xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

DO'STIMGA

✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЁЛЛАР

Гул баргида гоҳ шабнам,
Гард бўлади аёллар,
Гоҳо эркаклардан ҳам,
Мард бўлади аёллар.

Тилло эмас тош топар,
Лек тонмайди сабрдан,
Умид унар , гул унар,
Кўксидаги қабрдан.

Сув келса симиради,
Емиради тошларни,
Ютиб яшайверади,
Аччиқ,аччиқ ёшларни.

Нолимайди,асрайди,
Қалбидаги орини,
Ўлса ҳамки бир умр,
Кутиб яшар ёрини.

Фарзанди учун доим,
Меҳрин тўшайверади,
Эр яшолмас аёлсиз,
Аёл яшайверади.

Гул баргида гоҳ шабнам,
Гард бўлади аёллар,
Баъзи бир эркаклардан,
Мард бўлади аёллар.


🖋Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

OTANGGA AQL BOʻLMA

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

/channel/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

MEHRIBON ONAM

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

/channel/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИЗИ БОР ОТАЛАР!

Ҳаёти қувонч-у, нурга тўларкан,
Уйлари ифорли гулга тўларкан,
Қиз бола биларкан ота қадрини,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.

Кўнгиллар тин олар меҳрин тафтидан,
Парилар сув ичар нозик кафтидан,
Қувониб яйрарлар бир кун бахтидан,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.

Ёғ тушса яларлик остонасини,
Меҳрла безаркан дил хонаси,
Аллоҳ ярлақагай пешонасини,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.

Жонга дармон бўлар ширин сўзлари,
Гул-у, райҳонларга тўлар излари,
Жаннат эшикларин очар қизлари,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.

Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар,
Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар,
Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.


✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МЕҲРИБОНИМ ОПАМ


Қадрингиз бир дунёча сизни,
Дур гавҳарсиз дурлар ичида,
Самимийсиз, меҳрибон доим,
Сиз онамга ўхшайсиз жуда.


Куч оламан сўзларингиздан,
Кулишингиз жонимга дармон,
Меҳр томар юзларингиздан,
Борингизга шукур опажон.


Узилмасин кўнгил риштамиз,
Дийдорлашиб турайлик ҳар дам,
Ишонганим сиз фариштамсиз,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.


Дарду алам кўрманг дунёда,
Доим қувонч шодликка тўлинг,
Меҳрилигим менинг бахтимга
Доим соғу саломат бўлинг



Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Onajon dardingiz ololmadim - Jaloliddin Usmonov
👤 Jaloliddin Usmonov jaloliddinusmonov6237">→

✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ Aссалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукур қила олишдир...
✨Шукур ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Кунингиз мазмунли ўтсин!

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

YOʻLARINGNI POYLAMAYMAN

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИНГАНИ ЁМОН


Шўр бўлар манглайи, қисмати
Тақдирга кўнгани ёмонда,
Йўқ бўлар бир кунда ҳурмати,
Йигитнинг сингани ёмонда.


Маъюсдек боқади кўзлари,
Ҳеч кимга кор қилмас сўзлари,
Йўқламай қўйишар дўстлари,
Йигитнинг сингани ёмонда.


Алп қомат бўлса ҳам шер демас,
Қўлингни қўлимга бер демас,
Ҳаттоки аёли эр демас,
Йигитнинг сингани ёмонда.


Эгилар камондек савлати,
Кетма-кет келади кулфати,
Чорламас кечаги улфати,
Йигитнинг сингани ёмонда.


Жой олмас давралар тўридан,
Оҳ урар дардини зўридан,
Шўрвалар тўкилар шўридан,
Йигитнинг сингани ёмонда.


Қалбини аламлар тилмасин,
Шайтонлар устидан кулмасин,
Ҳаётда эр йигит синмасин,
Йигитнинг сингани ёмонда.


Хуршид Карим


8.09.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ПРЕМЪЕРА

📜 💔БОЙ БӮЛИБ КЕТАМАН 💔📜

✍️📚 МУАЛЛИФ
          Хуршид Карим

🎤🎤 Ижрода,
ҲАСАН.УЗ

🎬🎬 Мантажда,
ҲАСАН.УЗ

🥀💔🥀💔🥀💔🥀

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☁️ Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎНГИЛ ИМОРАТИ

Кўнглимга меҳрдан солдим иморат,
Деворлари севги, ишқдан иборат,

Устунлари Вафо,Садоқат эрур,
Тўсинлари Бахтдан,Нафосат эрур.

Ғиштлари Қувончдан, бирдек урилган,
Зинаси Ишончдан,маҳкам қурилган.

Эшиги зиёдан,нақшларга тўлди,
Пойдевори эса Муҳаббат бўлди.

Томига ҳисларим чимдек босилган,
Исмингиз тоқига ўйиб ёзилган.

Остонаси Сабр,ҳовлиси Қадр,
Келинг бу кошона сизга мунтазир.


✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДЎСТИМГА


Оримдан кечиб мол, дунёни десам,
Ёримдан кечиб беҳаёни десам,
Ҳақлик қолиб бир кун рўёни десам,
Ҳақлик арқонини бўйнимга ос дўст,
Виждон тамғасини кўксимга бос дўст.


Кибр оғушида бошим ғоз тутсам,
Ўткинчи ҳислардан рўшнолик кутсам,
Ёлғончи дунёда ўзни унутсам,
Ҳақиқат тасмамин бўйнимга ос дўст
Имон тамғасини кўксимга бос дўст.


Ғанимни зўр қилиб, дўстни қилсам хор,
Номарднинг куйига уйнасам такрор,
Кўзимни кўр қилса пул деган ағёр,
Оқибат занжирин бўйнимга ос дўст,
Садоқат тамғасин кўксимга бос дўст.


Вафоли ёрларга вафо қилмасам,
Ким яхши ким эса ёмон,билмасам,
Тиканак,тиконни гул деб ҳидласам,
Меҳр гулчамбарин бўйнимга ос дўст,
Муҳаббат тамғасин кўксимга бос дўст


🖋Хуршид Kарим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Тез кунда...

Сендақаси биттада

🎙Асадбек Азамжонов
✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Kamola qizga sizning yordamingiz kerak! 
Samarqand viloyatida Paxtachi tumani Zarafshon mahallasida yashovchi 9 yoshli Kamola 5 yoshligida avtohalokat sabab tushakka mixlanib qoldi.

Hozirda Kamolani Hindistonda davolanishi uchun sizning yordamingiz kerak.

Iltimos befarq bo‘lmang. 

Karta raqami: Xalq humo. 9860082454253293
Milliybank. Uzcard. 5614681400367987
MilliybankVisa.4790912259007088
Onasi Najimova Asila+998939506063
Otasi. Yaxshiboyev Feruz
+998939500609
Guruhga qo‘shiling /channel/kamolagayordam

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОТАНГГА АҚЛ БЎЛМА


Кўнгли кенг бўл дунёда, тор бўлма, бахл бўлма,
Қон қахшатиб жигарни ёт билан аҳил бўлма,
Камтарга камол дерлар, маънманлар топар завол,
Пул топиб, давлат топиб отанггга ақл бўлма.

Ота ўтирса уйда томга чиқиш хатодир,
Ул зотга тик қарама, нигоҳларинг ботадир,
Дунёда энг улуғ зот, мўътабар зот отадир,
Пул топиб, давлат топиб отангга ақл бўлма.

Раво кўрган болам деб сенга кўклам, офтобни,
Камолинг, бахтинг учун кўриб қўйган ҳар бобни,
Билсанг оталар ёзган сен ўқиган китобни,
Пул топиб, давлат топиб отангга ақл бўлма.

Ранжима танбеҳ берса, сўкиши ҳам ҳикматдир,
Ота дуоси билсанг, минг ҳикматдан қимматдир,
Ҳовлиингда асо тутиб туриши ҳам давлатдир,
Пул топиб, давлат топиб отангга ақл бўлма.

Ким бўлсанг ҳам ул зотнинг ўғлисан, фарзандисан,
Фарзанд ширин бол мисол новвотисан, қандисан,
Ота деган ҳайбатли дарахтнинг бир бандисан,
Пул топиб, давлат топиб отангга ақл бўлма.

Дуоси офтоб янглиғ, қарғишлари ўқ мисол,
Сен навқирон бир ниҳол, қара отанг қадди дол,
Бу кун отанг ғанимат дуосини олиб қол,
Пул топиб, давлат топиб отангга ақл бўлма


✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

'' Xayirli tun,,

... Ijroch  🎙
_ Abdurahimov Eldorbek

Muallif ✍️ Xurshid Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#птимера

Севгисидан айрилганлар учун
Янги қўшиқ

МАЙХОНА

🎙Аббосбек Маҳмудов
✍Хуршид Карим


🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

YIGʻLOQI YOMGʻIR

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЯҚИНЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ


Ўтиб кетар умр бир зумда,
Йиллар ортга қайтмайди билинг,
Бу дунёда энг азиз инсон,
Онангизни қадрига етинг.


Юзи нурли,сочларида қор,
Йўлингизга боққан интизор,
Дуосида жаннатлари бор,
Отангизни қадрига етинг.


Укам дея қўлидан қўймай,
Сўзингизга сира ҳам тўймай,
Сизга жонин беришга ҳам шай,
Акангизни қадрига етинг.


Қувончини сиз билан бўлган,
Дард чексангиз ҳазондек сўлган,
Онангиздек меҳрибон бўлган,
Опангизни қадрига етинг.


Сизга ҳавас қилиб турар жим,
Меҳр тўла кўзлари сим-сим,
Айтинг ундек бўла олар ким,
Укангизни қадрига етинг.


Умр йўли ғурбатли,тошли,
Бўлманг сира юрагитошли,
Ўша жажжи жингалак сочли,
Синглингизни қадрига етинг.


Ҳаёт гоҳо ширин,гоҳ тахир,
Вақт ортига қайтмас тошбағир,
Кетса қайтиб келмайди ахир,
Яқинларни қадрига етинг.



Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЕЧИККАН БАҲОР

         мушоира

ХУРШИД КАРИМ

Адирлар, тоғларда елдингми бaҳор,
Соғинч, ҳисларимни сездингми бaҳор,
Боғимни оралар серҳашам кузак,
Умримга кечикиб келдингми, баҳор?!


    ХУРШИДАБОНУ


Сочимга қизғалдоқ тақ дея кутдим.
Қалбимда офтобдек балқ дея кутдим.
Суйдим, кӯп соғиндим, кӯп азоб юттим..
Умримга кечикиб келдингми,
баҳор?!




    ХУРШИД КАРИМ


Қара,  қор ёғмоқда қош қобоғимда,
Ҳазонлар гир учар ҳамма ёғимда,
Мен кузга кўнглимни берган чоғимда,
Умримга кечикиб келдингми, баҳор?!


     ХУРШИДАБОНУ


Кузга кӯнгил берсам ранжиб қолдингми?
Сукунат бағрида  ӯйга толдингми?
Дилинг ранжидими, кӯзингда мӯнгми?
Умримга кечикиб келдингми, баҳор?!





     ХУРШИД КАРИМ


Йиллар юзларимга тортдилар чизиқ,
Фурсатлар кетдилар вақт соати зиқ,
Энди очилмоқ йўқ,  сўлмоқлик аниқ,
Умримга кечикиб келдингми  баҳор?!


    ХУРШИДАБОНУ


Сочларим қорасин ӯғирлаб йиллар.
Яноғимни ӯпиб ажинлар кулар.
Сенинг кечикканинг воҳ, алам қилар..
Умримга кечикиб келдингми, баҳор?!




     ХУРШИД КАРИМ


Юрагим ғижжакдек чалади алам.
Шабнамдек ялтирар кўзларимда нам,
Холимдан жилмайиб кулар бир санам.
Умримга кечикиб келдингми, баҳор?!

   ХУРШИДАБОНУ


Кӯзларни куйдириб кулдим , қувондим.
Фироқлар ӯтида ёндим, тулғондим.
Бир кун йӯқлашингга ӯзим ишондим.
Умримга кечикиб келдингми, баҳор?!



   ХУРШИД КАРИМ


Ҳазонлар остидан бўй кўрсат эй гул,
Қошимда тинмасдан сайрагин булбул,
Ифоринг ҳидласам ёшарар кўнгил,
Умримга кечикиб келдингми баҳор?!


        ХУРШИДАБОНУ

Балки кечикканинг хайрлироқдир.
Кечиккан ҳисларда ором кӯпроқдир.
Келдингми,  кетмоққа энди шошмай тур

Умримга кечикиб келганим, баҳор!
Кечикканинг учун розиман минг бор!!


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎶 🎧 🌹 🎧🎶

✍Хуршид Карим

🎤 Esmira


🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌺Ассалому алайкум азиз устозлар!
🌺Шеърият, адабиёт ва санъатсевар мухлислар!

🌺Сиз азизларимизни САНАТКОРЛАР ВА МУХЛИСЛАР гуруҳида

🌺2024 йил 👉8- СЕНТИЯБР кеч соат 👉 20:30 да ижодий дастуримиз кутмоқда.
🌺Ушбу дастуримиз меҳмони Дўрмон ижодкорлар уюшмаси, ҳамда Қозоғистондаги " Дунё истеъдодлари" ижодий уюшмаси аъзоси
ХУРШИД КАРИМ боладилар

🌺Каримов Хуршид Маматқулович (Хуршид Карим) 1981 йил 24 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Қурама қишлоғида туғилган.
🌺 1998-2002 йилларда Фарғона Давлат Университети география факультетида таҳсил олган.

