Янги тизим доирасида:
- тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция прокурордан судга ўтказилади;
- терговчи жиноятга алоқадор деб, ҳар қандай мулкни хатлаб қўя олмайди. Бундан буён, мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали бўлади;
- судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилади. Улар махсус ўқитилади, ишни судда кўришда холис, мустақил бўлиши қонун билан белгиланади;
- одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилади;
- судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилинади.
- айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолат прокурор, суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизим жорий қилинади.
@Yurist_GUVD
❕Куз-қиш мавсумида истеъмолчилар автобензин билан узлуксиз таъминланади
“Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–440-сон, 12.12.2022 й.) қабул қилинди
☑️Қарорга кўра:
🔹 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилади.
🔹 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелгача Президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан тадбиркорларни уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилди.
@Yurist_GUVD
1️⃣9️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜1863 йилда инглиз Фредерик Уолтон линолеумга патент олган;
🚢 1904 йилда "Властный", "Скорый" ҳарбий кемалари Порт-Артурдан Чифуга (Хитой) йўл олган;
⚔️ 1946 йилда Франция Ҳиндихитойда уруш бошлаган;
🇫🇷 1965 йил Шарль де Голль Франция президенти этиб сайланган;
✈️ 1970 йилда Панагархда (Ҳиндистон) Ан-22 самолёти ҳалокатга учраган, 17 киши ҳалок бўлган;
🚀 1972 йилда Аполлон-17 Ойдан Ерга қайтган;
🇺🇿1991 йил — Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги ҳамда «Ижара тўғрисида»ги Қонунлари эълон қилинган;
🇺🇳🇺🇿1994 йил — Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг БМТ Халқаро болалар жамғармаси ЮНИСEФга аъзо бўлиб киришини назарда тутувчи Битим имзоланган;
🛳 1997 йилда "Титаник" фильми премьераси бўлиб ўтган. Режиссёр Ж. Кэмерон, бош ролларда— Леонардо ДиКаприо ва Кейт Уинслет;
📌 2007 йилда Лакота Республикаси мустақиллиги эълон қилинган;
🛡 2010 йил Минскда президентлик сайлови куни мухолифат намойиши бўлиб ўтган;
🇷🇺 Россияда ФСБ контрразведкачилари куни;
🤝 Халқаро риэлторлар куни;
💰Халқаро камбағалларга ёрдам куни (International Day to Assist the Poor);
🌲 АҚШда ҳамишаяшил арчани излаш куни (Look For An Evergreen Day);
👩🏫 Украинада адвокатлар куни;
🇮🇳Ҳиндистонда Гоанинг озод этилиш куни.
@Yurist_GUVD
Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантиради!
Фирибгарлар одамларнинг ишончига кириб, уларни алдашни жуда яхши билишади.
@Yurist_GUVD
1️⃣0️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇫🇷 1848 йил — Луи Наполеон Бонапарт Франция Республикасининг биринчи президенти этиб сайланган;
⚔️1898 йил— Испания-Америка уруши: Париж шартномаси имзоланиб, можаро расман якунланган;
🏆 1901 йил— дастлабки Нобел мукофотлари эгаларига топширилган;
👩🦰1909 йил—Селма Лагерлöф адабиёт бўйича Нобель мукофотини олган биринчи аёл ёзувчи бўлган;
🇺🇳1948 йил—БМТ Бош Ассамблеясида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилинган;
📗1953 йил— Буюк Британия Бош вазири Уинстон Черчилл адабиёт бўйича Нобел мукофотини олган;
📌1978 йил —Араб-Исроил можароси: Исроил Бош вазири Менахем Бегин ва Миср Президенти Анвар Садат биргаликда тинчлик учун Нобель мукофотига сазовор бўлишган;
🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган;
🇿🇦1996 йил— Жанубий Африканинг янги Конституцияси Нелсон Мандела томонидан эълон қилинган;
🇰🇿1997 йил —Оқмола расман Қозоғистон Республикаси пойтахти деб эълон қилинган.
@Yurist_GUVD
9️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇮🇱🇬🇧 1917 йил Қуддус Британия қўшинларига таслим бўлган
🎭1983 йил Бош ролни Ал Пачино ижро этган "Чандиқли юз" кинотеатрларда намойиш этила бошлади
⚔️ 1971 йил Париж тинчлик шартномаси бузилган
👑 1212 йил Фридрих II (кейинчалик Муқаддас Рим императори) Майнсда Германия қироли тахтини эгаллади
🗳1990 йил Полшадаги биринчи президентлик сайловларида Лех Валенса ғалаба қозонган
💣 1983 йил АҚШ Невада штатидаги полигонда ядровий қуролни синовдан ўтказди
🔫 2015 йил Қандаҳор аэропортига Толибон ҳужумидан камида 37 киши ҳалок бўлди
🇰🇷 2016 йил Жанубий Корея президенти Парк Гён Хига сиёсий можаро туфайли мамлакатнинг Миллий Ассамблеяси томонидан импичмент эълон қилинган.
@Yurist_GUVD
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон халқига байрам табриги
@Yurist_GUVD
8️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️ 1941 йил Япониялик генерал Томоюки Ямашита томонидан Цингапурда Британия армиясига қарши ҳужум бошланган.
⚔️1941 йил АҚШ ва Буюк Британия Японияга уруш эълон қилган, АҚШ Иккинчи Жаҳон урушига кирган
🌐 1948 йил БМТ томонидан Жанубий Кореянинг тан олиниши маъқулланган.
🔫 1980 йил машҳур қўшиқчи ва бастакор Жон Леннон ўз фанати томонидан отиб ўлдирилган
🎤 1982 йил яна бир қўшиқчи Ники Минаж дунёга келган
📜 1987 йил АҚШ Президенти Роналд Рейган ва Михаил Горбачёв ядровий қуролларни чеклаш бўйича шартнома имзолаган.
🚀2010 йил SpaceX компанияси космик кемани орбитага учирган ва Ерга қайтара олган ягона тижорат компанияси сифатида тарихга кирган
🇺🇿 1992 йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган.
@Yurist_GUVD
⚡️Ўзбекистоннинг космик тармоғини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 688-сон қарори қабул қилинди.
🌐Қарор билан космик тармоқни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
✅Концепцияга асосан, Ўзбекистон Республикасининг "Космик фаолият тўғрисида"ги қонунини қабул қилиш белгиланди.
🏢"Ўзбеккосмос" агентлиги тизимида "Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш Миллий маркази" ташқил этилади.
👩🏻🚀Бундан ташқари, аэрокосмик стартап инкубаторларини яратилади ҳамда "NASA Space Camp" космик лагери мисолида интерактив ўқув мажмуаси ташкил этилади.
@Yurist_GUVD
🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчига тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари ёнмайдиган, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагичи ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.
@Yurist_GUVD
⚡️Давлат арбоби Муса Ерниязовнинг 75 йиллиги нишонланади
Вазирлар Маҳкамасининг "Атоқли давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги 690-сон қарори қабул қилинди.
🔖Қарор билан М.Т.Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.
✅Ташкилий қўмита раиси этиб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Т.Оринбаев белгиланди.
🎥Шунингдек, М.Т.Ерниязов ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильм, китоб-альбом яратиш ҳамда ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш белгиланди.
@Yurist_GUVD
❇️ "Давлат божи тўғрисида"ги 600-сон қонунга кўра, никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (300 000) нинг 2 баравари (600 000 сўм);
✅ Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари (1 200 000) миқдорида давлат божи ундирилади.
@Yurist_GUVD
❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади
“Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–257-сон, 28.11.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилиб, унда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилади.
📁 Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тугатилиб, унинг штат бирликлари, ўқув ва моддий-техника базаси Академияга ўтказилади.
🏢 Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
✅ Жиноятларни тергов қилиш соҳасида мутахассисларни чуқурлаштирилган мақсадли базавий тайёрлаш ва тергов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Академия фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.
🗓 2023/2024 ўқув йилидан Академияда тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат (3 йил) ва магистратура (1 йил) бўйича ўқув жараёни ташкил этилади.
🔢 Бунда қабул квоталари бакалавриат бўйича – 250 нафаргача талаба, магистратура бўйича – 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларини ташкил этади.
📝 Академиянинг қабул параметрлари ҳар йили Президент томонидан белгиланади.
❗️Академияга қабул қилишда абитуриентларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа ОТМга кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
☑️ Шунингдек, Ваколатли давлат органлари ходимлари учун Академияда тегишли ўқув дастурлари бўйича касбий қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мажбурий тартиби жорий қилинади.
@Yurist_GUVD
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 28-моддасига кўра, ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ёки текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган.
@Yurist_GUVD
2️⃣6️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑 1825 йил— Николай І
Россия императори бўлди, Петербургдаги Сенат майдонида декабристлар қўзғолони бошланди;
📖 1898 йил Мария ва Пьер Кюри радийни кашф этди;
📝 1919 йил — РСФСРда саводсизликни тугатиш тўғрисида декрет қабул қилинди;
🇹🇷 1939 йил— Туркиянинг Эрзинжон шаҳрида содир бўлган ер силкиниши натижасида 39 минг аҳоли ҳалок бўлган;
⚔️ 1941 йил — Иккинчи жаҳон урушида Керченск-Феодосий операцияси бошланган;
🛡 1941 йил — Наро-Фоминск ва Лихвин шаҳарлари озод этилган;
🛥1943 йил — Баренц денгизидаги Нордкап Германиянинг «Шарнхорст» крейсери ёниб кетган;
🏢 1946 йил — Лас-Вегасда
таниқли гангстер Багси Сигел қурган «Фламинго» меҳмонхонаси очилди;
🚀1973 йил — «Союз-13»
космик кемаси парвози ниҳоясига етди;
📜1990 йил — СССР тарихида биринчи ва охирги марта вице-президентлик лавозими жорий этилиб, халқ кенгаши съездида Г. И. Янаев СССР вице-президенти этиб сайланган;
📌 1991 йил — СССР Олий Кенгаши СССР тугатилганлиги ҳақида декларация қабул қилди;
🇮🇷 2003 йил— Бам (Эрон)даги 6,7 магнитудали зилзила оқибатида ўн минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмган;
🌍 2004 йил— Ҳинд океанида 9,3 магнитудали зилзила содир бўлиши инсоният тарихидаги энг даҳшатли цунамига сабаб бўлди. Цунами Индонезия, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Таиланд ва ҳатто Африка мамлакатлари қирғоқларига урилган ва катта талафот етказган. Тўлқин баландлиги 15 метрга етган. 300 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
@Yurist_GUVD
⚡️Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида интизомий қисм тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Давлат раҳбари томонидан имзоланган 2022 йил 14 декабрдаги ПФ—263-сон Фармонга асосан Президентнинг бир қатор ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
✅Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ—1572-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида интизомий қисм тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
❌Маҳкумлар томонидан жўнатиладиган хатлар интизомий қисм саф бўлимига ёпиқ ҳолда топширилади. Хатларни очиб қўриш ман этилади.
🚻Маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 151-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
⚠️Маҳкумларга таътиллар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 154-моддасида белгиланган тартибда берилади ва бу ҳақида интизомий қисм командири томонидан тегишли прокурор хабардор қилинади.
📵Гауптвахтага жойлаштирилган маҳкумларга ушрашишга, шунингдек посилка, йўқлов, бандерол ва хатларни олишга рухсат берилмайди.
‼️Бундан ташқари, Фармоннинг 2-иловаси билан Президентнинг ўз кучини йўқотган ҳужжатлари рўйхати тасдиқланди.
@Yurist_GUVD
1️⃣3️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
🇳🇿 1642 йилда денгизчи Абель Тасман томонидан Янги Зеландия кашф этилган;
🍦1903 йилда музқаймоқлар учун конус шаклга патент олинган;
🇧🇷🇵🇾 1864 йилда Парагвай Бразилия империясига уруш эълон қилди. Парагвай уруши бошланган;
⚔️ 🇯🇵 🇨🇳 1937 йилда Япония ҳарбийлари Нанкин шаҳрининг эгаллади. 6 ҳафта давом этган қирғинда 150-300 минг киши ҳалок бўлган;
📺 1971 йилда «Омадли жентлменлар» фильми экран юзини кўрган;
🇵🇱 1981 йилда Польшада ҳарбий ҳолат жорий этилди (1983 йил 22 июльда бекор қилинган);
🇺🇳 1996 йилда Кофи Аннан БМТнинг бош котиби этиб сайланган;
🇮🇶 2003 йилда Ироқнинг Тикрит шаҳрида Саддам Хусайн қўлга олинган;
🇪🇺2007 йил Европа Иттифоқи конституциявий асосини ташкил этган Лиссабон шартномаси имзоланган.
@Yurist_GUVD
1️⃣2️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
💣 1866 йил— Оакс портлаши: Англиядаги энг талафотли кон ҳалокатида 361 нафар кончи ва қутқарувчилар ҳалок бўлган;
🇷🇺 1875 йил— Россияда регуляторсиз лампочка — электрик "шам" ихтиро қилинган;
🏴 1901 йил— Англияда стол тенниси ассоциацияси тузилган;
⚔️1915 йил —Юань Шикай Хитой империяси ташкил этилганлигини маълум этган ва ўзини император деб эълон қилган;
📌 1935 йил—Генрих Гиммлер Лебенсборн лойиҳаси, яъни фашистларнинг репродуктив дастурига асос солган;
📣1941 йил —Холокост: Адолф Гитлер Рейх канцлеридаги йиғилишда яҳудийларнинг яқин орада йўқ қилинишини эълон қилган;
⚔️1941 йил —Иккинчи жаҳон уруши: Япониянинг эллик тўртта А6М Zeri қирувчи самолётлари Филиппиндаги Батангас фронтига ҳужум қилган; Хесус Вилламор ва тўрт нафар филиппинлик қирувчи учувчилар уларни тўхтатиб қолишган;
🇰🇵1945 йил— Кореядаги Америка Қўшма Штатлари армияси ҳарбий ҳукумати буйруғи билан Корея Халқ Республикаси жанубда ноқонуний деб эълон қилинган;
📌 1955 йилда Ангар дарёси бўйида Братск шаҳрига асос солинган;
🛰 1961 йилда коинотга илк маротаба OSCAR-1 радиоалоқа сунъий йўлдоши чиқарилган;
🇰🇪 Кенияда мустақиллик куни;
🇰🇿 Қозоғистонда божхона ходимлари куни;
🇰🇬 Қирғизистонда миллий адабиёт куни.
@Yurist_GUVD
⚡️ИИВ бўйича низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди
ИИВнинг "Ички ишлар вазирлиги ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 511-сон буйруғи қабул қилинди.
📝Буйруқ билан апелляция кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда аъзолар таркиби тасдиқланди.
🔰Апелляция кенгашида ИИО фаолиятида жисмоний ва юридик шахслар билан вужудга келган низолар, ИИО мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида бузилган ҳуқуқлари ҳақидаги мурожаатлари кўриб чиқилади.
🌐Апелляция кенгаши аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
✅Кенгаш раиси — Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор А.И.Икрамов этиб белгиланди.
@Yurist_GUVD
🇺🇿 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
📃 Конституциямизнинг 30 йиллиги барчамизга муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ҳотиржамлик тилаймиз.
@Yurist_GUVD
⚡️Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома (ЎРҚ—804-сон Қонун) ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлари ўртасида Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим (ЎРҚ—805-сон Қонун) ратификация қилинди.
@Yurist_GUVD
⚡️Армрестлинг бўйича “Ички ишлар вазирлиги биринчилиги” мусобақаси ўтказилади
Ички ишлар вазири томонидан 2022 йил 28 ноябрдаги 291-сон фармойиш қабул қилинди.
🏆Фармойишда жорий йилнинг 4—6 декабрь кунлари Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари терма жамоалари ўртасида спортнинг армрестлинг тури бўйича “Ички ишлар вазирлиги бирнчилиги” мусобақаси ўтказилиши белгиланган.
@Yurist_GUVD
7️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📌 Мил.авв.43 йил — Марк Туллий Цицерон Марк Антонийнинг буйруғи билан Формияда ўлдирилган;
🌊1678 йил —Луи Хеннепин Ниагара шаршарасини кашф этган биринчи европалик бўлган;
📽1877 йил— Томас Эдисон граммофонни намойиш этган;
⚔️ 1917 йил—Биринчи жаҳон уруши: Қўшма Штатлар Австрия-Венгрияга уруш эълон қилган;
🇦🇿1918 йил —Озарбайжон Демократик Республикаси парламентининг биринчи сессияси бўлиб ўтган;
🇺🇸1932 йил— Германияда туғилган швейцариялик физик Алберт Эйнштейнга Америка визаси берилган;
⚔️1941 йил —Иккинчи жаҳон уруши: Япония кутилмаганда АҚШнинг Пёрл-Ҳарбордаги ҳарбий базасига ҳужум қилган;
🇨🇳1949 йил—Хитой фуқаролар уруши: Хитой Республикаси ҳукумати Нанкингдан Тайванга кўчирилган;
🇵🇰1971 йил—Покистон Президенти Яҳё Хон Бош вазир Нурул Амин ва Бош вазир ўринбосари Зулфиқор Али Бхутто билан коалиция ҳукумати тузилганлигини эълон қилган;
🇮🇩⚔️ 1975 йил— Индонезия Шарқий Тиморга бостириб кирган;
⚖️1982 йил —Укол орқали ўлим жазоси илк маротаба АҚШнинг Техас штатида жорий этилган.
@Yurist_GUVD
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;
🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;
🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.
@Yurist_GUVD
5️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🔥1349 йил —Нюрнбергда яҳудийларнинг вабони тарқатишда айблангани сабабли оммавий яҳудий погромлари уюштирилган;
🇭🇹1492 йил— Христофор Колумб Гаити оролига етиб келган;
🇫🇷1812 йил—Наполеон Россиядаги қўшинини қолдириб, Парижга жўнаган;
🇹🇯1929 йил — Тожикистон ССР ташкил топган;
📌1936 йил —СССРнинг Сталин конституцияси қабул қилинган;
🇯🇵1937 йил —Япония қўшинлари Хитойнинг Нанкин шаҳрини эгаллаб олишган;
⚔️1941 йил—Иккинчи Жаҳон уруши: Буюк Британия Финляндия, Венгрия ва Руминияга қарши уруш эълон қилган;
📌1977 йил— Миср Сурия, Ливия, Жазоир, Ироқ ва Жанубий Яман билан дипломатик алоқаларни узган. Бу ҳаракат Триполининг Мисрга қарши декларацияси учун қасос бўлган;
🇺🇦1991 йил —Леонид Кравчук Украинанинг биринчи президенти этиб сайланган;
❌ 2017 йил— Халқаро Олимпия қўмитаси Россияни 2014 йилги Қишки Олимпиада ўйинларида допинг истеъмол қилгани учун 2018 йилги Қишки Олимпиада ўйинларида қатнашишни тақиқлаган.
@Yurist_GUVD
3️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🥔1586 йил— Англияга биринчи марта Колумбиядан картошка олиб келинган;
🤝 1912 йил —Болгария, Греция, Сербия ва Черногория Туркия билан Чаталжон сулҳини имзолашган;
🫀1967 йил —Кейптаун (Жанубий Африка) касалхонасида тиббиёт тарихидаги биринчи юрак трансплантацияси операцияси амалга оширилган;
⚔️1971 йил— учинчи Ҳинд-Покистон уруши бошланган;
🇮🇳 1984 йил —Бҳопал фалокати: пестицид заводидан метил изосиянатнинг тўкилиши натижасида 3800 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва юз минглаб одамлар жароҳатланган;
❌ 1989 йил —АҚШ президенти Жорж Буш ва КПСС Марказий Қўмитаси Бош котиби Михаил Горбачёв ўз мамлакатларининг энди душман эмаслигини эълон қилишган. Бу кун тарихга Совуқ уруш тугашининг расмий санаси сифатида кирган;
📌1991 йил —СССР КГБ тарқатиб юборилган;
📱1992 йил — тарихдаги илк СМС хабар юборилган;
🇺🇳1992 йил— 3 декабрь БМТ Бош Ассамблеясининг 47-сессиясида Халқаро ногиронлар куни деб белгиланган;
📜 1997 йил —пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва экспорт қилишни тақиқлаш бўйича Оттава шартномаси имзоланган;
⚔️1999 йил —Иккинчи Чечен уруши: Россия қўшинлари Чеченистоннинг учинчи йирик шаҳри Аргунни эгаллаб олган;
🇸🇴 2009 йил — Сомали пойтахти Могадишода теракт содир бўлган.
@Yurist_GUVD
❇️ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИГА ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛГАН МАНСАБДОРЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:
🔹мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
🔸мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
🔹мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
🔸мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
🔹жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.
@Yurist_GUVD
❗️АВТОМАШИНАДАН АХЛАТ УЛОҚТИРГАНЛАРГА ЖАРИМА БОР
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддаси "Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш" деб номланиб, унга кўра поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми (150 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
@Yurist_GUVD