Нанай маданият марказида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ўтказилаётган «Маданият карвони» ҳамда «Маънавият фестивали» ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мансур Жумаев, киноактёрлар Ҳилол Насимов, Зухриддин Режаметов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси Муқаддас Мамадалиева, Ўзбекистон Давлат сатира театри актёри Ғулом Эрназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатилла Ҳолиқов, "Ниҳол" мукофоти совриндори Ирода Искандарова, "Сурхон" гуруҳи хонандалари Илхом Маматалиев ва Ирода Бўтаева, Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандаси Бекзод Эшонов ҳамда эстрада хонандаси Кумуш Мўминовалар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурлари бўлиб ўтди.