xurshid_karim | Неотсортированное

Telegram-канал xurshid_karim - 💝Хуршид Карим шеърлари💝

4222

Азиз дўстлар шоир ХУРШИД КАРИМ шеърларидан бахраманд бўлинг. Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани Менга икки касб юқса юқибдида Мени сира тинч қўймайди шеър дегани Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида 941309110 Admin: @Xurshid_Karim_shoir

Подписаться на канал

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎙lJRODA FERUZABONU

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🎧 qaydanam sevdim 📙 Xurshid Karim.
🎙 Anvar Eshmo'minov.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Яхшилик фақат пул билан қилинмайди… 💬Рано Муминова

/channel/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!



t.me/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

''KETING DEMA,,

✍️Muallifi Xurshid Karim

... Ijroch  🎙
_ Abdurahimov Eldorbek

t.me/Xurshid_Karim




.....................................🛫


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

КЕЛМАДИНГ...


Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга шафақлар ботди келмадинг,
Сенсиз юрагимда пишган соғинчлар,
Кўзимда маржондек қотди, келмадинг.


Аччиқ дардлар чўкди кўнглим қарига,
Кўникиб яшадим сенсиз барига
Йиқилдим ҳижроннинг тубсиз жарига,
Сенсиз ярим умрим ўтди, келмадинг.


Тўлмади кўнглимнинг ҳеч кемтик жойи,
Тонгимда қуёш йўқ, оқшомим ойи,
Ўзимни оқизди кўз ёшим сойи,
Ғамлар ўпқон бўлиб ютди, келмадинг.


Сенсиз бу жонимни қўяман қайга,
Аламдан қўл урдим шаробу, майга,
Йиғладим, ўксидим наҳот манглайга,
Тангрим сенсизликни битди, келмадинг


Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга соғинчлар ботди келмадинг.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

⚡️Бугун — Оталар куни:🥳

❗️Бир қатор мамлакатларда ҳар йили нишонланади. Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади

ЯҚИНЛАРИЗГА ЮБОРИБ ЭСЛАТИБ ҚЎЙИНГ

👉🏻 @Xurshid_Karim ⚡️

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Кет дема

Севманг дейсан мулойим аста,
Маъюс кўзинг тўлдириб ёшга,
Севмасликка кучим йўқ ахир,
Иложим йўқ севишдан бошқа.

Келманг дейсан энди ёнимга,
Келарим сен,бурмагин юзинг,
Фақат кетинг демагин гулим,
Кетсам кетар жойим ҳам ўзинг.

Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОЙЛИК ҚАЧОН ОШАДИ ?

(ҳазил шеър)

Бу турмуш деганлари ташвиш ғамга бой бўлди,
Ташвишлардан тик қаддим камон бўлди ёй бўлди,
Нархлар осмонга учиб, осмондаги ой бўлди
Устозларни ойлиги қачон ошар экан-а.


Ҳаммаси ошди қурғур, свет газга тараф йўқ,
Тўловлар ошиб борар мисоли отилган ўқ,
Фақат ойлик ошмади, ошишидан дарак йўқ
Ўқитувчилар ойлиги қачон ошар экан-а.


Жуда хурсанд бўлгандик, дилдан кетганди ғубор,
Минг долларни эшитиб қувонгандик беозор,
Яна йўқолиб қолди устозларга эътибор,
Устозларнинг ойлиги қачон ошар экан-а.


Ошиб қолар деб кутдик баҳор, ёз-у кузлардан,
Рости фойда бўлмади баланд парвоз сўзлардан,
Ҳозир қурувчининг ҳам ойлиги кўп бизлардан,
Ўқитувчилар ойлиги қачон ошар экан-а.


Ҳаволанма эй, кўнгил ,, GM"ларни истама,
Дўстим бир оз кутиб тур қўй қарзимни қистама,
Ҳаммада йўқ,, Сертификат ", ҳаммада йўқ,, Устама"
Устозларнинг ойлиги қачон ошар экан-а.


Маошимиз рўзғорга зўрға, зўрға етяпти,
Шукур деймиз ва лекин ойликсизлар нетяпти,
Ойлик ошишин кутиб умр ўтиб кетяпти,
Ўқитувчилар ойлиги қачон ошар экан-а.



Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

OʻLGUNIMCHA SEVAMAN

🎤 JUMANAZAR URALOV

✍ XURSHID KARIM




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Qurbon Hayitingiz muborak boʻlsin!

✍Xurshid Karim
🎙Sherzod Karim

@Xurshid_Karim




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🕋ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН


Ёр бўлсин жаннатнинг пари, ҳурлари,
Умрингиз маъно -ю, мазмунга тўлсин,
Йўлингиз ёритсин иймон нурлари,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.


Қуръонни қўймасдан икки қўлидан,
Иймонга жой бериб қалбин қўъридан,
Ҳеч кимса озмасин Аллоҳ йўлидан,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.


Саждага эгилган бошлар ҳурмати,
Миннатсиз берилган ошлар ҳурмати,
Мазлумлар кўзида ёшлар ҳурмати,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.


Кўксида метиндек сабр, саботлар,
Ҳақ сўзни айтгувчи бўлсада мотлар,
Эзгу амал ила яшаган зотлар,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.


Юзимиз ёритиб ҳар лаҳза иймон,
Қалбимиз тўридан жой олиб қуръон,
Борайлик Ҳақ тамон, нур, Каъба тамон,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.


Беш кунлик дунё бу, эслайлик гоҳ, гоҳ,
Эзгу ишларимиз бизларга паноҳ,
Қўлласин доимо Расули Аллоҳ,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.



©Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Кириб келаётган қурбон хайити муборак бўлсин 😅



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝‌‌

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Отам онам борлиги учун

Маъмуржон Очилов

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Sizdek do'stlarim bor...

✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҚАРҒИШ


Бирам ярашибди либосинг гўзал,
Тилло зиракларинг гул ҳуснингга зеб,
Сен мени ёдингдан чиқарган маҳал,
Мен сени қарғайман бахтли бўлгин деб.


Кўз ёшлар керакмас, эй қоши қалам,
Ҳисобмас тўйингда ойдек тўлмасанг,
Шуни билиб қўйки икки дунё ҳам,
Сендан розимасман бахтли бўлмасанг.



Хуршид Карим



18.06.2024




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

МАЙХОНА


Сунбул сочи майда ўриб таралган қиз,
Оппоқ, оппоқ либосларга ўралган қиз,
Менга эмас ўзга учун яралган қиз,
Сени бугун олиб кетди тўйхонага,
Аламлардан кирар бўлдим майхонага.


Ҳеч ким қулоқ тутмас кўнглим ноласига,
Зор эдим-ку бир сочингни толасига,
Келин бўлдинг битта бойнинг боласига,
Айланиб бир мажнунсифат девонага,
Аламлардан кирар бўлдим майхонага.


Менинг ғариб остонамнинг зари йўқдир,
Ётар кўрпа болишимнинг пари йўқдир,
Сенга бўлган муҳаббатим кири йўқдир,
Чидолмасдан юрак тўлди паймонага,
Аламлардан кирар бўлдим майхонага.


Мағрур эдим ғуруримни топтаб кетдинг,
Камбағал деб юзимга лой чоплаб кетдинг,
Бахт бойликда бўлса бугун бахтга етдинг,
Менинг бахтим айланди бир вайронага,
Аламлардан кирар бўлдим майхонага.


Эй гул юзим, қоши камон, лаби ғунча,
Бахтинг учун ичаман мен тонг отганча,
Хайр гулим маҳшар куни кўришгунча,
Кечир жоним боролмайман тўйхонага,
Аламлардан кирар бўлдим майхонага.



Хуршид Карим


18.06.2024



(қўшиқ учун
тел /94 130 91 10)




t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📝ҚАЙТАР ДУНЁ.


Қайтар дунё, бу қайтар дунё,
Тоғлар айтсин, уфқлар айтсин,
Ёмонликни кўрма ҳеч раво,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.


Ҳеч бандага айтма ёмон сўз,
Ғайр ила ташлама ҳеч кўз,
Ғарибларга қўлларингни чўз,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.


Кўнглингни оч кирсин муҳаббат,
Кўзларингда кулсин муҳаббат,
Яхшидан боғ қолади албат,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.


Эзгуликни қадаб дилингга,
Қуръонни ол ҳар дам қўлингга,
Аллоҳ зиё сочсин йўлингга,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.


Гуноҳ азим етимнинг ҳаққи,
Бўлмас ҳазм етимнинг ҳаққи,
Қолиб кетмас ҳеч кимнинг ҳаққи,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.


Заррин нурлар ёғилиб қат,қат,
Гулга тулсин бу олам ҳар вақт,
Йўқолмасин меҳр-оқибат ,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.



✍Хуршид Карим


Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹





t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

📹 Shoxrux Ergashev - Yaxshi qiz (Cover) | Шохрух Эргашев - Яхши киз →
✍Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СИЗДЕК ДЎСТЛАРИМ БОР
ДУШМАН НА КЕРАК..

✍ХУРШИД КАРИМ..
🎙ФЕРУЗАБОНУ (Зомин)


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бугун ҳалқаро оталар куни




🤲 ДУОСИНИ ОЛИНГ


Ғаниматмиз умр ўтар елдай елиб,
Дунёга бир синчков назар солинг дўстлар,
Олисдасиз уйингизга қайтиб келиб,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


Дерлар кимга вофо қилди дунё азал,
Узоқдаги буғдой нондан сомон афзал,
Йўлингизга маъюсгина боққан ўшал,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


Миллатимиз ўзбек эрур қўрғони кенг
Имони кенг, даргоҳи кенг, осмони кенг,
Бу дунёда ҳеч нарса йўқ дуога тенг,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


Ота она давлатларнинг тожи экан,
Ота она умрларнинг ёзи экан,
Ота рози бўлса худо рози экан,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


Узоқ қолманг мақсади йўқ сафарларда,
Қайтмоққа йўл бордир ўша шаҳарларда,
Таҳоратга сув илитиб саҳарларда,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


Яратганнинг марҳамати билинг чексиз,
Сиз Темурсиз сиз Бобурсиз, Улуғбексиз,
Менинг учун жигар ака укадексиз,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.


✍ Хуршид Карим



t.me/Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉
@Xurshid_Karim

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевнинг Қурбон ҳайити табриги

✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

ТОПОЛМАЙСАН

Хуршид Карим шеъри






𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Бугун қадрдон дўстимиз Абдурашид Тошматов куйлайди
Маҳалла тв саоат 21:00


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

@Xurshid_Karim



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин.
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга.
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин

Байрамингиз муборак бўлсин!

👉 @Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

💥Янги қўшиқ #примераси


ОТАМ ОНАМ БОРЛИГИ УЧУН


🎙Маъмуржон Очилов
✍Хуршид Карим


🎼🎹🎼🎹🎼🎹🎼🎹🎼🎹


t.me/Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

СЕВИБ ҚОЛАЯПМАН

Ёлғиз қолиб сен ҳақингда хаёл суриб,
Бу ташвишли дунёсидан тонаяпман,
Ҳали сени кимлигингни билмай туриб
Аста, аста сени севиб қолаяпман.
❤️🍃
Юрагимни қамал қилди ишқ лашкари,
Ҳисларимни маҳзун куйга солаяпман,
Исмингни ҳам билмай туриб ўзим ҳали,
Аста, аста сени севиб қолаяпман.
❤️🍃
Сенга бир сўз айтолмасдан, ҳаяжондан,
Бир ёқимли қийноқларда ёнаяпман,
Ўзимча рашк қилиб сени бошқалардан,
Аста, аста сени севиб қолаяпман.
❤️🍃
Дунёда йўқ бугун гўё мендан бахтли,
Ҳижронларни текин сотиб олаяпман,
О, муҳаббат,севиб яшаш қандай тотли,
Аста, аста сени севиб қолаяпман.
❤️🍃

✍Хуршид Kарим

👇👇
@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…

💝Хуршид Карим шеърлари💝

🌸 АРАФА КУНИ...


▪ Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун.


▪ Арафа куни: Дин комил бўлган кун.


▪ Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун.


▪ Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади.


▪ Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун.


▪ Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун.


▪ Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун.


▪ Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун.



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Читать полностью…
Подписаться на канал