👆👆👆😂😂😂😂😊😊🙊🙊🙈🙈
АВГУСТ ОЙИ ҲУШ КЕЛДИНГ
(Ўқитувчилар дарс тақсимоти учун ҳазил шеър)
Бир йиллик каму кўстим,
Шу ойга боғлиқ дўстим,
Кўнгилларни портлатиб,
Келдингми эй августим.
Мени кимдан камим бор,
Қанча ташвиш ғамим бор,
Рўзғорда беш таним бор,
Келдингми эй августим.
Мана олинг тўйинг сиз,
Кўзларимни ўйинг сиз,
Мендек ишлаб қўйинг сиз,
Келдингми эй августим.
Олийман деб керилманг,
Кибрларга берилманг,
Ҳаммада асаб таранг,
Келдингми эй августим.
Тўлдирмангиз паймонам,
Эркинман,эмас қарам,
Нима дейди қайнонам,
Келдингми эй августим.
Қочон тайин бўлади,
Кутиш қийин бўлади,
Дўстлик кейин бўлади,
Келдингми эй августим.
Бир ставка тамом бас,
Биз ҳам одам, эмас ҳас,
Бизда ҳам бор тўй,ҳавас,
Келдингми эй августим.
Дунёларим қилиб тор,
Бир соатга қилма зор,
Директорда гапим бор,
Келдингми эй августим.
Ишларим пойма,пойда,
Ҳабар келар ҳар ойда,
Кредитим тўрт жойда,
Келдингми эй августим.
Кўнгилни қилманг ҳира,
Ҳамкасбим сира,сира,
Олмоқчийдим жентра,
Келдингми эй августим.
Дардларин айтиб бот,бот,
Кимлар ғамгин,кимлар шод,
Мактабда қайнар ҳаёт,
Келдингми эй августим.
Вафо кутиб ҳар кимдан,
Дўстлари кўп ғанимдан,
Ҳазил Хуршид Каримдан,
Келдингми эй августим.
🖋Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌸 Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲👇
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📹ДИҚҚАТ АКЦИЯ !!!
фақат бир кун
25 август соат 12:00 дан
26 август соат 12:00 гача
Хонанда, санъаткорлар учун
👇👇👇
t.me/qoshiqsher kanalida
шоир Хуршид Карим шеърларига акция бўлиб ўтади
Фақат бир кун шеърлар арзон нархда улгириб қолинг
Акциядаги шеърлар теппасига
Акция деб ёзилган, шеърнинг қуйида нархи кўрсатилган
Акцияга марҳамат
👉@t.me/qoshiqsher
мурожаат учун : 941309110
личка: @XURSHIDKarim
ОНАИЗОР
Йиғлаб кўз ёшингиз тўлса анҳордек,
Дунё кўзингизга кўринса тордек,
Мағрур бошингизни экканда ғамлар,
Ким силар бошингиз онаизордек.
Кўнгил ойнангизга қўнганда гардлар,
Азиз жонингизни куйдирса дардлар,
Сизни ташлаб кетса дўст -у, номардлар,
Ким билар қадрингиз онаизордек.
Ер қаттиқ туюлса, олисдек осмон,
Ҳалқумга келганда омонат бу жон,
Беш кунлик дунёда бор бўл деб ҳар, он,
Ким тилар умрингиз онаизордек.
Унинг бағри -дунё дунё бир гўдак,
Унинг меҳри -уммон уммон бир кўлмак,
Ҳеч нарсаси йўқдир меҳрдан бўлак,
Ким тилар бахтингиз онаизордек.
🖋 Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОҚИБАТ
Билмадим бугун нима
Ўртамизда бўлди жар,
Обрў, амал, мансабми,
Ёки бойлик, тилло, зар,
Қумга тўкилган сувдек,
Шимилиб кетди изсиз,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Боғда сойроқ булбуллар
Зоғчага ўхшаб қолди,
Хақиқатнинг оёғи
Чоҳдага ўхшаб қолди,
Бугун самимий сўзлар,
Сохтага ўхшаб қолди.
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Ўртамизда девор йўқ,
Уммонлар бордир бироқ,
Кўрга ҳасса калака,
Калга калака тароқ,
На битта СМС бор,
Ва на битта қўнғироқ,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Гоҳо ўйлаб сен ҳақда,
Бағримни тиғлайман дўст,
Телефоним титкилаб
Рақаминг излайман дўст,
Қорнимга йиғламайман,
Қадримга йиғламайман дўст,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Беш кунлик дунё эй дўст,
Қаддимизни урамиз,
Давронимиз келди деб,
Давримизни сурамиз,
Охиратда айт кимдан,
Савоб сўраб турамиз,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Меҳр қаҳат дунёда,
Диллар меҳрга ташна,
Ол менинг меҳримни сен,
Боғу бўстондек яшна,
Дийдор ғанимат жўра,
Дийдоринг ширин ошна,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БОЙЛИККА ЎЧ ҚИЗЛАР
Бугун замон зайли бошқа,
Фарҳод, Мажнун Лайли бошқа,
Кўнгил қўяр тилло-тошга,
Бойликка ўч экан қизлар.
Кулиб туриб армон тутар,
Ҳажрида кўп қонлар ютар,
Бой йигитдан совчи кутар.
Тиллога ўч экан қизлар.
Бурканволиб хил чиройга,
Кўнгил қўяр танти бойга,
Қўли калта етмас ойга,
Бойликка ўч экан қизлар.
Пули бўлса рози чолга,
Тегиб кетар ҳатто калга,
Севги армон камбағалга,
Тиллога ўч экан қизлар.
Севма, куйма чекма фироқ,
Муҳаббат деб бўлма тупроқ,
Чўнтагинг дўнг бўлсин ўртоқ,
Бойликка ўч экан қизлар.
Солланиб пардоз қилади,
Бой кўнглини соз қилади,
Камбағалга ноз қилади,
Тиллога ўч экан қизлар.
Бу замоннинг зайли бошқа,
Бугун Мажнун Лайли бошқа.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БАНДАЛАРМИЗ
✍Хуршид Карим
🎙 Шерзод Карим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
БЕГОНАГА АЙЛАНДИК
Кўнгиллар бемеҳр, қўлларимиз мушт,
Ёвдек ёвлашмоққа шайланиб қолдик,
Эй худо кўрганим ўнгми ёки туш,
Қачон бегонага айланиб қолдик.
Рост экан, ҳақиқат бу дунё бир кам,
Чин дилдан хоҳлашиб бўлолмаймиз жам,
Кеча ўз елкамда ўтирган укам,
Қачон бегонага айланиб қолдик.
Бир қоринга сиғган, кенг ҳовлилар тор,
Иккига айирди бир парча девор,
Кўнгил кўзларимиз босдими ғубор,
Қачон бегонага айланиб қолдик.
Устимиз бир эди бир бош, бир ёқа,
Ёшликда оқибат эди бебаҳо,
Нега йўқламайсиз, келмаймиз ака,
Қачон бегонага айланиб қолдик.
Бойлик умримизга берармиди зеб,
Ойлаб кўришмаймиз тирикчилик деб,
Виждонимиз кўмиб, инсофимиз еб,
Қачон бегонага айланиб қолдик.
Сохта муносабат қилиб нетамиз,
Қачон кўнгилларни бир шод этамиз,
Наҳот энди шундай ўтиб кетамиз,
Қачон бегонага айланиб қолдик.
Меҳр эритади юракда музни,
Жигарларим чиндан соғиндим сизни,
Ётдан бегонамиз бир қаранг бизни,
Қачон бегонага айланиб қолдик.
Хуршид Карим
23.08.2024
t.me/Xurshid_Karim
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума, ахли-қадрдонларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
#примера
📹 Murodjon Toshpulatov - Hoji dadam (audio 2024) →
Matn muallifi: Xurshid Karim
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЙИҒЛА МУҲАББАТ
Кўкда ой тўлин бўлди,
Нурлари сўлим бўлди,
Мен севган қиз бу кеча,
Бой уйга келин бўлди.
Синди, синди муҳаббат,
Зарга кўнди муҳаббат,
Ким ишонар севгига,
Йиғла энди муҳаббат.
Энди етай деганда,
Қўлин тутай деганда,
Армон тўсди йўлимни,
Нетай тақдир эканда.
Тоғлар боши қор бўлди,
Дил меҳрга зор бўлди,
Севганим мендан кечиб,
Бойвваччага ёр бўлди.
Қани қайда садоқат,
Қолмади менда тоқат,
Ҳеч ким ишонмас сенга,
Йиғла энди муҳаббат.
Кўкда ой тўлин бўлди,
Нурлари сўлим бўлди,
Мен севган қиз бу оқшом,
Бой уйга келин бўлди.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
ТОПОЛДИНГМИ
Йўқликка совурдинг шижоат шахтинг,
Дунёга алишдинг омадинг, бахтинг,
Қўлингдан кетганда давлатинг, тахтинг,
Ожизлик отида чополдингми сен,
Онангдек чин дўстни тополдингми сен.
Шайтонлар қўл солди туз-у ошингга,
Сезмадинг парилар келса қошингга,
Маломат ёғганда азиз бошингга
Сабабин ўзингда кўролдингми сен,
Отангдек чин дўстни тополдингми сен.
Қаричинг ила сен ўлчаб дунёни,
Унутдинг номусни,ор-у ҳаёни,
Унутдинг гоҳида қодир Худони,
Яқинлар қадрини туёлдингми сен,
Акангдек чин дўстни тополдингми сен.
Борлигинг байрамдек базмлар қилган,
Танбеҳинг ҳикмат деб ҳазмлар қилган,
Ортингдан билдирмай таъзимлар қилган,
Унинг чун айбингни ёполдингми сен,
Укангдек чин дўстни тополдингми сен.
Бу дунё гоҳида ғамли,ғурбатли,
Дўстлар кўп ёнингда бари маънфаатли,
Онангга ўхшаган,ўша ҳикматли,
Чин дилдан ҳолини сўролдингми сен,
Опангдек чин дўстни тополдингми сен.
Соғиниб,сен учун кўз ёшлар тўкган,
Кўзингдан дардларинг,нигоҳинг уқган,
Беозор ҳокисор,жимгина чўкган,
Шундайин кўнгилни тополдингми сен,
Синглингдек чин дўстни тополдингми сен.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БАХТЛИ БЎЛИНГ
Нур бор экан соя ҳам йўлдош,
Қувончларга шерикдир ғамлар,
Сиз бахтиёр бўлинг қаламқош,
Майли менга қолсин аламлар.
Туташмади сиз билан йўлим,
Ҳаёл билан қолдим овуниб,
Менга бахтдек туюлар гулим,
Яшамоқлик сизни соғиниб.
Орзуларга интилиб юрак,
Ҳижронларда югуриб толдим,
Сиз орзуга етишинг малак,
Мен армонга ўрганиб қолдим.
Қувонч борки ғам келмас малол,
Дилни андуҳ тарк этмас бир зум,
Менга кўз ёш ярашган мисол,
Ярашади сизга табассум.
Туташмади сиз билан йўлим,
Юрагимда афсус, надомат,
Сиз бахтга ёр бўлинг севгилим,
Менга қолсин ғариб мухаббат.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
📃Шукур қил.
🤲🔥
✍️🏻 Хуршид Карим.
🎤 Зилола Икромова
🎞 Дунёси Дунёча Дунё
Dunyo9712
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🎙️KO'ZGU INTERVYU LOYIHALAR TV KANALI TELEGRAMMDA 🎙️
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЁМОН ҚИЗ
Гўзал моҳитобон қиз,
Қора қоши камон қиз,
Нетай кўнгил эканда
Севдим сени ёмон қиз.
Сабримни тўлдирсанг ҳам
Умидим сўлдирсанг ҳам
Куйдириб ўлдирсанг ҳам,
Севдим сени ёмон қиз.
Эҳ ёмон қиз ёмон қиз,
Кўзи мовий осмон қиз,
Ишқ ўтида куйдириб,
Қилдинг мени тамом қиз.
Қовоқ уйиб боқасан,
Чаён бўлиб чақасан,
Менга ёмон ёқасан,
Севдим сени ёмон қиз.
Гоҳ аччиқ заҳар сўзинг,
Дилга ўқ отар кўзинг,
Ҳаммадан яхшим ўзинг,
Севдим сени ёмон қиз.
Майли қилсанг ҳам сарсон,
Бошқага боқма ҳар ён,
Рашким сендан ҳам ёмон,
Севдим сени ёмон қиз.
Ойдек тўлин бўласан,
Қувноқ қувноқ куласан,
Яхши келин бўласан,
Севдим сени ёмон қиз
Хуршид Карим
25.08.2028
(қўшиқ учун
☎️941309110)
t.me/Xurshid_Karim
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Фарғона вилояти
Бешариқ тумани
Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари
15-умумий ўрта таълим мактабига фаоллар зали қуриш
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/a5ac7b99-e08d-4070-ac60-b7b5abde28f0
https://bit.ly/ochiq_budjet
Ассалому алайкум қадрдонларим мана 👆шу менинг мактабим, автивни зал қурилиши учун сизлардан илтимос 🙏🙏битта овозингизни аяманг
Илтимос овоз беринг
Берган овозингиз натижасини мени личкамга ташлаб беринг 🙏🙏🙏🙏🙏🙏@XURSHIDKarim
Ҳурмат билан Хуршид Карим
Ҳурмат билан Хуршид
ДАДАМ ҚАЧОН КЕЛАДИ
Мени шу ўй қийнайверади,
Соғинчларим тиғлайверади,
Нега онам йиғлайверади,
Айтинг дадам қачон келади.
✍Хуршид Карим
🎙️Shahzoda
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЎҒЛИМ
Дилбандим жонимга дармоним ўғлим,
Шакарим тиллари бийроним ўғлим,
Умримнинг мазмуни, ҳаётим кўрки,
Дадамга ўхшагин полвоним ўғлим
Қувноқ бўл доимо кўзларинг кулсин,
Ҳаётинг мусаффо нурларга тўлсин,
Бобонгдек кўксингда имонинг бўлсин,
Дадамга ўхшагин полвоним ўғлим.
Оқни оқ атагин қорани қора,
Ўзинг дардларингга ўзинг топ чора,
Сени паноҳида асрасин Ёра,
Бобонгга ўхшагин полвоним ўғлим.
Номус оринг мадад бўлар жон танга,
Мард бўл шердек ташлан ёв билан жангга,
Ҳалол хизмат қилгин Она Ватанга,
Дадамга ўхшагин полвоним ўғлим.
Номардни дўст билма мардлар билан бўл,
Озод ҳур ватанда шон шавкатга тўл,
Ҳаётда адашма танла тўғри йўл,
Бобонгга ўхшагин полвоним ўғлим.
Йигит сўзи битта, сўзингдан қайтма,
Нодон кимсаларга сирингни айтма,
Арслон бўл, арслондек изингдан қайтма,
Дадамга ўхшагин полвоним ўғлим.
Етук фарзанд бўлгин шу дилда нолам,
Униб гуллаб яшна боғдаги лолам,
Бир кун ифтихорим, фахрим бўл болам,
Бобонгга ўхшагин полвоним ўғлим.
Хуршид Карим
24.08.2024
t.me/Xurshid_Karim
📝ҚАЙТАР ДУНЁ.
Қайтар дунё, бу қайтар дунё,
Тоғлар айтсин, уфқлар айтсин,
Ёмонликни кўрма ҳеч раво,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Ҳеч бандага айтма ёмон сўз,
Ғайр ила ташлама ҳеч кўз,
Ғарибларга қўлларингни чўз,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Кўнглингни оч кирсин муҳаббат,
Кўзларингда кулсин муҳаббат,
Яхшидан боғ қолади албат,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Эзгуликни қадаб дилингга,
Қуръонни ол ҳар дам қўлингга,
Аллоҳ зиё сочсин йўлингга,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Гуноҳ азим етимнинг ҳаққи,
Бўлмас ҳазм етимнинг ҳаққи,
Қолиб кетмас ҳеч кимнинг ҳаққи,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.
Заррин нурлар ёғилиб қат,қат,
Гулга тулсин бу олам ҳар вақт,
Йўқолмасин меҳр-оқибат ,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.
✍Хуршид Карим
🎙Yulduzim🍃🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
t.me/Xurshid_Karim
ОХИРАТ УЧУН НИМАМИЗ БОР
Бу дунё ишқида ёндик барчамиз,
Мол-у, давлат йиғдик зарурат учун,
Яшашга етарли ҳамма нарсамиз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.
