⚡️"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 27 октябрдаги ЎРҚ—797-сон қонун қабул қилинди.
✅Қонунга асосан, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга ИИО тизимида фаолият юритаётган маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг ҳуқуқий мақомини ва асосий вазифаларини белгилаб қўйишга қаратилган қўшимчалар киритилди.
🔖Бундан ташқари, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар олти ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этиши белгиланди.
@Yurist_GUVD
#Ҳукумат_қарори
⚡️ИИО фаолиятига боғлиқ бир қатор Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги 638-сон қарорига асосан ИИО фаолиятига оид бир қатор Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди.
🔰Бу қарорлар қуйидагилардан иборат:
🔹"Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ва тергов изоляторларида изоляция режимини яхшилаш ва мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида" 1992 йил 11 февралдаги 58-сон қарор;
🔹"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 9 сетябрдаги 458-сон қарор;
🔹"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси ҳузурида Автотранспортдаги экология муаммолари марказини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 5 апрелдаги 123-сон қарор.
@Yurist_GUVD
2️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1914 йил - Биринчи жаҳон уруши: Россия Туркияга уруш эълон қилган;
🇱🇹 1918 йил - Вена ва Будапештдаги қўзғолон оқибатида Литва Қироллиги тугатилган;
⛰ 1946 йил - Чотқол тизмасининг шимолий қисмида кучли зилзила Тошкент ва бошқа шаҳарларда юзлаб биноларга зарар етказган;
🗳 1948 йил - Демократ Гарри Трумен АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган;
🇺🇸1948 йил - АҚШда Маргарет Чейз Смит Сенатга сайланган биринчи аёл бўлган;
🇵🇰 1953 йил - Покистонда Конституциявий Ассамблея Покистон Ислом Республикасини эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилган;
🇭🇺 1956 йил - Венгрия ҳукумати мамлакат Варшава шартномасидан чиқишини эълон қилган;
🇺🇸1962 йил - АҚШ президенти Кеннеди СССР Кубадаги ракеталарини демонтаж қилаётганини эълон қилган;
🇸🇦 1964 йил- Қирол Сауд IV Саудия Арабистони тахтидан туширилиб, укаси Файсал янги қирол бўлган;
📌 1965 йил - Энвер Хўжа ХХР билан иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилгани ва СССР билан алоқалари узилганлигини эълон қилган;
🗳 1976 йил - Демократ Жимми Картер АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган;
🇺🇳 1983 йил - БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари пленар сессиясида АҚШнинг Гренадага қарши қуролли аралашувини қоралаган;
🌍 1984 йил - Ангола, агар Жанубий Африка Намибия устидан назоратдан воз кечса, мамлакатдаги Куба қўшинлари сонини камайтиришга рози бўлган;
⚔️1994 йил - Покистон шимолида қўзғолон кўтарилган, иштирокчилар мамлакатнинг ислом давлатига айланишига қарши чиқишган;
🗳 2004 йил - АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди: амалдаги президент Жорж Буш сенатор Жон Керри билан рақиб бўлган.
@Yurist_GUVD
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович иштирокида, жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган асосий тадбир ва воқеалар.
/channel/shmirziyoyev
@Yurist_GUVD
✅ Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидаги ҳолларда фойдаланиш учун транспорт воситасини беришга мажбурдир:
🔹 ИИО, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган холларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун;
🔹 мазкур ходимлар йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини шатакка олиш учун (фақат юк автомобилидан);
🔹 кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган тиббиёт ходимларига ҳамда зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб боришга.
❗️ Бунда, транспорт воситасидан фойдаланган шахс ҳайдовчи талаб қилганда йўл варақасига юрилган вақтни, босиб ўтилган масофани, ўз исми-фамилияси, мансаби, иш жойи номини, йўл варақаси бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда маълумот ёки хабар ёзиб бериши керак.
@Yurist_GUVD
Маъмурий қамоққа олиш
Маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — 30 суткагача муддатга қўлланилади. Маъмурий қамоққа олиш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.
Қуйидаги шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чораси қўлланилиши мумкин эмас:
🔹 ҳомиладор аёлларга;
🔹 уч ёшгача боласи бўлган аёлларга;
🔹 ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;
🔹 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлганларга;
🔹ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларга.
@Yurist_GUVD
❇️ Қонун (ЎРҚ–797-сон, 27.10.2022 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
☑️ Жумладан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар 6 ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
📝 Шунингдек, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органларининг фаолиятини бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Манбаа (https://lex.uz/pdfs/6254912)
@Yurist_GUVD
❗️Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:
▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
▫️ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.
📌 Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.
✅ Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.
📁 Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
▫️ 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
▫️ Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️ пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
▫️ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
▫️ одам савдосидан жабрланганлар.
❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
@Yurist_GUVD
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексига мувофиқ, Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар белгилаб берилган.
Унга кўра:
♦️вояга етмаганларнинг иши бўйича;
♦️соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
♦️судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
♦️жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
♦️шахсларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлиб, улардан ақалли бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
♦️давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
♦️жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган ишларда;
♦️тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда;
♦️суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда;
♦️ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича;
♦️шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда;
♦️айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича;
♦️апелляция ва кассация инстанцияси суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-Процессуал Кодекси.
Манбаа (https://lex.uz/docs/111460).
@Yurist_GUVD
✅“Шаҳар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ,
🔰 Мудофаа вазирлиги,
🔰 Ички ишлар вазирлиги,
🔰 Фавқулодда вазиятлар,
🔰 Президент ДХ хизматининг,
🔰 Миллий гвардиясининг,
🔰 Давлат хавфсизлик хизматининг,
бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари,
идораларнинг тегишли бошқарув
🔹органлари,
🔸қўшинлари,
🔹ҳарбий тузилмалари
🔸муассасаларининг
муддатли ҳарбий хизматчилари ҳамда контракт бўйича оддий аскарлари ва сержантлари шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Манбаа (https://lex.uz/docs/39646)
@Yurist_GUVD
❗️Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига, хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида белгиланган тартибда шартнома тузилади.
Агар курсант (ходим) томонидан шартнома шартлари бажарилмаса ундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ўқишига сарфланган маблағлар қонунга мувофиқ ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3413-сон Қарори.
Манбаа (https://lex.uz/docs/3430641)
@Yurist_GUVD
Оппозиция (лот. oppositio – қаршисига қўйиш, таққослаб кўриш) – нимагадир ёки кимгадир қарши ҳаракат. Сиёсатда:
1) ўз сиёсатини бошқа, одатда, расмий сиёсатга қарши қўйиш;
2) қонун чиқарувчи, мафкуравий ёки бошқа тизимлардаги ҳукмрон ёки кўпчилик тан олган фикрга қарши чиқиш.
Оппозицияларнинг қуйидаги турлари мавжуд: мўътадил, радикал, лоял (келишувга ва ҳокимиятни қўллаб-қувватлашга тайёр), конструктив (сермазмун, ишбилармон таклифларни ифодаловчи), деструктив (қўпорувчи).
@Yurist_GUVD
📗Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасига мувофиқ,
Қуролли Кучлар таркибига:
🔰 Мудофаа вазирлигининг;
🔰 Ички ишлар вазирлигининг;
🔰 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг;
🔰 Миллий гвардиянинг;
🔰 Давлат хавфсизлик хизматининг;
🔰 бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли бошқарув органлари, қўшинлари, ҳарбий тузилмалари ва муассасалари киради.
Мамлакат мудофаасига ва Қуролли Кучларга раҳбарликни — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий бош қўмондони амалга оширади👤
👮♂️ Мудофаа вазири уруш даври шароитида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг ўринбосари ҳисобланади.
❇️Қуролли Кучлар Бош штаби тинчлик даврида мамлакат мудофаасини режалаштиришнинг ва уруш даврида Қуролли Кучларни тезкор бошқаришнинг асосий органидир.
❇️Тинчлик даврида Қуролли Кучлар Бош штаби ташкилий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибига киради ва вазирга бўйсунади, уруш даврида эса Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг ишчи органига айланади.
Ўзбекистон Республикасининг 09.01.2018 йилдаги Мудофаа доктринаси тўғрисидаги ЎРҚ-458-сон Қонуни
Манбаа (https://lex.uz/docs/3495885)
@Yurist_GUVD
🔹Исбот қилиш – жиноят иши бўйича ҳақиқатни билиш жараёни бўлиб, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Исбот қилиш далиллар воситасида амалга оширилади.
🔸Исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат.
@Yurist_GUVD
❗️Маъмурий жавобгарлк тўғрисидаги кодекснинг 28-моддасига кўра, муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси жиноят ишлари бўйича туман ёки шаҳар суди томонидан уч йилгача муддатга қўлланилади. Ушбу моддага кўра, бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
@Yurist_GUVD
⚡️ Крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3395, 31.10.2022 й.)
📃 Мазкур Қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
🔰 Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.
✅ Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:
🔹крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:
▫️жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
▫️чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
🔹крипто-дўконнинг савдо объекти орқали:
▫️жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
▫️мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
▫️мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.
🚫 Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:
▫️мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
▫️Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
▫️аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.
@Yurist_GUVD
❗️ҚОНУНЛАР ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИГА ЭГАМИ
📃 20.04.2021 йилдаги ЎРҚ-682-сон Қонуннинг 41-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади,
✅ Фақатгина Ўзбекистон Республикаси қонунининг орқага қайтиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
❗️Агар қонунда мазкур қонун қабулсодир этилгунга қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, у қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди.
@Yurist_GUVD
❗️Фирибгарлик
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, Фирибгарлик бу- алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш.
Манбаа (https://lex.uz/docs/111453)
@Yurist_GUVD
❗️1 ноябрдан нималар ўзгаради?
❇️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланадиган фаолият турлари кенгайтирилади
❇️«Коробка» ҳолатидаги уй-жойлар учун субсидия ажратила бошланади
❇️Шифокорларга эҳтиёж мавжуд ҳудудларда талабалар ишга олинади
❇️Никоҳ тузиш учун аризалар эксперимент тариқасида ДХМ орқали қабул қилинади
❇️Ягона ахборот тизимида рўйхатга киритмаган ҳолда тадбиркорларни текшириш ноқонуний ҳисобланади
❇️Тадбиркорларнинг экспорт салоҳияти кенгайтирилади
❇️Ёшларга компьютер хариди учун 7,5 млн сўмгача истеъмол кредити берилади
❇️Ҳайдовчиларга бериладиган тиббий маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилади
❇️Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади
❇️Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади
❇️Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашилади.
@Yurist_GUVD
1️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🕯1604 йил— Уильям Шекспирнинг «Отелло» трагедияси биринчи марта Лондондаги Уайтхоллда намойиш этилган;
🇺🇸1800 йил - АҚШ президенти Жон Адамс Мансионда (кейинчалик Оқ уй деб ўзгартирилди) яшаган биринчи президент бўлган;
🤴 1894 йил - сўнги рус императори Николай II тахтга ўтирган;
⚽️ 1897 йил- Турин университети талабалари Италиянинг машҳур «Ювентус» футбол клубига асос солишган;
🇺🇦 1918 йил - Биринчи жаҳон уруши охирида Габсбурглар империясининг қулаши билан биргаликда аҳолининг Украина қисми Ғарбий Украина Республикасини эълон қилган;
🇹🇷 1922 йил - Мустафо Камол ташаббуси билан Усмонлилар империясида монархия тугатилган;
🔫 1950 йил - АҚШ президенти Гарри Труменга суиқасд уюштирилган;
💣1952 йил - АҚШ биринчи марта водород бомбасини синовдан ўтказган;
⚔️ 1954 йил - Жазоирда француз маъмуриятига қарши қуролли қўзғолон. Жазоир уруши бошланган;
🇪🇺 1993 йил - Европа Иттифоқига асос солинган;
🇹🇲 1993 йил - Туркманистонда миллий валюта - манат муомалага киритилган;
📺 1997 йил - Японияда Халқаро кинофестивалда режиссёр Жеймс Кемерон томонидан суратга олинган «Титаник» фильмининг премьераси бўлиб ўтган.
@Yurist_GUVD
❇️ Жамоат хавфсизлиги университетида қуйидаги таълим йўналишларида кадрлар тайёрланади
✅ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидаги таълим мутахассисликлари (йўналишлари) қуйидагилардан иборат:
🔹I. Бакалавриат
1. Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти (бериладиган малака – соҳалар бўйича менежер, таълим шакли – кундузги, ўқиш муддати – 4 йил).
2. Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш (психолог, кундузги, 4 йил).
3. Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 4 йил).
4. Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 4 йил).
5. Иқтисодий хавфсизлик (иқтисодчи, кундузги, 4 йил).
6. Аниқлаш ва қўриқлаш тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (муҳандис, кундузги, 4 йил).
7. Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
8. Йўл патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
9. Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
10. Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 3 йил).
11. Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, сиртқи, 4 йил/3 йил*).
12. Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш (психолог, сиртқи, 4 йил/3 йил*).
13. Юриспруденция** (юрист, кундузги, 4 йил).
14. Психология** (психолог, кундузги, 4 йил).
15. Иқтисодиёт** (иқтисодчи, кундузги, 4 йил).
🔹 II. Магистратура
16. Жамоат хавфсизлигини тезкор-тактик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (соҳалар бўйича менежер, кундузги, 1 йил).
17. Тарбиявий-психологик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (психолог, кундузги,1 йил).
18. Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (электротехник комплекслар ва тизимлар муҳандиси, кундузги, 1 йил).
19. Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 1 йил).
20. Иқтисодий хавфсизлик (иқтисодчи, кундузги, 1 йил).
21. Юриспруденция** (юрист, кундузги, 1 йил).
22. Психология** (психолог, кундузги, 1 йил).
23. Иқтисодиёт** (иқтисодчи, кундузги, 1 йил).
Изоҳ:
* олий маълумотга эга бўлмаганлар учун — 4 йил, олий маълумотга эга бўлганлар учун 3 йил.
@Yurist_GUVD
❗️Биласизми
Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун интизом уставларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Мазкур шахслар:
➖ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги;
➖суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни;
➖йўл ҳаракати қоидаларини;
➖ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш қоидаларини;
➖божхона қоидаларини бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгар бўлади.
Юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларига жарима солиниши мумкин эмас.
Манбаа (https://lex.uz/docs/97664)
@Yurist_GUVD
❇️ Жиноят тушунчаси
Жиноят Кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
Жиноят Кодекси билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.
Манбаа (https://lex.uz/acts/111453)
@Yurist_GUVD
❗️Профилактика инспекторларига берилган хизмат уй-жойлари қуйидаги ҳолатларда қайтарилиши шарт:
🔹профилактика инспектори лавозимидан озод этилганда;
🔸бошқа ҳудудга ўтказилганда;
🔹пенсияга чиққанда;
🔸ходим вафот этганда.
❇️Ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартиралари шахсий мулк этиб берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори.
Манбаа (https://lex.uz/uz/docs/6093393)
@Yurist_GUVD
Қонун (ЎРҚ–797-сон, 27.10.2022 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
✅ Жумладан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар 6 ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
🔰Шунингдек, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органларининг фаолиятини бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорликда ишлашини маҳаллалар кесимида ташкил этиш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади.
➡️ Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ўз фаолиятини қуйидаги таркибда амалга оширади:
▫️ профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосда);
▫️мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;
▫️жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмасининг ва бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари, шунингдек жамоат тузилмаларининг вакиллари.
@Yurist_GUVD
❗️Қонунга ўзгартириш киритилаётганда бунинг зарурияти, сабаб ва мақсадларини тушунтирувчи муқаддима бўлади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–796, 26.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
📝 “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади.
🔰 “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётига қуйидаги қўшимчалар киритилди:
🔹 Қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳасининг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.
🔹 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади.
@Yurist_GUVD
Ички ишлар ходимларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
🔸 танбеҳ;
🔹 ҳайфсан;
🔸 қаттиқ ҳайфсан;
🔹 лавозим маошининг эллик фоиздан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
🔸 махсус унвонини бир поғона пасайтириш;
🔹 эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;
🔸 гаупвахтада ҳибсда ушлаб туриш;
🔹 ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3413-сон Қарори.
Манбаа (https://lex.uz/docs/3430641)
@Yurist_GUVD
❇️Ҳудудий ички йўллар жамоатчилик фикри асосида таъмирланади
“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5250-сон, 22.09.2021 й.) қабул қилинди.
👉 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябргача:
🔹 Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун қўшимча 57,9 млрд сўм;
🔸 “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратилади.
🔹 2022 йил 1 январдан туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.
🔸 Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар расмий веб-сайт ва “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб борилади.
🔹 Шунингдек, фуқароларнинг ташаббусли бюджетлаштириш жараёнига жалб этилиши даражаси бўйича ҳудудлар рейтинги жорий этилади.
🔸 Ҳар бир маҳалла ва овулда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи “мобил” гуруҳлар ҳамда “ташаббускорлар бурчаги” ташкил этилади.
@Yurist_GUVD