🇺🇿Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
Миллий қадриятларимиз ва давлатчилик тимсоли бўлган она тилимиз ҳар доим дунё минбарларида жаранглаб турсин! Ўз софлиги ва жозибасини ҳеч қачон йўқотмасин.
21-октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.
Батафсил 👉🏼 Xurshid_Karim
ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ ЯҚИНЛАРНИ
🎙Шахзод Зоиров
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЭРЛИК ҚИЛМАНГ
(баъзи бир"дамакўзир" аёлларга)
Ҳар қўрғоннинг бўлар устун, тиргаги,
Ҳар юракнинг бордир орзу,тилаги,
Ҳар оиланинг боши бўлсин эркаги,
Шу эркакка зўрлик қилманг аёллар,
Эрингизга эрлик қилманг аёллар.
Эрнинг тоғдек бўлсин қадди қомати,
Жилмайсангиз сўзидан бол томади,
Бир кун кетса, бир кун келар омади,
Еган ошин шўрлик қилманг аёллар,
Эрингизга эрлик қилманг аёллар.
У кам бу кам деб бошини қотирманг,
Кайфиятин ботқоқларга ботирманг,
Ҳар тонгини қаро қилиб оттирманг,
Ўртангизда жарлик қилманг аёллар,
Эрингизга эрлик қилманг аёллар.
Залолат кўп,хиёнат кўп замонда,
Нопок йўлга кирган жуда ёмонда,
Сояси ҳам босилмасмиш Японда,
Қадрин қаро ерлик қилманг аёллар,
Эрингизга эрлик қилманг аёллар.
Ўз ўзидан ҳеч бир юрак ғашланмас,
Жим турсангиз билинг жанжал бошланмас,
Сабр қилган кўзи ҳеч ҳам ёшланмас,
Дунёларни торлик қилманг аёллар,
Эрингизга эрлик қилманг аёллар.
Ҳуснингиз ой,исмингиз гул,гулойим,
Гуллар каби бўлинг доим мулойим,
Юзага кириб қўша қаринг илойим,
Сиз аёлсиз,шерлик қилманг аёллар,
Эрингизга эрлик қилманг аёллар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ШЕЪРЛАРИМДА ЙИҒЛАЙМАН
Алдаганда алдоқчи дунё,
Юрак бағрим тиғлайвераман,
Кўз яшларим яшириб, гоҳо,
Шеърларимда йиғлайвераман.
Сатрларим-кўз ёшдир маржон,
Қофиялар алам ва ҳижрон,
Мисраларда дардларим пинҳон,
Шеърларимда йиғлайвераман.
Чорасизлик олар бўғзимдан,
Омадсизлик қувар измидан,
Куляпти-ку деманг,юзимдан,
Шеърларимда йиғлайвераман.
Ўз домига тортмоқда гирдоб,
Умидларим бемажол,ҳароб,
Топганларим бариси сароб,
Шеърларимда йиғлайвераман.
Баҳорларим айланди кузга,
Ўтли юрак бир парча музга,
Оғирлигим тушмас ҳеч сизга,
Шеърларимда йиғлайвераман.
Не туҳфалар этарсан тақдир,
Балки дардир ва ёки бахтдир,
Қувноқман-у,билмам негадир,
Шеърларимда йиғлайвераман.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
МУҲАББАТ
Севги нима, севги дард,
Ёки қисмат, ёки бахт,
Кўзларимга инган гард,
Бедоримсан муҳаббат,
Бунча шошди умрим ҳам,
Гоҳи шодлик,гоҳи ғам,
Кипригимда томчи,нам,
Озоримсан муҳаббат.
Бахтсан -кўзи юмилган,
Кўз ёшимга чўмилган,
Орзум тирик кўмилган,
Мозоримсан муҳаббат.
Душман учун отилмас,
Тилло, зарга сотилмас,
Йўқотилса топилмас,
Бозоримсан муҳаббат.
Кутгум сени самодан,
Маъсум гулгун сабодан,
Сақлагувчи балодан,
Туморимсан муҳаббат.
Гул бўлиб қалбим тилган,
Маҳзун ҳолимга кулган,
Умрим нурафшон қилган,
Баҳоримсан муҳаббат.
🖋Хуршид Карим.
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҲАЖГА БОРСАМ
Имон билан тожга борсам,
Шайтон билан важга борсам,
Армоним йўқ эди дўстлар,
Отам билан ҳажга борсам.
Нур зиёга тўлиб юзим,
Қувончларда ёниб кўзим,
Хоки пойи бўлиб ўзим,
Отам билан ҳажга борсам.
Яратгандан меҳр кутиб,
Фарзларини адо этиб,
Бузрукворим қўлин тутиб,
Отам билан ҳажга борсам.
Дуолари мадор танга,
Дилда имон, юзда ханда,
Кўтариб олиб елкамда,
Отам билан ҳажга борсам.
Эзгу амал, савоб этиб,
Армонларим хароб этиб,
Аллоҳ байтин тавоф этиб,
Отам билан ҳажга борсам.
Дардларимнинг давоси,
Гул умримнинг маъноси шу,
Орзуларим аълоси шу,
Отам билан ҳажга борсам.
Имон билан тожга борсам,
Шайтон билан важга борсам,
Армоним йўқ эди дўстлар,
Отам билан ҳажга борсам.
Хуршид Карим
19.10.2024
t.me/Xurshid_Karim
"Сиздан улуғ кимим бор ОНА"
Меҳрибоним, танҳогинам,
жонажоним.
Борингизга шукур дейман
онажоним.
Бахтимизга онажонлар соғ омон
бўлсин
t.me/Xurshid_Karim
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
ТЎЙИГА АЙТИБ КЕТДИ
Орзуйим осмонидан
Турналар қайтиб кетди,
Севгилим бугун мени,
Тўйига айтиб кетди.
Севиш эканми айб,
Юрагим бўлди майиб,
Ўтинг дея жилмайиб,
Тўйига айтиб кетди.
Борай десам орим бор,
Номус деган ёрим бор,
Зўрим йўғу зорим бор,
Тўйига айтиб кетди.
Баҳорларим бўлди қиш,
Бошимга ёғди ташвиш,
Эртага тўйи эмиш,
Тўйига айтиб кетди.
Ҳаёни четга қўйиб,
Икки кўзимни ўйиб,
Тиғсиз, пичоқсиз сўйиб,
Тўйига айтиб кетди.
Илон чиқди йўлимда,
Чаён чиқди чўлимда,
Таклифнома қўлимда,
Тўйига айтиб кетди.
Бахтимдан бўлдим жудо,
Сабр бер менга худо,
Муҳаббатжон алвидо,
Тўйига айтиб кетди.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Бугун 18 октябрь - Халқаро аёл бахти куни
Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.
Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.
Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.
Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.
Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин Aллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.
Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган "ТИЛ" қолмасин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
👉 @Xurshid_Karim
СЕНИ ТОПГУНЧА
Туним қаро бўлди тонгим отгунча,
Бағрим яро бўлди ҳижрон ўтгунча,
Сени севдим тамом ўзимдан кечиб,
Ўзимни йўқотдим сени топгунча.
Юрагим эзилди ғам панжасида,
Сенинг исминг бўлди ҳар парчасида,
Куйдим армонларнинг исканжасида,
Тошдайин тош қотдим сени топгунча.
Кенг дунё тор бўлди гоҳо кўзимга,
Гоҳо жоним келиб қолди бўғзимга,
Гоҳ бегона бўлдим ўзим ўзимга,
Аламларга ботдим сени топгунча.
Ҳузурингга борсам келма дедилар,
Сени севмайди у севма дедилар,
Охир мажнунсифат телба дедилар,
Азобларни тотдим сени топгунча.
Соғинч кўзимда жам, кипригимда нам,
Ёдинг хаёлимдан кетмади бир дам,
Ҳатто сени йўқ деб алдадилар ҳам,
Ёлғонларни тотдим сени топгунча.
Ишқинг ўтида ҳеч тонмади дилим,
Исмингни айтишдан толмади тилим,
Ўзимдан ҳам асраб севган севгилим,
Ўзимни йўқотдим сени топгунча.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КИТОБ ЎҚИ БОЛАЖОН
Ҳамма сирлар калити,
Унда бор нурли жаҳон,
Бўш ўтказма вақтингни,
Китоб ўқи болажон.
Ҳар саволга бор жавоб,
Ўйла, қувла, изла, топ,
Тик турмайди бўм, бўш қоп,
Китоб ўқи болажон.
Унга бўлгин дўст, ўртоқ,
Ёнингда бўлсин ҳар чоқ,
Адир нима? Нима тоғ?
Китоб ўқи болажон.
Илм олсанг ёшликда,
Қолмайсан ҳеч хорликда,
Қувноқ умринг шодликда,
Китоб ўқи болажон.
Бўлай десанг учувчи,
Архитектор, қурувчи,
Доктор ёки ўқитувчи,
Китоб ўқи болажон.
Бошинг осмонда,ойда,
Қадринг бўлар ҳар жойда,
Шўҳликдан нима фойда,
Китоб ўқи болажон.
Навоийга издош бўл,
Берунийга сирдош бўл,
Келажакка дадил йўл,
Китоб ўқи болажон.
Сира кам бўлмагайсан,
Қоқилиб қолмагайсан,
Ҳеч аттанг қилмагайсан,
Китоб ўқи болажон.
Дўстга зор бўлмай десанг,
Феъли тор бўлмай десанг,
Бир кун хор бўлмай десанг,
Китоб ўқи болажон.
Маслаҳатим ёдлаб ол,
Юрагингга қадаб ол,
Инсон бўл етук,ҳалол,
Китоб ўқи болажон.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КУЛИШНИ ЎРГАН
Етай десанг мақсад муродга,
Ғамлар ичра юришни ўрган,
Бахтли бўлай десанг ҳаётда,
Йиғлаб туриб кулишни ўрган.
Ишонганинг очиб ҳуш қучоқ,
Санчар бўлса ортингдан пичоқ,
Йиқилсангда даъфатан, ногоҳ,
Яна қайта туришни ўрган.
Белбоғингни маҳкам тақ белга,
Нафинг тегсин шу азиз элга,
Гул умрингни совурма елга,
Ҳаёт гаштин суришни ўрган.
Умр мисли тез сузар кема,
Бир ўзингни ғамингни ема,
Юрагимда бўлса бас дема,
Саждага бош уришни ўрган.
Ўйлаб босгин ҳар бир қадамни,
Қадрига ет ҳар лаҳза, дамни,
Нафсига қул одам, одамми,
Нафсингдан юз буришни ўрган.
Ким бевиждон, кимлар имонсиз,
Кимлар тирик яшарлар жонсиз,
Ўтиб кетма номсиз, нишонсиз,
Ҳалқинг учун ўлишнин ўрган.
Бахтли бўлай десанг ҳаётда,
Йиғлаб туриб кулишни ўрган.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
🌺 ЎЗБЕК АЁЛИ
Юзларида гулгун табассум,
Қалби ғараз,кибрдан ҳоли,
Суюкли ёр,меҳрибон сингил,
Садоқатли ўзбек аёли.
Сўзларида сира йўқ таъна,
Юзларидан нур ёғар ана,
Фарзанд учун меҳрибон она,
Ҳароратли ўзбек аёли.
Манглайидан оқар ҳалол тер,
Ишдан келиб чопиқ қилар ер,
Рўзғорим дер,болам-чақам дер,
Матонатли ўзбек аёли.
Гоҳо томар ачиқ кўз ёши,
Татимас гоҳ тотган туз,оши,
Аллоҳ учун саждада боши,
Ибодатли ўзбек аёли.
Қалби -кўклам,чаманни севар,
Юртни севар,Ватанни севар,
Олима ул моҳир, гул чевар,
Маҳоратли ўзбек аёли.
Кўкда моҳдек чиройи тўлин,
Фаришталар ёритар йўлин,
Файзли бека,иффатли келин,
Фаросатли ўзбек аёли.
Тўлмасин ҳеч дил-паймонаси,
Оқмасин ҳеч кўз ёш,жоласи,
У муқаддас ўзбек онаси,
Малоҳатли ўзбек аёли.
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉 @Xurshid_Karim
ЗАЙНАБ ДАРДИ
Ўткан кунлар ўтаверар дунё бир кам,
Мени қийнар олов бўлиб бир чўғ алам,
Кумушдайин ҳусни бўлган Зайнабнинг ҳам,
Ёлон севги ёлғон ишқдан тониб кўрсин,
Кумуш ҳам бир рашк ўтида ёниб кўрсин.
Не савдолар солди хаёт ёш бошига,
Ким ҳам назар қилди унинг кўз ёшига,
Севган ёри кулиб боқди кундошига,
Томчи бўлиб оловларга томиб кўрсин,
Кумуш ҳам бир рашк ўтида ёниб кўрсин.
Не куйларга солмас кўнгил кўчалари,
Ҳўрлигидан қон йиғлади нечалари,
Отабегин кутиб ойсиз кечалари,
Бир ўзига икки ўрин солиб кўрсин,
Кумуш ҳам бир рашк ўтида ёниб кўрсин.
Жиндек меҳр кўрса балким сўлмасмиди,
Бечоранинг ярим кўнгли тўлмасмиди,
Марғилонда Кумуш қолса бўлмасмиди,
Меҳрлардан бебаҳра бир қолиб кўрсин,
Кумуш ҳам бир рашк ўтида ёниб кўрсин.
Оқлаб бўлмас ҳеч Зайнабнинг қилмишини,
Надоматга солар бу иш ҳар кишини,
Қўш хотинлик бузар барча турмушини,
Ишонмаслар икки хотин олиб кўрсин,
Кумуш ҳам бир рашк ўтида ёниб кўрсин.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
Yig‘lamang sira.
Topganingiz emasdir sarob
Chekavermang buncha istirob
Yozganingiz asl va noyob
She‘r yozganda yig‘lamang sira
Muhlislar xam jamul jam bunda
Yangi ashor kutishar kunda
Sho‘hu shodon ashorlar bitib
She‘r yozganda yig‘lamang sira
Hurshid Karim mashxursiz juda
Yig‘lamoqluk yarashmas sira
Dunyo to‘lsin quvonch shodlikka
She‘r yozganda yig‘lamang sira
Sizdek shoir yig‘lasa agar
Muhlislar xam ado bo‘lishar
Kuling ukam kulish yahshida
She'r yozganda yig‘lamang sira
20.10.2024 y. Mahzun
☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
👉 @Xurshid_Karim
СЕВМА МЕНИ...
Ёлғончи қиз ёлғон севгинг керак эмас,
Кўксингдаги бир парча муз юрак эмас,
Севгим сенга ўйин эмас, эрмак эмас,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Қимматбаҳо совғаларим кутармисан,
Берар бўлсам сўнг қўлимдан тутармисан,
Ғариб қолсам мени ташлаб кетармисан,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Нағмаларинг юрагимни қийнамоқда,
Кўзларинг ҳам нечун бежо, ўйнамоқда,
Кипригингда ялтираган ёшинг сохта,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Осмон бўлар эдим сен моҳ бўлганингда,
Қўрғон бўлар эдим гулбоғ бўлганингда,
Тиллоларга кўмардим пок бўлганингда,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Билиб қўйгин севгим сенга ўйинчоқмас,
Ҳаёсизга чин бахт омад кулиб боқмас,
Менга умр йўлдош керак ўйинчоқмас,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Бошқа жойдан қидир телба оворангни,
Нима десанг ишонар у дил порангни,
Бошқасига бориб чалгин ноғорангни,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
АЛЛОҲ ЎЗИНГ АСРА
Ёлғону, беҳуда туҳматларидан,
Қисматнинг қаҳрли кулфатларидан,
Балодек ёприлган офатларидан,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.
Тош дилга муҳаббат,вафо бергучи,
Ўксиган кўнгилга наво бергучи,
Ўзингсан ҳар дардга даво бергучи,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.
Бандамиз кор бўлмас билганларимиз,
Хатодир гоҳ даврон сурганларимиз,
Кечир билиб,билмай қилганларимиз,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.
Ҳар дилда жўш урсин,орзу,,тилаклар,
Ҳаётбаҳш ҳисларга тўлсин юраклар,
Қиқирлаб бешикда кулсин гўдаклар,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.
Рўзғор тирикчилик десин ҳар одам,
Қадларни эгсин вақт,эгсин ширин ғам,
Ҳар не ишга қодир Яратган Эгам,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.
Паноҳинг тилаймиз,нидодадурмиз,
Эзгулик йўлида фидодадурмиз,
Туну кун,туну,кун дуодадурмиз,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.
❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️
©Хуршид Карим
🍃🌸@Xurshid_Karim🌸🍃
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🎙Феруза Нажмиддинова
✍️Хуршид Карим
Мажнундек саҳрода тентираб,
Кўзимда ёшларим ялтираб,
Юз ёшга кирсам ҳам калтираб,
Кут десанг ,бир умр кутардим.
@Xurshid_Karim
ОСОН УНУТДИНГ
Чиройлигим, чиройликгинам
Орзулардан изладим сени
Менга насиб этмаган ғунчам
Нега осон унутдинг мени
Хазон каби тўкилди сабрим,
Камон ёйдик эгилди қаддим,
Арзонмиди шунчалар қадрим
Нега осон унутдинг мени
Хаёлимдан кетмайсан бир зум,
Хотиралар эзаверар жим,
Хаёлингни олар бугун ким,
Нега осон унутдинг мени.
Ёмғирлардай ёшларим-томчи
Юрагимга дардларим соқчи,
Севгинг ёлғонмиди алдоқчи,
Нега осон унутдинг мени.
Гуллар мисол очилсин ҳуснинг,
Менга насиб этмаган жисминг,
Юрагимда бир умр исминг,
Нега осон унутдинг мени.
Хуршид Карим
(қўшиқ учун 941309110)
t.me/Xurshid_Karim
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
“Sevmadi”Navbatdagi Mualliflik qoʻshigʻim
Xurshid Karim soʻzi
Bastakor Xazratbek Sobirov
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
🌦 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
t.me/Xurshid_Karim
⛅️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
t.me/Xurshid_Karim