🌺Ҳозирда Бешариқ туманидаги 15-ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайди.2019 йил,,Бахт қўшиғи'',2021 йилда,,Кўнгил одами" номли шеърий тўплами чоп этилган. ,,Дўрмон дурдоналари" шеърий тўпламига шеърлари киритилган.

🌺Шеърлари юртимизнинг кўплаб нашрларида чоп этилган.Халк,имизнинг севимли шоирларидан

🌺Дастурни Асилабону Абдувахобовна олиб боради

🌺Бизнинг манзилимиз
Санаткорлар ва мухлислар
/channel/+2Uw06v-IfKw5MTEy

🌺Устоз манзили
t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОНАСИ БОРЛАР

Бахт-у омад доим сизга ёр,
Қувонч шодлик ёнига чорлар,
Уйингизни фариштаси бор,
Сизга маза онаси борлар.

Тўкилмайди кўзда ёшингиз,
Ширин, тотли тотган ошингиз,
Меҳр билан силар бошингиз,
Сизга маза онаси борлар.

Сизда ғам йўқ, сизда йўқ алам,
Эмассиз сиз ҳеч кимсадан кам,
Қошингизда парвона ҳар дам,
Сизга маза онаси борлар.

Тўкис доим дастурхонингиз,
Бутун ҳар дам ризқ-у, нонингиз,
Бахтга тўлиб тошган онингиз,
Сизга маза онаси борлар.

Офтоб тегар пешонангизга,
Зиё тўлар кошонангизга,
Ғам йўлолмас остонангизга,
Сизга маза онаси борлар.

Дуолари сизга мададкор,
Уйингизда кутар интизор,
Эркаланиб қучасиз такрор,
Сизга маза онаси борлар.

Асранг уни дилин шод этинг,
Кўнгил уйин ҳуш, обод этинг,
Жаннатингиз қадрига етинг,
Сизга маза онаси борлар.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎП ЭСЛАЙСИЗ

Менинг қучоғимга тўлдириб жафо,
Қайга кетаяпсиз энди дилрабо,
Кетдим қутиламан деманг баридан,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Жавобсиз қолди кўп берган саволим,
Бир кун ёмон тутар тутса заволим,
Сизни тинч қўймайди ҳатто хаёлим,
Ҳа кўп эслайсиз мени бевафо.


Сиз билан кутганим бўлмади содир,
Иккимиз икки ён айирди тақдир,
Бу севги муҳаббат ҳар нега қодир,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Ҳолингиз танг бўлар, рангингиз сомон,
Шунча хотиралар қўярми омон,
Сизни қийнар ҳали соғинчим ёмон,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.

Йиллар ўтса ҳамки ўчмайди зинҳор,
Унутарман дея ўйламанг дилдор,
Давоси мен бўлган дардларингиз бор,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Қайтар бир кун менга берган жабрингиз,
Мендек азобларга тўлар бағрингиз,
Майли бахтли бўлинг етса сабрингиз,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Xurshid Karim
"Sevib yashang, sevilib yashang"

🎙Kumush O'ktamova & Mushtariybonu Jumanazarova.





𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БИР КУН...


Бир кун ерга урилган қадрим осмон бўлади,
Бир кун сизга аталган шеърим достон бўлади.

Танламайман ўзгани ,кечинг мендан майли сиз,
Қадрим билмай ,бир куни дилингиз қон бўлади.

Соғинчларим чўл бўлиб, кўз ёшларим кўл бўлиб,
Изимдан унган гуллар ,бир кун бўстон бўлади.

Кетолмадим айрилиб, сиз кетдингиз қайрилиб,
Бир кун менинг соф севгим сизга армон
бўлади.

Шуми қисмат ошиққа ,оҳим етмас холиққа,
Мухаббатнинг қиймати, бунча арзон бўлади.

Туйғуларим шикаста, қилиманг дилимни хаста,
Дилга ботган тиконлар ,бир кун райҳон бўлади.

Йиғладим мен ишқ учун, дил учун кўнгил учун
Кўз ёшларим сиз учун, шода маржон бўлади.

Бир кун ерга урилган ,қадрим осмон бўлади,
Бир кун сизга аталган шеърим достон бўлади.


🖋 Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал