yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди

Ҳукумат қарори (681–сон, 29.11.2022 й.) билан Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди

☑️ Қарорга кўра:

🔹“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳамда соҳада камида 15 йил меҳнат стажига эга фуқаролар;

🔹 “Ўз касбининг устаси” белгиси билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор, фельдъегер каби оммавий касб эгалари соҳани ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2 декабрь «Халқаро қулликка қарши кураш куни!»

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇺🇸 1774 йил — Биринчи Континентал Конгресс ташаббуси билан Буюк Британия ва унинг Шимолий Америка колониялари ўртасидаги савдо бойкоти кучга кирган;

🏀 1891 йил — Жеймс Нейсмит баскетбол ўйинини ихтиро қилган;

⚔️ 1913 йил— Биринчи Болқон урушидан сўнг ярим мустақилликни қўлга киритган Крит Греция томонидан босиб олинган;

🇮🇸1918 йил — Исландия Дания қироллиги таркибида суверен давлатга айланган;

🇯🇵 1941 йил— Император Хирохито АҚШга қарши уруш бошлаш бўйича якуний қарорни тасдиқлаган;

📌1943 йил — СССР (Сталин), АҚШ (Ф. Рузвелт) ва Буюк Британия (У. Черчилл) учта иттифоқчи давлат ҳукумат раҳбарларининг Теҳрон конференцияси якунланган;

🤵‍♀️ 1945 йил —Халқаро демократик аёллар федерацияси ташкил топган;

📜1959 йил — Антарктика шартномаси имзоланган, унга кўра Антарктидадан ҳар қандай ҳарбий мақсадларда фойдаланиш тақиқланган;

🇺🇳1988 йил—БМТга аъзо давлатлар томонидан 1 декабрь— Халқаро ОИТСга қарши кураш куни сифатида тасдиқланган;

🇺🇿1989 йил— Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган;

🇻🇦 1989 йил —Михаил Горбачев Ватиканга ташриф буюрган биринчи Совет раҳбари бўлган;

🇺🇦1991 йил — Украинада президентлик сайловлари ва Мустақиллик бўйича бутун Украина референдуми бўлиб ўтган;

🇰🇿1991 йил — Қозоғистонда биринчи умумхалқ президентлиги сайлови бўлиб ўтган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Ушбу қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:

🔹ер участкаларига;
🔹биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;
🔹кўп йиллик дов-дарахтларга;
🔹мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

✅ Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

▫️мулк ҳуқуқи;
▫️доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️ижара ҳуқуқи;
▫️иккиламчи ижара ҳуқуқи;
▫️хўжалик юритиш ҳуқуқи;
▫️оператив бошқариш ҳуқуқи;
▫️кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
▫️бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️рента;
▫️ипотека;
▫️сервитут;
▫️кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўйилган чекловлар.

❗️ Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

☑️ Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

▫️ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);
▫️бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
▫️белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.

📁Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣9️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇰🇷1394 йил— Жосеон сулоласининг асосчиси Корея қироли Йи Сеонг-ге пойтахтни Каэсонгдан бугунги кунда Сеул номи билан танилган Ханянга кўчирган;

📹1877 йил —Томас Эдисон биринчи марта ўзининг фонографини намойиш қилган;

⚽️ 1899 йил — «Барселона» футбол клубига асос солинган;

⚔️ 1944 йил— Иккинчи жаҳон уруши: Албания партизанлар томонидан озод қилинган;

📌1945 йил —Таъсис мажлиси Югославия Федератив Халқ Республикаси (ФХР) ташкил этилганлигини эълон қилган;

🚁 1945 йил — Дунёдаги биринчи вертолётда қутқарув операцияси амалга оширилган;

🇺🇳 1947 йил —БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни яҳудий ва араб давлатларига бўлиш режасини қабул қилган;

⚔️1952 йил— Корея уруши: АҚШнинг сайланган президенти Дуайт Эйзенхауэр можарога барҳам бериш учун нима қилиш мумкинлигини билиш мақсадида Кореяга сафар қилиб, сайловолди ваъдасини бажарган;

🇺🇸1963 йил— АҚШ президенти Линдон Б. Жонсон президент Жон Кеннедининг ўлдирилишини текшириш учун Уоррен комиссиясини тузган;

🎮 1972 йил— Atari биринчи тижорат муваффақиятли видео ўйини Pong'ни чиқарган;

💣1987 йил —Шимолий Корея агентларининг Korean Air 858 рейсига бомба ўрнатиши натижасида 115 йўловчи ва экипаж аъзоларини ҳалок бўлган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️Ҳудудларда ҳоким ёрдамчиси билан бирга администрация ёрдамчиси ҳам бўлади

Президент Фармони билан давлат ва фуқаролар ўртасида ҳамкорликни янги тизимини ташкил этиш, давлат органларида мурожаатларини кўриб чиқишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш ва жойларда муаммолар ҳал этилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш мақсадида янги Давлат хизматчиси лавозими жорий этилди.

✔️Шунингдек, сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фаолияти етарли самара бермаётгани, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйиб, асосан сансалорлик билан шуғулланаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётгани сабабли Халқ қабулхоналари институтини кучайтириш юзасидан айрим вазифалар белгиланди.

❗️Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимларига таъсирчан чора сифатида давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш ҳуқуқи берилмоқда.

✅ Ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва жойлардаги вазиятдан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриб бориш мақсадида Халқ қабулхоналари фаолиятини янги ташкил этилаётган Администрация раҳбари ёрдамчилари мувофиқлаштириб боради ва улар бевосита ҳудудларда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда Администрация раҳбари ёрдамчилари штатлари мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

✅Шунингдек, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик – БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✅ Ўзбекистонда қуйидагилар Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга:

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти;
▫️ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси;
▫️Қонунчилик палатаси депутатлари;
▫️Вазирлар Маҳкамаси;
▫️Конституциявий суд;
▫️Олий суд;
▫️Бош прокурор.

❕Қонунчилик ташаббуси қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 83-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✅ Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.

Цензурага йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 67-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️Буклет ёки пластик кўринишидаги биометрик ҳужжатларни йўқ қилиш тартиби тасдиқланди

Ички ишлар вазирининг 2022 йил 11 ноябрдаги 492-сон буйруғи қабул қилинди.

🔰Унга кўра, МваФРБда буклет ёки пластик кўринишидаги биометрик ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ҳамда ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣6️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇰🇷1394 йил— Сеул Корея пойтахтига айланган;

🪦1922 йил—Говард Картер ва Лорд Карнавон 3000 йилдан ошиқ вақт ичида Тутанхамон қабрига кирган илк одамлар бўлган;

⚔️1950 йил— Корея уруши: Хитой армияси Шимолий Кореяда Жанубий Корея ва БМТ кучларига қарши йирик ҳужумни бошлаган;

🛰 1965 йил— Франция "Asterix"ги учириб, ўз кучайтиргичи ёрдамида орбитага объект жойлаштирган учинчи давлатга айланган;

🇦🇿1991 йил — Озарбайжон Миллий Ассамблеяси Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ автоном вилоятининг автоном мақомини бекор қилган ва бир қанча шаҳарларнинг асл номларини қайта тиклаган;

🇬🇧1998 йил — Тони Блер Ирландия Республикаси парламентида нутқ сўзлаган Буюк Британиянинг биринчи Бош вазири бўлган;

🇮🇳 2008 йил— Покистонда тузилган экстремистик исломий террорчилик ташкилоти "Лашкар-э-Тайба"нинг 10 нафар аъзоси томонидан Мумбайда содир этилган терактлар тахминан 166 фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган;.

🇵🇰 2011 йил— НАТОнинг Покистонга ҳужуми: Афғонистондаги НАТО кучлари Покистоннинг назорат постига ҳужум қилиб, 24 аскарни ўлдирган ва 13 кишини яралаган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔔 ЭЪЛОН

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 18.00 да Янгиҳаёт туманидаги "Файзли" М.Ф.Й. ҳудудида жойлашган Тошкент индекс маъмурият биносида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Ташпулатов Азиз Анваровичнинг Янгиҳаёт тумани аҳолиси билан учрашуви ва қабули бўлиб ўтади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️Ҳарбий аёллар учун "Тўмарис" кўкрак нишони таъсис этилди

Давлат раҳбарининг "Тўмарис" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида" 2022 йил 15 ноябрдаги ПҚ—422-сон қарори қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг "Давлат белгиси" ДУК тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаларига асосан "Тўмарис" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрлайди.

🎖Кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣3️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1921 йил —АҚШ президенти Уоррен Хардинг шифокорларга беморларга дори сифатида пиво ёзишни тақиқлаган;

1923 йил —Германия Коммунистик партияси фаолияти тақиқланган;

⚔️1938 йил— Япония қўшинлари Фучжоу портини эгаллаб олишган;

📜1940 йил —Венгрия ва Руминия 27 сентябрда тузилган Германия, Италия ва Япониянинг уч томонлама пактига қўшилган;

🇪🇬1943 йил —Қоҳира конференцияси ўз ишини бошлаган (7 декабргача давом этган). Ф.Д.Рузвелт, В.Черчилл ва Чан Кай Ши Японияни мағлуб этишнинг стратегик режасини муҳокама қилишган;

⚔️ 1943 йил —Тинч океанида АҚШ армияси бўлинмалари Гилберт ороллари таркибига кирувчи Майкин оролини эгаллаган;

💣1955 йил —СССРда РДС-37 водород бомбаси портлатилган, портлаш энергияси "300 Хиросима" бўлган;

🇫🇷1968 йил — Франция президенти Де Голл франкни қадрсизлантиришдан бош тортган;

📌 1974 йил — Владивостокдаги учрашувда АҚШ президенти Ж. Форд ва Л.Брежнев қурол-яроғ назорати бўйича музокаралар олиб боришган;

🇨🇳 1981 йил — Хитойда хусусий бизнесга рухсат берилган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔔 ЭЪЛОН

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 18.00 да Яшнобод туманидаги Мономарказида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Ташпулатов Азиз Анваровичнинг сайёр қабули ўтказилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Аттракционлар хавфсизлиги бўйича умумий техник регламент тасдиқланди

Ҳукумат қарори (677–сон, 28.11.2022 й.) билан Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

🔰 Аттракционларнинг ҳаракатланувчи қисмлари улар шикаст етказиши мумкин бўлган зоналарга одамлар киришининг олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши зарур.

✅ Аттракционга кириш жойи олдида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозим.

📋 Ҳар бир фойдаланилаётган аттракционга кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачаси жойлаштирилиши керак.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🤴1804 йил — Наполеон I Бонапарт ўзини Франция императори деб эълон қилган;

🇺🇿 1902 йил —Андижон шаҳрида 6,7 дан 9 баллгача бўлган ҳалокатли зилзила юз берган;

📜1946 йил— Буюк Британия ва Бирлашган Қироллик томонидан Германиянинг ишғол зоналарини бирлаштириш тўғрисидаги битим имзоланган;

🇨🇺1956 йил —Гранма яхтасида Мексикадан сузиб кетган Фидел Кастро бошчилигидаги бир гуруҳ инқилобчилар Кубага тушган;

🛰 1971 йил — «Марс-3» совет автоматик сайёралараро станцияси дунёда биринчи марта Марс юзасига юмшоқ қўнишни амалга оширган;

🇺🇦 1991 йил—Канада ва Полша биринчи бўлиб Украинанинг Совет Иттифоқидан мустақиллигини тан олган;

🔫 1993 йил— Колумбия наркобарони Пабло Эскобар Меделинада отиб ўлдирилган;

🇬🇧 1999 йил—Буюк Британия Шимолий Ирландиядаги сиёсий ҳокимиятни «Яхши жума» келишувига биноан Шимолий Ирландия ижроия ҳокимиятига топширган;

📱2010 йил— iPhone'да Viber мессенжери ишга туширилган;

🇺🇸🌱 2020 йил— АҚШ Гиёҳванд моддалар комиссияси марихуанани Хавфли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқарган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Бош прокуратура академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади. Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилади.

Академиянинг тергов фаолияти йўналишидаги ҳар йилги қабул квоталари бакалавриат дастури бўйича – 250 нафаргача талаба, магистратура дастури бўйича – 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларидан иборат бўлади.

Академияда таълим олиш муддати бакалавриат дастури бўйича – уч йил, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича – бир йил.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✅ Президент:

▫️фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг кафилидир;
▫️мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон номидан иш кўради;
▫️музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистоннинг шартнома ва битимларини имзолайди;
▫️Олий Мажлисга мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 93-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушади. Бунда:

➖ ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

➖ ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

➖ муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

▪️ ID-картани расмийлаштиришда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бартараф этилади;

▪️ Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинади;

▪️ Божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️⚡️ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛИШ УЧУН КЕРАК БЎЛАДИГАН ХУЖЖАТЛАР

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2021 йилдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

✅ таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза;

✅ талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги тўлов-контракт шартномаси. (Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим)

✅ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди)

✅ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун ўша реестрга киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома

✅ Юқоридаги реестрга кирмайдиганлар учун биргаликда кредит олувчи (Кафил)га тегишли маълумот.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Ҳукумат қарори (672–сон, 24.11.2022 й.) билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

✅ Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.

❗️ Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.

💰Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️ИИВнинг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритилди

Ички ишлар вазирининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг айрим буйруқларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 19 ноябрдаги 502-сон буйруғи қабул қилинди.

🔰Буйруққа асосан, Ички ишлар вазирининг:
🔹2021 йил 27 январдаги 34-сон;
🔹2021 йил 16 апрелдаги 122-сон;
🔹2021 йил 30 июндаги 225-сон;
🔹2021 йил 18 октябрдаги 388-сон;
🔹2021 йил 21 октябрдаги 400-сон буйруқларига Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий тузилмалари билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Шунингдек, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик – БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Илмий-тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш кенгаши тузилди

Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар органларида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, илмий ишланмалар натижаларини амалиётга жорий қилиш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш тўғрисида" 2022 йил 14 октябрдаги 424-сон буйруғи қабул қилинди.

🔰Унга кўра, Вазирлик академияси ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи маслаҳат органи — ИИО фаолиятига илмий ишланмалар натижаларини жорий қилиш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича кенгаш ташкил этилди.

⚠️Мазкур кенгаш фаолияти тўғрисида йил якунида Ички ишлар вазирига ахборот берилади.

❌Шунингдек, ИИВнинг 2014 йил 29 июндаги 106-сон буйруғи ўз кучини йўқотди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Диққат!
2022 йил 1 декабрдан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими
жорий этилади.

"Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорига кўра, бу йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Бунда, ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади.

Ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади.

Муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️Ички ишлар органи ходимлари учун янги веб-саҳифа яратилди

🖥Ички ишлар вазирлиги академиясининг IT-мутахассислари томонидан kitoblar.akadmvd.uz веб-саҳифаси яратилди.

📚Мазкур саҳифа орқали ўзбек ва жаҳон адабиётиларини мутолаа қилиш мумкин.

🎧Қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ушбу адабиётларни тинглаш ва QR-код орқали кўчириб олиш имконияти яратилган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✅ Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 57-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣2️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛳1497 йил— Португалиялик денгизчи Васко да Гама Яхши Умид бурнини айланиб чиққан;

📌 1542 йил—Испания Америка колонияларида қулликни чеклаган;

📌 1641 йил —Англия парламенти «Буюк ремонстрация» - қиролнинг суиистеъмолликлари рўйхатини қабул қилган;

✒️1946 йил —Англияда биринчи шарикли ручкалар сотувга чиққан;

🏋️ 1956 йил —Мелбурнда ХVI Олимпия ўйинлари бошланган;

🔫 1963 йил —АҚШ президенти Жон Кеннеди Далласда ўлдирилган;

🇪🇸1966 йил — Испания парламенти генерал Франко таклиф қилган янги конституцияни қабул қилган;

🤴 1975 йил —Генералиссимус Франциско Франко вафотидан кейин Хуан Карлоснинг Испания қироли деб эълон қилинган;

🥊1986 йил —Майк Тайсон WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасида чемпион бўлиб, бокс тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланган;

🇬🇧1990 йил —Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тетчер истеъфога чиқишини эълон қилган;

🇦🇲1993 йил — Арманистон ўзининг миллий валютаси - драмни муомалага киритган;

🇬🇪 2003 йил — Тбилисида президент Эдуард Шеварднадзенинг мухолифлари томонидан Грузия парламенти эгалланган;

🇺🇦 2004 йил— Украинада «Оловранг инқилоб» бошланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🇺🇿ИИВ Академиясида ахборот хавфсизлиги йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар вазирлиги Академиясида эксперимент тариқасида ахборот хавфсизлиги йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги 339-сон буйруғи (29.08.2022 й.) қабул қилинган.

🖥Буйруқ билан ИИВ Академиясида 2022/2023 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган курсантлар орасидан эксперимент тариқасида “ахборот хавфсизлиги” йўналишида алоҳида ўқув гуруҳи ташкил этилиши белгиланди.

📚Академия профессор-ўқитувчилари ушбу соҳада халқаро тажрибани ўрганиш ва малака ошириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг (Ҳиндистон, Туркия, Корея, Беларусь, Россия Федерацияси, Хитой ва бошқа) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ўқитилиши таъминланади.

💻Курсантлар билан ўқув машғулотларини ўтказиш учун “Дастурий инжиниринг”, “Киберхавфсизлик лабораторияси” ва “Digital Forenzika” ўқув хоналари ташкил этилади.

🧑‍💻Шунингдек, курсантларнинг инновацион дастурий ва техник-дастурий ишланмалар яратишга оид илмий тадқиқот ишлари билан мунтазам шуғулланишлари учун “Cyber Academy” ва “Киберхавфсизлик” номли тўгараклар ташкил этилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал