#KASTING 🎬 ‼️
18-22 yosh oralig'idagi ERKAK roli uchun kasting e'lon qilamiz!
5 dona yirik va o'rta plandagi suratingizni @iforcinemabot 🕊telegram botiga 2024 yil 20-fevraliga qadar yuboring.
"Palata"
(qisqa metrajli film)
Rejissyor: Shokir Xoliqov
@independentforcinema✅
#xushxabar
❗️ Yaqin kunlarda "Mahalla" telekanali nafaqat Xitoy, balki, butun Sharqiy Osiyo madaniyatiga katta ta’sir o‘tkazgan "Uch qirollik" nomli tarixiy epopeya asar asosida suratga olingan serial namoyishini boshlaydi.
▶️ "Mahalla" telekanaliga "Trio-Link WorldWideLimited" kompaniyasi tomonidan "Uch qirollik" teleserialini namoyish etish uchun eksklyuziv huquq taqdim etilgan. Hozirda tarjima va dublyaj jarayonlari ketmoqda.
🎥Serialda Xitoydagi III asr-- Xan imperiyasining qulashi va bir davlatning uch mustaqil qirollikka bo‘linishiga olib kelgan tarixiy voqealardan hikoya qilinadi. Adolat uchun kurash, vatanparvarlik, sadoqat tuyg‘usi, davlatchilikni mustahkamlash, birlashish kabi g‘oyalarni aks ettiradi. Serial tarixiy haqiqatga asoslangani uchun syujetlari o‘ta qiziq, taxt uchun kurash shiddati, qahramonlarning murakkab vaziyatlarda o‘zini tutishi tomoshabinni bir zumga bo‘lsin, diqqati bo‘linishiga yo‘l qo‘ymaydi. Xullas, film haqiqiy taxtlar o‘yini haqida.
🎬 “Mahalla Telekanali”ni kuzatib boring. Biz sizga eng sara tarixiy sarguzasht badiiy film va seriallarni namoyish etamiz!
💬 Facebook 📸 Instagram ✅ Telegram 📹 YouTube 🌍 Uztv.tv
Rossiyada boʻlib oʻtgan “Biz” kinofestivalida, Odil Qosimov “Eng yaxshi operatorlik ishi” mukofotini qoʻlga kiritdi.
@yosh_kinematografistlar
2023 йилни энг яхши фильмлари
Камина наздида
1. Оппенхаймер (Oppenheimer)
Реж: Кристофер Нолен
Фильм АҚШлик ядро қуроли отаси Роберт Оппенхаймер хаёти ҳақидп ҳикоя қилади. Сиёсий қарашлар, одамлар ҳаётини қадри, олимларни инсоний қиёфалари ва мажбуриятлари. Одамзот тарихи ва келажаги учун хам ҳавфсизлик ва ҳам бахтсизлик келтирувчи, уларни оммавий йўқ қилиш дахшатлик қуроли ҳақида тушунча олишда томошабинни тарихий воқеаларга қисман олиб боради. Инсоний чизгилар, хато ва хиёнатлар, жирканч сиёсат ҳақида ҳикоя қилади.
2. Напалеон (Napoleon)
Реж: Ридли Скот.
Тарихий шахслар ҳақида кўп фильмлар ишланган, аммо доим хам машхурлар ҳаёти ушбу фильмдаги каби тангани бошқа томонини кўрсатмайди. Ушбу фильмда қудратлик саркарда ва олийжаноб қумондон эмас, балким аёл макри қурбонига айланган, ўз нафси йўлида юз минглаб аскарларни йўқ қилишга тайёр иккиюзлик ва зиддиятлик Напалеон гавдалантирилган. Фильм ажойиб тасвир ва сифатлик уруш сахналарига бой.
3. Камбағаллар ва Бахтсизлар (Poor Things)
Утопик фантастик, драма жанрида суратга олинган ушбу фильмда Актриса Эмма Стоун ўзига хос бўлмаган образни намоён этади. Ўзини ўлдирган ёш бой аёлни жасади ўзига хос тажрибалар ўтказишлик билан танилган телба жаррохга берилади ва аёл қорнидаги тўғилмаган гўдакни бош мияси яъни чақалоқ мияси ўлик она миясига ўтказилади. Аёл тирилади ва чақалоқ миялик гавдаси аёл тезда ривожлана бошлайди. Фильм Франкиштейн ва Бенджамин Баттон ҳикоя фильмлари ўртасида ишланган. Фильм инсоний хохишларни ва қисқа тўқнашувдаги роҳатларни арзимаган нарса эканлигини ва қайта тўғилган инсон барбир ўлиши ва атрофдаги кишиларни заифлардан фойдаланиши очиб берилади.
4. Астероид шаҳри (Asteroid City)
Реж: Вэс Андерсон
Фантастик комедия жанридаги ажойиб фильм. Воқеа ва ҳодисалар Астериод тушган ҳаёлий шахарда бўлади. Ўзга сайёраликлар ва ердан мой сувоқ бўлган инсоният ни пост акоплистик ҳаёти қизиқ кўринишда очиб берилган.
5. Уйқу Муаллифи (Dream Scenario)
Реж: Кристофер Богли
Паул оддий уқитувчи, ҳаётида муҳим воқеалар бўлмайдиган, талабалар этиборидан четда яшовчи дипрессияга тушган ўрта ёшлик эркак. Кунлардан бирида ўзидан ўзи у барча атрофидаги кишиларни тушларига кириб уларни тушлари содир бўладиган воқеаларни кузатувчисига айланади. Уйқудан уйғонган кишиларни эса базиларини таниса бошқаларини танимайди. Тез орада мега юлдузга айланади.
6. Яратувчи (Creator)
Реж: Гаред Эдвардс
Яқин келажак сунний онг ва АҚШ давлати ўртасидаги уруш ҳақида ҳикоя қилади. Ўзига хос манзара, ортиқа эффектсиз қизиқ фильм.
7. Феррари (Ferrari)
Реж: Майкл Манн
Фильм машхур пойгачи ва ихтирочи Феррари Энзони қисқа бир ҳаётида содир бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Мамма-Миа ва Боленза пойгачи деб танилган машхур пойга атрофидаги инсоний муносабатлар ва тақдирлар ҳақида ажойиб фильм.
8. Ёлланма Қотил (Killer)
Реж: Дэвид Финчер
Драма ва триллер жанрида суратга олинган чуқур фалсафий ва кучли тасурот қолдирувчи фильм. Дэвид Финчер иҳлосмандларига ва триллерга қизиқувчилар манзур бўладиган фильм.
9. Ой шуласидаги гул қотили (Killer of Flower Moon)
Реж: Мартин Скорсеззе
АҚШ даги Ҳидулар ва Оқлар ўртасида давом этган жанг уруш майдонларида эмас, балким нефть ишлаб чиқариш иншоатлари атрофида содир бўлади. Оклахома штатидаги фермер, ақш собиқ ҳарбийси ва ерлик аҳоли Ҳидуларни қай даражада ноинсоний муносабатлар ҳақида.
10. Вонка (Wonka)
Реж: Паул Кинг
Машхур шоколад қироли Вонка ҳақидаги навбатдаги фильм. Вонкани ёшлигидаги воқеалар ва қандай қилиб шоколад фабрикасини қўргани ҳақида қизиқарлик услубда катталар ва ёшлар учун манзур бўладиган фильм.
Ушбу фильмлар камина наздида Оскарга энг сазовор фильмлар бўлиши керак. Хар бир фильмда ажойиб махорат жам бўлган деб айтилса хато бўлмайди.
Mirrahmat Móminov
#premyera
HOKIM BUVA seriali, toʻliq film koʻrinishida youtubega yoklanibdi
Ssenariy muallifi va rejissyor:
Sarvar Karimov
Toʻliq film:
https://youtu.be/FqgPYtrAUW4?si=99GFys6Yj56lDyUM
@yosh_kinematografistlar
#anons
#kinohaftalik
🎬 "Mahalla" telekanalida asl retro filmlar namoyishi!
🎬 Hafta davomida ulug‘ yozuvchi Chingiz Aytmatov tavalludining 95 yilligi munosabati bilan adib asarlari asosida ishlangan badiiy filmlar namoyish etiladi!
◀️ Dushanba - "Erta kelgan turnalar" b/f
◀️ Seshanba - "Men Tyan-shanman" b/f
◀️ Chorshanba - "Qizil olma" b/f
◀️ Payshanba - "Oq kema" b/f
◀️ Juma - "Fudziyamaga chiqish" b/f
◀️ Shanba - "Jamila" b/f
◀️ Yakshanba - "Sarvqomat dilbarim" b/f
🗓 11-dekabrdan 17-dekabrga qadar
🗓 Har kuni
⏰22:00 da retro filmlarni tomosha qiling!
💻 Filmlarning takrori kunduz kuni soat 13:00da namoyish etiladi.
💬 Facebook 📸 Instagram ✅ Telegram 📹 YouTube 🌍 Uztv.tv
#bugun
Bugun 16:00da Shokir Xoliqovning “Yakshanba” filmi, “Kinochilar uyi”da namoyish etilarkan.
Kirish bepul.
@yosh_kinematografistlar
Shokir Xoliqov Saudiya Arabistonidagi nutqida shunday dedi:
“Falastinga yordam! Sizlar buni qila olasizlar”
#Free_Palestine 🇺🇿🤝🇵🇸
@yosh_kinematografistlar
#free_palastine
QONAYOTGAN YURAKLAR
Rejissyor: Adhamjon Abdurahmon
Ssenariy muallifi: Shokir Xoliqov
Operator: Javohir Turgʻunov
Montaj rejissyori: Feruz Bahodirov
Ovoz operatori: Azimjon Rahmetov
Kartina direktori: Maqsudali Egamov
https://youtu.be/c1msSUMKiPQ?si=UOkLKYGuk8p6-UkM
Ўзбек мулозимлари СССРни жонбозлик билан тарғиб қиляптими?
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб олмаганда Ўрта Осиё қолоқлигича қолиб кетарди, руслар бахт ва фаровонлик келтирди, деган қарашларни сингдирган киноларнинг ростдан саноғи йўқ. Мана, энди шу каби фильмлар орасига яқинда намойиш қилинган "Армон" фильми ҳам қўшилибди.
BVG ва Saber томонидан суратга олинган мазкур фильм тўла-тўкис рус пропагандасига хизмат қилибди. Ишонмасангиз, фильм финалидаги қуйидаги жумлаларга эътибор беринг:
"Биз одамларнинг икки тарафга бўлинишига ўрганиб қолганмиз. Баъзилар СССРни мутлақо ёвуз деб ҳисоблашади, бошқалари аксинча. Энг яхши даврлар совет иттифоқида бўлганига ишонишади. Ўтган даврни бир томонлама баҳолаш мумкинми? Албатта йўқ. Тарих кўп қиррали. Қарашлар субъективдир ва ҳақиқат улар орасида ётади. Совет иттифоқи республикаларида илиқлик даврида таълим, санъат, ижтимоий тараққиёт, аёлларнинг озодлигида илгарилаш юз берди.
Одамлар миллати ва эътиқодидан қати назар бир бирлари билан ҳамжиҳатликни намоён этди. Бирдамликнинг ёрқин мисолларидан бири 1966 йилда содир бўлган Тошкентдаги зилзиладир. Шаҳарни қайта қуриш учун зудлик билан барча совет иттифоқи республикаларидан мутахассислар етиб келишди. СССР янги заводлар қурди, одамлар таълим олиш имконига эга бўлди. 60-70 йилларда одамларнинг турмуш шароити сезиларли даражада ошди. Хуршёв ва Брежнев даврида Ўрта Осиё ўзгарди" дейилади фильмда.
Аслида, жадидлар бугун Ўзбекистон сиёсати учун популизм, давлат популизми учун элемент сифатида ишлатилаётгани янгилик эмас. Лекин ота-боболарининг номидан фойдаланиб, рус оғаларига ёқмоқчи бўлган, шу илинжда кино олган амалдорларни ким дейиш керак ва кечириш мумкинми уларни? "Армон" фильми устида турганлар шундай пасткашликка боришган.
1. Фильмда қўрбошилар ҳаракатини Миллий озодлик кураши эмас, "босмачилар" ҳаракати дейилган.
2. Қўшиқлар рус тилида куйланган.
3. Жадидлар фақат хўрланган ва эзилган, мағлубият тимсоли сифатида намойиш этилган.
Шунингдек, фильм ўта юзаки суратга олинган. Ғоявий жиҳатдан ҳам, илмий жиҳатдан ҳам саёз. Баъзи йирик жараёнлар, воқеликлар ҳақида академик ва профессорларнинг атиги бир-икки сўзи олинган. Фильм муаллифлари Туркистон мухторияти, Германияга ўқишга юборилган талабалар ҳақида бир оғиз сўз етарли деб ўйлашган кўринади.
Худди "Жадидлар" тўплами янги фикр бермагани, ҳиссиз ва тайинли маълумотсиз ҳисобот бўлиб қолган каби, ушбу фильм йўналиши ҳам шу йўлдан борган.
Кинодан мақсад, СССРдан нафратланманглар, уни яхши тарафлари кўп эди, деган иддаони айтиш бўлса, нима қилардингиз, фильм номини жадидлар тарихи деб? Қанақа АРМОН? СССРни кўрмай кетгани жадидлар учун армон демоқчимисиз ё? Туркистондан ташиб кетилган олтинлар эвазига Москва ҳадя қилган ўша 3-4 сўм чой-чақа ва 4-5 та заводни қаҳрамонлик ўлароқ кўрсатиш эканку мақсадингиз. Бир тийинга қиммат ушбу фильм ўзбек медиасида яхшигина шов-шув кўтарганига қарганда Алламжонов ҳомийлиги остида суратга олинган эмасми?
Ягона хулосам эса ўша: шундай фильмлар оладиганлар бор экан, душманни узоқдан қидиришга умуман ҳожат йўқ экан.
©Мафтуна Каримова, журналист.
Ўроқ-болғани Ҳумо қушига, “пролетар таълимоти”ни маънавият ғоясига алмаштириш билангина ривожланиб бўлмайди – Алексей Улько киносаноатининг бугунги аҳволи ҳақида
📌Қуйидаги эпизод ва кадрларни топилма деб бўладими: Регистон устидан самолёт учиб ўтмоқда; Ичанқалъада ранго-ранг либосдаги қизлар рақс тушаётир; қадоқ қўллар дарз кетган тандирга олов ёқади; пойтахтлик ёшлар “Талго” тезюрар поездида Самарқандга саёҳатга отланади; бадқовоқ она қизини қишлоқлик йигитга турмушга бермоқчи эмас...
Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2260
Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2261
Расмий саҳифаларимиз👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#epizod
"QAYG'U UCHBURCHAGI" filmidan aktual va ba'zilarning basharasini ochib tashlagan epizod!
Urush eng daromadli sohaga aylandi. Xar bir bombadan kimlardir millionlab dollarlar ishlab topdi. Bombaning qayerda portlayotganini bilishingiz ham shart emas. Aza tutgan onalar va vujudlari parchalanib ketgan bolalarni ko'rishingiz ham shart emas.. Urushlarni doim yuqori qatlam e'lon qilib kelgan. Quyi tabaqa esa doim jang qilgan!
@independentforcinema✅
Kinorejissor Ayub Shahobiddinov “Har bir inson hayoti davomida oʻqishi shart boʻlgan 10 kitob” tavsiya qiladi
Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/2197
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Turon kinofestivalining maqsadi turk madaniyati va bu tarixning bir qismi bo'lgan turk davlatlarini targ'ib qilish va qo'llab-quvvatlash va bu jamoalar o'rtasidagi madaniy aloqalar ustida ishlashdir. Bu festival turk madaniyatining boyligi va xilma-xilligini saqlab qolishni maqsad qilgan boʻlsa, turk davlatlarining mushtarak tarixi va merosini baham koʻrishga ham eʼtibor qaratadi.
Turon kino festivali turk hikoyalari asarlari namoyish etiladigan va bu asarlar boshqa turk davlatlari va jamiyatlari bilan bo'lishiladigan platforma bo'lishni maqsad qilgan. Ushbu tadbir turk dunyosining umumiy qadriyatlari va madaniy aloqalarini ta'kidlab, bu aloqalarni yanada ko'proq bilish va qadrlashga hissa qo'shadi. U turk davlatlari va jamiyatlarining madaniy xilma-xilligi va boyligini nishonlaydi, shu bilan birga hamkorlik va hamkorlik uchun imkoniyatlar yaratadi.
https://filmfreeway.com/UluslararasiTuranFilmFestivali
@yosh_kinematografistlar
Koʻndir Jaroqiyning ijodiy kechasini koʻrib oʻtirgandim, sahnaga Ma’mur Holmedov chiqib qoldi. Akani yondan kimgadir oʻxshatvordim. Kimga ekana?🤔
Читать полностью…“Абдулла Орипов” фильмига бағишланган мақоладан парча...
...Муҳит яратган қўрқув бора-бора шоир кўнглини эгаллаб олди, кейин унинг ўзи қўрқувлар ижодкорига айланади... Фильмда акс этган ҳаётий лавҳалардан бири: Халқ шоири энг керакли пайтда халқи ёнида туриб бера олмайди. Наврўзнинг Навбаҳорга айланиш воқеасида заҳматкаш халқнинг хўрланиши, момоларнинг — қадриятларнинг ўтар-кетар зўравонга иззиллаб зорланиши, чирқираши; қайнаб турган сумалакли дошқозоннинг тупроқ билан тўлдирилиши ... лекин бу жаҳолатда на шоирнинг сўзи, на ўзи қарши чиқа олади. Иллат қаршисида тилини тишлаш фазилат учун одат тусига кира бошлаганди. Чунки яқинда ҳукумат унинг кўксига Халқ шоири унвонини тақиб қўйган. Бастакор Муинзоданинг мусиқаси фонида халқ мусибати янада фожеий, қайғули тус олади... Бу кадрни фильмдаги энг самимий, ҳаққоний тасвир деб айта оламиз.
Актриса Лола Элтоева талқинидаги Клара Хаджаевна иккинчи муқобил ҳақиқатга йўл қолдирмайдиган совет пропагандасининг манқуртлашган яловбардори. Уларга ўз сўзига эга шоир керак эмас, лаббайгўй ижрочи маддоҳ керак!
Санъатшунос Шоҳрух Абдрусулов “Тафаккур” журналида чоп этилган мақоласида бир фикрни айтади: “постколониал тафаккурдан халос бўлиш, яъни мустабид замон қолипларини синдириб, эркин фикр-қарашларни илгари суриш адабиёту санъатни ҳар жиҳатдан юксалтиради”. Бироқ “Абдулла Орипов” бадиий фильми ҳали ҳам ўзбек киноси постколониал тафаккурдан озод бўлгиси келмаётганини, бундай истакнинг ўзи умуман йўқлигини яна бир бор кўрсатди. Илгари ўзбек совет тарихий биографик фильмлари фақат жонажон партия манфаатларини кўзлаб, совет мафкурачилари юрагини забт этишни мақсад қилган бўлса, бугун бу мезон бироз ўзгарди. Эндиликда киноижодокорнинг мўлтираб турган кўзи мавҳум жозибадор ғояга эмас, фақат аниқ шахсга, олий мартабага қаратилди...
Юқорида “Оппенгеймер” фильмининг ғояси ҳақида ёздим. “Абдулла Орипов” бадиий фильмида эса сен истеъдодингни ўзинг яшаган даврга, ҳукуматга қанчалик фидо этсанг, сени бу фидойилигингни ҳеч қайси ҳукумат унутмайди, қадрлайди, деган маъно сизиб чиқади. Буни бизга фильм финалидаги хулоса айтиб турибди.
Фильм борасидаги фикрларимни киношунос олима Шоҳида Эшонбобоеванинг фикрлари билан якунламоқчиман: “Ўзбек киносида тарихни тўлақонли ҳаққоний ёритган бирорта асар йўқ. Ва, бунга бирорта режиссёр ёки сценарийнавис айбдор ҳам эмас. Буни ёдда тутишимиз керак. “Шоҳ ва шоир”, “дин ва маърифат” бир-бирига қарши қўйилган қолип — “социалистик реализм” қуйган қолиплардан эди. Ўз даврида бундай қолипларга не-не тарихчи, адабиётшунослар қарши чиқмаган. Лекин бу қолип мустаҳкам экан, етмиш йил яшадигина эмас, ҳозиргача унинг таъсиридан чиқиш қийин бўлмоқда. Буни “Абдулла Орипов” бадиий фильми мисолида кўришимиз мумкин”.
Иқбол Қўшшаева (Мақоланинг тўлиқ нусхаси нашрда. Эълон қилинганидан сўнг албатта, группага улашамиз).
DIQQAT ‼️
Ertaga 23-dekabr , soat 16:00da "Yakshanba" filmining namoyishi bo'ladi.
manzil: Panarama (sobiq Alisher Navoiy kinosaroyi, kichik zalida)
Kirish bepul
@independentforcinema✅
#anons
#kinohaftalik
🎬 "Mahalla" telekanalida asl retro filmlar namoyishi!
🎬 Hafta davomida eng sara retro filmlar bilan maroqli hordiq chiqaring!
◀️ Dushanba - "Orzu daraxti" b/f
◀️ Seshanba - "Shayton malaylari" b/f
◀️ Chorshanba - "Shayton malaylari jinlar tegirmonida" b/f
◀️ Payshanba - "O'nta negr bolasi" b/f
◀️ Juma - "O'rtoq Boykenjayev" b/f
◀️ Shanba - "Momo yer" b/f
◀️ Yakshanba - "Inson qalbi haqida qissa" b/f
🗓 18-dekabrdan 24-dekabrga qadar
🗓 Har kuni
⏰22:00 da retro filmlarni tomosha qiling!
💻 Filmlarning takrori kunduz kuni soat 13:00da namoyish etiladi.
💬 Facebook 📸 Instagram ✅ Telegram 📹 YouTube 🌍 Uztv.tv
#trailer #tez_kunda
Mr. Kozyol
Rejissyor: Gʻolibjon Sanokulov
Tez kunda oʻzbek kinosida birinchi marta animatsion qahramon ishtirokida suratga olingan film namoyish etiladi.
@yosh_kinematografistlar
2 кун аввал Иркутскда 15-16 ёшлик ўсмирлар орасида муштлашув бўлиб, унда 15 ёшлик бола пичоқдан етказилган оғир жарохат таъсирида воқеа жойида вафот этган. Айтилишича, муштлашув иштирокчилари "Слово Пацана" номли сериалнинг мухлислари бўлган. Бу сериал ўсмирларнинг психикасига салбий таъсир қилиши хақида бундан аввал хам бир нечта россиялик психологлар гапириб чиқишганди. Татаристон Амбуцмани кеча бунга расмий муносабат билдирган.
Бизда хам, "Қодирхон", "Тинч қўйинг", "Бахт овчиси" ва хоказо бир биридан баттар кўплаб зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи сериаллар мактаб ўқувчилари орасида оилавий қадриятлар ва халол мехнат, илмга нисбатан салбий муносабат шакллантиради. Буни кўп психологлар қайта қайта ўз сахифаларида айтиб чиқишган. Аммо шу кунгача бирорта хам расмий ташкилот томонидан муносабат билдирилмаган.
Сериаллар етмагандек, ахлоқсизлик, оилага хиёнат, ўғрилик, зўравонлик, гиёхвандлик, гомос..зм ва педофилияни "норма" га айлантиришда, аёлларга шахс эмас, буюм сифатида қарашда жудаям катта пропаганда қуролига айланган "Браво", "Дизайн", "Миллион" каби масқарабозларнинг консептларига хам жиддий муносабат, эътироз билдирадиган бирор онгли мансабдорлар бормикан?
Sayyora Azlarova | Psixolog
#news 🔥🔥
Ayni vaqtda Saudiya Arabistonida bo'lib o'tayotgan "Red Sea international film festeval" da Shokir Xoliqov "Eng yaxshi rejissyor" nominatsiyasida g'olib bo'ldi!!
@independentforcinema✅
❗️Diqqat! Oyina.uzʼda yangi loyiha – Oyina-chat
📌Endilikda har hafta Oyina.uz portali telegram kanalida ijtimoiy-siyosiy, maʼnaviy-maʼrifiy mavzularda jonli audio suhbatlar tashkil etiladi. Ilk chat ertaga 24-noyabr kuni, soat 21:00 da boʻlib oʻtadi. Mavzu: Ruslan Soliyevning yaqinda premyera qilingan, jadidchilik tarixi haqidagi “Armon” filmi tahlili.
Chat mehmonlari: Bahrom Irzayev – tarixchi,
Shahnoza Soatova – bloger, filolog,
Shohida Eshonboboyeva – kinoshunos.
Moderator: Farrux Jabborov – Oyina.uz portali bosh muharriri.
Film linki: https://www.youtube.com/watch?v=ZM6asRgEfZU
‼️Chatimizda faol ishtirok eting.
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
https://oyina.uz/kiril/article/2201. Кино карвонсаройга, фильмлар омбордаги ўтмас матоҳга айланган – сиёсий мақсадларга хизмат қилган Туркистон фильмлари таҳлили
Читать полностью…#iqtibos
- Hech o'ylab ko'rganmisan,
jinnixonadagilar nimaga jinni?
"Masxaraboz" filmidan
Sharof Boshbekovning "Tushov uzgan tulporlar" pyesasi asosida.
P.s.Boshbekovning dohiyona dialoglaridan...
@yosh_kinematografistlar
“Oltin asr”, “Jinnilik sahifasi”, va “Janna d’Arkning ehtiroslari” – kinematografiyada inqilob yasagan art-хaus filmlar o’ntaligi
Читать полностью…