xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙lJRODA FERUZABONU

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВАРМИДИНГ МЕНИ.

Бир кун ғариб қолсам мен гулим,
Чўнтагимда қолмай бир пулим,
Юзларингни бурмай шунда ҳам,
Севармидинг мени севгилим.

Юмушларим кетса терс юриб,
Омад мендан кетса юз буриб,
Ўшанда ҳам жилмайиб туриб,
Севармидинг мени севгилим.

Куйиб битиб кўнглим дарчаси,
Юз ўгирса мендан барчаси,
Қолмади деб ҳеч бир нарсаси,
Севармидинг мени севгилим.

Теълба дилим тўлиб заҳарга,
Йиғласам гар шому,саҳарда,
Гадо бўлиб қолсам агарда,
Севармидинг мени севгилим.

Кўча куйда қолиб мен ночор,
Седан бошқа менинг кимим бор,
Десам агар бўлиб ҳокисор,
Севармидинг мени севгилим.

Ҳеч иш келмай қолса қўлимдан,
Адашсам гар юрар йўлимдан,
Ҳабар келиб турса ўлимдан,
Севармидинг мени севгилим.

Саволим шу назарга илсанг,
Ярашади йиғласанг кулсанг,
Сени шундай севганман билсанг,
Севармидинг мени севгилим.



✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХОТИННИНГ ДУОСИНИ ОЛИШ КЕРАК😉😉😉



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Байрам_муборак

🇺🇿 12 август — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ходимлари куни

Бугунги байрам билан солиқ соҳасида хизмат олиб бораётган барча соҳа ходимларини табриклаймиз.

Оилавий хотиржамлик ва соғлик-саломатлик тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!


👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭРКАКЛАР ҒИЙБАТ ҚИЛСА


Элда бўлар эрмаклар,
Тугар ширин эртаклар,
Қадри бўлар бир чақа,
Ғийбат қилса эркаклар.


Мардлар боши қор бўлар,
Эркак номи хор бўлар,
Уят бўлар,ор бўлар,
Ғийбат қилса эркаклар.


Шерман дейди шоқоллар,
Ўзгаради мақоллар,
Нима қилсин аёллар,
Ғийбат қилса эркаклар.


Кетар ҳузур ҳаловат,
Ёғар бошга маломат,
Яқинмикан қиёмат,
Ғийбат қилса эркаклар.


Ўғиллар топмас камол,
Қизлар топарлар завол,
Оилада бошлиқ аёл,
Ғийбат қилса эркаклар.


Гуллар хазон бўлажак,
Ранглар сомон бўлажак,
Хавф остида келажак,
Ғийбат қилса эркаклар.


Номус қилиб ботирлар,
Уйларида ётурлар,
Кетмон чопар хотинлар,
Ғийбат қилса эркаклар.


Давру давронлар сурсин,
Эрлар қаддини урсин,
Замон жойида турсин,
Ғийбат қилманг эркаклар.



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КУЛИБ ҚЎЙСАНГ...


Ҳолим сўрасанг бўлди,
Жоним сўрасанг бўлди,
Кўпи керакмас менга
Бир кулиб қўйсанг бўлди.


Ақлим олар туришинг,
Ўтга солар юришинг,
Жоним олар кулишинг,
Бир кулиб қўйсанг бўлди.


Жабр этма маҳкумингга,
Раҳм этгин мафтунингга,
Мен телба мажнунингга,
Бир кулиб қўйсанг бўлди.


Кипригингда найза, ўқ,
Кўзларингда ёнар чўғ,
Васлингдан умидим йўқ,
Бир кулиб қўйсанг бўлди.


Ювиб кўнгилда доғим,
Яшнатиб кўнгил боғим,
Дунёдан ўтар чоғим,
Бир кулиб қўйсанг бўлди,


Ҳуснингга кўз туморман,
Кулишингга хуморман,
Ҳажрингда бахтиёрман,
Бир кулиб қўйсанг бўлди.




Хуршид Карим



11.08.2024



(қўшиқ учун
☎️941309110)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Гулнора Юсупова - Шукрона айтинг

✍Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Onangizni qachon ko'rdingiz?!

✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Elyorbek Meliboyev - Dadamni soyasida

© Xurshid Karim

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭЛ АРДОҒИДА

( Охунжон Мадалиевнинг ёрқин хотирасига бағишланади )


Ёмгирлари ёғади кузни,
Кўз ёшларим эритар музни,
Кўргим келар кургимиз келар,
Охун хофиз соғиндик сизни.


Сўроқлайди ошиқларингиз,
Дўстларингиз содиқларингиз,
Юрагимда қўшиқларингиз,
Охун хофиз соғиндик сизни.


Осмонларда кулиб туринг сиз
Соғингчларим билиб туринг сиз
Тушларимга кириб туринг сиз
Охун хофиз соғиндик сизни.


Тинглаб қўшиқ кунгил зорингиз,
Ёшлар тўкар севган ёрингиз,
Ўғлингизда йиғлар торингиз,
Охун хофиз согиндик сизни.


Яшайсиз дил пештоқидасиз,
Ишқ боғлари чорбоғидасиз,
Ўзбек халқин ардоғидасиз,
Охун хофиз согиндик сизни.



🖋Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВИШ УЧУН КЕЛГАНМАН


Бу дунёга ишқ куйин,
Чалиш учун келганман,
Севилишмас, мен фақат,
Севиш учун келганман.


Яшашни ҳеч ўргатманг,
Йиғламайман, йиғлатманг,
Кўз ёш тўкиш учунмас,
Кулуш учун келганман.


Ғамларингни қўй ҳаёт,
Ташвишларинг менга ёт,
Асли сенинг даврингни,
Суриш учун келганман.


Йўлларимга қазинг чоҳ,
Қалбимда буюк-Аллоҳ,
Орқагамас, олдинга,
Юриш учун келганман.


Эй дўст сира ўкинма,
Ёлғизман деб куйинма,
Дўст бўлиб ёнгинангда,
Туриш учун келганман.


Гоҳ мағрур, ғолиб дунё,
Гоҳида ғариб дунё,
Асли сенинг сирингни,
Билиш учун келганман.


Дилимдадир оқибат,
Муҳаббат қалбимда қат,
Эй одамлар мен сизни,
Севиш учун келганман.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Худодан сўрадим


✍Хуршид Карим

🎙Исломхон



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТУҲФАНГ БОРМИ



Меҳр истаб сарғаярман жоним ҳалак,
Қаҳрлардан тўйиб кетди шўрлик юрак,
Шодон бўлиб куларманми бир боргина,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.



Кундузиларим қоп қоронғу тундай ўтса,
Қалбим яро юрак бағрим хундай ўтса,
Наҳот энди ўтар умрим шундай ўтса,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.



Орзуларим бағрим тилар армон бўлиб,
Кўзларимда ёш тизилди маржон бўлиб,
Куз ҳам келди ҳаётимга меҳмон бўлиб,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.



Умидларим яраланган оққуш мисол,
Осмонимда ой кулмайди, тўлмас ҳилол,
Ўтиб борар умрлар ҳам, бир туш мисол,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.



Хандон отиб кулгувчи кўп хато қилсанг,
Тинглагувчи йўқ дардингни нидо қилсанг,
Стамларинг ортидан бахт ато қилсанг,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.



Хаёт шундай пасту баланд чуқур дейман,
Ногох қилган гуноҳимга узр дейман,
Барча берган неъматингга шукур дейман,
Тақдир менга туҳфанг борми ғамдан бўлак.




Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОТАЖОН

Эй отажон сиздан улуғ,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ
Магар сизни рози қилсам
Армоним йўқ, армоним йўқ.

Кўзга суртай тавонингиз,
Тиллога тенг каломингиз,
Тоза покдир имонингиз,
Гумоним йўқ, гумоним йўқ.

Киринг дейман улуғ ёшга,
Қиёсим сиз ой, қуёшга,
Отажоним сиздан бошқа,
Қалқоним йўқ, қалқоним йўқ.

Сизсиз Хоқон, сиз Ҳотамтой,
Чеҳрангизда нурли чирой,
Ёнингиздан азизроқ жой,
Маконим йўқ, маконим йўқ.

Дуойингиз жон малҳами,
Йўқ кўнглимнинг ташвиш, ғами,
Сизсиз униб, кўкаргани
Имконим йўқ, имконим йўқ

Эй отажон сиздан азиз,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ,
Магар сизни рози қилсам,
Армоним йўқ, армоним йўқ.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

OQIBAT XAM PUL BOʻLIB KETDI

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

BIZNING KANAL 👇👇👇

http://t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИСҚА ҲАҚИҚАТЛАР


Бой бўлган сари инсон,
Нафси ҳам бўлар осмон,


Елиб чопиб, олмай тин,
Қўш-қўш қилар мошинин.


Бўйлаб бўйлаб бўйини,
Қават қилар уйини.


Қараб кўрса бу ҳам кам,
Икки қилар уйни ҳам.


Чопиб мансаб отини,
Икки қилар хотинни.


Билмам кимга қанақа,
Сериалларда шунақа. 😄😄


✍Хуршид Карим


@Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📝Бахтли бўлсин болаларим!


Дилбандларим дилда унган лолаларим,
Кўзим нури, кипригимда жолаларим,
Бир ўтинчим сендан қодир Яратганим,
Мендан бахтли бўлсин менинг болаларим.


Осмонларда бўзлаб турган ойлар тингланг,
Тоғу, тошлар узра шошган сойлар тингланг,
Муқаддас ул, азиз, улуғ жойлар тингланг,
Мендан бахтли бўлсин, менинг болалалрим.


Порлаб турсин самоларда бахт қуёши,
Кўзларидан оқсин фақат қувонч ёши,
Омон бўлсин доим омон азиз боши,
Мендан бахтли бўлсин менинг болаларим.


Синовларда қадди- басти букилмасин,
Ҳаёт-кураш майдонида йиқилмасин,
Озод юртда қадри сира тўкилмасин,
Мендан бахтли бўлсин менинг болаларим.


Изларидан гуллаб турсин ибрат, сабоқ,
Униб ўсиб эл корига бўлсин яроқ,
Энг улуғвор тилагим шу қодир Аллоҳ,
Мендан бахтли бўлсин, менинг болаларим.


🖋Хуршид Карим.




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТУНЛАР ТУШЛАРИМГА...


Тақдир сени менга кўрмади раво,
Севги, ишқ, муҳаббат ўткинчи ҳавас,
Ҳеч не сўрамайман сендан дилрабо,
Тунлар тушларимга кириб турсанг бас.


Эҳ бунча ғарибсан ёлғончи дунё,
Ҳаётбаҳаш ҳисларинг гўёки бир ҳас,
Кундузлар алдамчи,кундузлар рўё,
Тунлар тушларимга кириб турсанг бас.



🖋Хуршид Карим



@Xurshid_Karim




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Onajoning sog' bo'lsin →
👤 Sardor Rasulov - Topic →
✍Xurshid Karim


t.me/Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВМАДИ


Севгида келмади омадим,
Ҳижронга ёр бўлди жон таним,
Адашдим муҳаббат йўлида,
Севганим севмади севганим.


Юрагим қўрида ғам, алам,
Ўксиниб кипригим бўлди нам,
Мажнундек телбавор севсам ҳам,
Севганим севмади севганим.


Алданиб ишва-ю, нозига,
Ўйнадим ёлғончи созига,
Боқмади, кўнглимнинг розига,
Севганим севмади севганим.


Кўзимга дунёлар тор экан,
Йигитга бу ёмон, ор экан,
Ўзга бир севгани бор экан,
Севганим севмади севганим.


Ер бўлдим кимлардир тоғ бўлди,
Мен бемор бировлар соғ бўлди,
Юрагим ювилмас доғ бўлди,
Севганим севмади севганим.


Севгида келмади омадим,
Йўқ, меҳр кўрмадим бир қатим,
Шунчалар шўрмиди қисматим,
Севганим севмади севганим.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУҲАББАТ


Севги нима, севги дард,
Ёки қисмат, ёки бахт,
Кўзларимга инган гард,
Бедоримсан муҳаббат,


Бунча шошди умрим ҳам,
Гоҳи шодлик,гоҳи ғам,
Кипригимда томчи,нам,
Озоримсан муҳаббат.


Бахтсан -кўзи юмилган,
Кўз ёшимга чўмилган,
Орзум тирик кўмилган,
Мозоримсан муҳаббат.


Душман учун отилмас,
Тилло, зарга сотилмас,
Йўқотилса топилмас,
Бозоримсан муҳаббат.


Кутгум сени самодан,
Маъсум гулгун сабодан,
Сақлагувчи балодан,
Туморимсан муҳаббат.


Гул бўлиб қалбим тилган,
Маҳзун ҳолимга кулган,
Умрим нурафшон қилган,
Баҳоримсан муҳаббат.



✍Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Хушхабар #РЕКОРД

🥇7-ОЛТИН МЕДАЛ МУБОРАК БЎЛСИН, ЎЗБЕКИСТОН!!

Ҳозиргина хамюртимиз Абдумалик Халоков финалда Қирғизистонлик Мунарбек устидан ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ  ва Олимпиада чемпиони бўлди!!

7-олтин!! Бу сафар ёрворяпмиз!!!

Бу хушхабарни яқинларга биринчилардан бўлиб юборинг.

👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖИМ ҚЎЙИБ ҚЎЙДИМ


Ғийбатимни қилса кимлар,
Яхшиликка йўйиб қўйдим,
Худо берар жазосин деб,
Индамасдан қўйиб қўйдим.


Ким қасдма-қасд бу жонимга,
Ташна бўлса гар қонимга,
Суяниб мен имонимга
Индамай жим қўйиб қўйдим.


Ғаним келса ханжар тираб,
Ожиз пайтим йўлим қараб,
Инсоф сўраб, инсоф сўраб,
Ўз ҳолига қўйиб қўйдим.


Ким сўраса жазоимни,
Топиб мингта хатойимни,
Аро солиб худойимни,
Индамасда қўйиб қўйдим.


Кулиб кулиб очиб қучоқ,
Дўстим урса ортдан пичоқ,
Билмасликки олиб шу чоқ,
Индамасдан қўйиб қўйдим.


Ишонганим бағрим тилса,
Яқинларим ёвлик қилса,
Оқибатдан юз бурмадим,
Индамасдан қўйиб қўйдим.


Индамасдан қўйиб қўйдим,
Яхшиликка йўйиб қўйдим,
Ҳаммасини жазосини,
Аллоҳимга қўйиб қўйдим.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Худодан сўрадим. Шерали Худоёров (Хуршид Карим сўзи) →
👤 sherali.khudoerov.official


t.me/Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТЎЙИНГ КУНИ...


Кимга жабр, кимга сабр,
Кимларга зўр-маза бўлди,
Сени тўйинг бўлган куни,
Юрагимда аза бўлди.


Шодликларга тўлди бугун
Бахтинг уйин остонаси,
Мени эса қалбим аро,
Муҳаббатим жанозаси.


Сени тўйинг бўлган куни,
Тамом сабрим тўлиб бўлди,
Сенинг бахтинг туғилган кун,
Менинг бахтим ўлиб бўлди.


Кимга жабр, кимга сабр,
Кимларга зўр маза бўлди,
Сени тўйинг бўлган кеча,
Юрагимда аза бўлди.


Қуйгин энди бевафо қиз,
Ёржонингга боқиб кетгин,
Куйиб бўлган юрагимни
Маржон қилиб тақиб кетгин.


Муҳаббатнинг мағлублигин,
Бошқалар ҳеч билишмасин,
Ишқ муҳаббат йўқ экан деб,
Яна севмай қўйишмасин.


Бевафо қиз юрагимдан,
Исмингни ҳам юлиб кетгин,
Сенга кулиб бахтлар тилай,
Сен ҳам шодон кулиб кетгин.

Кимга жабр, кимга сабр,
Кимларга зўр маза бўлди.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ассалому алайкум қадрли инсоним! Шанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ-саломат уйғотган роббимизга хамдлар бўлсин кунингиз файзли ўтсин!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ВАҚТИМ БЎЛМАДИ


Юрагимни тўлдирди фироқ,
Тиллолардан тахтим бўлмади,
Йиғлай дедим, ўксиниб, бироқ,
Йиғлагани вақтим бўлмади.








  🖋Хуршид Карим


🎙ЮЛДУЗИМ


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙SitoraiAkhror - Tuhfang bormi

✍Xurshid Karim

@Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал