ТУҒИЛГАН КУН ТАБРИГИ
Қалбингиз ҳаётбаҳш нурларга тўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Сизни тарк этмасин мудом бахт омад,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин.
Дунёда ғам кўрманг ҳеч вақт, ҳеч қачон,
Ошуфта қалбингиз туймасин армон,
Бор бўлинг, соғ бўлинг доим қадрдон,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин.
Шодлик,қувончларга бўлинг ҳамҳона,
Бахт сизга бир умр бўлсин кошона,
Умрингиз ҳар куни бўлсин шодиёна,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин.
Табассум безасин юзларингизни,
Лолалар чирмасин изларингизни,
Кулгу тарк этмасин кўзларингизни,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин.
Дейдилар ўткинчи, дунёси бир кам,
Ўткинчи дунёда чекманг ғам, алам,
Яқинлар бахтига соғ бўлинг ҳар дам,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин.
Тилайман тоғ мисол метин сабрлар,
Ҳаловат тилайман, соғлик, ҳузрлар,
Аллоҳдан сиз учун сўрай умрлар,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин.
🖋Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
СОҒИНИБ
Кўзимга суртай деб ҳар дамлар,
Изингиз изланиб толаман,
Аллоҳга ёр бўлган одамлар,
Мен сизни соғиниб қоламан.
Гул эмас йўлимда тиконлар,
Товоним чақади илонлар,
Бормисиз дилимда гумонлар,
Мен сизни соғиниб қоламан.
Ютсамда заққум _у, заҳарлар,
Кезарман овул-у, шаҳарлар,
Аллоҳдан нур тилаб саҳарлар,
Мен сизни соғиниб қоламан.
Меҳр йўқ, қаҳр мўл, зиёда,
Ғариблар бўзлайди пиёда,
Сизсиз не қиларман дунёда,
Мен сизни соғиниб қоламан.
Сиз менинг ишонган қоямсиз,
Шеъримсиз, ҳикоям, ғоямсиз,
Минг зотдан яхшидир соянгиз,
Мен сизни соғиниб қоламан.
Ифорсиз атиргул гулмикан,
Имонсиз кўнгил ҳам дилмикан,
Дунёда меҳр ҳам пулмикан,
Мен сизни соғиниб қоламан.
Изингиз изланиб ҳар дамлар,
Қалбимни тирнайди аламлар,
Аллоҳга ёр бўлган одамлар,
Мен сизни соғиниб қоламан.
©Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
КЕЛИНЛАРГА МАСЛАҲАТ
Оқ либосда оқ қушдек,
Осмонларга учдингиз,
Файзли бир хонадонга,
Келин бўлиб тушдингиз.
Ҳуснингизга ой келин,
Фаришталар ҳавасда,
Яхшилик тиланг доим,
Яхши сўз ҳар нафасда.
Сиздан меҳр кутганга,
Меҳр беринг бир қатим,
Энг аввало қилинг сиз,
Куёв бола ҳурматин.
Оқиб келган дарёлар,
У ҳали ҳам оқиндир,
Билсангиз эркакни эр,
Қиладиган хотиндир.
Ширин сўз гадоси кўп,
Кимлар бўлмас парвона,
Онажон денг,онажон,
Қайнона ҳам бир она.
Фурсат келса сўз айтинг,
Оқил доно сўз бўлинг,
Кайнона,қайнотага,
Келин эмас қиз бўлинг.
Сабрли бўлинг ҳар дам,
Ҳеч ҳам кўзни ёшламанг,
Ҳар бир уйнинг сири бор,
Асло сирни фошламанг.
Гапдан фойда бўлмаган,
Фойда фаҳм-фаросат,
Икки уй аросида,
Гап ташиган-аросат.
Меҳнат қилиб ўлган йўқ,
Қолган гаплар бултурги,
Қўлингиз кесов бўлсин,
Сочларингиз супурги.
Ҳаёт катта бир мактаб,
Унда кўпдир синовлар,
Бахтингиз тутинг маҳкам,
Чанг солмасин бировлар.
Тонманг Ҳақдан тонманг ҳеч,
Тақдир азал Ҳақ бўлар,
Синовлардан ўтсангиз,
Бахтингиз ҳам нақд бўлар.
Бахтли бўлсин ҳар оила,
Ажримлар арисин,
Ҳар ким қўшгани билан,
Қўша-қўша қарисин.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ЖИМГИНА СЕВАВЕРАМАН
Ёнингга боргани изим етмайди,
Таърифинг қилишга сўзим етмайди,
Сенга етишмоққа кўзим етмайди,
Мен сени жимгина севавераман.
Ҳажрингда ўртаниб, соғинчдан тўйиб,
Бир боқиб қўйганинг иқболга ёйиб,
Ёнингда ўзимни унутиб қўйиб,
Мен сени жимгина севавераман.
Қалбимни куйдирар ишқ деган олов,
Ҳар тонг ҳисларимга тушади қиров,
Мен шундай ошиқман тили йўқ, сақов,
Мен сени жимгина севавераман.
Сира билолмайман қалбингни сирин,
Билмам юрагингда нелар яширин,
Менга висолингдан ҳижронинг ширин,
Мен сени жимгина севавераман.
На бир телбадирман, на бир нотавон,
Гадой ҳам севгисин айлагай аён,
Ўзим ҳам кимлигим билолмай инон,
Мен сени жимгина севавераман.
Кел менинг тошдайин сабримни бир ўп,
Зилол,соф севгимни қадрин қилма чўп,
Балки бутун умр, балки ундан кўп,
Мен сени жимгина севавераман.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!
🌙Жума айёми муборак, азизлар!
🤲Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
🤲Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
✨Жума айёми муборак бўлсин!
👉 t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📹 Nozim Hamidov - Alam qilar (Official Music Video) →
Matn; Xurshid Karim
🤖 @syt_robot orqali yuklab olindi. (720p)
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ТИК ТОКЧИ ҚИЗ
(тик ток,инстаграмдаги баъзи бир бузуқ,беҳаё қизларга)
Юрагингда номус ҳаё сўлиб бўлган,
Миянг жирканч уй хаёлга тўлиб бўлган,
Сенинг отанг,аканг,уканг ўлиб бўлган,
Улар шаънин бир тийин қилдинг тик токчи қиз.
Холинг кўриб неча кўзлар толди сени,
Шайтон суйиб хотинликка олди сени,
Кўрсатмаган қайси еринг қолди сени,
Миллат шаънин бир пул қилдинг тик токчи қиз.
Елканг, қорнинг, кўкрагингни очиб олиб,
Нималарни алжирайсан чиқиб олиб,
Фоҳишадан не фарқинг бор эй сен ҳариф,
Ўзбек шаънини бир тийин қилдинг тик токчи қиз.
Сен ҳам кимга сингил,кимга опасан-да,
Иффатингни сотиб пул ҳам топасанда,
Эрта ҳижоб кийиб айбинг ёпасанда,
Ҳаммасини бир пул қилдинг тик токчи қиз.
Келин бўлиб қачон ҳовли супурасан,
Адрас кийиб райҳон ифор уфурасан,
Ўша бузуқ тик токингга тупураман,
Миллат шаънин бир тийин қилдинг тик токчи қиз.
Кўриб туриб нега ҳамма жим бўлади,
Сендан бўлган бола эрта ким бўлади,
Ўғлинг бузуқ қизинг сенга дум бўлади,
Келажакни барбод қилдинг тик токчи қиз.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
БАХТИНГНИ КЎРСАМ
Айрилиқнинг азобида ёнди дилим,
Ёлғон дунё, дунёсидан тонди дилим,
Тақдир кулиб боқмади ҳеч иккимизга,
Бахтлилигинг кўрсам бўлди энди гулим.
Қўй йиғлама дилингни шод этгин энди,
Мен етмаган бахтларга сен етгин энди,
Оқ либосда кулиб кулиб кетгин энди,
Бахтлилигинг кўрсам бўлди энди гулим.
Баҳор келмай хазонлари келди кузни,
Зоримиз бор зўримиз йўқ энди бизни,
Энди қайдан топар эдим сендек қизни,
Бахтлилигинг кўрсам бўлди энди гулим.
Сени севиб, сенсиз яшаш азоб экан,
Муҳаббат бир чўпчак экан, хароб экан,
Сенга етмоқ аслида бир сароб экан,
Бахтлилигинг кўрсам бўлди энди гулим.
Менинг севгим юрагингдан юлиб қўйгин,
Лекин исминг қалбимдадир билиб қўйгин,
Дуч келганда бир табассум қилиб қўйгин,
Бахтлилигинг кўрсам бўлди энди гулим.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Seni sevib qolayabman - @SHIRINBAXTIM
❤️🍃
Дунёда йўқ бугун гўё мендан бахтли,
Ҳижронларни текин сотиб олаяпман,
О, муҳаббат,севиб яшаш қандай тотли,
Аста, аста сени севиб қолаяпман.
❤️🍃
✍Хуршид Kарим
🎤Esmira ( Qalb Gavhari 🌹)
t.me/Xurshid_Karim
🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
КЕТИБ БОРОДИ
Чаккасида гул райҳон,
Санам ўтиб бороди.
Севгимни қилиб қурбон,
Бир қиз кетиб бороди.
Очилиб ёниб гул-гул,
Кўнглимни қилиб чил-чил,
Қадримни қилиб бир пул,
Бир қиз кетиб бороди.
Оқ либос кийиб, бўзлаб,
Янги орзулар кўзлаб,
Тилло кошона излаб,
Бир қиз кетиб бороди.
Дардимни билади ким,
Ёниб бормоқда ичим,
Қадримга йиғлатиб жим,
Бир қиз кетиб бороди.
Адо бўлдим бу ғамдан,
Гадо бўлдим бу ғамдан,
Ёр-ёр айтиб кўчамдан,
Бир қиз ўтиб бороди.
Бағримни тилиб, тилиб,
Жонимни юлиб, юлиб,
Устимдан кулиб, кулиб,
Бир қиз кетиб бороди.
Севмай бўлай ҳар бало,
Дардимга йўқ бир даво,
Бахтли бўлгин бевафо,
Бир қиз кетиб бороди.
Чаккасида гул райҳон,
Санам ўтиб бороди.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
САДАҚА ҚИЛИНГ
Орзулари нурга ўралган,
Оқшомлари тонгга уланган,
Бир гадойман меҳр тиланган,
Меҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Умр экан бир тор йўлакча,
Ҳаёт қадри экан кўлмакча,
Сўзларингиз сеҳри бўлакча,
Сеҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Ғурбатлардан тамом толаман,
Тафтингиздан қувонч оламан,
Севгингизсиз ўлиб қоламан,
Ишқингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Гарчи сизга бегона,ётман,
Ҳажрингизда бир фиғон,додман,
Бир кулсангиз бир умр шодман,
Кулгингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Нигоҳингиз тўла нур, зиё,
Изларингиз айлай тўтиё,
Боқмадингиз бир умр қиё,
Сабрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Севдим сиздек бағритош қизни,
Юрагимга босиб чўнг музни,
Жаҳлингиз ҳам чиройли сизни
Қаҳрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
Сизсиз-кузман,хазон тўшайман,
Қаҳратонман музга ўхшайман,
Сиз деб яшай,узоқ яшайман,
Умрингиздан садақа қилинг.
❤️🍃
©Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
#Хайрли_кун
❗️Бугун 22-июнь йилнинг энг узун куни
Яъни қуёш энг эрта чиқиб энг кеч ботади, бугун қуёш биз билан 15 соату 10 дақиқа бўлади
Эртадан бошлаб яна кунлар қисқара бошлайди
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
📹 Onajoning sog' bo'lsin →
👤 Sardor Rasulov - Topic →
✍Xurshid Karim
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ASSALOMU ALEYKUM QADRLI IJODKORLARIMIZ
21-IYUN YANI JUMA OQSHOMIMIZ MEHMONI
AJOYIB SHOIR VA IJODKOR
❤️🔥 XURSHID KARIM❤️🔥
🕊MEHMONIMIZ BÒLADILAR🕊
🕊 20:30 da
SIZLARNI KUTAMIZ🕊
🕊OʻZLARINGIZNI QIZIQTIRGAN SAVOLLARIZNI BERISHINGIZ MUMKIN 🕊
🕊IJODIY NAMUNALARIDAN BAHRAMAND BOʻLASIZ DEGAN UMIDDAMIZ 🕊
BUNDAY IMKONIYAT FAQAT
BIZDA
BIZNING MANZIL👇👇👇
/channel/SHIRIN_BAXTIM_TG
/channel/SHIRIN_BAXTIM_TG
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ХАБАР ОЛАЙЛИК
Беш кунлик дунёда умр ғанимат,
Дунёга синчковроқ назар солайлик,
Яратган ҳаққига дуолар қилиб,
Беморлар холидан хабар олайлик
Бир ширин сўз кутиб диллари қотган,
Тонглари азобда жавдираб отган,
Кўзлари ойнадан мўлтираб ётган,
Беморлар холидан хабар олайлик.
Керакмас ҳеч кимга ғийбат, маломат,
Ҳасадгўй кўнгилда бўлмас ҳаловат,
Бир дилни шод этмоқ улуғ зиёрат,
Беморлар холидан хабар олайлик.
Вақт топиб бир лаҳза холига яраб,
Кўнглини кўтариб кўнглига қараб,
Аллоҳдан дардига шифолар сўраб,
Беморлар холилан хабар олайлик.
Кўз-у,қароғидан ёш оқиб сим,сим,
Тўшакка михланиб қолмасин ҳеч ким,
Дардларга даво бер эй бор Худойим,
Беморлар холидан хабар олайлик.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ДУНЁ
Муаллиф: Хуршид Карим.
Ижрода: Музаффар Ҳафизович.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌏ДУНЁ
Мунғаясан бунча мискин,
Салобатинг қани дунё,
Жуда оддий кўринишинг,
Синоатинг қани дунё.
Тўлмас экан сира каминг,
Тугамайди ташвиш ғаминг,
Тиниминг йўқ бирор даминг,
Ҳаловатинг қани дунё.
Миннат қилар бугун зўринг,
Нодонларга қолди тўринг,
Бўриман дер чиябўринг,
Адолатинг қани дунё.
Йўқ топилмас яхшига кун,
Имон йиғлар дилда беун,
Ҳижоб ўрар чирой учун.
Ҳидоятинг қани дунё.
Меҳр қаҳат, юраклар тош,
Мазлумларинг кўтармас бош,
Етимларнинг кўзида ёш,
Иноятинг қани дунё.
Тунлар ўйнар шайтонлар,шўх,
Имонлига отарлар ўқ,
Гуноҳкоринг тавбаси йўқ,
Ибодатинг қани дунё.
Ҳар балога дучор ночор,
Қалби гирён, чекар озор,
Қонунга чап берар пулдор,
Адолатинг қани дунё.
Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
ҚИЗИ БОР ОТАЛАР
Ҳаёти қувонч-у, нурга тўларкан,
Уйлари ифорли гулга тўларкан,
Қиз бола биларкан ота қадрини,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.
Кўнгиллар тин олар меҳрин тафтидан,
Парилар сув ичар нозик кафтидан,
Қувониб яйрарлар бир кун бахтидан,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.
Ёғ тушса яларлик остонасини,
Меҳрла безаркан дил хонаси,
Аллоҳ ярлақагай пешонасини,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.
Жонга дармон бўлар ширин сўзлари,
Гул-у, райҳонларга тўлар излари,
Жаннат эшикларин очар қизлари,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.
Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар,
Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар,
Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар,
Қизи бор оталар бахтли бўларкан.
Хуршид Карим
🌟✨✨🌙👇👇🌙✨✨🌟
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СЕВГАНИМ БИЛМАЙСАН
Ичимда пинҳона ёнишим,
Тунлардан яширин нолишим,
Дардларим билади болишим,
Севганим сен ҳамон билмайсан.
Мувалиф Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Садақа қиинг...
✍ХУРШИД КАРИМ..
🎙ФЕРУЗАБОНУ...
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
⚡️Бугун 19-июнь Медицина ҳодимлари куни!
Кўплаб мамлакатларда бугун жафокаш ва жонкуяр шифокор ҳодимлар куни
Медицина соҳасида кунни кун, тунни тун демасдан ишлаб келаётган юртдошларимизни Байрамлари билан қутлаймиз. СИЗЛАР ҚАҲРАМОНСИЗЛАР!
👏👏👏
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊
🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!
Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин!
✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!
👉 t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