ЙИГИТ
Мардга мард бўл, номардга
Сирингни айтма йигит,
Вафоли бўл аҳдингга,
Лафзингдан қайтма йигит.
Ҳушёр бўлгин, сергак бўл,
Рўзғорингга тиргак бўл,
Бир сўзли бўл,эркак бўл,
Лафзингдан қайтма йигит.
Дўстларинг ёв боқса ҳам,
Дарёлар терс оқса ҳам,
Бошингга тош ёғса ҳам,
Лафзингдан қайтма йигит.
Кўзинг олов,чўғ бўлсин,
Нафсинг кўзи тўқ бўлсин,
Сўзинг шамшир, ўқ бўлсин,
Лафзингдан қайтма йигит.
Ҳақ бўл,ёлғон сўзлама,
Ўз манфатинг кўзлама,
Ортингга йўл излама,
Лафзингдан қайтма йигит.
Зеб бўл баҳор кузларга,
Шердек кўрин кўзларга,
Орзу бўл ой қизларга,
Лафзингдан қайтма йигит.
Мардга мард бўл,номардга,
Дардингни айтма йигит,
Вафоли бўл аҳдингга,
Лафзингдан қайтма йигит.
🖋Хуршид Kарим
@Xurshid_Karim
Долзарб мавзуда ижод қилишда давом этамиз! Ўзбек футболи кулгули сўзлардан фойдаланиб аччиқ ҳақиқатни айтилган. Ортиқча изоҳга хожат йўқ манимча!
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸
🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
🌷Амин йа роббал аламин!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҚАЛБИМГА КЎМДИМ
Учиб учиб ғамларга қўндим,
Бугун сенсиз тақдирга кўндим,
Пешонада бори шу экан,
Мен исмингни қалбимга кўмдим.
Ёлғон десам ростдек туюлди,
Кўзларимга кўз ёш қуюлди,
Армонларим тоғдек уюлди,
Мен исмингни қалбимга кўмдим.
Ҳазонларга кўмилди изим,
Баҳорим йўқ,тўрт фасл- кузим,
Эй дилрабо,эй дилбар юзим,
Мен исмингни қалбимга кўмдим.
Орзу умид қолмади менда,
Жонсиз танам,мадор йўқ танда,
Нетай ахир тақдир эканда,
Мен исмингни қалбимга кўмдим.
Қайтмас энди умрим баҳори,
Кўкка ўрлар кўнгим озори,
Юрагимда ишқим мозори,
Мен исмингни қалбимга кўмдим.
Унутмайман гулгун ҳуснингни,
Пари мисол гўзал жисмингни,
Ўғлингга қўй менинг исмимни,
Мен исмингни қалбимга кўмдим.
✍Хуршид Карим
✨ Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️
Бизга қўшилинг👇🏼
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҲАЙР ДЕМАНГ
Тириклик мўъжиза,яшамоқлик бахт,
Ҳаёт қандай гўзал,дунё эса кенг,
Дийдор кўришайлик дўстлар ҳамма вақт,
Ҳайр деманг яна кўришгунча денг.
Қаранг шундай тиниқ осмонлар ҳаққи,
Шундай дорул омон замонлар ҳаққи,
Сизни қадрловчи инсонлар ҳаққи,
Ҳайр деманг яна кўришгунча денг.
Ҳаёт ташвишлари бунчалар ширин,
Англамоқ қизиқда дунёнинг сирин,
Ҳар дилда ўзгача олам яширин,
Ҳайр деманг яна кўришгунча денг.
Ҳаёлларимдасиз ҳар лаҳза,оним,
Жонингиз соғ бўлса,омондир жоним,
Меҳр кўзда дерлар эй меҳрибоним,
Ҳайр деманг яна кўришгунча денг,
Сиз борсиз чарчатмас ташвишлар,ғамлар,
Ҳали кўп ҳаётда қувончли дамлар,
Мен учун ўзингиз асранг одамлар,
Ҳайр деманг яна кўришгунча денг.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
#Примера
🐎ТУЛПОРИМ
🎼ШУҲРАТ АЛИЙЕВ МУСИҚАСИ
🎤ВОҲИД ЭСИРГАПОВ ИЖРОСИ
✍ХУРШИД КАРИМ ШЕЪРИ
🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎🐎
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ديلفروز❤:
МЕНДАН НИМА ИСТАЙСАН
Кўзларимни кўз ёшга кўмдинг,
Орзуларим айладинг барбод,
Вужудимни оташга кўмдинг,
Мендан нима истайсан ҳаёт.
Камони йуқ дайди ўқдайман,
Ҳовури йўқ лаҳча чўқдайман,
Яшаяпман аммо, йўқдайман
Мендан нима истайсан ҳаёт.
Томиримда оқар ишқ -азоб,
Бахт дегани экан бир сароб,
Ҳар лаҳзада қилиб, минг хароб,
Мендан нима истайсан ҳаёт.
Синаб дилда бардош,сабримни,
Шамолларга сочдинг қадримни,
Камон мисол эгиб қаддимни,
Мендан нима истайсан ҳаёт.
Чеки борми қайғуларингни
Асролмадим туйғуларимни,
Олдинг аҳир кулгуларимни,
Мендан нима истайсан ҳаёт.
Гарчи кўксим лолазор -адир,
Мойчечакка ошуфта бағир,
Мендан шоир чиқмайди аҳир,
Мендан нима истайсан ҳаёт.
Етмасмиди бошимдаги қор,
Боғларимга қор ёғди такрор,
Яна қанча синовларинг бор,
Мендан нима истайсан ҳаёт.
Бу заминда тариқдек жонман,
Гоҳи шодон,гоҳ бағри қонман,
Мен ҳам битта ожиз инсонман,
Мендан нима истайсан ҳаёт.
❇️🌺✍ Хurshid Karim...
❇️🌺🎤 Dilya...
@Xurshid_Karim
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃
Ассалому алайкум!
Юзлари нурли, кўзларида қувонч, Аллоҳнинг гўзал олмида, ҳаёт деб аталмиш неъмати ила сийланиб, қалбида, меҳр, дилида, яхшилик, ўнг ва сўлида ҳам, ўй-ҳаёлларида ҳам, бутун борлиғи яхшиликка йўлдош яхшиларим, омонмисиз?
Алҳамдулиллаҳ!
Шукримиз Аллоҳга, бизга бугун янги бир ҳаётни, янги умидни баҳш этган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт бонгини чалди, бугун кун Сизга туҳфа этилди... Уни яқинларингизга меҳр улашишдан бошланг, қадрли инсонларингизни бағрингизга босинг, уларни ардоқланг. Ҳар онингиз гўзалликла ошно бўлсин... Севинг, севилинг...
❤️❤️❤️
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🍃
Baliq suvga dedi:
⸺ Sen hech qachon mening ko‘z yoshlarimni ko‘ra olmaysan. Chunki men suv ichidaman!
Suv javob qildi:
⸺ Lekin men ko‘z yoshlaringni his qilaman. Chunki sen qalbimdasan!
— Rumiy
Ори баланд ғурурли болла хақидекан.😂
👇🏻👇🏻
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу барокат, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Номаи аъмолингизга хайрлар битиладиган кун бўлсин!..
Амийн.
КЕЛИНЛАРГА МАСЛАҲАТ
Оқ либосда оқ қушдек,
Осмонларга учдингиз,
Файзли бир хонадонга,
Келин бўлиб тушдингиз.
Ҳуснингизга ой келин,
Фаришталар ҳавасда,
Яхшилик тиланг доим,
Яхши сўз ҳар нафасда.
Сиздан меҳр кутганга,
Меҳр беринг бир қатим,
Энг аввало қилинг сиз,
Куёв бола ҳурматин.
Оқиб келган дарёлар,
У ҳали ҳам оқиндир,
Билсангиз эркакни эр,
Қиладиган хотиндир.
Ширин сўз гадоси кўп,
Кимлар бўлмас парвона,
Онажон денг,онажон,
Қайнона ҳам бир она.
Фурсат келса сўз айтинг,
Оқил доно сўз бўлинг,
Кайнона,қайнотага,
Келин эмас қиз бўлинг.
Сабрли бўлинг ҳар дам,
Ҳеч ҳам кўзни ёшламанг,
Ҳар бир уйнинг сири бор,
Асло сирни фошламанг......
✍Хуршид Карим
🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌸🌼🌿🌼🌸
#Таниш_ҳолат
Яна сизга тегиб, нима кўрдим,
дейди😏😂
👇🏻👇🏻
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҲИЖРОН ҚЎШИҒИ
Қароғимда ,сўроғимда сен,
Висолингни кўзлаб ўтарман,
Менга насиб этмасангда сен,
Ҳижронингда бўзлаб ўтарман.
Суратингни бағримга босиб,
Юрак бағрим тиғлаб ўтарман,
Сени дея ўзимдан кечиб,
Ёлғизликда йиғлаб ўтарман.
Дунё ,юпун дунёйи ғариб,
Ҳазонларда кузлаб ўтарман,
Бутун умр сени ахтариб,
Бутун умр излаб ўтарман.
Куйиб битган кўксимга муштлаб,
Фарёд солиб сўйлаб ўтарман,
Гул исмингга ғазаллар битиб,
Қўшиқ қилиб куйлаб ўтарман.
Не бўлибди бир гадой бўлсам,
Аёзларда музлаб ўтарман,
Севгимизни достон қилиб мен,
Ошиқарга сўзлаб ўтарман.
Агар ишқим бўлса гуноҳим,
Кечирмасин майли оллоҳим,
Суръатингни бағримга босиб,
Бир умирга йиғлаб ўтарман.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
ОНАНГДАН БЎЛАК
Бу ҳаёт гоҳ қувонч, гоҳ ғамли йўлак,
Турфа хил синовлар йўллайди фалак,
Ҳамроҳинг кўп бўлар яхши ёмондан,
Ким сенга дўст бўлар онангдан бўлак.
Борингда олқишилаб боқувчи дўст, ёр,
Йўғингда устингдан кулгу-чи ағёр,
Луқма-ю нонингга шериклар бисёр,
Айтчи ким дўст бўлар онангдан бўлак.
Ишонма лафзи бол улфатларингга,
Ҳаммаси дўст сенинг тилло зарингга,
Ҳеч кимса ярамас охир корингга,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.
Бир куни қулайди ишонган қоянг,
Зулматда йўқолар ҳаттоки соянг,
Улғайиб унитар меҳрингни боланг,
Ҳеч ким дўст бўлмайди онангдан бўлак.
Азал дунё шундай яралган бир кам,
Тўқчилик,йўқчилик йўлингда ҳамдам,
Берса миннат қилар жигарларинг ҳам,
Беминнат дўст бўлмас онангдан бўлак.
Сен учун жонсарак,мунис муштипар,
Арзийди бошидан сочсанг тилло,зар,
Тавоф қил шундайин онанг бўлса гар,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
АТТЕСТАЦИЯДАН СЎНГ
(ўтганлар учун)
Мақтовларга берилиб,
Кетсам керак семириб,
Дарс ўтяпман керилиб,
Дарсларим ҳам бошқача.
Хурсанд жуфт-у, ҳалолим,
Чопди бахт-у, камолим,
,, Ойлик бот"да хаёлим,
Хаёлларим бошқача.
Заҳмат чекди бедор жон,
Ўтиш эмасда осон,
Бизга,, Мукофот" қачон ???.
Саволларим бошқача.
Дилдан кетди қайғу,ғам,
Мия ҳам олмоқда дам,
Кулворяпман салга ҳам,
Кулишларим бошқача.
Гап кўп экан омадда,
Бахт илм саодатда,
Бу ҳазилда албатта,
Ҳазилларим бошқача,
Тайёрмиз таълим учун,
Бир ёздим кўнглим учун,
Бу шеърим ўзим учун,
Шеърларим ҳам бошқача.
😂😂😂👍👍😂😂😂👍👍👍👍
Тоифа аттестациясидан ўтган барча устозларни чин қалбимдан табриклайман.
✍Хуршид Карим
***
Нафсимизнинг найрангини билмасмиз,
Худо билсин, ҳали-бери қўймасмиз,
Еб тўймадик, энди ялаб тўймасмиз,
Йиғлайдиган ҳолга кимлар кулдилар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Одамзод шу, меники “энг” бўлсин, дер,
Ўрдам Худоёрхонга тенг бўлсин, дер,
Қурбақа ҳам ботқоғим кенг бўлсин, дер,
Тингласангиз — камтарликдан валдирар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Арғамчига қувватдир қил, во ажаб,
Шукронани унутган тил, во ажаб,
Баҳонамиз — ўзингни бил, во ажаб,
Умримиз-ку, шаъмдек ожиз милтирар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Туғилибоқ толедан ўпкалаймиз,
Пулимизнинг чўғига ўт қалаймиз,
Тегирмонга тушсак қоп орқалаймиз,
Бу бозорда ҳамият ҳам пул турар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
“Майли, сирғансак ҳам, майли ёрсак бош,
Ҳовлимиз бўлса бас, фақат мармартош...” *
Ҳолимиздан ҳайрон кўкдаги Наққош,
Кимлар кўкдан юлдузни ҳам юлдилар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Ортиб қолса бермаймиз бурдани ҳам,
Қўйиб берса талаймиз мурдани ҳам,
Хўрдани ҳам урамиз, бўрдани ҳам,
Иштаҳамиз кўрса туя қалтирар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Тирикчилик деб қайларга чопмадик,
Бир бечоранинг этагин ёпмадик,
Афсус, дунё топиб, ҳикмат топмадик,
Ҳаёт хайдалиш куйини чалдирар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Кўзёшини артмаймиз кўнгли ғашни,
Пули борни қойлатамиз илғашни,
Етимга ҳам ўргатамиз йиғлашни,
Шўрлик раҳми келиб бизга мўлтирар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Турли кийган, ботмон еган ўзимиз,
Учмаяпти кетмон деган, ўзимиз,
Тўймайдида, тўймайдида кўзимиз,
Билмаймизми, суқлик — хўрлик келтирар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Кун келиб, кўз косаси тешиларкан,
Ўрнига қабрдан қум тўкиларкан,
Э воҳ, шундан шу мақол тўқиларкан —
Одамни ўлдирса — нафси ўлдирар,
Кўзнинг очлигини тупроқ тўлдирар.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ
"Mendan nima istaysan"
✍️🏻Xurshid Karim.
🎙Zulfiya Shod.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЧЎПОННИНГ ХОТИНИ
(ривоят)
Қадимда бир қишлоқда,
Бир қизиқ гап юрарди,
Гоҳ аёллар бу гапдан,
Лабларини бурарди.
Ҳамма эр хотинига
Бир танбеҳ беришарди,
--Чўпоннинг хотинидан,
--Ўрнак ол дейшарди.
Индамасдан кетарди,
Буни билган аёллар,
Билмаганлар қизиқиб,
Беришарди саволлар.
Ҳамма ҳам қилар хато,
Турмуш- дер бул отини,
Бир кун дакки эшитди,
Имомнинг ёш хотини.
--Ҳаммада бор фаросат,
--Сенга сира дўнмасми,
--Чўпоннинг хотинидан
--Ўрнак олсанг бўлмасми.
Бундай гапни эшитиб,
Аёл дилин ғашлади,
Қандай экан,қизиқиб,
Суриштирув бошлади.
Йўлга чиқди ёш жувон,
Қарамай сел, довулга,
Чўпоннинг хотинини,
Излаб борди овулга.
Овоз бериб чорлади,
Боқди яна тешикдан,
Бир оддийгина аёл,
Чиқиб келди эшикдан.
Салом алик қилишиб,
Хотинларча кўришди,
Уйга кириб ул булдан,
Суҳбатлашган бўлишди.
Разм солди ёш аёл,
Уйда эри йуқ эди,
Қизиқ,буни ҳеч кимдан,
Ортиқ ери йўқ эди.
Сув сўради ёш жувон,
Йиғилиб уй-ҳаёли,
Муздек сув олиб чиқиб,
Берди чўпон аёли.
Бир пайт чўпон хотини,
Чанқадими тамоғи,
Иссиқда турган сувдан,
Ичиб босди чанқоғин.
Ҳайрон бўлиб сўз қотди,
--Не ҳаёллар қучдингиз,
--Муздеккина сув қолиб,
--Исиган сув ичдингиз.
Жавоб берди жувонга,
Кулимсираб,ҳуш боқиб,
--Эрим ҳозир иссиқда,
-Юрибдида қўй боқиб.
--Исиб қолган ҳойнаҳой,
--Мечидаги суви ҳам,
--Мен бу ерда муздек сув,
---Ичсам гуноҳдир бекам.
Ҳойрон қолди,лол қолди,
Аёлнинг ҳаёсига,
Ана энди тушунди,
Бу гапнинг маъносига.
Бу эски бир ривоят,
Ўтди қанча замонлар,
Ўтиб кетди дунёдан,
Ўша бахтли чўпонлар.
Ҳозир эр жиловини,
Тутган қанча,,Зўр'' лар бор,
Хотиндан гап эшитар,
Пешонаси шўрлар бор.
Россияда эр ишлар,
Совуқни совуқ демас,
Эрга ҳиёнат қилар,
Беҳаёлар йўқ эмас.
Гоҳ ранжитар аёллар,
Ҳаёт-дер бул отини,
Шунда ёдга тушади,
Ўша чўпон хотини.
Бу бир эски ривоят,
Ўтар шундай ҳаёллар,
Чўпоннинг хотинидан,
Ўрнак олинг аёллар.
✍Хуршид Карим.
@Xurshid_Karim
💰ЎШАЛАРГА БЕРИНГ
Пулга сотар нуру-зиёни,
Тан олмайди хатто худони,
Талашади, талашар доим,
Ўшаларга беринг дунёни.
Дўсти ҳам пул, дугонаси ҳам,
Ялтирасин пешонаси ҳам,
Тилло бўлсин остонаси ҳам,
Ўшаларга беринг дунёни.
Виждонсизу, беномус, беюз,
Қалби қора юраклари муз,
Оқибатни билмайди афсус,
Ўшаларга беринг дунёни.
Билмас опа, акаларини,
Сингиллару, укаларини,
Ҳиссоблайди чақаларини,
Ўшаларга беринг дунёни.
Паноҳ бўлсин, бизларга паноҳ,
Ҳаммамизни асрасин Аллоҳ,
Менга ҳеч не керакмас эвоҳ,
Ўшаларга беринг дунёни.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
Ассалому алайкум.
Тонг хайрли бўлсин Азизим...
🍃
Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қилгин..
• Илм билан бизни беҳожат этгин,
• Ҳилм билан безатгин,
• Тақво билан мукаррам этгин,
• Офият ила гўзал қилгин.
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилгин.
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма.
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма.
🍃
Аллоҳим!
Сен ҳақингда сўзлаган тилларни, Сени англатган холатларни, Сен учун ўтган кунларни, Муҳаббатинг билан тўлган ойдин қалбларни насиб этгин бизларга.
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла. Биз ва яқинларимизни жаннату жамолингга мушарраф айла.
Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма.
Амийн...
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Мана бунақа Тонгга нима дейсиз😍
_____
🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀
Кун давомида кутаринки кайфият сизни тарк этмасин!
КУЛИШНИ ЎРГАН
Етай десанг мурод мақсадга,
Ғамлар ичра юришни ўрган,
Бахтли бўлай десанг ҳаётда,
Йиғлаб туриб кулишни ўрган.
Ишонганинг очиб ҳуш қучоқ,
Санчар бўлса ортингдан пичоқ,
Йиқилсангда даъфатан, ногоҳ,
Яна қайта туришни ўрган.
Белбоғингни маҳкам тақ белга,
Нафинг тегсин шу азиз элга,
Гул умрингни совурма елга,
Ҳаёт гаштин суришни ўрган.
Умр мисли тез сузар кема,
Бир ўзингни ғамингни ема,
Юрагимда бўлса бас дема,
Саждага бош уришни ўрган.
Ўйлаб босгин ҳар бир қадамни,
Қадрига ет ҳар лаҳза, дамни,
Нафсига қул одам, одамми,
Нафсингдан юз буришни ўрган.
Ким бевиждон, кимлар имонсиз,
Кимлар тирик яшарлар жонсиз,
Ўтиб кетма номсиз, нишонсиз,
Ҳалқинг учун ўлишнин ўрган.
Бахтли бўлай десанг ҳаётда,
Йиғлаб туриб кулишни ўрган.
✍Хуршид Kарим
@Xurshid_Karim
НОДОН ЎҒИЛ
Кеча эдинг меҳрибон бола,
Меҳрибон қалб, меҳрибон кўнгил,
Бугун нега юрагинг қора,
Онасини ранжитган ўғил.
Роса тотдинг меҳрини тотин,
Она меҳри -сойлардек оқин,
Онадан ҳам улуғми хотин,
Онасини ранжитган ўғил.
Омад сенга кулиб боқдими,
Бахт бўйнингга тумор тақдими,
Қўйнингдаги илон чақдими,
Онасини ранжитган ўғил.
Кечагина меҳрибон фарзанд,
Бугун нега юрагинг кир, гард,
Хотин олиб бўлдингми номард,
Онасини ранжитган ўғил.
Бешигингга бош қўйиб,бежон,
Алла айтган тунлари гирён,
Унутдингми ҳаммасин нодон,
Онасини ранжитган ўғил.
Меҳр кимдан юқганлигин айт,
Ҳаёт қадрин уқганмидинг айт,
Сени ёринг туққанмиди айт,
Онасини ранжитган ўғил.
Саволларим мисоли бир ўқ,
Она меҳри олов,мисли чўғ,
Сенга бошқа айтар гапим йўқ,
Онасини ранжитган ўғил.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
АЛЛОҲ АЗИЗ ҚИЛСИН
Бузилмасин ўртамиз,
Омадимиз кулсин дўст,
Бандаси манфаат кўзлар,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.
Ҳийлагар кўп, саросар,
Еру кўкка баробар,
Хор этмасин биродар,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.
Дўст ниқоби душманда,
Юзида кулгу, ханда,
Келар иши тушганда,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.
Ўткинчи азал дунё,
Ғарибга боқмас қиё,
Аҳмоқ пулдор авлиё,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.
Шодлик қайғу ёнман-ён,
Қаттиқ Ер, олис осмон,
Ҳар тўкисда бир нуқсон,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.
Дуода қўл толмасин,
Дилга алам солмасин,
Бандасига қолмасин,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.
✍Хуршид Карим
26.10.2022
@Xurshid_Karim
🍃🌹🍃Ассалому Алайкум яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган яқинларим!🌸
🍃🌹🍃Бугунги кунингиз баракотли ва омадли келсин!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...🌸
🍃🌹🍃Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз диндошларим!!🌸
🍃😊 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌹🍃
🌼🌼🌹🌹🌹🌼🌼
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЯХШИ ҚАЙНОНА
Қизим дейди келинин,
Амали соз қайнона,
Фариштали,бежирим,
Кўкси ҳам ғоз қайнона.
Битта ширин сўз билан,
Жон жойига уради,
Келин ҳам лаббай дебон
Таъзим қилиб туради.
Ёмонламас келинни,
Қўни қўшни ёнида,
Ғийбатга қўшилмайди,
Ғийбат йўқдир қонида.
Ўтирса ўпоқ демас,
Турса демайди сўпоқ,
Ҳадеб майда,майдалаб,
Қилавермайди сўроқ.
Бекаму кўст,ҳотиржам,
Имони зўр қайнона,
Бўлмайди у сира ҳам,
Манглайи шўр қайнона.
Она дер қайнонасин,
Яхши келин ой келин,
Тўғри сўз тили ширин,
Иффатларга бой келин,
Елиб югурар доим,
Асло бош қашимайди,
Икки уй аро сира,
Гап сўзни ташимайди.
Сариштали, ҳур,тоза,
Юзи ой,тўлинлари,
Жаннатларга дарвоза,
Ўзбегим келинлари.
Ширинсўз,кўнгли дарё,
Меҳр тўла дилида,
Аслида ёмони йўқ,
Ўзбекистон элида.
Келинни қизим деган,
Қайноналар бор бўлсин,
Яхши қайноналарга,
Ҳуш келинлар ёр бўлсин.
©Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
Келин Робот эмас, қул эмас
у ҳам бировнинг қизи, жигарбанди.
Ўғлингизнинг суюкли ёри ва набираларингиз онаси.
Оилага ризқ, барака олиб келган мўмина.
Келинга қандай муомала қилсангиз, сизга ҳам шундай меҳр кўрсатади
👇🏻👇🏻
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Бир умр яшайди нафсига қарам,
Тўймайди сира ҳам, тўймайди ҳеч ҳам,
Очкўзлик, тубанлик тўнини кийган,
Чилласида чироқ кўрмаган одам.
✍Хуршид Карим