xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙Alijon Muzaffarov
✍Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КИМИМ БОР ОНА

Хуршид Карим шеъри

Ажойиб ижро учун раҳмат


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

15-октябр. Ҳалқаро қишлоқ аёллари куни



ҚИШЛОҚ АЁЛИ


Саҳарларда сирлашади тонглар билан,
Ширин ташвиш, ўйлар ўтар ҳаёлидан.
Замин сархуш супургисин турткисидан,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Ресторан-у, кафеларга бормаса ҳам,
Қиммат қиммат совға салом олмаса ҳам,
Шодлигидан кипригида милтирар нам,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Тилло зардан изламас у ҳаёт таъмин,
Елиб юриб тўлдиради рўзғор камин,
Меҳнат билан аритади ташвиш, ғамин,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Бешик қучиб алла айтар тунлар бедор,
Доим унга ҳамроҳ бўлар иффат-у, ор,
Нолимайди юрагида шукури бор,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Болам дейди, фарзандига меҳри бўлак,
Ҳамма ишда моҳир улар, зеҳни бўлак,
Билинг қишлоқ аёлларин сеҳри бўлак,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Тилло зирак, тилло занжир тақмаса ҳам,
Ҳашаматдор биноларга боқмаса ҳам,
Бир сўз айтай,, Хоним"ларга ёқмаса ҳам,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📝ТОНГГИ ТИЛАКЛАР.

Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.

Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.

Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.

Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.

Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.

Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.

Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.

Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.

Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.

Ассалому алайкум барчангизга хайрли тонг азизларим.
Кунингиз ички-хотиржамликда ку‌нгилдагидек у‌тишига тилакдошмиз.....

✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ВАСВАСА

Ақлни шоширади,
Ҳасадни оширади,
Уйқуни қочиради,
ВАСВАСА.

Бойлик, обрў-ўйчиси,
Манманликнинг найчиси,
Ҳаловатнинг қайчиси,
ВАСВАСА.

Хуруж қилар баҳор куз,
Олаверар ҳар хил тус,
Вакцинаси йўқ вирус,
ВАСВАСА.

Юракни қилади тош,
Кўз чиқариб, қўяр қош,
Ҳашамдор тўйларга-бош,
ВАСВАСА.

Кор қилмайди номус, ор,
Орзу хавсга хуштор,
,, Мени кимдан камим бор",
ВАСВАСА.

Силлани қуритади,
Кўнгилни ҳоритади,
Эртароқ қаритади,
ВАСВАСА.

Мисоли оҳанграбо,
Қилманг чорласа парво,
Имондир унга даво,
ВАСВАСА.

Хуршид Карим шеъри

15.05.2022

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕН КЕЛМАДИНГ

Боғимни оралаб куз, қишлар келди,
Сен келмадинг сира мунис баҳорим,
Мени йўқлаб ғаму ташвишлар келди,
Сен келмадинг сира мунис баҳорим.


Хажрингда нечалар кунлар тўкилди,
Кўзимдан кўз ёшу унлар тўкилди,
Оёғим остига тунлар тўкилди,
Сен келмадинг сира мунис баҳорим.


Ҳижорон дунёсидан дорбозлар келди,
Армон саҳросидан сарбозлар келди,
Мени йўқлаб қанча аёзлар келди,
Сен келмадинг сира мунис баҳорим.


Сочимга оқ қорлар тушди ёғилиб,
Қирқ ёшга кирмасдан қолдим эгилиб,
Йиғлагим келди бир сени соғиниб,
Сен келмадинг сира мунис баҳорим.


Ичимга шам ёқса ёришмас кундуз,
Боғимни оралар шилвираган куз,
Йўлингга интизор боқарман ҳануз,
Сен келмадинг нечун мунис баҳорим?


✍Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОДДИЙ ҲАҚИҚАТЛАР


Азал шундай айланажак Ер,
Осмон кўз ёш тўплар булутда,
Ўкирмаса ҳам у асли шер,
Учмаса ҳам бургут бургутда.


Тикансиз гул, гулсиз боғ бўлмас,
Ютмаса ҳам ўпқон бу ўпқон,
Сайрамаса булбул, зоғ бўлмас,
Емаса ҳам бўри оғзи қон.


Кўз охири тупроққа тўяр,
Яхши сўз ҳам ёмон ҳам тилдан,
Пашшадан фил ясаса бўлар,
Пашша ясаб бўлмайди филдан.


Не ўрмоқчи бўлсанг шуни эк,
Торга дунё бўлмайди ҳеч кенг,
Узоқдаги тош ҳам тиллодек,
Ёнингдаги гавҳар тошга тенг.


Азалдан тош теккан тўғрига,
Эгри эплаб ёлғон тўқийди,
Азалдан шу товуқ ўғрига,
От ўғриси ҳукм ўқийди.


Зар қадрини билади заргар,
Гадой дуо қилмас текинга,
Қуруқ қошиқ оғизни йиртар,
Пулсиз ҳамён ботар биқинга.


Фалсафа кўп дунёда ҳар хил,
Ҳақиқат кўп ҳаётга доир,
Тош ҳайкали ўзидан енгил,
Ўлгандан сўнг қадрли шоир.


Азал сабр косаси тўлмас,
Тоғлар боши доим оқ қордир,
Ҳеч нарсадан ҳеч нарса бўлмас,
Бўлса бирор сабаби бордир.


Азал шундай айланажак Ер,
Осмон кўз ёш тўплар булутда,
Ўкирмаса ҳам у асли шер,
Учмаса ҳам бургут бургутда.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОНА ҚАДРИ

Олдингдан оққан сувни,
Қадри йўқдек туюлар,
Йироқ кетсанг кўнглингга,
Бир дарёдек қуюлар.

Болам деди нечалар,
Онанг қадрин билмадинг,
Кулиб боқди сен учун,
Сен -чи сира кулмадинг.

Юравердинг ўзингга,
Ўзинг бўлиб оввора,
Сенинг қадринг зар бўлди,
Онанг бўлди бечора.

Жеркиб бердинг гоҳида,
-Она бунча ёнасан,
Билсанг онанг учун сен,
Ўттизда ҳам боласан.

Сўрамадинг ҳолини,
Дашномларин суймадинг,
Ёнингдаги онангни,
Қадрини ҳеч туймадинг.

Ўзинг учун кўнглинг тўқ,
Ўй йўқ онанг ҳақида,
Оқин сувни қадри йўқ,
Бу азалий -ақида.

Мана бўлдинг мусофир,
Ташвишларинг лиммо,лим,
Сени ўша юртларда,
Онангдек суяди ким.

Хандон отиб,бемалол,
Бир юракдан кулдингми,
Мунис онанг қадрини,
Россияда билдингми.

Соғингчларинг дил -пора,
Кўнглинг аро жар бўлди,
Энди сен бир бечора,
Онанг қадри зар бўлди.

Соғинасан,кўзинг ёш,
Ўша ширин онларни,
Иссиққина,беминнат,
Онанг ёпган нонларни.

Армонларинг қалбингга,
Бир дарёдек қуюлар,
Онанг қадри энди бир
Уммон каби туюлар.

Ўйлайсан фақат уни,
Ўй йўқ бошқа ҳақида,
Қадри йўқ оқин сувни,
Бу азалий -ақида.

Хуршид Карим.

6.02.2020 йил.

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИЗГА НИМА ФОЙДА

✍Хуршид Карим

🎤Зарнигор

👍💐👏🌺👍💐🌺👏💐👍💐🌺


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#premyera

🎙 Begzodxon Obidxonov
🎧 Topolmaysa

📝 Xurshid Karim
Bizning kanal obuna buling👇
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН
🍃✨🍃    
Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши,
Қалб қўри лим бўлсин қувонч онларга,
Бемаҳал ботмасин умр қуёши,
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.
✨🍃✨
Умрни шамолга қиёс этгулик,
Бир зимда, бир онда ўтиб кетгулик,
Ҳаётда ёр бўлсин фақат эзгулик.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга
🍃✨🍃
Бу ҳаёт ҳар кимни бахтга сайласин,
Қалбига эзгу, ўй, тилак жойласин,
Ҳар тонгда дийдорни насиб айласин.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.
✨🍃✨
Сиз билан бахтиёр, гўзал онларим,
Севинчдан маст қалбим,сарҳуш дамларим,
Бор бўлинг доимо қадрдонларим,
Тонгларга етказсин,гўзал тонгларга.

🌹🍃🌹🍃🌹🍃


✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бахтли булсин болаларим...❤️


✏️. ХУРШИД КАРИМ..


Рахмат Сизга ...ижод килиб чарчаманг..

Айникса шу шеърингизни кайта кайта укийман...Сизга омад..Худо ёр булсин..

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СОҒИНАМАН


Соғинчдан сарғайди бугун кўзларим,
Эслагим келади эслаган сарим,
Қувончга эшиги ёпиқ дунёда,
Сизни соғинаман соғинганларим.

Умид- юлдуз мисол, порлайди чақин,
Умр - бир дарёдир,сувлари оқин,
Жисмимдан олиссиз,кўнглимга яқин,
Сизни соғинаман соғинганларим.

Ҳисларим хазондек,баргларида сиз,
Чанг босган хотирам гардларида сиз,
Қайсар юрагимнинг зарбларида сиз,
Сизни соғинаман соғинганларим.

Гоҳ орзу тўнини келади ечгим,
Баъзида ёшларим келади ичгим,
Мени тушунмайди сизчалик ҳеч ким,
Сизни соғинаман соғинганларим.

Қалбингиз мен учун,хилват гўшасиз,
Меҳрингиз тутасиз қўша,қўша сиз,
Биламан сиз ҳамон ўша,ўшасиз,
Сизни соғинаман соғинганларим.

Табассумингиз бор сўлғин юзимда,
Сўзингиз акс берар айтган сўзимда,
Аксингиз қолади ўлсам кўзимда,
Сизни соғинаман соғинганларим.

✍Хуршид Карим


@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МАРД БЎЛАДИ АЁЛЛАР

✍ Хуршид Карим
🎙 Феруза


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КУНДАЛИК КОМ

Талқондайин туйдинг бизни
,, Кундалик ком"
Тиғ, пичоқсиз сўйдинг бизни
,, Кундалик ком"
Ҳар қадамда, ҳар нафасда
телефонга,
Термилтириб қўйдинг бизи
,, Кундалик ком"

,, Вайфайларинг "ўчмай турсин
,, Кундалик ком"
Номинг қурсин, номинг қурсин
,, Кундалик ком"

Паролларни,,Тиклаш" керак
Ҳар чоракда,
Иш режани,, Юклаш" керак
Ҳар чоракда,
Билмасангиз иш режани
Юкламоқни,
Юклаш учун,,Тўлаш" керак
Ҳар чоракда.

,,Логинларинг" ёдимда йўқ
,,Кундалик ком"
Эслолмасам урмагин дўқ,
,,Кундалик ком"


Дилимизга солдинг-ку кўп
Жафоларни,
Бошга солдинг қайдаги йўқ,
Ғавғоларни,
Қўёолмасдан дарс чоғида
Қўёлмасдан
Уйга бориб қўямизда
,, Баҳоларни"


Янгича ном Кундалик ком,
,, Кундалик ком"
Ишларинг хом Кундалик ком,
,, Кундалик ком"


Баҳор эмас, кўклам эмас
Аёз-қишсан
Англаб бўлмас муаммоли
,, Чигал ишсан"
Бўйидан ҳам, энидан ҳам
,, Қирқилгану "
Ойликларни яна сен ҳам
,, Қирқармишсан"

Қайчиларинг қирқмай турсин
,, Кундалик ком,
Номинг қурсин, номинг қурсин
,, Кундалик ком"

,, Сайт"ларингга термилганча
Толди кўзим
Ҳазил десам чинга ўхшаб
Қолди сўзим
Ҳамкасблар, эй устозлар
Сизга сабр
Ҳаммамизга Аллоҳ ўзи
Берсин тўзим

Майли гулла сўлиб қолма
,, Кундалик ком"
Фақат,, Қизил " бўлиб қолма
,, Кундалик ком"

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЮРАГИМ



Айлангиси келади тошга
Кўзларимни тўлдириб ёшга
Кўксим аро йиғлади юм юм
Мен бошқаман юрагим бошқа



Битта қилди тақдиримизни
Синаб синаб дил сабримизни
Тушунмаймиз бир биримизни
Мен бошқаман юрагим бошқа



Гоҳ йиғласам кулади юрак
Кулганимда бедору ҳалак
Иккимизда икки хил тилак
Мен бошқаман юрагим бошқа



Жабру стам, ғамларим ортар
Ташвишга бой дамларим ортар
Олға юрсам орқага тортар
Мен бошқаман юрагим бошқа



Торлик қилар кўксим бир хона
Кўкимга бош уради ёна
Бегона у менга бегона
Мен бошқаман юрагим бошқа



Тўлдиради кўзимни ёшга
Айлангиси келади тошга
Йиғлайверар кўксимда юм юм
Мен бошқаман юрагим бошқа



✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИНГИЛЛАРНИ ЙЎҚЛАНГ


Акалик -бурч, сингиллар учун,
Бурчингизни оқланг акалар,
Бемеҳрлик, бефарқлик нечун,
Сингилларни йўқланг акалар.


Сизни кутар соғинчи ошиб,
Кутиб олар қувончи тошиб,
Майли буғдой даласин босиб,
Сингилларни йўқланг акалар.


Ғурур бўлсин суянганингиз,
Меҳр бўлсин таянганингиз,
Хурсанд қилиб жиянларингиз,
Сингилларни йўқланг акалар.


Беозордир ул,ҳокисор У,
Йўлингизда кўзлари зор У,
Онангиздан қолган ёдгор У,
Сингилларни йўқланг акалар.


Акалар бор сингиллар учун,
Тоғдир нозик кўнгиллар учун,
Нима экан меҳрдан устун,
Сингилларни йўқланг акалар.


Ёруғ бўлсин ҳар доим юзлар,
Меҳрларга тўлсин бу кўзлар,
Бу ғанимат дунёда дўстлар,
Сингилларни йўқланг акалар.



✍Хуршид Карим



t.me/XurshidKarim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Хуршид Карим шеъри


t.me/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАНДАЛАРМИЗ

✍Хуршид Карим
🎙 Шерзод Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ Aссалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Кунингиз мазмунли ўтсин!

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОНАНГДАН БЎЛАК

Бу ҳаёт гоҳ қувонч, гоҳ ғамли йўлак,
Турфа хил синовлар йўллайди фалак,
Ҳамроҳинг кўп бўлар яхши ёмондан,
Ким сенга дўст бўлар онангдан бўлак.

Борингда олқишилаб боқувчи дўст, ёр,
Йўғингда устингдан кулгу-чи ағёр,
Луқма-ю нонингга шериклар бисёр,
Айтчи ким дўст бўлар онангдан бўлак.

Ишонма лафзи бол улфатларингга,
Ҳаммаси дўст сенинг тилло зарингга,
Ҳеч кимса ярамас охир корингга,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.


Бир куни қулайди ишонган қоянг,
Зулматда йўқолар ҳаттоки соянг,
Улғайиб унитар меҳрингни боланг,
Ҳеч ким дўст бўлмайди онангдан бўлак.

Азал дунё шундай яралган бир кам,
Тўқчилик,йўқчилик йўлингда ҳамдам,
Берса миннат қилар жигарларинг ҳам,
Беминнат дўст бўлмас онангдан бўлак.

Сен учун жонсарак,мунис муштипар,
Арзийди бошидан сочсанг тилло,зар,
Тавоф қил шундайин онанг бўлса гар,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.

✍Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДУОСИНИ ОЛИНГ

Ғаниматмиз умр ўтар елдай елиб
Дунёга бир синчков назар солинг дўстлар,
Олисдасиз уйингизга қайтиб келиб,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


Дерлар кимга вофо қилди дунё азал,
Узоқдаги буғдой нондан сомон афзал,
Йўлингизга маъюсгини боққан ўшал,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


Миллатимиз ўзбек эрур қўрғони кенг,
Имони кенг, даргоҳи кенг, осмони кенг,
Бу дунёда ҳеч нарса йўқ дуога тенг,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


Ота -она давлатларнинг тожи экан,
Ота- она умрларнинг ёзи экан,
Ота рози бўлса худо рози экан,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

Узоқ қолманг мақсади йўқ сафарларда,
Қайтмоққа йўл бордир ўша шаҳарларда,
Таҳоратга сув илитиб саҳарларда,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

Яратганнинг марҳамати билинг чексиз,
Сиз Темурсиз сиз Бобурсиз, Улуғбексиз,
Менинг учун жигар ака укадексиз,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

🖋 Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Хотинни бори яхши


Хуршид Карим шеъри

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!


👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

​​ОДИЛ ҲУКМ

(ривоят)

Қадим ўтган замонда,
Бир одил шоҳ бор эди,
Оқил эди ҳар онда,
Адолатга ёр эди.

Қут барака элида,
Қуёш нурин тўшарди,
Ҳақиқат бор дилида,
Ҳалқи учун яшарди.

Бир кун ул шоҳ олдига,
Қилиб даво -ю, таъна,
Талашиб бир болага,
Келишди икки она.

Қилиб фиғон нолани,
Ич этини ейишди,
Иккиси ҳам болани,
Менинг болам дейишди.

Юракларин кўп тилиб,
Оҳлар уриб ҳарёна,
Сочларин юлиб,юлиб,
Йиғлашди икки она.

Одил шоҳ ўйлаб узоқ,
Қош кўзларин чимирди,
Сўнг болани иккига,
Бўлаклашни буюрди.

Шу пайт бир онаизор,
Беҳуш бўлиб йиқилди,
Поноҳ тилаб,ҳокисор,
Шоҳоншоҳга тикилди.

-Майли мурғак гўдакни,
Айрманг ул онадан,
Тиғ теккизманг болага
Кечдим ўша боладан.

Шундай деб шоҳ пойига,
Такрор бошин урарди,
Иккинчи она эса,
Мағрур кулиб турарди.

Бирдан одил шоҳ кўзи,
Тўлишиб қаҳр, қонга,
Бу фирибгар аёлни
Ташланг деди зиндонга,

Адолатнинг боғидан,
Алвон гуллар терилди,
Бола эса ҳақиқий,
Онасига берилди.

Шундай аҳир дўстларим,
Ўтар ҳар замоналар,
Болам деб жон беришар,
Ул муштипар оналар.

Ҳамма юртлар шу каби,
Одил шоҳга ёр бўлсин,
Болам деб куйиб,ёнган,
Онажонлар бор бўлсин.

✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТЕГАВЕРИНГ...

Сой шўхлиги тошгача,
Ишқ-севги кўз ёшгача,
Сиздан умидим уздим,
Тегаверинг бошқага,

Оқшомларга ой керак,
Тоғ тошларга сой керак,
Дадангизга бой керак,
Тегаверинг бошқага,

Тўсмайман йўлингизни,
Тутмайман қўлингизни,
Ким сўрар кўнглингизни,
Тегаверинг бошқага,

Фойдасиз сувсиз ариқ,
Ошиқлар ранги сариқ,
Севгимиз энди тарих,
Тегверинг бошқага.

Кўнглим хира,чоғликмас,
Иш жойим ҳам ёғлиқмас,
Бахт севгига боғлиқмас,
Тегаверинг бошқага.

Дилдан исмимни юлиб,
Яшанг жилмайиб,кулиб,
Онангизни шод қилиб,
Тегваеринг бошқага.

Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Майлига  муҳаббат ўйин бўлса ҳам,
Орзуга эришмоқ қийин бўлса ҳам,
Эркак бош аёллар бўйин бўлса  ҳам,
Эркакнинг бошини эгмасин  аёл.

✍️ Хуршид Карим
🎙️ Бахтиёр


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖОНИНГДАН АКАНГ

Кипригинг наштар-у, кўзларинг чарос,
Юзларинг қирмизи, лабларинг гилос,
Бир бора табассум айла илтимос,
Жонимни берайман, жонингдан аканг.

Солланиб ўтарсан эй кўкдаги моҳ,
Ёнингда тилим лол, танимда титроқ,
Ҳажрингда ўлдирсанг ўлдиргин тезроқ,
Жонимни бераймен, жонингдан аканг.

Орзу умидларим қилмагин барбод,
Мен учун ўзингни қилгин эҳтиёт,
Сочингга бойланиб қолсам умрбод,
Жонимни берайман, жонингдан аканг.

Рад этма тинглагин қалбим сасини,
Куйлайлик ишқимиз нашидасини,
Кетсам тополмайсан мендақасини,
Жонимни бераймен жонингдан аканг.

Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…
Подписаться на канал