xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

NIMA QILAY SIZGA YOQMASAM

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | KOʻNGILDAGI GAPLAR

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Uyingdagi ayolingni sev!

✍️Xurshid_Karim
🎙Ramziddin_Egamberdiyev



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТИЛАК


Нима ҳам дер эдим тақдирнинг иши,
Қисматим шу дейман тарк этар бўлсанг,
Бахтингдан қувонсин ҳар кўрган киши,
Қайтмайдиган бўлиб кет кетар бўлсанг.


Ортингга қарама, келажакка боқ,
Борган манзилларинг кўркам, обод эт,
Яшагин дунёда эркин озод, ҳур,
Қайтмайдиган бўлиб, қайтмас бўлиб кет,

Шундай бахтли бўлгин, сенинг бахтингга,
Ҳавас қилсин ҳатто бахтиёрлар ҳам



Хуршид Карим



21.07.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИЗҲОР


Эй парирўй сарвигул,
Ҳуснингга гадо кўнгил,
Оҳанграбо чиройинг,
Ақлинг бўлмаса бир пул.


Севги ўтли юракдир,
Тиконли бир йўлакдир,
Тўйда керак бу ҳусн,
Ақл кунда керакдир.


Шамоллардек еламан,
Кутгил мени келаман,
Чиройингга бир савсам,
Ақлингга минг севаман.


Эй сулув парвонангман,
Ишқингда гирёнангман,
Ақлли, ҳушли бўлсанг,
Бир умр девонангман.


Эй қизлар чақнаб туринг,
Номингиз оқлаб туринг,
Пардоз андоз қилормай,
Ақлни чархлаб туринг.



Хуршид Карим


21.07.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг🤲


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ҳақиқий дўстлар учун ажойиб тарона

📹 Aka-uka Farhodovlar - Do'st | Ака-ука фарходовлар
Matn: Xurshid Karim

Дўстларингизга юбориб қўясиз



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Hayolimdan ketmading...

✍️Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Kayfiyat

Xayrli tong, qadrdonlar!

SIZ BAXTIYORSIZ!

✍️Xurshid Karim
🎙Ramziddin_Egamberdiyev


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БЕГОНАМАН СЕВГЛИМ

Меҳр истаб жабр топган девонаман севгилим
Унсиз боқиб йўлларингга тўлғонаман севгилим
Ҳаёт берди сенга нурдан бичилган оппоқ либос
Атрофингда яқинлар кўп бегонаман севгилм

Баҳор дея қучганларим ҳазон тўла куз бўлди,
Боғларимни шўрҳок босиб балғам балғам туз бўлди,
Аламлардан менинг қалбим пора бўлди,муз бўлди,
Товушингга термулган бир остонаман севгилим.

Кўзларимда қолди аксинг фариштадек жилмайиб,
Исминг қолди юрагимда орзулар ичра майиб,
Қўй ўзингни айблама ўзимда ҳамма айб,
Сен бахтиёр кулган кунда гирёнаман севгилим.

Соғинчларда қолди қалбим малак сени қумсайди,
Очилмасдан ҳазон бўлган тилак сени қумсайди,
Видоларга тўлиб кетган юрак сени қумсайди,
Гулсиз қолган булбул каби сарсонаман севгилим,
Икки олам гул ҳуснингга парвонаман севгилим.

🖋Хуршид Карим

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Xayrli_tong

Go'zal kunlaringga shukrona keltir!

✍️Xurshid Karim
🎙Ramziddin_Egamberdiyev



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВСАММИКАН

Шу гўзал гулюз зебони севсамми севмасамикан,
Париваш шу ҳурлиқони севсамми севмасамикан.

Бир боқиб ўтларга солмиш, боқмаса ундан ёмон,
Бошга солар минг балони севсамми севмасамикан.

Севсам ишқ дарди куйдирур, севмасам армон ўти,
Кўнглима, ул мубталони севсамми севмасамикан.

Тунда кўкда балқар ойдек, кундузи офтоб мисол,
Гулжамол, гулиръанони севсамми севмасамикан.

Кўнгил боғламоқ осондир, кўнгил узмоқлик маҳол,
Жон олар ул дилрабони севсамми, севмасамикан.

Тунлар уйқусиз қоларман, кундузи сархуш бўлиб,
Жонима солар жафони севсамми севмасамикан.

Севсам ўлдирар ишқ мени, севмасам ўлгим аниқ,
Умримга берар маънони севсамми севмасамикан.

Хуршид Карим







t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТЎЙИНГИЗГА БОРАМАН

(Ғуломжон Норматнинг тўйингизга бормайман шеърига ўхшатма)


Таклиф қилибсиз атай,
Таклифингиз оламан,
Айтибсиз-ку ҳарқалай,
Тўйингизга бораман.


Куйдириб кул қилган қиз,
Тўлин ойдек тўлган қиз,
Менсиз тўйи бўлган қиз,
Тўйингизга бораман.


Бенаф энди ёнишим,
Кимга керак нолишим,
Куёв бола танишим,
Тўйингизга бораман.


Сизни севиб жонсарак,
Қолмади менда юрак,
Эҳ ёлғончи келинчак,
Тўйингизга бораман.


Армонларга қасд бўлиб,
Ошиқларга дарс бўлиб,
Шароб ичиб маст бўлиб,
Тўйингизга бораман.


Дарё бўлиб оққани,
Сизга бир бор боққани,
Бошқа бир қиз топгани,
Тўйингизга бораман.



Хуршид Карим



19.07.2024






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Juma_muborak_qadrdonim

✍️Хуршид Карим
🎙Ramziddin_Egamberdiyev



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#Жума_муборак

📿 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин, ЯҚИНЛАРИМ!


✨ Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЙНИ ТАНЛАДИ



Осмондаги ойни танлади,
Бой бадавлат жойни танлади,
Камбағалнинг севгиси бир пул,
Танлаганим бойни танлади.


Тенгсиз эди у қиз ҳуснда,
Гўзал эди қизлар ичинда,
Дардим қолиб кетди ичимда.
Танлаганим бойни танлади.


Қул узатса етаркан ойга,
Сўзлари ҳам ўтар ҳар жойга,
Севиш ҳам шарт эмаскан бойга,
Танлаганим бойни танлади.


Ўтди зимдан қовоғин солиб,
Зар, тиллога кўзлари ёниб,
Ваъдалашган севгани қолиб,
Танлаганим бойни танлади.


Зўр чиқади зўрдан ҳам зўрга,
Бахт қаерда манглайи шўрга,
Топтаб ғурур,оримни ерга,
Танлаганим бойни танлади.


Тақинчоқлар тақилди шода,
Қадаҳларга сузилди бода,
Оқ тулпорда келди шаҳзода,
Танлаганим бойни танлади.


Майли энди бахтини кўрсин,
Қасрларда тахтини кўрсин,
Камбағални кўргани қурсин,
Танлаганим бойни танлади.



Хуршид Карим



21.07.2024


(қўшиқ учун
☎️941309110)




t.me/Xurshid_Karim




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

НОМСИЗ ШЕЪР


Мендан кетмагин йироқ,
Яширмагин юзингни,
Мен орзулар юртидан,
Излаб келдим ўзингни.


Қизғанма табассуминг
Бахш эт менга бир чимдим,
Сени деб мен Умиднинг,
Салтанатидан келдим.


Мен умидман, орзуман,
Ишонч, истак, ҳар наман,
Бу тақдирнинг измида,
Бир кичкина зарраман.



Қўйгин мени эслама,
Изламагин изимни,
Мен армоннинг қасрига,
Беркитганман ўзимни.



Борлигимга қизиқма,
Шамдек ёниб сўнганман,
Мен ўзимни Аламнинг,
Тупроғига кўмганман.


Ёзда куйиб саҳрода,
Қишда зир қақшаяпман,
Ҳижрон салтанатида,
Шоҳ бўлиб яшаяпман.


Борлигимга қизиқма.



Хуршид Карим



21.07.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ғиди-ғидию деди-дедилар,
иш, меҳнат,
турли ташвишлар...

Хуллас, кун бўйи чарчадик...

Ҳаммасини унутиб, кайфиятни кўтарамиз...

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТОПОЛДИНГМИ


Йўқликка совурдинг шижоат шахтинг,
Дунёга алишдинг омадинг, бахтинг,
Қўлингдан кетганда давлатинг, тахтинг,
Ожизлик отида чополдингми сен,
Онангдек чин дўстни тополдингми сен.


Шайтонлар қўл солди туз-у ошингга,
Сезмадинг парилар келса қошингга,
Маломат ёғганда азиз бошингга
Сабабин ўзингда кўролдингми сен,
Отангдек чин дўстни тополдингми сен.


Қаричинг ила сен ўлчаб дунёни,
Унутдинг номусни,ор-у ҳаёни,
Унутдинг гоҳида қодир Худони,
Яқинлар қадрини туёлдингми сен,
Акангдек чин дўстни тополдингми сен.


Борлигинг байрамдек базмлар қилган,
Танбеҳинг ҳикмат деб ҳазмлар қилган,
Ортингдан билдирмай таъзимлар қилган,
Унинг чун айбингни ёполдингми сен,
Укангдек чин дўстни тополдингми сен.


Бу дунё гоҳида ғамли,ғурбатли,
Дўстлар кўп ёнингда бари маънфаатли,
Онангга ўхшаган,ўша ҳикматли,
Чин дилдан ҳолини сўролдингми сен,
Опангдек чин дўстни тополдингми сен.


Соғиниб,сен учун кўз ёшлар тўкган,
Кўзингдан дардларинг,нигоҳинг уқган,
Беозор ҳокисор,жимгина чўкган,
Шундайин кўнгилни тополдингми сен,
Синглингдек чин дўстни тополдингми сен.



🖋Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СОҒИНАМАН


Соғинчдан сарғайди бугун кўзларим,
Эслагим келади эслаган сарим,
Қувончга эшиги ёпиқ дунёда,
Сизни соғинаман соғинганларим.


Умид- юлдуз мисол, порлайди чақин,
Умр - бир дарёдир,сувлари оқин,
Жисмимдан олиссиз,кўнглимга яқин,
Сизни соғинаман соғинганларим.


Ҳисларим хазондек,баргларида сиз,
Чанг босган хотирам гардларида сиз,
Қайсар юрагимнинг зарбларида сиз,
Сизни соғинаман соғинганларим.


Гоҳ орзу тўнини келади ечгим,
Баъзида ёшларим келади ичгим,
Мени тушунмайди сизчалик ҳеч ким,
Сизни соғинаман соғинганларим.


Қалбингиз мен учун,хилват гўшасиз,
Меҳрингиз тутасиз қўша,қўша сиз,
Биламан сиз ҳамон ўша,ўшасиз,
Сизни соғинаман соғинганларим.


Табассумингиз бор сўлғин юзимда,
Сўзингиз акс берар айтган сўзимда,
Аксингиз қолади ўлсам кўзимда,
Сизни соғинаман соғинганларим.


Хуршид Карим шеъри




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍
Хуршид Каримга
✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍

Даво килмас шоирликни.
Лек туролмас шеьр ёзмайин.
Коралаган хоинликни.
Шеьрларингдан айланайин.

Яхшиликка чорлагувчи.
Укиб шеьринг завкланайин.
Хофизларга илхом берган.
Шеьрларингдан айланайин.

Ижод килгин тинмай жушиб
Мухлис булиб сайланайин.
Мухаббатни мадх этувчи.
Шеьрларингдан айланайин.

Давраларда айтгин шеьрлар.
Шу даврага бойланайин.
Окибатгага чорлагувчи.
Шеьрларингдан айланайин.
✍ Низомиддин.

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЁЛИМДАН КЕТМАДИНГ


Дилимни зор этдинг-у
Севгимни ёр этмадинг,
Ҳаётимдан кетдинг-у
Хаёлимдан кетмадинг,


Қаро, қаро кўзларинг
Йўлимда зор бўлмади,
Юрак дардга тўлди-ю,
Сенсиз бағрим тўлмади.


Эҳ қоронғи тор дунё,
Тунларингга бойландим,
Севганимга бир зумда,
Бегонага айландим.


Ғамга бошим етди ёр,
Сенга қўлим етмади,
Васлинг қўлдан кетди ёр,
Орзуйимдан кетмади.


Наҳот шундай кўзларинг,
Тиллоларга қамашди,
Э бевафо сен мени
Кимлар билан алмашдинг,


Дилим армон қучди-ю,
Севинч, бахтлар қучмади,
Исминг тилдан ўчди-ю,
Юрагимдан ўчмади.


Ҳаётимдан кетдинг-у,
Хаёлимдан кетмадинг.



Хуршид Карим



20.07.2024







t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

SEVMAY QO‘YGANMAN


Muhabbatdan kuyganman,
Azoblardan to‘yganman,
Ko‘nglim sovigan sizdan
Sizni sevmay qo‘yganman.


Nima ko‘rdim men sevib,
Sevmay qildingiz firib,
Sizdan butkul yuz burib,
Sizni sevmay qo‘yganman.


Kuymayman endi tamom,
Adashdimda bir yomon
To‘yingiz bo‘lgan oqshom
Sizni sevmay qo'yganman.


Ey gulyuz qoshi qalam,
Sizga qilsin bir alam,
Baxtiyorman sizsiz ham,
Sizni sevmay qo‘yganman.


Unutganman ismingiz,
Kimga nasib jismingiz,
Qiziqtirmas husningiz,
Sizni sevmay qo‘yganman.


Baxtingiz bersin xudo,
Yuragimda bir nido,
Xayr endi, alvido,
Sizni sevmay qo‘yganman.


Xurshid Karim



19.07.2024



(qo‘shiq uchun
☎️941309110)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Кун келар...

✍Хуршид Карим.

🌺❤️❤️❤️🌺🌺❤️❤️🌺🌺🌺❤️❤️🌺

🎤Муниса

🌿☘🍀🍀☘🌿☘🍀☘🌿☘🍀🌿☘

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КУН КЕЛАР...

Кун келар дардларинг кетади ариб,
Вужудинг элайди ширин бир титроқ,
Боҳорлар келади сени ахтариб,
Қалбингда орзулар ёзади япроқ.

Кун келар бу маьюс, маҳзун кўзларинг,
Қизариб кетади қувонч ёшлардан,
Қалбингда жўш урар жонбахш ҳисларинг,
Мурувват кутмайсан бағритошлардан.

Кун келар қалбингни эзмайди алам,
Табассум ин қурар яноқларингга,
Ҳаммага бахт берган яратган эгам,
Жон ато қилади оёқларингга.

Кун келар орзулар бўлади рўёб,
Қаҳратон қиш кетиб келар сўлим ёз,
Қувончдан юрагинг ҳипқириб ё раб,
Югуриб чиқасан бахтингга пешвоз.

Кун келар...


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХУРШИД КАРИМнинг СЕВСАММИКАН шеърига жавоб

Эҳҳе , ўйлаб ўтирмасдан,
Ул дилдорни кўнглин олинг.
Ўзим айтай ёр-ёр ўлан,
Ўшал қизни севиб қолинг.

Айтганингизда аввалроқ,
Совчи бўлиб борар эдим.
Рози айлаб шу гўзални,
Корингизга ярар эдим.

Сиқилманг, ўйлаб нетарсиз?!
Олинг каттароқ совғани.
Ишонаман, сиз эплайсиз,
Бошламай катта ғавғони.

Бедор бўлманг тун кечалар,
Бу азоблар ўтар бари.
Ширинсўз-ла олинг кўнглин,
Сизники бўлар ул пари.

Севсаммикан деган билан ,
Ҳеч ким ғамингизни емас.
Дилдорга айланг дил изҳор
Сўнг сиздан ўзгани демас.

Рози бўлсалар ойпари,
Тўйга айтиб келаверинг.
Бахт тилаймиз дунёдаги,
ЭНГ бахтли оила бўлинг.

✍🏻Дилбаҳор

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Baxtimga Siz ko'p yashang Оnam...

✍️Xurshid Karim
🎙Ramziddin_Egamberdiyev


t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МУҲАББАТ КЕРАК

Кимларгадир керак мол дунё,
Кимларгадир бойлик, пул, тилло,
Кимга керак зар тўла сарпо,
Менга эса муҳаббат керак.

Кимга керак пари, ҳушчирой,
Кимга керак гижинглаган той,
Кимларгадир керак кўкда ой,
Менга эса муҳаббат керак.

Кимга керак тайёр ош, ҳасип,
Олқиш, обрў кимларга насиб,
Амал, мансаб сизга ҳамкасб,
Менга фақат муҳаббат керак.

Истаклардан воз кечдим тамом,
Ҳеч нарсани талашмасман мен,
Аллоҳ сенга бўлган ишқимни,
Ҳеч нарсага алишмасман мен,

Менга танҳо муҳаббат керак.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🕋жума айёмингиз муборак бўлсин!


Эй ҳалол муслим биродар қаддингизни ғоз тутинг,
Имон-у, инсоф зиёсин кўнгилга пардоз тутинг,

Бу фано дунё эрурким ишқида шу ёнмоқ нечун,
Зар-у, сарполар керакмас тоза жойнамоз тутинг.

Аллоҳ ишқин дилга жойлаб,қилинг тоат- ибодат,
Кўнгил обод бўлса баским, кўнглингизни ёз тутинг,

Қўл урманг гуноҳ-кабирга, шайтоний ҳислар ила,
Эзгу хислат париларни ҳамроҳ-у, ҳамроз тутинг.

Барчамиз мўмин мусулмон Роббимиз Аллоҳ эрур,
Бажариб фарзларни ўзни жаннатларга хос тутинг.

✍Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕНСИЗ ЯШАЙМАН


Тақдир менга битган муҳаббат,
Дилда сақлаб унсиз яшайман,
Энди бизга шу экан қисмат,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Эй умримга нур берган малак,
Айро қилди бизларни фалак,
Қон йиғлайди кўксимда юрак,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Севишгандик кўкларда учиб,
Аҳдлашгандик қасамлар ичиб,
Сени эмас хаёлни қучиб,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Шеърлар битиб ўзингга атаб,
Ҳамон исминг кўксимга қадаб,
Ҳижронларнинг зарбига чидаб,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Қора сочинг қоп қора тундай,
Чеҳранг ёруғ қуёшли кундай,
Севги арзон дунёда шундай,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Азобларинг болдайин ютай,
Келгин сени маҳшарда кутай,
Шундай экан тақдирим нетай,
Сени севиб сенсиз яшайман.


Хуршид Карим



18.07.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал