СЕВМАЙ ҚЎЙГАНМАН
Муҳаббатдан куйганман,
Азоблардан тўйганман,
Кўнглим совиган сиздан
Сизни севмай қўйганман.
Нима кўрдим мен севиб,
Севмай қилдингиз фириб,
Сиздан буткул юз буриб,
Сизни севмай қўйганман.
Куймайман энди тамом,
Адашдимда бир ёмон
Тўйингиз бўлган оқшом
Сизни севмай қўйганман.
Эй гулюз қоши қалам,
Сизга қилсин бир алам,
Бахтиёрман сизсиз ҳам,
Сизни севмай қўйганман.
Унутганман исмингиз,
Кимга насиб жисмингиз,
Қизиқтирмас ҳуснингиз,
Сизни севмай қўйганман.
Бахтингиз берсин худо,
Юрагимда бир нидо,
Хайр энди, алвидо,
Сизни севмай қўйганман.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СЕВОЛМАЙДИ
Ошиқларинг эй дилрабо,
Бари мендек бўлолмайди,
Мажнундайин севар аммо,
Сени мендек севолмайди.
Дард ситамга тўлар балки,
Ёниб, куйиб ўлар балки,
Пойингда хок бўлар балки,
Аммо мендек севолмайди.
Хўп кўйингда адодирлар,
Гўё жони фидодирлар,
Васлинг учун гадодирлар,
Сени мендек севолмайди.
Гуллар тўшарлар пойингга,
Кириб кўнгил саройингга,
Шайдо улар чиройингга,
Сени мендек севолмайди.
Ҳуснинг кетса юзларингдан,
Сеҳринг кетса кўзларингдан,
Кетар улар изларингдан,
Сени мендек севолмайди.
Кундай бўса кундайингча,
Тундай бўлсанг тундайингча,
Қандай бўлсанг шундайингча,
Мендек ҳеч ким севолмайди.
Хуршид Карим
24.07.2024
t.me/Xurshid_Karim
🎧 Albatta tinglang!!!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Suyunbek Kuchkarov
🎵 Musofir sogʻinchi
✍ Xurshid Karim
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Rasmiy sahifa
🔻🔻🔻🔻
@Xurshid_Karim
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
t.me/Xurshid_Karim
ДАДАМ ҚАЧОН КЕЛАДИ
Нега онам йиғлайди ҳар кун
Кўз ёшлари бағрим тилади
Кутаман зор бўлиб тун -у кун
Айтинг дадам қачон келади.
Ёш бошимда умр совдоси,
Юрагимда армон ғовғоси,
Керак эмас менга совғаси,
Айтинг дадам қачон келади.
Бунча соғинч ёшлари таҳир,
Йиғлайвериб қон бўлди бағир,
Нима дейман укамга аҳир,
Айтинг дадам қачон келади.
Қийнайверманг мурғак жонимни,
Соғиндим-ку меҳрибонимни,
Кўрдингизми дадажонимни,
Айтинг дадам қачон келади.
Қувнаб орзу, ўйларимизга,
Бош бўлмасми тўйларимизга,
Ҳамма келди уйларимизга,
Айтинг дадам қачон келади.
Мени шу ўй қийнайверади,
Соғинчларим тиғлайверади,
Нега онам йиғлайверади,
Айтинг дадам қачон келади.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ТЎЙИНГИЗГА БОРАМАН
Таклиф қилибсиз атай,
Таклифингиз оламан,
Айтибсиз-ку ҳарқалай,
Тўйингизга бораман.
Куйдириб кул қилган қиз,
Тўлин ойдек тўлган қиз,
Менсиз тўйи бўлган қиз,
Тўйингизга бораман.
Бенаф энди ёнишим,
Кимга керак нолишим,
Куёв бола танишим,
Тўйингизга бораман.
Сизни севиб жонсарак,
Қолмади менда юрак,
Эҳ ёлғончи келинчак,
Тўйингизга бораман.
Армонларга қасд бўлиб,
Ошиқларга дарс бўлиб,
Шароб ичиб маст бўлиб,
Тўйингизга бораман.
Дарё бўлиб оққани,
Сизга бир боққани,
Бошқа бир қиз топгани,
Тўйингизга бораман.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОҚИБАТ
Чарчаяпман, толяпман,
Бир чеккада қоляпман,
Одамлар орасида,
Мен йўқолиб боряпман.
Дўстни дўст сотар замон,
Соғ кўрни отар замон,
Ҳар ён манфаатлар жанги,
Соғ қолишим даргумон.
Хастаман, аҳволим танг,
Хароб холимга қаранг,
Жигарлар ўртасида,
Турибман базўр, аранг.
Бир сония бермас тин,
Ғаним тулпори чақин,
Ёрдам беринг одамлар,
Мени ажалим яқин.
Кўрганим дард, уқубат,
Қолмади менда қувват,
Ким экан деманг мени,
Менинг исмим ОҚИБАТ.
©Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Ketgan
АЛЛОҲ ҚЎЛЛАЙДИ
Покдамонмас ҳамма қадамлар,
Нопок диллар чўллайверади,
Бор бўлинг эй, яхши одамлар,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Кимга кенгдир, кимга тор дунё,
Гоҳи мағрур, гоҳи хор дунё,
Яхшиларга доим зор дунё,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Покиза гар босган изингиз,
Ҳалол бўлса тотган тузингиз,
Ёруғ бўлар албат юзингиз,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Кимлар нокас,кимлар кас бўлар,
Ғарзгўйлар бир чўп,ҳас бўлар,
Имонсизнинг қадри паст бўлар,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Ранжиманг ҳеч,тўкманг ёшингиз,
Чўкмасин ҳеч дил,бардошингиз,
Ноҳақликка эгманг бошингиз,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Эзгу кўзла боқинг дунёга,
Шаккоклик ҳеч қилманг худога,
Қўлларингиз очинг дуога,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Яратганнинг марҳамати кенг,
Ҳақ меҳрига ҳеч не келмас тенг,
Дилингизда ҳар дам Аллоҳ денг,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОНАМГА КЕЛИН КЕРАК
(бўйдоқлар тилидан)
Бир ойдек тўлин керак
Юзлари сўлим керак,
Излаяпти тинмасдан,
Онамга келин керак.
Қор ёғмас чиройидан,
Шама келмас чойидан,
Тагли тугли жойидан,
Онамга келин керак.
Шукур деб яшайдиган,
Меҳрини тўшайдиган,
Онамга ўхшайдиган,
Онамга келин керак.
Ҳаёли кўкка учмас,
Ёмон ҳисларни қучмас,
Рўмоли бошдан тушмас,
Онамга келин керак.
Томоша-ю, тўй базм,
Куйга уланар назм,
Куёв бола мен ўзим,
Онамга келин керак.
Онамга бўлса сирдош,
Бўлса бир ёқа бир бош,
Менга вафоли йўлдош,
Онамга келин керак.
Тўй бўлар бир сўз билан,
Элда ёруғ юз билан,
Бахтим ўша қиз билан,
Онамга келин керак
Хуршид Карим
22.07 2024
t.me/Xurshid_Karim
КУЙДИРГАНИ КУЙДИРГАН
Бир жилмайиб бир кулиб
Суйдиргани суйдирган,
Шу қўқонлик қиз мени
Куйдиргани куйдирган
Нигоҳларим чўғ дейди,
Киприкларим ўқ дейди
Совчи қўйсам йўқ дейди,
Куйдиргани куйдирган.
Қолгин десам қолмасдан,
Бир бор назар солмасдан,
Қўнғироғим олмасдан,
Куйдиргани куйдиргани.
Чиқмас гуллар сайлига,
Ўхшар гўзал Лайлига,
Ёндирса ҳам майлига,
Куйдиргани куйдиргани.
Эзар ҳаста жонимни,
Сиқиб ичар қонимни,
Кул қилиб жаҳонимни,
Куйдиргани куйдиргани.
Гоҳ жийлмайиб боқади,
Гоҳ чаёндек чақади,
Шу ҳолича ёқади,
Куйдиргани куйдиргани.
Бир жилмайиб бир кулиб,
Суйдиргани суйдирган,
Шу қўқонлик қиз мени
Куйдиргани куйдиргани.
Хуршид Карим
22.07.2024
(қўшиқ учун
☎️941309110)
t.me/Xurshid_Karim
ПУЛ ОДАМНИ ЎЗГАРТИРАРКАН
Қалб кибрга тўлиб қоларкан,
Самимийлик сўлиб қоларкан,
Аҳмоқ даҳо бўлиб қоларкан,
Пул одамни ўзгартираркан.
Бой қиларкан ожиз бир қулни,
Ой қиларкан телба,думбулни,
Айираркан ота- ўғилни,
Пул одамни ўзгартираркан.
Ёв бўлар гоҳ яқин жўралар,
Нодонларга тўлар тўрилар,
Шерман дейди чиябўрилар,
Пул одамни ўзгартираркан.
Кўнгилни гард қилар экан у,
Соғни дардманд қилар экан у,
Қўрқоқни мард қилар экан у,
Пул одамни ўзгартираркан.
Дийдаларда тошдай қотган пул,
Елкага кўп ташвиш ортган пул,
Бир ҳовлига девор тортган пул,
Пул одамни ўзгартираркан.
Қалбга гумбаз ясар риёдан,
Тўсиб қўяр дилни зиёдан,
Ўзгармаган ўзга дунёдан,
Пул одамни ўзгартираркан.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЖИМ КУЛИБ ҚЎЙДИМ
Ғийбатимни қилса кимлар,
Яхшиликка йўйиб қўйдим,
Худо берар жазосин деб,
Индамасдан кулиб қўйдим.
Ким қасдма-қасд бу жонимга,
Ташна бўлса гар қонимга,
Суяниб мен имонимга
Индамай жим кулиб қўйдим.
Ғаним келса ханжар тираб,
Ожиз пайтим йўлим қараб,
Инсоф сўраб, инсоф сўраб,
Ўз ҳолига қўйиб қўйдим.
Ким сўраса жазоимни,
Топиб мингта хатойимни,
Аро солиб худойимни,
Индамасда кулиб қўйдим.
Кулиб кулиб очиб қучоқ,
Дўстим урса ортдан пичоқ,
Билмасликки олиб шу чоқ,
Индамасдан кулиб қўйдим.
Ишонганим бағрим тилса,
Яқинларим ёвлик қилса,
Оқибатдан юз бурмадим,
Индамасдан кулиб қўйдим.
Индамасдан кулиб қўйдим,
Яхшиликка йўйиб қўйдим,
Ҳаммасини жазосини,
Аллоҳимга қўйиб қўйдим.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОНА
Жойномоз устида дуолар қилиб,
Меҳрини пойимга тўшаган онам.
Ғам чексам оҳ уриб, бағрини тилиб,
Фарзанди дардида яшаган онам.
Қошимда парванам бедор жонсарак,
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.
Дайдидек тентираб кеч келсам яна,
Озорга тўлдириб маъюс кўнглингиз,
Нега тергамайсиз, урушмайсиз она,
Нега койимайсиз телба ўғлингиз,
Мени деб ҳамиша жонингиз ҳалак ,
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.
Борига шукур деб, йўғига сабр,
Ҳеч қачон қалб руҳи синмаган онам.
Фидокор,меҳнатдан излаган қадр,
Шу ёшга кириб ҳам тинмаган онам.
Сочлари супурги, қўллари курак,
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.
Сизсиз боҳорларим кўринар куздек,
Сиз -ла кундузларим нурли, чароғон,
Ҳеч ким силамайди бошимни сиздек,
Ҳеч ким севмас мени сиздек онажон,
Меҳрингиз олдида дарё бир кўлмак.
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.
Сизни паноҳида асрасин эгам,
Мудом ёруғ қилсин юзларингизни,
Сиз менинг энг азиз кишимсиз онам.
Кўзимга суртаман изларингизни,
Жаннат пойингиздан ўтган бир йўлак,
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.
🖋 Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ДАДАМНИНГ СОЯСИДА 2
Қадди тик бир қояман,
Дадамнинг соясида,
Мен бадавлат боламан,
Дадамнинг соясида.
Қувончлардан тахтим бор,
Шамоллардай шахтим бор,
Шаҳзодадек бахтим бор,
Дадамнинг соясида.
Ғамларингни қўй ҳаёт,
Ташвишларинг менга ёт,
Бошим само, кўнглим шод,
Дадамнинг соясида.
Ғанимларим қадди ёй,
Бошимда парвона ой,
Ўтган куним базм, тўй,
Дадамнинг соясида.
Ёруғ, нурафшон туним,
Чиқмагай дард-у, уним,
Номордга қолмас куним,
Дадамнинг соясида.
Кулар бахт-у, омадим,
Йўқ афсус, надоматим,
Онам менинг жаннатим,
Дадамнинг соясида.
Тож-у, давлатим, борим,
Улуғвор, бузрукворим,
Дилда номусим, орим,
Дадамнинг соясида.
Қадди тик бир қояман,
Дадамнинг соясида,
Мен бахтиёр боламан,
Дадамнинг соясида.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Умр ўтиб кетаяпти шошиб, шошиб,
Рузғор дея яшаяпмиз йиллар ошиб
Куришайлик қайта қайта қучоқ очиб
Шамдек ёниб бағрингизда сўнгим келди
Жигарларим сизни яна кўргим келди
✍Хуршид Карим
🎙Ҳуррият Очиловна
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
МЎМИНА АЁЛ
Ростгўйлик-лабининг бўёғи,
Иффатдир сочларин тароғи,
Кўзларин сурмаси ҳаёдан,
Қалбининг пардози вафодан
.
Сабрдан ясалган зираги,
Номусдан бичилган кўйлаги,
Ҳислари соф, тиниқ, имондан,
Қўлларин ҳиноси-эҳсондан.
Намоздир умрининг-пардози,
Қуръондан созланар овози.
Узуги эзгулик,сафодан,
Рўмоли ор деган матодан.
У хушрўй, юзлари ҳилолдир,
Мўмина,муслима аёлдир.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📝ТОНГГИ ТИЛАКЛАР.
Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.
Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.
Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.
Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.
Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.
Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.
Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.
Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.
Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.
Ассалому алайкум барчангизга хайрли тонг азизларим.
Кунингиз ички-хотиржамликда кунгилдагидек утишига тилакдошмиз.....
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
BEGONAMAN SEVGILIM
🎤 JUMANAZAR URALOV
✍ XURSHID KARIM
BIZNING KANAL 👇👇👇
t.me/Xurshid_Karim
📹 Дунё бу... Шерали Худоёров (Хуршид Карим сўзи) →
👤 sherali.khudoerov.official →
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
ОТАЖОН
Эй отажон сиздан улуғ,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ
Магар сизни рози қилсам
Армоним йўқ, армоним йўқ.
Кўзга суртай тавонингиз,
Тиллога тенг каломингиз,
Тоза покдир имонингиз,
Гумоним йўқ, гумоним йўқ.
Киринг демай юз,юз ёшга,
Қиёсим сиз ой, қуёшга,
Отажоним сиздан бошқа,
Қалқоним йўқ, қалқоним йўқ.
Сизсиз Хоқон, сиз Ҳотамтой,
Чеҳрангизда нурли чирой,
Ёнингиздан азизроқ жой,
Маконим йўқ, маконим йўқ.
Дуойингиз жон малҳами,
Йўқ кўнглимнинг ташвиш, ғами,
Сизсиз униб, кўкаргани
Имконим йўқ, имконим йўқ
Эй отажон сиздан азиз,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ,
Магар сизни рози қилсам,
Армоним йўқ, армоним йўқ.
Хуршид Карим
22.07.2024
t.me/Xurshid_Karim
ГУЛИМ
🎼қўшиқ шеър + идея сотилади
☎️Алоқа учун
XurshidKarim
+998941309110
⚠️©Қўшиқ идеяси ва матни муаллифлик ҳуқуқига эга. Руҳсатсиз ҳар қандай фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.
(тўлиқ версияси алоҳида эшиттирилади)
#Xayrli_tong
Go'zal kunlaringga shukrona keltir!
✍️Xurshid_Karim
🎙Ramziddin_Egamberdiyev
t.me/Xurshid_Karim
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
👉 @Xurshid_Karim