xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОНАНГИЗНИ ҚАЧОН
КЎРДИНГИЗ

Муҳим,жиддий юмушлар билан,
Диярли ҳар жойда бўлдингиз,
Эслолмайсиз ташвишлар билан,
Онангизни қачон кўрдингиз.

Шовқинлардан ғовлаган шаҳар,
Умрингизни овлаган шаҳар,
Қишлоқдаги ўша муштипар,
Онангизни қачон кўрдингиз.

Юрагида яширин нола,
Кўзларида соғинчли жола,
Олим бола, эҳ золим бола,
Онангизни қачон кўрдингиз.

Сизни кутиб кўзлари толди,
Келмади деб ховотир олди,
Умрингиз ҳам яримлаб қолди,
Онангизни қачон кўрдингиз.

Фарзандим деб, болам деб сўлган,
Паймонаси,юраги тўлган,
Дунёларда ғанимат бўлган,
Онангизни қачон кўрдингиз.

Ўтаверар йиллар дарбадар,
Ўз домига тортиб,тилло -зар,
Тўғрисини айтинг биродар,
Онангизни қачон кўрдингиз.

Ўтиб борар умр кун сайин,
Бир кун тугаб қолмоғи тайин,
Ҳайкал қурманг ўлгандан кейин,
Онангизни қачон кўрдингиз.


✍Хуршид Карим

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


@Xurshid_Karim




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЎП ЭСЛАЙСИЗ

Менинг қучоғимга тўлдириб жафо,
Қайга кетаяпсиз энди дилрабо,
Кетдим қутиламан деманг баридан,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Жавобсиз қолди кўп берган саволим,
Бир кун ёмон тутар тутса заволим,
Сизни тинч қўймайди ҳатто хаёлим,
Ҳа кўп эслайсиз мени бевафо.


Сиз билан кутганим бўлмади содир,
Иккимиз икки ён айирди тақдир,
Бу севги муҳаббат ҳар нега қодир,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Ҳолингиз танг бўлар, рангингиз сомон,
Шунча хотиралар қўярми омон,
Сизни қийнар ҳали соғинчим ёмон,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.

Йиллар ўтса ҳамки ўчмайди зинҳор,
Унутарман дея ўйламанг дилдор,
Давоси мен бўлган дардларингиз бор,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Қайтар бир кун менга берган жабрингиз,
Мендек азобларга тўлар бағрингиз,
Майли бахтли бўлинг етса сабрингиз,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим
🎙Тахмина

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!

🌙Жума айёми муборак, азизлар!

🤲Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

🤲Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

✨Жума айёми муборак бўлсин!


👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🥇 Ulugʻbek Rashitov – ikki karra Olimpiya oʻyinlari chempionligini qoʻlga kiritgan ilk oʻzbek taekvondochisi!

Ulugʻbek Rashitov Olimpiya oʻyinlarining ikki karra gʻolibligiga erishgan birinchi o’zbek taekvondochisi sifatida oʻz nomini sportimiz solnomasiga muhrlab qoʻymoqda. -68 kg vazn toifasida ishtirok etgan yurtdoshimiz finalda iordaniyalik Zaid Karimni 2:X hisobida magʻlubiyatga uchratib, oltin medalga sazovor boʻldi.

Shu tariqa, Oʻzbekiston delegatsiyasi hisobidagi medallar hozircha 2 ta oltin va 2 ta bronzani tashkil etmoqda. Barakalla, Ulugʻbek! Biz sen bilan faxrlanamiz!

💪 OKTAGON TV

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

To'liq varianti tez orada taqdim etiladi

Qancha ekan ko'nglingizni baxosi

Ijroda Javlon Ergashev
So'z Xurshid Karim
Aranjirovka Murodjon Tursunov

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Хотинни бори яхши


Хуршид Карим шеъри

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍️Хуршид Карим.

🎤Гулруҳ Эшонқулова.

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥 Бугун 6-Август халқаро ШИФОКОРЛАР куни.

Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳамиша иммунитетингиз юқори, АТФ ингиз кўп, гемоглобинингиз баланд, қон босимингиз 80 га 120, кўзларингиз лочиндек ўткир, ўпкангиз гипоксиядан, жигарингиз гепатитдан, ошқозонингиз гастритдан узоқ, ойлигингиз нерв ҳужайраларидек кўп, ҳаётингизда қўзғалиш тормозланишдан устун бўлсин! Соғлиқ саломатлик, оилавий ҳотиржамлик ҳамиша хамроҳингиз бўлсин!

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЕЧИР ЖОНИМ, МЕН СЕНИКИ БЎЛОЛМАДИМ..

✍Хуршид Карим.
🎙Ферузабону...

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИШЛОҚ АЁЛИ

Саҳарларда сирлашади тонглар билан,
Ширин ташвиш, ўйлар ўтар ҳаёлидан.
Замин сархуш супургисин турткисидан,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Ресторан-у, кафеларга бормаса ҳам,
Қиммат қиммат совға салом олмаса ҳам,
Шодлигидан кипригида милтирар нам,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Тилло зардан изламас у ҳаёт таъмин,
Елиб юриб тўлдиради рўзғор камин,
Меҳнат билан аритади ташвиш, ғамин,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Бешик қучиб алла айтар тунлар бедор,
Доим унга ҳамроҳ бўлар иффат-у, ор,
Нолимайди юрагида шукури бор,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Болам дейди, фарзандига меҳри бўлак,
Ҳамма ишда моҳир улар, зеҳни бўлак,
Билинг қишлоқ аёлларин сеҳри бўлак,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.

Тилло зирак, тилло занжир тақмаса ҳам,
Ҳашаматдор биноларга боқмаса ҳам,
Бир сўз айтай,, Хоним"ларга ёқмаса ҳам,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТОЖИК ҚИЗИ


Эй тожики духтари,
Севдим сени эй пари,
Осмонларга учарман.
Сени севганим сари.


Киприкларинг мисли ўқ,
Кўзларингда ёнар чўғ,
Ёнингга борай десам,
Паспортимда виза йўқ.


Хаёлимда сен фақат,
Орзуларим бир сават,
Қандайин чегаралар
Сарҳад билмас муҳаббат,


Эй тожики духтари,
Тожикистон дилбари,
Ҳузурингга бораман,
Йўл бўлса ҳам тескари.


Фарғона-ю, Душанбе,
Совчи борар сешанбе,
Чегара йўқ севгида
Тўй қиламиз пайшанбе.


Сарҳад билмас муҳаббат
Юрагимда сен фақат,
Тожик ўзбек бирлашиб,
Бахтли бўламиз абад.



Хуршид Карим



5.08.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ВАҚТИМ БЎЛМАДИ


Юрагимни тўлдирди фироқ,
Тиллолардан тахтим бўлмади,
Йиғлай дедим, ўксиниб, бироқ,
Йиғлагани вақтим бўлмади.


Умр ўтди давонлар ошиб,
Ташвиш, ғамлар дарёдек тошиб,
Болалигим ўтди тез, шошиб,
Ўйнагани вақтим бўлмади.


Вафосиздан вафолар кутдим,
Алам ютдим, стамлар ютдим,
Муҳаббатга қўшиқлар битдим,
Куйлагани вақтим бўлмади.


Дарё бўлди,сой бўлди кўнглим,
Ғариб бўлди,бой бўлди кўнглим,
Кечир мени беозор синглим,
Бўйлагани вақтим бўлмади.


Тирикчилик дарди деб мана,
Чинор бўлди нав,ниҳол тана,
Тинглардингиз дардимни она,
Сўйлагани вақтим бўлмади.


Орзуларим эдилар,сим-сим,
Қалб гулларим босиб кетди чим,
Ўйларим бор эди -бежирим,
Ўйлагани вақтим бўлмади.



🖋Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕНИКИ БЎЛОЛМАДИМ



Юрагимда муҳаббатнинг гули сўлди,
Орзуларга етолмасдан юрак тўлди,
Оқ либосда қўлим тутган бўлак бўлди,
Бахтинг бўлиб ёнингда мен қололмадим,
Кечир жоним мен сенки бўлолмадим.


Кулгуларинг ҳаётимни нақши экан,
Юз малакдан бир суратинг яхши экан,
Севгимизга бутун олам қарши экан,
Дармон бўлиб дардларингни ололмадим,
Кечир жоним мен сеники бўлолмадим.


Бу азобда қалбим куйиб адо бўлди,
Уйимда тўй юаргимда аза бўлди,
Қайси айбим учун бундай жазо бўлди,
Ўз саволим жавобини билолмадим
Кечир жоним мен сеники бўлолмадим.


Сенсиз менинг осмонимда ой йўқ экан,
Бу дунёда сендек қоши ёй йўқ экан,
Иккимизга бир тақдирда жой йўқ экан,
Сенинг билан ширин хаёл суролмадим,
Кечир жоним мен сеники бўлолмадим.


Бир кун икки қилар сенинг бошингни ҳам,
Бир мард келиб артар кўзда ёшингни ҳам,
Унутмагин мендек бағри тошингни ҳам,
Бахтинг кўриб сенга бахтлар тилолмадим,
Кечир жоним мен сеники бўлолмадим.



Хуршид Карим



4.08.2024





(қўшиқ учун
📞941309110)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🇺🇿❤🇰🇿 Қозоқ дўстларимиздан олимпиадачиларимизга табрик.

Бугунги тахликали замонда қўшни биродарлар бир бўлиши керак. Куч бирликда 💪

Бўлинганни бўри ер, айрилганни душман.


Бизда кузатиб боринг👇🏻    

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Xurshid Karim
"Sevib yashang, sevilib yashang"

🎙Kumush O'ktamova & Mushtariybonu Jumanazarova.





𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🥇 Hasanboy Doʻsmatov – ikki karra Olimpiada chempioni!

Boks boʻyicha Oʻzbekiston terma jamoasi aʼzosi Hasanboy Doʻsmatov (-51 kg) ikki karra Olimpiya oʻyinlari chempioni sharafiga muyassar boʻlgan ilk oʻzbek bokschisiga aylandi. Hamyurtimiz hozirgina yakunlangan chempionlik jangida mezbon bokschi Bilal Bennamani magʻlub etib, delegatsiyamizga Parij-2024 yozgi Olimpiya oʻyinlarining oltin medalini taqdim etdi.

Bu delegatsiyamiz uchun 3-oltin medal. Biz Sen bilan faxrlanamiz, Hasanboy!

💪 OKTAGON TV

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВМАДИ


Севгида келмади омадим,
Ҳижронга ёр бўлди жон таним,
Адашдим муҳаббат йўлида,
Севганим севмади севганим.


Юрагим қўрида ғам, алам,
Ўксиниб кипригим бўлди нам,
Мажнундек телбавор севсам ҳам,
Севганим севмади севганим.


Алданиб ишва-ю, нозига,
Ўйнадим ёлғончи созига,
Боқмади, кўнглимнинг розига,
Севганим севмади севганим.


Кўзимга дунёлар тор экан,
Йигитга бу ёмон, ор экан,
Ўзга бир севгани бор экан,
Севганим севмади севганим.


Ер бўлдим кимлардир тоғ бўлди,
Мен бемор бировлар соғ бўлди,
Юрагим ювилмас доғ бўлди,
Севганим севмади севганим.


Севгида келмади омадим,
Йўқ, меҳр кўрмадим бир қатим,
Шунчалар шўрмиди қисматим,
Севганим севмади севганим.



Хуршид Карим



8.08.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ПУЛ БЎЛИБ КЕТДИ


Сохтачилик гул бўлиб кетди,
Ҳамма пулга қул бўлиб кетди,
Наҳот дўстлар ёруғ оламда,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Пули бордан аҳвол сўралар,
Оёғига ипдек ўралар,
Дийдорингиз неч пул жўралар,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Пули кўпни атрофи тўла,
Дўст, қадрдон улфату, жўра,
Ишонмасанг пулсиздан сўра,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Кимлар бойлик тиллоларга маст,
Одамийлик қадри жуда паст,
Камбағални биров йўқламас.
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Мансаби бор давралар тўри,
Мақтовларда зўрларнинг зўри,
Отдан тушгач тўкилар шўри,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Бир давримиз сурайлик десам,
Қўлни қўлга урайлик десам,
Дийдорлашиб турайлик десам,
Оқибат ҳам пул бўлиб кетди.


Хуршид Карим


6.08.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОСОН УНУТДИНГ

Чиройлигим, чиройликгинам
Орзулардан изладим сени
Менга насиб этмаган ғунчам
Нега осон унутдинг мени

Хазон каби тўкилди сабрим,
Камон ёйдик эгилди қаддим,
Арзонмиди шунчалар қадрим
Нега осон унутдинг мени

Хаёлимдан кетмайсан бир зум,
Хотиралар эзаверар жим,
Хаёлингни олар бугун ким,
Нега осон унутдинг мени.

Ёмғирлардай ёшларим-томчи
Юрагимга дардларим соқчи,
Севгинг ёлғонмиди алдоқчи,
Нега осон унутдинг мени.

Гуллар мисол очилсин ҳуснинг,
Менга насиб этмаган жисминг,
Юрагимда бир умр исминг,
Нега осон унутдинг мени.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥Бугун 6-август Ҳалқаро ШИФОКОРЛАР куни




АЗИЗ ШИФОКОР


Оппоқ -ҳалатингиз, қалбингиз доғдек,
Соғлар бемордегу, беморлар соғдек,
Бугун қадрингиз хўп билинди тоғдек,
Эй азиз шифокор, азиз шифокор.


Таъналар ёғдилар гоҳ бошингизга,
Дарёлар чўкдилар кўз ёшингизга,
Бугун дунёлар лол бардошингизга,
Эй азиз шифокор,азиз шифокор.


Маломат нима у, ғурбат нима у,
Чарчоқ нима экан, ҳилват нима у,
Инсон ҳаётидан қиммат нима у,
Эй азиз шифокор, азиз шифокор.


Энг аввал эзгулик тилагингизда,
Гуллар унаверар йўлагингизда,
Матонат, сабот бор юрагангизда,
Эй азиз шифокор, азиз шифокор.


Гоҳо тўй,гоҳида аза бу ҳаёт,
Ким фарёд айлайгай,кимлар эса шод,
Бугун дунё сиздан излайди нажот,
Эй азиз шифокор,азиз шифокор


Ибн Синоларга бешик бўлган эл,
Тамаддун,равнақга эшик бўлган эл,
Аллоҳ ёрлақаган ҳуш кўнгил,ҳуш феъл,
Эй азиз шифокор,азиз шифокор.



✍Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Ketgan

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЁЛИНГНИ СЕВ


Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.


Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.


Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.


Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.


Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин Aллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.


Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.



✍Хуршид Кариим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЙИГИТНИНГ ОМАДИ


Бу дунё марди-ю, номарди билан,
Атиргул ифори ҳам гарди билан,
Йиқилса бир куни туради албат,
Ўйнашманг йигитни омади билан.


Бировга дардини айтмайди йигит,
Арслондек изидан қайтмайди йигит,
Номус-у, орини сотмайди йигит,
Ўйнашманг йигитни омади билан.


Дўстман деб ёнида турган кимсалар,
Давлати кетганда сурган кимсалар,
Камбағал деб ерга урган кимсалар,
Ўйнашманг йигитни омади билан.


У севса жонини қилади фидо,
Ҳаттоки боридан бўлса ҳам жудо,
Қўш қўллаб беради бир куни худо,
Ўйнашманг йигитни омади билан.


Йигитни қуввати белида бўлар,
Париваш жононлар йўлида бўлар,
Бир куни ҳаммаси қўлида бўлар,
Ўйнашманг йигитни омади билан.


Борида бор бўлиб ошин еганлар,
Йўғида йўқ бўлиб бошин еганлар,
Қаттиқ адашасиз синди деганлар,
Ўйнашманг йигитни омади билан.


Хазондек тўкилса боғдек қайтади,
Дарди ҳам йўқ бўлиб соғдек қайтади,
Бир куни бошингга тоғдек қайтади,
Ўйнашманг йигитни омади билан.


Зўрлардан зўр бўлиб кетади бир кун,
Ўйнашманг йигитни омади билан.



Хуршид Карим



5.08.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТЎЙИНГ КУНИ...


Кимга жабр, кимга сабр,
Кимларга зўр-маза бўлди,
Сени тўйинг бўлган куни,
Юрагимда аза бўлди.


Шодликларга тўлди бугун
Бахтинг уйин остонаси,
Мени эса қалбим аро,
Муҳаббатим жанозаси.


Сени тўйинг бўлган куни,
Тамом сабрим тўлиб бўлди,
Сенинг бахтинг туғилган кун,
Менинг бахтим ўлиб бўлди.


Кимга жабр, кимга сабр,
Кимларга зўр маза бўлди,
Сени тўйинг бўлган кеча,
Юрагимда аза бўлди.


Қуйгин энди бевафо қиз,
Ёржонингга боқиб кетгин,
Куйиб бўлган юрагимни
Маржон қилиб тақиб кетгин.


Муҳаббатнинг мағлублигин,
Бошқалар ҳеч билишмасин,
Ишқ муҳаббат йўқ экан деб,
Яна севмай қўйишмасин.


Бевафо қиз юрагимдан,
Исмингни ҳам юлиб кетгин,
Сенга кулиб бахтлар тилай,
Сен ҳам шодон кулиб кетгин.


Кимга жабр, кимга сабр,
Кимларга зўр маза бўлди.


Хуршид Карим



5.08.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Осон унутдинг


✍Хуршид Карим
🎙Давронбек

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Шукур қил

✍Хуршид Карим
🎙Зилола Икромова


t.me/Xurshid_Karim





𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Кўп эслайсиз

✍Хуршид Карим
🎙Меҳримоҳ

Читать полностью…
Подписаться на канал