Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласизми?
Излаган, қидирган нарсаси билан!
Инсон ниманики изласа, ўшанга лойиқдир.
👉Жалолиддин Румий
@Yurist_GUVD
❇️Полисемия – сўзнинг кўп маънолилигини англатади. Полисемия предметлар, воқеликлар ўртасидаги ўхшашликларни умумлаштириш натижаси, битта сўз доирасида турли хил маъноларни шакллантириш усулидир.
👉Қонун ижодкорлигида кўпчилик ҳолатларда сўзларнинг оддий кўчиши, яъни метонимия қўлланилади. Масалан, “давлат” сўзининг ўзи бир неча маъноларга эга бўлиши мумкин: “давлат”, яъни Ўзбекистон Республикаси, нодавлат ташкилотлари, давлат органлари, давлат хизматчилари ва бошқалар.
@Yurist_GUVD
❇️ "President Tech Award" tanlovi o'tkaziladi
🔹Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-fevraldagi 66-son qarori qabul qilindi.
🔸2023-yildan boshlab har yili yoshlarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi startap loyihalarini yanada qo‘llab-quvvatlash maqsadida umumiy mukofot jamg‘armasi 1 million AQSh dollari bo‘lgan Prezident sovrini uchun tanlov o‘tkazilishi belgilandi.
🔹Qaror bilan “Raqamli texnologiyalar yo‘nalishida eng yaxshi startap” (President Tech Award) o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom tasdiqlandi.
🔸Tanlov 2023-yil may oyidan boshlab har yili 5 ta asosiy va 1 ta maxsus yo‘nalish bo‘yicha o‘tkaziladi.
@Yurist_GUVD
➖ Рақобат – хўжалик юритувчи субъектларнинг мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари ҳар бир субъект томонидан тегишли товар бозоридаги товарлар муомаласининг умумий шарт-шароитларига таъсир кўрсатиш имкониятини чеклайди.
@Yurist_GUVD
2️⃣2️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 1784 йил — Екатерина II кўрсатмасига биноан Қримдаги порт ва қалъа Севастополь деб номланган;
🚆 1804 йил — инглиз механиги Ричард Тревитик биринчи маротаба темир йўлда ўзиюрар буғ машинасини намойиш қилган; у келажакдаги паровознинг прототипи бўлган;
📢 1811 йил— Хамфри Деви ўзи кашф этган газ хлорининг хоссалари ҳақида эълон қилган;
📄 1848 йил— Карл Маркс ва Фридрих Энгелс Коммунистик манифестни нашр этишган;
📰 1872 йил— Японияда илк газета "Токио Ничи Ничи Шимбун" (東京日日新聞) нашр этила бошланган;
👵 1875 йил— Ердаги энг кекса аёл Жанна Луиза Калман туғилган. У 1997 йилда 122 ёшида вафот этган;
🇺🇸 1885 йил— Вашингтонда Жорж Вашингтон ҳайкали очилган;
🛳 1907 йил — ХХ асрнинг энг йирик кема ҳалокатларидан бири содир бўлган. Бўрон пайтида "Берлин" пароходи ҳалокатга учраган, 129 киши ҳалок бўлган;
🎞 1935 йил — Москвада илк бор СССР Халқаро кинофестивали очилган;
🧬 1953 йил — Жеймс Уотсон ва Френсис Крик ДНКнинг структуравий моделини, иккиламчи спирални намойиш этишган;
✈️🇱🇾🇮🇱 1973 йил — Исроил ҳаво кучлари жангчилари Синай ярим оролида Ливиянинг Boeing 727 самолётини уриб туширган ва 108 киши ҳалок бўлган;
🇱🇦 1973 йил —Лаосдаги фуқаролар уруши Вьентьян келишуви имзоланиши билан тугаган;
🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилган;
🇪🇪 1995 йил — Эстонияда Тил тўғрисидаги қонун қабул қилинган;
🇷🇺🇧🇾 1995 йил — Россия ва Белорусия ўртасида 10 йил муддатга Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган, бу Белорусия ва Россия Иттифоқини яратишга асос бўлган;
🚀 2008 йил —АҚШ ҳарбийлари Тинч океанидаги SG-70 Lake Erie крейсеридан туриб УСА-193 айғоқчи сунъий йўлдошини ўққа тутган;
🌔 2008 йил — соат 03:26 да Ойнинг тўлиқ тутилиши кузатилган;
🇨🇳 2009 йил —Хитойнинг Гужиао шаҳрида кўмир конида портлаш бўлиб, камида 74 кончи ҳалок бўлган.
@Yurist_GUVD
❇️ Energetika nazorati bo‘yicha Bosh prokuror o‘rinbosari lavozimi joriy etildi
“Yoqilg‘i-energiya resurslaridan foydalanish sohasida davlat nazorati samaradorligini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident qarori (PQ–54-son, 13.02.2023-y.) qabul qilindi
📝 Qarorga muvofiq, Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatining ustuvor yo‘nalishlari belgilandi.
🚫 Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, huquqni muhofaza qiluvchi va nazorat qiluvchi organlar tomonidan O‘zenergoinspeksiya xodimlari zimmasiga ularning vakolatiga kirmaydigan vazifalarning yuklanishi taqiqlanadi.
✅ Qarorga ko‘ra, Bosh prokurorning yoqilg‘i-energiya resurslaridan foydalanish sohasida qonunchilikka rioya etilishi va uning ijrosi ustidan nazoratni amalga oshirishga mas’ul bo‘lgan o‘rinbosari lavozimi joriy etildi.
🔰 2023-yil 1-martdan:
▫️O‘zenergoinspeksiya elektr energiyasi va tabiiy gazni nazorat qilish hamda hisobga olishning avtomatlashtirilgan tizimlaridagi yoqilg‘i-energiya resurslari iste’moli to‘g‘risidagi ma’lumotlarni monitoring qiladi;
▫️elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish qoidalarini buzish bilan bog‘liq huquqbuzarlik bo‘yicha tuzilgan dalolatnomalarni elektron rasmiylashtirish va tegishli ma’lumotlarni “E-ma'muriy ish” tizimiga kiritish tartibi joriy etiladi.
☑️ 2023-yil 1-iyuldan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar bilan elektr energiyasi hamda tabiiy gazni yetkazib berish bo‘yicha shartnomalar elektr va gaz ta’minoti korxonalarining dasturiy ta’minoti yoxud “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali tuziladi.
🗓 2023-yil 1-iyungacha yoqilg‘i-energiya resurslaridan noqonuniy va samarasiz foydalanish holatlari aniqlangan taqdirda, inson omilisiz qayta hisob-kitob qilish, yetkazilgan zarar miqdorini aniqlash va Soliq qo‘mitasi bazasida parallel ravishda hisobga olishni nazarda tutuvchi dastur joriy etiladi.
📁 Qarorga ko‘ra shuningdek, elektr energiyasi, gaz hamda vodoprovoddan foydalanish qoidalarini buzish orqali talon-taroj qilish holatlarini o‘g‘rilik jinoyati sifatida belgilashni nazarda tutuvchi qonun loyihasi ishlab chiqiladi.
@Yurist_GUVD
❇️ ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ МАСТЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
⚠️ Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?
👉 ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келса;
👉 ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
👉 ҳайдовчининг нутқи бузилса;
👉 ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
👉 ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.
⚠️ Алкоголдан мастлик ҳолати қандай аниқланади?
Бу 2 хил усулда амалга оширилади: ⬇️
👉 махсус техник восита — алкотестер ёрдамида;
👉 туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш орқали.
⚠️ Қачон алкотестер, қачон тиббий текширув қўлланилади?
👉Ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш алкотестер ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.
👉Ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилади.
⚠️ Мастлик ҳолатини текширишда холислар бўлиши керакми?
👉Ҳа, камида 2 нафар холис бўлиши шарт. Агар, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда текширувни ўтказган бўлса, холис бўлиши шарт эмас.
⚠️ Текширувдан ўтишдан бўйин товласа нима бўлади?
👉Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 3 млн 345 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
👉Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 6 млн 690 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
⚠️ Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?
👉Албатта, текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 669 минг сўм миқдорда жарима қўлланилади.
👉 Алкотестер алкоголдан мастлик ҳолатини аниқламаса, бироқ ҳайдовчида ўзгача тарздаги мастлик белгилари мавжуд бўлса нима бўлади?
❇️Ушбу ҳолатда шахс тиббий текширувга олиб борилади.
👉Ҳайдовчи наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан текширилади.
⚠️ Тиббий текширув қанча вақт ичида ўтказилади?
👉Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб узоғи билан 1 соат ичида тиббий текширувдан ўтказилади.
⚠️ Шахс қачон алкогол маҳсулот таъсирида маст бўлган деб топилади?
👉 ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда (алкотестер ёрдамида аниқланади);
👉 алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлганда (тиббиёт муассасасида аниқланади).
⚠️ Тиббий текширув хулосасига нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса-чи?
👉Бундай ҳолда ҳайдовчи бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.
👉Қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан 2 соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилади.
⚠️ Мастлик ҳолати тасдиқланганда қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?
👉Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
👉Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
❇️Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
@Yurist_GUVD
1️⃣6️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
🗡 1568 йил —Испания инквизицияси Нидерландиянинг барча аҳолисига ўлим жазосини эълон қилган;
⚔️ 1704 йил — Варшава Конфедерацияси амалдаги қиролни лавозимидан бўшатиши оқибатида Польшада фуқаролар уруши бошланиб кетган;
📜👑 1722 йил — Пётр I тахтга меросхўрлик тўғрисидаги фармонни имзолаган, унга кўра император меросхўрни ёшига эмас, балки ўз хоҳишига кўра ворис тайинлаши белгиланган;
🛳 1837 йил — Ман ороли яқинида инглизларнинг "Жейн" ва "Маргарет" кемалари ҳалокатга учраши оқибатида икки юздан ортиқ одам ҳалок бўлган;
🇰🇿 1854 йил — 1929-1997 йилларда Қозоғистон Республикасининг пойтахти бўлган Верный (1921 йилдан —Олма-ота) қалъасига асос солинган;
⚔️ 1916 йил — генерал Юденичнинг Кавказ қўшини оғир кечган жангларда Туркиянинг учинчи армиясини мағлубиятга учратиб, Эрзурумга кириб келган;
🇱🇹 1918 йил — Литванинг Россия ва Германиядан мустақиллиги эълон қилинган;
📌 1918 йил — Мустақил Кубан Халқ Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;
🧱 1923 йил— Ховард Картер фиръавн Тутанхамон қабрини очган;
🎖1957 йил — СССРда "Чўкаётган одамларни қутқарганлиги учун" медали таъсис этилган;
👮♂️1968 йил —Алабама штатининг Хейливилл шаҳрида АҚШда биринчи марта 911 қутқарув хизмати иш бошлаган;
🚛 1976 йил — СССРда биринчи КАМАЗ автомобили "Кама" автомобиль заводининг конвейеридан чиқарилган;
📌 1978 йил — биринчи компьютерлаштирилган электрон эълонлар тахтаси— BBC яратилган;
📌 1992 йил — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ECO) йиғилишида Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзоликка қабул қилинган;
💣 1999 йил — Тошкентда теракт содир этилган, шаҳарда бир қатор портлашлар юз берган. Жумладан, биринчи Президент Ислом Каримов раислигида парламент мажлиси ўтказилаётган Олий Мажлис биносида ҳам портлашлар бўлган;
💣 2001 йил — Приштина шаҳрида (Косово) теракт содир этилган; "Nish Express" автобуси портлатиб юборилган;
📄 2005 йил — Киото протоколи кучга кирган.
@Yurist_GUVD
❇️ Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ПҚ-39, 31.01.2023й) қабул қилинди.
👉Унга кўра:
❇️2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 триллион сўм йўналтирилади;
❇️ кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
❇️ деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн.сўмгача гаровсиз кредит берилади;
❇️ ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 млн.сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн.сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;
❇️ дастурлар доирасида кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади.
@Yurist_GUVD
❇️Мафкура – араб тилидан олинган бўлиб, нуқтаи-назарлар ва эътиқодлар тизими, мажмуини англатади.
@Yurist_GUVD
1️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
🤴1327 йил—Англия тахтига ёш Эдвард III ўтирган. Ҳақиқий ҳокимият эса Эдварднинг онаси франциялик Изабелла ва унинг жазмани Рожер Мортимер қўлида тўпланган;
⚖️ 1587 йил— Англия қироличаси Елизавета I Мария Стюартнинг ўлим ҳукмига имзо чеккан;
📜 1699 йил —Пётр I Россиядаги ариза ва шартномаларни муҳрланган қоғозга ёзишни буюрган;
🏝 1709 йил — Робинзон Крузонинг прототипига айланган денгизчи Александр Селкирк Тинч океанидаги Хуан Фернандес архипелагидаги кимсасиз оролдан топилган;
📌 1819 йил — Буюк Ўрда қирғизларига Россия фуқаролиги берилган;
❌ 1865 йил — Қўшма Штатларда қуллик бекор қилинган;
🎥 1893 йил — Томас Эдисон дунёдаги биринчи "Black Mary" киностудиясини очган;
🔫 1908 йил — Португалияда қирол сиёсатидан норози террорчилари томонидан Лиссабон майдонида қироллик оиласи ўққа тутилиб, қирол Карлос I ўлдирилган;
📌 1926 йил — Қирғизистон АССР ташкил топган;
🚀 1958 йил — АҚШнинг биринчи сунъий йўлдоши космосга учирилган;
🏳️ 1992 йил — Сальвадорда сулҳ кучга кирган ва 16 йиллик фуқаролар уруши тугаган;
🇪🇺 1994 йил — Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан имзоланган Шенген шартномаси кучга кирган.
@Yurist_GUVD
❇️ Тақдимнома– жиноят иши юритувида судга, давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига ёки мансабдор шахсларга киритиладиган суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг процессуал ҳужжати.
@Yurist_GUVD
3️⃣1️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 1714 йил— Подшо Пётр I ўғил болаларнинг арифметика ва геометрияни ўрганишини мажбурий қилиб кўйган фармон чиқарган. Бу фанларни ўзлаштирмаганларга уйланиш тақиқланган;
🎭 1912 йил— "New York Evening Journal"да дунёдаги илк комикслар чоп этилган;
⚔️ 1921 йил— Совет ҳукуматининг иқтисодий сиёсатидан норози Сибирь аҳолиси қўзғолон кўтарган;
📕 1924 йил— СССРда илк Конституция қабул қилинган;
⚔️ 1943 йил— Фельдмаршал Паулюс Сталинград жангида совет қўшинларига таслим бўлган;
🎵 1955 йил— АҚШ да биринчи мусиқий синтезатор намойиш этилган;
🚀 1958 йил— АҚШнинг илк сунъий йўлдоши "Explorer 1" космосга учирилган;
🇳🇷 1968 йил— Тинч океанининг марказий қисмида жойлашган митти давлат— Науру Республикаси мустақил деб эълон қилинган;
⚔️ 1968 йил— Вьетнам урушида Шимолий Вьетнам армияси қўллаб-қувватлаган партизанлар ҳужуми бошланган;
🍟🌭 1990 йил— Москвадаги Пушкинская майдонида СССРдаги бирининг McDonald's очилган;
📌 1992 йил— Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгашида 10 та МДҲ мамлакатлари ЕХҲТ таркибига қабул қилинган;
🛩 2000 йил— Alaska Airlines'га тегишли самолёт Лос-Анжелес яқинида Тинч океанига қулаб тушган, натижада 88 киши ҳалок бўлган;
🇪🇺🇬🇧 2020 йил— Буюк Британия расман Европа Иттифоқи аъзолигидан чиққан.
@Yurist_GUVD
❇️ Терроризм замон, макон, чегара билмаслигидан ташқари, турли шакл ва кўринишларда пайдо бўлмоқда
👉 «Кибертерроризм» тушунчаси деганда, компьютер тармоқлари орқали ёшлар онгини террористик, экстремистик ва турли ғайриинсоний ғоялар билан заҳарлашга уринишга қаратилган ахборот хуружларини тушунамиз. Демак, бу – фуқаролар, айниқса кўпроқ ёшлар онгини муайян ёт ғоялар ўзанига буришга қаратилган ўта хавфли таҳдид ҳисобланади. Бу хуружнинг таъсирини камайтириш ва умуман, бартараф этиш учун эса ғоявий иммунитетни ошириш, керакли билим ва маърифат билан қуролланиш тақозо этилади.
👉 Батафсил
@Yurist_GUVD
9️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⛓ 1309 йил— "Папаларнинг Авиньон тутқуни": Папа Клемент V Авиньонда (Франция)ги Доминикан монастирига жойлашган, у ерда папалар қароргоҳи 1377 йилгача сақланиб қолган;
🛥 1500 йил —Португалиянинг 13 кемадан иборат Бартоломео Диас ва Педро Кабрал экспедицияси Васко да Гама бошчилигида денгизга йўл олган;
💍 1796 йил —Наполеон Бонапарт ва Жозефинанинг никоҳ маросими бўлиб ўтган;
🇺🇸 1804 йил —Франция расмий равишда Луизианани АҚШга топширган;
🦷 1822 йил—Нью-Йорклик Чарлз Грем сунъий тишларга патент олган;
📬 1858 йил— Филадельфиялик Алберт Поттс кўчаларда ўрнатилувчи почта қутисини патентлаган;
⚽️ 1908 йил — "Интернационал" (Милан) футбол клубига асос солинган;
📌 1918 йил —Совет Россиясининг пойтахти Петрограддан Москвага кўчирилган;
🇺🇦 1918 йил —Украинанинг Марказий Кенгаши Киевга қайтарилган;
📺 1937 йил — СССРда биринчи марта телевизион эшиттириш амалга оширилган;
⚰️ 1953 йил — Москвада Сталиннинг дафн маросимига келган юзлаб одамлар тиқилинч сабабли вафот этган;
📌 1959 йил —Нью-Йоркдаги ўйинчоқлар ярмаркасида илк маротаба "Барби" исмли қўғирчоқ намойиш этилган;
🇺🇳 1961 йил — Далай Лама БМТга Тибет мустақиллигини тиклаш тўғрисида мурожаат қилган;
🇫🇷1966 йил — Франция ҳукумати мамлакатнинг НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқишини эълон қилган;
🇩🇪1990 йил—Берлинда Германияни бирлаштириш бўйича музокаралар бошланган;
🗳👩🦰 2010 йил —Ҳиндистон парламентида миллий парламентдаги ўринларнинг учдан бир қисми аёлларга берилиши кераклиги маъқулланган.
@Yurist_GUVD
❇️ Конфедерация - (лот. соnfoederatio; инг. соnfederation – иттифоқ, бирлашма) – давлатлар иттифоқининг шакли бўлиб, унга кирган давлатлар ўз суверенитетини тўла равишда сақлаб қолади. Конфедерация ўзида халқаро-ҳуқуқий ҳамда давлат ташкилоти белгиларини бирлаштиради.
➡️ Ҳозирги даврда дунёда Конфедерация белгиларига эга бўлган фақатгина битта бирлашма мавжуд - Европа иттифоқи. Тарихда турли даврларда Конфедерация мавжуд бўлган: Австрия-Венгрия - 1918 йилгача, Швеция ва Норвегия - 1905 йилгача, АҚШ - 1781 йилдан 1789 йилгача, Швейцария - 1815 йилдан 1848 йилгача. 1958 йилдан 1961 йилгача Миср ва Сурия Конфедерацияни ташкил этишган ва ҳ.к.
@Yurist_GUVD
❇️ Холис у ким?
🔹Холис - жиноят процессида иштирок этувчи шахс. Ўзбекистон Республикаси ЖПКга кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ҳаракати ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганлигини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун чақирилади. Тергов ҳаракатини бошлашдан олдин холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади (жиноят процессуал кодексининг 74-моддаси).
Дастлабки терговда тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, тергов эксперименти ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, эксперимент тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш кабилар камида 2 нафар холис иштирокида амалга оширилади.
👉 Холисларни ишга жалб қилиш далилларни тиклашда катта аҳамиятга эга.
🔺P.S. Холис мазкур ишнинг оқибатидан манфаатдор шахс бўлмаслиги лозим.
@Yurist_GUVD
❇️ Mahkumlarning jazoni oʻtash davrida bajaradigan ishi pensiya tayinlashda ish stajiga qoʻshiladi
Prezident tomonidan imzolangan Qonun (OʻRQ–817, 15.02.2022-y.) bilan ayrim qonun hujjatlariga mahkumlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilishga qaratilgan oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritildi
✅ “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi qonunga kiritilgan qoʻshimchaga koʻra, ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslarning jazoni ijro etish muassasalarida jazoni oʻtash davrida bajaradigan har qanday ishi, agar ushbu ish bajarilgan davr uchun jazoni ijro etish muassasasi tomonidan ijtimoiy soliq toʻlangan boʻlsa, pensiya tayinlashda ish stajiga qoʻshib hisoblanadi.
☑️ Shuningdek, “Jinoyat-ijroiya kodeksi”ga mahkumlarning tuzalish yoʻliga oʻtganligini aniqlash mezonlari kiritildi.
🔰 Mahkumlarning tuzalish yoʻliga oʻtganligi komissiya tomonidan har chorak yakunlariga koʻra quyidagi mezonlardan biri asosida belgilanadi:
🔹mahkumning mehnatga vijdonan munosabatda boʻlishi, belgilangan mehnat normalarini bajarishi, ongli ravishda mustaqil ishlash koʻnikmalarining shakllanganligi, oʻqishga va kasb-hunar oʻrganishga qiziqishi;
🔹mahkumning jazoni ijro etish muassasalarida tashkil etiladigan madaniy-maʼrifiy tadbirlardagi ishtiroki, uning tashabbusi, boshqa mahkumlarga ibrat boʻlishga intilishi;
🔹mahkumning jazoni ijro etish muassasasida oʻrnatilgan ichki tartib-qoidalariga rioya etishi, mahkumga nisbatan ragʻbatlantirish choralari qoʻllanilganligi, unga intizomiy jazo chorasi qoʻllanilmaganligi.
📝 Mahkumni tuzalish yoʻliga oʻtgan yoki oʻtmagan deb topish toʻgʻrisidagi xulosa komissiya tomonidan rasmiylashtiriladi va mahkumning shaxsiy yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi.
Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
@Yurist_GUVD
❇️Prezident sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” tanlovi oʻtkaziladi
Hukumat qarori (66-son, 15.02.2023-y.) bilan Prezident sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President Tech Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizom tasdiqlandi
👉 Nizomga koʻra, tanlov 2023-yil maydan har yili quyidagi 5 ta asosiy hamda 1 ta maxsus yoʻnalish boʻyicha oʻtkaziladi:
🔹sunʼiy intellekt texnologiyalari;
🔹ijtimoiy yoʻnalishda raqamli texnologiyalar;
🔹axborot va kiberxavfsizlik texnologiyalari;
🔹tadbirkorlik va moliyaviy texnologiyalar;
🔹kompyuter va mobil oʻyin dasturlari.
👉 Tanlovning asosiy yoʻnalishlarida 30 yoshga toʻlmagan Oʻzbekiston fuqarolari bir jamoa tarkibida (3–8 kishi) qatnashadi.
🔸Maxsus yoʻnalishda Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidenti boʻlgan tashkilotlarda ishlayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ham (3–5 kishi) ishtirok etishi mumkin.
👉 Tanlov gʻoliblari quyidagi tartibda aniqlanadi:
🔸asosiy yoʻnalishlar boʻyicha – jamoatchilik tomonidan maxsus portalda ovoz berish orqali;
🔸maxsus yoʻnalish boʻyicha – axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan.
💰Tanlov gʻoliblari quyidagicha taqdirlanadi:
▫️5 ta asosiy yoʻnalish boʻyicha:
👉 1-oʻrin uchun – 100 ming AQSH dollari;
👉 2-oʻrin uchun – 50 ming AQSH dollari;
👉 3-oʻrin uchun – 30 ming AQSH dollari;
▫️Maxsus yoʻnalish boʻyicha (bitta) – 100 ming AQSH dollari.
❗️Tanlovda ishtirok etish uchun pul undirilmaydi.
@Yurist_GUVD
Истеъмол кредити қандай олинади?
👉 Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.
👉 Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.
✅ Истеъмол кредити қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш учун берилиши мумкин:
▪️уй хўжалиги, компьютер техникаси, радиоэлектроника ва электр жиҳозлари;
▪️мебель ва бошқа маиший буюмларни сотиб олиш;
▪️Ўзбекистон ҳудудида тиббий-профилактика муассасаларида, дам олиш масканларида, дам олиш уйларида даволаниш учун путёвка сотиб олиш;
▪️тантаналар (никоҳлар, юбилейлар)ни ўтказиш;
▪️хусусий автомобилларни таъмирлаш ва бошқалар.
👉 Кредит ҳажми, муддати, фоиз ставкаси, тўловларни амалга ошириш графиги истеъмол кредити шартномасида акс эттирилади.
✅ Кредит олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
▪️ кредит ажратиш ҳақида ариза;
▪️ паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
▪️ қарз олувчининг даромадларини тасдиқловчи иш жойидан бериладиган маълумотнома ёки қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
▪️ кредитни қайтаришни таъминловчи ҳужжатлар (масалан, жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати, мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, кредит қайтарилмаслиги рискини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси).
@Yurist_GUVD
❇️ Жисмоний шахс вафот этса, солиқ қарзи қандай ундирилади?
🔹 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 87-моддасига асосан жисмоний шахснинг солиқ мажбурияти мазкур шахс вафот этганда, уни вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган ҳолларда тугатилади. Вафот этган ёки вафот этган деб эълон қилинган жисмоний шахснинг солиқ қарзи ушбу кодекснинг 94-моддасида белгиланган тартибда мерос мол-мулкнинг қиймати доирасида меросхўрлардан ундирилади.
🔹Солиқ кодексининг 94-моддасига биноан солиқ қарзи мавжуд бўлган жисмоний шахс вафот этган тақдирда, солиқ тўғрисидаги қонунчиликни лозим даражада бажармаганлик учун унга ҳисобланган пенялар ва жарималар суммаси ундирилиши умидсиз суммалар, деб эътироф этилади.
👉 Батафсил
@Yurist_GUVD
❇️Юрисдикция (лот. jurisdiction – судлов, jus – ҳуқуқ, dico – гапириш, сўзлаш) – тегишли давлат органларининг ҳуқуқий келишмовчиликларни ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳал этиш, яъни шахс ёки бошқа ҳуқуқ субъекти ҳаракатларини уларнинг қонунийлиги нуқтаи назаридан баҳолаш, ҳуқуқбузарларга нисбатан юридик санкциялар қўллаш ваколатларининг қонунда белгиланган мажмуаси.
🔹Юрисдикция ҳал этиладиган ишларнинг тури ва хусусиятига (жиноятлар ва қилмишлар, мулкий келишмовчиликлар ва ҳ.к.), уларнинг ҳудудий тегишлилигига, ишда қатнашувчи шахсларга қараб белгиланади. Юрисдикция деганда, мазкур ваколатлар тааллуқли бўлган муносабатлар соҳаси ҳам тушунилади.
@Yurist_GUVD
❇️Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Жалолиддин Румий
@Yurist_GUVD
2023 йилнинг
20 январь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузулмага айлантириш ва ахоли билан янада яқин хамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарорининг аудио кўриниши.
@Yurist_GUVD
2023 йилнинг
20 январь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузулмага айлантириш ва ахоли билан янада яқин хамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарори слайд кўриниши.
@Yurist_GUVD
❇️ Hokimiyatni yoki mansab vakolatini suiiste'mol qilish, ya'ni davlat organi, davlat ishtirokidagi tashkilot yoki fuqarolarning o'zini o'zi boshqarish organi mansabdor shaxsining o'z mansab vakolatlaridan qasddan foydalanishi fuqarolarning huquqlariga yoki qonun bilan qo'riqlanadigan manfaatlariga yoxud davlat yoki jamoat manfaatlariga ko'p miqdorda zarar yoxud jiddiy ziyon yetkazilishiga sabab bo'lsa quyidagi jazo choralaridan biri qo'llanilishi mumkin:
👉 BHMining 150 baravaridan 300 baravarigacha (45 mln so'mdan 90 mln so'mgacha) miqdorda jarima;
👉 5 yilgacha muayyan huquqdan mahrum qilish;
👉 360 soatgacha majburiy jamoat ishlari;
👉 3 yilgacha axloq tuzatish ishlari;
👉 1 yildan 2 yilgacha ozodlikni cheklash;
👉 3 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish.
@Yurist_GUVD
❇️ Интернетда шахсни обрўсизлантирадиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун жарима борми?
👉 Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:
✴️ БҲМнинг 50 баравари (15 млн. сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
@Yurist_GUVD