xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🗓 2 июль — Ўзбекистон Республикаси давлат Герби қабул қилинган кун

🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигига 32 йил тўлди.




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

#кайфиятни #кўтарамиз


ХУДО ХОҲЛАСА

(Афандининг саргузаштлари)

Якшанбада афанди,
Роса дамни олибди,
Шом кириб хотини ҳам,
Ошни сузиб қолибди.

--Барака топ хотинжон,
--Девзирагами дейман,
--Яхши бўлдида оҳ оҳ,
--Маза қилиб ош ейман.

--Ҳой дадаси ошиқманг,
--Ақлингиз балога тенг,
--Ёш болага ўхшаманг
--Худойим ҳоҳласа денг.

--Бўридай очман хотин,
--Бир қўй ейишга шайман,
--Худо хоҳламаса ҳам,
--Шу ошни ҳозир ейман.

Шундай деб енг шимариб,
Ошга қўл чўзган замон,
Тарақ, тарақ деб эшик,
Тақиллаб қопти ёмон.

Икки подшоҳ сарбози,
Бири форс, бири араб,
Олиб кетиб қолибди,
Афандини қўлтиқлаб.

Оч нохор афандининг,
Тишлари қамашибди,
То тонггача саройда,
Мажлисга қатнашибди.

Эрта озон уйини,
Эшигини қоқибди,
Ичкарида ким у деб,
Хотини сўз қотибди.

--Кеча пишган ошини,
--Еёолмаган шўрингман,
--Эшикни оч эй хотин,
--Худо хоҳласа эрингман.


✍Хуршид Карим

😂😂😂





𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

/channel/Shohruh_Samadov

Умидли ёш шоир, қалами ўткир ижодкор шогирдим Шоҳруҳ Самадов каналини тавсия қиламан

Қўшилинг👆

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ПУЛ ЎЛСИН

Ишқида гадо қилар,
Пул ўлсина, пул ўлсин,
Аҳмоқни даҳо қилар,
Пул ўлсина, пул ўлсин.

Дардларга дармон бўлар,
Гоҳи дард, армон бўлар,
Дур бўлар, маржон бўлар,
Пул ўлсина, пул ўлсин.

Кимлардир пул бандаси,
Юзда кулгу,ҳандаси,
Оқибат кушандаси,
Пул ўлсина,пул ўлсин.

Бўлса қандоқ яхшидур,
Зоғлар булбул,бахшидур,
Ҳаётнинг дур,нақшидур,
Пул ўлсина,пул ўлсин.

Пулинг бўлса дўстинг мўл,
Ёмғирда бўлмайсан ҳўл,
Кимга керак қуруқ қўл,
Пул ўлсина,пул ўлсин.

Синов дунё -сирлиги,
Кимларнинг эрк,ҳурлиги,
Қадр ўлчов бирлиги,
Пул ўлсина,пул ўлсин.

Қаддингни қилади ғоз,
Қишларингни кўклам,ёз,
Асли бир оддий қоғоз,
Пул ўлсина,пул ўлсин.

Замон зайли,зиёда,
Ким отда,ким пиёда,
Қадри арзон дунёда.
Пул ўлсина,пул ўлсин.

✍Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Xurshid Karim
"Sevib yashang, sevilib yashang"

🎙Kumush O'ktamova & Mushtariybonu Jumanazarova.





𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Июль ойида туғилганлар ҳақида! 😊

Июльда туғилганларга юборамиз

👉 @Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИШИНГ ТУШСА БИЛАСАН

Баҳор, ёзинг қадрини,
Қишинг тушса биласан,
Ёшлик қадрин кексайиб,
Тишинг тушса биласан,

Кўрганинг аслидекмас,
Ҳулосага шошма дўст.
Кимнинг ким эканлигин,
Ишинг тушса биласан.

Пулингга дўстлар бисёр,
Ёлғизсан қолсанг ночор,
Дўстдек боқар гоҳ ағёр,
Ишинг тушса билсан.

Дунё азалдан бир кам,
Ким гирён, ким шод, ҳуррам,
Инсон эрур гадо ҳам,
Ишинг тушса билсан.

Кўинглинг тўлмасин гардга,
Зор бўлиб бир ҳамдардга,
Мард ниқобли номардга,
Ишинг тушса биласан.

Беайб парвардигор,
Ҳар тўкисда бир ғубор,
Ҳар гулда ҳар ҳил ифор,
Ишинг тушса биласан.

Кимлар ёлғон содда,гўл,
Кимга ёқар қуруқ қўл,
Шайтонга қул зотлар мўл,
Ишинг тушса биласан.

Йиғлатарлар дилҳунни,
Тунарлар бор юпунни,
Мўмин алдар мўминни,
Ишинг тушса биласан.

Ишқ бошқа ҳаёт бошқа,
Кўзинг тўлдирар ёшга,
Шерик кўп тайёр ошга,
Ишинг тушса биласан.

Ким яширар шумлигин,
Англамас бир зумлигин,
Дўстим кимнинг кимлигин,
Ишинг тушса биласан.



Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

QALBIMDA HAMON SEN... 🥹

✍Xurshid Karim

🎙UMIDAXON


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТЎЙИГА АЙТИБ КЕТДИ


Муаллиф: Хуршид Карим.


Ижрода: Музаффар Ҳафизович.

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

30 июнь.Ёшлар кунига бағишланади.


ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИМИЗ


Элнинг юруғ юзларимиз,
Эзгу тилак, сўзларимиз,
Келажаги буюк юртнинг
Бахтли ўғил - қизларимиз.


Шамоллардек шаҳтимиз бор,
Улуғ мақсад, аҳдимиз бор,
Аждодларнинг паноҳида,
Суруримиз, бахтимиз бор.


Муқаддас юрт, улуғ Ватан,
Саждагоҳим суюк Ватан,
Ҳизматингда доим бизлар,
Эй она юрт,буюк Ватан.


Бизлар ёрқин келажакмиз,
Комил инсон бўлажакмиз,
Сенинг буюк қудратингни,
Дунёларга йўяжакмиз.


Мағрур,тикдир бошларимиз,
Кўзда қувонч ёшларимиз,
Ҳур Ватанда яраб ўсган,
Ўзбекистон ёшларимиз.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

✍Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

/channel/Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ВАТАНИМ

Не қилсам ҳам ҳар қачон онамга суянгайман,
Дуожойим паноҳим отамга суянгайман,
Чўққиларга интилсам Ватанга суянгайман.
Сен мен учун улуғвор қўрғонимсан Ватаним.

Мен чаманда туғилдим чечакларинг тердим мен,
Сен меҳринг бердинг менга ,жаҳонимни бердим мен,
Ўзбекман деб мақтаниб кўкрагимни кердим мен,
Сен гуллаган гулзорим,бўстонимсан Ватаним.

Ғазалларда ардоқлаб Навоийлар суйган эл,
Юрт ҳуснига тўймаган Бобур учун куйган эл,
Кўнглида буюк ҳикмат -оқибатни туйган эл,
Сен бўйнимда туморим,маржонимсан Ватаним.

Чаманларинг чўл қилди турк ҳоқон,мўғиллари,
Хоразмга етмади Зулқарнайн қўллари,
Томирингга туташди Буюк Ипак йўллари,
Сен ўша буюк маскан-Туронимсан Ватаним.

Ҳали ҳамон сўнмади бобом ёққан машъала,
Турибди савлат тўкиб Кўксрой,Ичанқалъа,
Шубҳа қилсанг тарихга Регистонга бир қара,
Темур қурган салтанат -майдонимсан Ватаним.

Кун кўрмадинг ҳеч ҳалқим шўроларнинг дастидан,
Тарихингга ўт қўйди куйиб алам қасдидан,
Юксакларга интилдинг шу тўфонлар остидан,
Дунёга ифор сочган райҳонимсан Ватаним.

Қаро кунлар бир бўлиб,бир мақсадда оққан халқ,
Ўз боласи урушда етимларни боққан халқ,
Дунёларга меҳрдек-чироқларни ёққан халқ,
Сен қуёшим офтобим,осмонимсан Ватаним.

Сени севдим онамадай кўзга суртиб тупроғинг,
Таърифинг тилимдадир,дилимдадир ардоғинг,
Бахтиёрман кўтарсам бошим узра байроғинг,
Сен муқаддас- оятим,Қуръонимсан Ватаним.

Истиқлолинг нур берди гулшан бўлди чаманлар,
Тинчлик олий неъматдир,омон бўлди замонлар,
Равнақ топди юксалди ўша улуғ масканлар,
Азиз Шош-у,Самарқанд,Қўқонимсан Ватаним.

✍Хуршид Kарим




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

РОЗИ ҚИЛАЙ


Пойингизни жаннат билай,
Изингизни кўзга сурай,
Умрим ўтиб кетмасидан,
Она сизни рози қилай.





Хуршид Карим


🎙Юлдузим🌸

kalbim952023

t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОРЗУ

Ёнгинамда бўлсангиз эди,
Бир бор назар солсангиз эди,
Худди сизни севганим каби
Мени севиб қолсангиз эди.

Ҳижронларга бир бор қўйиб чек,
Сиз бегойим, мен бўлсайдим бек,
Мажнунини севган Лайлидек,
Мени севиб қолсангиз эди.

Аллоҳимдан бахтимиз сўраб,
Қувонсангиз аксимни кўриб,
Сочларингиз майдалаб ўриб,
Мени севиб қолсангиз эди.

Армонларим дилдан ёт қилиб,
Ғариб кўнглим бирам шод қилиб,
Рақибларим барин мот қилиб
Мени севиб қолсангиз эди.

Кенг дунёлар бўлиб сизга тор,
Ўйласангиз ўзимни такрор,
Совчиларим кутиб интизор,
Мени севиб қолсангиз эди.

Мен деб йиғлаб куйсангиз зора,
Мен деб ўзга берсангиз оро,
Орзуйим шу менинг нигоро,
Мени севиб қолсангиз эди.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🧚НИНАЧИГИМ


Қўлларингни силта барига,
Рўёларда куйиб нетамиз,
Кел ниначи иккимиз бирга,
Дунёлардан қочиб кетамиз.


Ниначигим ниналаринг бор,
Лек ҳеч кимга бермайсан озор,
Қараб қолсин ортимиздан зор,
Дунёлардан қочиб кетамиз.


Севиб қолдим мен бололарга,
Қолдим ғийбат,дийдиёларга,
Бир жилмайиб бевафоларга,
Дунёлардан қочиб кетамиз,


Аҳволинг танг,йўқ сенда дармон,
Қанотингни қайрди армон,
Мен ҳам сендек бир қалби гирён,
Дунёлардан қочиб кетамиз.


Дардимиз бир,бир армонимиз,
Ҳижронларда лаҳза,онимиз,
Ташналарга ташлаб жонимиз,
Дунёлардан қочиб кетамиз.


Самоларга учиб кетамиз,
Ҳақликларни қучиб кетамиз,
Чигал,дилҳун йўлларимизга,
Алвон гуллар сочиб кетамиз.


Кел дунёдан қочиб кетамиз.



✍Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karimov

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⚡️Бугун 1-июл миллий валюта - сўмнинг туғилган куни.

1994 йилнинг шу кунида сўм вақтинчалик нақд пул - сўм-купон ўрнига келди.

Ўшанда 1 доллар 30 сўмга тенг эди, Тошкентдан уч хонали квартирани 2500 долларга сотиб олиш мумкин эди.

👉 @Xurshid_Karim

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВИБ ЯШАНГ


Табассумга буркансин дунё,
Шодликларга кўмилиб яшанг,
Қалбингизга тўлсин нур-зиё,
Севиб яшанг, севилиб яшанг.


Кўзингизда кулсин муҳаббат,
Дилингизда унсин муҳаббат,
Бу ўткинчи дунёда фақат,
Севиб яшанг, севилиб яшанг.


Эгилмасин ғамга бошингиз,
Порлаб турсин бахт қуёшингиз,
Оқмасин ҳеч кўзда ёшингиз,
Севиб яшанг, севилиб яшанг.


Нолимоқлик,куймоқлик нечун,
Ҳеч нима йўқ меҳрдан устун,
Қадрингизни билганлар учун,
Севиб яшанг,севилиб яшанг.


Ҳаётнинг ёз,кўклами гўзал,
Умрингизнинг ҳар дами гўзал,
Қалбингизга қуринг тожмаҳал,
Севиб яшанг,севилиб яшанг.


Нур ёғилсин осмондан қат, қат,
Ҳамроҳ бўлсин сизга бахт-омад,
Маҳаббат ҳам Аллоҳдан неъмат,
Севиб яшанг,севилиб яшанг.


🖋Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ - саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

РОЗИ ҚИЛАЙ


Пойингизни жаннат билай,
Изингизни кўзга сурай,
Умрим ўтиб кетмасидан,
Она сизни рози қилай.


Ёнингизда шодон юриб,
Ташвишлардан юзим буриб,
Ҳамма ишни четга суриб,
Она сизни рози қилай.


Жонимдан ҳам ортиқ суяй,
Меҳрингизга қониб тўяй,
Оёғингиз ювиб қўяй,
Она сизни рози қилай.


Сизга қалқон бўлай ўзим,
Ёнингизда қолай ўзим,
Дардларингиз олай ўзим,
Она сизни рози қилай.


Тилло ёқут кумушим сиз,
Бошимдаги бахт қушим сиз,
Менинг зарар юмушим сиз,
Она сизни рози қилай.


Жаннатимсиз, аломатим,
Дармоним сиз ҳаловатим,
Ғаниматим, омонатим,
Она сизни рози қилай.


Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Умрнинг хар дами ширин...

✍ Хуршид Карим


🎤Муниса 🌺


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

30-Июнь Ўзбекистон Республикаси ёшлар кунига бағишланади

🎤Жавоҳир Эркинбоевдан янги тарона

🎼Ўзбекистон ёшларимиз

🖋Хуршид Карим сўзи билан

🎼🎸🎹🎻🪕🥁🎷🎸🪗🎺🎹🎷

@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🇺🇿 Бугун 30 июнь — Ўзбекистонда " Ёшлар куни ".

Байрамингиз муборак бўлсин Ўзбекистон Ёшлари!

🌹Барча дўст ва Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

УМРНИНГ ҲАР ДАМИ ШИРИН
🍃🌺

Эзгуликка жазм айланг.
Куй қўшиқ-ла назм айланг,
Қадрингизни билганларга,
Бошлар эгиб таъзим айланг.
🍃🌺

Нозир бўлинг гултожларга,
Лойиқ бўлинг ишончларга,
Сизни севган кимсаларни,
Кўмиб ташланг қувончларга.
🍃🌺

Ўтиб ўнги сўлларидан,
Минг ўргилинг бўйларидан,
Сизга азиз инсонларни,
Тутинг маҳкам қўлларидан.
🍃🌺

Аҳмоқ билан ҳисоблашманг,
Бевафо-ла фироқлашманг,
Ёмонлардан бўлинг нари,
Яхшилардан йироқлашманг.
🍃🌺

Шакарнинг ҳам ками ширин,
Бахт,сурурни таъми ширин,
Яшаб қолинг,яшаб қолинг,
Умрнинг ҳар дами ширин.
🍃🌺

✍Хуршид Kарим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ВЕРТУАЛ ИШҚ

Сен ҳижроним, фироғимсан,
Кўзимдаги қароғимсан,
Ўқилмаган СМСим,
Жовобсиз қўнғироғимсан.

Бир бор холим сўрамайсан,
Хол сўрашга ярамайсан,
,, Комент"ингга ёзиб қўйсам,
Бир ойда ҳам қарамайсан.

Ўқимайсан байтларимни,
Телба, тушкун пайтларимни,
Эътиборсиз қолдирасан,
Шунча босган ,, Лайк"ларимни

Меҳр нуринг сочмадинг ҳеч,
Расмларим очмадинг ҳеч,
Юрак бағрим вайрон этиб,
,,Дурузя"нгга қўшмадинг ҳеч,

Сен севгимни уйин билдинг,
Юрагимни ёмон тилдинг,
Интернетдан топган гулим,
Наҳот мени спам қилдинг.

Сен қалбимда ягонасан,
Тунлар ойдек дурдонасан,
Телефонимга ипсиз боғлаб,
Энди тамом бегонасан.

✍Хуршид Карим




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

/channel/Shohruh_Samadov

Иқтидорли ёш шоир, умидли шогирдимиз Шоҳруҳ Самадов ижодий каналини тавсия этаман

Читать полностью…
Подписаться на канал