xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЛА БЎЛГИМ КЕЛЯПТИ

Ёғаяпти сочларимга қор,
Қалбим дардга тўляпти она,
Тўкилмоқда гирёна кўнглим,
Ҳазон мисол сўляпти она,

Маъюсликка тўладир кўзим,
Ҳорғинликда нурсиздир юзим,
Нафратдаман ўзимдан ўзим,
Дилни андуҳ тиляпти она,

Аҳволим танг,вижудим заранг,
Қаддим тутиб турибман аранг,
Мен йиғласам,жимгина қаранг,
Кимлардир шод,куляпти она,

Ғанимлардан юрдим хоп нари,
Дўстим бўлиб кўринди бари,
Юрагимни дўстлик ҳанжари,
Қоқ иккига бўляпти она,

Ақлим олди бир пари кулиб,
Ашъор айтдим юрагим тўлиб,
Бугун ҳижрон бир зулук бўлиб,
Жон,жонимни сўряпти она.

Қалбим -доғлиқ,кўнглим- шикста,
Бир телбага ўхшайман,ҳаста,
Ҳаммасидан бирма -бир, аста,
Менинг кўнлим қоляпти она,

Қўлларингиз бошимга қўйинг,
Меҳрингизни устимга ёйинг,
Алла айтинг, эркалаб,суйинг,
Бола бўлгим келяпти она,

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭРТАСИГА ТЎЙ

(бўйдоқ дарди)


Тақдир мени устимдан кулма,
Ҳаёт ёлғон ҳазилингни қўй,
Сўрайверманг тўй қачон дея,
Қиз топилса эртасига тўй.


Ғам ғуссалар ичимни еди,
Синовлари бошимни эгди,
Бўйдоқчилик жонимга тегди,
Қиз топилса эртасига тўй.


Нози баланд қизлардан тўйдим,
Нечтасига совчилар қўйдим,
Шу саволдан чарчадим, тўйдим,
Қиз топилса эртасига тўй.


Қизи борлар эшон-у, тўра,
Э биродар холимни сўра,
Тўй қачон деб сўрама жўра,
Қиз топилса эртасига тўй.


Бири юлдуз бири экан ой,
Гўзаллигу, манманликка бой,
Тегмадия қанча таннозой,
Қиз топилса эртасига тўй.


Омад келмас юрагим ғашлаб,
Онам йиғлар кўзларин ёшлаб
Охир қўйдим тақдирга ташлаб,
Қиз топилса эртасига тўй.


Инсоф берсин қалби музларга,
Омад кулиб қолар бизларга,
Ялинмайман аммо қизларга,
Қиз топилса эртасига тўй.



Хуршид Карим



29.08.2024



(қўшиқ учун
☎️941309110)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🍂КУЗ ФАСЛИ

🍁Ёзнинг иссиқ нафаси оҳиста сўнаётир,
🍂Жазирама салқиннинг шаштига кўнаётир,
🍁Тилларанг япроқларда гавдаланар куз акси,
🍂Хазон лашкарин тортиб куз фасли келаётир.


🍁Майсаларнинг юзида ялтирайди шабнамлар,
🍂Дарахтларнинг аксида аралаш сарғиш ранглар,
🍁Дилларга ором берар бундайин сокин дамлар,
🍂Хазон лашкарин тортиб куз фасли келаётир.


🍂Оқшомлар ҳам маъюс, жим изғириндан дарак бор,
🍁Тонглар ҳам жунжиктирар кўкда тиниқ фалак бор,
🍂Куздан мўл ҳосил кутган қанча жони ҳалак бор,
🍁Хозон лашкарин тортиб куз фасли келаётир.


🍂Самода қуёш заррин нурлар сочиб кулмоқда,
🍁Гоҳ булутлар уфққа соғин расмин чизмоқда,
🍂Табиат ҳам эгнига ёмғир пўштин илмоқда,
🍁Хазон лашкарин тортиб куз фасли келаётир.


🍂Дераза ойналарни безаган кузак нақши,
🍁Ташқарида авж олар ёмғир томчилар рақси,
🍂Бундай пайтда жимгина ўй суриш қандай яхши,
🍁Хазон лашкарин тортиб куз фасли келаётир.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Qo‘shiq+she'r+ideya sotiladi

Murojaat uchun 👇

941309110
@XURSHIDKarim


Qo‘shiq ideyai va she'r matni mualliflik huquqi ega, ruhsatsiz foydalanish javogarlikka sabab bo‘ladi


💰600 ming so‘m


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

РЎМОЛИГА ОСИЛМАНГ



Солиҳалар кўз кўз қилмас жамолини
Охиратни ўлар- сўроқ, саволини,
Ўрабдида момоларин рўмолини,
Пичинг қилиб гап отманг эй ғофил банда,
Солиҳани рўмолига осилмангда.


Очиқ сочиқ юрибди-ку нечалари,
Қўл ушлашиб кўча- куйда кечалари,
Илтимосим эй замонам тўралари,
Минбарларда қовоқ уйиб,заҳарханда,
Ожизани рўмолига осилмангда.


Бу дунёда кимлар ҳузур ҳаловатда,
Ўтар умри ғафлат босиб,маломатда,
Тунни тонгга улар ахир ибодатда,
Беш вақт намоз ўқишни ҳеч қилмас канда,
Муслимани рўмолига осилмангда.


Тўсиқ бўлманг қодир Ҳақни суйганларга,
Тегманг гуноҳ ишдан ўзни тийганларга,
Индамасдан Оврўпача кийганларга,
Орқасидан қилиб ғийбат,қилиб ханда,
Солиҳани рўмолига осилмангда.


Оқил бўлинг,оқил бўлсин сўзингиз ҳам,
Ёруғ бўлсин офтоб мисол юзингиз ҳам,
Муслима қиз бўлсин сизнинг қизингиз ҳам,
Имон нури ёниб турсин ҳар бир танда,
Ожизани рўмолига осилмангда.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

📹 Azamat Qurbonov - Yigit | Азамат Курбонов - Йигит (AUDIO) →
Матн: Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

☀️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎПАЙИБ КЕТДИ


Замонага қаранг эй, дардлар кўпайиб кетди,
Касаллик тарқатувчи, гардлар кўпайиб кетди.


Амалда йўқ ҳеч вақо,лунжида мақтанар кўп,
Ёв қочгандан кейинги мардлар кўпайиб кетди.


Ҳаёт тарзи бошқача,одамлар ҳам ўзгадир,
Одамларга қўйилган шартлар кўпайиб кетди.


Меҳр-оқибат қаҳат,ришталар сал оқсаган,
Яқинлар ўртасида ётлар кўпайиб кетди.


Самимийни шам ёқиб топиб бўлмас кундузи,
Сохта юзли,сохта қалб зотлар кўпайиб кетди.


Тил билан юрувчи кўп,ғийбатчилик авжида,
Оғзида улоқ чопар,,отлар "кўпайиб кетди.


Ҳушёр бўлгин эй Хуршид,қоқилмагин ҳаётда,
Йиқилсанг тепиб ўтар номардлар кўпайиб кетди.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КИБРЛАНИБ КЕТМАНГ ЖЎРА

Атрофингиз улфатларга тўла тўла,
Кеча олган машинангиз бунча зўр-а,
Кибрланиб кетманг энди кибрланиб,
Оёғингиз узилмасин ердан жўра.

Осмонларни қучиб бўпти хаёлингиз,
Мақтанишдан толмасмиш ҳеч аёлингиз,
Бир гап айтай келмасин-да малолингиз,
Оёғингиз узилмасин ердан жўра.

Мансаб обрў вафо қилмас билиб қўйинг,
Зўр бўлсангиз ана эҳсон қилиб қўйинг,
Қалбингиздан манманликни юлиб қўйинг,
Оёғингиз узилмасин ердан жўра.

Ким бой бахтсиз,кимлар ночор бахтиёрдир,
Эркакни эр қиладиган номус ордир,
Тупроқданмиз яна тупроқ бўлиш бордир,
Оёғингиз узилмасин ердан жўра.

Янги дўстлар даврасида бўлиб шодон,
Эскиларин унутворманг эй дўстижон,
Қай томонга бошлаб борар сизни шайтон,
Оёғингиз узилмасин ердан жўра.

Атрофингиз дўстлар билан тўла тўла,
Кеча олган малибунгиз бунча зўр-а.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Aka uka Farhodovlar O'zbekman
Исполнитель: Ака-ука Фарходовлар
(Шохрух ва Фаррух Фарходов)
Композитор:Жавохир Фарходов @farkhadovj
Слова: Хуршид Карим
Аранжировка: Абубакиров Ринат @abubarin
Сведение и Мастеринг: Александров Александр
@aleksstudio123
Рубоб: Мамур Зилолов @mamurjon_zilolov
Студия: Фарход Авезов @farhod_avezov
(Азиа Рекордс)
Tulyaganov production.
Author of the Idea: Ivatov Zahiddin
Producer: Ivatov Zahiddin
Director: @elyor.tulaganov
Screenwriter: @elyor.tulaganov
Produced by: @ikhtiyortulyaganov
Specialists, editing color correction and assistants @bekzodbaraduty
@furik_musayev
@javohirbek._.b
@axus_salimov
@turon_zamin
@bob.barbero
@zeka_amonova
o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz. va klip ortida yaqindan
yordam bergan Chiroq ustalari, make up artist, va grim ustalariga tashakkurlar bildiramiz!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Хуршид Карим.

🎤Гулруҳ Эшонқулова.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЙИҒЛАМАЙМАН

Йиғламайман, йиғлагани ёшим йўқдир,
Ноҳақликка эгилажак бошим йўқдир,
Отаверинг майли менга тошингизни,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.

Ҳанжар уринг севги тўла дилимга сиз,
Зулмат сочинг офтобга лиқ кунимга сиз,
Чоҳлар қазинг майли юрар йўлимга сиз,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.

Бу дунёда тўлмайди ҳеч савоб -ҳалта,
Эзгуликни чопиб ташланг мана болта,
Ёмонликни қайтаришга қўлим калта,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.

Қачонгача кўз чиқариб,қош қўясиз,
Ғийбат қорин тўйдирдими,сиз тўясиз,
Асраб қўйинг қабрингизда бош қўясиз,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.

Ҳасад, ҳасдан ёнган дилда тиним йўқдир,
Ғаразгўйнинг ишида ҳеч унум йўқдир.
Мени ёв деб билганларга айтар сўзим,
Мени сизга қоладиган куним йўқдир.

🖋 Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

ОҚИБАТ ҲАМ ПУЛ БЎЛИБ КЕТДИ


🎙Жалолиддин Усмонов
✍Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Жума_муборак

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

🤲Келаси жума кунларига барчамизга соғ-саломат етказсин

😀 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ


👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ассалому алайкум азиз устозлар!

Шеърият, адабиёт ва санъатсевар мухлислар!

Сиз азизларимизни " СУЛТОНХОНИМ САМИМИЙЛАР " гуруҳида

2024 йил 👉29 август кеч соат 👉 21:00 да ижодий дастуримиз кутмоқда.

Ушбу дастуримиз меҳмони Дўрмон ижодкорлар уюшмаси, ҳамда Қозоғистондаги " Дунё истеъдодлари" ижодий уюшмаси аъзоси

ХУРШИД КАРИМ

бўладилар.

Каримов Хуршид Маматқулович (Хуршид Карим) 1981 йил 24 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Қурама қишлоғида туғилган.
1998-2002 йилларда Фарғона Давлат Университети география факультетида таҳсил олган.

Ҳозирда Бешариқ туманидаги 15-ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайди.2019 йил,,Бахт қўшиғи'',2021 йилда,,Кўнгил одами" номли шеърий тўплами чоп этилган. ,,Дўрмон дурдоналари" шеърий тўпламига шеърлари киритилган.
Шеърлари юртимизнинг кўплаб нашрларида чоп этилган.

Ушбу ижодий дастурда шоира Солиҳабону бошловчилик қилади.

Гуруҳ рахбари Султонхоним.

Бизнинг манзил:
/channel/hvfjli

Ижодкорнинг ижод ўзани:
/channel/Xurshidkarimmuhlislari

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЙ БЎЛИБ КЕТАМАН


Дардларим ичимга ютаман она,
Омадим келишин кутаман она,
Йигитнинг душмани экан йўқчилик,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Баҳорнинг ифори гул билан экан,
Оловнинг қисмати кул билан экан,
Одамнинг қадри ҳам пул билан экан,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Дард бор-у даво йўқ кўнгли яримга,
Борлигинг билинмас дўст-у ғанимга,
Салом деб ўша бой жўраларимга,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Кимларни кибрга элтар тўқчилик,
Камбағални одам демас кўпчилик,
Йигитни синдирар экан йўқчилик,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Зўрлар от уловда зорлар пиёда,
Фақирга ҳаётда ғамлар зиёда,
Ҳаммаси пул бўлса агар дунёда,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Бу золим ҳаётда ҳисларим сўлди,
Ҳасрат-у, дардларга юрагим тўлди,
Сиз дуолар қилиб турсангиз бўлди,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Сизга дунёларни тутаман она,
Бир куни бой бўлиб кетаман она.


Хуршид Карим



29.08.2024






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

Aka-uka Farhodovlar - O'zbekman | Ака-ука Фарходовлар - Узбекман
Матн: Хуршид Карим
https://youtube.com/watch?v=lNbiytJf804&si=CBrzKw5BMY4CcrOj

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ


Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,ы
Тош отганлар тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Сизни ғийбат қилганларга,
Қалбингизни тилганларга,
Сизни ёв деб билганларга,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Майли боҳтонларни қучсин,
Иғволари елдек учсин,
Ўз чоҳига ўзи тушсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Гар қалбингиз тиғласа ҳам,
Бағрингизни тирнаса ҳам,
Юрагингиз йиғласа ҳам,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Юрманг сира қовоқ солиб,
Тақдирдан ҳеч қўйманг нолиб,
Йиғласангиз улар ғолиб,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Сизга ўтмас таъмалари,
Кор қилмайди шаъмалари,
Куйиб кетсин ҳаммалари,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Гуллар унсин изингизда,
Меҳр балқиб кўзингизда,
Дунё кулсин юзингизда,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар,тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг..



✍ Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Baxtli bo'ling..

✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⚜MUSOFIR⚜

✍🏻Xurshid Karim
🍃🍃🍃🍃🍃
🎙Dilbahor


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

Azamat Qurbonov - Yigit | Азамат Курбонов - Йигит (AUDIO)
Матн: Хуршид Карим
https://youtube.com/watch?v=EWfKzPFfoBE&si=qaeGwksA39_ClK7j

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОТАНИ РИЗО ҚИЛМОҚ...


Отанинг дуосини олий дуо дейдилар,
Ҳар бир айтган сўзлари ҳикмат, зиё дейдилар,
Гар ота ризо бўлса худо ризо дейдилар,
Отани ризо қилмоқ фарзанд учун суннатдир.


Отанинг орзу ўйи, тилаги фарзанд учун,
Меҳнатдан қотган, кафти, билаги фарзанд учун,
Ташвиш ғамларни енгган юраги фарзанд учун,
Отанинг босган изи фарзанд учун ибратдир.


Отани қадрига ет, қадрини тилло билгин,
Изларин тавоф айлаб унга қуллуқлар қилгин,
Сўзласа сўзларини минг бор қулоққа илгин,
Отанинг насиҳати ҳар нарсадан қимматдир.


Отанинг ўрни бўлак босолмайди ҳеч бир зот,
Дуосини олиб қол токи экан у ҳаёт,
Отани ризо қилсанг бўлмайсан ҳаётда мот,
Асо тутиб қалтираб туриши ҳам давлатдир.


Отани ризо қилмоқ фарзанд учун суннатдир.



Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУСОФИР


Япроқлари тўкилса куздек,
Дунёларни унга тор деманг,
Ғурури бор ҳамманинг сиздек,
Мусофирни мардикор деманг.


Гарчи дардга тўла кўз ёши,
Ҳеч кимсага йўқ отар тоши,
Ҳалолу,пок тотган туз,оши,
Мусофирни мардикор деманг.


Тирикчилик - ишдадир улар,
Соғинчга дил риштадир улар,
Қўллари гул устадир улар,
Мусофирни мардикор деманг.


Мингта гуноҳ бир онингизда,
Ғийбат оқди гоҳ қонингизда,
Ўтирволиб айвонингизда,
Мусофирни мардикор деманг.


Яралайди дилни ноҳақ сўз,
Шойи,ипак ҳаммаси бир -бўз,
Орқасида тўрт жуфт қора кўз,
Мусофирни мардикор деманг.


Тайёр луқма айтинг қайда бор,
Шўҳлик сойда,ҳусн ойда бор,
Мусофирлик ҳамма жойда бор,
Мусофирни мардикор деманг.


Оҳир борар манзилимиз бир,
Ким оқкўнгил,кимнинг қалби кир,
Бу дунёда ҳамма мусофир,
Мусофирни мардикор деманг.



©Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

❤️𝑨𝑺𝑺𝑨L𝑶𝑴𝑼🎼𝑨𝑳AY𝑲𝑼𝑴❤️
𝑨𝒁𝑰𝒁🎻𝑸𝑨𝑫𝑹𝑰🦋𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫👑𝑸𝑨𝑫𝑰𝑹𝑫𝑶𝑵𝑳𝑨𝑹𝑰𝑴🥳

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨ UZBEKISTON VAQTI BILAN🕘26-AVGUST KUNI SOAT 21--00 DA ✍XURSHID KARIM SHOIR MEHMONIMIZ BULADILAR

INTERYU 💥 LOYIHAMIZ MEHMONI 🍃 ☺️ , 🍃 AJOYIB VA SERQIRRA IJODKOR , SHERLAR MUALLIFI😊 , 💥💥 XURSHID KARIM SHOIR 🔥 🔥BO'LADILAR 👏👏👏👏👏👏👏
 
🪐🪐🪐🪐🪐🪐🪐🪐🪐🪐🪐

OCHIQDAN OCHIQ 🌝 LOYIHAMIZGA  BARCHANGIZNI ❤️TAKLIF✍QILAMIZ🌺AZIZ😊
🍄MEHMONIMIZ🎺BO'LING🌝

BARCHANGIZNI TAKLIF QILAMIIIIIZ🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
𝑯𝑼𝑹𝑴𝑨𝑻 𝑩𝑰𝑳𝑨𝑵 𝑩𝑶𝑺𝑯𝑳𝑶𝑽𝑪𝑯𝑰


👑🎤MUSLIMAXON👑


𝑴𝑨𝑵𝒁𝑰𝑳 👇👇👇👇👇


/channel/Daxolaruz
/channel/Daxolaruz


✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#PREMYERA.

🥺🥺🥀🥀🥀😢😢😢

Chin doʼstni topoldingmi
sen???

✍️MUALLIF: XURSHID
KARIM.

🎙️IJRODA:💥YULDUZXON💥


✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💥YULDUZXON💥IJODI💥


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Устоз санъаткор Жалолиддин Усмоновдан янги қўшиқ примераси

ОҚИБАТ ҲАМ ПУЛ БЎЛИБ КЕТДИ

Хуршид Карим сўзи


t.me/Xurshid_Karim





𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…
Подписаться на канал