xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ARMON

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАХТ...
🍃🌺
Соғлик тўсин оилангга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Хўжалигинг тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор,ёз куз қишингга,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Эзса ширин,ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
✍Хуршид Kарим

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎНИКИБ КЕТДИК

Ифори йўқ ялтироқ, ялпиз,
Райҳонларга кўникиб кетдик,
Остимизда ер қаттиқ, олис,
Осмонларга кўникиб кетдик,

Гул ҳам тикан ўсар бир шоҳда,
Самимийлик зиндонда, чоҳда,
Шайтонсифат юзаки, сохта,
Инсонларга кўникиб кетдик.

Ҳалолликни синдирди ҳаром,
Қай тарафга бормоқда авом,
Ҳақиқатни ўлдириб тамом,
Ёлғонларга кўникиб кетдик.

Зўр ночорни унутиб қўяр,
Мўмин мўмин кўзини ўяр,
Ёв қочганда мардлар кўпаяр,
Майдонларга кўникиб кетдик.

Хокисорлар ҳаётдан куйган,
Ким кимнидир ёрини суйган,
Фариштанинг тўнини кийган,
Шайтонларга кўникиб кетдик.

Ибо ҳаё аҳволи вой, танг,
Ҳаёсизлик гуллади қаранг,
Тармоқларда кийимсиз, сатанг,
Жононларга кўникиб кетдик.

Дўст дўстини сирини сотар,
Меҳрсизлар дийдаси қотар,
Фақат ғийбат пайконин отар,
Камонларга кўникиб кетдик.

Инсоф имон қолмади бойда,
Пулга ўчлар бор ҳамма жойда,
Бир ёмоннинг яхшиси қайда,
Ёмонларга кўникиб кетдик.

Ўзгардими хоҳиш истак, ҳис,
Муҳаббатдан юрак этмас жиз,
Замонни ҳам ўзгартириб биз,
Замонларга кўникиб кетдик.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🕋Жума аёмингиз муборак бўлсин


Шукорна айтамиз ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг -чун,
Шукорна айтамиз эй парвардигор,
Жумадан жумага етказганинг -чун

Энг азиз кун бу кун, энг ёруғ кундир,
Беҳишт боғларидан бергувчи дарак,
Энг азиз кундир бу,энг улуғ кундир,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НИМА ИШИНГИЗ БОР

Шод бўлсам, гоҳида сиқилсам нима,
Бир зум атиргулга тикилсам нима,
Гоҳида қоқилиб, йиқилсам нима,
Нима ишингиз бор сизни мен билан.

Кўнглимга қўл солиб, қалбимни тилманг,
Кулсам қовоқ солиб, йиғласам кулманг,
Ортимдан ётволиб ғийбатлар қилманг,
Нима ишингиз бор сизни мен билан.

Бировга тош отиб, бош ёрганим йўқ,
Ёки пул дардида ўртанганим йўқ,
Ҳаромдан луқма еб ўрганганим йўқ,
Нима ишингиз бор сизни мен билан.

Онамга соябон, отам ҳокиман,
Зулматга нур сочиб яшай токи ман,
Мен Аллоҳ бандаси, Аллоҳникиман,
Нима ишингиз бор сизни мен билан.

Кўксимда юракмас, кўксимдаги чўғ,
Гоҳо қорин очар, лекин кўнгил тўқ,
Бировга ёмонлик индинимда йўқ,
Нима ишингиз бор сизни мен билан.

Мен тўғри йўлдаман йўлимни тўсманг,
Йўлимда ғов бўлиб,тикондай ўсманг,
Дунё сўрамайман йўқ,сиздан қўрқманг,
Нима ишингиз бор сизни мен билан.

Яхшига яхшиман,ёмонга ёмон,
Гулга гулдекман-у,тиконга тикон,
Ўзим билганимча яшайман тамом,
Нима ишингиз бор сизни мен билан.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖОНИМ ҚИЗИМ



Кўнгил деган боғимдан бир гул кетмоқда,
Дилим доғлаб киприклари ҳўл кетмоқда,
Юрагимнинг бир четидан зил кетмоқда,
Кўзларимнинг нури меҳрибоним қизим,
Борган уйинг офтоби бўл жоним қизим.


Бахтинг бутун бўлсин чоки сўкилмасин,
Фариштадек оппоқ кўнглинг ўкинмасин,
Йиғламагин кўз ёшларинг тўкилмасин,
Бахтли бўл, қувончим нурафшоним қизим,
Борган уйинг чироғи бўл жоним қизим.


Қалбим қўрин ёритгайдир қаро кўзинг,
Жонга малҳам дадажон деб айтар сўзинг,
Менга жаннат эшикларинг очар ўзинг,
Сен номусим орим шараф шоним қизим,
Борар уйинг қуёши бўл жоним қизим.


Бир кун шундай айрилмоқлик қисмат экан,
Умр ярми қувонч ярми ғурбат экан,
Қиз болага ўз уйи ғанимат экан,
Ота уйга меҳмон меҳрибоним қизим,
Борар уйинг офтоби бўл жоним қизим,



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ГУЛИМ


🎼қўшиқ шеър + идея сотилади

☎️Алоқа учун
XurshidKarim
+998941309110


⚠️©Қўшиқ идеяси ва матни муаллифлик ҳуқуқига эга. Руҳсатсиз ҳар қандай фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.
(тўлиқ версияси алоҳида эшиттирилади)

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ХАЙРЛИ_ТОНГ ☀️

🌱 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин
😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Санамжон

🎙Сардор Расулов
✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МЕНИНГ МАКТАБИМ

Зиё олиб, зиё тарқатмоқ,
Эътиқодим- улуғ мақсадим,
Сен бу йўлда ҳамиша паноҳ,
Қадрдоним менинг мактабим,

Бахтга тўлдим қучоғингда мен,
Завққа тўлдим қучоғингда мен,
Пишдим илм -ўчоғингда мен,
Жонажоним менинг мактабим.

Сенла ўтди беғубор ёшлик,
Шўҳ болалик,ширин бебошлик,
Соғинчларинг бунчалар тотлик,
Меҳрибоним менинг мактабим.

Ўтди неча турфа замонлар,
Тош отдилар гоҳо ёмонлар,
Виқор ила турдинг ҳар онлар,
Нур -жаҳоним менинг мактабим.

Тузинг ҳалол,ош нонинг ҳалол,
Сувинг ҳалол,хирмонинг ҳалол,
Ҳар лаҳза -ю, ҳар онинг ҳалол,
Пок,иймоним менинг мактабим.

Таъмаддунга бешиксан,бешак,
Равнақ учун эшиксан,бешак,
Мен бағрингда унган бир чечак,
Нурафшоним менинг мактабим.

Илмга кон азиз қўрғонсан,
Жаҳон ичра нурли жаҳонсан,
Сен муқаддас -кўксимда жонсан,
Жонажоним менинг мактабим.

🖋Хуршид Kaрим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Xurshid Rasulov - 2024-yilgi konsert dasturi

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Эртадан мактаб эканини эшитган оналар🥳🙂



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭРТАСИГА ТЎЙ

(бўйдоқ дарди)

Тақдир мени устимдан кулма,
Ҳаёт ёлғон ҳазилингни қўй,
Сўрайверманг тўй қачон дея,
Қиз топилса эртасига тўй.


Ғам ғуссалар ичимни еди,
Синовлари бошимни эгди,
Бўйдоқчилик жонимга тегди,
Қиз топилса эртасига тўй.


Нози баланд қизлардан тўйдим,
Нечтасига совчилар қўйдим,
Шу саволдан чарчадим, тўйдим,
Қиз топилса эртасига тўй.


Қизи борлар эшон-у, тўра,
Э биродар холимни сўра,
Тўй қачон деб сўрама жўра,
Қиз топилса эртасига тўй.


Бири юлдуз бири экан ой,
Гўзаллигу, манманликка бой,
Тегмадия қанча таннозой,
Қиз топилса эртасига тўй.


Омад келмас юрагим ғашлаб,
Онам йиғлар кўзларин ёшлаб
Охир қўйдим тақдирга ташлаб,
Қиз топилса эртасига тўй.

Инсоф берсин қалби музларга,
Омад кулиб қолар бизларга,
Ялинмайман аммо қизларга,
Қиз топилса эртасига тўй.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

❗️ Бугун 3-сентябрь кўплаб мамлакатларда Оталар куни.

Ушбу кунда анъанавий совға - бу атир ва бир нечта доллар банкнотлари. Бундан ташқари, табиат қўйнига чиқишингиз ёки оилавий кечки овқат қилишингиз мумкин. Оталар куни бутун дунёда йилига бир неча марта нишонланади. Аммо бу оталарга уларнинг аҳамиятини эслатиш учун имконият деб ҳисобланади.

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ

(эртанги тадбир учун)

Мактаб - билим ўчоғим,
Қалбимда нур чароғим,
Жаранглайди овозинг,
Биринчи қўнғироғим.


Бизлар илмга чанқоқ,
Ҳаммамиз дўстмиз,ўртоқ,
Янграшинг кутдик муштоқ,
Биринчи қўнғироғим.


Билимлар куни бу кун,
Кўзларда севинч - учқун,
Ҳамма шод,ҳамма маъмнун,
Биринчи қўнғироғим.


Бошимдаги офтобим,
Йўл кўрсатган ҳар бобим,
Ҳазинамсан китобим,
Биринчи қўнғироғим.


Онамдайин меҳрибон,
Отамдек улуғ инсон,
Салом сизга устозжон,
Биринчи қўнғироғим.


Биз ёшлармиз билимдон,
Орзуйи осмон,осмон,
Чорлайсан илм томон,
Биринчи қўнғироғим.


Мактаб қадрдон маскан,
Юрт учун фидо жон,тан,
Кутмоқда бизни Ватан,
Биринчи қўнғироғим.


🖋Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙lJRODA FERUZABONU

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТОПИЛАДИ

Дўстлар билинг ҳар замон,
Тилло, зар топилади,
Қулаб тушгани ҳар он,
Ўра- жар топилади.

Оқмасин кўз ёшимиз,
Ҳалолу,пок ошимиз,
Омон бўлса бошимиз,
Дўппилар топилади.

Олам аро ягона,
Борлигидир -шукрона,
Топилмас ота -она,
Дўсту, ёр топилади.

Не етсин саҳийликка,
Ҳасиснинг иши чикка,
Илинсанг яхшиликка,
Ёзда қор топилади.

Излаган топар имкон,
Омонат танларда жон,
Топилмас билинг инсон,
Бошқа ҳар топилади.


✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Aссалому Алайкум. Жума тонги муборак бўлсин! 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


Бошланган ЖУМА куни барчамизга ҳайрли ва баракали бўлсин.🤲

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Assalom alaykum azizlarim!❤️
Bizda yangi loyiha...💥
Biz bilan yaqinlaringizni xursand qiling!🥰 Ichingizdagi aytolmayotgan gaplaringizni biz orqali yetkazing!🥹
💥 /channel/Dilnoz_tabriklari 🥳

Barchasi online!!!
🎂Tugilgan kun tabrigi
🫶Rahmatnoma
🥺Soginchnoma
🥳Tabriknoma
🙏Kechirimnoma
🥰Baxt kunlarining nechadir yilligini biz orqali🎙 esda qolarli videolar📽 yoki qoʻngʻiroqlar📞 orqali yetkazing.

📌Murojaat uchun: @Farhodova_Dilnoza ✍️

Videoli tabrikda istasangiz oʻzingizni rasm va videolaringizni chiroyli tarzda qoʻyib beramiz!!!🥰
Dil izhorlaringizni aytasiz va sizning gaplaringizga moslab chiroyli qilib matn tuzamiz!!!🙃

/channel/Dilnoz_tabriklari

Arzon va sifatli!!!🤩💥

‼️Zakaz kamida 2⃣4⃣soat oldin berilishi kerak.

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

"Xayolimdan ketmading"

Aranjirovkasi bilan sotiladi

🤩🤩🤩

Murojaat uchun:
Tel: +998975375141
Tel: +998886065141
Lich: @azizorinboyev
Lich: @dilnur_studio_admin

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ УЧУН СЕВ...

Солиҳам, аёлим,жуфту ҳалолим,
Умримнинг шериги,бахтим,камолим,
Сени Аллоҳ учун севганим ҳаққи,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Имонинг бут бўлсин кўнглим сафоси,
Иффатинг ҳуснингни кўрки, жилоси,
Қалбимиз ёртисин Қуръон зиёси,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Сенла ёруғ бўлсин доим юзимиз,
Фирдавс боғларида қолсин изимиз,
Солиҳ фарзанд бўлсин ўғил қизимиз,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Имондан айирар бу ҳо-ю ҳавас,
Дунё зийнатлари ўткинчи,бир хас,
Бойлигим,мол-дунё,давлатим эмас,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Қуръон бўлсин доим қўшиқ куйимиз,
Сакинат саройи бўлсин уйимиз,
Охир жаннат бўлсин мақсад,ўйимиз,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Сендадир хаёлим,сенда нигоҳим
Исмингла кўкларга ўрлайди оҳим,
Бирга қариш насиб этсин илоҳим,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХОТИНГА ҚУЛ ЭРКАКЛАР


Денгиз эмас кўлмаклар,
Гурунчдаги курмаклар,
Номуси йўқ, ори йўқ,
Хотинга қул эркаклар.


Хотин бўйнига тушов,
Умрига- завол, кишов,
Уни эр демас биров,
Хотинга қул эркаклар.


Унутган отасини,
Йўқламас онасини,
Ким тинглар ноласини,
Хотинга қул эркаклар.


Наъра тортмас шер бўлиб,
Қадри бир тийин,ер бўлиб,
Нима қилди эр бўлиб,
Хотингга қул эркаклар.


Гаранг сифат, гап уқмас,
Таъна,дошном ҳеч юқмас,
Хотин гапидан чиқмас,
Хотинга қул эркаклар.


Номус, оридан жудо,
Асли боридан жудо,
Хотинидир унга худо,
Хотинга қул эркаклар.


Туғилганингда отанг,
Қувонган мисли Ҳотам,
Сени эр туққан онанг,
Хотинга қул эркаклар.


Йўлбарс бўлгин,шер бўлгин,
Осмон бўлгин,ер бўлгин,
Чўп бўлсанг ҳам эр бўлгин,
Хотинга қул эркаклар.



Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌹Хурматли Ота, Оналар, азиз ва мўтабар Бувижон ва Бобожонлар шу жумладан сизларни хам ўқув йили бошланиши билан қутлайман!

🌹 Билимлар байрами муборак бўлсин! Ўқув йили давомида фарзандларингиз сизни ўз билим салохиятлари ва қобилятлари, муваффақиятлари билан қувонтирсин!



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊

  🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭРКАКЛАР ҒИЙБАТ ҚИЛСА

Элда бўлар эрмаклар,
Тугар ширин эртаклар,
Қадри бўлар бир чақа,
Ғийбат қилса эркаклар.

Мардлар боши қор бўлар,
Эркак номи хор бўлар,
Уят бўлар,ор бўлар,
Ғийбат қилса эркаклар.

Шерман дейди шоқоллар,
Ўзгаради мақоллар,
Нима қилсин аёллар,
Ғийбат қилса эркаклар.

Кетар ҳузур ҳаловат,
Ёғар бошга маломат,
Яқинмикан қиёмат,
Ғийбат қилса эркаклар.

Ўғиллар топмас камол,
Қизлар топарлар завол,
Оилада бошлиқ аёл,
Ғийбат қилса эркаклар.

Гуллар хазон бўлажак,
Ранглар сомон бўлажак,
Хавф остида келажак,
Ғийбат қилса эркаклар.

Номус қилиб ботирлар,
Уйларида ётурлар,
Кетмон чопар хотинлар,
Ғийбат қилса эркаклар.

Давру давронлар сурсин,
Эрлар қаддини урсин,
Замон жойида турсин,
Ғийбат қилманг эркаклар.

✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️ Xurshid Karim



🎙 Mehr

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

3-сентябь. Оталар куни


ОТАЖОН


Эй отажон сиздан улуғ,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ
Магар сизни рози қилсам
Армоним йўқ, армоним йўқ.


Кўзга суртай тавонингиз,
Тиллога тенг каломингиз,
Тоза покдир имонингиз,
Гумоним йўқ, гумоним йўқ.


Киринг дейман улуғ ёшга,
Қиёсим сиз ой, қуёшга,
Отажоним сиздан бошқа,
Қалқоним йўқ, қалқоним йўқ.


Сизсиз Хоқон, сиз Ҳотамтой,
Чеҳрангизда нурли чирой,
Ёнингиздан азизроқ жой,
Маконим йўқ, маконим йўқ.


Дуойингиз жон малҳами,
Йўқ кўнглимнинг ташвиш, ғами,
Сизсиз униб, кўкаргани
Имконим йўқ, имконим йўқ


Эй отажон сиздан азиз,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ,
Магар сизни рози қилсам,
Армоним йўқ, армоним йўқ.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Тезкор #Таъзия

⚡️Бобомурод Ҳамдамов 2 сентябрь куни вафот этди.

Элимиз суйган санъаткор Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти ҳисобланади.

Хонанда 1940 йил 4 март куни Чоржўйда туғилган. Ўзбек санъатининг классик ҳофизи ва устози, «Дўстлик» ордени соҳиби.

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал