💥Бугун 19-август . Дунёда энг чиройли опалар куни
МЕҲРИБОНИМ ОПАМ
Қадрингиз бир дунёча сизни,
Дур гавҳарсиз дурлар ичида,
Самимийсиз, меҳрибон доим,
Сиз онамга ўхшайсиз жуда.
Куч оламан сўзларингиздан,
Кулишингиз жонимга дармон,
Меҳр томар юзларингиздан,
Борингизга шукур опажон.
Узилмасин кўнгил риштамиз,
Дийдорлашиб турайлик ҳар дам,
Ишонганим сиз фариштамсиз,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.
Дарду алам кўрманг дунёда,
Доим қувонч шодликка тўлинг,
Меҳрилигим менинг бахтимга
Доим соғу саломат бўлинг
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ИЛТИЖО
Сендан бошқа паноҳим,
Йўқдир қодир Аллоҳим,
Кечир қилган гуноҳим,
Йўлларимни бер худо.
Соғлом қилгин танамни,
Дилимга туй карамни,
Рози қилай онамни,
Йўлларимни бер худо.
Сарсон қилма саҳрода,
Ёлғони кўп дунёда,
Умрим қилгин зиёда,
Йўлларимни бер худо.
Шукур дейман, кўнглим тўқ
Ғийбат билан ишим йўқ,
Маломатга хушим йўқ,
Йўлларимни бер худо.
Нурафшон қил изимни,
Ёруғ қилгин юзимни,
Асра ўғил қизимни,
Йўлларимни бер худо.
Йўлиқтирма нокасга,
Зор қилмагин бир ҳасга,
Қалбим тўлдир ҳавасга,
Йўлларимни бер худо.
Ғаламусга берма эрк,
Юракларга меҳр эк,
Калбимга солмгин кек,
Йўлларимни бер худо.
Йиғлаб ёздим шеъримни,
Дариғ тутма меҳрингни,
Йироқ қилгин қаҳрингни,
Йўлларимни бер худо.
Сендан бошқа паноҳим,
Йўқдир қодир Аллоҳим,
Кечир қилган гуноҳим,
Йўлларимни бер худо.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
АЛЛА АЙТИНГ
Бугун оғир елкамдаги тоғ,
Дилда ҳасрат, юрагимда доғ,
Тирашвишларни унутай бир он,
Алла айтиб беринг онажон.
Тўйдим дунё ёлғонларидан,
Кечдим бойлик ,тилло заридан,
Ғамлар ўтсин мендан наридан,
Алла айтиб беринг онажон.
Дардларимни аритолмас май
Дилга ботмас карна -ю,сурнай
Тиззангизга бошимни қўяй,
Алла айтиб беринг онажон.
Хаёт менга бўлди тўр, қафас,
Ғийбатимни қилар бир нокас,
Ором олай аҳир бир нафас,
Алла айтиб беринг онажон.
Йиғлаяпман ,кўзларимда ёш,
Дилда қутқу, қалбим қонталош,
Бешигимга қўяйин бир бош,
Алла айтиб беринг онажон.
Яшамокдан чарчадим она,
Тўлди юрак, тўлди паймона,
Гўдак бўлгим келди бир, яна
Алла айтиб беринг онажон
💐❤️💐❤️💐❤️
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
#примера
Qancha ekan ko'nglingizni baxosi
🎙Javlon Ergashev
So'z Xurshid Karim
Musiqiy sayqal Murodjon Tursunov
АРЗИМАСМИДИМ
Чиройлигим мени қаламли қошим,
Тунлари кўкда ой, кундуз қуёшим,
Бир қараб қўймадинг юраги тошим,
Бир бор қарашингга арзимасмидим.
Гуноҳим не эди бағримни ўйсанг,
Покиза севгимни ёлғонга ёйсанг,
Жонимни берардим бир кулиб қўйсанг,
Бир бор кулишингга арзимасмидим.
Ишқингда шоҳ эдим гадолар этдинг,
Бир ширин сўзингга адолар этдинг,
Йўлингда учрасам индамай ўтдинг,
Бир ҳол сўрашингга арзимасмидим.
Висолмас ғам билан келдим юзма-юз,
Кўнглим гулбоғни оралайди куз,
Жонимдан севгандим севмадинг афсус,
Бир бор севишингга арзимасмидим
Йиллар ўтаверар кўксимда бир зор,
Юрагим исмингни айтади такрор,
Армонли дунёда айтчи эй нигор,
Ёринг бўлишингга арзимасмидим.
Бир бор кулишингга арзимасмидим.
Хуршид Карим
18.08.2024
(қўшиқ учун
☎️941309110)
t.me/Xurshid_Karim
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ
✍Хуршид Карим
🎙Жасур Рустамович
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ОНАЖОН
Нуржаҳоним сочлари қорим,
Меҳрибоним меҳрга зорим,
Дилимдасиз, дилдаги борим,
Борингизга шукур онажон.
Бахтим сизсиз, тожу давлатим,
Шон шавкатим, виқор савлатим,
Жаннатимсиз менинг жаннатим
Борингизга шукур онажон.
Сиз бор менга ғамлар йўлолмас,
Бахтим бутун камлар йўлолмас,
Мени сиздек ҳеч севолмас,
Борингизга шукур онажон.
Мени бахтим камолим шу-да,
Соғинасиз худа, бехуда,
Фариштага ўхшайсиз жуда
Борингизга шукур онажон.
Дилда меҳр-дил риштасисиз,
Ғариб умрим сариштасисиз,
Хонадоним фариштасисиз,
Борингизга шукур онажон.
Тўйларимга бош бўлиб юринг,
Кўзларимга қош бўлиб юринг,
Юзга кириб ёш бўлиб юринг,
Борингизга шукур онажон.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Онажоним... Таъсирли шеър.
Борингизга шукур она
✍Хуршид Карим
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҚИЁМАТ ЯҚИНМИ
Дилларни маҳв этган хиёнат,
Қиёмат яқинга ўхшайди,
Тарк этган кўнгилни диёнат,
Қиёмат яқинга ўхшайди
Етимни кўзларин тўлдириб,
Ҳаққини есалар сўлдириб,
Ўч олса боласин ўлдириб,
Қиёмат яқинга ўхшайди.
Нопокдир эҳ қанча қадамлар,
Иффатин сотарлар санамлар,
Шайтонга дарс берар одамлар,
Қиёмат яқинга ўхшайди.
Ҳаёнинг кўзлари бойланар,
Номуснинг юзлари лойланар,
Аёллар эркакка айланар,
Қиёмат яқинга ўхшайди.
Ичда дер одамнинг оласи,
Ким тинглар мазлумнинг ноласин,
Отасин урмоқда боласи,
Қиёмат яқинга ўхшайди.
Тик токда нечалар беюзлар,
Ликиллаб баданин кўз кўзлар,
Даъюслар кўпайди даъюслар,
Қиёмат яқинга ўхшайди.
Опани сингилга меҳри йўқ,
Укаси акага отар ўқ,
Оқибат ёнмоқда, лахча чўғ,
Қиёмат яқинга ўхшайди.
Кўклам эт қиш ила кузларни,
Эритгин юраги музларини,
Эй Тангрим кечиргин бизларни,
Қиёмат яқинга ўхшайди.
Хуршид Карим
17.08.2024
t.me/Xurshid_Karim
Бугун кўп тақдирлар ҳал қилинади!
🙋♀Ўқишга киролмаган қизларга "Тўйлар муборак" бўлади!
🙋♂Ўқишга киролмаган йигитларга эса "Россияга хуш келибсиз!"
❕Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингизга имкон беринг! Ўқишга киролмаса эрга бериб, чет элга ишлагани жўнатиб юборманг...
Реакция!(👍👎)
👉🏻 @Xurshid_Karim
МАЗАХ ҚИЛМАНГ МУАЛЛИМНИ
Нодон билманг муаллимни, қалбин тилманг муаллимни,
Ўн тўрт, ўн беш соат бериб,мазах қилманг муаллимни.
Етмоқ душвор минг долларга, бундай фақир ҳолат билан,
Ҳар йил янги кадр олиб кўкартирманг муаллимни.
Дарс бошланмай асаб таранг, эҳ бечора устозгинам,
Тақсимотда юракларин вайрон қилманг муаллимни.
Баланд парвоз гаплар билан, тешик қопни ямаб бўлмас,
Бўйдан олиб энга қўшиб ҳайрон қилманг муаллимни.
Дарс талашса айб кимда, бир ўринга уч тўртта-ку,
Талаштириб бир бирига душман қилманг муаллимни.
Қирқ йил стаж нолга тенгдир, тест ёдлаган Хизир бўлди,
Эй тўралар қадрин бунча арзон қилманг муаллимни.
Маоши кам бултургидан бу қандайин мақом бўлди,
Тўнин йиртиб кўзда ёшин маржон қилманг муаллимни.
Бу шеър эмас Хуршид Карим айтган оддий ҳақиқатдир,
Охир Қозоқ, Россияга гумдон қилманг муаллимни.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БЕРМАСА БЕРМАСИН
(қўшиқ учун битилди)
Одамни менсимас ҳусни ойларни
Нози тоғдан баланд гулчиройларни,
Димоғи осмонда таннозойларни,
Бермаса бермасин ялинманг она,
Тўрт мучам соғ менинг танда мадорим,
Олифта қизларга йўқ асло зорим,
Севгидан устундир номусим орим,
Бермаса бермасин ялинманг она,
Қадрига етса ким гар онасини,
Тақдир кулиб ўпар пешонасини,
Тарақлатиб ёпинг дарвозасини,
Бермаса бермасин ялинманг она.
Чиройи ой эмиш нози зиёда,
Майли танҳо бўлсин ибо ҳаёда,
Қиз қуриб кетибми ахир дунёда,
Бермаса бермасин ялинманг она.
Уйланиш кечи йўқ йигит кишига,
Шунчаки тан беринг тақдир ишига,
Шаҳзодалар кирсин майли тушига,
Бермаса бермасин ялинманг она.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОНАМНИ ҲОЖИ ҚИЛ
Ёлвораман ё тангрим,
Тингла дилда ноламни,
Сендан танҳо ўтинчим,
Ҳожи қилгин онамни.
Ташвишлардан эт холи,
Бир фаришта мисоли,
Удир меҳр тимсоли,
Ҳожи қилгин онамни.
Ёрсан гадо-ю,шоҳга,
Раҳм айла мен гумроҳга,
Етказ Каъбатуллоҳга,
Ҳожи қилгин онамни.
Ёш оқмасин кўзидан,
Гуллар унсин изидан,
Нур ёғдириб юзидан,
Ҳожи қилгин онамни.
Нурларга тўлсин уйим,
Кетсин ташвишим,ўйим,
Менинг энг зўр орзуйим,
Ҳожи қилгин онамни.
Бор-у,давлатим менинг,
Фарзим,суннатим менинг,
Хоки жаннатим менинг,
Ҳожи қилгин онамни.
Имоним кулиб танда,
Бахтиёр мен бу дамда,
Олиб борай елкамда,
Ҳожи қилгин онамни.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СЕНСИЗЛИК
Бошимда кундалик юмушлар,
Тириклик Аллоҳдан иноят,
Ташвиш-у, ишларга овуниб,
Эсимдан чиқасан ниҳоят.
Алдамчи ҳаёллар теграмда,
Пуч орзу, кўнгил ҳеч тўлмайди,
Кечамда йўқ эдинг, эртамда,
Бўлмасанг ҳеч нима бўлмайди.
Ким шодон, ким эса мискин зор,
Дунёни кезади тенгсизлик,
Юрибман сенсиз ҳам бахтиёр,
Мени ҳеч енголмас сенсизлик.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
МЕНИ ДЎСТ ДЕБ БИЛГАН ОДАМЛАР
Ким қувончим қилолмас ҳазм,
Қайғуларим ким учун базм,
Сизга минг бор қиларман таъзим,
Севгим келар сизни ҳар дамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.
Ким ортимдан ғийбатлар сотар,
Таъмалари қалбимга ботар,
Сиз бор тонгим мунаввар отар,
Тонгларимда тенгиз шабнамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.
Ишончимни булғалайди ким,
Кулиб туриб ҳанжар урар, жим,
Лекин сиз бор, синмайди дилим,
Сиз бор мени енголмас ғамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.
Гоҳо аччиқ ҳаёт шарбати,
Гоҳ оғудек муҳаббат тоти,
Сиз умримнинг чин ҳақиқати,
Сиз бор бошим бўлмайди ҳамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.
Мақтангулик мартабам йўқдир,
Ғурбат менга отилган ўқдир,
Сиз бор менинг кўнглим хўп тўқдир,
Сиз бор ўчмас,шаънимда шамлар,
Мени дўст деб билган одамлар.
Дунё экан армонли-отли,
Гоҳи шодлик,гоҳи,оҳ,додли,
Сиз бор яшаш қанчалар тотли,
Сиз бор,қувонч кўзларим намлар,
Мени дўст деб билган одамлар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
💥Бугун, 19-август Дунёдаги энг чиройли Опалар куни нишонланмоқда
Опа - бу иккинчи она, меҳрибон сирдош, ҳеч қачон сотиб кетмас ишончли дўст
🥰Опаларимиз доимо соғ-омон бўлсинлар
Реакция!(👍👎)
👉🏻 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Севганингиз бор экан..
✍Хуршид Карим.
🎙Ферузабону
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ARZIMASMIDIM..
✍Xurshid Karim she'ri
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
КИМГА ТЕГАСИЗ
Совчисин санаган танноз эрка қиз,
Ҳар дам совчиларим бошин эгасиз,
Севгимни рад этиб, қалбимни тилиб,
Менга тегмасангиз кимга тегасиз.
Тўрт мучам соғ бўлса, сўқир бўлмасам,
Тепа кал ва ёки тақир бўлмасам,
Энг муҳими қашшоқ, фақир бўлмасам,
Менга тегмасангиз кимга тегасиз.
Йўқ дейсиз йўқ дейсиз, демайсиз ҳеч хўп,
Гоҳи жилмаясиз, гоҳ урасиз дўқ,
Ахир шаҳзодалар бу ҳаётда йўқ,
Менга тегмасангиз кимга тегасиз.
Йиғлайми бу холдан ёки кулайми,
Мажнундек саҳрода фарёд қилайми,
Айтинг чўлоқманми, ёки ғилайми,
Менга тегмасангиз кимга тегасиз.
Йигитлар зўрман, алпдир қоматим,
Ҳар ишда ҳамроҳдир менга омадим,
Фақат разм солинг бизга бир қатим.
Менга тегмасангиз кимга тегасиз.
Қайсарлигингиздан кетдим-ку тўйиб,
Ҳижрон азоб берар бағримни ўйиб,
Сиз йўқ деб чарчаманг, мен совчи қўйиб,
Менга тегмасангиз кимга тегасиз.
Биз бахтли бўламиз илло сиз билан,
Розингиз оламан ваъдангиз билан,
Ўзим гаплашаман дадангиз билан.
Менга тегмасангиз кимга тегасиз
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ ЯҚИНЛАРНИ
🎙Шахзод Зоиров
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌱Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин😊👍
🍃 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱 Янги кунингиз мазмунли ўтсин
🌸 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
SEVOLMAYDI..
✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СЕВГАНИНГИЗ БОР ЭКАН
Зулфингиз зуннор экан,
Кўзингиз хумор экан,
Севиб қолдим билмайин,
Севганингиз бор экан.
Юрак сизга зор эди,
Сизсиз дунё тор эди,
Кўнгил ёмон оғриди,
Севганингиз бор экан.
Ёзим айланди қишга,
Орзуйим ширин тушга,
Кечикибман севишга,
Севганингиз бор экан.
Аччиқ аччиқ куламан,
Ич ичимни тиламан,
Энди нима қиламан
Севганингиз бор экан.
Меҳр истаб келгандим,
Сархуш бўлиб юргандим,
Танлаб, танлаб севгандим,
Севганингиз бор экан.
Севиб сиздек гул юзни,
Холимиз хароб бизни,
Топмай йўқотдим сизни,
Севганингиз бор экан.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЎҚИШГА КИРДИМ
(талабa бўлиш бахтига муяссар бўлган барча бахтлиларни табриклайман)
Ялтиради пешона,
Бахтдан бошим мастона,
Қувончим чексиз бугун,
Ўқишга кирдим она.
Умидим шода, шода,
Бергандим сизга вада,
Бажардим бугун уни,
Ўқишга кирдим дада.
Осмон бўлди ер кўнглим,
Дилда қувончим лим, лим,
Аллоҳимга минг шукур,
Ўқишга кирдим синглим.
Бошим силар ҳуш сабо,
Қутланг мени эй момо,
Суюнчини тайёрланг,
Ўқишга кирдим бобо.
Янгилигим зўр ука,
Ушлаб қоласан ёқа,
Орзуларим ушалди,
Ўқишга кирдим ака.
Дунё мунаввар,сафо,
Юракда меҳр-у,вафо,
Табрикланг укангизни,
Ўқишга кирдим опа.
Ҳурсандман дуст-у,оға,
Жоним сизга садоға,
Шодликларим бир олам,
Ўқишга кирдим тоға.
Назарин солди Эгам,
Дилдан кетди ғам,алам,
Бахтиёрман онажон,
Талаба бўлдим мен ҳам.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ИККИ ЮЗЛИ ДЎСТЛАРИМ
Дўстмисиз сиз ё ғаним,
Билмай ақлим лол маним,
Сизга куним қолмасин,
Икки юзли дўстларим.
Жон беришга тайёрсиз,
Кўз ёшимга хуморсиз,
Тулкидан ҳам айёрсиз,
Икки юзли дўстларим.
Кулиб гуллар тутасиз,
Кулсам қонлар ютасиз,
Синишимни кутасиз,
Икки юзли дўстларим.
Сохта дўстсиз,сохта бой,
Сўзларингиз шакар чой,
Менинг азам сизга тўй,
Икки юзли дўстларим.
Билмам нега куйгансиз,
Ошимни еб тўйгансиз,
Қабрим қазиб қўйгансиз,
Икки юзли дўстларим.
Дўстман деб қад керасиз,
Зулукдек қон сўрасиз,
Шайтонга дам берасиз,
Икки юзли дўстларим.
Дўстмисиз сиз ё ғаним,
Икки юзли дўстларим,
Билмай ақлим лол маним,
Икки юзли дўстларим.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim