yaxshiinsonlar | Неотсортированное

Telegram-канал yaxshiinsonlar - Яхши Инсонлар

793

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Шеърлар, Ҳикматли сўзлар 📃Маърифий шеърлар 📑Ҳикоялар 🎬Таъсирли видеолар 🎧Нашидалар

Подписаться на канал

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_673

/channel/YaxshiInsonlar

НАМОЗДА БИРОВНИНГ ЧАҚИРИҒИГА ЖАВОБ БЕРИШ


وَقَالَ اللَّيْثُ: حَدَّثَنِي جَعْفَرٌ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ هُرْمُزَ قَالَ: قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رضي الله عنه: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم: «نَادَتِ امْرَأَةٌ ابْنَهَا، وَهْوَ فِي صَوْمَعَةٍ قَالَتْ: يَا جُرَيْجُ. قَالَ: اللَّهُمَّ أُمِّي وَصَلَاتِي. قَالَتْ: يَا جُرَيْجُ. قَالَ: اللَّهُمَّ أُمِّي وَصَلَاتِي. قَالَتْ: يَا جُرَيْجُ. قَالَ: اللَّهُمَّ أُمِّي وَصَلَاتِي. قَالَتِ: اللَّهُمَّ لَا يَمُوتُ جُرَيْجٌ حَتَّى يَنْظُرَ فِي وَجْهِ الْمَيَامِيسِ. وَكَانَتْ تَأْوِي إِلَى صَوْمَعَتِهِ رَاعِيَةٌ تَرْعَى الْغَنَمَ فَوَلَدَتْ، فَقِيلَ لَهَا: مِمَّنْ هَذَا الْوَلَدُ؟ قَالَتْ: مِنْ جُرَيْجٍ نَزَلَ مِنْ صَوْمَعَتِهِ. قَالَ جُرَيْجٌ: أَيْنَ هَذِهِ الَّتِي تَزْعُمُ أَنَّ وَلَدَهَا لِي؟ قَالَ: يَا بَابُوسُ مَنْ أَبُوكَ؟ قَالَ: رَاعِي الْغَنَمِ». أطرافه: 2482، 3436، 3466 - تحفة: 13637 1206.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

📖 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир аёл: «Эй Журайж!» деб ўғлини чақирди. У чиллахонада эди, «Аллоҳим! Онамми, намозимми?» деди. (Она яна) «Эй Журайж!» деди. У: «Аллоҳим! Онамми, намозимми?» деди. (Она яна) «Эй Журайж!» деди. У: «Аллоҳим! Онамми, намозимми?» деди. (Она) «Аллоҳим! Журайж фоҳишаларнинг юзига боқмагунча ўлмасин!» деди. Унинг чиллахонаси олдига бир чўпон аёл келиб, қўй боқиб турар эди. У бола туғди. Унга: «Бу бола кимдан?» дейилди. У: «Журайждан. У чиллахонасидан тушган эди», деди. Журайж: «Боласини мендан деб даъво қилаётган анави қани?» деди. (Аёл олиб келингач, Журайж:) «Эй гўдак, отанг ким?» деди. (Бола:) «Қўйбоқар», деди».


🏷 Изоҳ: Фуқаҳолар «Ҳар қандай намозда бировнинг чақириғига жавоб бериш намозни бузади. Аммо нафл намозларда онанинг чақириғига жавоб бериб, сўнг қайта ўқиб олишга рухсат берилади», дейдилар. Таъкидлаш лозимки, Журайж «Аллоҳим! Онамми, намозимми?» деган гапни дилидан ўтказган («Файзул Борий»). (✍️“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

📌 Фарз намозида ота-она чақирсада, намозни бузмасликка уламолар иттифоқ қилганлар. Намозни бузганидан кўра қисқартириб ўқийди.

📌 Нафл намозларда эса баъзи уламолар “Намозни тезлатиб, қисқартириб, тугатиб ота-онага жавоб берилади” деганлар. Баъзилари эса, “ота-онага фарзандининг намоз ўқиётгани маълум бўлса, намозни бузмай қисқартириб тезроқ намозини тугатади. Агар ота-она фарзандини намоз ўқиётганинин билмай туриб чақирса, намозини бузиб, қазосини ўқийди. Бундай ҳолатда ота-онага жавоб қайтариш муқаддам туради”.

☝️ Юқоридаги гапларнинг барчаси ихтиёрий ҳолатдадир. Ота-онанинг беморликка чалиниши, ёнғин чиқиши, ўғри тажовуз қилиши каби зарурий ҳолатларда фарзни ҳам, нафлни ҳам бузишга рухсат берилган. (Инъомул Борий).


📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Imomlikka o'tsangiz , namozni yengil o'qing

🟢Abror Muhtor Aliy

Kanalga ulanish 🔽

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
01.11.2023y.17.Robius Soniy.1445y
Chorshanba. Toshkent vaqti bilan.
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
  05:34  TONG       Saharlik tugashi.

  06:05  BOMDOD 

  06:54  QUYOSH

  12:11  PESHIN

  15:37  ASR

  17:21  SHOM            Iftorlik vaqti.

  18:36 XUFTON

Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг. 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_672

ЁТАР ЖОЙЛАРИНИ АЖРАТИНГЛАР ‼️


عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

/channel/YaxshiInsonlar

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».
Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.

✍️Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда:

📌 1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюриш.
Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш лозим.

📌 2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш керак.
Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола урмаса, тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундай бўлади. Улар яхши гапдан кўра дўқ-пўписа билан осон йўлга тушадилар.

📌 3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш.
Чунки мана шу даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин.
Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Qalb ham huddi temir kabi zanglaydi ✔️

Hasanhon Yahyo Abdulmajid 🫥


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling . 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

🎧Инсон қадри муаззамдир.

🎙Раҳимберди домла

📲Дўстларингизга улашишни унутманг!

Телеграм тармоқларимизга обуна бўлинг!👇

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Kim ko'p gapirsa, hatosi ko'p bo'ladi ‼️

Ustoz Isoqjon domla 🫥

Eslating! Zero eslatma faqat mo'minlarga manfaat berur ☝️

Zariyat 55 .

➥Linkni bosib “” кanalgа оbunа bo'ling . 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_80 #Такрор

СУННАТ ВА УНИНГ ОДОБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА

عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلاَّ مَنْ أَبَى». قِيلَ: وَمَنْ يَأَبَى يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الجنَّةَ، وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради», деганларида, улар: «Эй Аллоҳнинг расули, рад қиладиганлар ким ўзи?» дейишди. Шунда у зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди», дедилар.

✍️Имом Бухорий ривоятлари.


📜 Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат умматнинг ҳар бири учун муҳайё қилиб, тайёрлаб қўйилгандир. Лекин қайсарлик билан рад этганлар кира олмайдилар", демоқдалар.
Ким жаннатга киришни рад этади?
Кимки, гуноҳда туриб олса ва бошдан охиригача Аллоҳ ва Унинг расулига итоат қилишдан бўйин товласа, Аллоҳнинг динидан юз ўгирса, дунёда мўминларни бахтли қиладиган ва охиратда Аллоҳнинг розилигига олиб борадиган диннинг асли ва ҳукмларига қарши курашса, ана шу киши жаннатга кира олмайди.

☝️ Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хушхабар ҳам берар ва огоҳлантирар ҳам эдилар.
2. Уммат ичида шундай кишилар борки, улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига қарши чиқиб, жаннатга киришдан бош тортишади. Чунки у зот буюрган нарсаларнинг барчаси жаннат йўлига олиб боради.
3. Тушунмайдиган сўзни эшитган пайтимизда изоҳ талаб қилишнинг аҳамияти.
4. Суннатга риоя қилиш жаннат учун йўналишдир.

/channel/YaxshiInsonlar

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Mashaalloh 40 yoshda ilm yo'liga kiribdilar . Ilimni, tavbani yoshi yo'q ✔️


Kanalga ulanish 👇👇👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
29.10.2023y.14.Robius Soniy.1445y
  Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                              ﷺ.                      
  05:31  TONG       Saharlik tugashi.

  06:05  BOMDOD 

  06:50  QUYOSH

  12:12  PESHIN

  15:41  ASR

  17:25  SHOM            Iftorlik vaqti.

  18:40  XUFTON

Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Uyda 1 ta
Masjidda 27 ta
Aqsoda 500 ta
Masjidulnabaviyda 1,000ta
Masjidul haromda 100,000 ta savob Subuhanolloh

Abdulaziz domla 🫥

Eslating! Zero eslatma faqat mo'minlarga manfaat berur☝️

Zariyat 55 .

➥Linkni bosib “” кanalgа оbunа bo'ling .🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
28.10.2023y.13.Robius Soniy.1445y
Shanba. Toshkent vaqti bilan.
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                              ﷺ.                      
  05:30  TONG       Saharlik tugashi.

  06:00  BOMDOD 

  06:49  QUYOSH

  12:12  PESHIN

  15:42  ASR

  17:26  SHOM            Iftorlik vaqti.

  18:41 XUFTON

Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг. 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_666

СИЗДАН КИМ БИР МУНКАР ИШНИ КЎРСА


/channel/YaxshiInsonlar

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».

✍️ Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.


📜 Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмон кишининг мункар, Ислом дини томонидан инкор қилинган ишларга нисбатан муносабатига қараб, иймоннинг кучли ёки заиф бўлишини баён қилмоқдалар.
📌 «Мункар иш» деганда дин, шариат томонидан инкор қилинган ёмон иш тушунилади. Чин мўмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб туриб, бефарқ қола олмайди.

Мўмин киши мункар ишни кўрганида уч ҳолатдан бирида бўлиши мумкин, холос:

1. «Мункар ишни қўли билан қайтариш».
Бу «куч ишлатиб» деган маънони билдиради. Яъни бўлаётган ёмон ишни тўхтатиш, уни қайтариш учун куч сарфласин. Бу кўпроқ қўлида ҳукми бор, имкони бор мўминларга тегишли бўлади. Яна мункарни қайтаришдан олдин ҳолатга қаралади. Ҳар қандай шахс аралашса бўладиган, кучи етадиган иш бўлса, албатта, ўша одамга бу мункарни куч билан қайтариш вожиб бўлади.

2. Мункар ишни тили билан қайтариш.
Бу қўли билан қайтаришга қодир бўлмаганларнинг иши. Бу иш иккинчи навбатда, биринчисига қодир бўлмаган тақдирдагина жорий бўлади. У вақтда мўмин-мусулмон одам тили билан гапириб, мункар ишнинг ёмонлигини баён этади, уни қилмасликка чақиради. Бу иш ҳар бир имкони бор мўминга вожибдир. Иймони тақозо қилган бурчдир. Лекин гоҳи вақтларда зулм, тазйиқ ҳаддан ошиб, оғиз билан гапирган мўминга зарар етиши, унинг жонига, шахсига ва бошқа томонларига таҳдид солиниши мумкин. Бундай ноилож ҳолда қолган одам сўнгги, учинчи даражага тушишга мажбур бўлади.

3. Мункар ишни дили билан қайтариш.
Чин дилдан «шу иш бўлмаслиги керак эди, аммо минг афсуски, бўлди. Бу ишни қўлим билан ўзгартиришим керак эди, аммо қила олмадим. Бу ишни ҳеч бўлмаса тилим билан ўзгартиришим керак эди. Аммо буни ҳам қила олмадим. Энди дилим билан инкор қилишдан бошқа чорам қолмади», дейилади. Бу эса энг заиф иймон бўлади. Бундан ҳам заиф иймон бўлиши мумкин эмас. Буни ҳам қилмаса, ўша заиф иймон ҳам қолмайди. Иймони кучли мўминлар эса ҳеч нарсадан қўрқмай, мункар ишни ўз вақтида инкор қиладилар.

Киши ёмонликни қанчалик кўп инкор қилса, қайтарса, шунчалик иймони зиёда ва бақувват бўлишини тушуниб олишимиз керак. Аксинча, ёмонликни инкор қилиши қанчалик оз ва кучсиз бўлса, иймони ҳам шунчалик заифлашиб боришини билмоғимиз лозим. Ана ўшанда нима учун иймонсиз жамиятда, иймон билан иши йўқ, иймон қадрланмайдиган жамиятда ёмонлик кўпайиб кетишини англаб етамиз. Ана шундагина Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини – Исломда мункар ишни ўзгартиришга, инкор қилишга бунчалар катта аҳамият берилганини тушуниб етамиз. Ана шундагина нима учун мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифга тўлиқ амал қилган даврларида дунёдаги пешқадам миллат бўлганларини англаб етамиз. Ана ўшандагина нима учун мусулмонлар бу ҳадисга амал қилмай қўйганларида тушкунлик томон юз тутганларини тўғри фаҳмлаймиз.

☝️ Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Мункар ишларга нисбатан муросасиз бўлиш.
2. Имкони бўлса, мункар ишни қўл билан қайтариш, ўзгартириш.
3. Қўл билан қайтаришнинг имкони бўлмаганда мункар ишни тил билан қайтариш.
4. Қўл билан ҳам, тил билан ҳам қайтаришнинг имкони бўлмаганда дил билан қайтариш.
5. Мункар ишни дил билан қайтариш энг заиф иймон эканини англаш.

Бу ҳадиснинг ҳикматлари ва инсониятнинг мазкур ҳикматларга эҳтиёжи ҳақида қанча гапирсак, шунча оз. Чунки ёмонни ёмонлик қилишдан қайтармаслик ҳар қандай жамиятни, бора-бора бутун инсониятни ҳалокатга олиб бориши турган гап.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#ИЛМ

• Ҳаммага бир хил муомала қилинмайди!

©️ Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг. 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
27.10.2023y.12.Robius Soniy.1445y
🍂 Toshkent vaqti bilan.
Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                            ﷺ.                        
  05:29  TONG       Saharlik tugashi.

  06:00  BOMDOD 

  06:48  QUYOSH

  12:12  PESHIN

  15:43  ASR

  17:27  SHOM            Iftorlik vaqti.

  18:42 XUFTON

Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг. 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

🎧Асл юз.

🎙Раҳимберди домла

📲Дўстларингизга улашишни унутманг!

Ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг!👇

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг. 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Fotiha surasini inshaalloh hamma yod olgan. Hatolari bormi yo'qmi takshirib oling ‼️


Kanalga ulanish 👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

❗️Президент Шавкат Мирзиёев:

“Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим”.

“Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз” — Шавкат Мирзиёев

“Фаластиннинг БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”, — деди давлат раҳбари.

👉/channel/YaxshiInsonlar ✔️✔️✔️

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#БОЙКОТ

• Ҳа, бугун ўшаларнинг маҳсулотларини олмаслик суннат, аммо ўрнига ўша маҳсулотлардан сифати паст бўлмаган муқобилини чиқаришимиз фарз!
• Фақат бойкот билан яшашга мажбур эмасмиз, балки бойкот қилинган нарсаларнинг ўрнини тўлдиришга мажбурмиз!
• Мен масаланинг мана шу тарафига ҳам эътибор қаратмоқчи бўлдим!
• Бу билан кола, пепси, старбакс… ни олавер, еявер, ичавер, демоқчи эмасман, балки уларнинг ўрнига ўриндош чиқариш учун ҳаракатни бошла, демоқчиман!
• Чунки авлодларимиз учун бойкотдан бошқа нарса қолдира олмаслигимиз ожизлигимизни кўрсатади холос!

©️ Аброр Мухтор Алий.


📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг. 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
31.10.2023y.16.Robius Soniy.1445y
Seshanba. Toshkent vaqti bilan.
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                            ﷺ                        
  05:33  TONG       Saharlik tugashi.

  06:05  BOMDOD 

  06:52  QUYOSH

  12:11  PESHIN

  15:38  ASR

  17:22  SHOM            Iftorlik vaqti.

  18:37 XUFTON

Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.☺️

♻️ @yaxshiinsonlar 👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_671

НИКОҲГА МАЖБУРЛАШ ЙЎҚ ‼️

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللهِ، عِنْدَنَا يَتِيمَةٌ قَدْ خَطَبَهَا رَجُلَانِ مُوسِرٌ وَمُعْسِرٌ، هِيَ تَهْوَى الْمُعْسِرَ وَنَحْنُ نَهْوَى الْمُوسِرَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يُرَ لِلْمُتَحَابِّينَ مِثْلُ النِّكَاحِ رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📖 «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: «Ё Расулаллоҳ! Бизнинг бир етим қизимизга икки киши – бир бой ва бир камбағал совчилик қилди. У камбағални истаяпти, биз бойни истаяпмиз», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Севишганлар учун никоҳга ўхшагани кўрилмаган», – дедилар».

✍️ Ибн Можа ривоят қилган.

/channel/YaxshiInsonlar

📚 KУНЛИК ҲАДИС | "Бахтиёр оила" китобидан

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
30.10.2023y.15.Robius Soniy.1445y
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                               ﷺ.                     
  05:32  TONG       Saharlik tugashi.

  06:05  BOMDOD 

  06:51  QUYOSH

  12:11  PESHIN

  15:40  ASR

  17:23  SHOM            Iftorlik vaqti.

  18:38 XUFTON

Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  Namozni to'kis ado etinglar. Albatta ,namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandur" Niso surasi , 103-oyat. ☝️

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг. 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#САВОЛ

• Азон айтилаётган пайтда ўтириш керакми...?

©️ Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Kibirni sindirishning onson yo'li 🟢

Kanalga ulanish 👇👇👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_670

АЛЛОҲ ФАҚАТ ҲАЛОЛИНИ ҚАБУЛ ҚИЛАДИ

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ مُنِيرٍ سَمِعَ أَبَا النَّضْرِ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ - هُوَ ابْنُ عَبْدِ اللهِ بْنِ دِينَارٍ -، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَنْ تَصَدَّقَ بِعَدْلِ تَمْرَةٍ مِنْ كَسْبٍ طَيِّبٍ - وَلَا يَقْبَلُ اللهُ إِلَّا الطَّيِّبَ - وَإِنَّ اللهَ يَتَقَبَّلُهَا بِيَمِينِهِ، ثُمَّ يُرَبِّيهَا لِصَاحِبِهِ كَمَا يُرَبِّي أَحَدُكُمْ فَلُوَّهُ حَتَّى تَكُونَ مِثْلَ الْجَبَلِ». تَابَعَهُ سُلَيْمَانُ عَنِ ابْنِ دِينَارٍ. طرفه: 7430 - تحفة: 12819

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳалол (касбдан) топганидан бир дона хурмо миқдорича садақа қилса – ҳолбуки, Аллоҳ фақат ҳалолини қабул қилади – Аллоҳ уни ўнги билан қабул қилади. Сўнгра уни эгаси учун худди бирингиз ўз тойчоғини ўстирганидек ўстиради, ҳатто у тоғдек бўлиб кетади», дедилар».

✍️ “Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий.

/channel/YaxshiInsonlar

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Abdulloh domla haqlarida ustoz Alijon qori maslahatlari 🫥


Kanalga ulanish 👇👇👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling . 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

📹 Асрорхон Домла |Asrorxon Domla 𝐊𝐞𝐥𝐢𝐧𝐥𝐚𝐫 𝐘𝐞𝐥𝐤𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐤𝐨'𝐫𝐢𝐬𝐡𝐦𝐚𝐬𝐢𝐧 𝐌𝐮𝐦𝐤𝐢𝐧 𝐄𝐦𝐚𝐬 ‼️
👤 #Asrorxon Domla 🫥

#ЯКИНЛАРИЗГА_ТАРКАТИНГ
#Жуда_тасирли_сухбат

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

Yahudiylar haqida qisqacha ➡️


Kanalga ulanish👇

«Yahshilikka buyur va yomonlikdan qaytar» (Luqmon surasi, 17- oyat)

➥Linkni  bosib  “” кanalgа оbunа bo'ling .🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️
💫

Кунларнинг Саййиди Жума муборак!

🟢Телеграм тармоқларимизга обуна бўлинг ‼️


Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар. Луқмон сураси,17-оят.

➥Linkni bosib “” кanalgа оbunа bo'ling . 🇺🇿

@yaxshiinsonlar 👈👈👈

Читать полностью…

Яхши Инсонлар

#Ҳадис_663

💍 КУЁВНИНГ КЕЛИН ҲУЗУРИГА ДАСТЛАБКИ КИРИШИ

/channel/YaxshiInsonlar

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً أَوِ اشْتَرَى خَادِمًا فَلْيَقُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَمِنْ شَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилишади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қачонки бирортангиз бирор аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Аллоҳумма! Инний асъалука хойроҳа ва хойра маа жабалтаҳу алайҳи ва аъуузубика мин шарриҳа ва мин шарри маа жабалтаҳа алайҳи», – десин».

✍️ Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

📌 Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан унинг яхшилигини ва Сен унга берган жибиллият – ахлоқнинг яхшисини сўрайман. Ҳамда сендан унинг шарридан ва Сен унга берган жибиллият – ахлоқнинг ёмонидан паноҳ сўрайман».

Куёв келиннинг олдига биринчи бор киришида хурсандлик, очиқ чеҳра ва мулойимлик билан кириши кераклиги китобларимизда тавсия қилинган. Чунки келин ҳис-ҳаяжонда, хавфда, хижолат ва ўзгача ҳолатда туради. Куёв «бисмиллаҳ»ни айтиб, ўнг оёқ билан салом бериб киради. Сўнгра келиннинг пешонасига қўлини қўйиб туриб, юқоридаги ривоятда келган дуони ўқийди.

Келин-куёвга бошқалар дуо қилишлари билан бирга, уларнинг ўзлари ўзларига ва бир-бирларига дуо қилишлари ҳам жуда яхшидир. Албатта, ўшандай бахтли соатларда Аллоҳ таолодан ўзига ва умр йўлдошига бахт-саодат тилаб дуо қилмоқ муҳимдир. Сўнгра икковлари биргаликда – куёв имом бўлиб, келин орқада иқтидо қилиб – икки ракъат намоз ўқисалар, жуда ҳам яхши бўлади. Ҳар ким ўзи ўқиса ҳам бўлаверади.

Манба: "Бахтиёр оила" китобидан

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Читать полностью…
Подписаться на канал