🐕ЧИЯБЎРИЛАР
✍Хуршид Карим
🎙Абдужаббор Фаезиев
👇
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌦 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
t.me/Xurshid_Karim
Асрасин ҳар балодан,
Дуодан қўл толмасин,
Сўранг фақат худодан,
Бандага кун қолмасин.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЭРКАК СИНМАСИН
Дунёда дард кўрмасин эркак,
Ночорликка кўнмасин эркак
Омадини бергин худойим,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Омон қилгин танда жонини,
Бутун қилгин ризқ-у, нони,
Тўкис қилгин дастурхонини,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Майли осмон тўксин борини,
Тоғлар тўксин бошда қорини,
Сақла дилда номус орини,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Тўкилмасин кўзидан ёши,
Тўкилмасин қўлдаги оши,
Эгилмасин номардга боши,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Ёзи келмай қиши тушмасин,
Қирққа кирмай тиши тушмасин,
Пасткашларга иши тушмасин,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Нодонлардан кўрмасин зўрлик,
Йиғламасин ўксиниб шўрлик,
Ўлимдан ҳам ёмон бу хўрлик,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
Ёлғонлардан кўнгил хира тортган чоғ,
Ёзгим келар ҳақиқатни гоҳида,
Сиз баргида юрибсизда эй олчоқ,
Мен ҳали ҳам ўша дарахт шоҳида.
Гоҳ тўлқиндай ҳипқираман тошиб мен,
Гоҳо шамол бўлиб эсгим келади,
Сиз юрган шу япроқларни қўшиб мен,
Ўзим турган шоҳни кесгим келади.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
📝ТОНГГИ ТИЛАКЛАР.
Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.
Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.
Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.
Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.
Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.
Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.
Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.
Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.
Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.
Ассалому алайкум барчангизга хайрли тонг азизларим.
Кунингиз ички-хотиржамликда кунгилдагидек утишига тилакдошмиз.....
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
#ОКМКнинг_75_йиллигига
"КОНЧИЛАР" қўшиғи
📝Хуршид Карим сўзи
🎼Фаррух Шербўтаев мусиқаси
🎬Ғоя муаллифи Улуғбек Аманов
🎙"Металлург" М/С хонандаси Абдувоҳид Давронов ижросида
t.me/Xurshid_Karim
ИШҚ ЎЛДИРСИН
Ғамларингни қўй ҳаёт,
Ташвишларинг менга ёт,
Муҳаббат бер умрбод,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин.
Оҳ бунчалар гулчирой,
Кулгучлари гулгун сой,
Бошимга қуласин ой,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин.
Бир боқсангчи эй гунча,
Мастдурман ўлгунимча,
Ишқ ичай тўйгунимча,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин.
Кезиб пою-пиёда,
Қолай чўл-у, саҳрода,
Бу ёлғончи дунёда,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин.
Бойлик, тилло-ю, зари,
Ортимда қолсин бари,
Куйдир мени Гулпари,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин.
Чал муғанний маҳзун куй,
Гулзор-менга капа, уй,
Севги шаробингдан қуй,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин.
Ол ғаним ҳар ёнани,
Менга қўй майхонанни,
Мен ғариб девонани,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин..
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Бугун 10-ноябрь. Ҳалқаро бухгалтерлар куни.
ОМОН БЎЛИНГ БУХГАЛТЕРЛАР
Доим қилар ҳисоб китоб,
Товонидан чақнаб шитоб,
Сира сира бўлманг бетоб,
Омон бўлинг бухгалтерлар.
Доим омад кулсин сизга,
Бардам бўлиб киринг юзга,
Сизсиз ойлик тушмас бизга,
Омон бўлинг бухгалтерлар.
Дилингиз ҳеч ичикмасин,
Кўнглингизга гард тушмасин,
Маошимиз кечикмасин,
Омон бўлинг бухгалтерлар.
Бўлмасин ҳеч кўнгил хира,
Ўйнаб кулинг даврон ила,
Пул санашдан толманг сира,
Омон бўлинг бухгалтерлар
Юзларингиз ёруғ бўлсин,
Ҳаётингиз нурга тўлсин,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин.
Омон бўлинг бухгалтерлар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
#байрам_муборак
🎉 Бугун 10 ноябр - Халқаро бухгалтерлар куни
Ҳурматли бухгалтерлар, ушбу муҳим кун билан самимий табрикларимизни қабул қилинг! Сизга тўғри ҳисоблар ва тезкор ҳисоблаш, шунингдек, ҳаётда кўп бахт ва қувонч тилаймиз!
t.me/Xurshid_Karim
КЎРИШГУНЧА..
Тун чўкди. Тугади яна битта кун,
Бугун ҳам тўлмади ҳаётда кам кўст,
Соғ бўлсанг юрагим топажак таскин,
Эрта кўришгунча омон бўл эй дўст.
Дунё ишларидан юрагим яра,
Тирикчилик дея тинмаймиз қара,
Яратган Аллоҳдан омонлик сўра,
Эрта кўришгунча омон бўл эй дўст.
Аллоҳ бутун қилсин имонимизни,
Сақласин омонат бу жонимизни,
Асрасин бахт-оила қўрғонимизни,
Эрта кўришгунча омон бўл эй дўст.
Беш кунлик дунёда тўкмайлик кўз ёш,
Ташвишлар ўткинчи, берамиз бардош,
Дўппи топилади омон бўлса бош,
Эрта кўришгунча омон бўл эй дўст.
Битта сен яхшисан ҳаммадан кўра,
Душманим йўлимда қазмоқда ўра,
Сен билан бутунман, ярмим сен жўра,
Эрта кўришгунча омон бўл эй дўст.
Дийдоринг соғиниб талпинар юрак,
Қалбимда сен учун энг эзгу тилак,
Сен менга кераксан,жуда ҳам керак,
Эрта кўришгунча омон бўл эй дўст.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
РАШК
Юзингдан ўпади хаёллар,
Суқланиб боқади ҳилоллар,
Рашкимни келтириб рашкимни,
Сочингни ўйнайди шамоллар.
Оҳ гулим қошларинг камон-а,
Шамоллар бунчалар ёмон-а.
Товонинг ўпса гар майсалар,
Қалбимга санчилар найзалар.
Аламдан ёнаман беаёв,
Сен гулни мен каби севсалар.
Боқарлар гулим сен томон-а,
Нигоҳлар бунчалар ёмон-а.
Қошингни қизғансам ўсмадан,
Кўзингни қизғансам сурмадан,
Тунда ой кундузи соянгдан
Севгилим қуёшда юрмада.
Мўлтирар милтирар осмон-а,
Юлдузлар бунчалар ёмон-а.
Юзингга сув текса зилол-а,
Менга кўп келади малол-а,
Синдиргим келади парчалаб,
Лабингга текканда пиёла,
Рашкимни келтирар замона,
Замона бунчалар ёмон-а.
Райҳонлар унади изингдан,
Тонглар ҳам ранг олар юзингдан,
Ўзимдан қизғансам майли-ку,
Ўзингни қизғангум ўзингдан.
Рашк қилиб ранг-рўйим сомон-а,
Оҳ рашким бунчалар ёмон-а.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КУН ҚОЛМАСИН
Асрасин ҳар балодан,
Дуодан қўл толмасин,
Сўранг фақат худодан,
Бандага кун қолмасин.
Ночор қолсанг кулади,
Кулиб бағринг тилади,
Берса миннат қилади,
Бандага кун қолмасин.
Сохталиклар тобида,
Ҳаётнинг ҳар бобида,
Душман дўст ниқобида,
Бандага кун қолмасин.
Оқибатдан сўзлайди,
Асли манфаат кўзлайди,
Хатоларинг излайди,
Бандага кун қолмасин.
Бериб уч тўртта нонни,
Кўз кўз қилар эҳсонни,
Еб қўйишган виждонни,
Бандага кун қолмасин,
Банда бергани миннат,
Бировдан кутманг ҳиммат,
Аллоҳдан кутинг фақат,
Бандага кун қолмасин,
Хуршид Карим
12.11.2024
t.me/Xurshid_Karim
БАРИБИР СЕВАВЕРАМАН
Қадамимдан хомуш тортса кўчалар,
Йўлимга ғов бўлса неча нечалар,
Аллоҳдан васлингни сўраб кечалар,
Мен сени барибир севавераман.
Ҳажрингда ўртаниб қон бўлса бағрим,
Хазонрез боғлардек тўкилса қадрим,
Барча азобларга етади сабрим,
Мен сени барибир севавераман.
Севгимга тўсқинлик қилолмас йиллар,
Мажнун мисол кезиб саҳро-ю, чўллар,
Ҳар куни келтириб сен учун гуллар,
Мен сени барибир севавераман.
Йўлимни япроқлар тўлдирсин майли,
Кўзимни тупроқлар тўлдирсин майли,
Мени ҳажринг ўти ўлдирсин майли,
Мен сени барибир севавераман.
Сени ўйламаган оним йўқ бир дам,
Майли юрагимни кемирсин алам,
Сендан воз кечмасман икки дунё ҳам,
Мен сени барибир севавераман.
Хуршид Карим
Дильшод Умаров
Ҳаммага ҳайрли кеч!
Тожик тилини тушунмасам-да, шу қўшиқни тинглаб ишқ-муҳаббатни, беғубор севгини ҳис қилдим. Шунинг учун айтсалар керак Севги ёш ва миллат танламайди деб. Дунёда севиб севилиб яшанг!
Дильшод Умаров
🌴 ТАБИАТНИ АСРА!
Хаммаси сен учун эй азиз инсон,
Шу осмон шу замин шу олам-сарвар,
Факат асра уни авайла ҳар он,
Табиат кўксига урмагин ҳанжар.
Сен учун яратган барча неъматни,
Сеники Тяьншан Помир Кўҳиқоф,
Эьзозлаб асрагин соф табиатни,
Чиқинди ташлама сувга ноинсоф.
Худо яратганда Одам Атони,
Озода эдику рангин бу хаёт,
Ифлос қилма аҳир тоза хавони,
Ўингга тажаввуз қилма одамзод.
Жавоби ёмондир исроф уволни,
Шу азиз табиат бўлмасин барбод,
Бирни кессанг эккин ўнта ниҳолни,
Изингдан боғ кўрсин келажак авлод.
Асрагин чаманни гулни чечакни,
Муқаддас заминга дил меҳрингни бер,
Асрагин осмонни ,асра фалакни,
Нафаси буғилиб ўксимасин Ер.
Барчаси сен учун эй азиз инсон,
Мўътбар заминни асра ,бўл огоҳ,
Тариқча килмишга жазо бор инон.
Кўклардан кузатиб турибди Аллоҳ,
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
📝Тушларимдан кетма!
🍃❤️
Бир шабнамдек қучиб тонгимда,
Бахтдан жудо этма севгилим.
Кўлларим -ку етмас ўнгимда,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Рўёларга қундузли дунё,
Қизғончиқ бу кундузли дунё,
Бошим силар юлдузли дунё,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Умидларим ўчиб бўлган шам,
Армонларим тиғлайди ҳар дам,
Оқшомлардан топган фариштам,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Гулдай нозик ҳисларимда гард,
Туйғуларим қиймалайди дард,
Меникисан тушимда фақат,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Ҳаёт-қўрғон, умид
бир-дарча,
Кўнгил-уммон,дунё бир парча,
Сўрамайман мен бошқа нарса,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Кундан юзим ёпган фариштам,
Киприкларим ўпган фариштам,
Тунларимдан топган фариштам,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
✍Хуршид Карим.
t.me/Xurshid_Karim
PREMEYRA# BIZDA
mualif: Hurshid KARIM ✍
ijroda: SAYYORA Arifdjanovna
Muntaj ustasi: Murod shox
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 😀
t.me/Xurshid_Karim
#примера
📹 Ma'murjon Ochilov - Otam | Маъмуржон Очилов - Отам (AUDIO) →
Matn: Xurshid Karim
t.me/Xurshid_Karim
ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛСАМ
Ҳеч нарсага қилмайман даъво,
Ҳасад эмас, қилганим ҳавас,
Сўрамайман бойлик, мол дунё,
Мен онамни рози қилсам бас.
Менинг учун фидо қилган жон,
Меҳр берган мунис, меҳрибон,
Дилимдаги энг улуғ армон,
Мен онамни рози қилсам бас.
Илоҳийдир меҳр муҳаббат,
Ғам чекмасин, кўрмсин ҳеч дард,
Бу ўткинчи дунёда фақат,
Мен онамни рози қилсам бас.
Юз ёшларга кирсин илоҳим,
Кулиб,шодон юрисин ҳар доим,
Узоқ қилгин умрин худойим,
Мен онамни рози қилсам бас.
Сўрамайман кўкда ойини
Турфа лаззат,ҳур чиройини,
Жаннат қилгин онам пойини,
Мен онамни рози қилсам бас.
Онам борки,кузак, қишим йўқ
Армоним йўқ,ғам ,ташвишим йўқ,
Менинг бошқа зарур ишим йўқ,
Мен онамни рози қилсам бас.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
t.me/Xurshid_Karim
АЛЛОҲНИНГ БАНДАЛАРИМИЗ
Ҳамма ҳам дунёга йиғлаб келади,
Ўткинчи кайғу, ғам, хандаларимиз,
Ким хақу ким , ноҳақ Аллоҳ билади,
Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз.
Кимлардир ёнади бойлик ўтида,
Кимлардир бахтсиздир бойлик ичида,
Гадони кўрсатма оёқ учида,
Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз.
Кимгадир шон керак ,кимга бурда нон,
Ким шодон ким эса мискин бағри қон,
Ожизда ҳам битта ,сенда ҳам бир жон,
Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз.
Нафс учун югуриб чопинганимиз,
Хақ кунда ас қотмас топинганмиз,
Энг охир тупроқдир ёпинганимиз,
Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз.
Гарчи йўллар бошқа лек битта манзил,
Ҳар кимсага ҳар хил ёзилар тақдир,
Аллоҳнинг олдида шоҳ-у гадо бир,
Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз.
Кибрга берилиб қадрингни тўкма,
Тоғман деб керилиб қаддингни букма,
Сен ҳам бир бандасан, бандани сўкма,
Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЭРКАК СИНМАСИН
Дунёда дард кўрмасин эркак,
Ночорликка кўнмасин эркак
Омадини бергин худойим,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Омон қилгин танда жонини,
Бутун қилгин ризқ-у, нони,
Тўкис қилгин дастурхонини,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Майли осмон тўксин борини,
Тоғлар тўксин бошда қорини,
Сақла дилда номус орини,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Тўкилмасин кўзидан ёши,
Тўкилмасин қўлдаги оши,
Эгилмасин номардга боши,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Ёзи келмай қиши тушмасин,
Қирққа кирмай тиши тушмасин,
Пасткашларга иши тушмасин,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Нодонлардан кўрмасин зўрлик,
Йиғламасин ўксиниб шўрлик,
Ўлимдан ҳам ёмон бу хўрлик,
Йўқчиликда синмасин эркак.
Хуршид Карим
8.11.2024
(қўшиқ учун 941309110)
t.me/Xurshid_Karim