☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
,, ҚАЛПОҚ "кўрсатувидан
Оддий муаллим
✍Хуршид Карим
👇👇
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Darsdan ortib ishlay desang yetmaydi vaqt
Mol hol boqay desang yemi undan qimmat
Bir dardimni aytib qoʻydim sizga hamdard
Oyligimiz hech ming dollar boʻlmadida
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
БОРСАММИКАН
Сурати лол этди мани
Дилни ёқди ишқ гулхани,
Ул санамни бир кўргани,
Хоразмга борсаммикан.
Наштардайин киприклари,
Адо этди зулфу, зари,
Ҳамма ишни суриб нари,
Хоразмга борсаммикан.
Ошиқ Қайсдек гулоб ичиб,
Орзуларни маҳкам қучиб,
Тоғлар ошиб, дарё кечиб,
Хоразмга борсаммикан.
Ёвлар бўлманг йўлимга ғов,
Шаҳдим шамол, отим асов,
Илиб кетмай туриб биров,
Хоразмга борсаммикан.
Бир кўрдиму бўлдим асир,
Қалбим сўқир, кўзим баср,
Оромим йўқ энди аҳир,
Хоразмга борсаммикан.
Боқармикан берсам салом,
Айтармикан бир сўз, калом,
Бошқа йўл йўқ энди тамом,
Хоразмга борсаммикан.
Сурати лол этди мани,
Дилни ёқди ишқ гулхани,
Ул сулувни бир кўргани
Хоразмга борсаммикан.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
t.me/Xurshid_Karim
ЎЗБЕК СЕРИАЛЛАРИ
Севги, жазман, хиёнат,
Сериалларнинг барида,
Қўш хотинлик урф бўлди,
Ўзбек сериалларида.
Эр уйга кеч келади,
Жазманга гул олади,
Хотин билиб қолади,
Ўзбек сериалларида.
Телефон жиринглайди,
Эр олиб ҳиринглайди,
Хотини минғирлайди,
Ўзбек сериалларида.
Хотин тахмин қилади,
Эри,,юрган"бўлади,
Бориб жанжал қилади,
Ўзбек сериалларида.
Агар эри мудраса,
Хотин телефон чуқуласа,
Қани маъно мадраса,
Ўзбек сериалларида.
Бошлиқ ташлайди кўз қир,
Котиба жилмаяр-сир,
Борми ибрат бирон бир,
Ўзбек сериалларида.
Қўшни ғийбатчи,, қулоқ",
Қайнайди валоқ, валоқ,
Болаларга не сабоқ,
Ўзбек сериалларида.
Сингил опани ейди,
Эринг меники дейди,
Ўзи шу кам, етмайди,
Ўзбек сериалларида.
Келин юзлари тўлин,
Сувга урмайди қўлин,
Жиққа мушт қайна, келин,
Ўзбек сериалларида.
Бир ёзди Хуршид Карим,
Қоғозга тўкиб барин,
Қолмади ҳаё шарм,
Ўзбек сериалларида.
Кўриб кўнгиллар тўлсин,
Кўзлар қувнасин, кулсин,
Бошқа мавзу ҳам бўлсин,
Ўзбек сериалларида.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОТАЖОН
Эй отажон сиздан улуғ,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ
Магар сизни рози қилсам
Армоним йўқ, армоним йўқ.
Кўзга суртай тавонингиз,
Тиллога тенг каломингиз,
Тоза покдир имонингиз,
Гумоним йўқ, гумоним йўқ.
Киринг дейман юз,юз ёшга,
Қиёсим сиз ой, қуёшга,
Отажоним сиздан бошқа,
Қалқоним йўқ, қалқоним йўқ.
Сизсиз Хоқон, сиз Ҳотамтой,
Чеҳрангизда нурли чирой,
Ёнингиздан азизроқ жой,
Маконим йўқ, маконим йўқ.
Дуойингиз жон малҳами,
Йўқ кўнглимнинг ташвиш, ғами,
Сизсиз униб, кўкаргани
Имконим йўқ, имконим йўқ
Эй отажон сиздан азиз,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ,
Магар сизни рози қилсам,
Армоним йўқ, армоним йўқ.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СЕНСИЗ ЯШАЙМАН
Тақдир менга битган муҳаббат,
Дилда сақлаб унсиз яшайман,
Энди бизга шу экан қисмат,
Сени севиб сенсиз яшайман.
Эй умримга нур берган малак,
Айро қилди бизларни фалак,
Қон йиғлайди кўксимда юрак,
Сени севиб сенсиз яшайман.
Севишгандик кўкларда учиб,
Аҳдлашгандик қасамлар ичиб,
Сени эмас хаёлни қучиб,
Сени севиб сенсиз яшайман.
Шеърлар битиб ўзингга атаб,
Ҳамон исминг кўксимга қадаб,
Ҳижронларнинг зарбига чидаб,
Сени севиб сенсиз яшайман.
Қора сочинг қоп қора тундай,
Чеҳранг ёруғ қуёшли кундай,
Севги арзон дунёда шундай,
Сени севиб сенсиз яшайман.
Азобларинг болдайин ютай,
Келгин сени маҳшарда кутай,
Шундай экан тақдирим нетай,
Сени севиб сенсиз яшайман.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЯҚИНЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ
Ўтиб кетар умр бир зумда,
Йиллар ортга қайтмайди билинг,
Бу дунёда энг азиз инсон,
Онангизни қадрига етинг.
Юзи нурли,сочларида қор,
Йўлингизга боққан интизор,
Дуосида жаннатлари бор,
Отангизни қадрига етинг.
Укам дея қўлидан қўймай,
Сўзингизга сира ҳам тўймай,
Сизга жонин беришга ҳам шай,
Акангизни қадрига етинг.
Қувончини сиз билан бўлган,
Дард чексангиз ҳазондек сўлган,
Онангиздек меҳрибон бўлган,
Опангизни қадрига етинг.
Сизга ҳавас қилиб турар жим,
Меҳр тўла кўзлари сим-сим,
Айтинг ундек бўла олар ким,
Укангизни қадрига етинг.
Умр йўли ғурбатли,тошли,
Бўлманг сира юрагитошли,
Ўша жажжи жингалак сочли,
Синглингизни қадрига етинг.
Ҳаёт гоҳо ширин,гоҳ тахир,
Вақт ортига қайтмас тошбағир,
Кетса қайтиб келмайди ахир,
Яқинларни қадрига етинг.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Ё РАСУЛУЛЛОҲ
Қалбимни тирнайди бир фиғон, бир оҳ,
Аллоҳим чин муслим бўлармиканман,
Аллоҳнинг расули, Ё Русулуллоҳ,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.
Қаддимни букди-ку, ёлғончи дунё,
Оқибат, меҳрга гул тутди рўё,
Нурли чеҳрангизга боқиб маҳлиё,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.
Гумон рўёларни қалбимдан юлиб,
Ёлғон,риёларни қалбимдан юлиб,
Қутлуғ пойингизга кўзларим суриб,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.
Чап елкамда шайтон,ўнгида Раҳмон,
Зулмат йўлларимни ёритар қуръон,
Майли бир сония,майлига бир он,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.
Аллоҳ ҳақ чароғон нур сочар қуёш,
Ҳақлик ноҳақликка бераверар дош,
Йиғлайман,йиғлайман кўзларимда ёш,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.
Бандаман,чин муслим йўлини тутгум,
Дўст бўлиб ночорлар қўлини тутгум,
Кутаман бир умр зор бўлиб кутгум,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КЕТСАМ
Бир таскин изладим бор бисотингдан,
Топсам-у, ўксиган дилни шод этсам,
Жўнгина кетмайман мен ҳаётингдан,
Пурвиқор тоғлардек кетаман кетсам.
Кетаман муҳаббат, висолдан кечиб,
Кўз ёшмас, тонг саҳар шабнамлар ичиб,
Йиғлаб ҳам қоларсан изларим қучиб,
Гуллаган боғлардек кетаман кетсам.
Кетаман бир мунгли қўшиқ, садодек,
Тонгларда эсгувчи сокин сабодек,
Гарчи мен кўйингда телба гадодек,
Ҳажрингда шоҳлардек кетаман кетсам.
Изимдан гуллайди райҳон-у, сумбул,
Қошимда чарх уриб сайрайди булбул,
Эсласанг энтикиб эслагувчи ул,
Қайтмас ҳуш чоғлардек кетаман кетсам,
Улуғвор тоғлардек кетаман кетсам.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Юрагим сўрайверади
Ёмғирлар остидаман,
Томчилайди кўз ёшим
Уни деб куйганимни
Билмайди бағритошим.
Куйган юрагим куяверади
Яна, яна уни сўрайверади.
Дардларим булут бўлиб
Кўзимдан қуяверади.
Ҳажрида ёнар бўлсам,
Дардларимни сезмайди,
Бағритошим мен томон,
Бир бор назар солмайди.
Ҳуснда танҳогинам,
Қўлим етмас ой бўлди,
Бевафони ҳажрида,
Кўз ёшларим сой бўлди
Бехабар аҳволимдан
Бир бор холим сўрмайди,
Нетай ахир кўзларим,
Бошқа қизни кўрмайди
Куйган юрагим куяверади,
Яна яна уни сўрайверади.
Дардларим ёмғир бўлиб,
Кўзимдан қуяверади.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
#Жума_муборак
📿 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин, ЯҚИНЛАРИМ!
✨ Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
👉 @Xurshid_Karim
БИРИНЧИ СЕВГИМ
Кўнглимда -ишқ озорим севгим,
Кўксимдаги- мозорим севгим,
Армонимсан ширин армоним,
Ёшликдаги ёдгорим севгим.
Бир васлига етолмаганим,
Қулларидан тутолмаганим,
Кўнгил узиб кетолмаганим,
Ёшликдаги ёдгорим севгим.
Шабнамимсан, гардимсан менинг,
Қалбимга ҳамдрдимсан менинг,
Эскирмаган дардимсан менинг,
Ёшликдаги ёдгорим севгим.
Қордай оппоқ сочимдаги оқ,
Орзуларга эришдим, гоҳ-гоҳ,
Бир ўзингга етмадим бироқ,
Ёшликдаги ёдгорим севгим.
Ёшим қирқдан ошса ҳам ҳамон,
Сен ҳақингда ўйлайман ҳар он,
Ҳолим ёмон,эҳ рангим самон,
Ёшликдаги ёдгорим севгим.
Йиллар ўтар, қалбимда фироқ,
Мен бир нодон,мен битта гумроҳ,
Қайда бўлсанг омон бўл бироқ,
Ёшликдаги ёдгорим севгим.
🖋Хуршид Карим
👇👇👇
t.me/Xurshid_Karim
МАСЛАҲАТ
Малҳам бўлгин жонига
Ярагин ҳар онига,
Ишинг қилмай баҳона,
Бор онангни ёнига.
Осмонлар кенг, дунё тор,
Рўзғор тўлмас, рўзғор-ғор,
Вақт топсанг кунда бир бор,
Бор онангни ёнига.
Соғлиғингдан кўнгли тўқ,
Келмасанг ҳам қилмас дўқ,
Бугун бор эртага йўқ,
Бор онангни ёнига.
Қадринг билар кимгина,
Қалбда меҳри лимгина,
Сени кутар жимгина,
Бор онангни ёнига.
Сочингни майда ўрган,
Умрингга умр сўрган,
Сени тушида кўрган,
Бор онангни ёнига.
Умр -тез сузар кема,
Ғафлат босиб,ғам ема,
Телефон қилдим дема,
Бор онангни ёнига.
Мансаб миниб чопдингку,
Ҳар айбингни ёпдингку,
Маъйшатга вақт топдингку,
Бор онангни ёнига.
Соғмикан жону,тани,
Фарзандлик бурчинг қани,
Дуосини олгани,
Бор онангни ёнига.
Қилмагин гина,таъна,
Ғанимат ҳар бир сана,
Мусофир бўлсанг нима,
Бор онангни ёнига.
Билсанг ул зот ғанимат,
Онадир улуғ -ҳикмат,
Бу бир эзгу маслаҳат,
Бор онангни ёнига.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ШУНДАЙ ЁҚАСАН
Эй гул юзли париваш,
Бунча нозли боқасан,
Пардоз андоз керакмас,
Менга шундай ёқасан.
Қошингга теккизма чок,
Лабингга урма бўёқ,
Кўзингга сурма сиёҳ,
Менга шундай ёқасан.
Пудра судрангни қўйгил,
Уларга қўйма кўнгил,
Сочингни кесма сингил,
Менга шундай ёқасан.
Сутга чайилган юзинг,
Ўзи қародир кўзинг,
Табиий гўзалсан ўзинг,
Менга шундай ёқасан.
Синамагин сабримни,
Оширмагин қадрингни,
Шиширма қиз лабингни,
Менга шундай ёқасан.
Ўзи шундоқ асалсан,
Менга шундай ёқасан.
Хуршид Карим
24.07.2024
t.me/Xurshid_Karim
YUZMA YUZ
🎤 JUMANAZAR URALOV
✍ XURSHID KARIM
Bizning kanal 👇👇👇
/channel/Xurshid_Karim