yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

❇️ Ички ишлар органларида хизматда бўлишнинг чегара ёши.

Эркакларга:
🔹сафдорлар ва сержантлар таркиби ходимлар учун эллик ёш;
🔸офицерлар таркиби учун — эллик беш ёш;
🔷 генераллар таркиби учун — олтмиш ёш.
🔸Аёлларга эса (мавжуд унвонидан қатъи назар) — эллик ёшни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон Қарори

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️ШАХС ҚАЧОН СУДЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ ?

📃 Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра, судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.

❗️Жазо тайинланиб, айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахслар эса судланмаган деб топилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️ИИВ Академиясида ахборот хавфсизлиги йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар вазирлиги Академиясида эксперимент тариқасида ахборот хавфсизлиги йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги 339-сон буйруғи (29.08.2022 й.) қабул қилинган.

🖥Буйруқ билан ИИВ Академиясида 2022/2023 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган курсантлар орасидан эксперимент тариқасида “ахборот хавфсизлиги” йўналишида алоҳида ўқув гуруҳи ташкил этилиши белгиланди.

📚Академия профессор-ўқитувчилари ушбу соҳада халқаро тажрибани ўрганиш ва малака ошириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг (Ҳиндистон, Туркия, Корея, Беларусь, Россия Федерацияси, Хитой ва бошқа) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ўқитилиши таъминланади.

💻Курсантлар билан ўқув машғулотларини ўтказиш учун “Дастурий инжиниринг”, “Киберхавфсизлик лабораторияси” ва “Digital Forenzika” ўқув хоналари ташкил этилади.

🔰Шунингдек, курсантларнинг инновацион дастурий ва техник-дастурий ишланмалар яратишга оид илмий тадқиқот ишлари билан мунтазам шуғулланишлари учун “Cyber Academy” ва “Киберхавфсизлик” номли тўгараклар ташкил этилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ ЮЗ БЕРГАН ЖОЙДАН ҚОЧИБ КЕТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК.

МЖТКнинг 137-моддасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари (4 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш асослари:

Шахсни профилактик ҳисобга қўйишга қуйидагилар асос бўлади:

🔸ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонун 35-моддасининг олтинчи хатбошисида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори;
🔹ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ёхуд реабилитация қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори;
🔸ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги терговчининг ёки прокурорнинг қарори;
🔹суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми;
🔸шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
🔹вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг қарори.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонуни

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Рецидив жиноят нима

Шахснинг илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганидан кейин қасддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят деб топилади.

Илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, Жиноят Кодексида алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади.

Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиш, яъни:
а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши;
б) илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🚘 Товуш сигналини сабабсиз бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Ички ишлар органларида махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари қуйидагича белгиланади:

🔸«сафдор» — муддатсиз;
🔸«кичик сержант» — икки йил;
🔸«сержант» — икки йил;
🔸«катта сержант» — муддатсиз;

🔹«лейтенант» — икки йил;
🔹«катта лейтенант» — икки йил;
🔹«капитан» — уч йил;
🔹«майор» — тўрт йил;
🔹«подполковник» — беш йил.
🔷«Полковник» ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон Қарори

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?

Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
🔸 ота-онаси;
🔹 эри (хотини);
🔸 болалари;
🔹 ака-укалари;
🔸 опа-сингиллари.

Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️ДАВЛАТГА ХОИНЛИК ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ ?

📃 Жиноят кодексининг 157-моддасига кўра, Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️СУДГА ХУРМАТСИЗЛИК ҚИЛИШ
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасида, гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар, жавобгар, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки мазкур шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️"ТЕМИР ДАФТАР" ВА "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ 50 ФОИЗГАЧА БЎЛГАН ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃Ҳукуматнинг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,👇

✅ Мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, «Ёшлар дафтарига» киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 баравари (15 000 000 сўм) дан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағи хисобидан тўлаб берилиш белгиланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Маъмурий назорат чоғида қандай чекловлар қўлланилади?

Назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида қуйидаги маъмурий чекловлар белгиланиши мумкин:

🔸 яшаш жойидан сутканинг белгиланган вақтида ташқарида бўлишни тақиқлаш;

🔹 муайян жойларда бўлишни тақиқлаш;

🔸 суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар органларининг рухсатисиз чиқишни тақиқлаш;

🔹 рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига (ички ишлар органининг таянч пунктига) келиш;

🔸 алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш.

Қўлланиладиган маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар органининг тақдимномасига ёки назорат остидаги шахснинг ёхуд унинг вакилининг аризасига, шунингдек меҳнат жамоасининг, жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига биноан назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар инобатга олинган ҳолда қисман бекор қилиниши мумкин.

Эслатма!
Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг бундай назорат қоидаларини бузиши базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манбаа: «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 7 моддаси

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

МЖТКнинг 137-моддасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари (4 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

5️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1605 йил - Англияда «Gunpowder plot» ташкилоти раҳбарларидан бири Гай Фокс ҳибсга олинган. Улар қирол Жеймс I га қарши суиқасд уюштиришга ҳаракат қилишган эди;

⚔️1914 йил - Буюк Британия Кипрни аннекция қилган ва Франция билан биргаликда Усмонлилар империясига уруш эълон қилган;

📌1916 йил - Польша Қироллиги Германия ва Австрия-Венгрия императорлари мулки деб эълон қилинган;

🗳 2008 йил - Барак Обама АҚШ президентлиги учун сайловларнинг биринчи босқичида (Сайловлар коллегияси) ғалаба қозонган;

🇺🇸 2009 йил - АҚШ Қуролли Кучларининг Форт Ҳуд ҳарбий базасида қирғин юз берган;

🇧🇷 2015 йил - Бразилиядаги экологик ҳалокат: ахлат тўғони қулаганида 19 киши ҳалок бўлган, катта миқдордаги заҳарли чиқиндилар Рио-Доси дарёсига тушди ва тез орада океанга етиб келган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️Ички ишлар органлари томонидан шахсларни ушлаб туриш асослари ва тартиби.

🔹жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда;
🔸ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни;
🔹қидирувдаги шахсларни;
🔸ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган шахсларни;
🔹маъмурий қамоқ жазосини ўташдан, маъмурий тарзда чиқариб юборилишдан бўйин товлаётган шахсларни, шунингдек ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш юритилаётган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда;
🔹жиноий жазони ўташдан, шунингдек ўзига нисбатан суд томонидан тайинланган тиббий ва бошқа йўсиндаги мажбурлов чораларини бажаришдан бўйин товлаётган шахсларни;
🔸аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни, кейинчалик уларни аниқ яшаш жойига эга бўлмаганларни реабилитация қилиш марказларига суд ажримига асосан жойлаштирган ҳолда;
🔹фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазият режимини бузган шахсларни;
🔸умумий ҳарбий мажбуриятни ўташдан бўйин товлаётган шахсларни;
🔹қўриқланадиган объектларга ғайриқонуний равишда кирган ёки киришга уринган шахсларни;
🔸ўзини ўзи ўлдиришга уринган ёхуд руҳий ҳолатининг яққол ифодаланган бузилиши белгиларига эга бўлган ҳамда ўз ҳаракатлари билан ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдираётган шахсларни ушлаб туриш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон Қонуни

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Интервенция - бу бир ёки бир нечта давлатнинг бошқа давлатнинг ички ишларига зўравонлик билан аралашуви, унинг суверенитетини бузиши. Бу ҳарбий (тажовузкор), иқтисодий, дипломатик, мафкуравий бўлиши мумкин. Интервенция халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Стандартлаштириш тўғрисида янги қонун қабул қилинди

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–800, 03.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

✅ Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:

▫️Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
▫️Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
▫️давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
▫️стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

📝 Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

🔹 миллий стандартлар;
🔹 халқаро (минтақавий) стандартлар;
🔹 хорижий мамлакатларнинг стандартлари.

⚠️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Биласизми ❓
Биринчи светофор 1868 йил 10-декабр Лондонда, Британия парламенти биноси ёнида ўрнатилган

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар.

Қуйидаги
ишлар бўйича:
🔹 вояга етмаганларнинг иши бўйича;
🔸 соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
🔹 судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
🔸 жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
🔹 шахсларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлиб, улардан ақалли бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
🔸 давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
🔹 жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган ишларда;
🔸 тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда;
🔹 суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда;
🔸 ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича;
🔹 шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда;
🔸 айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича;
🔹 апелляция ва кассация инстанцияси суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Процессуал Кодекси

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️Жиноят - бу:

Жиноят Кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
жиноят Кодекси билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Ички ишлар органлари ходимлари:

Ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш, агар уларда қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив ёки заҳарли моддалар, портлатиш қурилмалари, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, прекурсорлар ёхуд муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган бошқа нарсалар бор деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлганда эса, фуқароларни шахсий кўрикдан ўтказишни, уларнинг ашёларини, қўл юкини, багажини кўрикдан ўтказишни амалга ошириш ҳамда мазкур нарсалар, воситаларни ва моддаларни олиб юриш ҳамда сақлаш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни олиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон Қонуни

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорда йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлик учун йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 644-сонли қарори билан, «Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН ШАХС 1 ЙИЛ ДАВОМИДА ЯНА БИР МАРТА ОЛДИНГИДЕК ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛСА УНГА 30 ФОИЗЛИК ЧЕГИРМА БЕРИЛМАЙДИ.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332 прим 1-моддасига кўра, ҳуқуқбузар худди олдингидек ҳуқуқбузарлигини маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этса, унга нисбатан жарима тўлашнинг соддалаштирилган тартиби, яъни 30 фоизлик имтиёз қўлланилмаслиги кўрсатилган.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, Сиз бир йил давомида бир турдаги ҳуқуқбузарликни такрорлаганингиз учун, бу сафар Сизга 30 фоизлик имтиёз қўлланилмаслиги қонуний ҳисобланади. Агар Сиз биринчи сафар бошқа ҳуқуқбузарлик, иккинчисида биринчисига ўхшамаган ҳуқуқбузарлик содир қилганингизда, иккинчисида ҳам 30 фоизлик чегирмадан фойдаланишингиз мумкин бўлади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ НИКОҲ ТУЗИШГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР.

📄 Оила кодексининг 16-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

🔸 никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса; (Яъни бошқаси билан қонуний никоҳи узилмаган бўлса);

🔸 никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

🔸 никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️ Тотализатор, казино қиморми?

Ўйин ташкилотчиси (ўйин муассасаси) томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар билан тасодифга (воқеага) ва (ёки) ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган битимга мувофиқ ўйин ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари мажмуини назарда тутувчи ўйин, шу жумладан тотализаторлар, казино, шунингдек ўйин автоматларидан фойдаланиладиган ўйин - қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин ҳисобланади.

❇️ Эътибор беринг! Жиноят кодексининг 278-моддасига кўра қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш
етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️ Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади

Ҳукумат қарори (644-сон, 04.11.2022 й. ) билан Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади.

☑️ Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ички режим ҳамда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ташкил этилади.

🏢 Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно) мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш учун қуйидаги мезонлар асос бўлади:

▫️шахснинг мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотганлиги (бирор жойда ётган ёки ўтирган ҳолати);
▫️шахснинг уйқучанлиги, уйғотишнинг қийинлиги;
▫️шахснинг тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги;
▫️нутқининг ноаниқ, тушунарсиз, ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ-юлуқ алоҳида сўзлардан ташкил топиши (ғулдираши);
▫️саволларни яхши тушунмаслиги, ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмаслиги.

📌 Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

📝 Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача бўлганда далолатнома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда касаллик тарихи расмийлаштирилади.

⏰ Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларни сутканинг тунги вақтида (соат 23:00 дан 06:00 гача) ёки йилнинг совуқ даврида чиқариб юбориш уларнинг қариндошлари кузатувида амалга оширилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️Маҳкумлар учун Интернетга уланган компьютер билан жиҳозланган хоналар ташкил этилади

Ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 453-сон буйруғи қабул қилинди.

🖥Буйруққа кўра, эндиликда жазони ижро этиш муассасалари (ЖИЭМ)да сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларидан фойдаланиши учун ЖИЭМ маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади.

🌐Мазкур хона веб-камера ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган компьютер техникаси билан
жиҳозланади.

✅Буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал