ОҚИБАТ
Билмадим бугун нима
Ўртамизда бўлди жар,
Обрў, амал, мансабми,
Ёки бойлик, тилло, зар,
Қумга тўкилган сувдек,
Шимилиб кетди изсиз,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Боғда сойроқ булбуллар
Зоғчага ўхшаб қолди,
Хақиқатнинг оёғи
Чоҳдага ўхшаб қолди,
Бугун самимий сўзлар,
Сохтага ўхшаб қолди.
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Ўртамизда девор йўқ,
Уммонлар бордир бироқ,
Кўрга ҳасса калака,
Калга калака тароқ,
На битта СМС бор,
Ва на битта қўнғироқ,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Гоҳо ўйлаб сен ҳақда,
Бағримни тиғлайман дўст,
Телефоним титкилаб
Рақаминг излайман дўст,
Қорнимга йиғламайман,
Қадримга йиғламайман дўст,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Беш кунлик дунё эй дўст,
Қаддимизни урамиз,
Давронимиз келди деб,
Давримизни сурамиз,
Охиратда айт кимдан,
Савоб сўраб турамиз,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Меҳр қаҳат дунёда,
Диллар меҳрга ташна,
Ол менинг меҳримни сен,
Боғу бўстондек яшна,
Дийдор ғанимат жўра,
Дийдоринг ширин ошна,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Vanihoyat...
Kutganingiz uchun tashakkur...
🎙️Ramziddin Egamberdiyev
✍️Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ХАЙРЛИ ТОНГ!
⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
t.me/Xurshid_Karim
КЎНГИЛ
Ёш ўтганда ташвиш ғам,
Дилдан аримас экан,
Вужуд қариб борса ҳам,
Кўнгил қаримас экан.
Юқтирмайди ғуборни,
Ёқтирмайди озорни,
Қумсайверар баҳорни,
Кўнгил қаримас экан.
Умр сойдек оқса ҳам,
Барг хазонлар тўкса ҳам,
Дард қарига чўкса ҳам,
Кўнгил қаримас экан.
Юзда ажин,сочда қор,
Тарк этар белни мадор,
Унда гуллар гулбаҳор,
Кўнгил қаримас экан.
Яшамоқлик ўзи бахт,
Таъсир этмас экан вақт,
Ҳамроҳ бўлса муҳаббат,
Кўнгил қаримас экан.
Гулламасин хиёнат,
Дунё-синов,синоат,
Аллоҳ берган омонат,
Кўнгил қаримас экан.
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
УНАШТИРУВ МАРОСИМИ
Тирнар бўлди юрагимни яросини,
Айиришар бугун кўзим қаросини,
Бугун бўлар айрилиқнинг дебочаси,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Муҳаббатни боғларини босди ғубор,
Эҳ, катталар севгимизни қилди бозор,
Ўзимдан ҳам асраганим ўзгага ёр,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Юрагимда ночор севги зардалари,
Сароб бўлди бугун берган ваъдалари,
Севгимизга қарши бўлди дадалари,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Қуда анда бўлиб кўнгил чоғлайдилар,
Севишганлар юрагини доғлайдилар,
Икки дилни мажбур қилиб боғлайдилар,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Ҳеч ким мендек севганидан айрилмасин,
Кўз ёшлари маржон бўлиб тизилмасин,
Икки ёшнинг фотиҳаси бузилмасин,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Келар бугун куёв хала, аммалари,
Қиз кўнглига оғир ботар тамалари,
Севгимизга қарши чиқди ҳаммалари,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Эҳ золимлар ҳеч ҳам вафо қилмайдилар,
Кўнгил нима, севги нима билмайдилар,
Бахтсиз қилиб яна бахт ҳам тилайдилар,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Хуршид Карим
(қўшиқ учун 941309110)
t.me/Xurshid_Karim
18-ноябрь. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун.
ИФТИҲОРИМ БАЙРОҒИМ
Ғурур шараф- шонимсан,
Ифтиҳорим -байроғим,
Жоним ичра жонимсан,
Номус, орим- байроғим.
