xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️Aссалому алайкум. Чоршанба
тонги муборак бўлсин... 😊

🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ
Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз
равон, гунохларимиз мағфиратли 
бўлсин!

✨Тавбаларимиз қабул бўлсин!
Кунимиз файзли ва барокатли
бўлсин!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ҳар қўрғоннинг бўлар устун, тиргаги,
Ҳар юракнинг бордир орзу,тилаги,
Ҳар оиланинг боши бўлсин эркаги,
Шу эркакка зўрлик қилманг аёллар,
Эрингизга эрлик қилманг аёллар.

✍ XURSHID KARIM

🎤 JUMANAZAR URALOV

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Jasurbek Mirzajonov - Vaqtim bo'lmadi (audio 2022)
https://youtube.com/watch?v=jdJiVdN96AM&si=fEjC3_4ddmmNqFHS

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЙИГИТ

Мардга мард бўл, номардга
Сирингни айтма йигит,
Вафоли бўл аҳдингга,
Лафзингдан қайтма йигит.

Ҳушёр бўлгин, сергак бўл,
Рўзғорингга тиргак бўл,
Бир сўзли бўл,эркак бўл,
Лафзингдан қайтма йигит.

Дўстларинг ёв боқса ҳам,
Дарёлар терс оқса ҳам,
Бошингга тош ёғса ҳам,
Лафзингдан қайтма йигит.

Кўзинг олов,чўғ бўлсин,
Нафсинг кўзи тўқ бўлсин,
Сўзинг шамшир, ўқ бўлсин,
Лафзингдан қайтма йигит.

Ҳақ бўл,ёлғон сўзлама,
Ўз манфатинг кўзлама,
Ортингга йўл излама,
Лафзингдан қайтма йигит.

Зеб бўл баҳор кузларга,
Шердек кўрин кўзларга,
Орзу бўл ой қизларга,
Лафзингдан қайтма йигит.

Мардга мард бўл,номардга,
Дардингни айтма йигит,
Вафоли бўл аҳдингга,
Лафзингдан қайтма йигит.

🖋Хуршид Kарим


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Жалолиддин Аҳмадалиев – Жанонлар😘

Ошиқларини хайрон қилиб,
Юрак бағрин вайрон қилиб.
Қошингизни камон қилиб,
Юраверинг жанонлар.🌹🌹

✍Хуршид Карим

Хамма раксга тушсин 💃🏿💃🏿

Яқинларга улашинг ❤️


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХУДО БЕРГАН ДЎСТЛАРИМ

Сиз бойлик тилло зарим,
Сизсиз қувончим ярим,
Борингизга минг шукур,
Худо берган дўстларим.

Сиз билан шодман ҳар чоғ,
Бошим баланд, кўксим тоғ,
Қиёматли дўст, ўртоқ,
Худо берган дўстларим.

Аллоҳ бизни сийласин,
Бахтимиз жўр куйласин,
Ўзингиздан қўймасин,
Худо берган дўстларим.

Нима керак бир йўла,
Мана жонимни сўра,
Борингга шукур жўра,
Худо берган дўстларим.

Доим бирга юрайлик,
Ҳаёт гаштин сурайлик,
Дийдорлашиб турайлик,
Худо берган дўстларим.

Қайғумга шерик ҳар дам,
Қувончим кўрар баҳам,
Қиёматли дўст, жўрам,
Худо берган дўстларим


Хуршид Карим


(қўшиқ учун 941309110)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥 Бугун 28-октабр Бутунжаҳон бобо ва бувилар куни

👵🏻👴🏻 Бобо ва бувилар сизнинг меҳрибон ота-онангизнинг борлигига асосий сабабчилар эканини унутманг

Бугун уларни кўргани, суҳбат ва дуоларини олгани бориш учун ажойиб кун.  Кечки таомни бир оила бўлиб танаввул қилиб ҳам кўнгиллар кўтарилиши мумкин

Омонат дунёда омонатларимиздан ҳабар олиб турайлик!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Хайрли_тонг

🌱Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин😊

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, янги ҳафта, янги ой барчамизга омадли келсин!

Қадрдонларга юборинг.

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎЙНАНГ ЖЎРАЛАР

Кўксингизни ғоз қилиб,
Кўнглингизни ёз қилиб,
Даврада парвоз қилиб
Ўйнанг жўралар ўнанг.

Марду майдон сизники
Еру осмон сизники,
Бугун даврон сизни,
Ўйнанг жўралар ўйнанг.

Дўстлар бўлинг саломат,
Тарк этмасин ҳаловат,
Узилмасин оқибат,
Ўйнанг жўралар ўйнанг.

Давраларни тўлдириб,
Армонларни ўлдириб,
Қизларни лол қолдириб,
Ўйнанг жўралар ўйнанг.

Арслон бўлиб шер бўлиб,
Эркак бўлиб, эр бўлиб,
Завқу суронга тўлиб,
Ўйнанг жўралар ўйнанг.

Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

САДАҚА ҚИЛИНГ

Орзулари нурга ўралган,
Оқшомлари тонгга уланган,
Бир гадойман меҳр тиланган,
Меҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Умр экан бир тор йўлакча,
Ҳаёт қадри экан кўлмакча,
Сўзларингиз сеҳри бўлакча,
Сеҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Ғурбатлардан тамом толаман,
Тафтингиздан қувонч оламан,
Севгингизсиз ўлиб қоламан,
Ишқингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Гарчи сизга бегона,ётман,
Ҳажрингизда бир фиғон,додман,
Бир кулсангиз бир умр шодман,
Кулгингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Нигоҳингиз тўла нур, зиё,
Изларингиз айлай тўтиё,
Боқмадингиз бир умр қиё,
Сабрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Севдим сиздек бағритош қизни,
Юрагимга босиб чўнг музни,
Жаҳлингиз ҳам чиройли сизни
Қаҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Сизсиз-кузман,хазон тўшайман,
Қаҳратонман музга ўхшайман,
Сиз деб яшай,узоқ яшайман,
Умрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃


©Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

MANSABINGGA KERILMA

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СУҲБАТЛАШАМИЗ

Қадрдонлар, дўстлар ассалом,
Сизга йўллай соғинчли салом,
Сиз-ла бугун бир дардлашамиз,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Тўлмасин ҳеч кўзингиз ёшга,
Бошингиз ҳеч тегмасин тошга,
Нима устун дийдордан бошқа,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли,
Ёлғиз кўнгил юки саботли,
Умр асли ўткинчи -отли,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Сизга муштоқ кўксимдаги жон,
Вақтингизни аяманг бир он,
Инсон дардин оларкан инсон,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Кўнгил тўлмас тилло, заридан,
Ғамлар ўтсин биздан наридан,
Кечиб қўйиб ғийбатларидан,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Не ёзилмиш тақдиримизга,
Аллоҳ гувоҳ дил сиримизга,
Ғаниматмиз бир -биримизга,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

Кўнгли ярим, бир дил пораман,
Дардларимни сизга ёраман,
Келмасаниз ўзим бораман,
Келинг дилдан суҳбатлашамиз.

✍Хуршид Карим


@Xurshid_Karim




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Аёллар логикаси:

Куёвим яҳши, қизимни айтганини қилади

Ўғлим ёмон, хотинини айтганини қилади

❗️Аёлларимизга юбориб қўямиз 😅

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИЗГА НИМА ФОЙДА

✍Хуршид Карим

🎤Зарнигор

👍💐👏🌺👍💐🌺👏💐👍💐🌺


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БИЗДАН КЕТГАНЛАРГА...🍂🍂

ХУРШИД КАРИМ шеъри



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим
🎙Яшнар Зиё

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Келинпошшолар қаранг,
Ҳар кимнинг айтари бор,
Қайнонани йиғлатманг,
Келиндан қайтари бор.

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Чиройлигим, чиройликгинам
Орзулардан изладим сени
Менга насиб этмаган ғунчам
Нега осон унутдинг мени

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЕЛМАДИНГ...

Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга шафақлар ботди келмадинг,
Сенсиз юрагимда пишган соғинчлар,
Кўзимда маржондек қотди, келмадинг.

Аччиқ дардлар чўкди кўнглим қарига,
Кўникиб яшадим сенсиз барига
Йиқилдим ҳижроннинг тубсиз жарига,
Сенсиз ярим умрим ўтди, келмадинг.

Тўлмади кўнглимнинг ҳеч кемтик жойи,
Тонгимда қуёш йўқ, оқшомим ойи,
Ўзимни оқизди кўз ёшим сойи,
Ғамлар ўпқон бўлиб ютди, келмадинг.

Сенсиз бу жонимни қўяман қайга,
Аламдан қўл урдим шаробу, майга,
Йиғладим, ўксидим наҳот манглайга,
Тангрим сенсизликни битди, келмадинг

Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга соғинчлар ботди келмадинг.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЯҚИНЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ


Ўтиб кетар умр бир зумда,
Йиллар ортга қайтмайди билинг,
Бу дунёда энг азиз инсон,
Онангизни қадрига етинг.


Юзи нурли,сочларида қор,
Йўлингизга боққан интизор,
Дуосида жаннатлари бор,
Отангизни қадрига етинг.


Укам дея қўлидан қўймай,
Сўзингизга сира ҳам тўймай,
Сизга жонин беришга ҳам шай,
Акангизни қадрига етинг.


Қувончини сиз билан бўлган,
Дард чексангиз ҳазондек сўлган,
Онангиздек меҳрибон бўлган,
Опангизни қадрига етинг.


Сизга ҳавас қилиб турар жим,
Меҳр тўла кўзлари сим-сим,
Айтинг ундек бўла олар ким,
Укангизни қадрига етинг.


Умр йўли ғурбатли,тошли,
Бўлманг сира юрагитошли,
Ўша жажжи жингалак сочли,
Синглингизни қадрига етинг.


Ҳаёт гоҳо ширин,гоҳ тахир,
Вақт ортига қайтмас тошбағир,
Кетса қайтиб келмайди ахир,
Яқинларни қадрига етинг.



Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАРИБИР СЕВАВЕРАМАН

Қадамимдан хомуш тортса кўчалар,
Йўлимга ғов бўлса неча нечалар,
Аллоҳдан васлингни сўраб кечалар,
Мени сени барибир севавераман.

Ҳажрингда ўртаниб қон бўлса бағрим,
Хазонрез боғлардек тўкилса қадрим,
Барча азобларга етади сабрим,
Мен сени барибир севавераман.

Севгимга тўсқинлик қилолмас йиллар,
Мажнун мисол кезиб саҳро-ю, чўллар,
Ҳар куни келтириб сен учун гуллар,
Мен сени барибир севавераман.

Йўлимни япроқлар тўлдирсин майли,
Кўзимни тупроқлар тўлдирсин майли,
Мени ҳажринг ўти ўлдирсин майли,
Мен сени барибир севавераман.

Сени ўйламаган оним йўқ бир дам,
Майли юрагимни кемирсин алам,
Сендан воз кечмасман икки дунё ҳам,
Мен сени барибир севавераман.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📝МЕҲР БЕРИНГ!


Алвон алвон лолалар терманг,
Атаб жуфти ҳалолингизга,
Совға берманг, туҳфалар берманг,
Меҳр беринг аёлингизга.


Ой керакмас унга осмонда,
Меҳр кутар сиздан ҳар онда,
Кулиб боқинг ҳар саҳар, тонгда,
Меҳр беринг аёлингизга.


Сизни дея ўзни унутган,
Юзда кулгу, дилга ғам ютган,
Йўлингизда интизор кутган,
Меҳр беринг аёлингизга.


Сиз отасиз,у эса она,
Гул кўнглини қилманг вайрона,
Бир табассум унга кифоя,
Меҳр беринг аёлингизга.


Сувсиз ерда кукармайди гул,
Муҳаббатдан нур олар кўнгил
Унга бойлик,тиллолар бир пул,
Меҳр беринг аёлингизга.


Бир йилда бир саккизинчи март
Шу бир кунда аримйди дард,
Агар чиндан бўлолсангиз мард,
Меҳр беринг аёлингизга.


У жаннатнинг сувидек зилол,
Удир асли кўкдаги ҳилол,
Ўксимасин муқаддас аёл,
Меҳр беринг аёлингизга.


🌼🌼🌹🌹🌹🌼🌼



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!


👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАЙНОНАНИ ЙИҒЛАТМАНГ

Келинпошшолар қаранг,
Ҳар кимнинг айтари бор,
Қайнонани йиғлатманг,
Келиндан қайтари бор.

Чопинг шимариблар енг,
Қадри осмонларга тенг,
Нима деса лаббай денг,
Келиндан қайтари бор.

Боғлардан тикон терманг,
Қош чимириб, қад керманг,
Тилингизга эрк берманг,
Келиндан қайтари бор.

Қаранг доим кўнглига,
Оғир ботманг дилига,
Ёмонламанг ўғлига,
Келиндан қайтари бор.

Ҳаёт дарсин ўққан у,
Ғамлар қаддин буккан у,
Ёрингизни туққан у,
Келиндан қайтари бор.

Ҳамма ёқ бўлсин тоза,
Синмасин товоқ, коса,
Эъзозланг роса, роса,
Келиндан қайтари бор.

Ой бўлинг, тўлин бўлинг,
Юзлари сўлим бўлинг,
Оқила келин бўлинг,
Келиндан қайтари бор.


✍ Хуршид Карим

Ҳаётий ҳикоялар, шеърлар!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Ozoda - General...😉

✍Хуршид Карим шеъри



✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭРТАСИ БОР

Қолган ишга ёғар қор,
Англанг шуни дўст-у,ёр,
Эрта қиларман деманг,
Эртанинг эртаси бор.

Дилга солманг,қулф,чилик,
Ёмонга бўлманг шерик,
Бугун қилинг яхшилик,
Эртанинг эртаси бор.

Севги бир ширин титроқ,
Дилда қотмасин бироқ,
Изҳор айланг бугуноқ,
Эртанинг эртаси бор.

Фойда йўқ дод-у,арздан,
Қолманг сабабсиз фарздан,
Бугун қутулинг қарздан,
Эртанинг эртаси бор.

Ортга ташламанг зинҳор,
Кўришинг такрор,такрор,
Дийдор ғанимат,дийдор,
Эртанинг эртаси бор.

Ечим топинг тугундан,
Кунингиз фарқли тундан,
Бахтни изланг бугундан,
Эртанинг эртаси бор.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОРЛИГИМЧА СЕВ

Мени севсанг шунчаки севма,
Қувноқлиг-у зорлигимча, сев,
Боримда ҳам, йўғимда ҳам сев,
Мени севсанг борлигимча сев.

Севгин ҳар дам лаҳза онимда,
Ёлғиз қолсам қолиб ёнимда,
Севгин ҳатто ночор ҳолимда,
Мени севсанг борлигимча сев.

Севгин ўтмиш хатойим билан,
Кўнгилдаги адоғим билан,
Севгин қўлда қадоғим билан,
Мени севсанг борлигимча сев.

Кекса ёшлик чоғлигимда сев,
Маҳзун кўнгил доғлигимда сев,
Беморлигим соғлигимда сев,
Мени севсанг борлигимча сев.

Айтганим шу назарга илсанг,
Гўзалдирсан йиғласанг кулсанг,
Сени шундай севаман билсанг,
Мени севсанг борлигимча сев.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МАНСАБИНГГА КЕРИЛМА


Кибр отин эгарлаб манманликка берилма,
Бу дунёда эй инсон мансабингга керилма.


Кўкларга бўй чўзмагин сен инсон,теракмассан,
Амалингдан тушсанг бил ҳеч кимга керакмассан,


Кеккайма кўп дунёда эй бойнинг арзандаси,
Сен ҳам битта одамсан,худонинг бир бандаси,


Бойлик молу дунё деб шайтонга бўлма ҳамроҳ,
Бир кун бу оч кўзингни тўлдиради қум,тупроқ.


Хасис бўлма эҳсон қил бойликларини сочиб,
Бир кун сен ҳам кетарсан Искандардек қўл очиб,


Юксакликка етишнинг йўли битта -сабр бил,
Энг охир борар жойинг икки энлик қабр бил.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал