📹 Aka-uka Farhodovlar - O'zbekman | Ака-ука Фарходовлар
Matn: Xurshid Karim
t.me/Xurshid_Karim
УНУТОЛМАЙСАН
Мендан кетганинг билан,
Унитолмайсан мени
Бахтга етганинг билан,
Мени унутолмайсан.
Севгимиздан кечсанг ҳам,
Онт, қасамлар ичсанг ҳам,
Ўзга ёрни қучсанг ҳам,
Унутолмайсан мени
Хаёлингда юраман,
Доим кулиб тураман,
Тушларингга кираман,
Унутолмайсан мени
Тилингдадир баётим,
Қулоғингда фарёдим
Тинч қўймас ҳатто ёдим,
Унутолмайсан мени
Кўринмаса ҳам жисмим,
Кўз қароғингда аксим,
Ўғлингга қўйиб исмим,
Унутолмайсан мени
Бу ҳаётдир, бир тушмас,
Ёдим ёдингдан ўчмас,
Айрилиқ унутишмас,
Унутолмайсан мени
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СЕВИШАЙЛИК
Эй кўзлари қаро қиз,
Юрак бағри яро қиз,
Мен ҳам сиз каби ёлғиз,
Келинг бир севишайлик.
Ноз этасиз уялиб,
Ибо ҳаёга бўяниб,
Атиргулга суяниб,
Келинг бир севишайлик.
Яшнаб очилиб бир пас,
Бир жилмайиб қўйинг,бас,
Муҳаббат гуноҳ эмас,
Келинг бир севишайлик.
Чиқиб лола сайлига,
Ўхшаб Мажнун Лайлига,
Ғийбат қилсин майлига,
Келинг бир севишайлик.
Ишқимиз достон этсин,
Оҳимиз кўкка етсин,
Душманлар куйиб кетсин,
Келинг бир севишайлик.
Соғинч кўнгил зоҳири,
Сиз Зуҳро мен Тоҳири,
Тўй қиламиз охири,
Келинг бир севишайлик.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
🇺🇿 ⚔️ Бугун, 4-август — Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ташкил топилган кун!
Сана муносабати билан соҳада хизмат қилаётган ва нафақадаги соҳа фидоийларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз.
☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
👉 @Xurshid_Karim
❤️🔥❤️
ОНА
✍️🏻 Хуршид Карим.
🎞 Дунёси Дунёча Дунё
🎤 Фая Мадам
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ДУНЁСИ ДУНЁЧА ДУНЁ
http://t.me/Xurshid_Karim
СЕВМА ЮРАК
Арзон дунё, қадринг ким билди,
Куйма юрак зорланма юрак,
Бўлди етар кўксим қон қилиб,
Сева юрак, хўрланма юрак.
Ошиқлари бари пиёда,
Мажнунлари куяр саҳрода,
Муҳаббати арзон дунёда,
Севма юрак хўрланма юрак.
Севсанг сенинг қисматинг тайин,
Азобларинг ортар кун сайин,
Ҳижронларга чидамоқ қийин,
Сева юрак хўрланма юрак.
Дардинг оғир, чиқмайди унинг,
Зулмат бўлар ойдинли тунинг,
Ишқсизларга қолмасин кунинг,
Севма юрак, хўрланма юрак.
Санамлари тиллоларга маст,
Севги қолган, ўткинчи ҳавас,
Жойинг кўксим, оёқ остимас,
Севма юрак, хўрланма юрак
Сенинг севгинг кимга ҳам керак,
Севма юрак хўрланма юрак.
Хуршид Карим
3.08.2024
☎️941309110
t.me/Xurshid_Karim
👆👆👆😂😂😂😂😊😊🙊🙊🙈🙈
АВГУСТ ОЙИ ҲУШ КЕЛДИНГ
(Ўқитувчилар учун ҳазил шеър)
Бир йиллик каму кўстим,
Шу ойга боғлиқ дўстим,
Кўнгилларни портлатиб,
Келдингми эй августим.
Мени кимдан камим бор,
Қанча ташвиш ғамим бор,
Рўзғорда беш таним бор,
Келдингми эй августим.
Мана олинг тўйинг сиз,
Кўзларимни ўйинг сиз,
Мендек ишлаб қўйинг сиз,
Келдингми эй августим.
Олийман деб керилманг,
Кибрларга берилманг,
Ҳаммада асаб таранг,
Келдингми эй августим.
Тўлдирмангиз паймонам,
Эркинман,эмас қарам,
Нима дейди қайнонам,
Келдингми эй августим.
Қочон тайин бўлади,
Кутиш қийин бўлади,
Дўстлик кейин бўлади,
Келдингми эй августим.
Бир ставка тамом бас,
Биз ҳам одам, эмас ҳас,
Бизда ҳам бор тўй,ҳавас,
Келдингми эй августим.
Дунёларим қилиб тор,
Бир соатга қилма зор,
Директорда гапим бор,
Келдингми эй августим.
Ишларим пойма,пойда,
Ҳабар келар ҳар ойда,
Кредитим тўрт жойда,
Келдингми эй августим.
Кўнгилни қилманг ҳира,
Ҳамкасбим сира,сира,
Олмоқчийдим жентра,
Келдингми эй августим.
Дардларин айтиб бот,бот,
Кимлар ғамгин,кимлар шод,
Мактабда қайнар ҳаёт,
Келдингми эй августим.
Вафо кутиб ҳар кимдан,
Дўстлари кўп ғанимдан,
Ҳазил Хуршид Каримдан,
Келдингми эй августим.
🖋Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
ТУНЛАР ТУШЛАРИМГА...
Тақдир сени менга кўрмади раво,
Севги, ишқ, муҳаббат ўткинчи ҳавас,
Ҳеч не сўрамайман сендан дилрабо,
Тунлар тушларимга кириб турсанг бас.
Эҳ бунча ғарибсан ёлғончи дунё,
Ҳаётбаҳаш ҳисларинг гўёки бир ҳас,
Кундузлар алдамчи,кундузлар рўё,
Тунлар тушларимга кириб турсанг бас.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
БЎЙДОҚЛАРГА МАСЛАҲАТ
Оқил барно юзни ол,
Доно, ширин сўзни ол,
Бўлай десанг бахтиёр,
Онанг айтган қизни ол.
Учма ҳуш чиройига,
Найза қош-у, ёйига,
Новвот қўшар чойига,
Онанг айтган қизни ол.
Иболи ҳаёлидур,
Ширин сўз, наволидур,
Оиласи зиёлидур,
Онанг айтган қизни ол.
Ўткинчи ишқ-муҳаббат,
Дилида сабр тоқат,
Сўзингга кирар ҳар вақт,
Онанг айтган қизни ол.
Кулиб турар тонг саҳар,
Тилидан сочмас заҳар,
Қариндош бўлмаса гар,
Онанг айтган қизни ол.
Гуллар чаман боғинг ҳам,
Тоза ош ўчоғинг ҳам,
Тинч бўлар қулоғинг ҳам,
Онанг айтган қизни ол.
Сўзлаб тилинг куймайди,
Суйсанг дилинг куймайди,
Очиқ,сочиқ киймайди,
Онанг айтган қизни ол.
Баҳор ёз фасл-севги,
Кўзлари баср-севги,
Тўйдан сўнг асл севги,
Онанг айтган қизни ол.
Кўнгли очиқ ҳуш наво,
Тонглардайин мусаффо,
Ёмонин кўрмас раво,
Онанг айтган қизни ол.
Пешонаси дўнг укам,
Тақдирингга кўн укам,
Севги тўйдан сўнг укам,
Онанг айтган қизни ол.
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
"Xayolimdan ketmading"
350$ ga Aranjirovkasi bilan sotiladi
🤩🤩🤩
Murojaat uchun:
Tel: +998975375141
Tel: +998886065141
Lich: @azizorinboyev
Lich: @dilnur_studio_admin
@dilnurprofissionalstudio
ОВСИНЛАР
Қувнасинлар, кулсинлар,
Шодон кулиб юрсинлар,
Жанжаллашмасин сира,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Биттаси ёқса тандир
Бириси қорсин ҳамир,
Оқибат бўлсин занжир,
Аҳил бўлсин овсинлар,
Келинлар бўлиб учта,
Нонушта бўлса тушда,
Барака Ҳиндиқушда,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Биллурдек тушиб чил-чил,
Асло синмасин кўнгил,
Бўлишиб опа-сингил,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Катта кичик қадри тенг,
Бири ёқа,бири енг,
Кўнгил кенг бўлса,уй кенг,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Янграсин дўстлик сози,
Жарангласин овози,
Қайна-қайнота рози,
Аҳил бўлсин овсинлар.
✍Хуршид Карим
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 👇❤️
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
2-Август. Чиройли қизлар кунига.
ҚИЗЛАР
Гул ҳуснига пардоз қилиб юрар, жанон қизларо,
Мухаббатга ҳанжар уриб кулар хандон қизларо.
Изларидан яралганми чаманзорлар не, ажаб
Бири лола бири сунбул бири райҳон қизларо.
Кулса кулар ғамгин дунё йиғласа арш йиғлайди,
Кулгулари жонга ёқар шўҳи шодон қизларо.
Мактуб битсанг йиртиб отар дугонасин олдида,
Қалбингни қон қилар гоҳо мисли шайтон қизларо .
Кўз ёш тўкиб ўтирмайди дардин қилиб дастурхон,
Кўнгли тўлса йиғлаб олар пинҳон пинҳон қизларо.
Нур ёғади юзларидан сўзларидан томар бол,
Нигоҳлари маҳзун маҳзун ,оҳу ,жайрон қизларо.
Ишқ меҳрдан қаср қурдим, соғинчлардан салтанат.
Ҳаммасини яксон қилди, қилди пайхон қизларо.
Дилга ботди аламлари стамлари қалбимга,
Мен йиғладим юрак ютиб, кулди мастон қизларо.
Дил амрига қулоқ тутиб нолимоқлик айб эрур,
Барибир ҳам яхшидурсиз нур -у, осмон қизларо.
Ифорингиз қизғонаман баҳордан ҳам ёздан ҳам,
Синглимдайин ўй ҳаёли, ул жонажон қизларо.
Бахтингизга тумор бўлай, бахтингизга ёр бўлай,
Юрагимни бўйнингизга тақай -маржон қизларо.
Меҳрингизни тутманг дариғ ғариб шоир Хуршиддан,
Исмингизга шеърлар битиб қилай достон қизларо.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
#PREMYERA
🥺🥺🥀🥀🥀😢😢😢
HAYOLIMDAN KETMADING...
✍️MUALLIF: XURSHID KARIM.
🎙️IJRODA:💥YULDUZXON💥
МЕНИ КЎП ЭСЛАЙСИЗ
Менинг қучоғимга тўлдириб жафо,
Қайга кетаяпсиз энди дилрабо,
Кетдим қутиламан деманг баридан,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Жавобсиз қолди кўп берган саволим,
Бир кун ёмон тутар тутса заволим,
Сизни тинч қўймайди ҳатто хаёлим,
Ҳа кўп эслайсиз мени бевафо.
Сиз билан кутганим бўлмади содир,
Иккимиз икки ён айирди тақдир,
Бу севги муҳаббат ҳар нега қодир,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Ҳолингиз танг бўлар, рангингиз сомон,
Шунча хотиралар қўярми омон,
Сизни қийнар ҳали соғинчим ёмон,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Йиллар ўтса ҳамки ўчмайди зинҳор,
Унутарман дея ўйламанг дилдор,
Давоси мен бўлган дардларингиз бор,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Қайтар бир кун менга берган жабрингиз,
Мендек азобларга тўлар бағрингиз,
Майли бахтли бўлинг етса сабрингиз,
Ҳали кўп эслайсиз мени бевафо.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
OʻYNASHMA
🎤 JUMANAZAR URALOV
✍ XURSHID KARIM
BIZNING KANAL 👇👇👇
http://t.me/Xurshid_Karim
📝МЕҲР БЕРИНГ!
Алвон алвон лолалар терманг,
Атаб жуфти ҳалолингизга,
Совға берманг, туҳфалар берманг,
Меҳр беринг аёлингизга.
Ой керакмас унга осмонда,
Меҳр кутар сиздан ҳар онда,
Кулиб боқинг ҳар саҳар, тонгда,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сизни дея ўзни унутган,
Юзда кулгу, дилга ғам ютган,
Йўлингизда интизор кутган,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сиз отасиз,у эса она,
Гул кўнглини қилманг вайрона,
Бир табассум унга кифоя,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сувсиз ерда кукармайди гул,
Муҳаббатдан нур олар кўнгил
Унга бойлик,тиллолар бир пул,
Меҳр беринг аёлингизга.
Бир йилда бир саккизинчи март
Шу бир кунда аримйди дард,
Агар чиндан бўлолсангиз мард,
Меҳр беринг аёлингизга.
У жаннатнинг сувидек зилол,
Удир асли кўкдаги ҳилол,
Ўксимасин муқаддас аёл,
Меҳр беринг аёлингизга.
🌼🌼🌹🌹🌹🌼🌼
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЎЙНАШМА
Баланд баланд тоғларнинг
Қори билан ўйнашма,
Юксак учар қушларнинг,
Сори билан ўйнашма.
Таёқ ўйна, чўп ўйна,
Ошиқ ўйна, тўп ўйна,
Фақат бир мард йигитнинг,
Ори билан ўйнашма.
Майли зўрнинг зўри бўл,
Арслони бўл, бўри бўл,
Итдек писиб бировнинг,
Ёри билан ўйнашма.
Ҳақни айтган мард бўлар,
Номард тили гард бўлар,
Ҳақни куйлар ҳофизни,
Тори билан ўйнашма.
Кулма йўқнинг устидан,
Боқма кўзинг остидан,
Беролмасанг ночорнинг,
Зори билан ўйнашма.
Ўзингдан кетма ўзинг,
Катта сўзлама сўзинг
Йиқиласан баланднинг,
Дори билан ўйнашма.
Баланд баланд тоғларнинг,
Қори билан ўйнашма,
Кўкни қучар қушларнинг,
Сори билан ўйнашма.
Хуршид Карим
3.08.2024
t.me/Xurshid_Karim
ҚАҲРАМОНИМСИЗ ДАДА
Меҳрибонимсиз дада,
Жонажонимсиз дада,
Суянган тоғим менинг,
Қаҳрамонимсиз дада.
Сиздек яшагим келар,
Меҳрим тўшагим келар,
Сизга ўхшагим келар,
Қаҳрамонимсиз дада.
Меҳнат қилиб тинмаган,
Ноҳақликка кўнмаган,
Ҳаётда ҳеч синмаган,
Қаҳрамонимсиз дада.
Узоқларга кўз тутар,
Ҳардан ширин сўз кутар,
Душманни ҳам дўст тутар,
Қаҳрамонимсиз дадам.
Ғамга қадди букилмас,
Зардек қадри тўкилмас,
Сизга қиларман ҳавас,
Қаҳрамонимсиз дада.
Дўстларнинг аълоси сиз,
Дардимнинг давоси сиз,
Умримнинг маъноси сиз,
Қаҳрамонимсиз дада.
Тоғдек туролсам эди,
Даврон суролсам эди,
Сиздек бўлолсам эди,
Қаҳрамоним сиз дада.
Бошимда осмон бўлинг,
Ёнимда ҳар он бўлинг,
Бахтимга омон бўлинг
Қаҳрамоним сиз дада.
Хуршид Карим
3.08.2024
t.me/Xurshid_Karim
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
📹 Shaxrudiy Janoblari - Sevaveraman | PREMYERA🔥 →
👤 SHAXRUDIY JANOBLARI shaxrudiyjanoblari556">→
✍Xurshid Karim
t.me/Xurshid_Karim
УНАШТИРУВ МАРОСИМИ
Тирнар бўлди юрагимни яросини,
Айиришар бугун кўзим қаросини,
Бугун бўлар айрилиқнинг дебочаси,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Муҳаббатни боғларини босди ғубор,
Эҳ, катталар севгимизни қилди бозор,
Ўзимдан ҳам асраганим ўзгага ёр,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Юрагимда ночор севги зардалари,
Сароб бўлди бугун берган ваъдалари,
Севгимизга қарши бўлди дадалари,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Қуда анда бўлиб кўнгил чоғлайдилар,
Севишганлар юрагини доғлайдилар,
Икки дилни мажбур қилиб боғлайдилар,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Ҳеч ким мендек севганидан айрилмасин,
Кўз ёшлари маржон бўлиб тизилмасин,
Икки ёшнинг фотиҳаси бузилмасин,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Келар бугун куёв хала, аммалари,
Қиз кўнглига оғир ботар тамалари,
Севгимизга қарши чиқди ҳаммалари,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Эҳ золимлар ҳеч ҳам вафо қилмайдилар,
Кўнгил нима, севги нима билмайдилар,
Бахтсиз қилиб яна бахт ҳам тилайдилар,
Бугун унинг унаштирув маросими.
Хуршид Карим
☎️941309110
t.me/Xurshid_Karim
ГУЛИМ
🎼қўшиқ шеър + идея сотилади
☎️Алоқа учун
XurshidKarim
+998941309110
⚠️©Қўшиқ идеяси ва матни муаллифлик ҳуқуқига эга. Руҳсатсиз ҳар қандай фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.
(тўлиқ версияси алоҳида эшиттирилади)
💥 Бугун, 2-август Бутун дунёда Чиройли қизлар куни нишонланмоқда
😊 Ойдан гўзал, кундан сулув қизлар - Байрамингиз муборак бўлсин!
Гўзал қизларга жўнатиб қўйинг.
t.me/Xurshid_Karim