xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

########################

Мен йиғласам кулган кимсалар,
Озорингиз қалбим нимталар,
Ортимдасиз доим ортимда,
Ғийбатимни қилган кимсалар.

Майли қолманг сира гап сўздан,
Зора шунда кўнглингиз тўлса,
Нега хафа бўламан сиздан,
Итнинг иши акиллаш бўлса.

✍Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Xurshid Karim
"Sevib yashang, sevilib yashang"

🎙Kumush O'ktamova & Mushtariybonu Jumanazarova.







𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌦 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🌺Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌷Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌹Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

👉 @Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

/channel/qoshiqsher

Санъаткор ҳонандалар учун маҳсус канал
Қўшиқбоп шеърлар

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙Sherzod Karim - Tuxfang bormi

✍ Хуршид Карим

👇
@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КУЛИБ ҚЎЙСАНГ...


Ҳолим сўрасанг бўлди,
Жоним сўрасанг бўлди,
Кўпи керакмас менга
Кулиб қарасанг бўлди.


Ақлим олар туришинг,
Ўтга солар юришинг,
Жоним олар кулишинг,
Кулиб қарасанг бўлди.


Жабр этма маҳкумингга,
Раҳм этгин мафтунингга,
Мен телба мажнунингга,
Кулиб қарасанг бўлди.


Кипригингда найза, ўқ,
Кўзларингда ёнар чўғ,
Васлингдан умидим йўқ,
Кулиб қарасанг бўлди.


Ювиб кўнгилда доғим,
Яшнатиб кўнгил боғим,
Дунёдан ўтар чоғим,
Кулиб қарасанг бўлди.


Ҳуснингга кўз туморман,
Кулишингга хуморман,
Ҳажрингда бахтиёрман,
Кулиб қарасанг бўлди.


Хуршид Карим


(қўшиқ учун
☎️941309110)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

янги қўшиқ #примераси

ВАТАН



🎙Жўрабек Аҳмедов
✍Хуршид Карим



🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Aссалому алайкум. Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат, тинчликда уйғониш ҳам бир катта бахт...

Яқинларни янги тонг билан табрикланг!

👉 @Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

BAXT BEKATI

✍️Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Mualif:Xurshid Karim

🎙Yulduzim🌸


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

яна бир янги қўшииғимиз
#примераси

Murodjon Toshpulatov - Hoji dadam (audio 2024)
Matn muallifi: Xurshid Karim
https://youtube.com/watch?v=KqF9xxhNFGE&si=LFhpWlVAZDczL1Sx

Layk bosamiz👍

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ПУЛИНГ БЎЛСА...


Қадринг ҳамма билади,
Омад сенга кулади.
Кўплар қуллуқ қилади,
Пулинг бўлса бўлди дўст.


Ширин бўлар тушларинг,
Баҳор бўлар қишларинг,
Битиб кетар ишларинг,
Пулинг бўлса бўлди дўст.


Дунёлар кенг тор бўлмас,
Сочинг қиров, қор бўлмас,
Сенга кимлар ёр бўлмас,
Пулинг бўлса бўлди дўст.


Дўстларинг сени излар,
Ҳурматинг қилиб сизлар,
Тегаверади қизлар,
Пулинг бўлса бўлди дўст.


Ортингдан ит ҳам қопмас,
Айбинг йўқ, айбинг топмас,
Юзингга эшик ёпмас,
Пулинг бўлса бўлди дўст.


Атрофинг дўстга тўла,
Қизлар ҳам исминг сўрар,
Севиш ҳам шартмас жўра,
Пулинг бўлса бўлди дўст.


Дўстлик қасри бузилмас,
Оқибат ҳам узилмас,
Сенсиз ошлар сузилмас,
Пулинг бўлса бўлди дўст.


Улфатларинг зиёда,
Қолмайсан ҳеч пиёда,
Ҳаммаси пул дунёда,
Пулинг бўлса бўлди дўст.


Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Oxir bekat qabirdir!

Muallif: Xurshid Karim
Ps:Albatta koʻring☝️


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Хуршид Карим
🎙️Рамзиддин Эгамбердиев



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЎҚИТУВЧИДАН ДАРСНИ СЎРАНГ


Ҳой тўралар тузга асал қориштирманг,
Ўқитувчини қурувчига алиштирманг.


Икки нафас олиб бўлмас бир нафасда,
Битон қуйиш ўқитувчининг ишимасда.


Пахта термай қўйдик десак куз,далада,
Энди,,Чопар" бўлмоқлик не маҳаллада?


Чавандознинг улоқ чопар тўриғи бор,
Ҳамма касбнинг йўриғи бор, йўриғи бор.


Актёр рольин, достонинин айтсин бахши,
Ҳамма ўзин ишин қилса қандоқ яхши.


Мажбурлаш йўқ директорлар билиб қўйинг,
Ўқитувчингиз ҳимоясин қилиб қўйинг.


Тилинг чиқиб қоптими деб қопаверманг,
''Баъзилар,,ни тешасини чопаверманг.


Ришта асли яралмаган узиш учун,
Қонун ишлаб чиқилмайди бузиш учун.


Эски сарқит,иллатларни ҳасга ўранг,
Ўқитувчидан дарсни сўранг,дарсни сўранг.


Сўзларимни майли ёлғон,лофга йўйинг,
Эй устозлар ҳуқуқингиз билиб қўйинг.


Инсон инсон бўлар номус,ори билан,
Ёз қуёши,қиш гўзалдир қори билан.


Шу байтларни битдим кўнглим бўлиб ҳаста,
,,Супир, сидир" ўқитувчининг ишимасда.



🖋Хуршид Kарим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИҚРОР

Қуёш чиқса нур тўлар менинг ғариб хонамга,
Билмам нелар ёзилган тақдирим -пешонамга,
Улғайтирган ҳаттоки гард туширмай соямга,
Мен шу битта хақиқат қадрин билиб яшайман,
Бу дунёда онамга қулуқ қилиб яшайман.

Дуоларга қўл очиб ҳар кун очаган йўлимни,
Эзгуликка суғориб бўстон қилган дилимни,
Ичикмасдан доимо бардам тутиб кўксимни,
Йиғламасдан ҳеч қачон хандон уриб яшайман,
Отамнинг ҳок -пойини кўзга суриб яшайман.

Бу дунёга боқайлик дўстлар очиқ кўз билан,
Оқибатни адоғин қилиб бўлмас сўз билан,
Ҳаётинг бўлар файзли битта яқин дўст билан,
Орзуларим осмонга нарвон қилиб яшайман,
Дўстларимнинг қадрини осмон билиб яшайман.

Ҳашар билиб ҳар ишни кор қилган шимариб енг,
Кўнгли очиқ, соддадил, қадри осмонларга тенг,
Бу дунёда бормикан ўзбекдайин бағри кенг,
Мен элимни йўлбошчи- сарбон билиб яшайман,
Ҳалқимнинг довруғини достон қилиб яшайман.


🖋 Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Kulib qo'ysang..

✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МЕНДЕК СЕВСА...

🍃🌺
Жоним ҳар он сенга тўшалар,
Мен мажнунман сан эса лайли,
Севдим деган олчоқ, ўшалар,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Гул исмингни кўйлаган торман,
Кипригингдан томган бир зорман,
Остонангда ётган ғуборман,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Ҳижронингда оғулар ичиб,
Васлинг учун андуҳлар қучиб,
Сени дея ўзидан кечиб,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Сени кўриб ҳурлиқо,ҳурдай,
Ҳусингдан кўз қамашиб нурдай,
Яхши ёмон кунингда бирдай,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Майли севсин қиёслаб ҳурга,
Алишмасдан зар,зумрад,дурга,
Сониямас бутун умрга ,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Шамол келса тўсиб юзингни,
Гуллар каби қучиб изингни,
Фақат,фақат сени ўзингни,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺
Йўлларингга жоним тўшалар,
Сенсиз саҳро жаннат гўшалар,
Севдим деган ўша,ўшалар,
Мендек севса севсинлар майли.
🍃🌺

✍Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💙💜 KETSAM 💜💙


Muallif : XURSHID KARIM.

Ijroda : YASMINA

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭР ЁТИБ ХОТИН ТОПСА

🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸
Уйда бўлмас ҳаловат,
Эр ётиб, хотин топса,
Пишмас миннатсиз овқат,
Эр ётиб,хотин топса.
🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
Чин вафо дилда бўлар,
Бор заҳри тилда бўлар,
Қўллар ҳам белда бўлар,
Эр ётиб,хотин топса.
🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
Маза йўқ тузу ошда,
Ҳамма гап қовоқ қошда,
Ёнғоқ чақилар бошда,
Эр ётиб,хотин топса.
🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
Қашқирдек ҳомуш шерлар,
Олис кўк, қаттиқ ерлар,
Ҳушомад қилар эрлар ,
Эр ётиб,хотин топса.
🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸
Тўлиб тўлмайди сабр,
Меҳрдан кўпроқ қаҳр,
Эркакда қолмас қадр,
Эр ётиб,хотин топса.
🌸🌿🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
Қўлларинг кўксингда ,лол,
Юзингда кулгу, ҳушҳол,
Ишдан келса кутиб ол,
Эр ётиб,хотин топса.
🌸🌿🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
Гапинг ўтмас болангга,
Сиғарми шу танангга,
Айтаман дер аямга,
Эр ётиб хотин топса.
🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
Ҳар гапда бор бир ҳилқат,
Меҳр бўлсин қатма қат,
Уят бўлади уят,
Эр ётиб,хотин топса


✍Хуршид Карим


Яқинларга Улашинг.. 🌸



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН
🍃✨🍃    
Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши,
Қалб қўри лим бўлсин қувонч онларга,
Бемаҳал ботмасин умр қуёши,
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.
✨🍃✨
Умрни шамолга қиёс этгулик,
Бир зимда, бир онда ўтиб кетгулик,
Ҳаётда ёр бўлсин фақат эзгулик.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга
🍃✨🍃
Бу ҳаёт ҳар кимни бахтга сайласин,
Қалбига эзгу, ўй, тилак жойласин,
Ҳар тонгда дийдорни насиб айласин.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.
✨🍃✨
Сиз билан бахтиёр, гўзал онларим,
Севинчдан маст қалбим,сарҳуш дамларим,
Бор бўлинг доимо қадрдонларим,
Тонгларга етказсин,гўзал тонгларга.

🌹🍃🌹🍃🌹🍃

✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#примера

📹 Murodjon Toshpulatov - Hoji dadam (audio 2024) →
Matn muallifi: Xurshid Karim


t.me/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Хуршир Карим.

🎤Гулруҳ Эшонқулова.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ILTIJO

✍️Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

САЛОМ ДЕБ ҚЎЙ



Севги куйи тамом бўлди,
Ҳаммасига тамом деб қўй,
Севгимни рад этган қизча,
Дугонангга салом деб қўй.


Сен билмадинг қадрим бугун,
Тақдиримиз бўлди тугун,
Ўша, ўша сочи узун,
Дугонангга салом деб қўй.


Мен мажнунман удир Лайли,
Севишмоқлик замон зайли,
Танишдик биз сен туфайли,
Дугонангга салом деб қўй.


Қилмайди у ноз-у, фироқ,
Манманликдан экан йироқ,
Ўзингдан ҳам чиройлироқ,
Дугонангга салом деб қўй.


Боқишлари жоним олар,
Ўтдан олиб ўтга солар,
Совчилар ҳам бориб қолар
Дугонангга салом деб қўй.


Мендан хафа бўлма бунча,
Эй бевафо лаби ғунча,
Хайр тўйда кўришгунча,
Дугонангга салом деб қўй.


Хуршид Карим


20.08.2024




(қўшиқ учун
☎️941309110)



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

УНУТОЛМАЙСАН


Мендан кетганинг билан,
Унитолмайсан мени
Бахтга етганинг билан,
Мени унутолмайсан.


Севгимиздан кечсанг ҳам,
Онт, қасамлар ичсанг ҳам,
Ўзга ёрни қучсанг ҳам,
Унутолмайсан мени


Хаёлингда юраман,
Доим кулиб тураман,
Тушларингга кираман,
Унутолмайсан мени


Тилингдадир баётим,
Қулоғингда фарёдим
Тинч қўймас ҳатто ёдим,
Унутолмайсан мени


Кўринмаса ҳам жисмим,
Кўз қароғингда аксим,
Ўғлингга қўйиб исмим,
Унутолмайсан мени


Бу ҳаётдир, бир тушмас,
Ёдим ёдингдан ўчмас,
Айрилиқ унутишмас,
Унутолмайсан мени


Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАХТ БЕКАТИ


Хаёт ғам, ташвишдан эмас иборат,
Етар шунча куйиб, чопиб елдингиз,
Манзилга етдингиз, тушинг марҳамат,
Сиз бахт бекатига етиб келдингиз.


Стамлар бағрингиз тилдилар бот-бот,
Ўксик дилингиз ҳеч топмади нажот,
Бу ёғи сиз учун қувончли ҳаёт.
Сиз бахт бекатига етиб келдингиз.


Энди қалбингизни куйдирмас армон,
Севинчдан ҳипқирар кўксингизда жон,
Бугун сиз дунёда энг бахтли инсон,
Сиз бахт бекатига етиб келдингиз.


Кулинг кўзингизда кулсин дунёлар,
Хаётбахш ҳисларга тўлиб самолар
Бошингиз устида учар хумолар,
Сиз бахт бекатига етиб келдингиз.



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Соғинч қиймалайди, озорда жоним,
Тунлар уйқу бермас дилдаги оҳим,
Ёдимдан чиқмайди бир лаҳза, бир он,
Мусофир боламни асра Аллоҳим.

Гапимга кўнмади йигитчилик деб,
Олисда юрибди тирикчилик деб,
Майлига умримга бермасанг ҳам зеб,
Мусофир боламни асра Аллоҳим.

Қадрини баланд қил, кўксини тоғ қил,
Кўзларин ёшлама, кўнглини чоғ қил,
Бошини омон қил, танини соғ қил,
Мусофир боламни асра Аллоҳим.

Ўйласам қалбимда олавланар чўғ,
Аҳволи не кечар, қорни очми, тўқ,
Бегона юртларда меҳрибони йўқ,
Мусофир боламни асра Аллоҳим.

Тўй бўлсин, тилаклар айтсин забоним,
Руҳсор, дийдоридан яйрасин жоним,
Соғ, омон бағримга қайтсин ўғлоним,
Мусофир боламни асра Аллоҳим.

Айирма қалбимни парвонасидан,
Кўзимни дур, гавҳар-маржонасидан,
Меҳир-ла ўпай мен пешонасидан,
Мусофир боламни асра Аллоҳим.


✍Хуршид Карим



@Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЁВ ЧИҚСА ЁМОН



Душман найзасига кўксингдир қалқон,
Ҳамласига тайёр турасан ҳар он,
Ҳаёт ғамларига чидарсан аммо,
Ишонган дўстларинг ёв чиқса ёмон.


Юзи кулиб турса кўнгли аёндек,
Қонингга қондош-у, жонингга жондек,
Ортингдан нишини санчар чаёндек,
Ишонган дўстларинг ёв чиқса ёмон.


Юрса давронингда даврини суриб,
Ишончингга кириб, пинжингга кириб,
Ночор қолганингда сендан юз буриб,
Ишонган дўстларинг ёв чиқса ёмон.


Тулкига дарс берар, шайтондан ҳам ас,
Қиёматли дўстман деб алдайди кас,
Илдизингга тушган қуртдек кўринмас.
Ишонган дўстларинг ёв чиқса ёмон.


Бу замон бўлди-ку сохталар сайли,
Сохта юзакилик замона зайли,
Икки юзли дўстлар алдасин майли,
Ишонган дўстларинг ёв чиқса ёмон.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал