Штатларда илк банк ташкил этилган (Айова штатининг Давенпорт миллий банки);
💬1867 йил— Президент Эндрю Жонсон Аляскани сотиб олиш тўғрисида эълон қилган;
🌉 1934 йил —Лондондаги Ватерлоо кўприги сотувга қўйилган;
✌️1945 йил— илгари Рейхстаг томида ўрнатилган Ғалаба юаннери Берлиндан Москвага етказилган;
📌1945 йил —Европадан қайтиб келган генерал Дуайт Д. Эйзенхауэрни 4 миллион Нью-Йорк аҳолиси кутиб олган;
🚫1967 йил — Муҳаммад Али Вьетнам урушида АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун Хюстон суди томонидан 5 йиллик қамоқ жазоси ва 10,000 доллар жарима белгиланган;
🇿🇼1969 йил— Родезияда (Зимбабве) ўтказилган референдумда аҳоли республика эълон қилинишини ёқлаб чиққан;
🇺🇿 1990 йил—Ўзбекистоннинг давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилинган;
🇩🇪 1991 йил — Германия парламенти ва Германия ҳукумати аъзолари пойтахтни Бонндан Берлинга кўчиришга қарор қилишган;
🚇1993 йил — Ла-Манш остидан ўтувчи Евротуннел бўйлаб биринчи синов поези ўтган;
🌐 2003 йил — Wikimedia фонди яратилган.
@Yurist_GUVD
✅ Iste’molga yaroqsiz mahsulotlarni ishlab chiqarish holatlarini aniqlagan profilaktika inspektorlariga ball beriladi
Ichki ishlar vazirining "Ichki ishlar organlari huquqbuzarliklar profilaktikasi bo‘linmalari xodimlarini reyting baholash tizimi asosida moddiy rag‘batlantirish tartibi to‘g‘risidagi nizomga qo‘shimcha kiritish haqida" (05.05.2023-y.) 233-son buyrug'i imzolandi.
🔸Buyruqqa asosan Ichki ishlar vazirining 2022-yil 15-apreldagi 111-son buyrug‘i bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlari huquqbuzarliklar profilaktikasi bo‘linmalari xodimlarini reyting baholash tizimi asosida moddiy rag‘batlantirish tartibi to‘g‘risidagi nizomga qo'shimcha kiritildi.
🔹Unga ko'ra biriktirilgan hududda kontrafakt va iste’molga yaroqsiz mahsulotlarni ishlab chiqarish bilan bog‘liq holatlarni aniqlagan profilaktika inspektorlariga har bir holat uchun 5 ball hisoblanadi.
@Yurist_GUVD
✅ Ишга жойлашиш ҳуқуқи
Ҳар кимга ўзининг ишлаб чиқаришга ва ижодий меҳнатга доир қобилиятларидан фойдаланиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш бўйича мутлақ ҳуқуқ тегишлидир.
Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул кўмаги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.
🔺Изоҳ. Меҳнат кодексининг 94-моддаси.
@Yurist_GUVD
🔹Дунёда энг кенг тарқалган тил - бу хитой тили. Иккинчи ўринда испан тили. Инглиз тили эса фахрий учинчи ўринни эгаллаб турмоқда.
@Yurist_GUVD
1️⃣2️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📌 1664 йил — Шимолий Американинг Янги Амстердам шаҳри Нью-Йорк деб ўзгартирилган;
⛽️ 1849 йил— Люис Хаслетт томонидан газ ниқоби патентланган;
📌1867 йил — Австрия-Венгрия империяси ташкил топган;
🇵🇭 1898 йил — Филиппин мустақиллиги эълон қилинган;
🇨🇺 1901 йил — Кубанинг янги конституцияси тасдиқланган, унга кўра Қўшма Штатлар ушбу мамлакатда махсус ҳуқуқларга эга бўлган. Аслида, бу Куба устидан АҚШ протекторати ўрнатилишини англатган. Ушбу конституция 1925 йилда тўхтатилган;
🌊 1920 йил—Панама каналининг расмий очилиши (биринчи кема канал орқали 1914 йил августда ўтган) бўлиб ўтган;
📜1924 йил— Компартия Ўрта Осиё республикаларини миллий чегаралаш тўғрисида қарор қабул қилган;
🇧🇷 1926 йил —Бразилия Германиянинг қабул қилинишига қарши норозилик сифатида Миллатлар Лигасини тарк этган;
❌ 1935 йил —Муссолини "фашистлар фаолиятини нохолис ёритгани учун" Италияда "New York Times" газетасини сотишни тақиқлади.
🇺🇳1973 йил —Женевада БМТнинг янги органи — БМТнинг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастури Бошқарувчилар Кенгаши ўз ишини бошлаган;
🇷🇺 1991 йил —Борис Елцин РСФСР Президенти этиб сайланган;
🇺🇿🇳🇱1994 йил— Ўзбекистон делегацияси Нидерландияда қиролича Веатрикс билан учрашган;
🇦🇹1994 йил —Австрия референдум орқали Европа Иттифоқига қўшилишга қарор қилган;
⚔️1999 йил — рус десантчилар батальони Босния ва Гертсеговинадаги тинчликпарвар кучлар базасидан Косовга қараб юрган;
📌2000 йил —Ахмат Қодиров Чеченистон Республикаси маъмуриятининг раҳбари этиб тайинланган;
⚽️ 2014 йил— Сан-Паулу шаҳрида ФИФА Жаҳон чемпионатининг очилиши бўлиб ўтган;
🇰🇵🇺🇸 2018 йил — КХДР ва АҚШ раҳбарларининг тарихда илк маротаба учрашуви бўлиб ўтган.
@Yurist_GUVD
🔹Оппозиция (лот. oppositio – қаршисига қўйиш, таққослаб кўриш) – нимагадир ёки кимгадир қарши ҳаракат. Сиёсатда:
✔️ ўз сиёсатини бошқа, одатда, расмий сиёсатга қарши қўйиш;
✔️ қонун чиқарувчи, мафкуравий ёки бошқа тизимлардаги ҳукмрон ёки кўпчилик тан олган фикрга қарши чиқиш.
🔸Оппозицияларнинг қуйидаги турлари мавжуд: мўътадил, радикал, лоял (келишувга ва ҳокимиятни қўллаб-қувватлашга тайёр), конструктив (сермазмун, ишбилармон таклифларни ифодаловчи), деструктив (қўпорувчи).
@Yurist_GUVD
🔹Одамлар кўнглини топ, ожиз ва нотавонлар, хусусан халқ эътибор қилмайдиган кимсалар ҳолига машғул бўл, ҳожатмандлик ва бечоралик билан муомала қил.
Баҳоуддин Нақшбанд
@Yurist_GUVD
7️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1099 йил — Биринчи салиб юриши: Қуддус қамал қилинган;
🛳 1498 йил— Христофор Колумб ўзининг учинчи сафарига чиққан;
🌍1585 йил— Жон Девис Англиядан Ҳиндистонга шимолий йўлни топиш учун сафарга отланган;
📜1628 йил —Англияда "Ҳуқуқлар тўғрисидаги петиция" Қироль Чарлз I томонидан маъқулланган;
⚔️ 1640 йил— Барселонада "Қон корпуси" номи билан танилган воқеа — каталон деҳқонларининг қиролга қарши қўзғолони бўлиб ўтган;
👑1654 йил —Франция қироли Людовик ХIV тахтга ўтирган;
🌊 1692 йил — Ямайкадаги зилзила цунамини келтириб чиқарган, Кариб денгизидаги асосий қароқчилар базаси Порт-рояль шаҳри вайрон бўлган;
🇺🇸 1775 йил — Бирлашган мустамлакалар номи Қўшма Штатлар деб ўзгартирилган;
🗳1776 йил— Америкадаги Нью-Йоркдан ташқари барча инглиз мустамлакалари мустақиллик учун овоз беришган;
⚔️ 1880 йил — Тинч океани уруши пайтида Арика учун жанг бўлиб ўтган, Чили шаҳарни эгаллаб олган;
🧪1903 йил— Берлинда француз олими Пьер Кюри янги кимёвий элемент —полонийни кашф этилганлигини эълон қилган;
📌 1905 йил— Швеция-Норвегия иттифоқи бўлиниб кетган;
🚗1919 йил— Нью-Йоркда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун биринчи ёзма тестлар ўтказилган;
📜 1921 йил— Руминия ва серблар, хорватлар ва словенлар Қироллиги (бўлажак Югославия) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган;
🇻🇦1929 йил— Ватикан давлати ташкил топган;
📺1946 йил —Би-би-си Буюк Британияда мунтазам телевизион кўрсатувларини узата бошлаган. Дастурларни 12 мингга яқин томошабин кўрган;
🧰 1948 йил— Чехословакия Президенти Бенеснинг истеъфосидан сўнг мамлакатда коммунистик режим ўрнатилган;
📃 1950 йил — Совет ҳукумати Антарктида бўйича АҚШ ва Ғарб давлатларининг тор доирадаги режаларига қарши меморандум қабул қилган. Меморандумда СССР иштирокисиз қабул қилинган Антарктида билан боғлиқ ҳар қандай қарорларни тан олмаслик ҳақида сўз юритилган ва Россиянинг Антарктидадаги кашфиётларининг устуворлиги қайд этилган. Антарктидадан фақат тинч мақсадларда фойдаланиш ва олтинчи қитъада илмий изланишлар эркинлиги тўғрисида халқаро шартнома 1959 йилда тузилган;
👩🏫 1960 йил —Саудия Арабистонида аёлларга таълим олишга рухсат берилган;
⚔️1967 йил —Исроилликлар Қуддусдаги Ғарбий девор устидан назоратни қўлга олишган;
💣 1981 йил — Исроил ҳаво кучлари Ироқ ядро реакторларидан бирини бомбардимон қилиб, уни бутунлай йўқ қилган.
@Yurist_GUVD
🔹O‘zbekiston Prezidentining Jahon savdo tashkiloti masalalari bo‘yicha maxsus vakili lavozimi joriy etildi.
🔸A.Urunov mazkur lavozimga tayinlandi.
🔹2023-yilning 1-iyulidan boshlab Jahon savdo tashkiloti qoida va me’yorlariga muvofiq bo‘lmagan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish taqiqlanadi.
@Yurist_GUVD
🔹Клиринг – ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга ўтказишга асосланган нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими.
@Yurist_GUVD
6️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑1523 йил— Гюстав Васа Швеция қироли этиб сайланган, мамлакатнинг Дания билан иттифоқи барҳам топган;
📌 1664 йил — Нью-Амстердам шаҳрининг номи Нью-Йорк деб ўзгартирилган;
🪐1761 йил— Михаил Ломоносов Венеранинг қуёш дискидан ўтишини кузатиб, унда атмосфера мавжудлигини аниқлаган;
🤴1808 йил — Наполеон I нинг укаси Жозеф Бонапарт Испания қироли бўлган;
⚔️ 1813 йил— Англия-Америка уруши пайтида Стони Крик жанги бўлиб ўтган. Буюк Британия АҚШни мағлуб этган;
👖 1850 йил — Леви Страусс дунёда илк кўк рангли жинси шимларни тиккан;
🌊1882 йил — Араб денгизидан портга урилган улкан циклон тўлқинлар натижасида Бомбейнинг 100 мингдан ортиқ аҳолиси ҳалок бўлган;
📌 1882 йил — америкалик Ҳенри В. Сили электр дазмолни патентлаган;
🇨🇱1932 йил— ҳарбий хунта Чили Социалистик Республикаси ташкил топганлигини эълон қилган;
📺 1933 йил — Нью-Жерси штатидаги Камден шаҳрида очилган кинотеатрда автоулов ҳайдовчилари ўз машиналарини тарк этмасдан фильм томоша қилишлари мумкин бўлган;
🪂1942 йил — синтетик матодан қилинган парашютдан илк сакраш ҳодисаси юз берган;
⚔️ 1944 йил — Иттифоқ қўшинлари Нормандияга тушган ва Европада Иккинчи фронт очилган. Бу Франциянинг шимоли-ғарбий қисмини иттифоқчилар томонидан озод қилишни назарда тутган "Оверлорд" стратегик операциясининг биринчи қисми бўлган;
🚫1967 йил — Бирлашган Араб Республикаси (Миср) Президенти Сувайш каналини юк ташиш учун ёпишни буюрган ва Англия ва Америка қўшинлари Исроилга ёрдам беришаётганини эълон қилган;
⚔️1982 йил — Исроил армияси Ливанга бостириб кира бошлаган ("Галилей тинчлиги" операцияси);
🪐2012 йил — Венера сайёраси Қуёш дискидан ўтган ва бу энг ноёб астрономик ҳодисалардан бири ҳисобланади.
@Yurist_GUVD
❇️“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июнь кунидаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–82-сон Фамонининг қисқача мазмуни
👉 Фармонга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳудудларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.
🔹 Қуйидагилар Агентлик тузилмасига ўтказилади:
🔸2024 йил 1 январдан:
✔️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари;
✔️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;
✔️маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари.
🔹 2024 йил 1 августдан:
✔️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар
ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;
✔️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари.
🔸 2023 йил 1 июлдан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ходимлар гуруҳлари ташкил этилади.
🔹 2023 йил 15 августгача аҳолини ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурлари бўйича, шу жумладан уларнинг мобил алоқа воситаларига маълумот юбориш орқали хабардор қилиш амалиёти жорий этилади.
✔️ 2024 йил 1 январгача:
🔹давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонлари;
🔸ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилади.
✔️ 2023 йил 1 октябргача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.
🔹 2023 йил 1 октябрдан:
✔️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Агентлик тасарруфига ўтказилади;
✔️аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.
✔️ 2024 йил 1 январдан “Меҳр дафтари”, “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва кўмаклар қамраб олинади.
✔️ Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказилади.
@Yurist_GUVD
🔹Пора бериш – мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш.
@Yurist_GUVD
👉Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.
🔸Инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
🔹Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.
✔️Янги таҳрирдаги Конституция, 21-модда.
@Yurist_GUVD
❇️ Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ–827, 27.03.2023 й.) асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.
👉 Унга кўра, мазкур Кодекс қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилди:
🔹 Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:
🔸фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/6416383
@Yurist_GUVD
✅Биласизми
🔻Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
🔸 Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
🔹Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
@Yurist_GUVD
✅ Конституцияни ўрганамиз
🔸Конституциямизнинг 9-моддаси: “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумхалқ овозига – референдумга қўйилади. Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади”.
🔹Давлат ҳаётидаги барча муҳим масалалар дастлаб халқ муҳокамасига қўйилиб, сўнгра умумхалқ овози билан қабул қилиниш жараёнига мисол сифатида 2023 йил 30 апрелда Янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш бўйича ўтказилган референдумни келтириш мумкин.
🔸Конституция лойиҳаси дастлаб кенг жамоатчилик таклифлари асосида ишлаб чиқилиб, шундан сўнг умумхалқ овози – референдум асосида қабул қилинди.
🔹Референдум ўтказиш эса 2001 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинган.
@Yurist_GUVD
🔸Жабрдийда– жиноят, худди шунингдек, ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши шахсга маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган тақдирда, бундай шахс жабрланувчи деб эътироф этилгунга қадар жабрдийда ҳисобланади.
@Yurist_GUVD
Aгар ёлғиз эсанг, ҳамдам китобдур,
Билим субҳидаги нур ҳам китобдир.
🔸Aбдурахмон Жомий
@Yurist_GUVD
❇️Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (231-сон, 07.06.2023 й.) билан Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди
✔️ Низомга кўра, форс-мажор ҳолатлар Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.
🔸 Талабгор форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Савдо-саноат палатасига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.
🔹 Палата тақдим этилган ҳужжатларни 1 иш кунида кўриб чиқади.
🔸 Ҳужжатларда камчилик бўлса, талабгорга тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни 10 кун ичида тақдим этиш тўғрисида сўров юборилади.
🔹 Форс-мажор ҳолатлар мавжудлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор 15 кун муддатда қабул қилинади.
🔸ертификат бериш рад этилган тақдирда, 3 кун муддатда талабгорга асослантирилган жавоб хати юборилади.
🔹 Сертификат расмийлаштирилган тақдирда, талабгорга 1 кун ичида маълум қилиниб, сертификат расмий веб-сайтда эълон қилинади.
🔸 Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
✔️ Мазкур тартиб ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартлари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларга нисбатан татбиқ қилинмайди.
@Yurist_GUVD
🔹Мафкура – араб тилидан олинган бўлиб, нуқтаи-назарлар ва эътиқодлар тизими, мажмуини англатади.
@Yurist_GUVD
🔹Юрисдикция (лот. jurisdiction – судлов, jus – ҳуқуқ, dico – гапириш, сўзлаш) – тегишли давлат органларининг ҳуқуқий келишмовчиликларни ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳал этиш, яъни шахс ёки бошқа ҳуқуқ субъекти ҳаракатларини уларнинг қонунийлиги нуқтаи назаридан баҳолаш, ҳуқуқбузарларга нисбатан юридик санкциялар қўллаш ваколатларининг қонунда белгиланган мажмуаси.
🔸Юрисдикция ҳал этиладиган ишларнинг тури ва хусусиятига (жиноятлар ва қилмишлар, мулкий келишмовчиликлар ва ҳ.к.), уларнинг ҳудудий тегишлилигига, ишда қатнашувчи шахсларга қараб белгиланади. Юрисдикция деганда, мазкур ваколатлар тааллуқли бўлган муносабатлар соҳаси ҳам тушунилади.
@Yurist_GUVD
❇️ Дарахтларни кесганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
🔹 Ўзбекистонда дарахт ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга оширилади.
🔸 Президент фармонига кўра, кесилган дарахт ўрнига компенсациявий дарахт кўчатлари экиш мажбурияти белгиланади.
Бунда қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда жарималар қўлланилади.
@Yurist_GUVD
❇️Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–181-сон, 02.06.2023 й.) қабул қилинди
✔️ Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.
✔️ Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.
✔️ ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
➡️Қарорга кўра:
🔹Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди;
🔸Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди;
🔹 Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди.
🔸 2023 йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
@Yurist_GUVD
🔹Криминалистика (лотинча criminalis — жиноят, жиноят билан боғлиқ) — жиноятларни тайёрлаш, содир этиш ва фош қилиш, унинг изларини пайдо бўлиши ва мавжудлиги, далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, баҳолаш ва улардан фойдаланиш қонуниятларини ўрганувчи амалий юридик фан ҳисобланади.
Криминалистика, жиноятларни олдини олиш, фош этиш ва тергов қилиш, шунингдек судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш бўйича дастлабки терговда қўлланиладиган махсус услублар, усуллар ва воситаларнинг ушбу қонуниятларини билишга асосланган тизимни ишлаб чиқади.
🔸Криминалистиканинг мақсади жиноятларни очиш ва тергов қилиш ҳамда уларни тўлиқ ва ўз вақтида техник ва суд-тиббий таъминлашдан иборатдир.
🔹Бу мақсад замонавий фан ва техника ютуқларидан ҳар томонлама фойдаланиш асосида амалга оширилмоқда.
@Yurist_GUVD
❇️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
✔️ Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
🔹Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
🔸 Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 66 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
🔹Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:
✔️66 млн сўмдан 132 млн сўмгача миқдорда жарима;
✔️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
✔️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
✔️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.
🔸 Агарда туҳмат:
✔️ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
✔️ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
✔️ хавфли рецидивист томонидан;
✔️ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:
✔️99 млн сўмдан 165 млн сўмгача миқдорда жарима;
✔️360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
✔️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.
@Yurist_GUVD
🔹Интервенция - бу бир ёки бир нечта давлатнинг бошқа давлатнинг ички ишларига зўравонлик билан аралашуви, унинг суверенитетини бузиши. Бу ҳарбий (тажовузкор), иқтисодий, дипломатик, мафкуравий бўлиши мумкин. Интервенция халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган.
@Yurist_GUVD
🔹Barcha turdagi pnevmatik qurolning muomalasi sohasidagi faoliyat va harakatlar ichki ishlar organlari tomonidan beriladigan litsenziya va ruxsatnomalar asosida amalga oshiriladi.
@Yurist_GUVD
5️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇩🇰1849 йил— Дания конституциявий монархия деб эълон қилиниб, умумий сайловлар асосида тузилган икки палатали парламент ташкил этилган;
🌍 1873 йил — Англиянинг босими остида дунёдаги энг йирик Занзибар қул бозори ёпилган;
📃1945 йил —иттифоқчи кучлар қўмондонлари Жуков, Эйзенхауэр, Монтгомери ва Латре де Тассиний Берлинда Германиянинг мағлуб этилганлиги тўғрисидаги декларацияни ва у ерда СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳокимиятни ўз зиммасига олганлиги ҳақидаги ҳужжатни имзолаган;
📢1947 йил —АҚШ давлат котиби Жорж Маршал Гарвард университетида нутқ сўзлаб, кейинчалик "Маршалл режаси" деб номланган урушдан кейинги Европага ёрдам дастурини баён қилган;
📜1950 йил — АҚШ Президенти Труман АҚШнинг 3.121 миллиард долларлик ташқи ёрдам ҳақидаги фармонни имзолаган;
❌1953 йил —АҚШ Сенати Хитойнинг БМТга аъзолигини рад этган;
🏋️♀️1957 йил —Гиёҳванд моддалар бўйича тадқиқотчи доктор Герберт Бергер спортчиларни допингга текширишга таклиф қилган;
⚔️1967 йил — Яқин Шарқда олти кунлик араб-исроил уруши бошланган;
🔫 1968 йил —сенатор Роберт Кеннеди Калифорниядаги асосий сайловда ғалаба қозонганидан кейин отиб кетилган ва эртаси куни вафот этган;
🌊1975 йил — Сувайш канали 8 йиллик ёпилишдан сўнг қайта очилган;
🖥 1977 йил — биринчи шахсий компьютер Apple II сотувга чиқарилган;
🌡1981 йил —Америка касалликларни назорат қилиш маркази олимлари инсондаги иммунитет танқислиги вирусини (ОИТВ) кашф этишган;
⚔️ 1984 йил—Ҳиндистон армияси Амритсарнинг Олтин ибодатхонасида сикҳ экстремистларига қарши "Мовий юлдуз" операциясини бошлаган;
🇷🇸 2006 йил —Сербия мустақиллигини эълон қилган. Сербия ва Черногория иттифоқи тугатилган;
🔫 2016 йил — Ақтўбедаги теракт (Қозоғистон)да 7 киши ҳалок бўлган, 38 киши жароҳат олган ва 13 террорчи ўлдирилган.
@Yurist_GUVD
❇️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 23 март кунидаги қарорига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
🔸Қарорга шарҳ 👇👇👇
👉Видео https://youtu.be/GDPtWXGXZrU https://youtu.be/GDPtWXGXZrU
@Yurist_GUVD