🌙Ассалому Алайкум, ЖУМА айёми муборак бўлсин, энг яқинларим 🤲
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган "ТИЛ" қолмасин!
Жуманинг ҳайру-барокати сизга бўлсин!
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СОҒИНИБ ЯШАШ
Менга оғир сизни соғиниб яшаш,
Бир умр олисда соғиниб сизни,
Гоҳида ўзимдан кўнглим бўлар ғаш,
Ахир биламанку келмасингизни.
Менга оғир сизни соғиниб яшаш,
Ёлғон орзуларни босиб бағримга,
Гоҳида ачиниб кетаман ўзим,
Хазондек тўкилган арзон қадримга.
Менга оғир сизни соғиниб яшаш,
Минг бор йўлингизга нигоҳим тўшаб,
Олис тикиламан ҳар бир нуқтага,
Қўйларин йўқотган чўпонга ўхшаб.
Менга оғир сизни соғиниб яшаш,
Тунлардан изланиб,тонглардан сўраб,
Иложсиз вужудим яшашга мажбур,
Ўжар юрагимни азобга ўриб.
Менга оғир сизни соғиниб яшаш,
Сиздан меҳр кутиб,меҳр бир қатим,
Келмаслигингизни биламан аммо,
Соғиниб яшашда менинг қисматим.
Менга оғир сизни соғиниб яшаш..
Хуршид Карим шеъри
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ТЎЙИГА АЙТИБ КЕТДИ
Орзуйим осмонидан
Турналар қайтиб кетди,
Севгилим бугун мени,
Тўйига айтиб кетди.
Севиш эканми айб,
Юрагим бўлди майиб,
Ўтинг дея жилмайиб,
Тўйига айтиб кетди.
Борай десам орим бор,
Номус деган ёрим бор,
Зўрим йўғу зорим бор,
Тўйига айтиб кетди.
Баҳорларим бўлди қиш,
Бошимга ёғди ташвиш,
Эртага тўйи эмиш,
Тўйига айтиб кетди.
Ҳаёни четга қўйиб,
Икки кўзимни ўйиб,
Тиғсиз, пичоқсиз сўйиб,
Тўйига айтиб кетди.
Илон чиқди йўлимда,
Чаён чиқди чўлимда,
Таклифнома қўлимда,
Тўйига айтиб кетди.
Бахтимдан бўлдим жудо,
Сабр бер менга худо,
Муҳаббатжон алвидо,
Тўйига айтиб кетди.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
💥Бугун 4-июль Ҳалқаро бўйдоқлар куни
ТЕЗРОҚ УЙЛАН
Ёлғизлик худога хос
Ўйла фикр қил бироз
Қизлардек қилмай ноз, ноз,
Тезроқ уйлангин жўра.
Танлаганинг ой бўлсин,
Қоши камон ёй бўлсин,
Гумбур, гумбур тўй бўлсин,
Тезроқ уйлангин жўра.
Кимда йўқ рўзғор ками,
Тугамас ташвиш ғами,
Умрнинг энг зўр дами,
Тезроқ уйлангин жўра.
Гўзал, сулув, қаламқош,
Бир умр бўлар йўлдош,
Юравермай сўққа бош,
Тезроқ уйлангин жўра.
Кўча кезмасдан ғариб,
Қариб кетмасдан қариб,
Бўйдоқликдан ҳайдалиб,
Тезроқ уйлангин жўра.
Онангни хурсанд қилиб,
Отангни давлат билиб,
Даврингда ўйнаб кулиб,
Тезроқ уйлангин жўра.
Тўй бўлсин баҳор, кузлар,
Ўйнаб кулайлик бизлар,
Атрофинг тўла қизлар,
Тезроқ уйлангин жўра,
Ёлғиз кўнгил тўлмайди,
Бахт омади кулмайди,
Ўйланмасанг бўлмайди,
Тезроқ уйлангин жўра.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СИЗНИ СОҒИНИБ
Бир ажиб ҳисларга бой бўлди бағрим,
Қалбим бўстон бўлди сизни соғиниб,
Ҳазонлар мисоли тўкилди сабрим,
Рангим самон бўлди сизни соғиниб.
Изингиз боғлардан изладим неча,
Гулларга дардимни сўзладим неча,
Осмонда тўлин ой нур сочган кеча,
Кўзим гирён бўлди сизни соғиниб.
Фурсатлар ўтдилар,ўтди кўп онлар,
Кўнглимдан ўтдилар шубҳа,гумонлар,
Боғимда сиз учун экган райҳонлар,
Сўлиб ҳазон бўлди сизни соғиниб.
Дилимга чўкди-ку,ҳасрат тошлари,
Тор бўлди Фарғона,азим Шошлари,
Кўзимда тизилган соғинч ёшлари,
Шода маржон бўлди сизни соғиниб.
Юрагим ҳўрсинар,йиғлайди унсиз,
Умидлар,орзулар йўқолди изсиз,
Умрим йўлларида бир ўзим сизсиз,
Ҳолим ёмон бўлди сизни соғиниб.
Ишончим қалбимдан тўкилди барвақт,
Топмадим дардимга шерик бир ҳамдард,
Кеча зиёларга кўмган муҳаббат,
Бугун ёлғон бўлди сизни соғиниб.
Севгим армон бўлди сизни соғиниб.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ГУЛИМ
Дунёларим тор, гулим,
Армонларим бор, гулим,
Сенсиз бахтим қародир,
Менсиз бахтиёр гулим.
Қорлар ёғиб қалбингда,
Изларим ҳам босилган,
Киприкларинг остига,
Орзуларим осилган.
Ҳижрон отли аламлар,
Тарк этмайди мени зум,
Менга кўз ёш ярашар,
Сенга эса табассум.
Орзуси булут гулим,
Дардлари унут гулим,
Сенсиз бахтим яримдир,
Менсиз бахти бут, гулим.
Паришон,ҳомуш аксим,
Қалбим музга ўхшайди,
Сенсизликда тўрт фаслим
Ҳорғин кузга ўхшайди.
Ўтар энди умрим ҳам,
Орзу,умиддан ҳоли,
Қалбим яро,бошим ҳам,
Кунларим тун мисоли.
Эй юзлари ол гулим,
Юзда доно хол гулим,
Мен кетарман бахтсиздек,
Бахтинг билан қол гулим.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Ака
Акам бор деб қаддимни уриб юрибман ака
Билдирмасдан таъзимлар қилиб юрибман ака,
Ишонган боғим сизсиз, суянсам тоғдек акам,
Даврингизда давронлар суриб юрибман ака.
Кўнгил куйиб гоҳида тўлса юрак паймонанг,
Сен учун жони ҳалак ҳар доим бедор онанг,
Опа-синглинг бўларкан сенга чин дўст ҳамхонанг,
Жигардан бошқа дўст йўқ кўриб юрибман ака.
Елкангизга чиқардим мен болалик чоғимда,
Суюкли ука эдим акамнинг ардоғида,
Энди тирикчилик деб хол сўрмадим гоҳида,
Ўзим эканим ўзим ўриб юрибман ака.
Дунё кенг қўрғон экан ёмони бор яхши бор,
Яқинларинг соғ бўлса ҳаётингни нақши бор,
Аксингизда дадамнинг савлати бор, акси бор,
Қадрингиз зардан азиз, билиб юрибман ака.
Умрингизни зиёда қилсин қодир худойим,
Меҳримиз узилмасин токи қиёмат қойим,
Бахтимга соғ саломат, бардам бўлинг ҳар доим,
Акам бор деб кўксимни кериб юрибман ака,
Даврингизда давронлар суриб юрибман ака.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СЕВСАММИКАН
Шу гўзал гулюз зебони севсамми севмасамикан,
Париваш шу ҳурлиқони севсамми севмасамикан.
Бир боқиб ўтларга солмиш, боқмаса ундан ёмон,
Бошга солар минг балони севсамми севмасамикан.
Севсам ишқ дарди куйдирур, севмасам армон ўти,
Кўнглима, ул мубталони севсамми севмасамикан.
Тунда кўкда балқар ойдек, кундузи офтоб мисол,
Гулжамол, гулиръанони севсамми севмасамикан.
Кўнгил боғламоқ осондир, кўнгил узмоқлик маҳол,
Жон олар ул дилрабони севсамми, севмасамикан.
Тунлар уйқусиз қоларман, кундузи сархуш бўлиб,
Жонима солар жафони севсамми севмасамикан.
Севсам ўлдирар ишқ мени, севмасам ўлгим аниқ,
Умримга берар маънони севсамми севмасамикан.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
🌷🌷 ONAM BORDUR🌷🌷
Ijroda:Sevinch Suyarqulova
Muallif:Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ШУНЧАЛАР СЕВАМАН
(илимосга биноан ёзилди)
Тунлар тушларимга сени йўғирар
Кундузлар ҳажрингда ўртанар дилим,
Сен томон талпинар умидбахш ҳислар,
Мен сени шунчалар севаман Гулим.
Бир сени англайди хотира, онгим,
Сени деб отади мунаввар тонгим,
Сен менинг афсонам, гўзал эртагим,
Мени сени шунчалар севаман Гулим.
Қалбимни тилса ҳам аламли фироқ,
Вужудим нимталаб турса ҳам титроқ,
Бир умр ёнингдан кетолмай йироқ,
Мен сени шунчалар севаман Гулим.
Ёдингсиз ўтмайди ҳатто бир оним,
Тонгим сен, туним сен, шомим, озоним,
Исмингни қучоқлаб тин олар жоним,
Мен сени шунчалар севаман Гулим.
Соғинч кўзларимга қумдек қуюлар,
Сенсиз қолсам дардим тоғдек уюлар,
Сени севиш ўзи бахтдек туюлар,
Мен сени шунчалар севаман Гулим.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Бешариқлик беш шоир,
Бир-бирига эш шоир.
Элнинг хизматидасиз,
Ишингизга ; беш ; шоир...
Сиддиқ Али Андархон,
Ғайрат Муҳаммад султон.
Дилмурод Акбар Рапқон,
Хуршид Карим қадрдон.
Ўрмонжон Холйигит ҳам,
Эл ичида муҳтарам.
Абдусаид Саломий,
Энг кичкина зўр оғам...
Нега энди беш шоир,
Олтита-ку дедингиз...
Топағонсиз э, қойил,
Сиз ҳам шоир эдингиз...
Саломий Бешариқда
Кам кўриниб, камнамо.
У самовий қайиқда
Тутар юлдуз,оймомо...
Шунинг учун беш шоир
Деб бошладим шеъримни.
Асли ким шеърга доир,
Фахри Она еримни...
Ҳа яна шоиралар
Бордир бизнинг даврада.
Муҳайё Али ҳамда
Сарвиноз Ҳожизода.
Узунқишлоқда эса
Шижоатли бир қиз бор.
Адабий давра деса,
Шу Машрабхон энг илғор.
Ҳожи онамиз ҳам бор,
Муқаддас ҳожи она.
Шеърлари ҳам бетакрор,
Ҳикматлардан нишона.
Бешариқни беш эмас
Беҳисобдир шоири.
Кўрган ким қилар ҳавас,
Сўздир юрак томири...
Пойтахтда ёзувчилар
Уюшмасида раҳбар.
Ботир Эргашев турар,
Бешариқлик дур, гавҳар.
Хуллас бизнинг Бешариқ
Аҳли бариси шоир.
Ёзар ҳам куйлар қўшиқ
Шеър ўқишига қойил !
Дилмурод Акбар шеъри
Сал пал тузатиш керак.
Маъзур тутинглар мени,
Шунчаки, ёзди юрак...
ДИЛМУРОД АКБАР шеъри
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Манга огир сизни согиниб яшаш😔😔
✍Хуршид Карим.
🎤Муниса 🌺
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СИЗНИ СОҒИНИБ
🖋Хуршид Карим
🎙Юлдузим🌸
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Поёндоз бўлай ота
Ижрочи: Хусин Мирзо
Шеър: Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Қаддингни ур
Ижрочи: Хусин Мирзо 🎙
Шеър: Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
💥 Бугун 4-июль Халқаро бўйдоқлар куни
Бўйдоқлар кунини ўғил болалар ҳам, қизлар ҳам нишонлайди. Анъанага кўра, бу кунда улар тез орада оила қуришга умид қилиб, бирга вақт ўтказадиган ёлғиз дўстлари билан учрашадилар.
Дўстларингизга хам юборинг!
t.me/Xurshid_Karim
🌦 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
🌺Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌹Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз мазмунли ўтсин!
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
😊 Мехрибон дадажонларимиз бахтимизга сог саломат бу́лишсин
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҚАДДИНГНИ УР
Тўғри йўлда, тўғри юр,
Давринг келса давринг сур,
Омон бўлсанг, соғ бўлсанг,
Қадрдон қаддингни ур.
Асрасин ўзи дарддан,
Қарз бўлма ҳеч номарддан,
Дўстинг бўлса бир марддан,
Қадрдон қаддингни ур.
Қуён сифат шер бўлма,
Осмон бўлгин ер бўлма,
Бевафога эр бўлма,
Қадрдон қаддингни ур.
Рози қилсанг онангни,
Ҳожи қилсанг отангни,
Тик тут қадд-у, танангни,
Қадрдон қаддингни ур.
Павронасиз шам бўлмас,
Марднинг боши ҳам бўлмас,
Имонли зот кам бўлмас,
Қадрдон қаддингни ур.
Кўксингда бўлса сабр,
Юқмас сенга гард,жабр,
Нокасдан кутма қадр,
Қадрдон қаддингни ур.
Виждон бўлса йўлдошинг,
Имон бўлса сирдошинг,
Йўқми отарга тошинг,
Қадрдон қаддингни ур.
Ҳаёт катта бир синов,
Кўп йўлингда тўсиқ, ғов,
Ўз ўзингга бўлма ёв,
Қадрдон қаддингни ур.
Пул деб қалбинг тиғлама,
Номусингни булғама,
Йигит бўлсанг йиғлама,
Қадрдон қаддингни ур.
Сенга мардлик бир инъом,
Номус,орли бўл мудом,
Мардлардан сенга салом,
Қадрдон қаддингни ур.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
🍃🌸🍃
ЮРАГИМГА ЯҚИНЛАР
Юлдуз мисол чақинлар,
Меҳри дарё - оқинлар,
Борингизга минг шукур,
Юрагимга яқинлар.
Эзгу, ширин тилаксиз,
Кўксимдаги юраксиз,
Менга жуда кераксиз,
Юрагимга яқинлар
Йўлингизда бедорман,
Меҳрингизга ҳуморман,
Сиз бор мен бахтиёрман,
Юрагимга яқинлар.
Сизсиз бу кўнгил тўлмас,
Сизсиз юрганим йўлмас,
Бир кун кўрмасам бўлмас
Юрагимга яқинлар.
Кулиб юринг баҳордек,
Қалбингиз оппоқ қордек,
Сизсиз дунёлар тордек,
Юрагимга яқинлар.
Бу дунёда ёнма - ён,
Бирга бўлайлик ҳар он,
Бахтимга бўлинг омон,
Юрагимга яқинларим. ❤️🍃❤️
✍Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
🧧ТАКЛИФНОМА
Юрагимда қалтироқ,
Ҳайрат тўла дилимда,
Зарли, зарли ялтироқ,
Таклифнома қўлимда.
Вада бериб, ёлғончи,
Вадасидан қайтган қиз
Севганига тўйини,
Тўйи куни айтган қиз,
Бахтли бўлгин алдамчи,
Аллоҳ ўзи қўлласин,
Тўйингда ёмғир ёғиб,
Кўзларингни ҳўлласин.
Ёлғончи ёр алвидо,
Сендан кўнгил узарман,
Тўйга бормайман, асло,
Борсам тўйни бузарман,
Севги қайда одамлар,
Қадим, қадим зомонда,
Мен касал бўлдим куйиб,
Бевафолар омонда,
Бахтли бўлгин алдоқчи,
Бахтинг Аллоҳ йўлласин,
Тўйингда ёмғир ёғиб,
Либосингни ҳўлласин.
Таклифингдан дилим шод,
Бўлиб кетдим жўрттага,
Исмингни ҳам қалбимдан,
Ўчираман эртага,
Бахт қайдадир дўстларим,
Қўл етмаган осмонда,
Югурганлар қирда-ю,
Буюрганлар хирмонда,
Бахтли бўлин бевафо,
Бахтинг Аллоҳ қўлласин,
Тўйингда ёмғир ёғиб,
Ҳамма жойни кўлласин,
✍Хуршид Карим
(қўшиқ учун
тел/94 130 91 10)
t.me/Xurshid_Karim
ПОЁНДОЗ БЎЛАЙ
Қишларни синдирган кўклам ёз бўлай
Дилларни ҳуш этган дилбар соз бўлай
Мен учун дунёда энг улуғ инсон
Ота пойингизга поёндоз бўлай
Суянган тоғимсиз, ишонган боғим,
Тунларим ёритган умрим чироғим,
Бузрукворим менинг пушти паноҳим,
Ота пойингизга поёндоз бўлай.
Сиз борсиз дунёда каму кўстим йўқ,
Яшайман ҳаётдан бўлиб кўнглим тўқ,
Менинг чин дўстимсиз сиздек дўстим йўқ,
Ота пойингизга поёндоз бўлай.
Даврингизда юрай давримни суриб,
Отам бор, мақтаниб қаддимни уриб,
Хоки пойингизни кўзимга суриб,
Ота пойингизга поёндоз бўлай.
Дуоларингизсиз унмайман ота,
Номингиз улуғлаб тинмайман ота,
Сиз бор мен дунёда синмайман ота,
Ота пойингизга поёндоз бўлай.
Сиз мени Сулаймон, хоқоним билинг,
Доим шодон бўлинг, ҳар доим кулинг,
Маккага борамиз елкамга мининг,
Ота пойингизга поёндоз бўлай.
✍Хуршид Карим
(қўшиқ учун /
/94 130 91 10)
t.me/Xurshid_Karim
ФАРЗАНДИМГА ТИЛАГИМ
(суннат тўйлари учун)
Униб ўсгин тойчоқ болам,
Кўзларимга мунчоқ болам,
Иқболингга нарвон бўлай,
Эркатойим подшоҳ болам.
Ўқимишли инсон бўлгин,
Эл у юртга қалқон бўлгин,
Соғ саломат юргин доим,
Бахтимга сен омон бўлгин.
Дард кўрмасин азиз бошинг,
Тўкилмасин кўзда ёшинг,
Бахтли бўлгин дунёда сен,
Порлаб турсин бахт қуёшинг.
Фахрим, шараф шоним болам,
Томиримда қоним болам,
Жоним сенга фидо бўлсин,
Соғ омон бўл жоним болам.
Мард бўл доим ғолиб бўлгин,
Илми дониш, толиб бўлгин,
Катта бўлсанг бир ўтинчим,
Мени Ҳажга олиб боргин.
Бахтим тахтим созим болам,
Кўклам баҳор ёзим болам,
Ҳаётимга чироқ бўлгин,
Бошимдаги тожим болам.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim