МЕҲР БЕРИНГ АЁЛИНГИЗГА.😍
Кимга жунатишни ўзингиз ҳал қилинг 😇
🎙 Akbar Rizakulov...
📝 Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ДАДАМ ҚАЧОН КЕЛАДИ
Нега онам йиғлайди ҳар кун
Кўз ёшлари бағрим тилади
Кутаман зор бўлиб тун -у кун
Айтинг дадам қачон келади.
Ёш бошимда умр совдоси,
Юрагимда армон ғовғоси,
Керак эмас менга совғаси,
Айтинг дадам қачон келади.
Бунча соғинч ёшлари таҳир,
Йиғлайвериб қон бўлди бағир,
Нима дейман укамга аҳир,
Айтинг дадам қачон келади.
Қийнайверманг мурғак жонимни,
Соғиндим-ку меҳрибонимни,
Кўрдингизми дадажонимни,
Айтинг дадам қачон келади.
Қувнаб орзу, ўйларимизга,
Бош бўлмасми тўйларимизга,
Ҳамма келди уйларимизга,
Айтинг дадам қачон келади.
Мени шу ўй қийнайверади,
Соғинчларим тиғлайверади,
Нега онам йиғлайверади,
Айтинг дадам қачон келади.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Хуршид Каримни РОСТМИ шеърига жавоб шеър
Хабарларга куйинманг,
Рўё бирла тўйинманг,
Қутулдим деб суюнманг,
Сизни дейди юрагим.
Ноз,карашмам ўзгача,
Тўй бўларми кузгача?
Орзуим юлдузгача,
Сизни дейди юрагим.
Халтаси йўқ гадоман,
Севгингизсиз адоман.
Э, воҳ кўнгли яроман,
Сизни дейди юрагим.
Телефоним отамда,
Розилигим онамда.
Сиз ягона оламда,
Сизни дейди юрагим.
Ғирт ёлғончи дўстингиз,
Лойга буркаб пўстингиз,
Тилса ҳамки юзингиз,
Сизни дейди юрагим.
Ҳоридим совчи кутиб,
Ой ҳайрон шамлар тутиб.
Алам,ғамларни ютиб,
Сизни дейди юрагим.
Дилга тўгманг ҳеч тугун,
Бағрингиз кўрмасин хун.
Тўрт фасл бўзлаб бе ун,
Сизни дейди юрагим.
Севгингиз бебаҳодир,
Ўзингиз алп баҳодир.
Оллоҳ ҳар нега қодир,
Сизни дейди юрагим!
Насиба Бекмуродова
РОСТМИ ?
Куйдириб куймас дилбар,
Куйдирганларинг озми,
Эшитдим бир шум хабар,
Эрга текканинг ростми.
Нозлар қилиб толмайсан,
Бир бор назар солмайсан,
Қўнғироғим олмайсан,
Эрга текканинг ростми.
Наҳот севгимдан тўйдинг,
Мени пичоқсиз сўйдинг,
Смс ёзмай қўйдинг,
Эрга текканинг ростми.
Кимдан оламан қасдим,
Эшитиб кўчди пўстим,
Суюнчи тортди дўстим,
Эрга текканинг ростми.
Совчилардан нима наф,
Ҳаммалари бўлди даф,
Маҳаллада дув дув гап,
Эрга текканинг ростми.
Дилга тугилди тугун,
Юрак бағрим бўлди хун,
Фотиҳанг бўпти бугун,
Эрга текканинг ростми.
Севги қадри бир танга,
Ваъдалар бериб манга,
Наҳот энди ўшанга,
Эрга текканинг ростми.
Хуршид Карим
(қўшиқ учун
/94 130 91 10)
t.me/Xurshid_Karim
Боласини пуллаган аёл.
🌷🌹SHERIATSOXIBASI🌹🌷
✏🖋📖ঠই✯❤️✯ইঠ📖✏🖋
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Ёлғиз кўнгил ўхшаб қолар вайронага
Дийдор ила ўхшатинг бир кошонага
Айланмасдан туппа-тузик бегонага
Онда-сонда йўқлаб туринг яқинларни
Хуршид Карим шеъри
Бизда кузатинг👇🏻
👉🏻 @Xurshid_Karim⚡️
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁
Maluf.
XURSHID KARIM .
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Ijroda Sumayyaxon
Хуршид Каримни СЕВСАК СЕВИБМИЗДА шеърига ҳазил жавоб
Ҳа албатта ой ҳам силар бошгинамни,
Ёмғирлар ҳам шодон ювар ёшгинамни.
Пойимда минг алп, чимирсам қошгинамни,
Қани мендан бошқасини севиб кўринг.
Гўзалликда олийдира мансабим ҳам,
Чиннигулдан нозикроқдир асабим ҳам,
Малика-ю ҳурлардандир насабим ҳам,
Қани мендан бошқасини севиб кўринг.
Ажаб бўпди куйдирса шу қоматгинам,
Ахир Худо бергандирда омадгинам.
Мисоли тоғ йиқитади араз, гинам,
Қани мендан бошқасини севиб кўринг.
Танҳолигим биламан мен ор, ҳаёда,
Чин ошиқлар юрар улов ё пиёда.
Қасдим бордир сиз севган ул Маҳлиёда,
Қани мендан бошқасини севиб кўринг.
Хохиш бўлса ҳатто ойни ёпиб бўлар,
Карашма, ноз бирла дилни чопиб бўлар.
Шу шеъримни куйласангиз кўнглим тўлар:
"Қани мендан бошқасини севиб кўринг"!
✍ Насиба Бекмуродова
СЕВСАК СЕВИБМИЗДА
Кўкда ой ҳам силар экан бошингизни,
Ёмғирлар ҳам ювар экан ёшингизни,
Чимирмангда энди қаро қошингизни,
Нима бўпти сизни севсак севибмизда.
Олий экан гўзалликда мансабингиз,
Гулдан нозик экан хушрўй асабингиз,
Сўрамасдан сизнинг насл насабингиз,
Нима бўпти сизни севсак севибмизда.
Куйдиради кўзим тушса қоматингиз,
Ҳақдан ато гўзал бахту омадингиз,
Гулга ўраб дил юборсак олмадингиз,
Нима бўпти сизни севсак севибмизда.
Ягонасиз гўзаллигу ор ҳаёда,
Дунё кезсак арзир сиз деб биз пиёда,
Гадо шоҳни севса бўлар бу дунёда,
Нима бўпти сизни севсак севибмизда.
Кўкда ойни этак билан ёпиб бўлмас,
Ошиқ дилни қилич билан чопиб бўлмас,
Икки дунё биздақасин топиб бўлмас,
Нима бўпти,сизни севсак севибмизда.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ
✍Хуршид Карим
🎙Жасур Рустамович
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЮЛИБ ОТГАНМАН
Севиб адо бўлган кўнглим,
Ишқимни текин сотганман,
Сенга ёр ёр бўлган кеча,
Кўнглимни юлиб отганман.
Ёлғон, эртак мажнун Лайли,
Тошюраклик замон зайли,
О бевафо сен туфайли,
Қалбимни юлиб отганман.
Кимга насиб кўкда ҳилол,
Мудом ошиқлар қадди дол,
Бир кераксиз буюм мисол,
Кўнглимни юлиб отганман.
Юрмайин деб бошим эгиб,
Ё кўздаги ёшим тўкиб,
Алданишлар жонга тегиб,
Кўнглимни юлиб отганман.
Кўз ёш эмас йигитга эп,
Кўз очилди пушаймон еб,
Бўлди бошқа севмайман деб,
Кўнглимни юлиб отганман.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СЕВМА МЕНИ...
Ёлғончи қиз ёлғон севгинг керак эмас,
Кўксингдаги бир парча муз юрак эмас,
Севгим сенга ўйин эмас, эрмак эмас,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Қимматбаҳо совғаларим кутармисан,
Берар бўлсам сўнг қўлимдан тутармисан,
Ғариб қолсам мени ташлаб кетармисан,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Нағмаларинг юрагимни қийнамоқда,
Кўзларинг ҳам нечун бежо, ўйнамоқда,
Кипригингда ялтираган ёшинг сохта,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Осмон бўлар эдим сен моҳ бўлганингда,
Қўрғон бўлар эдим гулбоғ бўлганингда,
Тиллоларга кўмардим пок бўлганингда,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Билиб қўйгин севгим сенга ўйинчоқмас,
Ҳаёсизга чин бахт омад кулиб боқмас,
Менга умр йўлдош керак ўйинчоқмас,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Бошқа жойдан қидир телба оворангни,
Нима десанг ишонар у дил порангни,
Бошқасига бориб чалгин ноғорангни,
Пулим учун севар бўлсанг севма мени.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Goho erkaklardan ham mard bo'ladi ayollar
✍️Xurshid Karim
🎙Shahlo Xon
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Пайшанбанинг файзи бошқача😅
✍Хуршид Карим
Бугун ПАЙШАНБА.
👇🏻👇🏻
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
БОЛАСИНИ СОТГАН АЁЛЛАРГА
Она деган ном сенга увол,
Гуноҳ бўлиб гуллаган аёл,
Шу заминда, шу ер устида,
Боласини пуллаган аёл.
Изтироблар бағрим тилади,
Ҳайвон ҳам ўз наслин билади,
Сенда меҳр нима қилади,
Боласини пуллаган аёл.
Фарзанд -қувонч хаётинг нақши,
Дил юпанчинг ,соботинг нақши,
Бундан кўра ўлганинг яхши,
Боласини пуллаган аёл.
Кўринмайди кўзларингда ёш,
Юрак эмас кўксингдаги -тош,
Яна қандоқ кўтарасан бош,
Боласини пуллаган аёл.
Бир сенмидинг хаётдан тўйган,
Қалбида дард, аламни туйган,
Онанг сени қанчалар суйган,
Боласини пуллаган аёл.
Куйдирмасин фарзанднинг доғи,
Қуримасин меҳр булоғи,
Шу гўдакнинг нима гуноҳи?
Боласини пуллаган аёл.
Фарёд урма, қилма эй фиғон,
Айтган ўша алланг ҳам ёлғон,
Пушаймонлар оловида ён,
Боласини пуллаган аёл.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
МУҲАББАТ
Кўкка учгим келади,
Уфқни қучгим келади,
Тотли ишқ шаробини,
Тўйиб ичгим келади.
Қанд-у, новвот чойдекман,
Мавжли шошқин сойдекман,
Ташвиш, ғамлар кор қилмас,
Фақирман-у, бойдекман.
Тунлари келмас уйқу,
Юзимда мунгли кулгу,
Мени асир айлади,
Муҳаббат деган туйғу.
Қалбимда нурли шуъла,
Кўнглим айтар ашула,
Билмайман бу қандай ҳис,
Умрим мазмунга тўла.
Шодондирман ҳар дамлар,
Қувонч кўзларим намлар,
Бахтли бўлай десангиз,
Севиб яшанг одамлар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
_ЯҚИНЛАРИМ СИЗНИ СОҒИНДИМ
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📝МЕҲР БЕРИНГ!
Алвон алвон лолалар терманг,
Атаб жуфти ҳалолингизга,
Совға берманг, туҳфалар берманг,
Меҳр беринг аёлингизга.
Ой керакмас унга осмонда,
Меҳр кутар сиздан ҳар онда,
Кулиб боқинг ҳар саҳар, тонгда,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сизни дея ўзни унутган,
Юзда кулгу, дилга ғам ютган,
Йўлингизда интизор кутган,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сиз отасиз,у эса она,
Гул кўнглини қилманг вайрона,
Бир табассум унга кифоя,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сувсиз ерда кукармайди гул,
Муҳаббатдан нур олар кўнгил
Унга бойлик,тиллолар бир пул,
Меҳр беринг аёлингизга.
Бир йилда бир саккизинчи март
Шу бир кунда аримйди дард,
Агар чиндан бўлолсангиз мард,
Меҳр беринг аёлингизга.
У жаннатнинг сувидек зилол,
Удир асли кўкдаги ҳилол,
Ўксимасин муқаддас аёл,
Меҳр беринг аёлингизга.
🖋Хуршид Карим.
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СЕНИ СЕВАМАН
🍃❤️
Бир сўз яшар дилимда
Айтолмайман тилимда,
Чаман гуллар йўлимда,
Сени севаман.
🍃❤️
Кўксим аро лолазор,
Қувончдан ширин озор,
Қишимда гуллар баҳор,
Сени севаман.
🍃❤️
Тунлар осмонимда ой,
Тўкар бошимдан чирой,
Соғинчларим бир сарой,
Сени севаман.
🍃❤️
Гуллар унар изингда,
Ҳаё кулар юзингда,
Ихтиёрим ўзингда,
Сени севаман.
🍃❤️
Кўзларим гирёни-ишқ,
Умримнинг сурони-ишқ,
Қалбимнинг меҳмони-ишқ,
Сени севаман.
🍃❤️
Очилсам сўлгандекман,
Йиғласам кулгандекман,
Ҳар недан тўйгандекман,
Сени севаман.
🍃❤️
Исминг яшар жонимда,
Ишқим оқар қонимда,
Ҳар сониям,онимда,
Сени севаман.
🍃❤️
©Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СЕВАРДИМ
Боғлардан гул терардим
Жон деса жон берардим
Бу дунёда биргина
Шаҳнозани севардим
Ишқ боғида бор эдим
Орзуларга ёр эдим
Бир кўрмоққа зор эдим
Шаҳнозани севардим
Шоҳ эдим у малика
Бўлолмадик биз бирга
Юрагим тилка тилка
Шаҳнозани севардим
Қон бўлдику бу бағир
Йиғлаганим эмас сир
Бой бўлса ҳам барибир
Шаҳнозани севардим
Армонларим қатма қат
Юрагимни эзди дард
Ёлғонмикан муҳаббат
Шаҳнозани севардим
Айтолмадим мен нодон
Юрак бағрим бўлди қон
Эҳ онажон онажон
Шаҳнозани севардим
Мен кутсам у кутмаган
Отасин ҳун этмаган
Пешонамга битмаган
Шаҳнозани севардим
Эгилди йигит бошим
Дарё бўлди кўз ёшим
Севгилим бағритошим
Шаҳнозани севардим
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
# PRIMYERA #
🥀🍃🥀🍃🥀🍃🥀🍃🥀
✍✍ XURSHID KARIM
🥀🍃🥀🍃🥀🍃🥀🍃🥀
🎤🎤 SHAAXINA
🥀🍃🥀🍃🥀🍃🥀🍃🥀
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🤍#Ijod_fasli🤍
✍ Xurshid Karim
📝 " Otam onam bor"👲🧕
🎤 She'rni Respublika Qizlar Sammiti ishtirokchisi, "Qalbim tumori" she'riy tòplami muallifi
Sevinch SA'DULLAYEVA òqidi.
✨@ilm_yolida_04 ✨
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
УНУТИБ ҚЎЙДИК
Меҳр муҳаббатни кўзларин ўйдик,
Кибр ҳавони биз ғурурга йўйдик,
Нафсимиз зўр келди имонимиздан,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кечани унутдик бугунни кўриб,
Виждон ғаним бўлди, дўст бўлди фириб
Самимий ҳисларни бир четга суриб,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Дунё ахтардик биз кундуз тунидан,
Пул деб қиличимиз чиқди қинидан,
Бойлик устун бўлди оға-инидан,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кибр қўшар бўлдик саломимизга,
Миннатдан зеб бердик каломимизга,
Шайтон шерик бўлди таомимизга,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Гоҳо хиёнатни пинжида ётдик,
Дўст қолиб душманни ошини тотдик,
Дийдалар тош қотди, тошдек тош қотдик,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Гуноҳни кўп қилдик, савобимиз оз,
Гоҳо яшашимиз кофирларга хос,
Эҳсонни кўрк учун қилганимиз рост,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Қалбан қашшоқ бўлдик,жисман бўлдик бой,
Инсоф диёнатга қолдирмадик жой,
Қўшни аза тутса қилдик базм,тўй,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кўзимиз очиғу,кўзларимиз кўр,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim