yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

Конфедерация - бу мамлакатларни бирлаштириш шакли бўлиб, унда улар ўз мустақилликларини тўлиқ сақлаб қоладилар, аммо муайян ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун умумий (қўшма) органларга эга бўладилар. Одатда бу ташқи сиёсат, алоқа, транспорт ва қуролли кучлардир.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҚАНДАЙ ЙЎНАЛИШЛАРДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

🟢 1) ишсиз хотин-қизлар учун — уларни бандлигини таъминлаш;

🟢 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

🟢 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларни уй-жойини таъмирлаш;

🟢 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

🟢 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш;

🟢 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш; зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️Тарбия колонияларида жазони ўташ шартлари

📃 Жиноят ижроия кодексининг 125-моддасига кўра, тарбия колонияларида маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.

✅ Маҳкумлар белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 87,9 фоизигача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

❗️Маҳкумлар йил мобайнида:

🟢 24 марта қисқа муддатли ва 8 марта узоқ муддатли учрашув;

🟢 24 марта телефон орқали сўзлашув;

🟢 12 посилка ёки йўқлов;

🟢 12 бандерол олиш ҳуқуқига эга.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

#Конституцияга_30_йил

✅ Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

⚖️ Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

❕Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

📌 Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 43-, 44-, 45-, 46-моддалар.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣9️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇵🇷1493 йил —Янги дунёга иккинчи саёҳатида Колумб Пуэрто-Рико оролини кашф этган;

1919 йил — АҚШ Сенати Версал тинчлик шартномасини ратификация қилишга қарши овоз берган ва натижада Миллатлар Лигасидан чиқишга мажбур бўлган;

🇩🇪 1932 йил —Германияда президент Ҳинденбург Адолф Гитлерга парламентда кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланадиган коалиция тузишни таклиф қилган;

⚔️1942 йил— Совет қўшинларининг Сталинградни олиш учун ҳужуми бошланган;

⚔️1943 йил —Гилберт ороллари ва Маршалл оролларини япон қўшинларидан озод қилиш операцияси бошланган;

🇺🇳1965 йил — БМТ Бош Ассамблеяси томонидан СССР ташаббуси билан ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги резолюция қабул қилинган;

🛰1969 йил — Чарлз Конрад, Алан Бин ва Ричард Гордон исмли астронавтлар томонидан бошқарилган АҚШнинг "Аполлон-12"космик кемаси Ойга қўнган;

🇪🇬🇮🇱1977 йил — Миср Президенти Анвар Садат Исроилга илк маротаба ташриф буюрган;

📌1985 йил — М. Горбачев ва АҚШ президенти Роналд Рейган Женевада (Швейцария) учрашишган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Популизм (лотинча. populus - ҳалқ) бу кенг жамоатчиликка мурожаат қиладиган ва уларга ўткир ижтимоий муаммоларни тез ва осон ҳал қилишни ваъда қиладиган сиёсатдир.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ O‘zbekiston Respublikasining Davlat bayrog‘i:

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti qarorgohlarining;

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining;

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining;

Respublika davlat boshqaruvi organlarining;

O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining;

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmatining;

O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining;

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining;

O‘zbekiston Respublikasi Hisob palatasining;

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasining;

Qoraqalpog‘iston Respublikasi Jo‘qorg‘i Kengesi va Vazirlar Kengashining;

mahalliy davlat hokimiyati organlarining;

sudlarning;

prokuratura organlarining binolarida ko‘tariladi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

/channel/Sh_Giyasov_IIV_matbuot_kotibi

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Korrupsiya bilan hech qanday poydevor mustahkam bo'lmaydi!

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣8️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📚1477 йил —Уилям Кекстон Англияда илк босма китобни нашр этган;

🌡 1868 йил — Д. Менделеев ташаббуси билан Россия кимё жамияти ташкил топган;

📜 1905 йил —Япония-Корея протекторати шартномаси имзоланган, унга кўра Корея ўз ташқи сиёсатини юритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган;

⚔️ 1916 йил— Биринчи жаҳон урушининг энг қонли жангларидан бири — Сомме жанги якунланган;

🇱🇻1918 йил — Латвия ўз мустақиллигини эълон қилган;

📌1936 йил — Германия ва Италия Испанияда Франко ҳукуматини тан олганликларини эълон қилишган;

🇪🇬1954 йил — Мисрда генерал Носир давлат раҳбари бўлган;

🇺🇸1981 йил —АҚШ Президенти Рейган, агар СССР Ғарбий Европа мамлакатларига қаратилган ўрта масофага учувчи ракеталарини демонтаж қилса, АҚШ Европада қанотли ракеталарни жойлаштиришн тўхтатишни таклиф қилган;

🇺🇿 1991 йил — Ўзбекистон Республикасининг «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган;

🇵🇰1992 йил —Покистонда Беназир Бхутто янги парламент сайловлари мобайнида Исломободдаги намойишчиларга қарши полиция томонидан кўздан ёш оқизувчи газ таъсирида жароҳат олган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

#Конституцияга_30_йил

✅ Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

❕Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

🗓 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар.

🩺 Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 36-, 37-, 38-, 40-моддалар

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

#Конституцияга_30_йил

✅ Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 29-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши мумкинми?

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно), —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Асос: МЖтКнинг 131 моддаси 1 қисми

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✅ Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

❕Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

🚫 Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

☑️ Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 24-, 25-, 26-моддалар

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️Ички ишлар вазирининг буйруғи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

ИИВнинг "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги буйруғи лойиҳаси тайёрланган ҳамда жамоатчилик муҳокамаси порталига жойлаштирилган (ID-71036) .

🔰Мазкур лойиҳанинг қабул қилиниши ушбу соҳадаги курсларни Вазирлик академиясида тасдиқланган Давлат таълим талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида ташкил этишга хизмат қилади.

Қуйидаги ҳавола орқали ушбу буйруқ лойиҳаси муҳокамасида иштирок этишингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/oz/d/71036

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Автомобилдан фойдаланиш учун ишончномаларни расмийлаштириш нархи янада арзонлашади

Сенат “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади.

Унга кўра автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномалар, шунингдек, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қариндошлиги бўлмаган бошқа шахслардан ундириладиган давлат божи миқдори БҲМнинг 2 баробари - 600 минг сўм этиб белгиланммоқда.

Айни вақтда бу БҲМнинг 3 баробари - 900 минг сўмни ташкил қилади. Шуни ҳисобга олсак ушбу тоифадаги тўлов 300 минг сўмга арзонлаши кутилмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан:

➖вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришда давлат божини тўлашдан озод қилинади;

➖мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун белгиланган давлат божи миқдорлари икки баробарга камайтирилади;

➖фуқаролар ўртасида чет эл валютасида қарз шартномаларини нотариал тартибда расмийлаштиришда давлат божи миқдорини икки бараварга камайтирилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️ОТАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ БЎЛИШ ОТАНИ АЛИМЕНТ ТЎЛАШ МАЖБУРИЯТИДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ
Оила кодексининг 81-моддасида, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди деб кўрсатилган.

Яъни, агар ота ёки она боласига нисбатан ота ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда хам ўша ота-она болага моддий таъминот бериш мажбуриятидан озод қилинмайди. Бироқ, уларнинг ўзлари болага нисбатан қариндошлик фактидан хамда болали оилаларга бериладиган имтиёз ва нафақалар олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Карат - 0,2 грам га тенг олмос ва бошқа қимматбаҳо тошлар оғирлиги ўлчовидир.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣1️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1386 йил—Амир Темур Грузия пойтахти Тбилисини эгаллаган;

🪂 1783 йил— инсоният илк бор ҳаво шарида парвоз қилган. Икки француз Париж чеккасида 915 метр баландликка кўтарилиб, 25 дақиқадан сўнг ерга қўнган.

⏺1877 йил —Томас Эдисон томонидан овоз ёзиб олувчи фонограф ихтиро қилинган;

🇺🇳1945 йил —Гватемала БМТга аъзо бўлган;

🇯🇵1969 йил— АҚШ президенти Ричард Никсон ва Япония бош вазири Эйсику Сато 1972 йилда Окинава оролини Японияга қайтарилиши бўйича шартнома имзолашган;

🇰🇷1972 йил—Жанубий Кореядаги сайловчилар янги конституцияни тасдиқлаган, Тўртинчи республика қонунийлиги тан олинган;

🇵🇰 1979 йил —Намойишчилар Покистоннинг Исломобод шаҳридаги АҚШ элчихонасини ёқиб юборишган;

📌 2002 йил— НАТО Болгария, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Словенияга ташкилотга аъзо бўлиш таклифини юборган;

🇺🇦 2013 йил— президент Виктор Янукович Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги келишувни имзолашдан бош тортгач, оммавий намойишлар бошланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔰 Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:

● пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
● туннелларда;
● кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
● темир йўл кесишмаларида;
● йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Davlat bayrog‘i:

binolarning asosiy kirish joyida yoki buning uchun maqbul bo‘lgan boshqa joyda;

tegishli tutqichi bo‘lgan dastada;

flagshtokda bayroqning dastasi binoning old tomoni bilan ko‘pi bilan 45 gradusli burchak hosil qiladigan tarzda o‘rnatiladi.

O‘rnatilgan Davlat bayrog‘ining matosi yer sathidan kamida 2,5 metr balandlikda bo‘lishi kerak.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Давлат байроғи

✅ Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

✅ Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

✅ Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.

✅ Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.

✅ Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70x30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.

✅ Оқ рангли янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.

✅ Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✅ Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

▫️Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

▫️Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

☑️ Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

▫️ Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-, 42-моддалар

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

/channel/Sh_Giyasov_IIV_matbuot_kotibi

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣7️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

👸1558 йил - католик қироличаси Мери Тюдор вафотидан сўнг, унинг протестант синглиси Елизавета I инглиз тахтига ўтирган. Рим папаси ва католик монархлари Елизаветани узурпатор деб эълон қилишган, чунки унинг отаси ва онасининг никоҳи Рим томонидан тан олинмаган эди;

🇺🇸 1800 йил— Вашингтонда илк марта АҚШ Конгресси йиғилган;

👩‍🎓1880 йил— дастлабки учта британиялик аёл Лондон университетида бакалавр даражасини олган;

🇹🇷1922 йил — Халифа ва Туркиянинг собиқ султони Меҳмед VI тахтдан ағдарилган деб эълон қилинган ва Британия ҳарбий кемасидан паноҳ топган. Унинг вориси шаҳзода Абд-ул-Мажид султонлик унвонидан воз кечиб, халифа унвонини олган;

⚔️1939 йил— Чехословакияда фашистлар талабалар ётоқхоналарини ўраб олиб, 1200 дан ортиқ талабани концлагерларга олиб бориб ташлашган. 9 нафар талаба ва талабалар ҳаракати фаоллари қамоқхонада қатл этилган;

📜 1969 йил—Хелсинкида стратегик қуролларни чеклаш бўйича Совет-Америка музокаралари бошланган;

⚔️1989 йил— Чехословакияда коммунистик ҳукумат ағдарилиши билан тугаган Бахмал инқилоби бошланган;

⚖️ 1993 йил — 11 мамлакат судьялари Собиқ Югославия бўйича Халқаро трибуналнинг биринчи мажлисига йиғилишган, бу Икинчи жаҳон урушидан сўнн Нюрнберг ва Токиодаги судлардан кейинги энг йирик суд жараёни эди;

🇦🇫 2001 йил— Афғонистоннинг собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний Толибонлар томонидан ағдарилганидан кейин орадан беш йил ўтиб Кобулга қайтган.


@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣5️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🔋1887 йил - Карл Гесснер ўзи ихтиро қилган рух батареяси учун патент олган;

🇧🇷1889 йил - Бразилияда император Педро II тахтдан ағдарилиб мамлакат республика деб эълон қилинган;

📌1920 йил - Женевада бир йил олдин тузилган Миллатлар Лигаси Ассамблеясининг биринчи йиғилиши.

⚔️ 1939 йил - Япония қўшинлари Жанубий Хитойга ҳужум қилди ва Наннинг шаҳрини эгаллаб, Ханой (Ветнам) ва Хитойнинг Чангша шаҳри ўртасидаги темир йўлни кесиб ташлаган;

🇺🇳🇪🇬1956 йил - БМТ кучлари Мисрга етиб келган;

🇬🇷1968 йил - Грециянинг янги конституцияси кучга кирган, унда шахс эркинлигини чекловчи моддалар мавжуд эди;

🇨🇾1983 йил - Шимолий Кипр мустақил Турк Республикаси ташкил этилганлиги эълон қилинган ва фақат Туркия томонидан тан олинган;

1984 йил - Испания полицияси томонидан Меделлин картели раҳбарларидан бири Хорхе Луис Очоа ва унинг рафиқаси ҳибсга олинган ва уларнинг барча банк ҳисобларини музлатиб қўйилган;

1985 йил - Ирландия Республикасига Шимолий Ирландия билан боғлиқ масалаларда маслаҳатчи мақомини берувчи Ҳиллсборо қалъасида Англия-Ирландия келишуви имзоланган;

1987 йил - Шимолий Ирландия ва Ирландия Республикаси католик епископлари Ирландия республика армияси фаолиятини қоралаган;

📌 1988 йил - Сургундаги парламент пойтахти Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати тузилганини эълон қилган.


@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

#Конституцияга_30_йил

✅ Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 29-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✅ Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати:

▫️ давлатларнинг суверен тенглиги;
▫️ куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик;
▫️ чегараларнинг дахлсизлиги;
▫️ низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
▫️ бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
▫️ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

❕Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 17-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚠️Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

🔸автомобиль орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
🔸ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
🔸ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (ССВ томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);
🔸хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.

🛵Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал