xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОНАНГ КАСАЛ БЎЛМАСИН...

✍Хуршид Карим

Бахтимизга онажонларимиз соғ бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Индамасдан кулиб қўйинг, ҳаммаси яхши бўлади

Ўзингизни енгил ҳис қиласиз, ишонинг...

👉t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЙ БЎЛИБ КЕТАМАН


Дардларим ичимга ютаман она,
Омадим келишин кутаман она,
Йигитнинг душмани экан йўқчилик,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Баҳорнинг ифори гул билан экан,
Оловнинг қисмати кул билан экан,
Одамнинг қадри ҳам пул билан экан,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Дард бор-у даво йўқ кўнгли яримга,
Борлигинг билинмас дўст-у ғанимга,
Салом деб ўша бой жўраларимга,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Кимларни кибрга элтар тўқчилик,
Камбағални одам демас кўпчилик,
Йигитни синдирар экан йўқчилик,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Зўрлар от уловда зорлар пиёда,
Фақирга ҳаётда ғамлар зиёда,
Ҳаммаси пул бўлса агар дунёда,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Бу золим ҳаётда ҳисларим сўлди,
Ҳасрат-у, дардларга юрагим тўлди,
Сиз дуолар қилиб турсангиз бўлди,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Сизга дунёларни тутаман она,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ўзбекистон республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

МАНГУ ЯШАЙСИЗ

Истиқлол қуёши чароғон,
Эсмоқда бир майин саболар,
Номламлари тирикдир ҳар қачон,
Ўлмайди ҳеч қачон даҳолар.

Ҳалқимнинг эй буюк даҳоси,
Достон -у,тилларда яшайсиз,
Ҳалқимнинг улуғвор қояси,
Сиз мангу дилларда яшайсиз.

Қуёшсиз, чароғон юудузсиз,
Нур сочиб яшайсиз сиз абад,
Юксалди,жаҳонга тутди юз,
Сиз қурган улуғвор салтанат.

Шод бўлсин руҳингиз жаннатда,
Шу тилак тилагай барча қалб,
Ўзбек деб аталган миллатга,
Истиқлол битилди сиз сабаб.

Истиқлол сафоси гулларда,
Эсмоқда ҳур ватан сабоси,
Сиз мангу яшайсиз дилларда,
Ўзбекнинг эй буюк даҳоси.

✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍁 Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲👇

👉 @QITMIR_HAZIL


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🍂 КУЗ

🍂🍁
Юзимда ҳорғинлик балқийди, сим, сим,
Тўкилиб бормоқда дил япроқларим,
На менга сўз дединг, на бир табассум,
Жавобсиз қолди кўп қўнғироқларим.
🍂🍁
Жавобсиз севгимни бағримга босиб,
Озоринг қалбимга сепиб, совутдим,
Ҳаёлан ифоринг ҳидладим тўйиб,
Бир куни келар деб ўзни овутдим.
🍂🍁
Лекин сен келмадинг, кутдим бир умр,
Кўзларим йўлингда термулди маъюс,
Умримни нишонга олди сенсизлик,
Тўрт фаслим ўрнида бўлди ҳорғин куз,
🍂🍁
На менга сўз дединг, на бир табассум,
Жавобсиз қолди-ку кўнгил оҳларим,
Ҳаёлан орзулар боғидаман,жим,
Тўкилиб бормоқда умрим,қароғим,
🍂🍁
На менга сўз дединг,на бир табассум.

✍Хуршид Карим


@Xurshid_Karim



✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланади



📹 Aka-uka Farhodovlar - O'zbekman | Ака-ука Фарходовлар - Узбекман Хуршид Карим сўзи

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🇺🇿 33 ЁШИНГ МУБОРАК ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

🎉 Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар.

Яқинларингизни ҳам биринчилардан бўлиб табрикланг!


Реакция!(👍👎)

👉🏻 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЙИГИТНИ АСРА


Йўқчилик замонидан,
Муҳтожлик камонидан,
Хотиннинг ёмонидан,
Йигитни асра тангрим.


Ҳар хил ёмон кўзлардан,
Макр ҳийла сўзлардан,
Сохта улфат дўстлардан,
Йигитни асра тангрим.


Қисмат сиёҳ доғидан,
Айрилиқ, фироғидан,
Жазманнинг тузоғидан,
Йигитни асра тангрим.


Кўзлари бўлмасин нам,
Эзмасин ташвишу ғам,
Эгилмасин боши ҳам,
Йигитни асра тангрим.


Ғурур ювсин гардини,
Номусли, шер, мардини,
Арит дилдан дардини,
Йигитни асра тангрим.


Ноҳақликка кўнмасин,
Тил зикрдан тинмасин,
Йиқилмасин синмасин.
Йигитни асра тангрим.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

"ЖАВОБ"-шеър.

Хой куйдирги хотинбоз,
Кўзларимга олдим ёш,
Бўлибсизда бир бебош,
Дугонам кундош чиқди!

Қадирлигим қимматим,
Соф диллигим ҳимматим,
Кундуз эмас, зулматим,
Дугонам кундош чиқди!

Ноз фироқни қилмабмиз,
Содда дил, деб ўйлабмиз,
Чайирлигин билмабмиз,
Дугонам кундош, чиқди!

Боқар бўлса, шу илон,
Бўйнига солай арқон,
Ўлар бўлса, чиқсин қон,
Дугонам кундош, чиқди!

Тўй қилармиш ўлайми,
Келин дугона бўлайми,
Сочиларин юлиб олиб.,
Бай бай Наппи дейайми!

Дугонамга гап, отмайсиз,
Жанонларга боқмайсиз,
Хабарин олсам, билинг,
Бир уйда, ҳеч ётмайсиз! 😉

📝: Дилноза Абдуқаюмовна




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланади


🇺🇿ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ

Таърифинг тилларда, дилларда достон,
Энг гўзал, энг буюк, юрт Ўзбекистон,
Сенга фидо бўлсин кўксимдаги жон,
Жонажон Ўзбекистон, ману бўл омон.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Бир лаҳза айрилсам бағрим бўлар қон,
Тутарман байроғинг бош узра осмон,
Сен буюк Темурга бўлгансан макон,
Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Ватан деб жонидан суйганлар айтсин,
Юрт ҳиссин қалбида туйганлар айтсин,
Васлингга етолмай куйганлар айтсин,
Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Бир ёғи боғ,бўстон,чаман,гулзорсан,
Бир ёғи,кўкларга туташган қорсан,
Аллоҳнинг назари тушган диёрсан,
Жонажон Ўзбекистон,мангу бўл омон.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Навоий байти бор япроқларингда,
Бобурлар оҳи бор титроқларингда,
Буҳорийлар ётатар тупроқларингда,
Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Мевангдан келади жаннатлар таъми,
Мусаффо ҳаволар кўнгил малҳами,
Ҳеч қачон ўчмасин истиқлол шами,
Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Бағрингда яшнаймиз базимлар қилиб,
Тарифинг куйлаймиз назмлар қилиб,
Яшаймиз то абад таъзимлар қилиб,
Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿


🖋Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☁️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АРЗИМАСМИДИМ



Чиройлигим мени қаламли қошим,
Тунлари кўкда ой, кундуз қуёшим,
Бир қараб қўймадинг юраги тошим,
Бир бор қарашингга арзимасмидим.


Гуноҳим не эди бағримни ўйсанг,
Покиза севгимни ёлғонга ёйсанг,
Жонимни берардим бир кулиб қўйсанг,
Бир бор кулишингга арзимасмидим.


Ишқингда шоҳ эдим гадолар этдинг,
Бир ширин сўзингга адолар этдинг,
Йўлингда учрасам индамай ўтдинг,
Бир ҳол сўрашингга арзимасмидим.


Висолмас ғам билан келдим юзма-юз,
Кўнглим гулбоғни оралайди куз,
Жонимдан севгандим севмадинг афсус,
Бир бор севишингга арзимасмидим


Йиллар ўтаверар кўксимда бир зор,
Юрагим исмингни айтади такрор,
Армонли дунёда айтчи эй нигор,
Ёринг бўлишингга арзимасмидим.


Бир бор кулишингга арзимасмидим.



Хуршид Карим






(қўшиқ учун
☎️941309110)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

NA MENGA SOʻZ DEDING

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Шукорна айтамиз ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг -чун,
Шукорна айтамиз эй парвардигор,
Жумадан жумага етказганинг -чун

Энг азиз кун бу кун, энг ёруғ кундир,
Беҳишт боғларидан бергувчи дарак,
Энг азиз кундир бу,энг улуғ кундир,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.


✍Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим
🎙Ойбек Эргашев

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖОНИМ ҚИЗИМ



Кўнгил деган боғимдан бир гул кетмоқда,
Дилим доғлаб киприклари ҳўл кетмоқда,
Юрагимнинг бир четидан зил кетмоқда,
Кўзларимнинг нури меҳрибоним қизим,
Борган уйинг офтоби бўл жоним қизим.


Бахтинг бутун бўлсин чоки сўкилмасин,
Фариштадек оппоқ кўнглинг ўкинмасин,
Йиғламагин кўз ёшларинг тўкилмасин,
Бахтли бўл, қувончим нурафшоним қизим,
Борган уйинг чироғи бўл жоним қизим.


Қалбим қўрин ёритгайдир қаро кўзинг,
Жонга малҳам дадажон деб айтар сўзинг,
Менга жаннат эшикларинг очар ўзинг,
Сен номусим орим шараф шоним қизим,
Борар уйинг қуёши бўл жоним қизим.


Бир кун шундай айрилмоқлик қисмат экан,
Умр ярми қувонч ярми ғурбат экан,
Қиз болага ўз уйи ғанимат экан,
Ота уйга меҳмон меҳрибоним қизим,
Борар уйинг офтоби бўл жоним қизим,



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Тезкор

❗️Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Бугун биринчи Президентимиз вафот этганларига 8 йил бўлди.

👉 @Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

РАҲМАТ ДАДАЖОН


Қувончларга тўла жон,
Қаддим тик, бошим осмон,
Мағрурлигим сиз сабаб,
Раҳмат сизга дадажон.


Ҳаётимданман мамнун,
Тақдиримда йўқ тугун,
Зўрлардан зўрман бугун,
Раҳмат сизга дадажон.


Қуёшдек чироғимсиз,
Йўлимда қароғимсиз,
Суянгани тоғимсиз,
Раҳмат сизга дадажон.


Номусим бор, орим бор,
Элда улуғ номим бор,
Сиздек паноҳдорим бор,
Раҳмат сизга дадажон.


Сиз бор кулар омадим,
Бутун бўлар давлатим,
Дуогўйим жаннатим,
Раҳмат сизга дадажон.


Сиз Ҳоқони-у, Ҳотамсиз,
Жаннат юзли одамсиз,
Бузрукворим отамсиз,
Раҳмат сизга дадажон.

Юзга кириб ёш бўлинг,
Бошимда қуёш бўлинг,
Тўйларимда бош бўлинг,
Раҳмат сизга дадажон.


Хуршид Карим


1.09.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланади


ВАТАН

Таърифингни қилиб бўлган мендан аввал,
Мен улардан ўтиб не ҳам дейман Ватан,
Жоним фидо сендай юртга, умрим фидо,
Сени онам, гул диёрим дейман Ватан,
Не буюрсанг хизматингга шайман Ватан.

Дунё кезиб мен дунёлар топганим йўқ,
Дунё излаб ўзга юртга чопганим йўқ,
Мен тирикман ҳали тошлар қотганим йўқ,
Сени номус ,сени орим дейман Ватан,
Не буюрсанг хизматингга шайман Ватан.

Остонангни қўриқлайин аскар бўлиб,
Ҳимоянгга тайёр турай наштар бўлиб,
Сен қалбимда яшагайсан гавҳар бўлиб,
Сени фахрим ,ифтиҳорим дейман Ватан,
Не буюрсанг хизматингга шайман Ватан.

Қадринг билмас мунофиқлар кўр бўлади,
Юртфуришлар пешонаси шўр бўлади,
Тупроғингни кўзга сурган зўр бўлади,
Тупроғи зар, чаманзорим дейман Ватан,
Не буюрсанг хизматингга шайман Ватан.

Сенда буюк соҳибқрон излари бор,
Тўмариснинг чақнаб турган кўзлари бор,
Широқларнинг айтолмаган сўзлари бор,
Сен омадим ,кўз- туморим дейман Ватан,
Не буюрсанг хизматингга шайман Ватан.

Мен карвонман, сен йўлбошчи сарбондурсан,
Қадим Қанғ-у,қадим Мулки-Турондурсан,
Сен Макка-ю, Мадинамсан ,Қуръондурсан,
Сен нажотим, паноҳдорим дейман Ватан,
Не буюрсанг хизматингга шайман Ватан.

🖋 Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум! Куз фаслининг илк тонги муборак бўлсин 🌸

Бугунги дам олиш кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

Jaloliddin Usmonov oqibat xam pul bo'lipketdi 2024
Matn muallifi: Xurshid Karim
https://youtube.com/watch?v=qJU2PwZoDPU&si=1ib6kvUWwJpjoKro

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

САЛОМ ДЕБ ҚЎЙ


Севги куйи тамом бўлди,
Ҳаммасига тамом деб қўй,
Севгимни рад этган қизча,
Дугонангга салом деб қўй.


Сен билмадинг қадрим бугун,
Тақдиримиз бўлди тугун,
Ўша, ўша сочи узун,
Дугонангга салом деб қўй.


Мен мажнунман удир Лайли,
Севишмоқлик замон зайли,
Танишдик биз сен туфайли,
Дугонангга салом деб қўй.


Қилмайди у ноз-у, фироқ,
Манманликдан экан йироқ,
Ўзингдан ҳам чиройлироқ,
Дугонангга салом деб қўй.


Боқишлари жоним олар,
Ўтдан олиб ўтга солар,
Совчилар ҳам бориб қолар
Дугонангга салом деб қўй.


Мендан хафа бўлма бунча,
Эй бевафо лаби ғунча,
Хайр тўйда кўришгунча,
Дугонангга салом деб қўй.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⚡️🇺🇿1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинди.

1991 йилнинг 1 сентябри эса ҳар йили юртимизда - Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муборак бўлсин азизлар!

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Bola bo'lgim kelyapti.. 🥺

✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥🌿💥🌹🌿💥🌹🌿💥

💥🌿🌹💥🌿🌹💥

ALLOH PANOHIDA


✍️XURSHID KARIM


🎙🎙SAYYORAHON
RAHMATULLO QIZI.

💥🌿🌹💥🌿🌹💥🌿🌹

🌹🌿💥🌹🌿💥🌹🌿💥

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

  ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

Шеърият аталмиш гулшан ,боғида,
Сокин бўл,кўпчима жимирламагин,
Устозлар ўтиргай унинг тўрида,
Сен улар олдида қимирламагин.

Шу боғнинг султони эрур Алишер,
Унга таъзим қилгин ,кўлларингни бер,
Бу боғдан гуллар тер, чечакларни тер,
Навоий сўзларин ўғирламагин.

Ҳар кимга кимлиги қилинган ато,
Қисмати ипакдан- тўқилган мато,
Адашди десанг гар қиларсан хато,
Муҳаммад йўлини тўғриламагин.

Шеърият мусаффо нурли бир осмон,
Порлади мангуга Абдулла, Чўлпон,
Ёзсанг ёзибсанда бир барча достон,
Бу гулшан осмонин таъхқирламагин.

Сўзлардан тузиб, бир ажиб гулдаста,
Онангга тутдингми эй кўнгли хаста,
Кимларнинг йўлида бўлдинг пайваста,
Отангнинг дилини қахрламагин.

Ёзсанг ёзибсанда икки сатр шеър,
Эркиндек ёзиб сўнг, кўкрагингни кер,
Зўр бўлсанг суяди ўзи азим эл,
Ўзингча шонланиб кибрланмагин.
                    
Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Султонхоним самимийлар гуруҳида шоир Хуршид Карим билан бўлиб ўтган ижодий кеча

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал