xxi_asruqit | Неотсортированное

Telegram-канал xxi_asruqit - XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

3735

📚 @XXI_ASRUQIT XXI аср ўқитувчиси канали ☑️ Биз сизга тақдим этамиз: 🆕 Таълим янгиликлари 🗂 Иш ҳужжатлари 📝 Ишланмалар 📺 Видеолавҳалар 📷 ️Фотолавҳалар ☎️ Таклифлар учун: @federer_2020 ☎️ Реклама хизмати: @Reklama_talim_uz

Подписаться на канал

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Бугун мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этади.


Давлатимиз раҳбари Халқаро конгресс марказида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган кўргазма-тақдимот билан танишиб, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилади. Мактаб ўқитувчилари билан норасмий муҳитда мулоқот қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

​​❗️Малака тоифасига эга бўлмаган мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ишдан олинади - Фарғона тажрибаси

Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров жорий йилнинг 27 декабрь куни халқ таълими тизими ходимлари иштирокида таълим сифатига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Япония тажрибасидан келиб чиққан ҳолда вилоятда малака тоифасига эга бўлган директор ва унинг ўринбосарлари сонини таҳлил қилди. Ҳокимнинг айтишича, Японияда фақат олий тоифали ўқитувчиларгина мактаб директори бўла олади.

Шу сабабли 2023 йилдан бошлаб ўқитувчи сифатида малка тоифасига эга бўлмаган мактаб директори ва унинг ўринбосарларини ишдан бўшатилиши ҳақида айтиб, туман (шаҳар) бўлим мудирларига тоифага эга бўлмаган мактаб директорларига расмий огоҳлантириш хатлари бериш лозимлиги ҳақида кўрсатма берди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра мактаб директори ва унинг ўринбосарлари малака тоифасига эга бўлмаса, раҳбарлик фаолияти билан шуғиллана олмаслиги ҳақида ҳеч қандай қоида белгиланмаган.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

❗️Вазир устамаси белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилади, эртага ДТМ томонидан тест натижалари эълон қилиниши кутилмоқда

Ҳурматли устозлар!

16 декабрь куни ўтказилган Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан 27 декабрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

⚠️Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга асосан синовларда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич жараёнлари 2023 йилда ўтказилади. Иққинчи босқичдан муввафақиятли ўтган устозлар ҳар ойлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида оладилар.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги бирлаштирилди

Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги қўшилиб, "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сифатида фаолиятини давом эттиради.

Президент Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилиб, давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 30-35 % гача қисқартирилиши ҳақида айтганди.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

‼️2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Жорий йилда фанлар мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланди. Илгари Давлат қабул комиссияси томонидан тасдиқланар ва бу жараён жуда узоққа чўзилиб кетарди.

Фанлар мажмуаси билан юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

💰Moliyaviy yordam vaqti keldi

Endi uyda o'tirgan holda halol pul ishlaysiz!!

💰 Telegramdagi "Yangi Pul to'lovchi bot" ga barchangizni taklif qilaman.

👥 Botga do'stlaringizni taklif qiling va pul ishlang.

🤖 Bot manzili:

👉 @SarmoyachiRobot

P.S.: Bot har bir taklif qilgan do‘stingiz uchun 400 so‘mdan to‘laydi. Bu 1000 ta do‘stingizni taklif qilsangiz, 400 ming so‘m topasiz degani.

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

⭕️⭕️⭕️⭕️
Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлади

Бугун, 20 декабрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланади.

Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:

🔰O'zbekiston 24;
🔰O'zbekiston(сурдотаржима билан);
🔰Yoshlar
🔰Mahalla
🔰Madaniyat va ma'rifat
🔰O'zbekiston tarixi
🔰Sevimli
🔰Milliy
🔰Zo'r TV
🔰Toshkent
🔰Dunyo bo’ylab
🔰Mening yurtim (русча таржимаси билан);
🔰Foreign Languages
🔰UzreportTV (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;
🔰Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасида;
🔰Президент матбуот хизматининг YouTube'даги каналида томоша қилишингиз мумкин.

Бу мурожаатномадан яхши янгиликларлар кутиб қоламиз


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

“Бугун шундай жамият қуришимиз керак-ки, унда ўқитувчининг қадри ҳам, қадди ҳам баланд бўлиши зарур!

Бутун жамият ўқитувчини ҳимоя қилиб, уни мажбурий меҳнатга, турли қўшимча ишларга жалб қилишга қарши турсагина, бунга эриша оламиз”
— Саида Мирзиёева.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

​​Мактабларда таълим сифати паст, 11 йил ўқитиб битта хорижий тилни ўртага олмайди – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев кеча Тошкент шаҳри Учтепа туманига ташриф буюрди ва фаоллар йиғилишида иштирок этди. Давлат раҳбари йиғилиш давомида умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифати юқори эмаслигига эътибор қаратди.

– Афсуски мактабларимизда таълим сифати юқори эмас, болаларимизни 11 йил ўқитиб, битта тил ўргата олмаймиз. Бу масалада ўқув марказлари илгарилаб кетди, ўқувчини университетга тайёрлаш учун уларга бир йил кифоя қилади. Шу вақт ичида тил ҳам ўргатилиб, IELTS ҳам олиняпти, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари фаоллар билан йиғилиш вақтида маҳалла оқсоқолларига мурожаат қилди ва улардан ҳар бир маҳалла марказида шундай ўқув марказлари ташкил этишни сўради. Эслатиб ўтамиз, айни вақтга қадар кўплаб маҳаллаларда ёшлар учун спорт марказлари очилган. Президент мана шундай марказларда хорижий тилларни ўқитишни ҳам ташкил этишни таклиф қилди.

— Мен ҳар доим битта гапни таъкидлаб келганман, бизни фақат таълим қутқара олади. Нажот – таълимда. Тил билган одамга кўплаб эшиклар очилади. Болаларимизнинг келажаги учун биз қайғурмасак, ким қайғуради, – деди Шавкат Мирзиёев.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Давлат ташкилотларига "Янги йил" корпоративлари қилиш тақиқланди

Айтишларича, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ва мушакбозлик уюштириш тақиқланди.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бошланади.

Қайд этиш жоизки, 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланди ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланди.

Ушбу квотага номзодлар “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли Қарорида белгиланган тартибга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилди.

Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.

Дастлабки босқичда Давлат тест маркази томонидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари — 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда Давлат тест маркази томонидан номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.

Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар малакали педагог кадрлар рўйхатлари ва 1-босқич тест синовлари ўтказиладиган жой ҳамда вақти бўйича маълумотларни қуйидаги 👉ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, ушбу жамғарма ҳисобидан Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш кўзда тутилган.

Батафсил:

👉 https://uzedu.uz/y3/news/879


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

​​⚡️Ўқитувчилар иш тажрибасини бирданига Республика миқёсда оммалаштириш мумкин бўлади

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда фан ўқитувчиларининг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими жорий қилинади.

Энди Республика бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида фанлар кесимида махсус ягона платформа яратилади.

Ушбу платформага фан ўқитувчилари томонидан тайёрланган методик тавсиялар мактаблардаги методбирлашма баёни асосида педагогик кенгаш қароридан сўнг ўқув методик қўлланмалар, дарс ишланмалар ва видео маҳсулотлар жойлаштирилиш мумкин бўлади.

Энг асосийси, иш тажрибаларини аввал туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилиши шарт деган тартиб бутунлай бекор қилинади.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

​Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

📜 Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

📆 Эртага, 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, яъни ишланмайдиган байрам куни.

⏰ Демак, бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Бу дегани, кечки соат 18:00 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Аттестацияда иштирок этган педагогларнинг натижалари бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинибди

Август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетида аттестация якунлари бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлибди.

Буни pedkadr.tdi.uz сайти орқали логин ва паролингизни киритиб, кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: аттестациядан ўтган педагогларга сертификатлар 31 декабрга қадар шахсий кабинетларига юборилади.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

​​⚡️Ўқитувчи ва ўқувчиларни тунги пайтда ташкилланаётган тадбирларга жалб қилмаслик бўйича мутасаддилар огоҳлантирилди

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича мутасаддиларни огоҳлантирди.

«Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз.

Халқ таълими вазирлиги ҳудуд мутасаддилари саналган ҳокимлар, сектор  раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларидан таълим муассасада мактаб вақтидан ташқари тадбирларни ташкил этаётганда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини жалб қилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймасликларини қатъий сўраб қолади.

Шу билан бирга жойлардаги халқ таълими бошқарма, бўлимлари ва мактаб раҳбарларидан ҳам тегишли хулосалар чиқарган ҳолда, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилади.» - дейилади Халқ таълими вазирлигининг расмий баёнотида.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

⭕️⭕️⭕️⭕️
Тоифа сертификатларини тарқатиш бошланди

Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистонлик педагоглар бугун 20:00 дан бошлаб сертификатларини юклаб олишлари мумкин.


Жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим ташкилотлари педагогларнинг аттестация натижалари эълон қилинди.

Шу билан биргаликда аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг сертификатлари шахсий кабинетларига юборилди.

Педагоглар ўз СЕРТИФИКАТларини соат 20:00 дан кейин юклаб олишлари мумкин!


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Вазир устамаси тест синови натижалари эълон қилинди

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари эълон қилинди.

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан my.dtm.uz сайтида эълон қилинди.

Талабгорлар ўз натижаларини my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлимидан билиб олишлари мумкин.

🖥 Ўз натижасидан норози талабгорлар 27-28-29 декабрь кунлари my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлими орқали апелляция аризасини беришлари мумкин.

📤 Aпеллация аризалари комиссия томонидан кўриб чиқилади ва апеллация хулосаси 15 иш куни ичида талабгорга ёзма равишда юборилади.

🟢 Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга асосан дастлабки босқичда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич синов жараёнлари 2023 йилда ўтказилади ва унда ўқитувчиларнинг касбий кўникмалари жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган гуруҳ томонидан баҳоланади.

Иккинчи босқичдан муввафақиятли ўтган устозлар ҳар ойлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида оладилар.

⚠️ Халқ таълими Вазири жамғармаси учун устама оладиган ўқитувчиларнинг номзодлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилган бўлиб, бунда номзодлар умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

#ЭСЛАТМА
ЭРТАГА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН II ЧОРАКНИНГ ОҲИРГИ ДАРС КУНИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2023 йил 10 январгача давом этади.

III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олишади

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Демак:

✅ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

✅ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

✅ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

✅ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

❗️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да:

🔰Биринчи навбатда эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилади;

🔰Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади;

🔰Мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади;

🔰Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш Конституцияда алоҳида белгиланади;

🔰Бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилишни таклиф этди.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Эртага магистратура қишки қабули бошланади

2022/2023 ўқув йили учун ОТМларда магистратура қишки қабули 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Талабгорлар magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси эълон қилинган

Президентнинг “Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.


Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланади. Қуйидагилар стратегия асосий йўналишлари этиб белгиланади:

🔰ўқитувчи касби нуфузини ошириш, уларга муносиб меҳнат шарт-шароитлар яратиш;

🔰ўқитувчилар ижтимоий ва меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда улар саломатлигини мустаҳкамлаш, фаровонлигини ошириш, улар шаъни ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш;

🔰Барқарор ривожланиш 4-мақсади 4.1-вазифасига эришиш учун 2030 йилга қадар ўқитиш долзарб ва самарали натижаларига эришишни таъминлайдиган янги сифат босқичига кўтариш;

🔰давлат таълим стандартлари ва талаблари, ўқув режалари ҳамда дарсликларни такомиллаштириб бориш;

🔰таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар (PIRLS, TIMMS, PISA) натижалари ҳамда миллий баҳолаш тизими жорий этиш асосида таълим жараёнларини такомиллаштириш;

🔰узлуксиз методик хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш, илғор педагогик технологияларни жорий қилиш;

🔰Жаҳон банки тавсиялари асосида мактаблар трансформация ҳамда натижага асосланган ўқитишни ташкил этиш учун мактаб бошқаруви тизимини такомиллаштириш;

🔰компетенцияларга асосланган таълим натижалари стандартларини аниқ белгилаш;

🔰халқ таълими ходимлари узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш, малака ошириш турли шаклларини жорий этиш;

🔰умумтаълим муассасаларида умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида ёшларни тарбиялаш, маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда мактабдан ташқари таълимни қўллаб-қувватлаш;

🔰ўқувчиларни замонавий касбларга йўналтириш тизимини яратиш, касбий кўникмаларни шакллантириб бориш;

🔰халқ таълими соҳасида бошқарув тизимини рақамлаштириш, ўқув жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, электрон таълим ресурсларини яратиш;

🔰хавфсиз, инклюзив, адолатли, гендер тенглигига асосланган, иқлим ўзгаришларига мослашувчан, соғлом ва ривожлантирувчи муҳитни таъминлаган ҳолда барча болалар ва ёшларга сифатли таълим олиш шароитларини яратиш;

🔰Барқарор ривожланиш мақсадларига асосан ўқув муассасалари барча учун хавфсиз ва самарали ўқув муҳитини таъминлайдиган шарт-шароитларини яхшилаш;

🔰халқ таълими муассасалари моддий-техника базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш, янги ўқувчи ўринларини яратиш, нодавлат таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш.

Халқ таълими вазирлиги ҳар йили декабрь ойида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда стратегияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ҳамда асосий мақсадли кўрсаткичлар (KPI)ларни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Лойиҳа муҳокамасида қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/72381


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устама ҳамма ўқитувчилар учун эмасми?

Савол:

Мактаб директоримиз йиғилиш қилиб, вазир жамғармаси ҳисобидан бериладиган 5 млн сўмлик устамага ўтказиладиган тестлар учун фанлар спецификацияси ДТМ томонидан эълон қилинганлигини, биз эса шу мавзуларга қараб тайёрланиб туришимизни айтганди. Роса тайёргарлик кўргандик, рўйхатда эса биз йўқмиз. Бу устамага барча ўқитувчилар давогарлик қилса бўлмасмиди?

Халқ таълими инфо канали жавоби:

Айрим жойлардаги мутасаддилар бу тартибни ўқитувчиларга нотўғри тушунтирган ёки ўқитувчилар буни бошқача талқин қилган бўлса керак.

Бу устамага мактабларда фаолият юритаётган, ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган, ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги мусобақа ва танловларда совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрлар давогарлик қилиши мумкин.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг сони ҳам чекланган.

Яъни, 2023 йил учун вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланган ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланди.

Мана шу 2000 нафар номзодлар ҳам икки босқичли синовлар орқали саралаб олинади.

Биринчи босқичда Давлат тест маркази томонидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари — 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда Давлат тест маркази томонидан номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.

Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, вазир жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамага ҳамма ҳам давогарлик қилолмайди. Унинг учун педагог ходимлар юқорида санаб ўтилган айрим талабларга жавоб беришлари керак бўлади.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устамаларга давогар бўлган малакали педагог кадрлар рўйхати тасдиқланди

Ушбу квота “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли Қарорида белгиланган тартибга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилди.

Давлат тест маркази томонидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича — 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда Давлат тест маркази томонидан номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

⚡️Ўқитувчиларнинг методик кунлари ҳам фан ойликларини ўтказиш тартиби ҳам расман бекор қилинди

Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан ўқитувчиларнинг методик кунлари, фан ойликларини ўтказиш тартиби бекор қилиниб, ўқитувчи иш тажрибасини оммалаштириш тартиби онлайн платформага ўтказилди. Бу ҳақда Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроил Тиллабоев хабар бермоқда.

Энди ўқитувчилар белгиланган вақтда мажбуран фан ойлигини ўтказиб, ҳисоботларни халқ таълими бўлимларига топшириши шарт бўлмайди. Шунингдек, ўқитувчилар ҳафтада бир кун қайсидир мактабга ўқувга боришлари ҳам шарт эмас.

Энди улар исталган вақтда, ихтиёрий тарзда ўз устиларида ишлаши мумкин. Бундай тартибнинг жорий қилиниши мактаблардаги дарс жадвали тузишда келиб чиқаётган айрим муаммоларнинг ҳам олдини олади.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Совуқ кунлар бошланди!
Касалликнинг 70% оёқлардан бошланади.


Шунинг учун сизга бугунга кунда кўплаб одамларнинг қизиқишига сабаб бўлаётган "Termal Mest Çorap" махсиларини тавсия этамиз:

👉 Ушбу махсилар инсон танасида иссиқликни мўтадил сақлайди

👉 Эркаклар ва Аёллар учун бирдек кетади

👉 "Termal Mest Çorap" махсилари юқори сифатли неопрендан Туркияда ишлаб чиқарилган бўлиб, сифатига кафолат берилади!

☝️ Сув ўтказадиган қалбаки махсилардан эхтиёт бўлинг!

❗️Биздаги ҳақиқий (оригинал) "TERMAL MEST" махсиларидан фойдаланинг.

💰Чегирма нархи: 137.000 ✅

🎁 Акция тури: 1+1=3

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!


❗️Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈


🌐 Телеграм бот орқали буюртма бериш:

👉 @xarid_uzbot

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2023 йил 10 январигача давом этади.

III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун эса қишки таътил муддати 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар этиб белгиланди.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

​​❗️Ўзи ўқитувчига жазо қўлламаган 1 та Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти қолган эди

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти соҳта малака оширган ўқитувчиларга кескин чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида ёзибди:

Сўнги пайтларда “Узлуксиз таълим” платформасида онлайн малака ошириб, сертификатларни олиб берамиз деб ўқитувчиларни қинғир йўлларга бошлаётган кимсалар кўпайиб кетган.

Бу каби ноқонуний ишларни олдини олиш мақсадида А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти мобил, ноутбук орқали рўйхатдан ўтган, малака ошираётган ўқитувчиларнинг IP манзили, исм-шарифи, иш жойи, фойдаланувчи неча маротаба уриниш қилгани, бир кунда сайтда ўтирган соат ва вақтлари, бир қурилмадан нечта одам номидан платформага кирилганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаб борган.

Энди ана шу йиғилган маълумотлар орқали сертификатларни пуллаётган ҳамда “соҳта ўқиган ўқитувчилар”га кескин чоралар кўрилади. Бу ҳақда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти маълум қилди.

P.S.: Ўзи ўқитувчиларга жазо қўлламаган 1 та Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти қолган эди, институт, бизнингча институт жазо қўллашдан аввал ўзини тизимини яхшилаб чиққани маъқул, чунки талаб бор ерда ҳар доим таклиф бўлган. Onlinedu.uz тизими орқали ўқитувчиларни малакаси ошиб кетишига шубҳамиз бор.


🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy

Читать полностью…

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

#Diqqat #Savol
☝️Yangi shakldagi haydovchilik guvohnomasi shaxsni tasdiqlovchi hujjat hisoblanadimi❓

Читать полностью…
Подписаться на канал