Тўйларимиз бўлди қирқ жуфт саватли,
Мансабимиз улуғ,сирли,ҳайбатли,
Уйларимиз бўлди қават-қаватли,
Айтинг нимамиз бор охират учун.
Тирикчилик дея елдик, дил- бедор,
Гоҳида имонни унутиб, такрор,
Уйда қўша, қўша машинамиз бор,
Айтинг нимамиз бор охират учун.
Дунёларни кездик, кездик шаҳарлар,
Бомдодга турмадик неча саҳарлар,
Сандиғимиз тўла дур,гавҳарлар,
Айтинг нимамиз бор охират учун.
Ғанимларга отар, ўқ-ёйимиз бор,
Шаҳсий фавворамиз, шўҳ сойимиз бор,
Чақалоқ учун ҳам уй-жойимиз бор,
Айтинг нимамиз бор охират учун.
,, Қалбим тоза'' дея айтдик бозма боз,
Исботин қилмадик,юрдик беномоз,
Фақирлар олдидан ўтдик қадди ғоз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.
Ҳамма нарсамиз бор,ҳамма нарсамиз,
Дунёда барг тўкмас, яшил арчамиз,
Аллоҳнинг олдида ночор,бандамиз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ПАДАРКУШ
Дўстинг ароқ бўлди, улфатинг қимор,
Нени қойиллатдинг, нени йўндирдинг,
Сенинг тенгқурларинг фазога учди,
Сен отанг қўлини уриб синдирдинг,
Бир умр бўйламас боғингни лола,
Отасини урган падаркуш бола.
Тоғни урсанг талқон қилардинг, эссиз,
Сен майшат ўтида қоврилдинг, ёндинг,
Тунлари дайдидинг итдек тентираб,
Дуосин олмадинг, қарғишин олдинг.
Энди бахтли кунлар сенга бегона,
Отасин куйдирган падаркуш бола.
Топганинг қарз бўлди,қилганинг айб,
На ғуруринг қолди,на қолди оринг,
Ҳайвондек ўкирдинг ароққа тўйиб,
Охир ташлаб кетди аёлинг,ёринг,
На кўз ёш қилдинг сен, на кўзда жола,
Отасин куйдирган падаркуш бола.
Ҳеч ақлинг кирмади қирққа кириб ҳам,
Сарҳуш ўтиб кетди умрингни ярми,
Қолиб кетар бўлдинг кўча-куйларда,
Сенда субут борми,сенда ор борми,
Юзингга қарамас амма-ю,ҳола,
Отасин куйдирган падаркуш бола.
Жаҳолатга ботдинг,ғафлатга ботдинг,
Онангни ҳазондек сўлдириб бўлдинг,
Ўзинг ҳам билмайсан,маст,аласт,э воҳ,
Сен шўрлик отангни ўлдириб бўлдинг,
Бир умр ичингда пушаймон,нола,
Отасин ўлдирган падаркуш бола.
©Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
ОНАМГА КЕЛИН КЕРАК
Бир ойдек тўлин керак
Юзлари сўлим керак,
Излаяпти тинмасдан,
Онамга келин керак.
Қор ёғмас чиройидан,
Шама келмас чойидан,
Тагли тугли жойидан,
Онамга келин керак.
Шукур деб яшайдиган,
Меҳрини тўшайдиган,
Онамга ўхшайдиган,
Онамга келин керак.
Ҳаёли кўкка учмас,
Ёмон ҳисларни қучмас,
Рўмоли бошдан тушмас,
Онамга келин керак.
Томоша-ю, тўй базм,
Куйга уланар назм,
Куёв бола мен ўзим,
Онамга келин керак.
Онамга бўлса сирдош,
Бўлса бир ёқа бир бош,
Менга вафоли йўлдош,
Онамга келин керак.
Тўй бўлар бир сўз билан,
Элда ёруғ юз билан,
Бахтим ўша қиз билан,
Онамга келин керак
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
💞Бугун 22-август — Севиб севилганлар куни
Муҳаббат - олий неъмат, илоҳий туйғу.
Маҳбубингизни бугунги ажойиб байрам билан муборакбод этинг
Бугун, севганингизга кўнгил изҳори, чиройли сўзлар ва қимматли вақтингизни сарфланг!
Бу видеони ҳамиша ёнингизда бўлишини хоҳлайдиган инсонингизга юборинг...