Дилда фаҳрим,қувончим,
Келажакка ишончим,
Қанотим ҳам таянчим,
Дилда борим байроғим.
Ватан -чаман,бўстоним,
Сенга содиқ ҳар оним,
Танамда- оқар қоним,
Нурафшоним байроғим.
Шижоатим шахтимсан,
Орзу, умид,аҳдимсан,
Бошим -узра бахтимсан,
Нур жаҳоним байроғим.
Ҳаётимнинг тонгисан,
Ҳилпирайсан, мангусан,
Буюклигим рамзисан,
Шараф-шоним байроғим.
Эзгулик қалбимда жо,
Қаддим тик,бошим само,
Ҳилпираб тур доимо,
Жонажоним байроғим,
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 😀
t.me/Xurshid_Karim
КУЛИБ ҚЎЙСАНГ...
Ҳолим сўрасанг бўлди,
Жоним сўрасанг бўлди,
Кўпи керакмас менга
Кулиб қарасанг бўлди.
Ақлим олар туришинг,
Ўтга солар юришинг,
Жоним олар кулишинг,
Кулиб қарасанг бўлди.
Жабр этма маҳкумингга,
Раҳм этгин мафтунингга,
Мен телба мажнунингга,
Кулиб қарасанг бўлди.
Кипригингда найза, ўқ,
Кўзларингда ёнар чўғ,
Васлингдан умидим йўқ,
Кулиб қарасанг бўлди.
Ювиб кўнгилда доғим,
Яшнатиб кўнгил боғим,
Дунёдан ўтар чоғим,
Кулиб қарасанг бўлди.
Ҳуснингга кўз туморман,
Кулишингга хуморман,
Ҳажрингда бахтиёрман,
Кулиб қарасанг бўлди.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
⛅️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин
t.me/Xurshid_Karim
ДЕВОНА ҚИЛДИ
Битта боқиб ҳайрона қилди,
Гўл ҳуснига парвона қилди,
Ғурури тоғ, қоядек эдим,
Шу қиз мени девона қилди.
Алп қоматлар пойдори эдим,
Кўкда ойни ҳаридори эдим,
Йигитларни сардори эдим,
Шу қиз мени девона қилди.
Кенг осмонлар тор эди менга
Бахту омад ёр эди менга
Не-не қизлар зор эди менга,
Шу қиз мени девона қилди.
Пок севгимни қадрини билмай,
Куйган дилим дардини билмай,
Мени сира назарга илмай,
Шу қиз мени девона қилди.
Кўзим ўткир, лочин кўз эди,
Бўз йигитман, тўним бўз эди,
Гапим гап-у, сўзим сўз эди,
Шу қиз мени девона қилди.
Тиғсиз тилиб, пичоқсиз сўйиб,
Жафо қилиб бағримни ўйиб,
Совчиларим қайтариб қўйиб,
Шу қиз мени девона қилди.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БАНДАЛАРМИЗ
✍Хуршид Карим
🎙 Шерзод Карим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
👉 @Xurshid_Karim
КЎП ЭСЛАЙСИЗ
Менинг қучоғимга тўлдириб жафо,
Қайга кетаяпсиз энди дилрабо,
Кетдим қутиламан деманг баридан,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Жавобсиз қолди кўп берган саволим,
Бир кун ёмон тутар тутса заволим,
Сизни тинч қўймайди ҳатто хаёлим,
Ҳа кўп эслайсиз мени бевафо.
Сиз билан кутганим бўлмади содир,
Иккимиз икки ён айирди тақдир,
Бу севги муҳаббат ҳар нега қодир,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Ҳолингиз танг бўлар, рангингиз сомон,
Шунча хотиралар қўярми омон,
Сизни қийнар ҳали соғинчим ёмон,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Йиллар ўтса ҳамки ўчмайди зинҳор,
Унутарман дея ўйламанг дилдор,
Давоси мен бўлган дардларингиз бор,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Қайтар бир кун менга берган жабрингиз,
Мендек азобларга тўлар бағрингиз,
Майли бахтли бўлинг етса сабрингиз,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БАХТ ҚЎШИҒИ
Танангиз соғ, оёғингиз юриб турса,
Кўзларингиз кенг дунёни кўриб турса,
Кўксингизда юрагинггиз уриб турса,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.
Турмушингиз яхши ёмон ўтиб турса,
Фарзандингиз этагингиз тутиб турса,
Уйингизда онаизор кутиб турса,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.
Омадсизман деб дилингиз қилиманг хуноб,
Нолимасдан яшамоқ,хам улуғ савоб,
Отангизнинг изларини қилинг таъвоф,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.
Қулоқ тутманг ярми ёлғон аламларга,
Боқманг сизга боқмас қоши қаламларга,
Сиз кераксиз аҳир ҳали одамларга,
Билингки сиз бахтиёрсиз, бахтиёрсиз.
Яхши қилинг дилдаги ўй ,хаёлингиз,
Ховлингизни супурар тонг аёлингиз,
Сиз билмайсиз кулиб бўлган иқболингиз,
Билингки сиз бахтиёрсиз бахтиёрсиз.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ХОТИНИНГНИ ҚОНИ КАМ
Аёлни бардошли дер,
Қирқта бўлса жони кам,
Эй,юраги тошли эр,
Хотинингни қони кам.
Отилмаса агар тош,
Ёрилмайди сира бош,
Еганинг чойхона ош,
Хотинингни қони кам.
Қаддинг ғоз,кўксинг керик,
Гапинг ҳам йирик-йирик,
Ҳақиқатга қара тик,
Хотинингни қони кам.
Ўзинг билган йўлинг бор,
Кўкка етар қўлинг бор,
Давлатинг бор, пулинг бор,
Хотинингни қони кам.
Дўсту, улфат баҳона,
Кун ора -ку чойхона,
Ул қошингда парвона,
Хотинингни қони кам.
Қарашлари шўҳ дейсан,
Сенсиз ҳаёт йўқ дейсан,
Яна ўғил туғ дейсан,
Хотинингни қони кам.
Оила- умр сафоси,
Бахтнинг йўқдир баҳоси,
Бу замоннинг муоммоси,
Хотинингни қони кам.
Аёллар бордошли дер,
Юрак -бағри тошли эр,
Эй, ўзига дошли эр,
Хотинингни қони кам.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
𝐵𝐴𝑋𝑇𝐼𝑌𝑂𝑅 𝑄𝐼𝐿...
𝐷𝑢𝑛𝑦𝑜 𝑒𝑘𝑎𝑛𝑑𝑎 𝑏𝑖𝑟 𝑘𝑎𝑚,
𝑄𝑢𝑣𝑜𝑛𝑐ℎ𝑔𝑎 𝑞𝑎𝑦𝑔ʻ𝑢 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑎𝑚,
𝐵𝑎𝑥𝑡𝑖𝑛𝑔𝑛𝑖 𝑡𝑖𝑙𝑎𝑦 𝑚𝑒𝑛 ℎ𝑎𝑚,
𝐵𝑎𝑥𝑡𝑖𝑦𝑜𝑟 𝑞𝑖𝑙 𝑦𝑜𝑟𝑖𝑛𝑔𝑛𝑖.
✍𝑋𝑢𝑟𝑠ℎ𝑖𝑑 𝐾𝑎𝑟𝑖𝑚
🎙𝐸𝑙𝑟𝑜𝑧
𝐾𝑎𝑛𝑎𝑙𝑖𝑚𝑖𝑧𝑔𝑎 𝑜𝑏𝑢𝑛𝑎 𝑏𝑜ʻ𝑙𝑖𝑛𝑔!
👇👇👇
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🇺🇿18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун
1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилганидан сўнг ўша йилнинг 18 ноябрида Олий Кенгашнинг VIII сессиясида янги мустақил давлатнинг миллий рамзларидан бири – давлат байроғи қабул қилинган.
Шу муносабат билан Тошкентга Хоразмдан рекорд даражадаги 100 метрлик Ўзбекистон байроғи олиб келинди.
Байроқ пойтахтга 18 ноябрь — Давлат байроғи куни муносабати билан етиб келди
У республика бўйлаб махсус транспортда ташилиб, белгиланган жойларда Миллий гвардия ҳарбийлари томонидан 100 метрли ҳолда ёзиб кўрсатилди.
👉 t.me/Xurshid_Karim
УКАМ
Қалбида йўқ зарра ғубор,
Оқибати танга мадор,
Эркалиги ўзига зеб,
Эркатойим бир укам бор.
Ака дея жондан суйган,
Жафо чексам чиндан куйган,
Юрагида меҳр туйган,
Меҳрибоним бир укам.
Ҳаммамизни рози қилган,
Кўнглимиз ҳуш сози қилган,
Ота онам ҳожи қилган,
Ҳотамтойим бир укам бор.
Доим ҳушёр, сергак бўлган,
Битта сўзли эркак бўлган,
Акасига тиргак бўлган,
Суянчиғим бир укам бор.
Кўчада зўр юрадиган,
Давру даврон сурадиган,
Пулни пулга урадиган,
Тадбиркорим бир укам бор.
Омадини бергин худо,
Юрагимда шу бир нидо,
Туғишганим, жоним фидо,
Қиёматли бир укам бор.
Хуршид Карим
(қўшиқ учун 941309110)
t.me/Xurshid_Karim
📃 ОНАСИ БОРЛАР
😔😔🥀🥀
📝 Хуршид Карим.
🎤 Музаффар Ҳафизович.
🎞 Дунёси Дунёча Дунё
🌸🍃
t.me/Xurshid_Karim
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Vanihoyat...
Kutganingiz uchun tashakkur...
🎙️Ramziddin Egamberdiyev
✍️Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Туйнгизга бораман 😍🥰😘🤩
Муаллиф: Хуршид Карим ✍️✏️📜📖📚📔
Ижрода: Умр Узоқ 🎤🎙️🎛️🎚️💻🔈🎧👀
Таклиф қилибсиз атай,
Таклифингиз оламан,
Айтибсиз-ку ҳарқалай,
Тўйингизга бораман.
Куйдириб кул қилган қиз,
Тўлин ойдек тўлган қиз,
Менсиз тўйи бўлган қиз,
Тўйингизга бораман.
Бенаф энди ёнишим,
Кимга керак нолишим,
Куёв бола танишим,
Тўйингизга бораман.
Сизни севиб жонсарак,
Қолмади менда юрак,
Эҳ ёлғончи келинчак,
Тўйингизга бораман.
Армонларга қасд бўлиб,
Ошиқларга дарс бўлиб,
Шароб ичиб маст бўлиб,
Тўйингизга бораман.
Дарё бўлиб оққани,
Сизга бир бор боққани,
Бошқа бир қиз топгани,
Тўйингизга бораман.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КУЗ ЁМҒИРИ
Деразамга ҳорғин куз ҳижрон расмин чизади,
Хотиралар шарпаси юрак бағрим эзади,
Шўрликкина юрагим келмаслигинг сезади,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.
Ҳаёлларим сен томон учиб,учиб сарсон-а,
Тикилган кўзларим жим,йўлларингга гирёна,
Асли тириклигинг лоф,,борлигинг бир афсона,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.
Холим ғариб оҳ урсам, оҳим етмас фалакка,
Ботиб кетар беозор севги ҳам гоҳ юракка,
Ишонгим келар баъзан ўзим айтган эртакка,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.
Шаллоба,ҳўл ҳисларим,маъюс,ҳорғин суратим,
Зулматга ўхшар қалбим нур тушмайди бир қатим,
Наҳот энди умр қутмоқ менинг қисматим,
Қулоғимга ишқ дардин шивирлар куз ёмғири.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim