xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДЕВОНА ҚИЛДИ

Битта боқиб ҳайрона қилди,
Гўл ҳуснига парвона қилди,
Ғурури тоғ, қоядек эдим,
Шу қиз мени девона қилди.

Алп қоматлар пойдори эдим,
Кўкда ойни харидори эдим,
Йигитларни сардори эдим,
Шу қиз мени девона қилди.

Кенг осмонлар тор эди менга
Бахту омад ёр эди менга
Не-не қизлар зор эди менга,
Шу қиз мени девона қилди.

Пок севгимни қадрини билмай,
Куйган дилим дардини билмай,
Мени сира назарга илмай,
Шу қиз мени девона қилди.

Кўзим ўткир, лочин кўз эди,
Бўз йигитман, тўним бўз эди,
Гапим гап-у, сўзим сўз эди,
Шу қиз мени девона қилди.

Тиғсиз тилиб, пичоқсиз сўйиб,
Жафо қилиб бағримни ўйиб,
Совчиларим қайтариб қўйиб,
Шу қиз мени девона қилди.


Хуршид Карим


8.11.2024



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⛅️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎЗБЕГИМ АЁЛИ


Шамоллар ҳам изларидан дайдиб юрар,
Қалдирғочлар исмин такрор айтиб юрар,
Мафтункор у қаро кўзи кулиб турар,
Ғараз уйлар келмас сира ҳаёлига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлига.


Гуллар ичра ноз нозланиб турса кўринг,
Эрта туриб ҳовлисида юрса кўринг,
Бахтдан ёниб хандон отиб кулса кўринг,
Бахт ҳам пешвоз чиқар унинг иқболига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.


Хонадони саранжому сариштадир,
Моҳирлиги, чеварлиги ҳар ишдадир,
У ердаги фариштадир, фариштадир,
Кўкда ой ҳам мафтун боқар жамолига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.


Сабри тоғдир, ситамлардан қилмас нидо,
Фарзандига жон тутади, жони фидо,
Уни шундай яратганда қодир худо,
Ташвиш, ғамлар келмас унинг малолига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.


Манглайига ёзмиш эгам гўзал тақдир,
Меҳрингиздан ясагани тожу тахтдир,
Уни севиб яшамоқлик ўзи бахтдир,
Чиндан севинг қолманг яна уволига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.



Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИЗНИ СЕВГИИМ КЕЛАДИ

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

Сиз борсизки қаддимни буколмас алам, ғамлар,
Сиз борсизки мунаввар ,орамбахш ўтар дамлар,
Юрагимни тўшагим келаверар сиз учун,
Сизни севгим келади, мени севган одамлар.

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

Талпинаман ҳар қачон сиз томонга интилиб,
Изларингиз излайман ,кўзлримга суртиниб,
Сизсиз кандоқ яшардим ,бу дунёда туртиниб,
Сизни севгим келади ,мени севган одамлар.

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

Кетолмайман хеч қачон сиздан юзим ўгириб,
Айро тушсам сиз,билан йиғлагайман ўкириб,
Тўйлар қилинг хизматда, бўлай елиб ,юугуриб,
Сизни севгим келади ,мени севган одамлар.

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

Бахтли бўлинг ҳамиша бахтингизни кўрайман
Оллоҳимдан сиз учун кўп умрлар сўрайман,
Куйган дилим авайлаб меҳрингизга ўрайман,
Сизни севгим келади, мени севган одамлар.

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

Йўлингизга йўлдошман, юкингизга елкадош,
Соянгизда яшайман бир умр кўтариб бош,
Таъфтингизда исиниб кўзларимга келди ёш,
Сизни севгим келади, мени севган одамлар.

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

✍Хуршид Kaрим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера


Отам-онам

🎙Маъмуржон Очилов
✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎҒЛИМ



Дилбандим жонимга дармоним ўғлим,
Шакарим тиллари бийроним ўғлим,
Умримнинг мазмуни, ҳаётим кўрки,
Дадамга ўхшагин полвоним ўғлим


Қувноқ бўл доимо кўзларинг кулсин,
Ҳаётинг мусаффо нурларга тўлсин,
Бобонгдек кўксингда имонинг бўлсин,
Дадамга ўхшагин полвоним ўғлим.


Оқни оқ атагин қорани қора,
Ўзинг дардларингга ўзинг топ чора,
Сени паноҳида асрасин Ёра,
Бобонгга ўхшагин полвоним ўғлим.


Номус оринг мадад бўлар жон танга,
Мард бўл шердек ташлан ёв билан жангга,
Ҳалол хизмат қилгин Она Ватанга,
Дадамга ўхшагин полвоним ўғлим.


Номардни дўст билма мардлар билан бўл,
Озод ҳур ватанда шон шавкатга тўл,
Ҳаётда адашма танла тўғри йўл,
Бобонгга ўхшагин полвоним ўғлим.


Йигит сўзи битта, сўзингдан қайтма,
Нодон кимсаларга сирингни айтма,
Арслон бўл, арслондек изингдан қайтма,
Дадамга ўхшагин полвоним ўғлим.


Етук фарзанд бўлгин шу дилда нолам,
Униб гуллаб яшна боғдаги лолам,
Бир кун ифтихорим, фахрим бўл болам,
Бобонгга ўхшагин полвоним ўғлим.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊

  🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕНИКИ БЎЛОЛМАДИМ


Юрагимда муҳаббатнинг гули сўлди,
Орзуларга етолмасдан юрак тўлди,
Оқ либосда қўлим тутган бўлак бўлди,
Бахтинг бўлиб ёнингда мен қололмадим,
Кечир жоним мен сенки бўлолмадим.


Кулгуларинг ҳаётимни нақши экан,
Юз малакдан бир суратинг яхши экан,
Севгимизга бутун олам қарши экан,
Дармон бўлиб дардларингни ололмадим,
Кечир жоним мен сеники бўлолмадим.


Бу азобда қалбим куйиб адо бўлди,
Уйимда тўй юаргимда аза бўлди,
Қайси айбим учун бундай жазо бўлди,
Ўз саволим жавобини билолмадим
Кечир жоним мен сеники бўлолмадим.


Сенсиз менинг осмонимда ой йўқ экан,
Бу дунёда сендек қоши ёй йўқ экан,
Иккимизга бир тақдирда жой йўқ экан,
Сенинг билан ширин хаёл суролмадим,
Кечир жоним мен сеники бўлолмадим.


Бир кун икки қилар сенинг бошингни ҳам,
Бир мард келиб артар кўзда ёшингни ҳам,
Унутмагин мендек бағри тошингни ҳам,
Бахтинг кўриб сенга бахтлар тилолмадим,
Кечир жоним мен сеники бўлолмадим.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Эркакнинг бошини эгмасин

Хуршид Карим шеъри

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥Бугун 5-ноябрь – Бутунжаҳон эркаклар куни

Эркаклар куни билан барча мужикларни табриклаб қоламиз. Бугун дўстлар билан чойхонани “додаси“ни ташкил қилиш учун ажойиб имконият.


Статистикага кўра, Ўзбекистонда эркаклар сони 18 млн нафарни ташкил этиб, аёлларга қараганда 300 минг нафарга кўпроқ экан.

ЭРКАКЛАР - ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАР! 😉

👉 t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌺🌺🌺🌺🌺


SENI SEVIB QOLAYAPMAN.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🎤FAZILATXON 🥀🥀🥀

✍XURSHID KARIM 💦💦💦💦

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎЗГАЧА СЕВГИ ИЗҲОРИ

🎤Авазбек Холматов ижроси

✍Хуршид Карим шеъри

👍👍💐👏👏🌺👏💐👍👍🌺👍

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Яхшилик жавобсиз қолмайди

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

SHUKRONA KELTIR.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🎤 FAZILATXON 💦💦💦

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 😀

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Шайтон билан дўст бўлиб хандон давра қурганлар,
Дунёни майъшат билиб давр-у, даврон сурганлар,
Дарахтнинг шоҳи қолиб, баргларида юрганлар,
Билинг энг сўнги бекат қабр деган бекатдир.


🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ota-onam bor...

🎙Shoxsanam RAIMBERDI qizi

✍Xurshid KARIM sh'eri


@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАХТЛИМАН ДЕСАНГ БАС

Бугун тўй даврани тузатмоқдами,
Меҳмон кутиб, меҳмон кузатмоқдами,
Сени ўзгасига узатмоқдами,
Бахтлиман десанг бас, мен жим кетаман.

Нетардинг юракка ишқ ўтин ёқиб,
Нетардинг қонимда ишқ бўлиб оқиб,
Сизни севмайман де кўзимга боқиб,
Бахтлиман десанг бас мен жим кетаман.

Мажбуран ришталар боғланмасидан,
Кўнгиллар бир умр доғланмасидан,
Икки қўлим муштга айланмасидан,
Бахтлиман десанг бас, мен жим кетаман.

Мен учун васлингдан ҳижронинг гўзал,
Не наф чиройингга битишдан ғазал,
Нетай шу экан деб тақдиру азал,
Бахтлиман десанг бас мен жим кетаман.

Ортиқ азоб бермай, юрагинг эзмай,
Ҳатто борлигим ҳам қолар сезилмай,
Дунёни ағдармай тўйингни бузмай,
Бахтлиман десанг бас мен жим кетаман.

Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН
🍃✨🍃    
Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши,
Қалб қўри лим бўлсин қувонч онларга,
Бемаҳал ботмасин умр қуёши,
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.
✨🍃✨
Умрни шамолга қиёс этгулик,
Бир зимда, бир онда ўтиб кетгулик,
Ҳаётда ёр бўлсин фақат эзгулик.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга
🍃✨🍃
Бу ҳаёт ҳар кимни бахтга сайласин,
Қалбига эзгу, ўй, тилак жойласин,
Ҳар тонгда дийдорни насиб айласин.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.
✨🍃✨
Сиз билан бахтиёр, гўзал онларим,
Севинчдан маст қалбим,сарҳуш дамларим,
Бор бўлинг доимо қадрдонларим,
Тонгларга етказсин,гўзал тонгларга.

🌹🍃🌹🍃🌹🍃


✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎤 Anvar Eshmo'minov ✍ Хurshid Кarim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХУРШИД КАРИМНИНГ СЕВИШ БИЗГА ШЕЪРИГА ЖАВОБ


Тўғри, севдирмоқ истадим,
Аммо куйдирмоқнимас.
Соғинтирмоқни истадим,
Жондан тўйдирмоқнимас.

Билдим, паришон бўлибсиз,
Ишқимизда хўб ёниб,
Фурсати бор, ҳали кечмас,
Майлига кетинг тониб...

Истамасман йиғлатмоқни
Бўлсам ҳамки бағритош.
Табассум ярашар сизга,
Чарақланг мисли қуёш.

Мени ўйлаб беорому
Бедор бўлманг беҳуда.
Менга ҳам таниш бу ҳолат,
Асли, ошиқлик шуда.

Ҳусн аро мен моҳ бўлсам,
Ошиқликда бўлинг шоҳ.
Азобламанг қийнаб ўзни,
Майлига йўқланг гоҳ-гоҳ.

Юлдуз каби порлаб турай,
Таманнолар бермас панд.
Рад этолмам сизни асло
Юрагим этгансиз банд.

Аммо қизнинг нози борда,
Ишқ эмасдур афсона.
Севсам ҳамки сизни, ёниб,
Тутдим буни пинҳона.

Чин ошиқ бўлсангиз агар,
Сабр ила кутасиз.
Енгиб ўтиб ҳижронларни,
Сўнг Севгига етасиз.


✍ Дилбаҳор🌹

📌 Diqqat,diqqat!
Sheʼrlarni muallif ruxsatisiz olish taqiqlanadi.
Sheʼrlarni kanal yoki guruhlarga kôchirganda muallifi bilan kôchiring.


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭРКАКНИНГ БОШИНИ ЭГМАСИН

Майлига юлдузлар ерга тўкилсин
Умидбахш орзулар топсинлар завол
Майлига тоғларнинг қадди букилсин
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Майлига ёмғирлар ёғиб қор бўлсин
Булбуллар чаманда гулга зор бўлсин
Ошииқлар кўзига дунё тор бўлсин
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Майлига муҳаббат ўйин бўлса ҳам
Орзуга эришмоқ қийин бўлса ҳам
Эркак бош аёллар бўйин бўлса ҳам
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Кўз ёши тўкилсин майли фалакни
Асога ярайди шоҳи теракни
Кексалик қаддини буксин эркакни
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Шукур қил оилангни тўқлиги учун
Олоҳдан ризқингни кўплиги учун
Чўп бўлса ихлос қил чўплиги учун
Эркакнинг бошини эгмасин аёл

Эркакнинг борлиги ўзи бир давлат
Савлати бир давлат сўзи бир давлат
Қайда бор аёллар қурган салтанат
Эркакнинг бошини эгмасин аёл


Муаллиф:Хуршид Карим

🌟✨✨🌙👇👇🌙✨✨🌟
t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАЙДАНАМ СЕВДИМ

Тунларим азобга ёр бўлди,
Кенг дунё кўзимга тор бўлди,
Сочларим оқ, оппоқ қор бўлди,
Қайданам севдим-а шу қизни

Ҳеч бир қиз кўринмас кўзимга,
Бу жоним тиқилди бўғзимга,
Ҳеч раҳмим келмади ўзимга,
Қайданам севдим-а шу қизни

Топталди чин севгим хор бўлиб,
Орзулар бўйнимга дор бўлиб,
Бир қатим меҳрга зор бўлиб,
Қайданам севдим-а шу қизни

Бир боқиб жилмайиб кулган қиз,
Сўнг яна бағримни тилган қиз,
Севгимни ўйинчоқ қилган қиз,
Қайданам севдим-а шу қизни

Севмасам тоғ қадрим бор эди,
Кўксимда номусу ор эди,
Не қизлар йўлимда зор эди,
Қайданам севдим-а шу қизни


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВИШ БИЗГА

Севиш бизнинг ишимиздир,
Севдирмоқлик сизники,
Куйишлик бизнинг юмушдир,
Куйдирмоқлик сизники.

Холимиз хўп паришонда,
Ночормиз дарди юпун,
Йиғламоқлик бизга асли,
Йиғлатмоқлик сиз учун.

Тунлар уйқудан умидвор,
Ҳатто тушда кўрай деб,
Соғинмоқлик бизга оро,
Соғинтириш сизга зеб.

Гўзаллик сизга атодир,
Ошиқлик бизга инъом,
Кутишлик бизга умрбод,
Куттириш сизга мудом.

Кўкда кулган юлдузимсиз,
Етмагай сизга қўлим,
Совчи қўймоқ бизга бўлсин,
Рад этиш сизга гулим.

Асли севмоқ бизга одат,
Севдирмоқлик сизгадир.

©Хуршид Kарим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🥀🥀🥀BEKAT🥀🥀🥀

🎤 FAZILATXON 💦💦💦

✍ XURSHID KARIM 💦💦💦

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОТАНИ РИЗО ҚИЛМОҚ...


Отанинг дуосини олий дуо дейдилар,
Ҳар бир айтган сўзлари ҳикмат, зиё дейдилар,
Гар ота ризо бўлса худо ризо дейдилар,
Отани ризо қилмоқ фарзанд учун суннатдир.


Отанинг орзу ўйи, тилаги фарзанд учун,
Меҳнатдан қотган, кафти, билаги фарзанд учун,
Ташвиш ғамларни енгган юраги фарзанд учун,
Отанинг босган изи фарзанд учун ибратдир.


Отани қадрига ет, қадрини тилло билгин,
Изларин тавоф айлаб унга қуллуқлар қилгин,
Сўзласа сўзларини минг бор қулоққа илгин,
Отанинг насиҳати ҳар нарсадан қимматдир.

Отанинг ўрни бўлак босолмайди ҳеч бир зот,
Дуосини олиб қол токи экан у ҳаёт,
Отани ризо қилсанг бўлмайсан ҳаётда мот,
Асо тутиб қалтираб туриши ҳам давлатдир.

Отани ризо қилмоқ фарзанд учун суннатдир.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

УНАШТИРУВ МАРОСИМИ

Тирнар бўлди юрагимни яросини,
Айиришар бугун кўзим қаросини,
Бугун бўлар айрилиқнинг дебочаси,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Муҳаббатни боғларини босди ғубор,
Эҳ, катталар севгимизни қилди бозор,
Ўзимдан ҳам асраганим ўзгага ёр,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Юрагимда ночор севги зардалари,
Сароб бўлди бугун берган ваъдалари,
Севгимизга қарши бўлди дадалари,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Қуда анда бўлиб кўнгил чоғлайдилар,
Севишганлар юрагини доғлайдилар,
Икки дилни мажбур қилиб боғлайдилар,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Ҳеч ким мендек севганидан айрилмасин,
Кўз ёшлари маржон бўлиб тизилмасин,
Икки ёшнинг фотиҳаси бузилмасин,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Келар бугун куёв хала, аммалари,
Қиз кўнглига оғир ботар тамалари,
Севгимизга қарши чиқди ҳаммалари,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Эҳ золимлар ҳеч ҳам вафо қилмайдилар,
Кўнгил нима, севги нима билмайдилар,
Бахтсиз қилиб яна бахт ҳам тилайдилар,
Бугун унинг унаштирув маросими.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал