xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЁМОН ҚИЗ

Гўзал моҳитобон қиз,
Қора қоши камон қиз,
Нетай кўнгил эканда
Севдим сени ёмон қиз.

Сабримни тўлдирсанг ҳам
Умидим сўлдирсанг ҳам
Куйдириб ўлдирсанг ҳам,
Севдим сени ёмон қиз.

Эҳ ёмон қиз ёмон қиз,
Кўзи мовий осмон қиз,
Ишқ ўтида куйдириб,
Қилдинг мени тамом қиз.

Қовоқ уйиб боқасан,
Чаён бўлиб чақасан,
Менга ёмон ёқасан,
Севдим сени ёмон қиз.

Гоҳ аччиқ заҳар сўзинг,
Дилга ўқ отар кўзинг,
Ҳаммадан яхшим ўзинг,
Севдим сени ёмон қиз.

Майли қилсанг ҳам сарсон,
Бошқага боқма ҳар ён,
Рашким сендан ҳам ёмон,
Севдим сени ёмон қиз.

Ойдек тўлин бўласан,
Қувноқ қувноқ куласан,
Яхши келин бўласан,
Севдим сени ёмон қиз

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ОКМКнинг_75_йиллигига

"КОНЧИЛАР" қўшиғи

📝Хуршид Карим сўзи

🎼Фаррух Шербўтаев мусиқаси

🎬Ғоя муаллифи Улуғбек Аманов

🎙"Металлург" М/С хонандаси Абдувоҳид Давронов ижросида

📱Web-site|📱tvagmkofficial">YouTube|📱Facebook|📱Telegram|📱Instagram|📱Twitter

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ШУКРОНА КЕЛТИР

Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо,
Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гузал кунларингга шукрона келтир.

Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб,
Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб,
Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт,
Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Шунчаки яшама рўёлар ютиб,
Боғритош диллардан муҳаббат кутиб,
Азиз инсонларинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат,
Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат,
Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

Ma'murjon Ochilov - Otam | Маъмуржон Очилов - Отам (AUDIO)
Матн: Хуршид Карим
https://youtube.com/watch?v=CAIerCleYA0&si=5jsJ5J1Bad-seSU8

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

NOYABR

✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

🔥 SOG'INIB KELASIZ🔥

Xurshid Karim ✍📚

Yasmina 🎧🎙🎥

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУҲАББАТ

Тош дилларга гул тутиб -шоша,
Чарчадингми зомонлар оша,
Сени интиқ кутмоқда қалбим,
Кел муҳаббат кўксимда яша.

Бу дунёда меҳр йўқ, дема,
Меҳр- дардга ғарқ бўлган кема,
Сўрамайман сендан ҳеч нима,
Кел муҳаббат кўксимда яша.

Кўзим нури, дил дардида сен,
Хотирамнинг чанг, гардида сен,
Юрагимнинг ҳар зарбида сен,
Кел муҳаббат кўксимда яша.

Кўксин кериб гумон, рўёлар,
Ёлғон деса Тоҳир Зуҳролар,
Торлик қилса сенга дунёлар,
Кел муҳаббат кўксимда яша.

Сенинг учун эгилсин бу бош,
Юзинг ювсин кўзимдаги ёш,
Менга тегсин сенга отган тош,
Кел муҳаббат кўксимда яша.

Соғинч, ғамнинг шароби таҳир,
Меҳр истаб қон бўлди бағир,
Мен ўлмайман сен бўлсанг аҳир,
Кел муҳаббат кўксимда яша.

🖋Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim


✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОРЛИГИМЧА СЕВ

Мени севсанг шунчаки севма,
Қувноқлиг-у зорлигимча, сев,
Боримда ҳам, йўғимда ҳам сев,
Мени севсанг борлигимча сев.

Севгин ҳар дам лаҳза онимда,
Ёлғиз қолсам қолиб ёнимда,
Севгин ҳатто ночор ҳолимда,
Мени севсанг борлигимча сев.

Севгин ўтмиш хатойим билан,
Кўнгилдаги адоғим билан,
Севгин қўлда қадоғим билан,
Мени севсанг борлигимча сев.

Кекса ёшлик чоғлигимда сев,
Маҳзун кўнгил доғлигимда сев,
Беморлигим соғлигимда сев,
Мени севсанг борлигимча сев.

Айтганим шу назарга илсанг,
Гўзалдирсан йиғласанг кулсанг,
Сени шундай севаман билсанг,
Мени севсанг борлигимча сев.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НОЯБРЬ


Осмон тинмай булут тўшайди,
Нигоҳлардан ёғар ҳавотир,
Йиғлаётган қизга ўхшайди.
Ноябрь


Қалтирайди жиққа ҳўл баргдек,
Томчилардан юз тортиб хира,
Ёмғирларда шаллоба бўлган,
Хотира.


Тонг отади атрофни аста,
Ишғол этар оғир рутубат,
Ёмон туш кўргандек уйғонар,
Табиат.


Томчиларда қалқийди осмон,
Даразадан боқади маъюс,
Кетиб қолган дунё ортидан,
Ҳорғин Куз.


Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Biznikilar gʻiybat bilan ovvora 🥲

Haqiqat sher…

✍Xurshid Karim
🎤Shohista Ikromjonovna

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НАБИРАЛАРИМ

(илтимосга биноан ёзилди)


Сиз қувончим, тилло-ю, зарим,
Сизсиз менинг бу кўнглим ярим,
Ҳаётимнинг маъноси сизлар,
Менинг ширин набираларим.

Юлдузларим, кўкда ойларим,
Бир биридан гулчиройларим,
Асалларим, ширинтойларим,
Менинг ширин набираларим.

Қувнасангиз нурга тўламан,
Сочларингиз майда ўраман,
Сизни жуда яхши кўраман,
Менинг ширин набираларим.

Шўхлигингиз қувнатар кўзим,
Сизлар билан ёруғдир юзим,
Борингиздан айланай ўзим,
Менинг ширин набираларим.

Сизга жоним, меҳримни берсам,
Ширин ҳаёт гаштини сурсам,
Армоним йўқ бахтингиз кўрсам,
Менинг ширин набираларим.


Хуршид Карим


31.10.2024



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Кибр отин чопар қанча одамлар,
Бир бирларин қопар қанча одамлар,
Тўйларида ким ўзарга ош дамлар,
Сохта обрў шуҳрат билан овора.

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Кутиб йўллар қарашиб,
Гоҳ урушиб,ярашиб,
Мансаб,обрў талашиб,
Умр ўтавераркан.

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇


http://t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍✍. Xurshid Karim
🎤🎤Nazokat Davlatovna

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

📹 Ma'murjon Ochilov - Otam | Маъмуржон Очилов - Отам (AUDIO)
Matn: Xurshid Karim


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌦Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

🍂 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОТА -ОНАСИ БОРЛАР

Ота сўзи фарзанд учун ҳикмат эрур,
Волидага беҳурматлик уят, ордир,
Ота-она борлиги бир давлат эрур,
Отаси бор,онаси бор бахтиёрдир.

Асранг доим азиз,мушфиқ онангизни,
Дуосини олинг қутлуғ отангизни,
Меҳр ила суйган мурғак болангизни,
Отаси бор,онаси бор бахтиёрдир.

Офтобларга тўла ёруғ кунлар айтсин,
Алласига гувоҳ бедор тунлар айтсин,
Етим ўсган кўнгли ярим,ҳунлар айтсин,
Отаси бор,онаси бор бахтиёрдир.

Номозида сизни дуо қилиб турган,
Қувнасангиз қувончидан кулиб турган,
Остонада ҳовотирга тўлиб турган,
Отаси бор, онаси бор бахтиёрдир.

Дардингизга малҳам меҳрин ҳарорати,
Суянснгиз тоғдек метин матонати,
Бу Аллоҳнинг сизга чексиз инояти,
Отаси бор,онаси бор бахтиёрдир.

Қадрин билинг кўзларини гирён қилманг,
Ноҳақ сўзлаб юракларин вайрон қилманг,
Борлигида эъзозланг сўнг армон қилманг,
Отаси бор,онаси бор бахтиёрдир.

✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ПУЛ БЎЛИБ КЕТДИ


Сохтачилик гул бўлиб кетди,
Ҳамма пулга қул бўлиб кетди,
Наҳот дўстлар ёруғ оламда,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Пули бордан аҳвол сўралар,
Оёғига ипдек ўралар,
Дийдорингиз неч пул жўралар,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Пули кўпни атрофи тўла,
Дўст, қадрдон улфату, жўра,
Ишонмасанг пулсиздан сўра,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Кимлар бойлик тиллоларга маст,
Одамийлик қадри жуда паст,
Камбағални биров йўқламас.
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Мансаби бор давралар тўри,
Мақтовларда зўрларнинг зўри,
Отдан тушгач тўкилар шўри,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Бир давримиз сурайлик десам,
Қўлни қўлга урайлик десам,
Дийдорлашиб турайлик десам,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🍁 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌦 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЙ ҚИЗИ

Дардим аён ўзимга,
Дунё тордир кўзимга,
Севиб қолдим энди мен,
Қандай қайтай изимга,

Тиконзордир йўлларим,
Шўрҳок босган чўлларим,
Баланд дорга осилдим,
Сизга етмас қўлларим.

Ухлолмайман тунлари,
Сўлар севгим гуллари,
Сизни мендан айирган,
Отангизнинг пуллари.

Дилим -гулдир янчилган,
Пўстим -пиёз арчилган,
Оғрияпти юрагим,
Армон тиғи санчилган.

Муҳаббатим -нафратим,
Тўлиб, тошар ҳасратим,
Сизга совчи қўйгани
Етмас менинг журъатим.

Ишқ шароби таҳирдек
Бир сониям асрдек,
Боқолмайман сиз томон,
Уйларингиз қасрдек.

Ёниб бормоқда ичим,
Қолмади мадор, кучим,
Кўзларимни куйдириб,
Уйланади сизга ким.

Юзи тўлин ой қизи,
Қоши камон ёй қизи,
Тўйингизга бормайман,
Бахтли булинг бой қизи,

Ухлолмайман тунлари,
Сўлди севгим гуллари,
Сизни мендан айрди,
Дадангизнинг пуллари.

🖋Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📆 Ноябр ойида туғилган инсонлар ҳақида.

☑️ Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўямиз !

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

« Ж »онингиз соғ,
« У »мрингиз узоқ,
« М »артабангиз улуғ, 
« А »йёмингиз қутлуғ бўлсин.!

ЖУМА Айёмингиз Муборак бўлсин! 🌙 🤲

👉t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎥 Alisher Yusupov - Musofirni mardikor demang

✍Хуршид Карим сўзи


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СОҒИНИБ КЕЛАСИЗ

Кўз ёшлар тўкади тун бўйи осмон,
Булутлар пуч бўлар ерга ёғиниб,
Биламан сиз мени севасиз ҳамон,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Бир нидо келади кўнглим қаридан,
Жавоби топилмас ҳеч Ер шаридан,
Сезаман, қачондир кечиб баридан,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Қуёшдан ранг олар гуллар япроғи,
Орзу-ла ювилар кўнгиллар доғи,
Чаманлар юз очган кўкламлар чоғи,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Муҳаббат ўлчанмас тилло,пул билан,
Меҳрга ташна қалб, ҳаста дил билан,
Жилмайиб боққанча қўлда гул билан,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Ёлғизлик Ҳақ учун инсонга малол,
Ошуфта кўнгиллар топар бахт,иқбол,
Заминга парвона тўлин ой мисол,
Бир куни келасиз мени соғиниб,

Кутаман қўлимда ишқ деган шароб,
Мен учун орзулар бўлмас ҳеч сароб,
Жавобсиз севгимга бергани жавоб,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

УМРНИНГ ҲАР ДАМИ ШИРИН
🍃🌺

Эзгуликка жазм айланг.
Куй қўшиқ-ла назм айланг,
Қадрингизни билганларга,
Бошлар эгиб таъзим айланг.
🍃🌺

Нозир бўлинг гултожларга,
Лойиқ бўлинг ишончларга,
Сизни севган кимсаларни,
Кўмиб ташланг қувончларга.
🍃🌺

Ўтиб ўнги сўлларидан,
Минг ўргилинг бўйларидан,
Сизга азиз инсонларни,
Тутинг маҳкам қўлларидан.
🍃🌺

Аҳмоқ билан ҳисоблашманг,
Бевафо-ла фироқлашманг,
Ёмонлардан бўлинг нари,
Яхшилардан йироқлашманг.
🍃🌺

Шакарнинг ҳам ками ширин,
Бахт,сурурни таъми ширин,
Яшаб қолинг,яшаб қолинг,
Умрнинг ҳар дами ширин.
🍃🌺

✍Хуршид Kарим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎТКИНЧИ УМР

Капалакдек қувлашиб,
Кунлар ўтавераркан,
Гоҳ сокин, гоҳо шошиб,
Умр ўтавераркан.

Гоҳ кўзлар тўлиб ёшга,
Гоҳ айланиб дил - тошга,
Кўриб тушганни бошга,
Умр ўтавераркан.

Гоҳ масрурмиз,гоҳ мажнун,
Айланар кундуз ва тун,
Гоҳ шодонмиз,гоҳ маҳзун,
Умр ўтавераркан.

Ҳақ билар тақдиримиз,
Яширин дил сиримиз,
Алдаб гоҳ бир-биримиз,
Умр ўтавераркан.

Кутиб йўллар қарашиб,
Гоҳ урушиб,ярашиб,
Мансаб,обрў талашиб,
Умр ўтавераркан.

Гоҳо бахтдан тўлғониб,
Гоҳо дарддан ўртаниб,
Гоҳ меҳримиз қизғониб,
Умр ўтавераркан.

Вақт мисли отилган ўқ,
Юрак эса лаҳча чўғ,
Бугун бормиз эрта йўқ,
Умр ўтавераркан.

Ўткинчи қувонч,дардлар,
Ҳазон янғлиғ ғийбатлар,
Такрорланмас фурсатлар,
Умр ўтавераркан.

Шамоллар мисол шошиб,
Гоҳ дарёлардек тошиб,
Лаҳзалар,йиллар ошиб,
Умр ўтавераркан.

✍ХУРШИД КАРИМ




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БЕМОРЛАРДАН ХОЛ СЎРАНГ

Мағрур,масрур кўкси баланд тоғ юрганлар,
Шодон,қувноқ,кайфияти чоғ юрганлар,
Тўрт мучаси,тану,жони соғ юрганлар,
Виждонингиз соғмикан бир қараб қўйинг,
Беморлардан хол сўрашга яраб қўйинг.


Ҳар кимсада кўнгил бордир, кўксида ор,
Битта оғиз ширин сўз ҳам танга мадор,
Сизни соғлом яратибди парвардигор,
Имонингиз соғмикан бир қараб қўйинг,
Беморлардан хол сўрашга яраб қўйинг.

Дўсту, ёрлик, биродарлик бир кун эмас,
Улар мискин кўнгли сиздек гулгун эмас,
Оқибатдан молу дунё устун эмас,
Кибрингизни қалбингизга ўраб қўйинг.
Беморлардан хол сўрашга яраб қўйинг.

Тубан одам эзгу ишга ярамайди,
Ҳатто жони,жигарига қарамайди,
Меҳр сўрар сиздан,ош, нон сўрамайди,
Меҳр бериб,узоқ умр тилаб қўйинг,
Беморлардан хол сўрашга яраб қўйинг.

Умр сойдек оқиб кетар,елдек учар,
Шодонлар ҳам бир кун дарду,ғамлар кечар,
Ҳамманинг ҳам боши бир кун ёстиқ қучар,
Ҳаётнинг бу қонунини англаб қўйинг,
Беморлардан хол сўрашга яраб қўйинг.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал