xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕНИ ТОПГУНЧА


Муаллиф: Хуршид Карим.


Ижрода: Музаффар Ҳафизович.



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Байрам_муборак

🇺🇿 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг.

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ПАЙШАНБАНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА


Нигоҳлар чўғ, сирли боқилган,
Кўз қисилиб, қошлар қоқилган,
Ош-паловга ўтлар ёқилган,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Бир бирига талпинар диллар,
СМС га қўшилар гуллар,
Сўкишлардан тийилган тиллар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Яқин бўлар бугун йироқлар,
Ўчмас тунда меҳр, чироқлар,
Аёлларда нозли фироқлар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Куёвларнинг тилларида бол,
Боларилар қолар ҳатто лол,
Келинчаклар бунчалар хушҳол,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Ҳақиқатга айланар рўё,
Шодликларга тўлади дунё,
Қуёш секин ботади гўё,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Тунларнинг ҳам энг гўзал туни,
Мўриларнинг чиқар тутуни,
Муҳаббатнинг туғилган куни,
Пайшанбанинг файзи бошқача.




✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИЗЛАР

Қоши камон бўлади,
Сунбул, райҳон бўлади,
Эҳтиёт бўл, ҳой укам,
Қизлар ёмон бўлади.

Жонинг олар кулсалар,
Ноз нозланиб юрсалар,
Севганингни билсалар,
Кўк-у, осмон бўлади.

Чаккасига гул тақиб,
Қарашлари дил ёқиб,
Боқмай қўяр, бир боқиб,
Юрагинг қон бўлади.

Тўрт фаслинг баҳор гўё,
Атрофинг гулзор гўё,
Уйғониб кетсанг,рўё,
Тушдек,ёлғон бўлади.

Гулгун,гул юз,иболи,
Ҳуш чирой,ҳуш жамоли,
Саробдир оҳ,висоли,
Рости ҳижрон бўлади.

Гулдан нозик жисми ҳам,
Гулдир асли исми ҳам,
Соғинганда расми ҳам,
Жонингга жон бўлади.

Тегиб кетар индамай,
Дўстинг бўлар шароб, май,
Кўз ёшларинг зар,дурдай,
Шода маржон бўлади.

Ўлса гар йигит сазанг,
Беморсан,қочар мазанг,
Орзулар аччиқ баъзан,
Ширин-армон бўлади.

Вадалар тутиб бир жом,
Умидларинг қилар хом,
Саҳарларинг бўлиб шом,
Шоминг ҳуфтон бўлади.

Сўзим қулоққа илгин,
Ҳоҳлагин амал қилгин,
Лекин севмасанг билгин,
Умринг ҳазон бўлади.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

She‘r muallifi Xurshid Karim.
Ijroda Surayyo Zaripovna

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌦 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥Бугун 23-октябр Халқаро қайноналар куни


ЯХШИ ҚАЙНОНА

Қизим дейди келинин,
Амали соз қайнона,
Фариштали,бежирим,
Кўкси ҳам ғоз қайнона.

Битта ширин сўз билан,
Жон жойига уради,
Келин ҳам лаббай дебон
Таъзим қилиб туради.

Ёмонламас келинни,
Қўни қўшни ёнида,
Ғийбатга қўшилмайди,
Ғийбат йўқдир қонида.

Ўтирса ўпоқ демас,
Турса демайди сўпоқ,
Ҳадеб майда,майдалаб,
Қилавермайди сўроқ.

Бекаму кўст,ҳотиржам,
Имони зўр қайнона,
Бўлмайди у сира ҳам,
Манглайи шўр қайнона.

Она дер қайнонасин,
Яхши келин ой келин,
Тўғри сўз тили ширин,
Иффатларга бой келин,

Елиб югурар доим,
Асло бош қашимайди,
Икки уй аро сира,
Гап сўзни ташимайди.

Сариштали, ҳур,тоза,
Юзи ой,тўлинлари,
Жаннатларга дарвоза,
Ўзбегим келинлари.

Ширинсўз,кўнгли дарё,
Меҳр тўла дилида,
Аслида ёмони йўқ,
Ўзбекистон элида.

Келинни қизим деган,
Қайноналар бор бўлсин,
Яхши қайноналарга,
Ҳуш келинлар ёр бўлсин.

©Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИЗДАН ЧИРОЙЛИ

Гул ҳуснингиз юлдузли, ойли,
Қошларингиз камонли, ёйли,
Ҳаволанманг бунчалар ой қиз,
Ҳаёлларим сиздан чиройли.

Орзуларим кўкдан нур терган,
Қалбим-нишон, ишқ-моҳир мерган,
Сизни сўраб тунларга берган,
Саволларим сиздан чиройли.

Бошим узра жилмайиб кулган,
Дардларимдан қизарган, тўлган,
То тонггача ҳамроҳим бўлган,
Ҳилолларим сиздан чиройли.

Соғинчлардан киприкларим нам,
Йигит бошим эгилди-ку ҳам,
Ҳажрингизда чекган дард, ситам,
Заволларим сиздан чиройли.

Биламан йўқ ҳеч қиёсингиз,
Маржондайин кўзда ёшингиз,
Ҳилпиратган оқ либосингиз,
Шамолларим сиздан чиройли.

Сиз ҳақдаги ўша бежирим,
Ҳаёлларим сиздан чиройли.

🖋Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

HAJGA BORSAM

✍XURSHID KARIM
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СОҒИНДИМ

Сўзлари қанд отамни
Соғиндим-а, соғиндим,
Бир сўзли мард отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.

Тойчоқ эдим той эдим,
Отам бор мен бой эдим,
Бой бадавлат отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.

Савлат тўкиб туриши,
Ибрат эди юриши,
Изи жаннат отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.

Бир бор қовоқ солмаган,
Дуо қилиб толмаган,
Меҳри пайванд отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.

Боқишлари ҳимматли,
Сўзи нурли, ҳикматли,
Юзи жаннат отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.

Тунар йиғлаб бўзлайин,
Энди қайдан излайин,
Тоғдек савлат отамни,
Соғиндим-а, соғиндим,

Сўзлари қанд отамни,
Соғиндим-а, соғиндим,
Бир сўзли мард отамни,
Соғиндим-а, соғиндим.

Хуршид Карим


(қўшиқ учун 941309110)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Jilmayishga kuchim qolmadi 🥹



Shohista_Ikromjonovna ijrosida
Xurshid Karim she'ri

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖУФТУ ҲАЛОЛИНГИЗ


Тақдирингиз кулиб боқсин,
Кулсин бахту иқболингиз,
Шундай солиҳ ва солиҳа
Бўлсин жуфту ҳалолингиз.


Қувончларга тўлиб яшанг,
Сиз бахтиёр бўлиб яшанг,
Сизга ҳамроҳ бўлиб юрсин,
Ҳар дам жуфту ҳалолингиз,


Қўша қариб тўйлар қилинг,
Данғиллама уйлар қилинг,
Сизга тиргак бўлиб турсин,
Доим жуфту ҳалолингиз


Йиқилсангиз қўллаб турсин,
Сизга меҳр йўллаб турсин,
Сизни фақат Аллоҳ учун
Севсин жуфту ҳалолингиз.


Бирга бўлсин қиш ёзида,
Дуо қилсин намозида,
Яхшиликлар тилаб турсин,
Сизга жуфту ҳалолингиз.


Ўткинчидир дунё фақат,
Ниятингиз бўлсин жаннат,
Жаннатларда бирга бўлсин,
Сизла жуфту ҳалолингиз



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВГИ БУ...

Севги бу смс ёзишмоқ эмас,
Чин дилдан мактублар ёзмоқ дегани,
Шириннинг ишқида Фарходдек ёниб,
Тоғлардан ариқлар қазмоқ дегани.

Севги бу однода танишмоқ эмас,
Кўнгилда ишқ фаслин туймоқдир асли,
Шамсувор дамларда энтикиб саркаш,
Лайлини мажнундек суймоқдир асли.

Севги бу ватсапда топишмоқ эмас,
Илоҳий туйғуда ёнмоқ дегани.
Булутдай орзулар қўйнида сармаст,
Ёлғончи дунёдан тонмоқ дегани.

Севги бу энг гўзал ёшлик дамларни,
Бир лаҳза ёдингга олмоқдир асли,
Юракдан ўчириб алам ғамларни,
Севганинг ёнида қолмоқдир асли.

🖋Хуршид Kарим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Jaloliddin Ahmadaliyev - Onam qadrin bilmadim ...
Xurshid Karim so‘zi

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍ Хуршид Карим

🎤 Салоҳиддин Файзиев.

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

25-октябрь. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ходмлари куни.



ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ


Ватан учун ҳеч тинмаган,
Озод юртнинг лочинлари,
Эл юрт тинчлигин ўйлаган,.
Ички ишлар ходимлари.

Ситқи дилдан қилар хизмат,
Заҳматларга қилар тоқат,
Сизга дилдан айтай раҳмат,
Ички ишлар ходимлари.

Сиз бор хотиржаммиз бизлар,
Тинчмиз кеча ва кундузлар,
Байрамда ҳам ишдасизлар,
Ички ишлар ходимлари.


Халқи учун содиқ посбон,
Ор номуси кўку осмон,
Ватан учун жони қалқон,
Ички ишлар ходимлари

Йўлларингиз гулга тўлсин,
Уйларингиз нурга тўлсин,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин
Ички ишлар ходимлари.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

BIZDAN KETGANLARGA...

✍XURSHID KARIM
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИНГИЛЛАРНИ ЙЎҚЛАНГ

Акалик -бурч, сингиллар учун,
Бурчингизни оқланг акалар,
Бемеҳрлик, бефарқлик нечун,
Сингилларни йўқланг акалар.

Сизни кутар соғинчи ошиб,
Кутиб олар қувончи тошиб,
Майли буғдой даласин босиб,
Сингилларни йўқланг акалар.

Ғурур бўлсин суянганингиз,
Меҳр бўлсин таянганингиз,
Хурсанд қилиб жиянларингиз,
Сингилларни йўқланг акалар.

Беозордир ул,ҳокисор У,
Йўлингизда кўзлари зор У,
Онангиздан қолган ёдгор У,
Сингилларни йўқланг акалар.

Акалар бор сингиллар учун,
Тоғдир нозик кўнгиллар учун,
Нима экан меҳрдан устун,
Сингилларни йўқланг акалар.

Ёруғ бўлсин ҳар доим юзлар,
Меҳрларга тўлсин бу кўзлар,
Бу ғанимат дунёда дўстлар,
Сингилларни йўқланг акалар.

Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

​​МЕНИ ДЎСТ ДЕБ БИЛГАН ОДАМЛАР


Ким қувончим қилолмас ҳазм,
Қайғуларим ким учун базм,
Сизга минг бор қиларман таъзим,
Севгим  келар сизни ҳар дамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.


Ким ортимдан ғийбатлар сотар,
Таъмалари қалбимга ботар,
Сиз бор тонгим мунаввар отар,
Тонгларимда тенгиз шабнамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.


Ишончимни булғалайди ким,
Кулиб туриб ҳанжар урар, жим,
Лекин сиз бор, синмайди дилим,
Сиз бор мени енголмас ғамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.


Гоҳо аччиқ ҳаёт шарбати,
Гоҳ оғудек муҳаббат тоти,
Сиз умримнинг чин ҳақиқати,
Сиз бор бошим бўлмайди ҳамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.


Мақтангулик мартабам йўқдир,
Ғурбат менга отилган ўқдир,
Сиз бор менинг кўнглим хўп тўқдир,
Сиз бор ўчмас,шаънимда шамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.


Дунё экан армонли-отли,
Гоҳи шодлик,гоҳи,оҳ,додли,
Сиз бор яшаш қанчалар тотли,
Сиз бор,қувонч кўзларим намлар,
Мени дўст деб билган одамлар.


✍Xurshid Karim



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

САЛОМ ДЕБ ҚЎЙ

Севги куйи тамом бўлди,
Ҳаммасига тамом деб қўй,
Севгимни рад этган қизча,
Дугонангга салом деб қўй.

Сен билмадинг қадрим бугун,
Тақдиримиз бўлди тугун,
Ўша, ўша сочи узун,
Дугонангга салом деб қўй.

Мен мажнунман удир Лайли,
Севишмоқлик замон зайли,
Танишдик биз сен туфайли,
Дугонангга салом деб қўй.

Қилмайди у ноз-у, фироқ,
Манманликдан экан йироқ,
Ўзингдан ҳам чиройлироқ,
Дугонангга салом деб қўй.

Боқишлари жоним олар,
Ўтдан олиб ўтга солар,
Совчилар ҳам бориб қолар
Дугонангга салом деб қўй.

Мендан хафа бўлма бунча,
Эй бевафо лаби ғунча,
Хайр тўйда кўришгунча,
Дугонангга салом деб қўй.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Байраммисан_байрам

❗️Бугун 23-октябрь — Халқаро қайноналар куни

Бугун барча турмуш қурганларнинг "иккинчи онаси" нинг касб байрами. Эсингизда бўлсин, қайнонангиз билан дўстлик оилангиз фаровонлигининг калитидир. Қайнонангизни байрами билан чиройли табрикланг, бир даста гул ёки совға беринг!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊

  🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОЙЛИГИМИЗ-БОЙЛИГИМИЗ

Ойлигимиз-бойлигимиз,
Шукур қилиб борига,
Ўқитувчимиз деб юрибмиз,
Яраб элнинг корига.

,, Ойлигимиз бойлигимиз"
Шу эди шиоримиз,
Ойдан ойга етар эди,
Бут эди рўзғоримиз.

Лекин бу ой ҳолимизга,
Маймунлар ҳам кулишди,
Юқоридан ,, КРУ " келиб,
Роса тафтиш қилишди.

,,Пед юклама деди дастлаб,
Сўнг қаттиқ қилиб бетни,
Сўраб қолса бўладими,
Уч йиллик конспектни.

Сичқон уйи бўлди тилла,
Асаблар бўлди тамом,
Конспект йўқ дея қувнаб,
Юрганларга ассалом.

Аямасдан титиб,титиб,
Жарималар солишди,
Ўтган йиллик ,,Устамамни",
Қайтариб ҳам олишди.

Кимга айтай бу муаммолар,
Тортди мени домига,
Бу ойда ҳам пул етмайди,
Чала, уйим томига.

Бўшаб қолган чўнтак каби
Шумшайиб, бўшаб кўнгил,
Уйга келсам велосипед,
Деб қолди катта ўғил.

-Эҳ болажон мен не дардда,
-Юрибман сен билмайсан,
-Катта бўлсанг,,Ўқитувчи" ҳам,
-,,Тафтишчи ҳам бўлмайсан.

Ўқитувчимиз деб юрибмиз,
Яраб элнинг корига.


✍Хуршид Карим

Яқинларга Улашинг.. 🌸



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БИЗДАН КЕТГАНЛАРГА

Қаро тупроқларга қолмас қадримиз,
Дилимиз қарида имон, сабримиз,
Йиқилдик-ку аммо тутдик қаддимиз,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

Ўзгармади севги дилда эҳтирос,
Қалбимиз тубига дард чўкди бир оз,
Сиздай сохталарни йўқотдик холос,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

Ҳаёт мактаб бўлди,вақт бўлди ҳаким,
Бир зум фикр қилдик,ўйладик бир зум,
Юзимизда ўша,ўша табассум,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.


Умримиз бир елди,ўтди бир ондай,
Машъум хотиралар босилди чангдай,
Тундай кетдингиз сиз ёришдик тонгдай,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

Кўришсак юраклар энди этмас жиз,
Бизни ҳижронлари чўктиролмас тиз,
Сиз ҳам бахтиёр яшаяпмиз биз,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

Табассум ясама,кулгингиз сохта,
Чўққида тургандек турибсиз чоҳда,
Энди соғинасиз бизни гоҳ,гоҳда,
Биздан кетганларга саломлар бўлсин.

✍Хуршид Карим



@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ДИҚҚАТ_ҚИЛАМИЗ

☄️Бугун, 22 октябрь – Бутунжаҳон эркакларнинг асаб тизимини асраш куни

Муҳтарама аёллар, кўп гапга ҳожат йўқ. Байрам байрамдек бўлсин! Бунинг учун кўп нарса керак эмас: ширин овқат, тинчлик, эрини телефонини кавламаслик, футбол вақти безовта қилмаслик ва чой сўраганда суратдагидек қарамаслик.

Бугун эркакларни асабига дам беринг, АЁЛЛАР

Аёлларга етказиб қўйинглар!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⛅️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин. 😊

Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. 😊

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
════════════════════

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Sizdan ulug’ kimim bor ona 🥺

✍Xurshid Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш демократик партияси

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

21-октябрь. Тил байрамига бағишланади.


ЎЗБЕК ТИЛИДА СЎЗЛАШМАГАНЛАРГА.

Номус, ғурур, ор, билан юзлашмаган одамлар,
Ўз миллатин шаънини кўзлашмаган одамлар,
Қайдан билсин дўстларим она тилин қадрини,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.

Тил миллат кўзгусидир, тил миллат -дурдонаси,
Ўзбекдир боболари, ўзбек ота онаси,
Эрта ёш авлодда ҳам ниш урар нишонаси,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.

Тил билмоқ эл билмоқдир ўрганинг кўп тилларни,
Тараққиёт йўлига сочинг алвон гулларни,
Лек ўз тилин билмасдан вайрон қилманг дилларни,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.

Ўтиб кетган миллатга,тилга қўйилган гумон,
Рус тилини зўр билган,,жентлмен,,бўлган замон,
Ўз тилида ор қилиб сўзлашмаслик оҳ ёмон,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.

Ўзбекистон ҳур диёр,ўзбек тили нур,зиё,
Ўзбеклигим фаҳримдир,қаддим тик ,бошим само,
Билмасангиз майлига тажаввуз қилманг асло,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.

Рус тилини сиз каби сўзлашаман билсангиз,
Ўз тилимни билмасам ярашади кулсангиз,
Ўзбек бўлиб туғилиб ўзбек бўлиб ўтсак биз,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.

Она тилим жон тилим,қалбим сени ардоқлар,
Сенга тошлар отилса,юрагимда титроқлар,
Бешигида,, ОНА '' деб улғайсин чақалоқлар,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашайлик одамлар.

🖋Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал