xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЙИҒЛАМАЙ ЯШАШНИ ЎРГАТИНГ


Кўнглим кўчалари лой бўлиб кетди,
Қалбим аламларга жой бўлиб кетди,
Кўзимда ёшларим сой бўлиб кетди,
Йиғламай яшашни ўргатинг менга.


Йиғлоқи созимга қувноқ ун беринг,
Зулмат тунларимга ёруғ кун беринг,
Қақраган лабимга табассум беринг,
Йиғламай яшашни ўргатинг менга.


Жабр-у, ситамларни ортимга ташлаб,
Кўксимда ҳаётбаш ҳисларим асраб,
Ёлғончи, бевафо дунёни алдаб,
Йиғламай яшашни ўргатинг менга.


Фироқлар қаддимни этмасидан дол,
Ширин туйғуларим бўлмасдан увол,
Пирвиқор тоғлардек қад кериб, ҳушхол,
Йиғламай яшашни ўргатинг менга.


Минг шукурлар бўлсин сиз борингизга,
Кўнгил ташна мудом ифорингизга,
Кулиб пешвоз чиқай дийдорингизга,
Йиғламай яшашни ўргатинг менга.


✍Хуршид Карим




@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Тез кунда
Янги қўшиқ
Музаффар Назаров ижросида
Хуршид Карим сўзи билан
Султоним дадам

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАНЧА ЭКАН КЎНГЛИНГИЗНИ БАҲОСИ


Ҳилол юзли осмонларнинг ой қизи,
Шаҳло кўзли, қоши камон, ёй қизи,
Бойни деган дадасининг бой қизи,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?


Назар етмас уйингизни томига,
Бўйим етмас дарвозаси ромига,
Ош пишади дадангизни номига,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?


Боқмайсиз ҳеч синаб, синаб сабримиз,
Кундан кунга орттирасиз жабримиз,
Олиш учун етармикан умримиз,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси.


Совчингизни узилмайди оёғи,
Санай десам йўқ эканда саноғи,
Бунча ширин ҳажрингизни қийноғи,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?


Сотсак етмас сизга бизни боримиз,
Қизиқтирмас сизни номус, оримиз,
Зоримиз бор, йўқда энди зўримиз,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?


Бу оламда сиздек гўзал ёра йўқ,
Ишқингизда биздек бахти қора йўқ,
Бахт тилашдан бошқа бизда чора йўқ,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?


Етармикан бунга бизни умримиз,
Қанча экан кўнглингизни баҳоси?



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Indamasdan kulib qoʻydim😁❤️


🎙ilkhomjonovnaa
✍Xurshid Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Yaxshilarning yuzlarida nur, ziyolar,
Yomon bo‘lsang ari qo‘nmas gullaringga,
Davlatingga oshna bo‘lar behayolar,
Oriyatni topolmaysan pullaringga.

🎙️Ilhomjonovna
✍ Xurshid Karim

@ilkhomjonovnaa

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЯҚИНЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ


Умр ўтиб кетаверар оқар сувдек,
Дилга солиб ҳар кун ҳар хил оқинларни,
Тугамаган, тугамайди дунё иши,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.


Ёлғиз кўнгил ўхшаб қолар вайронага,
Дийдор ила ўхшатинг бир кошонага,
Айланмасдан туппа тузук бегонага,
Она сонда йўқлаб туринг яқинларни.


Бир хол аҳвол сўраб қўйинг кириб СЕТга,
Вақт топасиз аҳир ҳар кун ИНТЕРНЕТГА,
Рўзғор,турмуш ташвишларин суриб четга,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.


Сир очсангиз сирингизга сирдош улар,
Дил очсангиз дилингизга дилдош улар,
Ахир сизга қондош улар,жондош улар,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.


Ҳадеб пул деб чопавермай олинг бир дам,
Сизга нима етишмайди,нимангиз кам,
Бир зиёрат айлаб қўйинг кўнгилни ҳам,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.


Йўлга тушинг эрта қилманг бугунини,
Неъмат билинг Аллоҳимнинг ҳар кунини,
Маҳкам тугиб оқибатнинг тугунини,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.


Тугамаган дунё иши тугамайди,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЖИМ КУЛИБ ҚЎЙДИМ


Ғийбатимни қилса кимлар,
Яхшиликка йўйиб қўйдим,
Худо берар жазосин деб,
Индамасдан кулиб қўйдим.


Ким қасдма-қасд бу жонимга,
Ташна бўлса гар қонимга,
Суяниб мен имонимга
Индамай жим кулиб қўйдим.


Ғаним келса ханжар тираб,
Ожиз пайтим йўлим қараб,
Инсоф сўраб, инсоф сўраб,
Ўз ҳолига қўйиб қўйдим.


Ким сўраса жазоимни,
Топиб мингта хатойимни,
Аро солиб худойимни,
Индамасда кулиб қўйдим.


Кулиб кулиб очиб қучоқ,
Дўстим урса ортдан пичоқ,
Билмасликки олиб шу чоқ,
Индамасдан кулиб қўйдим.


Ишонганим бағрим тилса,
Яқинларим ёвлик қилса,
Оқибатдан юз бурмадим,
Индамасдан кулиб қўйдим.


Индамасдан кулиб қўйдим,
Яхшиликка йўйиб қўйдим,
Ҳаммасини жазосини,
Аллоҳимга қўйиб қўйдим.


Хуршид Карим


17.07.2024

(қўшиқ қилмоқчи бўлганлар мен боғлансин: 941309110)



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊

  🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

«Оқибат хақида»

Оқибат дўсти синиб қолганда уни биргалашиб турғизиб қўйганга айтилмайди




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИНДАМАДИМ

Аҳволимдан кулиб ўтдинг индамадим,
Юрак бағрим тилиб ўтдинг индамадим.

Гул гул ёниб, гуллаб турган кўнгил боғим,
Райҳонларин юлиб ўтдинг индамадим.

Дардларимга дармон бўлгин десам э воҳ,
Дардимга дард илиб ўтдинг индамадим.

Гадо эдим ишқингда мен шундоқ ўзи,
Девоналар қилиб ўтдинг индамадим.

Аён эди кўзларимдан ошиқлигим,
Билмасликка олиб ўтдинг индамадим.

На ширин сўз, на табассум, менга раво,
Фақат қовоқ солиб ўтдинг индамадим,

Тамом сендан кўнгил ўзай десам яна,
Ширин,ширин кулиб ўтдинг индамадим,

🖋Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОНАНГИЗНИ ЙИҒЛАТМАНГ

Ярми чин, ярмиси рўёда,
Дунёнинг ками ҳеч тўлмайди,
Билиб қўй эй инсон дунёда,
Онанинг ёмони бўлмайди.


✍Хуршид Kарим
🎙️Aziza Iskandarova

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

t.me/Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#premyera
🎙 Begzodxon Obidxonov
🎧 Pul Odamni O'zgartirarkan

📝 Xurshid Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Aka-uka Farhodovlar - Do'st | Ака-ука фарходовлар - Дуст (AUDIO)
Matn: Xurshid Karim
https://youtube.com/watch?v=IwpSIa1lMIA&si=lbvt5W8zu2El_PsA

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Onangizni qachon ko'rdingiz?

✍️t.me/Xurshid_Karim

🎙Ramziddin_Egamberdiyev

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЎНГИ БЕКАТ

Дунё ким учун ғурбат, кимлар учун ҳикматдир,
Умр кимлар учун йўл, кимлар учун ибратдир,
Ўткинчидир дунёда шон шуҳрат, мол-у, дунё,
Сўнги бекат билиб қўй, қабр деган бекатдир.
🕋🍃
Кимлар нафсдан тўн кийиб ҳаромларни қучади,
Кимлар кибр отида осмонларга учади,
Энг охири шоҳ, гадо бир бекатда тушади,
Билиб қўйинг бу бекат қабр деган бекатдир.
🕋🍃
Шайтон билан дўст бўлиб хандон давра қурганлар,
Дунёни майъшат билиб давр-у, даврон сурганлар,
Дарахтнинг шоҳи қолиб, баргларида юрганлар,
Билинг энг сўнги бекат қабр деган бекатдир.
🕋🍃
Кек сақлама, кекингни имонигга ўраб қўй,
Мўмин бўлсанг мард бўлиб ночордан хол сўраб қўй,
Нима қилдинг дунёда бир ортингга қараб қўй,
Билгин сўнги бекатинг, қабр деган бекатдир.
🕋🍃
Дунё иши тугамас, дунё иши битмаган,
Қанча, қанча қўллар бор жайномозни тутмаган,
Бу бекатдан фиръавн, не, не шоҳлар ўтмаган,
Билиб қўйинг бу бекат қабр деган бекатдир.
🕋🍃
Келишувга холи йўқ ўлим деган шоввозни,
Ибодатда ўтказинг умрни, кўклам ёзни,
Бошламаган бўлсангиз бугун бошланг намозни,
Билинг энг сўнги бекат қабр деган бекатдир.
🕋🍃



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Yaxshilarning yuzlarida nur, ziyolar,
Yomon bo‘lsang ari qo‘nmas gullaringga,
Davlatingga oshna bo‘lar behayolar,
Oriyatni topolmaysan pullaringga.

✍Xurshid Karim
🎙Ilhomjonovna

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

''O‘TINCH,,

✍️Muallifi Xurshid Karim

... Ijroch  🎙
_ Abdurahimov Eldorbek


@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИҚРОР


Қуёш чиқса нур тўлар менинг ғариб хонамга,
Билмам нелар ёзилган тақдирим -пешонамга,
Улғайтирган ҳаттоки гард туширмай соямга,
Мен шу битта хақиқат қадрин билиб яшайман,
Бу дунёда онамга қулуқ қилиб яшайман.


Дуоларга қўл очиб ҳар кун очаган йўлимни,
Эзгуликка суғориб бўстон қилган дилимни,
Ичикмасдан доимо бардам тутиб кўксимни,
Йиғламасдан ҳеч қачон хандон уриб яшайман,
Отамнинг ҳок -пойини кўзга суриб яшайман.


Бу дунёга боқайлик дўстлар очиқ кўз билан,
Оқибатни адоғин қилиб бўлмас сўз билан,
Ҳаётинг бўлар файзли битта яқин дўст билан,
Орзуларим осмонга нарвон қилиб яшайман,
Дўстларимнинг қадрини осмон билиб яшайман.


Ҳашар билиб ҳар ишни кор қилган шимариб енг,
Кўнгли очиқ, соддадил, қадри осмонларга тенг,
Бу дунёда бормикан ўзбекдайин бағри кенг,
Мен элимни йўлбошчи- сарбон билиб яшайман,
Ҳалқимнинг довруғини достон қилиб яшайман.



🖋 Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🙏 ЎТИНЧ

Бир бизми ҳижроннинг дардидан куйган,
Висолга етолмай куйганлар қанча,
Лайлисин мажнундан ўн чандон суйган,
Лек ёлғон дунёдан тўйганлар қанча.

Ўтинчим - ошиқ дил бўлмасин ҳеч доғ,
Майлига аламлар тилсин жисмимни,
Ўтинчим - сен бахтли бўлгин, ўшал чоғ,
Ўғлингга қўймагин менинг исмимни.

✍Хуршид Карим

@Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ЭСЛАБ ҚЎЙГИН..


Оппоқ либос ярашибди жамолингга,
Кўз тегмасин гўзал бахт-у, иқболингга,
Бағритошим етолмадим висолингга,
Шаббодалар силкитганда рўмолингни,
Бир эслаб қўй мендек ҳоли ёмонингни.


Ошиқлигим дунёларга йўяр эдим,
Теракларга исмимизни ўйар эдим,
Бевафойим сен чиндан суяр эдим,
Қуй қўшиқлар холи қўйса хаёлингни,
Бир эслаб қўй мендек ҳоли ёмонингни.


Кимга кулфат кимга омад кулар экан,
Кимни сийлаб кимни қалбин тилар экан,
Эсиз сенга ишонмасам бўлар экан,
Ногаҳонда тикон тилса тавонингни,
Бир эслаб қўй мендек холи ёмонингни.


Эҳ бунчалар золим тақдир, қонлар ютдим,
Қисматимдан куйиб, куйиб жонлар ютдим,
Тўйинг куни мен севгимга аза тутдим,
Мактубларим куйдирса дил жавонингни,
Бир эслаб қўй мендек ҳоли ёмонингни.


Хуршид Карим



16/07/2024






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

👩🏻‍💼Бошловчи: Маржона
📜Шеър номи: Дуосини олинг
✍Муаллиф: Хуршид Карим
📹Видео сифати: 1080 HD
Ⓜ️анба: НАВОИЙ МТР
🎥,, Бир пиёла чой устида " кўрсатувида


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИЗНИ СЕВГИИМ КЕЛАДИ


Сиз борсизки қаддимни буколмас алам, ғамлар,
Сиз борсизки мунаввар ,орамбахш ўтар дамлар,
Юрагимни тўшагим келаверар сиз учун,
Сизни севгим келади, мени севган одамлар.



Талпинаман ҳар қачон сиз томонга интилиб,
Изларингиз излайман ,кўзлримга суртиниб,
Сизсиз кандоқ яшардим ,бу дунёда туртиниб,
Сизни севгим келади ,мени севган одамлар.



Кетолмайман хеч қачон сиздан юзим ўгириб,
Айро тушсам сиз,билан йиғлагайман ўкириб,
Тўйлар қилинг хизматда, бўлай елиб ,юугуриб,
Сизни севгим келади ,мени севган одамлар.



Бахтли бўлинг ҳамиша бахтингизни кўрайман
Оллоҳимдан сиз учун кўп умрлар сўрайман,
Куйган дилим авайлаб меҳрингизга ўрайман,
Сизни севгим келади, мени севган одамлар.


Йўлингизга йўлдошман, юкингизга елкадош,
Соянгизда яшайман бир умр кўтариб бош,
Таъфтингизда исиниб кўзларимга келди ёш,
Сизни севгим келади, мени севган одамлар.
                             


Хуршид Карим







t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДАДАМ ИШЛАР


Юмшоқ нонлар тишласин деб,
Қишда иссиқ қишласин деб,
Бизни яхши яшасин деб,
Дадам ишлар Россияда.


Балолардан бизни тўсиб,
Болам дея меҳри жўшиб,
Совуқларда қорлар қучиб,
Дадам ишлар Россияда.


Ўқисин деб тиним билмай,
Аёзларни назар қилмай,
Бир йилда ҳам бир бор келмай,
Дадам ишлар Россияда.


Соғинчлардан порлар кўзи,
Соғмисизлар айтар сўзи,
Вагонларда ётиб ўзи,
Дадам ишлар Россияда.


Гоҳо юрак кетар тўлиб,
Соғинамиз бедор бўлиб,
Биз юрибмиз ўйнаб, кулиб,
Дадам ишлар Россияда.


Шундай кунлар ўтказади,
Янги уйлар битгазади,
Бизни бахтга етказади,
Дадам ишлар Россияда.


Оқмасин ҳеч кўзда ёши,
Порлаб турсин бахт қуёши,
Омон бўлсин азиз боши,
Дадам ишлар Россияда.




Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДАДАНГ БОЙДА...


Таниши бор ҳамма жойда
Даданг бойда, даданг бойда,
Мен ғарибдан нима фойда,
Даданг бойда, даданг бойда.


Туришлари ўзгача қиз
Юришлари ўзгача қиз,
Сиз осмонда биз ердамиз,
Даданг бойда, даданг бойда.


Кулишларинг меҳригиё
Кўзларингга жон тўтиё,
Боқмайсанда бир бор қиё,
Даданг бойда, даданг бойда.


Ҳамма ўзин дардин айтар,
Дилда ғубор, гардин айтар,
Совчиларим қуруқ қайтар,
Даданг бойда, даданг бойда.


Сен гўзалга қўлим етмас,
Юрсам юрар йўлим етмас,
Ростин айтсам пулим етмас,
Даданг бойда, даданг бойда.


Дилингда йўқ алам, ноланг,
Тўкилмайди бир соч толанг,
Бойдан куёв топар холанг,
Даданг бойда, даданг бойда.


Ўхшайсан сен пари ҳурга,
Тонгда тушган майин нурга,
Армонимсан бир умрга,
Даданг бойда, даданг бойда.


Қўзинг қаро, қошинг ёйда,
Маликасан ҳуш чиройда,
Мен ғарибнинг холи войда,
Даданг бойда, даданг бойда.



Хуршид Карим



(қўшиқ учун
☎️94 130 91 10)



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ДУНЁ...


Ғамлар ичра мардона тоғ-қаддимни кераман,
Атиргуллар ичида мен тиконлар тераман,
Топишга ҳоҳишим йўқ, йўқотишга ҳеч нимам,
Ноғорангни чал дунё битта ўйнаб бераман.


Қаддимни эг қамондай, қадди камон бўлай мен,
Рангимни самон айла, ранги самон бўлай мен,
Яхшига кун бермайсан майли ёмон бўлай мен,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб бераман.


Зар бўлса гар остонанг қадамлар майда майда,
Лаббай топилар ҳар вақт, ошналар ҳамма жойда,
Борингда бор дўстларинг, йўғингда қайда, қайда,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб бераман.


Зар бўлар майсаларга тўкилса гар гул гарди,
Номардларинг мўл, бисёр топилмас битта марди,
Ҳаммада шу васваса, ҳаммада ҳам пул дарди,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб бераман.


Олдингдан оққан сувни қадри йўқда аслида,
Ҳасисдан қор сўрама айниқса қиш фаслида,
Ёлғонлар яшар яшнаб, ҳақиқат ер остида,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб берман.


Кенгга кенгсан торга тор, ўтсан, ёнар дунёсан,
Ноҳақларинг осмонда, Ҳақдан тонар дунёсан,
Беш кунлик шодлик, ғаминг ҳардан қолар дунёсан,
Ноғорангни чал дунё битта уйнаб бераман.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал