Жалолиддин Ахмадалиев.
Яхши киз.
Хуршид Карим ше'ри.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЁМҒИР
Осмон йиғлаяпти дардларин тўкиб,
Тўйидан норози қиз каби гўё,
Томчилар тизилар кўз ёш мисоли,
Қара шаллобага айланди дунё.
Худди сенга ўхшаб кетади ёмғир,
Шарроос қуйиб аста тинади кейин,
Худдики сен йиғлаб, йиғлаб ва охир,
Секин тақдирингга кўнганингдайин.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БАХТ БЕКАТИ
Хаёт ғам, ташвишдан эмас иборат,
Етар шунча куйиб, чопиб елдингиз,
Манзилга етдингиз, тушинг марҳамат,
Сиз бахт бекатига етиб келдингиз.
Стамлар бағрингиз тилдилар бот-бот,
Ўксик дилингиз ҳеч топмади нажот,
Бу ёғи сиз учун қувончли ҳаёт.
Сиз бахт бекатига етиб келдингиз.
Энди қалбингизни куйдирмас армон,
Севинчдан ҳипқирар кўксингизда жон,
Бугун сиз дунёда энг бахтли инсон,
Сиз бахт бекатига етиб келдингиз.
Кулинг кўзингизда кулсин дунёлар,
Хаётбахш ҳисларга тўлиб самолар
Бошингиз устида учар хумолар,
Сиз бахт бекатига етиб келдингиз.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
МУСОФИР ОТА
Тирикчилик юкин ортиб гарданига,
Мусофир юрт азобларин кўрган ота,
Мингта ташвиш, мингта юмуш бир жонига,
Индамасдан ҳомуш ҳаёл сурган ота.
Бу дунёда ташвишлар кўп,юмушлар мўл,
Эришмайсан мақсад сари тўтмасанг йўл,
Ҳаммасига керак экан аслида пул,
Пул дардида олисларда юрган ота.
Кўнгил қурғур алосини истайверар,
Чет элники,,Бало''сини истайверар,
Қудалари тўйни қил деб қистайверар,
Бедор бўлиб тўй устида турган ота.
Тонглар боши карахт бўлиб уйғонади,
Оқшомлари ухлолмасдан тўлғонади,
Чорасизлик дардида кўп қайналади,
Ташвиш,ғамлар кўнглига хўп урган ота.
Уч йил бўлди боргани йўқ уйига ҳам,
Ғамлар раҳна солар ҳаёл,ўйига ҳам,
Келолмасдан ҳатто қизин тўйига ҳам,
Телефонда оқ фотиҳа берган ота.
Тирикчилик қопин ортиб елкасига,
Мусофирда юртлар кезиб юрган ота,
✍Хуршид Карим
🎤Дильшод Умаров.
/channel/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
АЛЛОҲ БЕРАДИ
Ҳар ким ризқин теради,
Нодон кўксин керади,
Суянганим танҳо У,
Ризқим Аллоҳ беради.
Гарчи ёруғ туним йўқ,
Ишларимда уним йўқ,
Сизга қолар куним йўқ,
Ризқим Аллоҳ беради.
Пойчўкирман, камсуқум,
Менга қилманг ҳеч чиқим,
Ўз елкамда ўз юким,
Ризқим Аллоҳ беради.
Кўнглим тўқ, ҳам нагзим тўқ,
Нолимайман, арзим йўқ,
Жондан бошқа қарзим йўқ,
Ризқим Аллоҳ беради.
Гулзорда сўлимдайман,
Бағри бут тўлиндайман,
Нокасга ялинмайман,
Ризқим Аллоҳ беради.
Эй кўкларда учганлар,
Ғийбатимни қучганлар,
Ўлмай кафан бичганлар,
Ризқим Аллоҳ беради.
Ҳақ излаган дилхунман,
Ҳақ ишқида мажнунман,
Бир бандаи мўминман,
Разқим Аллоҳ беради.
Сизга қолар куним йўқ,
Ризқим Аллоҳ беради.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
НОМУС ЎЛДИРАДИ
Қоқилса йиғламас чекмайди қайғу,
Аллоҳ ўзи ўнглар йигит ишини,
Ажал сўқмоғидан омон чиқар у,
Номус ўлдиради йигит кишини.
Бошини эголмас зўр ташвишларинг,
Кўнглини тилолмас аёз қишларинг,
Кўксига ўтмайди ҳанжар нишларинг,
Номус ўлдиради йигит кишини.
Имони ҳам номус ори, ҳам номус,
Виждони ҳам номус, бори ҳам номус,
Синглиси ҳам номус, ёри ҳам номус
Номус ўлдиради йигит кишини.
Кимлардир йўлида қазийдилар чоҳ,
Кимлардир ортидан чалади оёқ,
Дунё ғамларини кўтарар бироқ,
Номус ўлдиради йигит кишини.
Тумор бўлгин унга бўлгин кўзмунчоқ,
Юлдуз бўл осмонда бўл кўкларда моҳ,
Унинг ҳисларини қилма ўйинчоқ,
Номус ўлдиради йигит кишини.
Қисамтдан қўрқмайди, кулфатдан қўрқмас,
Зимистондан қўрқмас, зулматдан қўрқмас,
Билгин эй нотовон сен отган ўқмас,
Номус ўлдиради йигит кишини.
Ғурбат йўлолмайди йигит мардига,
Кўксини тутади хаёт зарбига,
Чидайди дунёнинг ҳамма дардига,
Номус ўлдиради йигит кишини.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
🐕ЧИЯБЎРИЛАР
✍Хуршид Карим
🎙Абдужаббор Фаезиев
👇
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЧЎНТАК БЎЛМАС
Мангу эмас жон танда,
Билиб қўйгин эй банда,
Дунё молин севгучи,
Чўнтак бўлмас кафанда.
Нокас кўзи тўймайди,
Нафс халтаси тўлмайди,
Олиб кетиб бўлмайди,
Чўнтак бўлмас кафанда.
Бойлик йиғма зўрма-зўр,
Имонингни ўраб тўр,
Искандардан сўраб кўр,
Чўнтак бўлмас кафанда.
Йиғган эмас сочган бой,
Сочиб кетган Ҳотамтой,
Ғофил банда билиб қўй,
Чўнтак бўлмас кафанда.
Бир тийин тилло-ю, заринг,
Бир бор ўйлаб қўй наринг,
Қабргача пулларинг,
Чўнтак бўлмас кафанда.
Хориб, толиб нетасан,
Охир кунга етасан,
Қўлинг очиқ кетасан,
Чўнтак бўлмас кафанда.
Кўзингни оч эй банда,
Чўнтак бўлмас кафанда.
Хуршид Карим
6.07.2024
t.me/Xurshid_Karim
💃ТАННОЗИМ
Нози баланд таннозим,
Нозларингдан зерикдим,
Таманно, қаддиғозим,
Нозларингдан зерикдим.
Чиройингга бўлиб ром,
Қолмади менда ором,
Маликаи Дилором,
Нозларингдан зерикдим
Сен юрагим ўғриси,
Содда қалбим қўриси,
Рости гапнинг тўғриси,
Нозларингдан зерикдим.
Танҳо ўзинг суйганим,
Қовоғини уйганим,
Етар шунча куйганим,
Нозларингдан зерикдим.
Назар қилмай юрасан,
Боқсам лабинг бурасан,
Қачон қадрим биласан,
Нозларингдан зерикдим.
Лабинг гилос, асал қанд,
Сени севиб едим панд,
Етти осмондан баланд,
Нозларингдан зерикдим.
Сабрим косаси тўлди,
Орзу умидим сўлди,
Йиғиштириб қўй бўлди,
Нозларингдан зерикдим.
Эй таннозим, таннозим
Нозларингдан зерикдим
Хуршид Карим
6.07.2024
t.me/Xurshid_Karim
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☁️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ИККИНЧИ ХОТИН
Хафа қилиб ёрини,
Кўрсатар эрлар кучин,
Аямайди борини,
Иккинчи хотин учун.
Кўрмайсан дейди ҳеч кам,
Ҳаммаси муҳайё, жам,
Квартиралар шинам,
Иккинчи хотин учун.
Севги, вафо, гиналар,
Тилло узук,хиналар,
Яп-янги машиналар,
Иккинчи хотин учун.
Кўзлар мафтун боқилган,
Ҳар дам симлар қоқилган,
Тунлар шамлар ёқилган,
Иккинчи хотин учун.
Мабеллари пластик,
Эгилувчан эластик,
Шароитлар,,Классик"
Иккинчи хотин учун.
Сўкишларга дучор ким,
,,Шанғиллама ўтир жим",
Майингина табассум,
Иккинчи хотин учун.
Диёнатли бўлсин эр,
Аллоҳ ўзинг инсоф бер,
Бу шунчаки ҳазил шеър,
Иккинчи хотин учун.
Ой қизлар-гўзал ғунча,
Ҳавас қилмасин бунча,
Булар бари вақтинча,
Иккинчи хотин учун.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СУЛУВ ҚИЗ
Мухаббатим гулларин пайҳон қилиб, сўлдириб,
Орзуйим осмонини булутларга тўлдириб,
Оппоқ-оппокқ либосга яширганча юзини,
Кетиб борар сулув қиз, мени тиғсиз ўлдириб,
Кетар чоғинг ёлғондан кўзларнгни ёшлаб кет.
Сочларингга бойланган юрагимни ташлаб кет.
Ёлғизгина ой гувоҳ, не хисларни туйгандим,
Юлдузларга дардимни айтиб, айтиб куйгандим,
Дунёлардан қизғониб ,юрагим лов лов ёниб,
Эй сулув қиз,сулув қиз сени кандай суйгандим.
Сирингни ҳамма билсин сирларингни айтиб кет.
Кипригингга илинган орзуйимни қайтиб кет.
Бўлди қалбим чилпарчин мисоли синган шиша,
Мен ер бўлдим сулув қиз, осмон бўлгин ҳамиша,
Бахтиёр бўл бир умр, тошдек қотиб жойингда,
Дугонанг бўлсин номус ,дўстинг бўлсин андиша.
Бахтингни тумор қилиб, гул чаккангга тақиб кет.
Мактубларим майдалаб оловларда ёқиб кет.
Мухаббатим гулларин пайҳон қилиб,сўлдириб
Кетиб борар сулув қиз ,мени тиғсиз ўлдириб.
Хуршид Карим
(қўшиқ учун
/94 130 91 10)
t.me/Xurshid_Karim
🎊🎉🪅 Бугун 8-июль "Халқаро оила, севги ва садоқат куни" нишонламоқда
Оилавий ҳаёт ва яқинлар даврасидаги самимий мулоқот инсонга узоқ ва бахтли яшаш имкониятини беради - дейди олимлар.
Ушбу ажойиб кунда ўз турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни табрикланг. Янги турмуш қурганлар эса катта авлоддан оилани муқаддас билиб, уни сақлаб қолиш санъатини ўргансинлар
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ОҚИБАТ
Билмадим бугун нима
Ўртамизда бўлди жар,
Обрў, амал, мансабми,
Ёки бойлик, тилло, зар,
Қумга тўкилган сувдек,
Шимилиб кетди изсиз,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Боғда сойроқ булбуллар
Зоғчага ўхшаб қолди,
Хақиқатнинг оёғи
Чоҳдага ўхшаб қолди,
Бугун самимий сўзлар,
Сохтага ўхшаб қолди.
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Ўртамизда девор йўқ,
Уммонлар бордир бироқ,
Кўрга ҳасса калака,
Калга калака тароқ,
На битта СМС бор,
Ва на битта қўнғироқ,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Гоҳо ўйлаб сен ҳақда,
Бағримни тиғлайман дўст,
Телефоним титкилаб
Рақаминг излайман дўст,
Қорнимга йиғламайман,
Қадримга йиғламайман дўст,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Беш кунлик дунё эй дўст,
Қаддимизни урамиз,
Давронимиз келди деб,
Давримизни сурамиз,
Охиратда айт кимдан,
Савоб сўраб турамиз,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Меҳр қаҳат дунёда,
Диллар меҳрга ташна,
Ол менинг меҳримни сен,
Боғу бўстондек яшна,
Дийдор ғанимат жўра,
Дийдоринг ширин ошна,
Оқибатни унутиб
Қўймадикми биродар.
Хуршид Карим
7.07.2024
t.me/Xurshid_Karim
Хуш келдинг
Ёр кутгандим сени бир умр,
Ҳаётимга тўлди бахт, сурур,
Қалбимдаги ярақлаган дур,
Хуш келдинг ҳаётимга...
🎤 Озода Нурсаидова
✍Хуршид Карим
💖💖💖💖💖💖💖
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☁️ Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Уйланиб кейин уй-жой, машина олган яхшими?
70 ёшга кирган бувижондан жавобнинг зўри
Охиригача кўринг
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЎЗБЕГИМ АЁЛИ
Шамоллар ҳам изларидан дайдиб юрар,
Қалдирғочлар исмин такрор айтиб юрар,
Мафтункор у қаро кўзи кулиб турар,
Ғараз уйлар келмас сира ҳаёлига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлига.
Гуллар ичра ноз нозланиб турса кўринг,
Эрта туриб ҳовлисида юрса кўринг,
Бахтдан ёниб хандон отиб кулса кўринг,
Бахт ҳам пешвоз чиқар унинг иқболига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Хонадони саранжому сариштадир,
Моҳирлиги, чеварлиги ҳар ишдадир,
У ердаги фариштадир, фариштадир,
Кўкда ой ҳам мафтун боқар жамолига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Сабри тоғдир, ситамлардан қилмас нидо,
Фарзандига жон тутади, жони фидо,
Уни шундай яратганда қодир худо,
Ташвиш, ғамлар келмас унинг малолига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Манглайига ёзмиш эгам гўзал тақдир,
Меҳрингиздан ясагани тожу тахтдир,
Уни севиб яшамоқлик ўзи бахтдир,
Чиндан севинг қолманг яна уволига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОТАНГНИ ҚЎЛЛАРИ
Ҳаётинг мусаффо нурларга тўлар,
Онангни қалб- қўъри ризога тўлса,
Эгилмас бошинг ҳам, қаддинг ғоз бўлар,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Қўллари сен учун дуода ҳар кун,
Қувончли кунларинг,бўлмас дилинг ҳун,
Сен мисли Ҳоқонсан,мисоли Ҳорун,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Қалбингда жўш урар орзу,ўй, ҳавас,
Тегрангда янграйди бахт деган бир сас,
Армонлар пойингда титраб ётган ҳас,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Нолима,қайғурма,чекма фиғон,дард,
Йиғлама ёшингни ғурурингга арт,
Дунёда йўқ асло сендан бадавлат,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Бекорчи ғамлардан бўлма дилхира,
Кутиб ол барчасин табассум ила,
Ёлғончи дунёдан ранжима сира,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
Пулингга дўст бўлган дўстларингни қўй,
Ташвиш,ғамларингни қувончларга йўй,
Умрингни ҳар куни асли базм,тўй,
Отангни қўллари елкангда бўлса,
Нечалар ҳаётда топдилар завол,
Кимларнинг қадди тик,кимлар қадди дол,
Қадрига ет уни, дуосини ол,
Отангни қўллари елкангда бўлса.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_karim
Vanihoyat...
Kutganingiz uchun tashakkur...
🎙️Ramziddin Egamberdiyev
✍️Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ОНАСИ БОРЛАР
Бахт-у омад доим сизга ёр,
Қувонч шодлик ёнига чорлар,
Уйингизни фариштаси бор,
Сизга маза онаси борлар.
Тўкилмайди кўзда ёшингиз,
Ширин, тотли тотган ошингиз,
Меҳр билан силар бошингиз,
Сизга маза онаси борлар.
Сизда ғам йўқ, сизда йўқ алам,
Эмассиз сиз ҳеч кимсадан кам,
Қошингизда парвона ҳар дам,
Сизга маза онаси борлар.
Тўкис доим дастурхонингиз,
Бутун ҳар дам ризқ-у, нонингиз,
Бахтга тўлиб тошган онингиз,
Сизга маза онаси борлар.
Офтоб тегар пешонангизга,
Зиё тўлар кошонангизга,
Ғам йўлолмас остонангизга,
Сизга маза онаси борлар.
Дуолари сизга мададкор,
Уйингизда кутар интизор,
Эркаланиб қучасиз такрор,
Сизга маза онаси борлар.
Асранг уни дилин шод этинг,
Кўнгил уйин ҳуш, обод этинг,
Жаннатингиз қадрига етинг,
Сизга маза онаси борлар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim