Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланади
📹 Aka-uka Farhodovlar - O'zbekman | Ака-ука Фарходовлар - Узбекман →Хуршид Карим сўзи
t.me/Xurshid_Karim
☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
👉 @Xurshid_Karim
ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК
Меҳр ҳавога учган,
Одамийлик саросар,
Оқибатга қурт тушган,
Ҳафа бўлма биродар,
Ранжимагин сира ҳам,
Аразларинг ўраб қўй,
Ҳолинг сўрмаса сени,
Сен ҳолини сўраб қўй.
Замон сенга боқмаса,
Сен замонга боқ дўстим,
Музлаган юракларга,
Меҳр ўтин ёқ дўстим.
Оқибат жарлик бўлса,
Келгин кўприк қурайлик,
Оқибатли бўлиб дўст,
Ҳаёт завқин сурайлик
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ФУТБОЛ ЎЗГАРМАЙДИ
Тараққиёт зомони,
Равнақ тўртта томони,
Лек муҳлислар армони,
Футбол ҳеч ўзгармайди.
Кўздан оққан ёш каби,
Шавла сифат ош каби,
Қотиб қолган тош каби,
Футбол ҳеч ўзгармайди.
Вайрондир неча диллар,
Сўлиб кўнгилда гуллар,
Эссиз миллярдлаб пуллар,
Футбол ҳеч ўзгармайди.
Куперу, Скалари
Бир тийинга қиммат бари,
Ҳафаҳол ёшу, қари,
Футбол ҳеч ўзгармайди.
Ватан жаннат гўшадир,
Меҳри қўша, қўшадир,
Лек футболи ўшадир,
Футбол ҳеч ўзгармайди.
Дунё бунча тор экан,
Дил армонга ёр экан,
Коррупция бор экан,
Футбол ҳеч ўзгармайди.
Ютганда томошо, тўй,
Малибулар қатор, ёй,
,, Уролмасанг бизга қўй",
Футбол ҳеч ўзгармайди.
Дилда ўтли нолалар,
Кўзда кўз ёш, жолалар,
,, Айб кимда болалар",
Футбол ҳеч ўзгармайди.
Ўтди йиллар қанчаси,
Умид -сароб парчаси,
Ўзгаради барчаси,
Лек футбол ўзгармайди.
🖋Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
БАРГИДАМИЗ
Сиз дунё, биз кўнгил дардидамиз биз,
Ифори сиз бўлинг, гардидамиз биз,
Оёғимиз ерда бошимиз кўкда.
Шоҳида бўлсангиз, баргидамиз биз.
Ҳалолдан топганнинг пешонаси тер,
Шоқоллар ўкирса бўлиб қолмас шер,
Бузоқни чопгани сомонхона дер,
Шоҳида бўлсангиз баргидамиз биз.
Тойчоқ чопиб, чопиб бир кун от бўлар,
Кўнгилдан кетгани дилга ёт бўлар,
Ғаламис, ғийбатчи охир мот бўлар,
Шоҳида бўлсангиз баргидамиз биз.
Яхшилик чиқар дил жавонимиздан,
Ширин калом чиқар забонимиздан,
Юрсак ўт чақнайди товонимиздан,
Шоҳида бўлсангиз баргидамиз биз.
Нодон ярашмайди давра тўрига,
Йўлбарс тўни тушмас чиябўрига,
Замонда зўр чиқар зўрдан зўрига,
Шоҳида бўлсангиз баргидамиз биз.
Худбиндан қолмайди бирор яхши из,
Мардлар номардларга чўкмайди ҳеч тиз,
Сиз ўқиган китоб муаллифи биз,
Шоҳида бўлсангиз баргидамиз биз.
Нафсимиз жиловда, кўнглимиз тўқда,
Сиздек дунё билан ишимиз йўқда,
Оёғимиз ер-у, бошмиз кўкда,
Шоҳида бўлсангиз баргидамиз биз.
Хуршид Карим
13.09.2024
t.me/Xurshid_Karim
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
АРЗИМАСМИДИМ
Чиройлигим мени қаламли қошим,
Тунлари кўкда ой, кундуз қуёшим,
Бир қараб қўймадинг юраги тошим,
Бир бор қарашингга арзимасмидим.
Гуноҳим не эди бағримни ўйсанг,
Покиза севгимни ёлғонга ёйсанг,
Жонимни берардим бир кулиб қўйсанг,
Бир бор кулишингга арзимасмидим.
Ишқингда шоҳ эдим гадолар этдинг,
Бир ширин сўзингга адолар этдинг,
Йўлингда учрасам индамай ўтдинг,
Бир ҳол сўрашингга арзимасмидим.
Висолмас ғам билан келдим юзма-юз,
Кўнглим гулбоғни оралайди куз,
Жонимдан севгандим севмадинг афсус,
Бир бор севишингга арзимасмидим
Йиллар ўтаверар кўксимда бир зор,
Юрагим исмингни айтади такрор,
Армонли дунёда айтчи эй нигор,
Ёринг бўлишингга арзимасмидим.
Бир бор кулишингга арзимасмидим.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
📃 Борингизга шукур Онам...!
❤️❤️🔥🔥
✍️🏻 Хуршид Карим
🎤 Фазлиддин Қорахонов
🎬 Дунёси Дунёча Дунё
Dunyo9712
t.me/Xurshid_Karim
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
t.me/Xurshid_Karim
САЛОМ ДЕБ ҚЎЙ
Севги куйи тамом бўлди,
Ҳаммасига тамом деб қўй,
Севгимни рад этган қизча,
Дугонангга салом деб қўй.
Сен билмадинг қадрим бугун,
Тақдиримиз бўлди тугун,
Ўша, ўша сочи узун,
Дугонангга салом деб қўй.
Мен мажнунман удир Лайли,
Севишмоқлик замон зайли,
Танишдик биз сен туфайли,
Дугонангга салом деб қўй.
Қилмайди у ноз-у, фироқ,
Манманликдан экан йироқ,
Ўзингдан ҳам чиройлироқ,
Дугонангга салом деб қўй.
Боқишлари жоним олар,
Ўтдан олиб ўтга солар,
Совчилар ҳам бориб қолар
Дугонангга салом деб қўй.
Мендан хафа бўлма бунча,
Эй бевафо лаби ғунча,
Хайр тўйда кўришгунча,
Дугонангга салом деб қўй.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
АЛЛОҲ ДЕГАН
Қалбида нурли имон,
Ким ҳақ йўлин тутади,
Ютқазмайди ҳеч қачон,
Аллоҳ деган ютади.
Озмасдан тўғри йўлдан,
Ҳикмат излаб ўнг, сўлдан,
Қуръонни қўймай қўлдан,
Аллоҳ деган ютади.
Ҳақ учун кўзда ёшин,
Дилда сақлаб бардошин,
Саждага қўйиб бошин,
Аллоҳ деган ютади.
Ҳоҳ ғарб,ҳоҳ шарқ томонда,
Фарқи йўқ қай замонда,
Ҳар сония,ҳар онда,
Аллоҳ деган ютади.
Ҳаммамиз ожиз банда,
Омонатдир жон танда,
Номозни қилмай канда,
Аллоҳ деган ютади.
Беҳуш шароб ичган маст,
Бир кун қадри бўлар паст,
Моҳир қиморбоз эмас,
Аллоҳ деган ютади.
Имон келтириб бажо,
Фарзларин қилиб адо,
Гар бўлса ҳам у гадо,
Аллоҳ деган ютади.
Бир кун кўрар роҳатин,
Тоатин,ибодатин,
Жаннатдир мукофати,
Аллоҳ деган ютади.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ҚАДДИНИ УРСИН
Дардимдан дардига даволар топган,
Мени ёв билганлар даврини сурсин,
Айбимни кўз қилиб, савобим ёпган,
Қадримни билмаган қаддини урсин.
Шошмайман ҳеч қачон ҳеч қайрларга,
Пешонам тўлсин деб ҳалол терларга,
Номимни минг булғаб қаро ерларга,
Қадримни билмаган қаддини урсин.
Гоҳида яшадим ўзимдан тониб,
Аччиқ кўз ёшларим бағримга томиб,
Ортимдан ғийбатлар қилган ўртаниб,
Қадримни билмаган қаддини урсин.
Кўксимда метиндек,тош қотган сабр,
Орзулар,армонлар кўксимда-қабр,
Мен Ҳақдан бошқадан кутмайман қадр,
Қадримни билмаган қаддини урсин.
Ҳаммасин яхшилик,ҳақга йўяман,
Нафратни қурбонлик учун сўяман,
Жавобим-жимгина кулиб қўяман,
Қадримни билмаган қаддини урсин.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Ҳар тонг сизни сиз аввал бўлмаган кун кутади. Ҳар тонг сизни сиз аввал кўрмаган олам қарши олади.
Азиз диндошим 🤍
Янги кунга, янги оламга хуш келибсиз қадрлигим!
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
СОҒИНМАДИНГМИ
Юрагинг тош, юрагинг заранг,
Сезмадингми, оғринмадингми,
Сени роса соғинди онанг,
Сен онангни соғинмадингми.
Суръатингни сийпалаб,силаб,
Сенга соғлик, умрлар тилаб,
Йўлларингга боққан ҳаста калб,
Сен онангни соғинмадингми.
Сукунатга чўмилган қишлоқ,
Ором олар ҳаммаси бу чоқ,
Бир зотгина ухламас,уйғоқ,
Сен онангни соғинмадингми.
Сендан кутиб бир чимдим ҳабар,
Ютаяпти сув эмас заҳар,
Ул беором,ўшал муштипар,
Сен онангни соғинмадингми.
Қалбинг тилиб аламли фироқ,
Вижудингни қиймалаб титроқ,
Суйганингга қилдинг қўнғироқ,
Сен онангни соғинмадингми.
Шу зулмга етдими кучинг,
Ёнмадими юрагинг,ичинг,
Қайда қолди фарзандлик бурчинг,
Сен онангни соғинмадингми.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
#Жума_муборак
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
t.me/Xurshid_karim
МУСОФИР ОТА
Тирикчилик юкин ортиб гарданига,
Мусофир юрт азобларин кўрган ота,
Мингта ташвиш, мингта юмуш бир жонига,
Индамасдан ҳомуш ҳаёл сурган ота.
Бу дунёда ташвишлар кўп,юмушлар мўл,
Эришмайсан мақсад сари тўтмасанг йўл,
Ҳаммасига керак экан аслида пул,
Пул дардида олисларда юрган ота.
Кўнгил қурғур алосини истайверар,
Чет элники,,Бало''сини истайверар,
Қудалари тўйни қил деб қистайверар,
Бедор бўлиб тўй устида турган ота.
Тонглар боши карахт бўлиб уйғонади,
Оқшомлари ухлолмасдан тўлғонади,
Чорасизлик дардида кўп қайналади,
Ташвиш,ғамлар кўнглига хўп урган ота.
Уч йил бўлди боргани йўқ уйига ҳам,
Ғамлар раҳна солар ҳаёл,ўйига ҳам,
Келолмасдан ҳатто қизин тўйига ҳам,
Телефонда оқ фотиҳа берган ота.
Тирикчилик қопин ортиб елкасига,
Мусофирда юртлар кезиб юрган ота,
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БОЛАЛИК СОҒИНЧИ
Силаб ўт юзларимни,
Эй сабо, эй сокин ел,
Соғиндим изларингни,
Болалигим қайтиб кел.
Ташвишлардан ҳаста қалб,
Соғинчга пайваста қалб,
Сариқ девни эгарлаб,
Болалигим қайтиб кел.
Сойларда сойлагани,
Чайлада чойлагани,
Балиқлар овлагани,
Болалигим қайтиб кел.
Ғамларни унутамиз,
Беланчакда учамиз,
Ниначилар тутамиз,
Болалигим қайтиб кел.
Қамишдан най чаламиз,
Қумдан уйлар соламиз,
Чўмилгани борамиз,
Болалигим қайтиб кел.
Жонга тегди ташвиш,ғам,
Соғинчдан кўзларим нам,
Бир лаҳзага бўлса ҳам,
Болалигим қайтиб кел.
Тақдир айирди бизни,
Икки ён сочиб изни,
Кўрай бир ўша қизни,
Болалигим қайтиб кел.
Қувончларда борлигим,
Маҳзун,бахтиёрлигим,
Софдил,беғуборлигим,
Болалигим қайтиб кел.
©Хуршид Карим.
t.me/Xurshid_Karim
УСТОЗ
Ўзгача бир иштиёқу сеҳр билан,
Кўнгилларни илм билан ўрар устоз,
Саодатга етаклайди меҳр билан,
Ўқувчисин фарзандидек кўрар устоз.
Халолдир у, халол ошин ошлаб ўтар,
Гоҳо кулиб, гоҳо кўзин ёшлаб ўтар,
Танбеҳи ҳам эркалашга ўхшаб кетар,
Ўқувчисин фарзандидек кўрар устоз.
Қалбларга йўл излайди у маскин бўлиб,
Дардларига дармон излар таскин бўлиб,
Касал бўлса ғам чекади ғамгин бўлиб,
Ўқувчисин фарзандидек кўрар устоз.
Илм дея оқарар соч толаси ҳам,
Илм дея чиқар қалбдан ноласи ҳам,
Эсдан чиқар гоҳо туққан боласи ҳам,
Ўқувчисин фарзандидек кўрар устоз.
Камолотга етса унинг кўнгли тўқдир,
Ўгитлари саодатга элтар ўқдир,
Унга бундан баҳтиёрроқ умр йўқдир,
Ўқувчисин фарзандидек кўрар устоз.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
📹 Jaloliddin Ahmadaliyev - Janonlar
✍Xurshid Karim
tme/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ХОТИНИНГИЗ РАШКЧИ БЎЛСА
Йўқдан ғаво йўндиради,
Асабларни сўндиради,
Савол бериб ўлдиради,
Хотинингиз рашкчи бўлса,
Йўлингизни пойлаб турар,
Бир нималар ўйлаб турар,
Телефонингиз кавлаб турар,
Хотинингиз рашкчи бўлса.
Қайда дейсиз ширин калом,
Заҳар бўлар гоҳо таом,
Кеч келсангиз ҳаёт тамом,
Хотинингиз рашкчи бўлса.
Тили узун-бирйон бўлар,
Нигоҳлар-ўқ, камон бўлар,
Терговчидан ёмон бўлар,
Хотинингиз рашкчи бўлса.
Чиқсангиз боғ томонларга,
Қараб қўйманг жононларга,
Борар ёмон гумонларга,
Хотинингиз рашкчи бўлсин.
Чакаги чўғ, чақмоқ бўлар,
Бошингизга тўқмоқ бўлар,
Тоқатингиз бир тоғ бўлар,
Хотинингиз рашкчи бўлса.
Чимирилар кўз,қошингиз,
Етмас баъзан бардошингиз,
Ҳидлаб кўрар уст-бошингиз,
Хотинингиз рашкчи бўлса.
Қалбингиз дард туяр экан,
Жонингиз кўп куяр экан,
Сизни жондан суяр экан,
Хотинингиз рашкчи бўлса.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Vanihoyat...
Kutganingiz uchun tashakkur...
🎙️Ramziddin Egamberdiyev
✍️Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊
🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!
Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин!
✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!
👉 @Xurshid_Karim