yaxshiinsonlar | Неотсортированное

Telegram-канал yaxshiinsonlar - Яхши Инсонлар

793

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Шеърлар, Ҳикматли сўзлар 📃Маърифий шеърлар 📑Ҳикоялар 🎬Таъсирли видеолар 🎧Нашидалар

Подписаться на канал

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_731 #Такрор

❗️ ҲАРОМ ИЛА ДАВОЛАНИШ ЖОИЗ ЭМАС


عَنْ طَارِقِ بْنِ سُوَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ : أَنَّهُ سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْخَمْرِ فَنَهَاهُ، ثُمَّ سَأَلَهُ فَنَهَاهُ، فَقَالَ لَهُ: يَا نَبِيَّ اللهِ إِنَّهَا دَوَاءٌ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَا، وَلَكِنَّهَا دَاءٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Ториқ ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраганида у зот наҳий қилдилар. Сўнгра у яна сўради. Бас, у зот яна наҳий қилдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! У даводир», деди у.
«Йўқ! Аксинча, у дарддир!» дедилар у зот».
✍️ Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.

📜Шарҳ: Ушбу ривоятда васф қилинган ҳодиса, савол-жавоб ва ҳукмдан минг беш юз йил муддат ўтгандан кейин инсоният ҳақиқатан хамр, маст қилувчи нарсалар дард эканини илмий равишда очиқ-ойдин тушуниб етди. Лекин афсуслар бўлсинким, илми бўлиб иймони бўлмаган инсоният илмий исбот қилинган дардга маҳкам ёпишиб олиб кундан-кунга уни кўпроқ тановул қилишга ўтмоқда.
Баъзи бир тушунмаган кишилар, дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Ушбу ҳадиси шариф уларнинг зиддигадир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الدَّوَاءِ الْخَبِيثِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ифлос доридан наҳий қилдилар».
✍️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Чунки, Исломнинг шиори покликдир, Иймоннинг асли покликдир. Шунинг учун Ислом ва Иймон ифлосликни ҳар қандай кўринишини, ҳеч қачон қабул қила олмайди. Ислом ва Иймон ҳар қандай ифлосликни йўқ қилиш учун барча имконларни ишга солиб курашади. Ифлос нарса ҳеч қачон фойдали, бинобарин, даволи ҳам бўла олмайди.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ أَنْزَلَ الدَّاءَ وَالدَّوَاءَ، وَجَعَلَ لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءً، فَتَدَاوَوْا وَلَا تَدَاوَوْا بِحَرَامٍ.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ дардни ва давони туширган. Ва ҳар бир дардга даво қилиб қўйган. Бас, даволанинглар. Фақат ҳаром ила даволанманглар», дедилар».

📜 Шарҳ: Демак, номи ҳаром нарса борки, даво бўлиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мусулмон одам таоми ҳалол бўлишини талаб қилганидек, дориси ҳалол бўлишини ҳам талаб қилиши керак.



•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Peshonani sajdaga qo'ygin ! U yomon taqdir ham o'zgaradi ☝️


Ustoz Yorqinjon domla rohimahulloh ✨️

Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Rasulimiz a'layhissalomning ﷺ davrlarida imom bo'lgan sahobiy ☝️

Sollollohu A'la Muhammad
Sollollohu A'layhi Vsallam ✨️

Shayh Nuriddin Xoliqnazar hazratlari 🎤

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_889

МУКОФОТЛАШ УЧУН ҲЕЧ НАРСА ТОПОЛМАГАНДА ДУО ҚИЛИШ


عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ الْمُهَاجِرِينَ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، ذَهَبَ الْأَنْصَارُ بِالأَجْرِ كُلِّهِ. قَالَ: «لَا، مَا دَعَوْتُمُ اللهَ لَهُمْ، وَأَثَنَيْتُمْ عَلَيْهِمْ بِهِ».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Муҳожирлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ансорийлар ажр-савобнинг ҳаммасини олиб кетишди», дейишди.
«Йўқ, ундай эмас. Сиз уларнинг ҳаққига дуо қилиб турсангиз ва уларга мақтов айтиб турсангиз, ундай бўлмайди», дедилар».

Ансорийлар муҳожирларга инсоният тарихида мисли кўрилмаган яхшилик қилишди. Ҳижрат қилиб келганларида уларни очиқ қалб билан кутиб олдилар, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминладилар.

Ансорийлар муҳожирларнинг барча эҳтиёжларидан хабар олиб туришган, уларга уйларининг ярмини бўлиб беришган. Ҳатто баъзи ансорийларнинг иккита хотини бўлса, «Эй биродар, хотинларимдан бирини танла, мен талоқ қилай, сен унга уйлангин», дейилган ҳолатлар ҳам бўлган.

Инсоният тарихида ҳеч бир қавм ансорийлар муҳожирларга қилган яхшиликни қилмаган. Ана шундай улуғ амалларни қилган ансорийларни кўриб, муҳожирлар «Ансорийлар ажр-савобнинг ҳаммасини олиб кетишди», деган фикрга боришган ва буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга изҳор қилишган.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўқ, ундай эмас. Сиз уларнинг ҳаққига дуо қилиб турсангиз ва уларга мақтов айтиб турсангиз, ундай бўлмайди», деб жавоб берганлар.

Шунинг учун биров яхшилик қилса, ҳеч бўлмаганда унинг ҳаққига дуо қилган одам ҳам савоб олар экан. Бу нарса Ислом маданиятининг намуналаридан биридир. Чунки одамларга шукр қилмаган одам Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайди. Бу амал жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланишига ҳам омил бўлади.

Манба: «Одоблар хазинаси» китобидан. 

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Alloh subuhanahu vata'alo aytadi , Ey odam bolasi ☝️


Abdulloh domla 🎤


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

АЁЛ КИШИ БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИШ
#Ҳадис

❓ САВОЛ: Ассалому алайкум! Эр киши оила, рўзғор ишларидан ташқари эътиборли катта ишларни аёли билан маслаҳатлашмаслиги тўғрисида шариатда кўрсатма борми? (Катта ишлар аёли тинчини бузиши мумкин, улар нотўғри кўрсатма бериши мумкин ва ҳоказо).

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Аёлларга маслаҳат солиб, уни тескарисини қилинган” дейилган ҳадис ўта заифдир. Баъзилар уни тўқима ҳам деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи ваҳий нозил бўлганида у зотни тасдиқ қилган, қалбига тасаллий берган ва энг нозик маслаҳатни берган зот ҳам аёл киши бўлади. “...Сўнг Расулуллоҳ ﷺ елкалари титраган ҳолда улар (оятлар) билан қайтиб келиб, Хадижа бинт Хувайлид розияллоҳу анҳонинг олдига кирдилар-да: «Мени ўраб қўйинглар! Мени ўраб қўйинглар!» дедилар. У зотни ўраб қўйишди. Қўрқинчлари кетгач, Хадижага: «Эй Хадижа, менга нима бўлди экан?! Ўзимдан хавотирланиб қолдим», дедилар ва бор хабарни айтиб бердилар. Хадижа шундай деди: «Йўқ, хушнуд бўлинг! Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни асло шарманда қилмайди. Аллоҳга қасамки, сиз силаи раҳм қиласиз, рост сўзлайсиз, оғирни енгил қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга меҳмоннавозлик кўрсатасиз, ҳақ йўлда бошга тушган кулфатларда ёрдам берасиз». Сўнгра Хадижа у зот билан йўлга тушиб, Варақа ибн Навфалнинг олдига бошлаб борди. У Хадижанинг амакиси, отасининг укасининг ўғли эди. Жоҳилият даврида насронийликни қабул қилган киши эди. Арабча ёза олар, Инжилдан Аллоҳ хоҳлаганича ибронийча ёзарди. У қартайиб қолган чол бўлиб, кўзи кўрмай қолган эди. Хадижа: «Эй амакиваччам! Биродарингизнинг ўғлига қулоқ солинг!» деди. Варақа: «Эй биродаримнинг ўғли, нимани кўряпсан?» деди. Шунда Набий ﷺ унга кўрганларини айтиб бердилар. Варақа: «Бу Мусога нозил қилинган Номусдир...\* Қанийди ўшанда навқирон бўлсам! Қанийди ўшанда тирик бўлсам!» деди. Яна бир гап айтди. Расулуллоҳ ﷺ: «Улар мени ҳайдаб ҳам чиқаришадими?» дедилар. Варақа: «Ҳа, сен олиб келган нарсани келтирган киши борки, унга азият етказилган. Ўша кунинггача тирик бўлсам, сенга катта ёрдам бераман», деди...”
Уммат жар ёқасида турганида Расулуллоҳ ﷺ оналаримизга маслаҳат солганлар ва кўрсатмалари туфайли уммат ҳалокатдан омонда қолган.

«...فَلَمَّا فَرَغَ مِنْ قَضِيَّةِ الْكِتَابِ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم لِأَصْحَابِهِ: «قُومُوا فَانْحَرُوا، ثُمَّ احْلِقُوا». قَالَ: فَوَاللهِ مَا قَامَ مِنْهُمْ رَجُلٌ حَتَّى قَالَ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَلَمَّا لَمْ يَقُمْ مِنْهُمْ أَحَدٌ دَخَلَ عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ، فَذَكَرَ لَهَا مَا لَقِيَ مِنَ النَّاسِ. فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: يَا نَبِيَّ اللهِ، أَتُحِبُّ ذَلِكَ؟ اخْرُجْ ثُمَّ لَا تُكَلِّمْ أَحَدًا مِنْهُمْ كَلِمَةً حَتَّى تَنْحَرَ بُدْنَكَ، وَتَدْعُوَ حَالِقَكَ فَيَحْلِقَكَ. فَخَرَجَ فَلَمْ يُكَلِّمْ أَحَدًا مِنْهُمْ، حَتَّى فَعَلَ ذَلِكَ نَحَرَ بُدْنَهُ، وَدَعَا حَالِقَهُ فَحَلَقَهُ. فَلَمَّا رَأَوْا ذَلِكَ، قَامُوا فَنَحَرُوا، وَجَعَلَ بَعْضُهُمْ يَحْلِقُ بَعْضًا، حَتَّى كَادَ بَعْضُهُمْ يَقْتُلُ بَعْضًا غَمًّا... »

“...Шартнома масаласидан фориғ бўлгач, Расулуллоҳ ﷺ ўз асҳобларига: «Туринглар, қурбонликларни сўйиб, кейин сочларингни олдиринглар», дедилар. Аллоҳга қасамки, улардан бирортаси ҳам ўрнидан турмади. Ҳатто у зот буни уч марта қайтардилар. Уларнинг ҳеч бири турмагач, Умму Саламанинг ҳузурига кирдилар ва ўзларига одамлардан етган нарсани унга айтдилар. Шунда Умму Салама: «Эй Аллоҳнинг Набийси, сиз шуни истаяпсизми? Чиқиб, баданаларингизни сўйиб, сартарошингизни чақириб, сочингизни олдирмагунингизча уларнинг ҳеч бирига бирор калима ҳам гапирманг», деди. У зот чиқиб, то ўша нарсаларни бажаргунларича уларнинг ҳеч бирига гапирмадилар. Қурбонликларини сўйдилар. Сартарошларини чақирдилар. (Сартарош) у зотнинг сочларини олди. (Саҳобалар) буни кўргач, туриб, қурбонликларини сўйишди ва бир-бирларининг сочларини ола бошлашди. Улар (буйруқни дарҳол бажармаганлари учун) аламдан бир-бирларини ўлдириб қўяй дейишарди...”.
(✍️ “Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/36091)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
21.11.24y.19.Jumodul avval.1446y         
  Payshanba. Toshkent vaqti bilan.  
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                             ﷺ                      
05:55  TONG        Saharlik tugashi.
              
06:30  BOMDOD.

07:18  QUYOSH. 

12:14  PESHIN.     

15:18  ASR.             

17:01  SHOM          Iftorlik vaqti.

18:19  XUFTON. 


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Mehnatda, mashaqqatda yashagan mo'minni birmarotaba "jannatga" tushurib chiqarilganda so'raladi ⁉️


Abdulloh domla 🎤


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_888

ТАҲОРАТ АСАРИДАН ПАЙДО БЎЛАДИГАН НУРНИ УЗАЙТИРИШ ИМКОНИ


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إنَّ أُمَّتِي يُدْعَونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ غُرّاً مُحَجَّلِينَ مِنْ آثَارِ الْوُضُوءِ، فَمَنِ اسْتطَاعَ مِنْكمْ أَنْ يُطِيلَ غُرَّتَهُ فَلْيَفْعَلْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

✍ Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

📜 Шарҳ: Қиёмат қоим даҳшатлари, у куннинг зулматлари ва тўс-тўполонлари маълум. У кунда биров-бировни таний олмайди. Кўпчиликнинг юзлари қорайган, уларнинг бетларини ғубор қоплаган бўлади. Аммо бир гуруҳ одамлар юзларидан ва қўл-оёқларидан кишининг ҳавасини келтирадиган даражада нур таралиб, гўзал ҳолатда ажралиб турадилар. Бу бахтиёр инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир, умр бўйи таҳорат қилиб, намоз ўқиб ўтган мусулмонлардир. Улар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қуйидагиларни айтадилар:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар».
Биз, «пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида», деб таржима қилган жумла ҳадиси шариф матнида «ғурран муҳажжалийн» деб келган. Арабларда аслида «ғурран» лафзи пешонасида оппоқ қашқаси бор отга, «муҳажжалийн» эса олд ва орқа оёқларининг туёқларидан юқори қисми оппоқ бўлган отга айтилади. Одатда бу тоифа отлар гўзаллиги билан ниҳоятда кўп отлар ичида ҳам ажралиб, танилиб туради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳам бу дунёда умр бўйи таҳорат қилиб ўтганлари туфайли у дунёда таҳорат суви теккан жойлари оппоқ бўлиб, кишининг ҳавасини келтирадиган даражада ялтираб, порлаб турар экан.

☝️ Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

📌 1. Қиёмат кунининг қоим бўлишига шак йўқлиги.
📌 2. Таҳоратнинг қанчалик фазилатли эканлиги.
📌 3. Қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари таҳорат асаридан пешона ва қўл-оёқларидан нур таралган ҳолда чақирилишлари.
📌 4. Қиёмат кунида таҳорат асаридан пешонада пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун юзни ювганда бўйин тарафларни ҳам қўшиб ювиш кераклиги.
📌 5. Қиёмат кунида таҳорат асаридан қўл ва оёқда пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун қўлни тирсакдан юқорисини ҳам қўшиб, оёқни тўпиқдан юқорисини ҳам қўшиб ювиш лозимлиги. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, ушбу ҳадиснинг ровийси Абу Ҳурайра розиял­лоҳу анҳу ҳам худди шундай қилганлар.
 
Одатда, таҳорат қилаётганда юз тўлалигича, қўл чиғаноғи билан, оёқ тўпиқ билан қўшиб ювилади. Негаки, инсоннинг бу аъзолари доимо чанг-тўзон ва турли нопокликларга дучор бўлиб туради. Исломда айнан ана шу аъзоларни кунига бир неча бор яхшилаб ювиш ҳар бир мусулмонга фарз қилинган ва у таҳорат деб аталади.

Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” қитобидан. 

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Siz haqingizda boshqalarni bahosiga hojat yo'q ☝️


Abror Mujtor Aliy 🎤


Eslating! Zero eslatma faqat mo'minlarga manfaat berur☝️

Zariyat 55 .

➥Linkni bosib “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

To'yni qiyinlashtirmang ☝️

Ustoz Yorqinjon domla rohimahulloh ✨️


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

"МУСУЛМОН БИЛАН КОФИРНИ АЖРАТИБ ТУРУВЧИ АМАЛ НАМОЗДИР" ҲАДИСИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#ҳадис_шарҳи

❓CАВОЛ: "Мусулмон билан кофирни ажратиб турувчи амал намоздир" ҳадисини ким ривоят қилган? Бу ҳадисни қандай тушуниш мумкин? Шу ҳадисни батафсил тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда зикр қилиб ўтган ҳадисни Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида ривоят қилганлар:

عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: إن بين الرجل وبين الشرك والكفر: تركَ الصلاة؛ رواه مسلم.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Албатта киши билан ширк ва куфр орасини намозни тарк қилиш ажратиб туради", деганларини эшитдим", деганлар.

Уламоларимиз мазкур ҳадиси шарифни шарҳлаб, айтадиларки, намозни тарк қилувчилар икки тоифа бўлади.

❗️1. Намозни фарз эканини инкор қилиб тарк қилувчи.
❗️2. Намозни фарз эканини инкор қилмайди, аммо бепарволик ва дангасалик қилиб намозни тарк қилувчи.

Биринчи тоифа кишилар иймонсиз экани борасиди уламолар ихтилоф қилишмаган, бил иттифоқ бундай кишиларни диндан чиқган дейишган.

Иккинчи тоифа кишилар борасида жумҳур уламолар ҳусусан имом Абу Ҳанифа ва шогирдлари, имом Молик, Суфён Саври, Имом Музаний ва Куфалик уламолар бу тоифа кишилар кофир бўлмайди аммо гуноҳи кабира қилган бўлишади деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_887

ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАНИНГ ҚУЛОҒИГА КИРАДИГАН БИРИНЧИ НАРСА


عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَذَّنَ بِالصَّلَاةِ فِي أُذُنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ حِينَ وَلَدَتْهُ فَاطِمَةُ  رَضِي اللهُ عَنْهُما. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима (розияллоҳу анҳо)нинг туққан боласи Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумнинг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим». 

✍️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ, деган. 

📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтиш мандубдир. Янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса Аллоҳнинг зикри бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади. Ривоятлардан бирида: «Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дейилган. Умму Сибён – болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.

Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” қитобидан. 

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
16.11.24y.14.Jumodul avval.1446y         
     Shanba. Toshkent vaqti bilan.  
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                              ﷺ                     
05:50  TONG        Saharlik tugashi.
              
06:30  BOMDOD.

07:12  QUYOSH. 

12:13  PESHIN.     

15:22  ASR.             

17:04  SHOM          Iftorlik vaqti.

18:22  XUFTON. 


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Qaysi toifaga sadaqa berib bo'lmaydi ☝️

Sunnatulloh domla 🎤


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Tavhid nima ?


Abdulloh domla ☝️

Kanalga ulanish👇👇👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
24.11.24y.22.Jumodul avval.1446y
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                          ﷺ                         
05:58  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:22  QUYOSH.

12:15  PESHIN.

15:16  ASR.

16:59  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:17 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
23.11.24y.21.Jumodul avval.1446y
Shanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                          ﷺ                         
05:57  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:21  QUYOSH.

12:14  PESHIN.

15:17  ASR.

17:00  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:18 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Shu toifa insonlar "dajjol" chiqsa, birinchilardan bo'lib ergashib ketibqoladi Alloh asrasin ☝️

Abror Muhtor Aliy 🎤


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
22.11.24y.20.Jumodul avval.1446y
Toshkent vaqti bilan.
Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                          ﷺ                         
05:56  TONG Saharlik tugashi.

06:30  BOMDOD.

07:19  QUYOSH.

12:14  PESHIN.

15:17  ASR.

17:00  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:18 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Farzni o'qib bo'lgandan so'ng , sunnat namozlarni boshqa joyga o'tib o'qiladimi?

Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahuloh ✨️


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Azon duosini to'g'ri o'qishni o'rganamiz☝️

Shayh Alijonqori domla 🎤


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
20.11.24y.18.Jumodul avval.1446y
Chorshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                           ﷺ                        
05:55  TONG Saharlik tugashi.

06:30  BOMDOD.

07:17  QUYOSH.

12:13  PESHIN.

15:19  ASR.

17:01  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:19 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

"Ixlos" surasida ko'p uchraydigan hato ☝️


Shayh Alijonqori damla 🎤


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
19.11.24y.17.Jumodul avval.1446y
Seshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                              ﷺ                     
05:54  TONG Saharlik tugashi.

06:30  BOMDOD.

07:16  QUYOSH.

12:13  PESHIN.

15:19  ASR.

17:02  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:20 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
18.11.24y.16.Jumodul avval.1446y
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                              ﷺ                     
05:52  TONG Saharlik tugashi.

06:30  BOMDOD.

07:15  QUYOSH.

12:13  PESHIN.

15:20  ASR.

17:03  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:20 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
17.11.24y.15.Jumodul avval.1446y
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                              ﷺ                     
05:51  TONG Saharlik tugashi.

06:30  BOMDOD.

07:14  QUYOSH.

12:13  PESHIN.

15:21  ASR.

17:04  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:21 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Alloh taoloni yaratishligida , "RAHMAT" bor ☝️


Abror Muhtor Aliy 🎤

Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .😊

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_886

УЙҚУСИЗЛИКНИ МАН ҚИЛУВЧИ ДУО


وَشَكَا خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ t إِلَى النَّبِيِّ r فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَنَامُ اللَّيْلَ مِنَ الْأَرَقِ، فَقَالَ: إِذَا أَوَيْتَ إِلَى فِرَاشِكَ فَقُلِ اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظَلَّتْ، وَرَبَّ الْأَرَضِينَ وَمَا أَقَلَّتْ، وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ وَمَا أَضَلَّتْ، كُنْ لِي جَارًا مِنْ شَرِّ خَلْقِكَ كُلِّهِمْ جَمِيعًا أَنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أَحَدٌ أَوْ أَنْ يَبْغِيَ عَلَيَّ، عَزَّ جَارُكَ وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ وَلَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. وَاللهُ أَعْلَمُ.

«Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб:
📗 «Эй Аллоҳнинг Расули! Уйқусизликдан кечаси билан ухламай чиқаман», деди.
«Қачон ётар жойингдан ўрин олсанг, «Аллоҳумма! Роббас-самаватис-сабъи ва маа азаллат ва Роббал аразийна ва маа ақаллат, ва роббаш-шайятийна ва маа азоллат. Кун лия жоран мин шарри холқика куллиҳим жамийъан ан яфрута алайя аҳадун ав ан ябғия алайя. Азза жорука ва жалла саноука ва лаа илааҳа ғойрука ва лаа илааҳа илла анта», дегин», дедилар».

✍️ Термизий ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқдир.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг таржимаси: «Аллоҳим! Эй етти осмон ва улар соясидаги нарсаларнинг ва ерлару улар кўтарган нарсаларнинг ҳамда шайтонлару улар адаштирганларнинг Робби! Менга Ўзингнинг барча махлуқотларинг шарридан улардан бирортаси менга ёмонлик ёки душманлик қилмаслиги учун ҳимоячи бўл! Сенинг ҳимоянг азиздир ва саноинг улуғдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ! Сендан ўзга (ибодатга сазовор) илоҳ йўқ».
Уйқусизлик дардига чалинганлар ушбу дуони ёдлаб олиб, ихлос билан ўқиб ётсалар, яхши бўлади.

Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” қитобидан. 

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
15.11.24y.13.Jumodul avval.1446y         
          Toshkent vaqti bilan.  
Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                          ﷺ                         
05:49  TONG        Saharlik tugashi.
              
06:30  BOMDOD.

07:11  QUYOSH. 

12:12  PESHIN.     

15:22  ASR.             

17:05  SHOM          Iftorlik vaqti.

18:22  XUFTON. 


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…
Подписаться на канал