xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Гулнора Юсупова - Шукрона айтинг

✍Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

YOLGʻIZ AYOLLAR

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАЛБИМ


Олов бўл эй, муз қалбим,
Баҳор бўлгин куз қалбим,
Чўкма армон домига,
Орзу сари суз қалбим.


Тўкилма мисли ҳазон,
Гулдек яшнагин ҳар он,
Қадринг билмаса, нодон,
Ришталарни уз қалбим.


Бўлгин меҳрга ошна,
Қаҳрга бўлма ташна,
Муҳаббат,ишқдан бошқа,
Қасрларин буз қалбим.


Ҳижрон дарди нимталаб,
Видо айтса телба лаб,
Кўксимда ур, қайталаб,
Ҳаётимни туз қалбим.


Мен кимман сенсиз- бир ҳас,
Бир мурда,бир телба -кас,
Елканинг бўлсин-ҳавас,
Бахтим томон суз қалбим.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💙💜 KETSAM 💜💙


Muallif : XURSHID KARIM.

Ijroda : YASMINA

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

🔥 SOG'INIB KELASIZ🔥

Xurshid Karim ✍📚

Yasmina 🎧🎙🎥

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🕋Жума аёмингиз муборак бўлсин


Шукорна айтамиз ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг -чун,
Шукорна айтамиз эй парвардигор,
Жумадан жумага етказганинг -чун

Энг азиз кун бу кун, энг ёруғ кундир,
Беҳишт боғларидан бергувчи дарак,
Энг азиз кундир бу,энг улуғ кундир,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ПАЙШАНБАНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА


Нигоҳлар чўғ, сирли боқилган,
Кўз қисилиб, қошлар қоқилган,
Ош-паловга ўтлар ёқилган,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Бир бирига талпинар диллар,
СМС га қўшилар гуллар,
Сўкишлардан тийилган тиллар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Яқин бўлар бугун йироқлар,
Ўчмас тунда меҳр, чироқлар,
Аёлларда нозли фироқлар,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Куёвларнинг тилларида бол,
Боларилар қолар ҳатто лол,
Келинчаклар бунчалар хушҳол,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Ҳақиқатга айланар рўё,
Шодликларга тўлади дунё,
Қуёш секин ботади гўё,
Пайшанбанинг файзи бошқача.


Тунларнинг ҳам энг гўзал туни,
Мўриларнинг чиқар тутуни,
Муҳаббатнинг туғилган куни,
Пайшанбанинг файзи бошқача.




✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📣E'LON!!!

✍️Aziz she’riyat ixlosmandlari.
Sizlarning talab va istaklaringizga binoan ertaga 10-oktyabr kuni soat 14-00 da tumanimizning taniqli shoirlari G‘ayrat Muhammad, Xurshid Karim, Malikaxon Otajonova, Muhayyoxon Aliyevalar bilan bo‘lib o‘tadigan ijodiy uchrashuvga taklif etamiz. 🤗
🏢Manzil: Beshariq tumani axborot-kutubxona markazi  o‘quv zali

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

УНУТИБ ҚЎЙДИК

Меҳр муҳаббатни кўзларин ўйдик,
Кибр ҳавони биз ғурурга йўйдик,
Нафсимиз зўр келди имонимиздан,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.

Кечани унутдик бугунни кўриб,
Виждон ғаним бўлди, дўст бўлди фириб
Самимий ҳисларни бир четга суриб,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.

Дунё ахтардик биз кундуз тунидан,
Пул деб қиличимиз чиқди қинидан,
Бойлик устун бўлди оға-инидан,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.

Кибр қўшар бўлдик саломимизга,
Миннатдан зеб бердик каломимизга,
Шайтон шерик бўлди таомимизга,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.

Гоҳо хиёнатни пинжида ётдик,
Дўст қолиб душманни ошини тотдик,
Дийдалар тош қотди, тошдек тош қотдик,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.

Гуноҳни кўп қилдик, савобимиз оз,
Гоҳо яшашимиз кофирларга хос,
Эҳсонни кўрк учун қилганимиз рост,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.

Қалбан қашшоқ бўлдик,жисман бўлдик бой,
Инсоф диёнатга қолдирмадик жой,
Қўшни аза тутса қилдик базм,тўй,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.

Кўзимиз очиғу,кўзларимиз кўр,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.

✍Хуршид Карим

12.02.2023

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЯХШИЛИК ҚАЙТСИН

Қайтар дунё, бу қайтар дунё,
Тоғлар айтсин, уфқлар айтсин,
Ёмонликни кўрма ҳеч раво,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.

Ҳеч бандага айтма ёмон сўз,
Ғайр ила ташлама ҳеч кўз,
Ғарибларга қўлларингни чўз,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.

Кўнглингни оч кирсин муҳаббат,
Кўзларингда кулсин муҳаббат,
Яхшидан боғ қолади албат,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.

Эзгуликни қадаб дилингга,
Қуръонни ол ҳар дам қўлингга,
Аллоҳ зиё сочсин йўлингга,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.

Гуноҳ азим етимнинг ҳаққи,
Бўлмас ҳазм етимнинг ҳаққи,
Қолиб кетмас ҳеч кимнинг ҳаққи,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.

Заррин нурлар ёғилиб қат,қат,
Гулга тулсин бу олам ҳар вақт,
Йўқолмасин меҳр-оқибат ,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.

✍Хуршид Kарим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📜номус эгар

✍Хуршид Карим

🎙Мансурбек

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎРТОҒИМГА КЕЛИН БЎЛДИ


Бугун менинг кўнглимда бир олов бўлди,
Бу оловга хаста жоним қалов бўлди,
Билмам қайси гуноҳимга тўлов бўлди,
Бугун зулмат чўкди менинг қишлоғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.

Ҳижрон дарди юрагимни қийнаб кетди,
Тақдир менмас, бошқасини сийлаб кетди,
Ёр ёрлари юрагимни тирнаб кетди,
Бир зирапча тикон кирди тирноғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.

Икки ўтда ёнаяпман энди нетай,
Бу дардимни аритолмас шароб-у, май,
Қандоқ чидай бу азобга қандоқ чидай,
Дард қўшилди дардли азоб қийноғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.

Сохта севги, сохта дўстдан куйиб қолдим,
Алвон алвон армонларни суйиб қолдим,
Бир лаҳзада мен дунёдан тўйиб қолдим,
Ёруғ ёзда қорлар ёғди гулбоғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.

Айтинг бошим урай энди қайси тошга,
Қайдан келди бу савдолар ғариб бошга,
Кулиб кулиб бахт тиладим икки ёшга,
Жониб келиб туриб қолди томоғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАЛБИМДА ҲАМОН СЕН

Маҳзун табассумла ёнганда юзинг,
Қувончдан ёшларга тўлганда кўзинг,
Бир нигоҳ ташлагин мен ғариб томон,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Дейдилар муҳаббат ўткинчи ҳавас,
Орзулар, туйғулар бир зум, бир нафас,
Мен сендан юз буриб кетолмадим, бас,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Кўзларим рангида гул мисол жисминг,
Жонимни ҳар лаҳза қиймалайди, минг,
Юракка битилган тиғ ила исминг,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Тақдирнинг бу чигал йўллари аро,
Кетдинг сен адашиб,кўнглимдан айро,
Шу йўлнинг бошида турибман зебо,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Ҳипқириб кетади кўксимдаги жон,
Муҳаббат дардмикан,муҳаббат армон,
Наҳот севишимни билмадинг ҳамон,
Қалбимда сен эдинг,ҳамон сен ўзинг.

🖋Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КУЛИБ ЯШАЙМАН

Дўстмисиз душманмисиз,
Меҳрим тўшайвераман,
Йиғлашимни кутманг сиз,
Кулиб яшайвераман.

Тоғларга тенг бардошим,
Эгилмайди ҳеч бошим,
Қолмаган кўзда ёшим,
Кулиб яшайвераман.

Дўстдек бўлиб кўринманг,
Чаламан деб суринманг,
Синдиришга уринманг,
Кулиб яшайвераман.

Ғийбатим қилманг нолиб,
Ҳар дам ортимда қолиб,
Билинг худога солиб,
Кулиб яшайвераман.

Бошимдаги ҳумодир,
Қарғишим ҳам дуодир,
Ишонганим худодир,
Кулиб яшайвераман.

Кунларим ойдин тундай,
Тунларим ёруғ кундай,
Мен яралганман шундай,
Кулиб яшайвераман.

✍Хуршид Kарим

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВГИСИНИ АЛИШГАН ҚИЗ

(қўшиқ учун)

Чиройидан тонглар ҳам ранг олишган қиз,
Гўзаллашиб кўкда ойдек тўлишган қиз,
Манфаатлари устун келиб иффатидан,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Ҳамма ҳайрон эди қоши ёйлигига,
Осмонлар ҳам ҳайрон тўлин ойлигига,
Кўзи қувнаб бой боланинг бойлигига,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Ошиқ эдик қошларингнинг қаламига,
Жонимизни тўшардик ҳар қадамига,
Совчи келса йўқ деёолмай одамига,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Дардим айтсам қўшилишиб тун ҳам йиғлар,
Муҳаббатим озоридан кун ҳам йиғлар,
Камбағалнинг дардига оҳ,ким ҳам йиғлар,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Тақдиримиз бир гуллаб бир сўлиш экан,
Кўнгил ўксиб дард ғуборга тўлиш экан,
Орзулари бойга хотин бўлиш экан,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Оқ либосда бир жилмайиб боқиб кетинг,
Армонларим маржон қилиб тақиб кетинг,
Мактубларим оловларда ёқиб кетинг,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.



Ҳажрингизда юрагимга санчилди ўқ,
Кўксимдаги юрак эмас бир ҳовуч чўғ,
Тўйингизга боролмасак ранжиманг йўқ,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КИБРГА БЕРИЛГАНЛАР

(ушбу шеър мансабга эришиб босар тусарини билмай кекайиб қолган айрим инсонларга бағишланади)

Ерда юрмас ер узилган оёғидан,
Кибр ҳаво ҳиди келар димоғидан,
Қорлар ёғар, қорлар ёғар қовоғидан,
Кўкка боқиб кибрга хўп берилганлар,
Чўнтагига қўлин тиқиб керилганлар,
✍Хуршид Карим

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Дунё бу... Шерали Худоёров (Хуршид Карим сўзи) →
👤 sherali.khudoerov.official →


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИСҚА ҲАҚИҚАТЛАР


Бой бўлган сари инсон,
Нафси ҳам бўлар осмон,


Елиб чопиб, олмай тин,
Қўш-қўш қилар мошинин.


Бўйлаб бўйлаб бўйини,
Қават қилар уйини.


Қараб кўрса бу ҳам кам,
Икки қилар уйни ҳам.


Чопиб мансаб отини,
Икки қилар хотинни.


Билмам кимга қанақа,
Сериалларда шунақа. 😄😄


✍Хуршид Карим


@Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎГИТ

Туғилдинг бу ҳаёт остонасида,
Ҳаётиий ҳисларинг томирингда жам,
Бахтсизлик,бахт инсон пешонасида,
Қай бирин танламоқ ўзингда ҳар дам.

Ҳаёт бу кампьютер ўйини эмас,
Адашсанг қайтадан бошлаб бўлмайди,
Бир бора берилар умр,ҳаёт,бас,
Дунёда қайтадан яшаб бўлмайди.

Яшамоқ ибодат,тириклик ҳилқат,
Эзгулик йўлида базмлар қилгин,
Билгинки дунёда энг улуғ ҳикмат,
Энг аввал онангга тазимлар қилгин.

Яхшига ёндош бўл,ёмонлардан қоч,
Гар ҳалол яшасанг топмайсан завол,
Бир умр мардона тутай десанг бош,
Сен доим отангни дуосини ол.

Ким устун қўйибди бу дунёга айт,
Оқибат яхшидир тилло,зарингдан,
Гар сарҳуш бўлсанг ҳам бу йўлингдан қайт,
Ҳеч қачон юз бурма жигарларингдан.

Ҳаёт икки эшик ораси мудом,
Туғилдинг бу ҳаёт остонасида,
Инсондан қолади фақат яхши ном,
Инсон бўл бу дунё кошонасида.

🖋Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

« Ж »онингиз соғ,
« У »мрингиз узоқ,
« М »артабангиз улуғ, 
« А »йёмингиз қутлуғ бўлсин.!

ЖУМА Айёмингиз Муборак бўлсин! 🌙 🤲

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Қадрсиз бир танганинг ҳам қиймати бор,
Бу дунёда гадонинг ҳам ҳиммати бор,
Неки берса худо берсин ҳар бандага,
Банда берса билки бир кун миннати бор.

✍Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУНИСГИНА ОНАМ

✍Хуршид Карим

🎤Ширин Шодиева

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НОМУС ЭГАР


Тўколмайди ҳаёт ёшини,
Ололмайди қўлда ошини,
Кулиб туриб йиғлайди гоҳо,
Номус эгар йигит бошини.


Чарчамайди рўзғор ишидан,
Қўрқмас довул, аёз қишидан,
Ўлмас душман санчган нишидан,
Номус эгар йигит бошини.


Синдирмайди уни ғам,фироқ,
Йиқитмайди ғаним қазган чоҳ,
Ҳаммасига чидайди бироқ,
Номус эгар йигит бошини.


Кундуз қуёш, тунда ойи бор,
Улфати бор оши, чойи бор,
Фақат битта нозик жойи бор,
Номус эгар йигит бошини.


Булутларни қучар ҳаёли,
Дардларга ҳеч келмас малоли,
Ор ҳаёли бўлсин аёли,
Номус эгар йигит бошини.


Мард йигитнинг шашти толмасин,
Кўнглига дард алам солмасин,
Номуссизга куни қолмасин,
Номус эгар йигит бошини.



Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Қалбимда сенсан

✍Хуршид Карим
🎙Номаълум

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙 SitoraiAkhror - Yuragim...

Xurshid Karim

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Kарим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал