xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ГУЛИМ


🎼қўшиқ шеър + идея сотилади

☎️Алоқа учун
XurshidKarim
+998941309110


⚠️©Қўшиқ идеяси ва матни муаллифлик ҳуқуқига эга. Руҳсатсиз ҳар қандай фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.
(тўлиқ версияси алоҳида эшиттирилади)


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТЎЙДИРИБ БЎЛМАЙДИ



Ёнма ён яралган бахт қайғу,
Дунёнинг бир кам тўлмайди,
Очларни тўйдириш мумкин-у,
Тўқларни тўйдириб бўлмайди.


Тириклик Аллоҳдан иноят,
Жаннатдир эҳсонга мукофот,
Бир бурда нон очга кифоят,
Тўқларни тўйдириб бўлмайди,


Имонсиз номусни билмайди,
Ҳаттоки етим ҳақин ейди.
Қанча кўп бўлса ҳам кам дейди
Тўқларни тўйдириб бўлмайди.


Ҳаётда қанча оҳ войлар бор,
Усти оқ ичи кир лойлар бор,
Фақирдан олгучи бойлар бор,
Тўқларни тўйдириб бўлмайди.


Охир гўр тўғрилар букрини,
Тиллари унутган зикрни,
Шукрни билмайди шукрни,
Тўқларни тўйдириб бўлмайди.


Ҳақиқий шер бўлсанг кўксинг кер,
Ўлакса емайди асл шер,
Ожизлар борига шукур дер,
Тўқларни тўйдириб бўлмайди.


Меҳрсиз, қалби тош қотганлар,
Пул учун виждонин сотганлар,
Нафслари ҳакалак отганлар,
Тўқларни тўйдириб бўлмайди.


Нафаси гулни ҳам сўлдирар,
Шундайлар бор дилни ўлдирар,
Оч кўзни тупроқлар тўйдирар,
Тўқларни тўйдириб бўлмайди.




Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАХТ...
🍃🌺

Соғлик тўсин оилангга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Хўжалигинг тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺

Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор,ёз куз қишингга,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺

Эзса ширин,ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺

Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺

Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺

Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺

✍Хуршид Kарим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

АЛЛОҲНИНГ СИНОВИ

Дард келса бошингизга,
Ғам келса қошингизга,
Чўкманг кўз ёшингизга,
Аллоҳнинг синови денг.

Сўлса кўнгил боғингиз,
Қуласа дил тоғингиз,
Ювиб дилда доғингиз,
Аллоҳнинг синови денг.

Устингиздан кулса ёв,
Йўлингизда мингта ғов
Билинг бу ҳам бир синов,
Аллоҳнинг синови денг.

Омад келса басма бас,
Қилсалар сизга ҳавас,
Кибрланмай бир нафас,
Аллоҳнинг синови денг.

Кўпайса гар пулингиз,
Узун бўлиб қўлингиз,
Нафсни айлаб қулингиз,
Аллоҳнинг синови денг.

Э дўстим бўлинг огоҳ,
Ким сиз учун қазир чоҳ,
Тикан кирса ҳам ногоҳ,
Аллоҳнинг синови денг.

Тарк этмасин ор,ҳаё,
Дилларга тўлсин зиё,
Синов учун бу дунё,
Аллоҳнинг синови денг.


©Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Хуршид Каримни ХОТИНИНГИЗ РАШКЧИ БЎЛСА шеърига ҳазил жавоб

Йўқдан ғавғо йўндириш рост,
Жаҳлингизни сўндириш рост,
Ва кўкидан ўндириш рост,
Чунки сизни севамизда.

Ҳа йўлингиз пойлаймиз хўп,
Зулфимизни мойлаймиз хўп,
Ўзимизни шайлаймиз хўп,
Чунки сизни севамизда.

Жим ўтирсак касалдекмиз,
Ишқингиз-ла асалдекмиз.
Ўн беш кунлик ҳамалдекмиз,
Чунки сизни севамизда.

Ҳидлаб кўрсак дил хотиржам,
Бизлар тинчмиз эл хотиржам.
Бир нозда минг ҳийлалар жам,
Чунки сизни севамизда.

Чиқиб боғ,тоғ томонларга,
Қани қаранг жононларга,
Туш айтасиз қозонларга,
Чунки сизни севамизда.

Терговчидан камимиз йўқ,
Қуруғидан ғамимиз йўқ.
Юрагимиз офтобдек чўғ,
Чунки сизни севамизда.

Қалбингиз дард туяр экан,
Жонингиз кўп куяр экан.
Бу шеърингиз"пиар" экан,
Не бўлса ҳам севамизда!

Насиба Бекмуродова

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХОТИНИНГИЗ РАШКЧИ БЎЛСА


Йўқдан ғаво йўндиради,
Асабларни сўндиради,
Савол бериб ўлдиради,
Хотинингиз рашкчи бўлса,


Йўлингизни пойлаб турар,
Бир нималар ўйлаб турар,
Телефонингиз кавлаб турар,
Хотинингиз рашкчи бўлса.


Қайда дейсиз ширин калом,
Заҳар бўлар гоҳо таом,
Кеч келсангиз ҳаёт тамом,
Хотинингиз рашкчи бўлса.


Тили узун-бирйон бўлар,
Нигоҳлар-ўқ, камон бўлар,
Терговчидан ёмон бўлар,
Хотинингиз рашкчи бўлса.


Чиқсангиз боғ томонларга,
Қараб қўйманг жононларга,
Борар ёмон гумонларга,
Хотинингиз рашкчи бўлсин.


Чакаги чўғ, чақмоқ бўлар,
Бошингизга тўқмоқ бўлар,
Тоқатингиз бир тоғ бўлар,
Хотинингиз рашкчи бўлса.


Чимирилар кўз,қошингиз,
Етмас баъзан бардошингиз,
Ҳидлаб кўрар уст-бошингиз,
Хотинингиз рашкчи бўлса.


Қалбингиз дард туяр экан,
Жонингиз кўп куяр экан,
Сизни жондан суяр экан,
Хотинингиз рашкчи бўлса.



Хуршид Карим






t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🤱 У ОНАДИР


Миллиард турфа одам бор,
Лекин у бир донадир,
Ҳамиша ул ҳокисор,
У онадир, онадир.


Фиғон чекиб, жон куяр,
Фарзандининг дардига.
Ўзи емай едирар,
Жон тутар фарзандига.


Тунлар ухламай бедор,
Юрак бағри порадир,
Ҳамиша ул ҳокисор,
У онадир онадир.


Қалб қўри меҳрга бой,
Жаннатга дил риштадир.
У кўкда порлаган ой,
Ердаги фариштадир.


Кўп ғами ташвиши ҳам,
Хилват дами,они йўқ.
Дуодир қарғиши ҳам,
Онанинг ёмони йўқ.


Олис кетмагин зинҳор,
Доим ҳабар олиб тур.
Таъзимлар айла минг бор,
Изларин кўзингга сур.


Миллярд турфа одам бор,
Лек, ул зот ягонадир.
Ҳамиша ул ҳокисор,
У онадир онадир.


✍Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИЗДАН ВАФО КУТАМАН.

Ҳусуматим йўқ менинг, ўз ўзимни тиғлайман,
Йиғласам ҳам мен фақат қувончимдан йиғлайман,
Сизни фақат дўст билдим, бошқасини билмайман,
Мен ҳаммадан шундайин меҳр-у, вафо кутаман,
Тошлар отинг майли сиз, мен сизга гул тутаман.

Гарчи кўнглим вайрона,тунларимнинг ойи йўқ,
Умидларим пуч,ҳазон,орзуларим пойи йўқ,
Ранжимайди ҳеч кўнглим сиздан ҳафа жойи йўқ,
Йиғлиб келдим,дунёдан кулиб,кулиб ўтаман,
Тошлар отинг майли сиз,мен сигзга гул тутаман.

Сабрим сира тўлмайди,майли синанг сабримни,
Қадрим тўкилсин майли билманг сира қадримни,
Сизга бағишлай токи қолган бутун умримни,
Сиздан фақат муҳаббат,оқибатни кутаман,
Тошлар отинг майли сиз,мен сизга гул тутаман.

Ғийбат қилинг ортимдан,майли қилинг ёмонлик,
Умрингизни сўрай мен,тилай сизга омонлик,
Беш кун аталмиш дунё,умрлар лаҳза,онлик,
Меҳрингизга ташнаман,гарчи қонлар ютаман,
Тошлар отинг майли сиз мен сизга гул тутаман


ХУРШИД КАРИМ
Ijrodaa 🎤🌹Nozaa




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

❤️ Барибир севавераман...
✍ Хуршид Карим.

🎤Муниса.

Bɪᴢɢᴀ ϙᴏsʜɪʟɪɴɢ🌸

Ssʟᴋᴀ 👇

Kᴀɴᴀʟɪᴍɪᴢ @Taskinimsen_san


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌺 Кишлок аёли.

✍ Хуршид Карим.

🎤Муниса 🌺


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КИМИМ БОР ОНА

Хуршид Карим шеъри

Ажойиб ижро учун раҳмат


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЙЛИККА ЎЧ ҚИЗЛАР


Бугун замон зайли бошқа,
Фарҳод, Мажнун Лайли бошқа,
Кўнгил қўяр тилло-тошга,
Бойликка ўч экан қизлар.


Кулиб туриб армон тутар,
Ҳажрида кўп қонлар ютар,
Бой йигитдан совчи кутар.
Тиллога ўч экан қизлар.


Бурканволиб хил чиройга,
Кўнгил қўяр танти бойга,
Қўли калта етмас ойга,
Бойликка ўч экан қизлар.


Пули бўлса рози чолга,
Тегиб кетар ҳатто калга,
Севги армон камбағалга,
Тиллога ўч экан қизлар.


Севма, куйма чекма фироқ,
Муҳаббат деб бўлма тупроқ,
Чўнтагинг дўнг бўлсин ўртоқ,
Бойликка ўч экан қизлар.


Солланиб пардоз қилади,
Бой кўнглини соз қилади,
Камбағалга ноз қилади,
Тиллога ўч экан қизлар.


Бу замоннинг зайли бошқа,
Бугун Мажнун Лайли бошқа.



Хуршид Карим



12.07.2024



(қўшиқ учун
/94 130 91 10)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.



✍Хуршид Карим


Бизда кузатиб боринг👇🏻                

➥ @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

BIROVGA YUQMAYDI BIROVNING XAQQI

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

САМИЯ


Ҳайратларга тўлиб қолар кўрган кўзлар,
Томоқларда қотиб қолар айтар сўзлар,
Хунук бўлиб қолар фаранг,ҳиндча қизлар,
Чиройига ош пишади Самияни


Юзин очса ой қулайди яноғига,
Минг мажнунлар куяр ҳажр фироғига,
Жулетталар арзимайди тирноғига,
Чиройига ош пишади Самияни


Ошиқман-у юрагимда таҳликалар,
Етарманми васлига деб дард тилкалар,
Оддий қизга ўхшаб қолар маликалар,
Чиройига ош пишади Самияни


У ортидан юрганларни хушламайди,
Совғаларни қўлига ҳам ушламайди,
Совчилари эшигидан бўшамайди,
Чиройига ош пишади Самияни.


Ҳуснидан ҳам унинг ақли устун бўлар,
Ҳаёсига одобига кўнгил тўлар,
Мени кўрса бир жилмайиб кулиб қўяр,
Чиройига ош пишади Самияни.



Хуршид Карим




14.07.2024


(қўшиқ учун
☎️ 94 130 91 10)


Шеърдаги Самия исми ижрочининг ҳоҳишига қараб ўзгартирилиши мумкин



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☁️ Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҲУНУКРОҚ БЎЛГАНИНГ

Ҳамманинг нигоҳи сендада,
Рашк қилиб жон жоним қаҳшайди,
Бунчалар гўзаллик оҳ, нега,
Ҳунукроқ бўлганинг яхшийди.

Маккора қўз қиринг ташлайсан,
Ҳижронли кунларга бошлайсан,
Ишқингда ёндириб ташлайсан,
Ҳунукроқ бўлганинг яхшийди.

Яшнайди изингдан кўчалар,
Ойлар ҳам лол ҳайрон кечалар,
Суқланиб қарарлар нечалар,
Ҳунукроқ бўлганинг яхшийди.

Орзуйим, умидим шикаста,
Ҳуснингга боқарман дил ҳаста,
Ҳавотир жонимга пайваста,
Ҳунукроқ бўлганинг яхшийди.



Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ГУЛИМ


🎼қўшиқ шеър + идея сотилади

☎️Алоқа учун
@XurshidKarim
+998941309110


⚠️©Қўшиқ идеяси ва матни муаллифлик ҳуқуқига эга. Руҳсатсиз ҳар қандай фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.
(тўлиқ версияси алоҳида эшиттирилади)


t.me/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Хуршид Каримни БОЙЛИККА ЎЧ ҚИЗЛАР шеъридан таъсирланиб

Ҳа Фарход-у Мажнун бошқа,
Ҳатто дилда учқун бошқа.
Тўрт томонда юзи қашқа,
Бойликка ўч йигитчалар.

Ўзидан кўп пулни суяр,
Камбағалга қовоқ уяр.
Ва бой қизга совчи қўяр,
Бойликка ўч йигитчалар.

Кампир ё қиз фарқи йўқдир,
Бой бўлса гар кўнгли тўқдир.
Э, воҳ ҳиссиз қупқуруқдир,
Бойликка ўч йигитчалар.

Севмоқ учун шошма яна,
Огоҳ юргин эй, дугона.
Ишқ боғида оҳ, бегона,
Бойликка ўч йигитчалар.

Ҳар нарсани уволи бор,
Кўзи очни йўллари тор.
Бўйдоқ ўтар бир, ёрга зор,
Бойликка ўч йигитчалар!


Насиба Бекмуродова

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚИШЛОҚ АЁЛИ


Саҳарларда сирлашади тонглар билан,
Ширин ташвиш, ўйлар ўтар ҳаёлидан.
Замин сарҳуш супургисин турткисидан,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.


Ресторан-у, кафеларга бормаса ҳам,
Қиммат қиммат соғва салом олмаса ҳам,
Шодлигидан кипригида милтирар нам,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.


Тилло зардан изламас у ҳаёт таъмин,
Елиб юриб тўлдиради рўзғор камин,
Меҳнат билан аритади ташвиш, ғамин,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.


Бешик қучиб алла айтар тунлар бедор,
Доим унга ҳамроҳ бўлар иффат-у, ор,
Нолимайди юрагида шукури бор,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.


Болам дейди, фарзандига меҳри бўлак,
Ҳамма ишда моҳир улар, зеҳни бўлак,
Билинг қишлоқ аёлларин сеҳри бўлак,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.


Тилло зирак, тилло занжир тақмаса ҳам,
Ҳашаматдор биноларга боқмаса ҳам,
Бир сўз айтай,, Хоним"ларга ёқмаса ҳам,
Бахт нелигин сўранг қишлоқ аёлидан.




Хуршид Карим


12.07.2024







t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БАРИБИР СЕВАВЕРАМАН


Қадамимдан хомуш тортса кўчалар,
Йўлимга ғов бўлса неча нечалар,
Аллоҳдан васлингни сўраб кечалар,
Мени сени барибир севавераман.


Ҳажрингда ўртаниб қон бўлса бағрим,
Хазонрез боғлардек тўкилса қадрим,
Барча азобларга етади сабрим,
Мен сени барибир севавераман.


Севгимга тўсқинлик қилолмас йиллар,
Мажнун мисол кезиб саҳро-ю, чўллар,
Ҳар куни келтириб сен учун гуллар,
Мен сени барибир севавераман.


Йўлимни япроқлар тўлдирсин майли,
Кўзимни тупроқлар тўлдирсин майли,
Мени ҳажринг ўти ўлдирсин майли,
Мен сени барибир севавераман.


Сени ўйламаган оним йўқ бир дам,
Майли юрагимни кемирсин алам,
Сендан воз кечмасман икки дунё ҳам,
Мен сени барибир севавераман.




Хуршид Карим


12.07.2024





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БОЙЛИККА ЎЧ ЭКАН ҚИЗЛАР

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

БИР ҚИЗ ТАНЛА

Шундай бир қиз танла укам,
Қад-қомати расо бўлсин,
Чиройи ош пиширмайди,
Ақли ўткир,доно бўлсин.

Қилиб оиланг ҳурматини,
Аямасдан ҳизматини,
Кўтсатиб бир ҳимматини,
Қилганлари вафо бўлсин.

Юзлари гулгун,гулойим,
Ҳушмуомала,ҳур,мулойим,
Дарду ғамларингга доим,
Ширин сўзи даво бўлсин.

Эплаб қозон,ўчоғини,
Ювиб коса,товоғини,
Солмасин қош,қовоғини,
Кўнгли очиқ,ҳаво бўлсин.

Мафтун бўлмай суратига,
Назар ташла сийратига,
Учма молу давлатига,
Кибрсиз ҳуш наво бўлсин.

Очиқ сочиқ киймас зинҳор,
Қошларида ўсмаси бор,
Опалари номусу ор,
Сингиллари ҳаё бўлсин.

Сўзлари ҳам дона,дона,
Сенга ҳамдаму ҳамҳона,
Бир кун келиб бўлса она,
Меҳри улуғ,дарё бўлсин.

Мол,давлатинг борида бор,
Қуллуқ қилувчилар бисёр,
Ғариблашсанг билинар ёр
Жони сенга фидо бўлсин.

Гулбоғингда мисоли гул,
Ҳуш атридан тўлсин кўнгил,
Тонгларингда сайраб булбул,
Бошингдаги ҳумо бўлсин.

Шундай бир қиз танла укам,
Қош кўзлари қаро бўлсин,
Сочи калта бўлса майли,
Ақли узун, доно бўлсин.

✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…
Подписаться на канал