🔸Смех — это солнце: оно прогоняет зиму с человеческого лица.
🔹Кулги- бу қуёшдир: у инсоннинг юзидаги қишни узоқлаштиради.
Виктор Гюго
@Yurist_GUVD
❇️ Фуқаролик судларида ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади
“Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–716-сон, 16.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди
👉 Қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига соддалаштирилган тартибда иш юритиш институти киритилди.
🔹 Даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 20 бараваридан, ЯТТга нисбатан 10 бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса 5 бараваридан ошмаса, ишлар соддалаштирилган тартибида кўриб чиқилади.
👉 Соддалаштирилган тартибида иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини тақдим этиши зарурлигини кўрсатади ва уни жавобгарга юборади.
🔹Жавобгар даъво аризасига доир ёзма фикрини судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
🔸 Соддалаштирилган тартибида иш ажрим чиқарилган кундан 20 кундан ошмаган муддатда якка тартибда кўриб чиқилади.
🔹 Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.
🔸 Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
🔹 Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади ҳамда ҳал қилув қарорини қабул қилади.
♦️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
@Yurist_GUVD
❇️ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 15 сентябрь кунидаги 1127-сон қарори билан
👉Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод
А.К. Қодировнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Келдиевич Қодировнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
👉Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Келдиевич Қодировнинг қуйидаги ишончли вакиллари рўйхатга олинсин:
🔸Абдурахмонов Миродил Абдуллаевич ЎзМТДП Марказий кенгаши раисининг мафкуравий масалалар ва ОАВлар билан ишлаш бўйича ўринбосари
🔸Романов Тажибай Ниетуллаевич ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси, “Юксалиш” УМҲ ҳудудий бўлинмаси раҳбари
🔸Оманов Хамиджан Камилович ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши раиси
🔸Хусейнова Абира Амановна Бухоро давлат тиббиёт институти ижтимоий фанлар кафедраси профессори
🔸Назарқосимов Сарвар Инатиллаевич Жиззах давлат педагогика институти ёшлар масалалари бўйича проректори
🔸Ражабов Илхом Мустафаевич ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши раиси
🔸Маматкаримов Одилжон Охундедаевич Наманган муҳандислик-технология институти ректори
🔸Ахтамов Акбар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошқаруви раиси – ижрочи директори
🔸Боқиев Фарход Эсанович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор
🔸Бўтаева Бахтигул Абрахматовна Қизириқ туманидаги
17-мактаб директори
🔸Кариева Мунира Джураевна “Jurabek laboratories” қўшма корхонаси раҳбари
🔸Исламова Хурсаной Низомовна Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари
🔸Бабаджанов Баходир ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши қошидаги фахрийлар кенгаши раиси
🔸Махматмуминов Сайфулла Набиевич ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси
🔸 Мухамеджанова Фируза Хатамджановна ЎзМТДП Марказий кенгаши раисининг хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари
@Yurist_GUVD
❇️ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 15 сентябрь кунидаги 1125-сон қарори билан
👉Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод
М.А. Варисованинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
🔹Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Максуда Азизовна Варисованинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
👉Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Максуда Азизовна Варисованинг қуйидаги ишончли вакиллари рўйхатга олинсин:
🔸Шарипов Фирдавс Холназарович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари
🔸Ешимбетов Халилла Бекимбетович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон республика кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати
🔸Нурматов Абдулхамид Абдухалумович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати
🔸Туйева Зулфия Назимовна Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати
🔸Холматов Нуриддин Ибадулаевич Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши раиси, Ҳалқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати
🔸 Нуруллаев Мақсуд Шарофович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати
🔸 Aтабаев Илхом Абдусаматович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати
🔸 Насриев Бадриддин Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати
🔸 Мамадецоев Шерали Турдимуротович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши раиси
🔸 Пардаев Алишер Очилович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши раиси
🔸 Умаралиев Акмалжон Акбаралиевич Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши раиси
🔸 Зохидов Зокиржон Тухтасинович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати
🔸 Юсупов Рахимберган Кадирович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати
🔸 Равшанов Олим Поёнович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати
🔸 Эшметова Нигора Асомидиновна Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати
@Yurist_GUVD
❇️ “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5245-сон, 16.09.2021 й.) қабул қилинди.
🔹 Қарор билан 2021 йил 28 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг аҳолиси бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
🔸 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
🔹 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
@Yurist_GUVD
🔹Далил – тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суд ва бошқа органларнинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бўйича далил ҳисобланади.
@Yurist_GUVD
1️⃣7️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
1598 йил - Гиордано Брунонинг бидъат айблови бўйича иш Венециядан Римга кўчирилди.
🦠 1665 йил - Лондонда катта вабо эпидемияси тарқалган. Тахминан 100 минг киши вафот этган;
🇺🇸1787 йил - Филаделфиядаги Конституциявий конвенцияда АҚШ Конституцияси қабул қилинган;
🇦🇺 1900 йил - Австралия Ҳамдўстлиги тузилганлиги эълон қилинган;
📺 1922 йил - Берлинда дунёдаги илк овозли фильмнинг оммавий намойиши бўлиб ўтган;
📜 1941 йил - СССРда барча фуқаролар учун мажбурий ҳарбий тайёргарлик жорий этилган;
📺1973 йил- режиссёр Леонид Гайдайнинг «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» комедиясининг премьераси бўлиб ўтган;
🏆1988 йил - ХХIV ёзги Олимпия ўйинлари очилган;
🇺🇳 1991 йил - Латвия, Литва, Эстония, Шимолий Корея ва Жанубий Корея БМТга аъзо бўлган;
⚔️ 2001 йил - чечен айирмачилари Гудермесни қўлга олишга уринишган.
@Yurist_GUVD
❇️ ЙҲХ ходимларининг янги намудаги кийим-бошлари тасдиқланди.
🔹Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
2021 йил 13 сентябрь кунидаги 335-сон буйруғига асосан
🔸 ИИВнинг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритилди.
🔹Тошкент ш. ва Тошкент вилоятидаги ЙҲХ ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали
кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди.
🔸 Шунингдек, буйруқ билан ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамблининг шахсий таркибини инвентарь кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
@Yurist_GUVD
🔹Жарима – пул ундириш, моддий таъсир чораси, қонун ёки шартномада белгиланган тартибда ундирилади. Фуқаролик суд ишларини юритишда суд томонидан ҳам жарималар солинади.
🔸Суд жарималари ФПКда назарда тутилган ҳолларда ва миқдорда солинади. Жарима солиш тўғрисида ажрим чиқарилади ва унинг нусхаси дарҳол жарима солинган шахсга жўнатилади.
🔹Ташкилотларнинг мансабдор шахсларига суд томонидан солинган жарималар уларнинг шахсий маблағларидан ундирилади.
@Yurist_GUVD
1️⃣6️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🛳1492 йил - Колумбнинг биринчи экспедицияси пайтида Саргассо денгизи кашф этилган;
⚔️ 1810 йил - Мексика Испаниядан мустақиллигини эълон қилди ва озодлик урушини бошлаган;
🗳 1959 йил - Франция Президенти Шарл де Голл Жазоир аҳолисини Франциядан мустақиллик тўғрисида референдум ўтказилишини эълон қилган;
📌 1975 йил - Папуа -Янги Гвинея Австралиядан мустақиллигини эълон қилган;
📃 1987 йил - Ернинг озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Монреал протоколи имзоланган;
⚔️ 1993 йил - Абхазиядаги уруш пайтида Сухуми учун жанглар бошланган;
🖥 1996 йил - хакер Кевин Митник АҚШда Пентагон компьютер тармоғини бузиб кирганлиги учун ҳибсга олинган;
🇯🇵 2009 йил - 62 ёшли Юкио Хатояма Япониянинг янги бош вазири бўлган;
✈️ 2011 йил - Невада штатидаги намойиш пайтида самолёт тўғридан -тўғри томошабинлар устига қулаб тушган.
@Yurist_GUVD
❇️ Доимий яшаш ҳудудидан олисда ўқиётган талабалар эндиликда сайловларда овоз бериш учун ўз сайлов участкаларини ўзгартириш имкониятига эга (яъни, улар сайловда қатнашиш учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига бориши шарт эмас).
👉 Бунинг учун талабалар:
🔹 Saylov.uz сайтининг “Хизматлар” рукни орқали шахсий маълумотларини киритиб, ўз сайлов участкасини аниқлайди.
🔸 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали вақтинча яшаб турган манзилда жойлашган сайлов участкасида овоз бериш мақсадида участкани ўзгартириш учун мурожаат йўллайди.
🔹 Мурожаат 1 иш кунида кўриб чиқилиб, тасдиқланган тақдирда талаба ўзига яқин сайлов участкасида овоз бериши мумкин бўлади.
@Yurist_GUVD
👉Билишингиз лозим
🔹Президент Фармонига биноан, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
🔸Ҳукумат қарорига мувофиқ, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши белгиланган.
@Yurist_GUVD
❇️Боланинг қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи
🔹Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.
🔸Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.
🔹Ота ва она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-она турли давлатларда яшагани тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 66-моддаси
@Yurist_GUVD
🔹Сизга узатилган ҳамма қўлни тутаверманг, чунки инсон ниқобидаги неча шайтонлар бордир.
Жалолиддин Румий
@Yurist_GUVD
❇️Ўзбекистон Республикаси Президентлигига барча номзодлар рўйхатга олинди
Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди.
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар билан танишинг:
🔹 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;
🔹 Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов.
🔹 Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;
🔹Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;
🔹 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев;
@Yurist_GUVD
1️⃣8️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🛳1502 йил - Христофор Колумб Янги дунёга тўртинчи сафарида Коста -Рика соҳилига тушган;
🇺🇸1793 йил - АҚШ Президенти Жорж Вашингтон Капитолийнинг тамал тошини қўйган;
🇨🇱 1810 йил - Чили мустақил деб эълон қилинган;
📰 1851 йил -The New York Times газетасининг биринчи сони 2 цент нархда чиққан;
🚉1893 йил - Миссиссиппи ва Тинч океани ўртасида Буюк Шимолий темир йўлининг қурилиши якунланган;
🇨🇿1922 йил - Прагада украиналик талаба -эмигрантлар иттифоқи тузилган;
🇸🇦1932 йил - Саудия Арабистони Қироллиги ташкил топган;
📌 1934 йил - СССР Миллатлар Лигасига аъзо бўлган;
🇺🇸1947 йил - АҚШ Марказий разведка бошқармаси тузилган;
🇩🇪 1973 йил - Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикаси БМТга қабул қилинган;
⚰️1976 йил - Мао Цзедуннинг дафн маросими бўлиб ўтган;
🚀1980 йил - бортида биринчи кубалик космонавт бўлган «Союз -38» космик кемаси учирилган;
❌1981 йил - Францияда ўлим жазоси бекор қилинган.
@Yurist_GUVD
❇️ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 15 сентябрь кунидаги 1127-сон қарори билан
👉Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод
Б.А. Абдуҳалимовнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
🔹Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
👉Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг қуйидаги ишончли вакиллари рўйхатга олинсин:
🔸Сулаймонов Умиджон Қурбонович Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раисининг ташкилий-партиявий ишлар ва ахборот сиёсати бўйича ўринбосари
🔸Алниязов Айтмурат Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директори
🔸Эгамов Юлдашали Сулаймонович Андижон давлат тиббиёт институти хирургик касалликлар кафедраси мудири
🔸Ҳомидов Мақсуд Амонович Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши раиси
🔸Шукуров Ориф Жумабаевич Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши раиси
🔸Бабабекова Мухиба Кличовна Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси
🔸Жўраев Исраилжон Икрамович Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши раиси
🔸Хайитов Рустам Бурхонович Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши раиси
🔸Кудратов Иномжон Саттаркулович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари
🔸Артиков Абдирашид Заирович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили
🔸Ахмедова Гулнора Абдуллаевна “Қибрай садоси” газетаси бош муҳаррири
🔸Валиев Мухаммад Шералиевич Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
🔸Абдуллаев Икрам Искандарович Хоразм Маъмун академияси раиси
🔸Ташева Ораста Азаматовна Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари
🔸Турабджанов Садритдин Махаматдинович Тошкент давлат техника университети ректори
@Yurist_GUVD
❇️ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 15 сентябрь кунидаги 1126-сон қарори билан
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод
Ш.М. Мирзиёевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
🔹Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
👉Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қуйидаги ишончли вакиллари рўйхатга олинсин:
🔸Данияров Абатбай Сапарбаевич Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи
🔸Ахунов Уктамжон Андижон вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси
🔸Хусенов Самойдин Касимович Бухоро вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси
🔸Узаков Байрамбек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири
🔸Поёнов Темурбек Олимович Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи
🔸Санакулов Кувандик “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори
🔸Нажмиддинов Икромхон Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси
🔸Халмурадов Рустам Ибрагимович Самарқанд давлат университети ректори
🔸Ахмеджанова Покиза Шавкатовна Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” директори
🔸Эшмуратов Абдулхаким Хушбокович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири
🔸Турдибоева Раъно Эшовна Тошкент давлат аграр университети проректори
🔸Сидикова Энахон Абдурахимовна Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари
🔸Вапаев Амин Хоразм вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши тарғиботчиси
🔸 Каланов Рустам Абдухакимович Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси
@Yurist_GUVD
❇️ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 15 сентябрь кунидаги 1124-сон қарори билан
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод
Н.Н. Обломурадовнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
🔹Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Наимович Обломурадовнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
🔸 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Наимович Обломурадовнинг қуйидаги ишончли вакиллари рўйхатга олинсин:
🔸Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари
🔸Сейтова Лейли Пулатовна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
🔸Максумов Хокимхон Максумович Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ижроия қўмитаси раиси
🔸Пардаев Шамедин Бухоро давлат университетининг экология кафедраси доценти
🔸Садриддинова Дилфуза Рузикуловна Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи
🔸Ҳалимов Носир Хакимович Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати
🔸Раззоков Улуғбек Рахматиллаевич Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
🔸Назаров Абдуғаффор Абдужаббарович Наманган давлат университетининг экология кафедраси доценти
🔸Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректори
🔸Бегиев Олимжон Таджиевич Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилоят кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати
🔸Ёқубов Иброҳим Алланазарович Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати
🔸Аминов Носиржон Хасанбаевич Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
🔸Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич Қўқон университети ректори
🔸Кличев Атабек Кадамович Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
🔸Жуманиёзов Камол Комилович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари.
@Yurist_GUVD
🔹Дактилоскопия – (лотинчадан олинган бўлиб, “daktilos” – бармоқ, “skopeo” – кўриш, ўрганиш деган маъноларни англатади) қўл бармоқларининг бўғин тери излари асосида шахсни аниқлаш усули ҳисобланади.
@Yurist_GUVD
🔹Агар қийналаётган бўлсанг, демак тоғга чиқиб боряпсан. Мабодо ҳаммаси осон кечаётган бўлса, унда пастга қулаяпсан.
Генри Форд
@Yurist_GUVD
❇️Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари
👉№ 1124 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Н.Н. Обломурадовнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
👉№ 1125 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод М.А. Варисованинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
👉№ 1126 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М. Мирзиёевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
👉№ 1127 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод А.К. Қодировнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
👉№ 1128 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Б.А. Абдуҳалимовнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
@Yurist_GUVD
🔹Сени касоду инқирозга учрашдан огоҳ қилувчи кишига лутф билан муомалада бўл, «қўрқма», «зарари йўқ», «зиёни йўқ», деб юпатувчилардан узоқроқда бўл.
Маҳмуд аз-Замаҳшарий
@Yurist_GUVD
❇️Қонунчиликка киритилган янгиликлардан хабардормисиз?
🔹2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
🔸14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.
🔹Болалар нафақасини тайинлашда:
👉 инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
👉 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
👉 унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.
🔹Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
👉 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
👉 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
👉 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.
👉 Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.
🔹Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм
Яқинларингиз ва муҳтож оилаларга етказинг.
@Yurist_GUVD
🔹Алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши 20 ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт.
@Yurist_GUVD
🔹Депутат – давлат ҳокимияти вакиллик органларида иш олиб борувчи халқ вакилидир. У сайлов йўли билан сайланиб, халқдан тегишли органларда иш олиб бориш учун ваколат олади.
🔸Депутатлар маълум муддатга сайланади. Республикамизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари беш йил муддатга сайланади.
🔹Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 25 ёшга, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига 21 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари сайланади.
@Yurist_GUVD
👉Билишингиз лозим
🔸Транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
🔹Манба: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128–6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
29 апрелдаги( ЎРҚ-688-сонли) Қонуни таҳририда.
@Yurist_GUVD
1️⃣5️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1514 йил —турк қўшинлари Табризни (Форс) эгаллаб, шаҳар аҳолисининг кўп қисмини қирғин қилган;
⚔️ 1812 йил — Наполеон бошчилигидаги француз армияси Москва Кремлига кирган;
❌ 1821 йил — Гватемала, Гондурас, Коста -Рика ва Салвадор ўз мустақилликларини эълон қилишган;
⚔️ 1847 йил — Америка қўшинлари Мексика пойтахти Мехико шаҳрини эгаллаб олишган;
⚔️ 1916 йил —жаҳон урушлари тарихида танклардан биринчи марта жангда фойдаланилган. Инглизлар немисларга қарши Сомме дарёсида MK-1 русумли 49 та танкни ишга солишган;
🧪 1928 йил —инглиз микробиологи Александр Флеминг дунёда биринчи бўлиб пенициллинни ажратиб олган;
❌ 1930 йил —Гитлер Австрия фуқароси бўлганлиги сабабли Рейхстагга аъзо бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган;
🇩🇪 1935 йил— Нюрнберг қонунларига кўра, немис яҳудийлари фуқароликдан маҳрум қилинган; свастика Германиянинг давлат рамзига айланган;
🇧🇬1946 йил — Болгария халқ республикаси деб эълон қилинган;
🇩🇪 1949 йил—Конрад Аденауэр Германия Федератив Республикасининг биринчи канцлери бўлган;
⚔️ 1950 йил —Корея уруши: АҚШ кучлари Инчхонга қўниш операциясини бошлаган;
🇬🇪 1990 йил—Тбилисидаги намойишчилар Грузия КГБ биносига ҳужум қилишган;
🌐1997 йил — Google.com домени рўйхатдан ўтган;
🤾♂️ 2000 йил — Сиднейда XVII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши бўлиб ўтган;
💰 2008 йил — Lehman Brothers банкротлик эълон қилган ва 2008 йилги жаҳон иқтисодий инқирози бошланган.
@Yurist_GUVD
🔹Демаркация (франц. Demarcation) – чегара белгилари ёрдами билан чегара чизиғининг муайян жойларидан ўтиш йўналишининг белгиланишидир.
🔸Демаркация чегарадош давлатлар вакилларидан иборат аралаш комиссия томонидан амалга оширилади. Ҳаво ва ер ости чегараларини жойга нисбатан белгилаш имконияти йўқ.
👉P.S. Суратда Белоруссия ва Украина демаркация ҳудуди белгилари
@Yurist_GUVD