⚡️Янги лойиҳа йўлга қўйилади
🖥Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан аҳолининг кибергигиенасини шакллантириш, уларни кибержиноятлардан ҳимоялаш мақсадида ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда янги лойиҳа ишлаб чиқилди.
❕Лойиҳада канал маъмурлари Сизлар билан боғланиб, улар орқали ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз, соҳага оид мутахассислар тавсиялари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади.
📆Лойиҳа 2022 йил 16 ноябрь куни соат 09.00дан бошлаб, ишга туширилади.
📥Фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларни v.cyber102.uz платформаси, телеграм бот ва Киберхавфсизлик марказининг веб-ресурслари орқали юборишлари мумкин бўлади.
⚠️Платформа ва веб-ресусрларда 13 ноябрь куни соат 21.00дан бошлаб 16 ноябрь куни соат 09.00га қадар янги лойиҳани жорий этишга оид техник профилактик ишлар олиб борилади.
Батафсил бу ерда👇👇👇
/channel/cyber_102
@Yurist_GUVD
⚡️Халқаро шартнома ратификация қилинди
Президент томонидан "ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида"ги қонун (ЎРҚ–802, 10.11.2022 й.) имзоланди.
🔰 Қонунга кўра, ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартнома (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди.
⚠️ Маълумот учун, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.
✅ Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.
@Yurist_GUVD
❇️Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари
Жиноят ишини қўзғатиш учун:
🔹шахсларнинг аризалари;
🔸 корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар;
🔹 оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
🔸 жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирувчи, терговчи, прокурор, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бевосита ўзи аниқлаши;
🔹айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади.
✅Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади.
@Yurist_GUVD
Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий жазо чоралари:
🔹 танбеҳ;
🔸 ҳайфсан;
в) қаттиқ ҳайфсан;
🔹 лавозим маошининг эллик фоиздан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
🔸 махсус унвонини бир поғона пасайтириш;
🔹 эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;
🔸 гаупвахтада ҳибсда ушлаб туриш;
🔹 ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон Қарори
@Yurist_GUVD
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — беш йил.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
@Yurist_GUVD
✅Жиноят процессуал қонунчилигига кўра, исбот қилишда қуйидагилар тақиқланади:
🔹шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш;
🔸зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар билан кўрсатув, тушунтириш, хулосалар олишга, экспериментал ҳаракатларни бажаришга, ҳужжатлар ёки буюмлар тайёрланишига ва берилишига эришиш;
🔹тунги вақтда, яъни кеч соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача тергов ҳаракатлари олиб бориш. Тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан мустасно.
🔸шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш;
🔹шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, бундан экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллар мустасно;
🔸шахсга унинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш;
🔹ушланган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;
🔸мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва (ёки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
@Yurist_GUVD
Ички ишлар органларида махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари қуйидагича белгиланади:
🔹«сафдор» — муддатсиз;
🔸«кичик сержант» — икки йил;
🔹«сержант» — икки йил;
🔸«катта сержант» — муддатсиз;
🔹«лейтенант» — икки йил;
🔸«катта лейтенант» — икки йил;
🔹«капитан» — уч йил;
🔸«майор» — тўрт йил;
🔹«подполковник» — беш йил.
🔸«Полковник» ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон Қарори
@Yurist_GUVD
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
@Yurist_GUVD
❗️Пиёдаларнинг мажбуриятлари
Улар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашиб келаётган транспорт воситаларининг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи, тўхтаб турган транспорт воситаси ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.
Йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле-, видеомаҳсулотларни кўриш, радио-аудиомаҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш, ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади.
Асос: Йўл ҳаракати Қоидалари
@Yurist_GUVD
❇️Жиноий жазо тушунчаси ва мақсадлари
Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.
Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
@Yurist_GUVD
❇️ Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш.
Агар куч ишлатилмайдиган усуллар ички ишлар органи ходимининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, у қуйидаги ҳолларда шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида жисмоний куч ишлатиш, шу жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади:
🔹жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
🔸жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
🔹ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.
❗️Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон Қонуни
@Yurist_GUVD
Ҳуқуқий нигилизм (лот. nihil – ҳеч нима, ҳеч нарса) – ҳар қандай норма, принцип ва қонунларни рад этиш. Ҳуқуқий нигилизм субъектнинг муайян қадриятлар, нормалар, қарашлар, идеаллар, инсон турмушининг айрим томонларига, баъзида эса ҳамма томонларига нисбатан салбий муносабатини ифода этади.
Ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқий онгнинг салбий тарафи, бузилган шаклидир. Ҳуқуқий онгнинг ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва унга риоя этиш талабларига нисбатан кескин танқидий, инкор этиш муносабатида бўлган мафкуравий ва психологик қисми.
@Yurist_GUVD
#Ҳукумат_қарори
⚡️Профилактика инспекторлари фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 622-сон қарори қабул қилинди.
📲Қарорга кўра, ИИО таянч пунктлари ҳамда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.
⚠️Тажриба-синов 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилади.
✅Қарор билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
@Yurist_GUVD
Биласизми❓
Кимларга умрбод ойлик тўловлар берилади?
❇️ Қонунчиликка кўра Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод ойлик тўловлари тўлаш белгиланган.
Умрбод ойлик тўловлари тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
🥇Олтин медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;
🥈кумуш ва 🥉бронза медали учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида.
Шунингдек, умрбод ойлик тўловлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 878-сонли Қарори
@Yurist_GUVD
Жиноят содир этилишида иштирокчиликнинг қуийдаги шакллари мавжуд:
🔹оддий иштирокчилик;
🔸мураккаб иштирокчилик; 🔹уюшган гуруҳ;
🔸жиноий уюшма.
✅Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этишда қатнашиши оддий иштирокчилик деб топилади.
✅Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.
✅Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади.
✅Икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси
@Yurist_GUVD
⚡️Қўшма қарор билан тасдиқланган низомга қўшимчалар киритилди
Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва МХХнинг 2014 йил 4 мартдаги 4-қ/қ, 5, 5, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2569, 11.03.2014 й.) билан тасдиқланган Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.
🔰Жумладан, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозимлиги белгиланди.
⚠️Шунингдек, Мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
🖥Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши
лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган ҳарбий хизматчига, у вафот этган бўлса, Низомнинг 28-бандида кўрсатилган шахсларга берилади ёки ягона миллий тизимдан
фойдаланилган ҳолда почта алоқаси орқали етказиб берилади.
@Yurist_GUVD
❇️ Endi pnevmatik qurollardan foydalanishda ham maxsus ruxsatnoma kerak boʻladi
Oʻzbekiston Respublikasining “Qurol toʻgʻrisidagi qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2022-yil 31-maydagi OʻRQ-772-son Qonuniga asosan endilikda pnevmatik, gazli, signal beruvchi, uloqtirish va tigʻli sovuq qurol va elektroshok qurilmalari va oʻqotar qurolning asosiy qismlari bilan qonunga hilof ravishda muomalada boʻlish yoki qurol muomalasi qoidalarini buzganligi uchun jinoiy va ma’muriy javobgarlik choralari belgilandi.
@Yurist_GUVD
❇️ Қуйидаги ҳолатларда жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади:
🔹 ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
🔸 ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан;
🔹 хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан;
🔸 айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан;
🔹 ўта шафқатсизлик билан;
🔸 кўпчилик учун хавфли бўлган усулда;
🔹 ёш бола ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда;
🔸 жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлиги;
🔹 умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида;
🔸 ғаразли ёки бошқача паст ниятларда;
🔹 ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида;
🔸 бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан;
🔹 илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши;
🔸 мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси
@Yurist_GUVD
❇️Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларининг дахлсизлиги
Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари суриштирувчиларига, терговчиларига ва раҳбарларига нисбатан жиноят ишлари Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг терговчиларига, бўлинмалари раҳбарларига ва бошлиғига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан қўзғатилади.
Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон Қонуни
@Yurist_GUVD
❗️ Янги импорт автомобилларни исталган шахс томонидан сотишга рухсат берилади
"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–244-сон, 09.11.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Фармон билан давлат томонидан тадбиркорликни тартибга солишнинг чекланган воситалари белгиланди.
📝 Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш воситалари фақат норматив-ҳуқуқий ва техник норматив ҳужжатлар асосида жорий этилади.
📃 Бундай ҳужжатларда белгиланмаган тартибга солиш воситалари ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
✅ 2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
▫️тадбиркорлар устав фондини камайтиришга оид қарор тўғрисида кредиторларни ёзма хабардор қилиш ва ОАВда эълон бериш;
▫️янги импорт автомобилларини фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари томонидан сотиш;
▫️электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
▫️ЯТТ томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.
☑️ 2023 йил 1 мартдан:
▫️солиқ тўловчиларга сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлар устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
▫️барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади;
▫️Ҳукумат қарорлари билан амалга ошириладиган суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди;
▫️вазирлик, идора, муассаса ва унинг таркибидаги ташкилот ўртасида қиймати БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп товарларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.
@Yurist_GUVD
Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:
🔹жарима;
🔸муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
🔹мажбурий жамоат ишлари;
🔸ахлоқ тузатиш ишлари;
🔹хизмат бўйича чеклаш;
🔸озодликни чеклаш;
🔹интизомий қисмга жўнатиш;
🔸озодликдан маҳрум қилиш;
🔹умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
@Yurist_GUVD
❇️Ички ишлар органларининг тизими:
🔷Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари;
🔸туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари);
🔹транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари);
🔸жазони ижро этиш муассасалари;
🔹ички ишлар органларининг ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги бўлинмалари;
🔸шаҳарча ички ишлар бўлинмалари ва ички ишлар органларининг таянч пунктлари;
🔹таълим ва тиббиёт муассасалари;
🔸ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалар ва ташкилотлардан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон Қонуни
@Yurist_GUVD
1️⃣0️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🚗1885 йил - немис муҳандислари Готтлиб Даймлер ва Вильгелм Майбах ўзларининг ички ёнув двигателини ёғоч велосипедга ўрнатиб, илк саёҳатни амалга оширган;
📜 1951 йил - Франция, Буюк Британия, АҚШ ва Туркия Яқин Шарқ учун хавфсизлик дастурини қабул қилган;
🇺🇳1952 йил - БМТ Бош котиби Тригве Ли кутилмаганда истеъфога чиқишини эълон қилган;
🇺🇳 1959 йил - БМТ Бош Ассамблеяси Жанубий Африкадаги апартеидни ва дунёнинг исталган қисмида ирқий камситишни қоралаган;
🇬🇧 1966 йил - Буюк Британия Бош вазири Гаролд Уилсон Eвропа Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо бўлиш қарорини эълон қилган;
🚀 1971 йил - АҚШ KeyHole (КH—9) оптик разведка сунъий йўлдошини учирган. Шу куни СССРда Космос-607 оптик разведка йўлдоши учирилган;
🇺🇳 1975 йил - БМТ Бош Ассамблеяси сионизмни ирқчилик билан тенглаштирган (1991 йилда бу резолюция бекор қилинган);
🗳 1980 йил - Буюк Британияда Майкл Фут Лейбористлар партияси раҳбари сайловида Денис Хилини мағлуб этган;
🇵🇱1980 йил - Польшада социалистик блок мамлакатларидаги илк мустақил касаба уюшмаси—«Бирдамлик» расман рўйхатга олинган;
🖥 1983 йил - Фред Коэн компьютер хавфсизлиги бўйича семинарда биринчи компьютер вирусини намойиш этган;
🇧🇩 1986 йил - Бангладеш президенти Эршод мамлакатда фавқулодда ҳолатни бекор қилган;
🇮🇶 1994 йил - Ироқ Қувайт суверенитетини тан олган.
@Yurist_GUVD
Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар
❇️ Жиноят процессуал қонунчилигига кўра, қуйидаги ҳолларда шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим:
🔹 шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
🔸 эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлса;
🔹 айбланувчи, судланувчи вафот этган бўлса;
🔸 шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлса;
🔹 шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори бўлса;
🔸 иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, Жиноят процессуал кодексининг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
🔹 шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган бўлса;
🔸 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса.
@Yurist_GUVD
❇️ Ички ишлар органлари ходимларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилади:
🔹миннатдорчилик эълон қилиш;
🔸қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;
🔹Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;
🔸идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш;
🔹муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш;
🔸эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилгандан бир поғона юқори махсус унвон бериш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон Қарори
@Yurist_GUVD
❗️Ички ишлар органлари, ёнғинга қарши хизмат ёки тезёрдам ҳодимларини алдаб чақирганлик учун жавобгарлик белгиланган
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 199-моддасида махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра,
✔️ Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (300 000 сўм)дан уч баравари (900 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@Yurist_GUVD
🔰 Автомобиль двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар 2023 йил 1 январдан қарийб икки бараварга пасайтирилади.
❗️ Божлар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш даврида ишлаб чиқарилганига фақат 1 йилдан ошмайдиган янги транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.
@Yurist_GUVD
9️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1799 йил - Наполеон Бонапарт ҳарбийлар ёрдамида Директория режимини йўқ қилган;
🇩🇪 1918 йил - Германияда ноябрь инқилоби пайтида император Вилгелм II тахтдан воз кечган;
⚔️ 1923 йил - Мюнхенда Адольф Гитлер бошчилигидаги пиво исёни бостирилган;
🔥 1938 йил - фашистлар Германиясида «Kristallnacht» воқеаси юз берган: яҳудийларнинг уйлари, мактаблари ва синагогалари ёқиб юборилган; уларга тегишли дўконлар талон-тарож қилинган;
🗳 1972 йил - Эндрю Янг XIX аср ўрталаридаги қайта қуришдан кейин жанубий штатдан АҚШ Конгрессига сайланган биринчи қора танли америкалик бўлган;
🇰🇭1973 йил - Камбоджа қироллик ҳукумати ўз қароргоҳини Пекиндан Камбоджанинг озод қилинган ҳудудига кўчирган;
💣1979 йил - АҚШнинг NORAD (Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги) компьютер тизимидаги хато туфайли, Совет ядровий ҳужуми ҳақида хабар бериб, АҚШ ядровий огоҳлантириш эълон қилган. Ўн дақиқа давомида дунё ядро уруши ёқасида турган;
🇩🇪 1989 йил - фуқароларнинг Шарқдан Ғарбий Берлинга эркин ўтишларига рухсат берилган. Берлин деворининг бузилиши бошланган;
🇱🇰 1994 йил - Шри-Ланкада Бош вазир Чандрика Кумаратунга мамлакат президенти этиб сайланган биринчи аёл бўлган. Унинг онаси Сиримаво Бандаранаике эса бош вазир этиб тайинланган.
@Yurist_GUVD
❗️УМРБОД ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИ КИМЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ
📃 Қонунчиликка кўра умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши мумкин эмас.
@Yurist_GUVD
❗️Профилактика инспекторларига берилган хизмат уй-жойлари қуйидаги ҳолатларда қайтарилиши шарт:
🔹профилактика инспектори лавозимидан озод этилганда;
🔸бошқа ҳудудга ўтказилганда;
🔹пенсияга чиққанда;
🔸ходим вафот этганда.
Ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартиралари ходимларга ва уларнинг яқин қариндошларига шахсий мулк этиб берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 йилдаги 354-сон Қарори
@Yurist_GUVD