📸📸#кайфият_учун
Ойлик олдим, энди мазза қиламан деб ўйлайсизми? Шошилманг..! 😁
Кўринг мазза қиласиз, шу 1-2 кунда ойлик ҳам тушиб қоладия? 🤣
© Эркин Бозоров.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
❗️🤔 Mazkur rasmda nima xato ekanligini topishda 10 ta kishidan 10 tasi ham xatoga yo'l qo'ydi. Siz bu yerda nima xato ekanligini topa oldingizmi?
Rasmda nima xato?👇👇👇
Қиш келмоқда, совуқ кунлар яқин!
Энди сизда хонани иситиш муаммоси бўлмайди. Чунки "VITEK" келди...
Шошилинг сони кам қолмоқда!
✅ Айнан қиш мавсуми учун:
🔰Хонани ҳавосини тозалаб беради;
🔰Тўрт хил режимда ишлайди;
🔰Пулт орқали бошкарилади;
🔰25-30 квадрат хонани исата олади;
🔰1, 2 кв (Экономический)
🔰Ҳажми ихчам ва қулай.
💰 Чегирма нархи: 490.000 сўм ✅
🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
❗️Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
🌐 Телеграм бот орқали буюртма бериш:
👉 @xarid_uzbot
👉 @xarid_uzbot
Самарқандлик ўқувчилар мактабларидаги фаррош опаларига кутилмаган совға тайёрлашди
Ижтимоий тармоқларда мактабда ишловчи фаррош аёлнинг таваллуд кунини ўқувчилар томонидан нишонланаётганлиги акс этган видео тасвирлар тарқалди.
Aниқланишича, бу Самарқанд шаҳридаги 34-умумтаълим мактабида 19 ноябрь куни катта танаффус пайтида юз берган. Мактаб фарроши Мақсуда опа Қамбарова 20 ноябрь куни таваллуд топган. У ушбу таълим муасасасида фаолият кўрсатиб, мактаб жамоаси ва ўқувчилар меҳрини қозонган. 20 ноябрь якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли мактабнинг юқори синф ўқувчилари бир кун олдин Мақсуда опага миннатдорлик тарзида таваллуд куни билан табриклашга қарор қилишган.
Ўқувчиларнинг бу ҳаракатлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан олқишланмоқда.
Офарин болалар!
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Болаларни калтаклаш мумкин эмас, ҳеч қачон ва ҳеч қандай ҳолатда!
Боланинг юзига тарсаки тортиш нафақат ўқитувчига балки ота-онага ҳам қатъиян тақиқланган хатти-ҳаракат! Бу йўл билан ҳеч қачон яхшиликка эришиб бўлмаслигини ҳам барчамиз яхши биламиз. Юзига тортилган тарсаки билан ҳеч бир боланинг ҳурматини қозонолмайсиз.
"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари"га (Халқ таълими вазирининг 2022 йил, 28 июлдаги 246-сон буйруғи) кўра, ўқитувчилар томонидан ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва руҳий тазйиқ ўтказишлари таъқиқланади.
Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш - бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади. Болага қўл кўтариб, ўзингизни маломатларга қолдирманг!
Жисмоний жазо шахсиятни йўқ қилади ва атрофдагиларга ишончсизликни ўргатади. "Ким кучлироқ бўлса, у ҳақ" деган хулосага олиб келади. Бола ёлғон гапиришни, ўзидаги ҳис-туйғуларни бостиришни ўрганади. У хато қилишдан қўрқади, чунки у жазоланиш ва оғриқ ҳис қилишни хоҳламайди. Келажакда бундай одам бундай куч кўринишларига дуч келмаслик учун ҳамма учун қулай бўлишни ўрганади.
Ўқитувчи бугун жамиятимизнинг энг обрўли вакили бўлиши керак деган тамойилга асосланган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни доим ҳимоя қилишга ҳаракат қилади, лекин ҳурматли ўқитувчилар ўз фаолиятингиз давомида одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз!
Шу ўринда ота-оналардан ҳам ўқитувчи шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишлари ва дарс жараёнларига аралашиб, педагогларни ҳақорат қилмасликлари сўралади.
Шу ўринда ўқувчиларга дарс жараёнида телефондан фойдаланишлари қатъиян тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз. Агар огоҳлантиришга қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этса синф ва муассаса раҳбарияти телефонни олиб қўйиб, ўқувчининг ота-онасини огоҳлантирилади. Ҳолат бўйича инспектор-психолог томонидан ўқувчининг ота-онасини Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги Жамоат ва кузатув кенгашлари доирасида муҳокамалардан сўнг ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.
Шундай ҳолатлар ўқув йили давомида такрорланадиган бўлса ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига қўйилади.
Ҳурматли устозлар ва ота-оналар, ушбу ҳаволада келтирилган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари билан ҳар бирингиз танишиб чиққан ҳолда унга риоя этишингизни сўраб қоламиз.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз "Ўзбекситон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 47-моддасида кўра, ота-оналар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шахсий намуна ва одоб-аҳлоқни ҳар ким ўзидан бошлагани мақсадга мувофиқ.
Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
🎈Ортиқча вазндан азият чекмоқдамисиз, ундан ҳалос бўлишни истайсизми?
✅Ўша машхур оздирувчи майка энди эркаклар учун ҳам ва аёллар учун ҳам мавжуд:
☝️ Майка эркаклар ва аёлларимиз учун синовдан ўтган, ҳозирги кунда оммабоп ва самарали восита ҳисобланади.
👉 Йиртилмайди.
👉 Чўзилмайди.
👉 Кийимлар остида сезилмайди.
👉 Бир ой ичида яхши натижа олишингиз мумкин.
⏩ Исталган размерлар бор.
💰Ҳозирда чегирма нарҳларда эркакларники 180.000 сўм, аёлларникини 177.000 сўмдан ҳарид қилишингиз мумкин.
📍 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул!
❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз.
🧔🏻 Эркаклар учун:
👉 БУЮРТМА БЕРИШ
👩🏻 Аёллар учун:
👉 БУЮРТМА БЕРИШ
✅ Телеграм бот орқали буюртма бериш:
👉 @xarid_uzbot
1012 НАФАР ЎРТА-МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛДИ
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқлангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
Ушбу қабул орқали халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти яратилмоқда.
Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилган бўлиб, қабул натижаларига кўра 1012 нафар педагоглар талабаликка тавсия этилди.
Талабаликка тавсия этилган ушбу ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2022/2023 ўқув йили қабулида сиртқи таълим шакли бўйича биринчи йўналишда танлаган “Педагогика” таълим соҳасида имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар орасидан уларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигида олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилди.
Баъзи ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами тавсия этилган ўқитувчилар 1 012 нафарни ташкил этди.
Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказилди.
✅ Рўйхатни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:
👉 https://uzedu.uz/uploads/downloads/Iy3ncSB6cDaCqAIMvOInJ8FvDdGUO1Mv.xlsx
☝️Ушбу ҳаволадаги рўйхатда фамилия, исмлари қайд этилган ўқитувчиларнинг тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун 18 ноябрь куни тест синовлари ташкил этилади
Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди.
Хабарингиз бор, 12 октябрдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.
Ушбу низомга асосан узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 18 ноябрь куни ташкил этиладиган синовларда қатнашиши мумкин.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Совуқ кунларда ҳам дарслар вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас
❓Савол:
Ассалому алайкум. Ҳаво ҳароратининг кескин совуганлиги ҳамда куннинг қисқариб кетганлиги муносабати билан мактабларда дарс вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқагача ўзгартириб, танаффуслар вақтини 5 дақиқагача қисқартирсак бўладими?
✅ Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида Низом"нинг 25-бандида таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишдаги аниқ муддатлар белгилаб берилган.
❕Яъни, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга тўлиқ амал қилинади:
👉 ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);
👉 ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун);
👉 дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;
👉 дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5-10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15-30 дақиқа).
❗️Мактаб маъмурияти юқорида белгилаб берилган муддатларга тўлиқ риоя қилиши зарур. Хулоса қилиб айтганда дарс жараёни вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас. Аммо дарс машғулотлари оралиғидаги танаффусларнинг давомийлигини 5 дақиқагача қисқартириш мумкин.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Ўзбекистонда 11 ноябрь — «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
✅ Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикасида байрам кунлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда қуйидаги байрам кунларида ишланмайди:
🔰1 январь — Янги йил;
🔰8 март — Хотин-қизлар куни;
🔰21 март — Наврўз байрами;
🔰9 май — Хотира ва қардлаш куни;
🔰1 сентябрь — Мустақиллик куни;
🔰1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
🔰8 декабрь — Конституция куни;
🔰Рўза хайит (Ийд ал Фитр) байрамининг биринчи куни;
🔰Қурбон хайит (Ийд ал Адха) байрамининг биринчи куни.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
⚠️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ
Ижтимоий тармоқ орқали мактаб ўқитувчилари томонидан ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар ҳақида маълумотлар йиғилаётгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
❎Энг аввало, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасаларга ҳеч қандай алоҳида топшириқлар берилмаганлигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликлари қарори асосида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида шу умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра мактаб раҳбарияти ўз мактабига бириктирилган микроҳудудда яшаётган ва келгусида мактабга келиши мумкин бўлган болалар тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши керак.
Шу билан бирга, бу жараён бугунги кунда электрон тизим орқали амалга оширилиб, бунинг учун мактаб педагоглари уйма-уй юриши зарурияти йўқ. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (онлайн) амалга оширилмоқда.
Бунинг учун Вазирликнинг электрон ахборот тизими (my.maktab.uz) тегишли вазирлик идоралар билан интеграция қилинган ҳолда маълумотлар олинмоқда. Хусусан қабул жараёнларида ота-оналарнинг яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот тизими билан, микроҳудуд (маҳалла) тўғрисидаги маълумотлар эса ахборот тизимларни интеграция қилинган ҳолда аниқланади.
Жойлардаги айрим раҳбарларнинг “ташаббуси” билан микроҳудуд бўйича маълумотларни йиғиш жараёнига педагог-ходимларни жалб қилиш ва уларни фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш эса мутлақо тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳамда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланган.
Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорлари ва педагог ходимларига уларнинг лавозим мажбуриятларига кирмайдиган ишларга жалб этиш қатъиян таъқиқланганлигини, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда Вазирликнинг 71-202-09-09 “Ишонч телефони”га мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
#Диққат_танлов
🎁 “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси доирасидаги танловда иштирок этинг ва қимматбаҳо совға ютиб олинг
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси эълон қилади.
🔰Акция доирасида юртимиздаги барча мактаблар ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида “Яшил мактаб”, “Энг кўп ниҳол эккан ўқитувчи” ва “Мактабим боғи” номинациялари бўйича танловлар ташкил этилмоқда.
❇️ Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланади:
✅ “Яшил мактаб” номинацияси — энг кўп режадан орттириб ниҳол эккан, акцияни фаол тарғиб қилиб, парваришлашда ўрнак бўлган мактаблар;
✅ “Энг кўп ниҳол эккан ўқитувчи” номинацияси — акция доирасида энг кўп ниҳол эккан ташаббускор ўқитувчи;
✅ “Мактабим боғи” номинацияси — акция доирасида ўзи томонидан энг кўп ниҳол экиб, парваришлашда фаол иштирок этган ўқувчилар.
☝️Танлов якунларига кўра, Акцияда фаол иштирок этиб, ўрнатилган талаблар асосида энг кўп ниҳол экишга эришган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги:
3️⃣ тадан мактаб — телевизор;
3️⃣ нафардан ўқитувчи — телевизор;
3️⃣ нафардан ўқувчи — ноутбук билан тақдирланади.
Ҳурматли мактаблар раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилар!
Ўз жонажон мактабингиз ҳудудини яшил масканга айлантиришда ўз ҳиссангизни қўшинг.
⚠️ “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси 10 декабрга қадар давом этади.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?
✅ Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
📝 Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.
🗓 Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.
📋 Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.
⏩ Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш мактабга келиш талонини беради.
❕Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
🔰 Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
🔸ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
🔸ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
🔸ўқувчининг тиббий картаси.
📌 Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Ҳам йиғлатиб, ҳам кулдирадиган тажриба бўлибди!
Ҳамманинг "Сизни яхши кўраман, ДАДАЖОН!" дейдиган инсони бўлсин Иллоҳим...
Ховос туманидаги 13-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ажойиб эксперимент ўтказилибди.
⏰Ибратли видео. Охиригача кўринг.
P.S.: Афсуски, дадамга айтолмайман. 😢 Дарҳол ойимга шу сўзларни айтгани телефон қилгандим, "Мен ҳам сени яхши кўраман, нима бўлди тинчликми",-дедилар...
Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Ўқувчилар бир йилда 365 куннинг 190 кунини ўқишда, 175 кунини дам олишда ўтказиб юборяпти
Баъзида мактаб ўқувчилари дарсга боришдан бош тортиб, турли баҳоналар ўйлаб топади. Одатда улар ўқишдан чарчаганликларини айтиб, “таътил” сўзини эшитиши билан қувончдан “дўпписини осмонга отади.”
Чунки кўпчилик одамлар мактаб ўқувчилари тўққиз ой тинимсиз ўқиб, атиги уч ой дам олади, деб ўйлашади.
QALAMPIR.UZ эса Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари аслида неча кун ўқиши ва неча кун дам олишини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, 2021-2022 ўқув йили мобайнида мактаб ўқувчилари жами 175 кун дам олишган.
Бу эса йилнинг қарийб ярмини ўқувчилар дам олиш билан ўтқазганликларини англатади.
✅ Бу маълумот қаердан келди деган саволга, биз қуйидаги дам олинган ва таътил кунлари ҳисоб-кииобини келтиришимиз мумкин:
🔰Ёзги уч ойлик таътил- 92 кун;
🔰Дарслар 3 сентябрь эмас 6 сентябрдан бошланганини ҳисобга олсак, сентябрь ойида – 5 кун;
🔰Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 1 октябрь куни– 1 кун;
🔰Ўқув йилининг II чораги тугаши муносабати билан 4-9 ноябрь кунлари таътил кунлари – 6 кун;
🔰8 декабрь Конституция қабул қилинган кун муносабатига – 1 кун;
🔰Ўқув йилининг II чораги тугаши ва Янги йил байрами учун 28 дееабрдан 24 январгача – 28 кун;
🔰8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан – 1 кун;
🔰Ўқув йилининг III чораги тугаши ва Наврўз байрами муносабати билан 21-26 март кунлари – 6 кун;
🔰Рамазон ҳайити кунини нишонлаш учун 3 май куни – 1 кун;
🔰9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан – 1 кун;
🔰Ўқувчиларга якшанба куни дарс ўтилмаслигини ҳисобга олсак 2021 йил сентябрь ойидан 2022 йил май ойигача жами якшанба кунлари сони – 33 кун.
Юқоридаги ҳисоб-китоблар кўпчиликни ҳайратга солган бўлиши аниқ.
1 йилда 365 кундан иборат эканлигини инобатга олсак, мактаб ўқувчилари йил давомида атиги 190 кун таълим олишган. Бу эса бор-йўғи олти ойдан бироз кўпроқни ташкил қилади.
Бошланғич синф ўқувчилари учун бу таълим муддати етарли бўлиши мумкин. Лекин, юқори синф ўқувчиларига бу муддат кераклигича билим олиш учун етармикан?
Айниқса, Олий таьлим муассасаларига кириш учун тайёргарлик кўраётган битирувчи синф ўқувчилари учун.
Маълумот учун, жорий йилда олий таълим муассасаларида ўқиш учун имтиҳон топширган абитуриентларнинг ярмидан ортиғи ўтиш балининг энг қуйи чегараси – 56 баллни ҳам тўплай олмаганди.
Буни гарчи уларнинг ҳаммаси бу йилги мактаб битирувчиси эмаслигини айтиб ўзини оқлаб чиққан бўлса ҳам, 56 баллдан паст тўплаганларнинг барчаси қачондир мактабни битиргани ҳеч ким учун сир эмас.
“Барчани эътиборини қаратган асосий кўрсаткич, яъни ўтиш баллини тўплай олмаган 514 624 нафар абитуриент ичида жорий йил мактаб битирувчилари салмоғига эътибор қаратсак. Улар ичида 108 минг нафар абитуриент жорий йил битирувчилари ҳисобланади, яъни ҳар беш нафардан бири”,- дейилган вазирлик хабарида.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
❓Ташқи мониторингнинг янги тизими аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади
♾Ҳурматли устозлар!
⚠️ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда таълим сифатини баҳолаш ташқи мониторингининг янги тизими жорий қилинмоқда.
✅Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?
➡️Республика бўйича фанлар кесимида ягона тестлар банкидан фойдаланилади.
➡️Автоматлаштирилган тизим ихтиёрий баҳолаш ва қоғозбозликни олдини олади.
➡️Таълимдаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича Республика таълим маркази ва Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари билан ҳамкорликда Вазирлик томонидан марказлашган ҳолда ишланади.
➡️Аниқланган камчиликларнинг ҳудудий бошқармалар ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан муҳокамаларга қўйилганда ундан жазолаш чораси сифатида кўрилиши ❎қатъиян таъқиқланади.
Шу ва бу йўналишдаги барча янгиликлардан тез кунларда Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади.
✅Бизни кузатишда давом этинг.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
#Биласизми
МАКТАБ ОШХОНАЛАРИДА ҚАЙСИ МАҲСУЛОТЛАР СОТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС?
Халқ таълими вазирлигига ота-оналардан мактаб ошхоналарида қайси озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши мумкин эмаслиги хусусида кўпгина саволлар келиб тушмоқда. Мазкур мурожаат ва саволлардан келиб чиққан ҳолда мавзу юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 июлда рўйхатга олинган “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да белгиланган талабларга асосан, умумтатаълим муассасалари ўқувчилари учун истеъмолга тавсия этиладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилардан иборат:
• Гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
• Сут ва сут маҳсулотлари;
• Озиқ-овқат ёғлари;
• Қандолатчилик маҳсулотлари;
• Сабзавотлар;
• Мевалар;
• Дуккакли маҳсулотлар;
• Шарбат ва ичимликлар;
• Консервалар;
• Нон, ёрма, макарон маҳсулотлари.
Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари қуйидагилардан иборат:
• сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар;
• чипслар;
• рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;
• яроқлилик муддати тугаган ва сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари;
• бир кун олдин тайёрланган ва қолиб кетган овқатлар;
• эскирган, сифати бузилган сабзавотлар;
• кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);
• қўлбола қатиқ;
• ўткир таъмли соус, кетчуп, майонез, консерва, маринадланган сабзавот ва мевалар;
• энергетик ичимликлар;
• данакли меваларнинг мағзи;
• сақич;
Юқорида келтирилган ҳуқуқий ҳужжат талабларига асосан:
• умумтаълим муассасаларининг ошхоналари бир ўринга камида икки жамланма ҳисобида ошхона идиш-товоқлари билан таъминланиши;
• таомларни пишириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган ошхона ускуналари ва идишлари (қошиқ, вилка, пичоқлар) зангламайдиган пўлат ёки гигиеник хусусиятларига кўра шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган бўлиши зарур.
Шунингдек, ошхоналарда шакли бузилган, четлари учган, синган, ёриқ, эмали кўчган ошхона идишлари, алюминийдан тайёрланган ошхона жиҳозлари, пластмасса ва прессланган фанерлардан қилинган ишлов бериш тахталари, ёрилган, шикастланган ва майда тахта жиҳозларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
📸📸
Андижонда 7-синфда ўқийдиган қиз ўзининг ўқитувчисини учиб бориб тепди
Ўқитувчиларни шунча йил беҳурмат қилдик, боласини сўкса ота-оналар бориб ўқитувчини бўйнидан бўғди, мана оқибати.
Воқеа вилоятнинг Улуғнор туманидаги 17-мактабда содир бўлган.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
✅ @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
/channel/+ic9oRifRVJw0NGQy
⚡️Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш таклиф қилинди
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси томонидан ўтказилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш кераклиги ҳақида таклиф билдирди.
«Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга, яъни шанба кунини қисқартириб, беш кунлик қилиш керак. Бу ҳам ўқитувчиларга, ҳам ўқувчиларга фойда. Хорижда беш кунлик таълим яхши натижа беряпти.» - дея фикр билдирган Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ҳозирда ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун, педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун этиб белгиланган.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
#Кайфият_учун
Узоқ йил маориф тизимида фаолият юритган ўқитувчи невролог ҳузурида экан...😅
P. S.: Эртанги дам олиш кунингиз мароқли ўтсин.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг талабаликка тавсия этилганлигига доир ҚЎШИМЧА АХБОРОТ
Куни кеча олий таълим муассасаларига мақсадли қабул параметрлари асосида ўқишга тавсия қилинган ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилар рўйхати эълон қилинган эди.
Айрим педагоглар Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилиб, юқори балл олишган бўлсада, мазкур рўйхатга киритилмаганлигини билдиришмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича қўшимча равишда қуйидагилар маълум қилинади:
Юқорида қайд этилган рўйхатдан ташқари, Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларига тавсиянома асосида мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар рўйхати ҳам тасдиқланиб, тегишли олий таълим муассасаларига етказилган.
Ушбу рўйхатга ҳам умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар киритилган.
✅ Шу ўринда қуйидаги ҳаволадаги рўйхатда келтирилган ўқитувчилар тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз:
👉 https://uzedu.uz/uploads/downloads/fvK_fpuHSSgyWtPk53Z5yzO6IiuSeuzJ.xlsx
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
#Расмий_муносабат
Синфдаги барча ўқувчиларни уриб дарс ўтган бухоролик ўқитувчи ўз ҳоҳишига кўра ишдан кетган
Синфдаги барча ўқувчиларга қўл кўтарган бухоролик ўқитувчи ўз ҳоҳишига кўра лавозимидан озод этилди, ўрганиш ишлари давом этмоқда,-деб хабар берилмоқда Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси телеграм каналида.
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида 4-мактабда ўқитувчи ўқувчиларни калтаклаб дарс ўтаётганлиги ҳақидаги юқоридаги видео тарқалган эди.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш жараёнлари бошлаб юборилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Ҳозирда ўз педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйганлиги учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилганлгини маълум қиламиз.
Ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулотда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбасари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида ЗООМ орқали йиғилиш ўтказилиб, бу ҳолат кенг муҳокама қилинди. Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилди.
Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Саида Мирзиёева таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижросини ҳам назорат қилади
Президент фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди.
Ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.
Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
Таъкидлаш лозимки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди Саида Мирзиёева кўп йиллар давомида турли соҳаларда, шунингдек, 2019-2020 йилларда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари, 2020 йилдан бугунги тайинловга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимларини эгаллаган.
Унинг фаолияти давомида сўз эркинлигини таъминлаш, вазирлик ва идораларнинг очиқлик сиёсати, матбуот хизматларини жорий этиш, маданият соҳасини ривожлантириш ва гендер тенглик масалалари бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилди.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
КОНСПЕКТ ЁЗМАНГ ШУНЧАКИ ДАРСНИ МИНИ ПРОЕКТОР ОРҚАЛИ ЎТИНГ
Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.
Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.
✅ Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;
✅ Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;
✅ Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.
💰Ҳозирда чегирма нархда 457 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.
🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
🌐 Телеграм бот орқали буюртма бериш:
👉 @xarid_uzbot
Ўқитувчиларни ортиқча вазифалардан озод қилиш бўйича Президент администрацияси томонидан кўрсатма берилди
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов: "Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли мутассаддиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан администрация томонидан тегишли кўрсатма берилди",-деб ёзмоқда ўзининг телеграм каналида.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Қиш келмоқда, совуқ кунлар яқин!
Энди сизда хонани иситиш муаммоси бўлмайди. Чунки "VITEK" келди...
Шошилинг сони кам қолмоқда!
✅ Айнан қиш мавсуми учун:
🔰Хонани ҳавосини тозалаб беради;
🔰Тўрт хил режимда ишлайди;
🔰Пулт орқали бошкарилади;
🔰25-30 квадрат хонани исата олади;
🔰1, 2 кв (Экономический)
🔰Ҳажми ихчам ва қулай.
💰 Чегирма нархи: 770.000 сўм ✅
🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
❗️Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
🌐 Телеграм бот орқали буюртма бериш:
👉 @xarid_uzbot
👉 @xarid_uzbot
Шаҳрихонда ХТБ мудири ўқитувчиларни “ёлғончи, ҳаромхўрлар” деб ҳақорат қилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ХТБ мудири Ж. Маматқодировники эканлиги айтилаётган аудио тарқалди.
Ушбу аудиода кўчат экиш тадбирида фаоллик кўрсатмаган ўқитувчилар "ҳаромхўр" деб ҳақорат қилинган.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Дориларсиз, машқларсиз ва энг асосийси диетасиз озмоқчимисиз? Жуфти ҳалолингиз танимай қолишини хоҳлайсизми?
😃 Бизда ечими бор:
"Slim patch"— Қорин, бўкса, қўл ва оёқдаги ёғларни эритиш учун мўлжалланган пластр...
Агар кутилган натижа бўлмаса, пулингиз қайтариб берилади!💰Эски нарх: 137.000 сўм❌
💰Чегирма нархи: 79.000 сўм✅
🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
❗️Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
🌐 Телеграм бот орқали буюртма бериш:
👉 @xarid_uzbot
👉 @xarid_uzbot
ЭНГ САРА ВА АКТУАЛ ТEЛEГРАМ КАНАЛЛАРНИ ТАВСИЯ ЭТАМИЗ❕
📻 ТЕХНОБУМ!
🏜 АЖИБ ДУНЁ!
🐫 ХАЙВОНОТ ОЛАМИ!
🚘 АВТО МОТО ОЛАМИ!
🤔 БИЛАСИЗМИ?
👍 ГАП ЙЎҚ КАНАЛ!
🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН БУГУН!
ОБУНА БЎЛИШНИ УНУТМАНГ !
ЎЗИНГИЗГА ЁҚҚАН КАНАЛ НОМИНИ ЎСТИГА БОСИБ УЛАНИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН !
Таълим соҳасида ҳам велосипед ихтиро қилмаслик керак
«Математика бутун дунёда математика» — Комил Алламжонов дарсликлар тайёрлашда Финландия тажрибаси қўлланиши ҳақида гапирди.
Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов яна бир бор Финландия таълим тизими асосида дарсликлар яратилиши афзалликлари ҳақида айтиб ўтди.
«Таълим соҳасида ҳам велосипед ихтиро қилмаслик керак деб ўйлайман. Дунёда синовдан ўтган энг илғор тизимни шартта олиб ўзимизга адаптация қилиш керак.
Математика бутун дунёда математика, физика ёки химия қонунлари бутун дунёда бир хил. Дарсликлар сифати ва ўқитиш методикаси ҳар хил. Улардан Ўзбекистон учун энг маъқули бу — Финландияники, деб қарор қабул қилди мутахассислар.
Финландия таълим соҳасидаги энг илғор давлатлардан бири. Ва рейтингларда доим энг юқори ўринда. Шунинг учун ҳам Президентимиз Финландия тажрибасини бизда қўллаш топшириғини берди. Демак, 1-4-синфлар фин стандартлари асосида ўзимизнинг мутахассислар томонидан яратилаётган бўлса, 5-11-синфнинг миллий мафкурамизга боғлиқ қисмлари яьни тарих, ўзбек тили, адабиёт кабиларини ўзимиз, табиий фанлар, яъни физика, химия, биология, анатомия кабиларни эса энг зўр, тажрибада синалган, катта натижа берадиганини тайёрини олиб ўзимизга мослаштирамиз.
Қисқача айтганда, қўлимиздан келганини ўзимиз, келмайдиганини тайёрини оламиз. Шунда ҳам вақтдан ютамиз, ҳам сифатга эришамиз, ҳам муаллифлар етишмовчилиги масаласини ёпамиз, иншааоллоҳ! Президент администрацияси шу ишларни мувофиқлаштиряпти, Халқ таълими вазирлиги ташкил қиляпти. Қисқача ҳисобот шу дўстлар. Саволлар бўлса тайёрман», деган у.
🇺🇿 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
✅ @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g