Пичоқларингизни чархлаш учун қулай мослама керакми?
🔪 Пичоқларни чархлаш учун энг яхши ва замонавий мослама "Бавария пичоқ чархловчисини" тавсия этамиз:
👉 Пичоқларни сифатли ва тез ўткирлайди.
👉 Aсоси қаттиқ металдан ишланган.
👉 Титандан 4 баробарга қаттиқроқ.
👉 Фойдаланиш қулай ва осон.
👉 Уйингизда шахсий чархга эга бўласиз.
💰Ҳозирда чегирма нархда 167.000 сўмга харид қилишингиз мумкин.
🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул!
👉 Батафсил маълумот 👈
❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
🌐 Телеграм бот орқали буюртма бериш:
👉 @xarid_uzbot
Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг жавоблари эълон қилинди
Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ (мандат) эълон қилинди.
Якуний натижалар (мандат)ни:
— вазирликнинг litsey.edu.uz расмий веб-сайти;
— ОТМ тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали аниқлаш мумкин.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
"Энг муҳим янгиликлардан бири – педагог ходимларга 50 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқининг берилиши" – Алишер Қодиров
Алишер Қодиров 22 сентябрь куни жиззахлик сайловчилар билан учрашувда ўз сайловолди дастурида кўзда тутилган таълим-тарбия сифатини янада самарали йўлга қўйиш учун амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида гапирди. Номзод хусусий таълимни ривожлантириш фондини ташкил этиш ҳақида таклиф берди.
“Мактаб шароитларини зўр қилиб қўйганимиз билан, ўқитувчиларни рози қилолмасак кўзлаган натижага эришолмаймиз. Келажак таълимдаги хатоларни кечирмайди.
Номзод сифатидаги энг устувор вазифам – боғчада тарбиячилар, мактабда ўқитувчиларнинг янги авлодини яратиш. Олийгоҳларда талабаларга тарбия соатини ўтадиганлар эмас, ўз соҳасининг етук мутахассислари дарс беришини таъминлашдир”, деди Алишер Қодиров.
У келгусида педагогларни тайёрлаш тизимини ва олийгоҳларини тубдан ўзгартиришни, ўқитувчиларни педагогик қобилиятларини ҳам баҳолаш лозимлигини айтди.
“Педагоглар бу худди чегараларни қўриқлаётган аскарларга ўхшайди. Aскар чегарани ташқи душманлардан қўриқласа, педагог болаларимиз онгини бузғунчи ғоялардан қўриқлайди. Нима учун аскарни минг чиғириқдан ўтказиб танлаймиз-у, педагог бўлмоқчи бўлганларни паст балл олса ҳам ўқишга қабул қилаверамиз? Нима учун педагогик қобилияти бўлмаганларга фарзандларимиз келажагини топширишимиз керак?” деди у.
Номзоднинг ишончли вакилларидан бири дастурда белгиланган энг муҳим янгиликлардан бири – педагог ходимларга 50 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқининг берилиши эканлигини маълум қилди.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Бунча такрор-такрор маълумот сўраладиган тизимлар кимга керак экана?
Ҳозирги вақтда Халқ таълими иштирок этадиган қуйидаги электрон тизимлар (қолиб кетганлари ҳам бўлиши мумкин) ишлаб чиқилган:
👉 erp.maktab.uz
👉 xt.uzedu.uz
👉 attestat.uzedu.uz
👉 salary.mdm.uz
👉 kundalik.com
👉 my.mehnat.uz
👉 oo.uzedu.uz
👉 pka.tdi.uz
👉 metodist.coding-style.uz
Бу тизимларнинг барчасига маълумотларни ЎИБДЎлари киритиши ёки маълумотлар билан таъминлаши керак. Бу тизимларнинг ҳеч қайсиниси бир-бирига интеграция қилинмаган, яъни ҳар бирига маълумотлар алоҳида киритилади ва ҳар доим янгиланиб турилади.
Бунча такрор-такрор маълумот сўраладиган тизимлар кимга керак экана?
Мактабларда ЎИБДЎларининг куни шу базаларни тузатиш ва РайОНОлардан такрор сўраладиган жадваллардаги маълумотларни тўлдириш билан ўтмоқда.
ЎИБДЎларининг асосий иши: таълим сифатини ошириш билан шуғулланишга вақти йўқ. Шунинг учун мактабларда таълим сифати энасиникига кетиб қолган бўлса керак.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари
👉 @xtvpress
Мактаб ўқитувчиларининг кўпчилигида шахсий автомашина йўқ
Буни Халқ таълими инфо каналида ўтказилган сўровномадан ҳам билиш мумкин:
Бугун, 22 сентябрь — “Халқаро автомобилсиз кун” экан. Яъни бугун, сизда шахсий автомобил бўлса ҳам иш жойингизга пиёда ёки жамоат транспортида боришингиз керак бўлади. Буни ўқитувчиларга ҳам тарғиб қилардимку, лекин ўйлаб қарасам шундоқ ҳам ўқитувчилар ҳар куни иш жойига пиёда борар экан. Чунки ўқитувчиларнинг кўпчилигида шахсий машина йўқ.
2018 йилда ўқитувчилар учун қулай нархларда автокредитлар ва уй-жойлар ажратилиши ҳақида эшитмаган одам йўқ бўлса керак. Хатто шу йили, яъни 2018 йил 14 августда Президент қарори ҳам имзоланганди.
Бу ПҚ-3907-сонли қарор бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан 14% лик 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга, дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи миқдорда, тижорат банклари кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилиши белгилаб қўйилган эди. Лекин буларнинг бари қоғозда қолиб кетди.
Айримлар ўқитувчининг шахсий машинага эга бўлиши унинг жамиятдаги обрўсига таъсир кўрсатмайди дейиши мумкин. Лекин, бу фикрга мен қўшилмайман. Ўзбекистонда машиналар нархининг қимматлигини ҳисобга олсак, шахсий автомобилга эга бўлиш тан олиб айтиш керак ҳозирги кунда ҳам обрў ҳисобланади.
Шу сабабли, Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзавтосаноат» АЖ ва Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар учун қулай нархларда бўлган автокредитлар масаласини яна бир кўриб чиқса яхши бўларди.
Ўқитувчиларга кредит учун машиналар берилса, менимча Марказий банк ҳам, «Ўзавтосаноат» АЖ ҳам фойда қилса қиладики, зарар қилмайди. Кредит учун дейиляпти, ҳар қалай текинга берилсин дейилмаяпти.
Ҳа айтганча, айрим маълумотларга кўра ўз ойлигидан орттириб, автомат узатмали Спарк автомобилини сотиб олиш учун оддий ўқитувчи камида 7-8 йил ишлаши керак бўлар экан.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги халқ таълими тизимида амалга ошириладиган ишлар ҳақида:
— Келгуси беш йилда Қорақалпоғистонда жами 90 мингдан зиёд янги ўқувчи ўринлари яратилади. Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилади, 135 та мактаблар капитал таъмирланади ва тўлиқ жиҳозланади.
Бунинг ҳисобидан, Нукус шаҳридаги мактабларнинг юкламаси 30 фоизга, Тўрткўлда эса 25 фоизга камаяди, Бўзатов, Қўнғирот, Элликқалъа туманларидаги мактаблар тўлиқ таъмирдан чиқарилади. Ушбу мақсадларга, бюджетдан 1,6 триллион сўм ажратилади.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
⚡️Ўқувчилари ғолиб ва совриндор бўлган педагогларга малака тоифаси тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади
Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Унга кўра қуйидаги педагог кадрларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:
туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (https://www.imo-official.org);
Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (https://ipho-unofficial.org/);
Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (https://www.icho2021.org/);
Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (https://www.ibo-info.org/en/);
Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (https://ioinformatics.org/).
📌 Таъкидлаш лозим, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
⚡️Педагог кадрлар аттестацияси йил давомида ўтказилади
Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Унга кўра аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.
❗️Таъкидлаш жоизки, қарорга асосан педагог ходимларга малака тоифасини беришнинг янги тизими 2022 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинади.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
⚡️ Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига аттестациядан ўтиб тоифа олиш ҳуқуқи берилади
Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
👉 Унга кўра, нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига ўз хоҳишига кўра аттестациядан ўтиб тоифа олиш ҳуқуқи берилади. Бунда педагогларнинг малака тоифалари улар бошқа таълим ташкилотига, таълим ташкилотининг бир туридан бошқасига ёки нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.
❗️Қайд этиш лозим, амалдаги тартиб бўйича малака тоифалари фақат давлат таълим ташкилотлари педагогларига берилаётганди. Бу эса, нодавлат таълим ташкилотлари педагогларининг кўплаб мурожаатлари ва эътирозларига сабаб бўлаётганди.
📌 Таъкидлаш лозим, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
⚡️Педагогларга малака тоифаси беришда аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди
«Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан:
педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;
Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини таълим ташкилотлари педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан баҳолаш ҳамда Таълим инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади.
📌 Таъкидлаш лозим, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
Дарслик учун ижара тўловларини уйдан чиқмасдан амалга ошириш имконияти яратилди
Эндиликда умумтаълим муассасаларининг дарсликлари учун ижара тўловларини исталган жойдан туриб “Payme” ва “Paynet” тўлов тизимлари ёрдамида амалга ошириш имконияти яратилди.
Бунинг учун “Payme” ва “Paynet” тўлов тизимида “Китоб жамғармаси” бўлимига ўтиш орқали фарзандингиз таҳсил олаётган таълим муассасаси жойлашган ҳудуди, муассаса номи (рақами), таълим тили, синфи ва гуруҳини танланган ҳолда ўқувчининг “Фамилияси, Исми, Отасининг исми” киритилади. Шундан сўнг тегишли таълим тили ва синфига қараб ижара тўлови миқдори автоматик тарзда пайдо бўлади. Тўловдан олдин киритилган барча маълумотларни текшириш ва “ТЎЛОВ” тугмасини босиш билан тўлов амалга оширилади.
Электрон тўловлар бўйича саволлар билан РМКЖнинг
(71) 239-14-91 ёки (71) 239-44-57 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
❗️Академик лицейларнинг имтиҳон натижалари 22 сентябрда эълон қилинади
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) 2021 йилнинг 22 сентябрь куни litsey.edu.uz ва академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
«Супер контракт» нархи қанча ва кимлар учун?
Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.
• Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?
Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.
• Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?
Ўқишга кира олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун тест натижалари эълон қилингандан бошлаб 1 ой ичида ариза бериши керак.
• Ариза қаерга берилади?
Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.
• Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?
Ўтган йилларда исталган 3 та йўналишдан бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Жорий йилда ҳам исталган бешта йўналишдан бирида ўқишга рухсат берилса керак.
• Қўшимча контрактнинг нархи қанча?
Қўшимча тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
•1-тоифа
Кириш чизиғига 4 балл етмаганлар нисбатан анча арзон контракт тўлайди. Жумладан:
1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.
Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн сўм контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.
138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.
2-тоифа
56,7 баллдан кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан ошиқ миқдорда тўлайди.
Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.
3-тоифа
56,7 баллдан кам тўплаганлар (масалан, 1 балл бўлса ҳам) 2-тоифадаги супер-контракт миқдорининг 2 баробарини тўлаб ўқишлари мумкин. Масалан, оддий супер-контракт 15 баробар бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 30 баробар тўлаб, супер-мупер контрактда ўқиши мумкин.
• Қўшимча контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?
Бир марта тўланади. 1-ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги йилларда эл қатори оддий контрактни тўлаб ўқишади.
• Магистратурада ҳам қўшимча қабул борми?
Ҳа, бор. Фақат магистратурада бакалаврга ўхшаб табақалаштирилган қиммат контракт тўланмайди, оддий контракт нархи қанча бўлса, қўшимча қабул қилинган магистрлар ҳам шунча тўлашади.
• Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўласа бўладими?
Ўтган йилларда супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган эди. Жорий йилда ҳам берилса керак.
• Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?
Йўқ, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Лекин банклар бозор нархларида ўз кредитларини таклиф этиши мумкин.
‼️ЭСЛАТМА: 10 ёки 20 баробар дегани бу энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан эмас, ўша йўналишдаги стипендиясиз контракт нархига нисбатан. Яъни стипендиясиз контракт 7 млн сўм бўлса, 10 баробар бўлганда қўшимча контракт учун 70 млн сўм тўланади.
Манба
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Президент мактаблари имтиҳони жавоби 20 сентябрда чиқади
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқич натижалари 20 сентябрь куни эълон қилиниши маълум бўлди.
Бу ҳақда Cambridge Assessment ташкилотининг Тест ишлаб чиқиш ва қабул жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Gven Kodvell хабар берган.
Президент таълим муассасалари агентлиги жавобларни билиш учун admissionstesting.org сайтини кузатиб боришни тавсия қилди.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 36% фоизи, аниқроғи 319 минг ёшлар фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди
Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида қуйидагиларни ёзмоқда:
ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларига кўра, жорий йилда 892 минг 710 нафар абитуриент тестга кирган.
Минг афсуслар бўлсинким, уларнинг 319 минг нафари (35,8%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Бу даҳшат!
Энг ёмон кўрсаткич, Тошкент вилоятида (39,1%), нисбатан яхшироқ натижа Тошкент шаҳрида (29,5%) қайд этилган (пастдаги жадвалга қаранг).
56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.
Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55% натижа кўрсата олиши керак.
Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 36% фоизи, аниқроғи 319 минг ёшлар (балки орасида кам сонли ёши катталар ҳам бордир) фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди.🤦♂️
❓56,7 балл тўплаш шунчалик қийинми? Нечта саволга тўғри жавоб бериш керак эди?
Ушбу бални олиш учун қуйидагича жавоб бериш кифоя эди:
Мажбурий блокдаги 10 та саволдан 5️⃣ тасига;
Мутахассислик блокидаги 20 та саволдан 4️⃣ тасига.
Шунда 56,7 балл олиш мумкин эди. Кечирасизлару, бунинг нимаси қийин?
Мажбурий блокдаги саволлар ўта ва ўта осон даражада бўлса, мутахассислик блокидаги саволларга эса ҳаммасини битта ҳарф, масалан "А" қилиб белгиласа ҳам 4 тадан ошиқ чиқса, наҳотки 319 минг абитуриентлар шуни ҳам эплай олмаган? Бу даҳшат эмасми?
Ёшларни гапиртирса, дарров «ота-онам камбағал, шароитимиз йўқ, репетиторга пулимиз етмайди», деб гап бошлайди ва айбни осонгина отасига тўнкаб қўя қолади. Ваҳоланки, ҳеч бўлмаса 2 баҳо даражасида ўқиш учун репетиторга бориш шартмас. Озгина қўлига китоб олса, салгина кўнглида хоҳиш бўлса етарли эди.
Тез орада жорий йилги кириш баллари ҳақида ҳам таҳлилларимни эълон қиламан. Унда ҳам кўриш мумкинки, кириш баллари анчайин паст, Ўзбекистондаги барча йўналишларнинг 70%ида кириш бали 100 балдан паст бўлган. Бошқача айтганда 100 балл тўплай олган абитуриент 2720 та йўналишга кира олар эди. Демак, ўқишга кириш аслида қийинмас, шунчаки оммавий билимсизлик бизни қамраб олган. Бу ҳақда ҳали яна батафсил гаплашамиз.
Рақамлардан кўриниб турибдики, абитуриентларнинг умумий билим даражаси анча паст. Йиллар давомида таълимнинг ташлаб қўйилгани, бугун ўзининг салбий «мевасини» бермоқда. Бу бизни кўпроқ ташвишга солиши, халқ таълими тизимига бор кучимизни, маблағимизни аямасдан ташлашимиз кераклигини англатади.
❓Сизнингча, нега билим даражамиз хавотирли даражага келиб қолди? Ўқувчиларнинг катта қисми энг элементар ва содда билимларни ҳам билмаслигига сабаб нима?
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Сифатли таълим учун замонавий дарсликлар яратилмоқда
Президент таълим муассасалари агентлиги нафақат ўқувчиларга сифатли таълим бериш, педагогларнинг малакасини ошириш билан балки мактаблар учун ихтисослик дарсликлари яратиш билан ҳам шуғулланади. Кеча Агентлик томонидан яратилган шундай янги замон дарсликларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ижод мактаблари учун махсус яратилган 2 та “Адабиёт” дарслиги ва 1 та “Матншунослик” дарслиги ўз йўналишида янгилик бўлади дейиш мумкин.
“Адабий лаборатория”га эга дарсликлар
Ушбу дарсликларда одатий дарсликлар каби фақатгина савол-жавоб усулидан фойдаланилмайди, балки ижод мактаблари учун илк маротаба адабиёт дарслигига “Адабий лаборатория”, электрон ва аудио китобларнинг ҚР кодлари берилди. Бунда ўқувчиларнинг адабиёт дарсларида фақатгина мутолаа билан эмас, балки ишлаб чиқаришга йўналтирилган тадқиқотлар билан ҳам шуғулланиши кўзда тутилган. Жумладан, ўқувчилар аудио матн, китоб трейлери каби бир қанча усулларда китобхонликни тарғиб қилувчи материалларни яратади. Янги дарсликлар бадиий асарни таҳлил қилиш, аннотация, тақриз, ҳикоя ёзиш ҳамда турли қўлёзма манбалар устида ишлаб, насх ва настаълиқ хатини ўргатиш, ижодкор ёшларни матншунослик соҳасига қизиқтиришни мақсад қилган.
Биринчи марта адабиёт дарслигининг ўзида электрон ресурслар учун имконият яратилди, ҳар бир мавзуда интернет кутубхоналарида мавжуд бўлган электрон ва аудио китобларнинг QR кодлари берилди. Бундан ташқари дарслик орқали бир вақтнинг ўзида ўрганилаётган асарнинг видеофильм, спектакл вариантлари билан ҳам танишиб бориш имконияти яратилди.
Ҳар бир мавзу санъат асарлари намуналари (тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, театр, кино, клип) билан боғланган. Ўқувчилар бадиий асарни санъат намуналари билан солиштириб, таҳлил қилади. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида аннотация, тақриз, ҳикоя ёзиш сингари топшириқлар берилган.
Эски ўзбек ёзувини ўргатишга қаратилган илк дарслик
“Матншунослик алифбоси” дарслиги мактаб ўқувчиларига эски ўзбек ёзувини ўргатишга қаратилган биринчи дарслик бўлиб, ўқувчиларни фанга қизиқтириш ва тафаккурини кенгайтириш учун шеърий қоидалар, чистонлар (топишмоқлар)дан фойдаланилди. Китобнинг тайёрланишида бир нечта хаттотнинг каллиграфик машқларидан фойдаланилган. Ўқувчилар турли қўлёзма манбалар устида ишлаши орқали уларни матншунослик касбига йўналтириш эътиборга олинган.
Ҳамюртимиз Тамила Сариханова AIBAнинг ITO сертификатини қўлга киритди
Яхши биласиз, ўзбекистонлик мутахассислар халқаро мусобақаларда ҳакам, техник ходим, шифокор ва яна бир қатор масъулиятли вазифаларда фаолият олиб боришади.
Улар сафига яна бир ҳамюртимиз қўшилди. Ўзбекистон бокс федерацияси халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўлими мутахассиси Тамила Сариханова AIBA томонидан ташкил этилган махсус ўқув курсида таҳсил олди ва ушбу курсларни муваффақиятли якунлади. Бу орқали у халқаро мусобақаларда ITO (International Technical Officials - Халқаро техник расмийси), яъни техник ходим сифатида ишлаши мумкин бўлади.
Қайд этиш лозимки, Тамила қизлар ичида Ўзбекистонда ITO сертификатига эга бўлган биринчи мутахассисга айланди.
📚 @XTV_CHAT - методик ёрдам олинг ва беринг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
21 сентябр куни ЎзЛиДеП томонидан президентликка номзоди илгари сурилган Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Рустам Калонов журналистлар ва блогерлар билан сайловолди брифинг ва ёшлар билан учрашув ўтказди.
— Биз четга ҳавас қилиб яшашимиз керак эмас, ҳавас қиладиган ҳаётни ўзимизда барпо этишимиз зарур. Ватанимиз шундай бўлади, биз бунга ишонамиз. Шу юртда яшайдиган ҳар бир инсон ўз қадрини эртага, узоқ келажакда эмас, бугун, ҳозир топиши шарт, — деди Рустам Калонов.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Termiz shahrida yangi o‘quv markazi o‘z faoliyatini boshladi.
Maqsadimiz yoshlarga sifatli ta'lim berish orqali Vatanimiz rivojiga hissa qo‘shish
Bizda quyidagi fanlar bo‘yicha tayyorlov kurslari mavjud👇
Matematika | Fizika
Biologiya | Kimyo
Geografiya | Tarix
Ingliz tili | Rus tili
IELTS, CEFR
Ona tili va adabiyot
Bizning manzil: Termiz sh. Yuridik texnikumi 4-qavati.
Mo‘ljal: Kurant, Indira shifo klinikasi.
☎️ +998937911511, +998937991511
👇👇👇
@Kafolat_education
Чет тили бўйича камида С1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига сентябрдан тўловлар амалга оширилади
Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига қўшимча рағбатлантириш амалга оширилади.
Бунда:
✅ чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди;
✅ ушбу сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчилари учун ҳар ойлик белгиланадиган устамаларни 2021/2022 ўқув йили бўйича тарификация рўйхатларида ажратилган дарс соатларидан келиб чиқиб назарда тутилади.
Шундай сертификатга эга ўқитувчиларга жорий йилнинг сентябрь ойини ҳам инобатга олган ҳолда тегишли тўловлар амалга оширилиши бўйича топшириқлар берилди.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
⚡️Давлат мукофотлари соҳиблари, “Устоз” миллий мукофоти ғолиблари ҳамда Worldskills мусобақалари ва фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаганларнинг тоифаси бир поғона оширилади
Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Унга кўра қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади:
👉Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;
👉“Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;
👉Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;
👉республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
⚡️Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди педагоглар рўйхати тасдиқланди
Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Унга кўра қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
🔹 фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;
🔹таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар;
🔹 педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;
🔹 педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;
🔹 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
🔹 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
🔹 педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;
🔹 узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
🔹 мазкур низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;
🔹 республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;
🔹 ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.
🔹 Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
⚡️Иш жойи ўзгарган педагоглар малака тоифаларини йўқотмайди
Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.
Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг
🔹 иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчи лавозимига,
🔹 биринчи малака тоифаси – етакчи ўқитувчи лавозимига,
🔹 олий малака тоифаси – бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.
📌 Таъкидлаш лозим, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
⚡️Қоғоз шаклдаги аттестация сертификати бериш бекор қилиниб, QR-код қўйилган электрон сертификат бериш жорий этилади
Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан педагог кадрларга қоғоз шаклдаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.
💻Бунда, ўқитувчи хоҳлаган пайтида QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатни ўзининг шахсий кабинетидан юклаб олиши мумкин.
Таълим инспекциясининг “pedkadr.tdi.uz” платформаси UzASBO ҳамда мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилинмоқда. Бу ўз навбатда, мактаб бухгалтериясига ўз тоифасини оширган ўқитувчилардан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилмасдан, уларнинг иш ҳақини автоматик тарзда қайта ҳисоблаш ва тўлаб боришга имкон беради.
👨🏫 Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.
📌 Таъкидлаш лозим, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
⚡️Президент топшириғига асосан малака тоифаси бериш жараёни такомиллаштирилди
Яқинлашиб келаётган устоз ва мураббийлар куни олдидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида ўқитувчиларнинг ўз фанини билиши, педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигидан келиб чиқиб, тоифа бериш мезонлари ҳам қайта кўриб чиқиш вазифани белгилаб берган эди.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида педагог ходимларга малака тоифасини бериш тизимини қайта кўриб чиқиш, шаффофлик ва автоматлаштириш асосидаги янги тизимни жорий қилиш аниқ чора-тадбирлар белгиланган эди.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Таълим инспекцияси томонидан ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди. Соҳа мутахассислари, хорижий экспертлар ва бевосита амалиётчи ўқитувчилар иштирокида бир неча маротаба муҳокама қилиниб такомиллаштирилди.
Янги қарорни ишлаб чиқишда аввало Президентимиз таъкидлаганларидек жамиятда ўқитувчи касби нуфузли ва обрўли касб бўлишини таъминлаш ҳамда муаллимларимизга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб беришга эътибор қаратилди.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
SAGA learning centre ERTADAN yangi guruhlarga qabulni boshlaydi❗️
SAGA learning centre ertadan, ya'ni 20-sentabrdan abituriyent va o‘quvchilar uchun qabulning ikkinchi bosqichini boshlaydi.
Bunda abituriyent va o‘quvchilar yangi (noldan boshlanadigan) guruhlarga quyidagi fanlardan qabul qilinadi:
👉 MATEMATIKA
👉 FIZIKA
👉 KIMYO
👉 BIOLOGIYA
👉 GEOGRAFIYA
👉 TARIX
👉 ONA TILI VA ADABIYOT
👉 INGLIZ TILI
👉 RUS TILI
Bolalar uchun:
👉 MATEMATIKA
👉 RUS TILI
👉 INGLIZ TILI
👉 MENTAL ARIFMETIKA
Kurslarimiz ham mavjud.
☝️Diqqat qiling: yangi guruhlarda o‘quvchilar qabuli soni cheklangan va 2-oktabrgacha davom etadi.
Tayyorgarligi bor o‘quvchi va abituriyentlar uchun avvalroq boshlangan guruhlar ham mavjud.
Birinchi sinov darslarimiz uchun ro'yxatdan o'ting va keyingi yil muvaffaqiyatingiz rejasini tuzing!
Ro'yxatdan o'tish telegram orqali:
👉 @SAGAUZ
👉 @SAGAEDU
Ro'yxatdan o'tish telefon orqali:
☎ +998932289909
☎ +998975312345
📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy "Ergash bobo" savdo majmuasi 2-qavati.
📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi)
🛏 Eslatib o‘tamiz: Bizning o‘quv markazimizda o‘quvchi va abituriyentlar uchun yotoqxona xizmati ham mavjud.
✅ O‘quv markazimizning o‘tgan yilgi natijalari bilan telegram kanalimizda tanishing:
👉 @SAGA_LC
Малака тоифасини олиш бўйича янгиликлар бўлиши кутилмоқда.
Янгиликлар устозларни хурсанд қилиши шубҳасиз.
Энг асосий янгиликлардан:
- аттестация комиссиялари ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинмоқда;
- аттестациядан ўтиш учун ўқитувчи давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг веб-сайти орқали шахсан ўзи ариза беради (мактаб ёки туман бўлимидаги потенциал субъективлик олди олинади);
- малака сертификатини қоғоз шаклда бериш тартиби бекор қилинади ва электрон шаклдаги сертификат берилади (сертификат рақами, берилиш муддати тўғридан-тўғри бухгалтерияларга боради).
Халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифходжаев
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
Бир вақтлар Орол балиқчилар, дам олувчилар, маҳаллий аҳоли учун сўлим гўша бўлган. Аммо йиллар ўтиб бу улкан сув ҳавзасидан юз минглаб гектар чўллар, зарарли туз майдонлари қолди.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё учун катта фожеалардан бири бўлган Орол муаммоси учун доимий равишда қайғуриб келган. БМТ Ассамблеясида сўзлаган нутқида ҳам бутун дунё эътиборини инсониятнинг мана шу фожеасига қаратган ва ҳозиргача Орол келтираётган зарарни камайтириш йўлида ҳаракат қилиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида қумли, тузли чўл бағрига саксовуллар экиш акцияси ҳам президент ташаббуси билан амалга оширилганди.
@SafarBlog
Илмли ёшлар – келажагимиз!
Энг яхши инвестиция бу ёшларга қилинган инвестициядир. Чунки айнан ёшлар келажакда ватан равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Шавкат Мирзиёев ёшларни илмли, билимли бўлиши учун максимал шароитларни яратиб беришга интилмоқда. Президент ўз сайловолди дастурида ҳам таълимга алоҳида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлади:
✅ олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш;
✅ 2026 йилга қадар 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтинглар олишига эришиш;
✅ давлат олийгоҳлари босқичма-босқич меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилаш;
✅ Олийгоҳларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 25 фоиздан 12 фоизга тушириш, бўшаган маблағлар таълим муассасаларини ривожлантиришга йўналтириш;
✅ Хусусий олийгоҳларда таълим олаётган талабаларга ҳам, 7 йиллик таълим кредитини олиш тартибини жорий этиш;
✅ Талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун, келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этиш;
✅ Олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида, 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сонини камида 50 тага етказиш;
✅ Замонавий, эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшлар учун имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида “Эл-юрт умиди жамғармаси” орқали, уларни нуфузли хорижий олийгоҳлардаги бакалавриат, магистратура ва докторантурага юбориш кўламини 2 мартага ошириш.
Ўйлаймизки келгусида тараққиётнинг асосий омили ҳисобланадиган илмли ёшлар, олимлар, кашфиётчиларимиз кўпаяди.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
2021-2022 ўқув йилида “Kundalik” учун йиллик обуна нархи 365 кун муддатга 8600 сўмни ташкил этади
Мазкур суммага логин ва пароль, шунингдек, платформанинг барча функцияларидан фойдаланиш имконияти ҳам киради. Бошқа ҳеч қандай хизматга алоҳида пул тўланмайди.
Тўлов бўйича видео йўриқнома қуйидаги ҳавола бўйича мавжуд:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=Ep8mYCurph8
Тўлов фақатгина www.kundalik.com сайтида ўқувчининг ёки ота-онанинг профильи орқали амалга оширилади.
Агар сиз Kundalik.Family иловасини юклаб олган бўлсангиз, унга кириш учун мавжуд логин ва паролдан фойдаланинг. Агар улар мавжуд бўлмаса ёки йўқолган бўлса, уларни қайта тиклаш учун мактабдаги маъмурга ёки синф раҳбарига мурожаат қилинг. Логин ва пароллар бепул берилади. Kundalik.Family иловасининг PRO-талқинига кириш 30.11.2021 йилгача бепул тақдим этилади.
Сиздан асосий хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни ҳамда пластик картангиз тўғрисидаги маълумотларни бегоналарга бермаслигингизни, бошқа усулда тўловни амалга оширишни сўраганлар билан ёзишмалар олиб бормаслигингизни сўраймиз.
Ўз саволларингизга:
Қўллаб-қувватлаш хизмати +998 (78) 888-82-82 рақамига қўнғироқ қилиш, team@kundalik.com почтасига хат ёзиш, шунингдек, “Kundalik”нинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига мурожаат қилиш орқали жавоб олишингиз мумкин.
Текширилмаган маълумот манбаларига ишонманг.
Барча ота-оналарга хабарни улашинг.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g