2️⃣3️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🪐1846 йил - Берлин расадхонасидаги немис астрономи Йоханн Готфрид Нептунни кашф этган;
📌 1848 йил - Америкалик Жон Кертис ўз уйида биринчи сақични ишлаб чиқарган;
📌 1922 йил - Сталин Совет республикаларини «автономлаштириш» лойиҳасини тақдим этган, бу уларнинг РСФСР томонидан ўзлаштирилишини англатар эди (режа Ленин томонидан рад этилган);
⚔️ 1923 йил - Болгарияда сентябр қўзғолони бошланган;
🇸🇦 1932 йил - «Араб қироллигининг қисмларини бирлаштириш тўғрисида» фармон чиқарилган, унга кўра давлат Саудия Арабистони Қироллиги деб номланган;
⚔️ 1943 йил - Полтава шаҳри немис фашист босқинчиларидан озод қилинган;
🇦🇿 1989 йил - Озарбайжон тили Озарбайжоннинг давлат тили деб эълон қилинган. «Озарбайжон ССР суверенитети тўғрисида» конституциявий қонун қабул қилинган;
🇹🇯1991 йил - Тожикистон парламенти Коммунистик партияни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни бекор қилган, президент К. А. Аслоновни истеъфога чиқарган, унинг ўрнига Коммунистик партиянинг собиқ раҳбари Р. Н. Набиевни тайинлаган;
🌐 1997 йил - yandex.ru қидирув тизими эълон қилинган;
🇨🇳 1999 йил-Хитойда энг қадимги мусиқа асбоби— 9000 йиллик най кашф этилган;
📱 2008 йил - Android операцион тизимининг биринчи версиясининг тақдимоти бўлиб ўтган;
@Yurist_GUVD
❇️ Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади
Ҳукумат қарори (585-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
👉 Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.
🔹 Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.
🔸унда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.
🔹 Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
👉 отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
👉 боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.
👉Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади.
🔹 Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади.
🔸 Шунга кўра, Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни давлат ОТМга ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.
🔹 Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.
❇️ Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
👉 иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
👉 Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
👉 олий ҳарбий таълим муассасаларига.
🔹Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.
🔸 Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.
@Yurist_GUVD
👉Қандай ҳуқуқларимиз борлигини билиб оламиз !!!
🔹Асосий қонунимиз бўлмиш Конституциянинг IX-боб 36-42-моддалари фувароларнинг Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларига бағишланган.
🔸Зеро, инсон учун ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар унинг жамиятда нормал ҳолатда яшаши, ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун ҳаётий зарур ҳисобланади.
❇️ Иқтисодий ҳуқуқлар инсонга хўжалик фаолиятининг асосий воситаларини эркин тасарруф қилишни таъминлаб берса, ижтимоий ҳуқуқлар инсонга муносиб ҳаёт даражаси ҳамда ижтимоий ҳимояланишни таъминлаб беради.
👉Иқтисодий ҳуқуқлар сирасига:
🔹 Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга (мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш), банкда омонат сақлашга, мерос олиш ҳуқуқига эгалиги қонун билан кафолатланади (36-модда).
❇️ Ижтимоий ҳуқуқлар жумласига:
👉 Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Қонунда кўрсатилган ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади (37-модда),
👉 Фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар (38-модда),
👉 Ҳар бир шахс қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш (пенсия, нафақа, ижтимоий ёрдам) ҳуқуқига эга (39-модда),
👉 Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга (40-модда),
👉 Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга (41-модда),
👉 Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади (42-модда).
👉 Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар ҳусусида умумий маълумотга эга бўлдик.
🔹 Билишингиз лозим! Бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг махсус гуруҳи ҳисобланади. Улар инсон ҳаётининг мулк, меҳнат муносабатлари, бўш вақт, соғлиқ, таълим каби муҳим соҳаларига дахлдор бўлиб, инсоннинг жисмоний, моддий, маънавий ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган. Умуман олганда, ушбу ҳуқуқлар гуруҳи иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда инсон эркинлигини таъминлайди ва унга ўз ҳаётий эҳтиёжларини ҳимоя қилиш имкониятини беради.
@Yurist_GUVD
🔹Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан.
Нажмиддин Кубро
@Yurist_GUVD
2️⃣2️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇫🇷1792 йил - Франция Республика деб эълон қилинган;
📜 1862 йил - АҚШ президенти Авраам Линколн қора танли қулларининг озод этилишини эълон қилган;
🇦🇹 1869 йил - Австрияда дунёдаги биринчи почта открыткалари чиқарилган;
📌 1921 йил - Латвия, Литва ва Эстония Миллатлар Лигасига қабул қилинган;
🇲🇱 1960 йил - Мали Франциядан мустақилликка эришган;
🇺🇳1974 йил - БМТ Бош Ассамблеясида илк бор «Фаластин масаласи» кун тартибига киритилган, бу аслида Фаластин Озодлик Ташкилоти ва унинг раҳбари Ёсир Арофатни Фаластин халқининг ваколатли вакили сифатида эътироф этиш эди;
⚔️ 1980 йил - Эрон -Ироқ уруши бошланган;
🇰🇿 1989 йил - қозоқ тили Қозоғистоннинг давлат тили деб эълон қилинган;
❌ 1991 йил - Тожикистонда Коммунистик партия фаолияти тақиқланган;
📌 1991 йил - Мустақил Косово Республикаси ташкил топган;
✈️1993 йил - Сухуми жанги. Абхазия томони Ту-154 йўловчи самолётини уриб тушириши оқибатида 108 киши вафот этган;
💰 2000 йил - акциялар нархининг пасайиши туфайли Microsoft асосчиси ва раҳбари Билл Гейтснинг бойлиги 22 миллиард долларга камайган, аммо қолган 63 миллиард доллар унга 2008 йилгача дунёнинг энг бой одами унвонини сақлаб қолишга имкон берган.
@Yurist_GUVD
❇️Сўраган_эдингиз
⚛️Қарзни вақтида қайтариб олиш учун нима қилиш керак?
⚛️ Бир танишим қийин ҳолатга тушиб қолганлиги сабабли катта миқдорда қарз бериб туришимни сўради. Қарзни қайтаришда муаммо келиб чиқмаслиги учун нима қилсам бўлади?
❇️ Мазкур ҳолатда қонунчиликда қуйидаги тартиблар белгиланган.
❇️ Сиз танишингизга 2 230 000 сўмдан ортиқ қарз берган тақдирингизда ёзма шаклда шартнома тузишингиз лозим (Фуқаролик Кодекси, 108-модда).
⚛️ Қарз олувчининг тилхати ҳам ёзма шартнома ўрнига ўтади.
⚛️ Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин.
🛑Бундай ҳолатда бошқа фуқаронинг имзоси нотариус томонидан тегишли тартибда гувоҳлантирилиши шарт.
🛑 Шуни ёдда тутингки, қарз шартномасининг ёзма шаклда тузилишига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бироқ низо чиққан тақдирда битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳлар билан тасдиқлаш имкони бўлмайди.
✴️Қарз олувчи олинган қарзни шартномада назарда тутилган муддатда ва тартибда қайтариши шарт.
✴️ Агар қарзни қайтариш муддати шартномада белгиланмаган бўлса, қарзни қайтариш сўралган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қайтариши керак.
⏺ Муаммо келиб чиқмаслиги учун қарз шартномасини ёзма шаклда тузишингиз, истасангиз ушбу шартномани нотариал идорада тасдиқлашни талаб қилишингиз мумкин.
@Yurist_GUVD
"Қанотли сўзлар туркумидан"
❇️“Изоҳнинг хожати йуқ”❇️
“Изоҳнинг хожати йуқ” (“Без комментариев”). Бу ибора ҳар хил кўринишда узоқ асрлардан буён мавжуд бўлган. Ушбу иборанинг машҳур бўлиб кетиши, сиёсат ва журналистикага киришига эса Англиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчилль (1874-1965) сабаб бўлган. АҚШ президенти Гарри Трумэн (1884-1972) билан музокара ўтказиб, Оқ уйдан чиқиши биланоқ Черчиллни журналистлар ураб олиб музокараларда қандай масалалар кўрилганлигини сўрай бошлашади. У журналистларнинг барча саволларига “Изоҳнинг ҳожати йўқ” деб жавоб беради. Черчиллнинг иқрорига кўра, у бу иборани АҚШлик дипломат Самнер Уэллсдан “қарз” олган.
@Yurist_GUVD
🔹Зарар – ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек, бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда).
@Yurist_GUVD
2️⃣1️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1187 йил —Салоҳиддин Айюбий салибчиларга қарши Қуддусни қамал қилган;
🌍 1519 йил— Фердинанд Магеллан дунёни айланиб чиқиш учун ўз экспедициясида 270 га яқин одам билан саёҳатга чиққан;
🇮🇹1870 йил —Италиянинг бирлашиши якунланган;
🚗 1893 йил— Чарлз Дуреа ва укаси Америкада ишлаб чиқарилган илк бензинли автомобилни синовдан ўтказган;
⚔️1941 йил— Литвада Холокост: Литва фашистлари ва маҳаллий полиция 403 яҳудийни оммавий қатл қилган;
📌 1959 йил — радикал қарашлари учун денгиз корпусидан ишдан бўшатилган Ли Харви Освалд (Ж. Кеннедининг қотили) Совет Иттифоқига жўнаб кетган;
🇻🇳1977 йил— Вьетнам БМТга қабул қилинган;
📌1984 йил— худкуш террорчи Ливаннинг Бейрут шаҳридаги АҚШ элчихонасига ҳужум қилиб, 22 кишини ўлдирган;
📌1990 йил — Жанубий Осетия Грузиядан ажралиб чиққанлигини эълон қилган;
🗳1992 йил —референдумда Франция фуқароларининг кўпчилиги мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун овоз берган;
🇦🇿 1993 йил —Озарбайжон парламенти МДҲга аъзо бўлишга қарор қилган;
🇺🇸2001 йил— Конгресс ва Америка халқининг қўшма мажлисига мурожаатида АҚШ президенти Жорж Буш «террорга қарши уруш» эълон қилган;
🔥 2019 йил— Бутун дунё бўйлаб иқлим ўзгаришига қарши тўрт миллионга яқин, асосан талабалардан иборат одамлар намойиш ўтказган. Нью-Йоркдаги намойишга швециялик ўн олти ёшли қиз— Грета Тунберг бошчилик қилган.
@Yurist_GUVD
🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТ – КХШТ” форматидаги учрашувдаги нутқи
🔸Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече в формате “ШОС-ОДКБ"
@Yurist_GUVD
🔹Ажрим – бу ҳужжатни барча (жиноий, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик) судлар қўллайди.
🔸Мисол учун, жиноят ишлари бўйича суднинг - эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ажрими, фуқаролик, иқтисодий суднинг - фуқаролик ишини кўришда вужудга келадиган масалалар бўйича, ишни бошқа судда кўришга ўтказиш бўйича, мутахассисни суд мажлисида иштирок этиши тўғрисида ажримлар чиқариши мумкин.
@Yurist_GUVD
2️⃣0️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1829 йил - Россия -Туркия уруши: рус қўшинлари Болқондан ўтиб, Адрианополни босиб олган;
⚔️1868 йил - АҚШда Шимол ва Жануб урушининг тугаши расман эълон қилинган;
⚔️1876 йил - Туркияда арманларнинг қатлиоми содир бўлган;
📌1918 йил - Латвия, Литва ва Эстония Антанта давлатлари сифатида тан олинган;
⚔️ 1939 йил -Совет-мўғул қўшинлари Халхин-Гол дарёси ҳудудида япон қўшинларини мағлуб этган;
📌1945 йил - СССР Олий Кенгаши Президиуми Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставини тасдиқлаган;
💣 1953 йил - Совет Иттифоқи водород бомбасининг муваффақиятли синовларини эълон қилган;
✈️1960 йил - Биринчи марта космосга учган тирик мавжудотлар— Белка ва Стрелка Ерга қайтган;
🇸🇳1960 йил - Сенегал Мали билан федерал давлатдан ажралиб чиққанини эълон қилган;
⚔️1968 йил - Дунай операцияси бошланди: Варшава шартномаси давлатлари қўшинлари Чехословакияга кирган;
⚔️ 1988 йил-Эрон-Ироқ уруши тугаган (1980-1988)
📌1991 йил - Муваффақиятсиз воқеа: Москвада бешта совет республикаси - Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Беларус ва Тожикистон янги Иттифоқ шартномасини имзолаши керак эди;
🇪🇪 1991 йил - Эстония СССРдан мустақиллигини эълон қилган;
🚀 1998 йил - АҚШнинг Африкадаги элчихоналарига қилинган ҳужумларга жавобан, АҚШ Ҳарбий -денгиз кучлари Судан ва Афғонистондаги террорчилик инфратузилмасига ракеталар билан ҳужум қилган;
🚗 2002 йил — General Motors корпорацияси техник носозлик юзасидан етти юз мингта автомобилни қайтариб олишини эълон қилган.
@Yurist_GUVD
🔹Тенглик ҳукм сурган жойда сотқинлик, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.
Абу Райҳон Беруний
@Yurist_GUVD
❇️Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий кафолатлаш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 05 февраль кунидаги 32-сон буйруғи билан Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий кафолатлаш тартиби тасдиқланган.
👉 Ички ишлар органларининг махсус унвонга эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш, моддий ёрдам кўрсатиш, мукофотлаш ҳамда маданий-оммавий ва кўнгилочар томошаларга боришларини таъминлаш учун маблағ ажратиш тартибини белгиланган.
🔹 Жамғарма маблағлари ҳар йили ходимларни қуйидаги шаклларда ижтимоий кафотлатлаш учун ажратилади:
👉яшаш шароитини яхшилашга мухтож ходимларга уй-жой сотиб олиш, таъмирлаш, уй-жой қуриш, қурилиш молларини сотиб олиш, ипотека кредити учун дастлабки бадал тўлови ва бошқа шу каби мақсадлар учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга-энг кам иш хақининг минг бараваридан ошмайдиган миқдорда фоизсиз қарз бериш;
👉тўй тантаналари ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун-ходим пул таъминотининг икки бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам;
👉оғир бетоб ходимларга даъволаниш учун-пул таъминотининг беш бараваригача миқдорида бир марталик моддий ёрдам;
👉пул мукофоти ёки қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
👉маданий-оммавий, кўнгилочар томошалар ва бошқа дастурларига боришларини таъминлаш.
🔹Низомга кўра Ички ишлар вазирлигида марказий уй-жой маиший комиссияси ва жойларда ҳудудий уй-жой маиший комиссиялари ташкил этилади.
👉Ходим уй-жой сотиб олиш, таъмирлаш, уй-жой қуриш, қурилиш молларини сотиб олиш, ипотека кредити учун дастлабки бадал тўловини амалга ошириш ва бошқа шу каби мақсадларда қарз олиш учун хизмат жойи бўйича комиссияга билдирги орқали қуйидаги хужжатларни тақдим этади:
👉иш жойидан маълумотнома (хизмат йили, интизомий жазоланмаганлиги ҳамда рағбатлантирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
👉ходимнинг охирги 12 ойдаги даромати тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек зарур ҳолларда, кафилнинг охирги 12 ойдаги даромати тўғрисидаги маълумотнома;
👉яшаш жойидан оиласи таркиби тўғрисидаги маълумотнома (ИИБ ёки давлат хизматлари агентлигидан);
👉ходимнинг паспорт нусхаси;
👉ходимнинг ва унинг турмуш ўртоғи (хотини-эри) ўртоғининг шахсий уй-жойи (ер участкаси) йўқлиги ҳақида маълумотнома (кадастрдан);
👉қарз миқдори энг кам иш ҳақининг 125 бараваридан ортиқ бўлганида қиймати қарз миқдоридан кам бўлмаган гаровга қўйиладиган мулк тўғрисидаги маълумотнома;
🔹Юқоридаги ҳужжатлар ҳудудий комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, тегишли тартибда Вазирлик марказий комиссиясига тақдим этилади.
🔹Марказий комиссия қарз бериш ёки мурожаатни қаноатлантирмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
@Yurist_GUVD
❇️Жойлардаги савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади
“Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (587-сон, 20.09.2021 й.) қабул қилинди
👉 Қарорга кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади. Бунда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:
🔹 йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;
🔸 хизматга жалб қилинган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;
🔹 тадбиркорлар мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.
👉 Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
@Yurist_GUVD
❇️Ўзбекистонда оммавий тадбирларга рухсат берилди
👉2021 йил 20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.
🔹Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишда қуйидаги карантин чекловларига риоя этиш талаб қилинади:
🔸маданий-кўнгилочар объектлар (театр, кинотеатр, концерт заллари) ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим;
🔹маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказишда ташриф буюрувчилар:
👉 тиббий ниқобда бўлиш;
👉 антисептик воситалардан фойдаланиш;
👉 кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш каби муҳим санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.
@Yurist_GUVD
🔹Даъво - судга мурожаат қилишнинг процессуал шакли. Шахслар (жисмоний ва юридик) нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш (тиклаш) мақсадида вужудга келадиган жараён.
🔸Даъво икки элемент: даъво предмети ва даъво асосидан иборат. Даъволи ишлар ундириш ва тан олиш тўғрисидаги даъволарга бўлинади.
@Yurist_GUVD
❇️ ИШОНЧ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАР ❇️
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси –1000;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – 71-239-85-59
⚛️ Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси –71-239-86-50, 71-239-81-14
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши – 1190;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси – 1107;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги –71-269-81-00; 71-269-88-65
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлиги – 71-232-50-54
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат ҳизматлари агентлиги – 1148, 71-207-00-66
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1003;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 1199;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги – 71 203-00-50;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги –71-205-15-39;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – 71 239-24-21;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги –71 232-65-55;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 71 239-41-12;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги –71 246-37-12;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги –10 06;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги –71-215-52-79;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги –71 233-28-28;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – 71 232-25-37;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги –71 239 34 39;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги –71 256-85-07;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – 71 244-05-05;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки –71 200-00-44;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қумитаси –1108;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси –1198;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси –1140;
⚛️ Ўзбекистон Республикаси Халқ банки–1106;
⚛️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги –71 200-90-69;
⚛️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши –61 222-46-33;
⚛️ Андижон вилояти ҳокимлиги –74 223-25-28, 74 223-30-31;
⚛️Бухоро вилояти ҳокимлиги –65 222-22-22;
⚛️Жиззах вилояти ҳокимлиги –72 226-00-11;
⚛️Қашқадарё вилояти ҳокимлиги –75 200-55-05;
⚛️Навоий вилояти ҳокимлиги –36 220-10-20;
⚛️Наманган вилояти ҳокимлиги –69 227-08-29;
⚛️Самарқанд вилояти ҳокимлиги –66 231-11-25;
⚛️Сурхондарё вилояти ҳокимлиги –76 224-15-96;
⚛️Сирдарё вилояти ҳокимлигининг –67 200-02-06;
⚛️Тошкент вилояти ҳокимлиги –71 200-88-11;
⚛️Фарғона вилояти ҳокимлиги –73 244-07-50, 73 244-21-65;
⚛️Хоразм вилояти ҳокимлиги –62 223-00-06.
@Yurist_GUVD
🛑Бу_қизиқ
⚛️Францияда марҳум билан турмуш қуриш мумкин
❇️Франция қонунларига кўра, марҳум билан никоҳ расман рўйхатга олиниши мумкин. Бунда марҳумнинг никоҳга розилигини билдирувчи васиятнома ёки бошқа ҳужжат талаб қилинади. Никоҳ марҳумнинг тириклик пайтидаги сана билан рўйхатга олинади ва у марҳумнинг меросига эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди.
✴️1950 йилда Франциянинг Фрежюс шаҳрида юз берган тўғон ўпирилиши натижасида 400 киши нобуд бўлади. Қурбонлардан бири Андрэ Капра исмли йигитнинг севгилиси Ирэн Жодарт марҳум билан никоҳдан ўтишга рухсат беришни сўраб Шарль де Голлга мурожаат қилади. Масала кенг жамоатчиликнинг қизғин мунозарасига сабаб бўлгач, мамлакат раҳбари бу никоҳга розилик беради. Шундан сўнг Фуқаролик кодексига юқоридаги модда киритилган.
❇️Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг ФҲДЁ органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
@Yurist_GUVD
❇️ 21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни
🔹 БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.
🔸 Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.
@Yurist_GUVD
🔹Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан.
Нажмиддин Кубро
@Yurist_GUVD
❇️Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказиш тартибларига ўзгартириш киритилди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2021 йил
20 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.
👉 Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишда қуйидаги карантин чекловларига риоя этиш талаб қилинади:
🔹 маданий-кўнгилочар объектлар (театр, кинотеатр, концерт заллари) ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим;
👉 маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказишда ташриф буюрувчилар:
🔸 тиббий ниқобда бўлиш;
🔸 антисептик воситалардан фойдаланиш;
🔸 кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш каби муҳим санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.
👉Шу билан бирга маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.
@Yurist_GUVD
⚛️Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин
❇️ Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.
🛑 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:
👉 ўз маблағлари;
👉жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
👉 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).
⚛️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.
❇️унда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.
🛑 Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:
👉талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
👉тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;
👉олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
👉паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
@Yurist_GUVD
🔹Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас. Асли муҳим бўлган нарса, бугун, кечаги ҳолатимиздан устунроқ бўлишимиздир!
Мавлоно Жалолиддин Румий
@Yurist_GUVD
🔹Далил – тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суд ва бошқа органларнинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бўйича далил ҳисобланади.
@Yurist_GUVD