"ХАЙР МАКТАБ, ХАЙР СИНФДОШ!!!"
Муаллифлик қўшиғимиз энди БИТИРУВ КЕЧАЛАРДА жарангламоқда.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СИЗДЕК ДЎСТЛАРИМ БОР...
Оқни оқ дейман мен қорани қора,
Ўзим ғамларимга топаман чора,
Қоқилишим кутиб юрган овора,
Сиздек дўстларим бор душман на керак.
Имоним-тулпорим, ор-номус- ишим,
Ҳаром луқмасини тишламас тишим,
Майда-чуйдага гапга йўқ асло ҳушим,
Сиздек дўстларим бор душман на керак.
Охиратда дўстдан савоб сўралар,
Ғаним чирмовиқдек йўлга ўралар,
Тили бошқа, дили бошқа жўралар,
Сиздек дўстларим бор душман на керак.
Кимга одат бўлган оёқдан чалиш,
Бирингиз улфатсиз,бирингиз таниш,
Дўстмисиз ё душман оғайничалиш,
Сиздек дўстларим бор душман на керак.
Қарға бутун умр ўтади қақшаб,
Илон тусланади пўстини ташлаб,
Орқамдан гапирманг хотинга ўхшаб,
Сиздек дўстларим бор душман на керак.
Пул қўлнинг кирида,мансаб бир танга,
Қўрқоқ қочиб қолар,кирмайди жангга,
Бир сўзлик ярашар йигит одамга,
Сиздек дўстларим бор душман на керак.
Чарчамайсиз сира кутиб хатойим,
Кулиб заҳрингизни сочасиз доим,
Омадингиз берсин қодир худойим,
Сиздек дўстларим бор душман на керак.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
🌸 🌸АРАФА МУБОРАК❤️
✨Ассалому алайкум. ✨
🌸 Нурларга тўлишди кўк, осмон,
🌸Қувончга тўлишди кенг жаҳон,
🌸Ҳамманинг уйида паловхон,
🌸Арафа муборак азизлар.
🌺Мунаввар кунларда зар ёғар,
🌸Осмондан барокат,дур ёғар,
🌸Кексалар юзидан нур ёғар,
🌺Арафа муборак азизлар.
🌸 Куйлайди ҳофиз-у, бахшилар,
🌸Ҳаётнинг ҳуснига нақшилар,
🌸Дунёга зеб берган яхшилар,
🌸Арафа муборак азизлар.
🌸Оналар болам деб куюнган,
🌸Қалблари меҳрга тўйинган,
🌸Эртага ҳайит деб суюнган,
🌸Арафа муборак азизлар.
🌸Қувончга ёр бўлсин умрлар,
🌺Ҳар дилда ҳаловат,ҳузрлар,
🌸Аллоҳга беадад шукурлар,
🌺Арафа муборак азизлар.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Topolmaysan...
✍Xurshid Karim
🎙IsLoMBeK_InTiZoRiY
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ТОПОЛМАЙСАН
Яхшиларнинг юзларида нур, зиёлар,
Ёмон бўлсанг ари қўнмас гулларингга,
Давлатингга ошна бўлар беҳаёлар,
Ориятни тополмайсан пулларингга.
Мансаб, обрў талашганлар ҳамма ёқда,
Бир оёғи баргда бўлса, бири шоҳда,
Атрофингда гиргиттонлар бари сохта,
Оқибатни тополмайсан пулларингга.
Ҳақлик излаб қадди камон ёйлар қанча,
Улоқ чопиб соврин олмас тойлар қанча,
Тинч ўтириб чой ичолмас бойлар қанча,
Ҳаловатни тополмайсан пулларингга.
Бир вафоли ёринг бўлса жонинг тўша,
Ғофил одам ўзгармайди ўша, ўша,
Хиёнатдир топганларинг қўша,қўша,
Садоқатни тополмайсан пулларингга.
Бахт бойликда эмас бахтни билганларга,
Бурда нон ҳам тотли ҳалол еганларга,
Бу замонда севиш шартмас деганларга,
Муҳаббатни тополмайсан пулларингга.
Доим жони пайванд бўлар тирноққа эт,
Меҳринг суймас рўёлардан бош олиб кет,
Онанг жаннат,отанг жаннат қадрига ет,
Жаннатларини тополмайсан пулларингга.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
яна бир янги қўшиқ #примераси
ЭҲ ЖЎРА
🎙Аббосбек Муҳаммадиев
✍Хуршид Карим
🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼
t.me/Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
УНУТГАЙМАН
Бир кун сени эй дилрабо унунтгайман,
Ишқ дардига топиб даво унунтгайман,
Исмингни ҳам ўйламайман тунлар бедор,
Кўрганда ҳам боқмай қиё унунтгайман.
Лайлим десам манжнундан хор этдинг мени,
Бошгинамга бўлдинг бало унунтгайман.
Жондан ўтди сенинг нозу,нағмаларинг,
Бошқасини қил маҳлиё унунтгайман.
Қадрим билмас кўчалардан кетар бўлдим,
Ҳуш қол энди эй бевафо унунтгайман.
Ишқ уволи тутсин сени эй ҳур малак,
Ишқ дардига бўл мубтало унунтгайман.
Иккимизга бахт қўрғони очилмади,
Бахтиёр бўл менсиз зебо, унунтгайман.
✍Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
БЕКАТДА
Кўрмаганман сиздек гулюзни,
Кўзларингиз мунгли боқади,
Жуда яхши кўраман сизни,
Кўзларингиз менга ёқади.
Бунча хушбўй ифорларингиз,
Димоғимга урилар ногоҳ,
Қалбга кирар ширин бир азоб,
Юрагимда ёқимли титроқ.
Давом этар бу лаззат бир зум,
Нигоҳимда маҳзун юзингиз,
Ҳаммасига ясаб ниҳоя,
Келиб қолар автобусингиз.
Хўрсинади инжиқ юрагим,
Бағри дилим тўлдириб тошга,
Ортингиздан боролмайман мен,
Афсус менинг манзилим бошқа.
Ҳар кун ўша таниш бекатда,
Мен пойлайман гулюз,изингиз,
Қани энди бузилиб қолса,
Бир кунгина автобусингиз.
✍Хуршид Kарим
t.me/Xurshid_Karim
ROʻMOLI BOR QIZNI SEVAMAN
✍ XURSHID KARIM
🎤 JUMANAZAR URALOV
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ЙИҒЛАБ БЕРАМАН
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
✍ Хуршид Карим
🎤 Ойдин
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
СИЗДЕК ДЎСТЛАРИМ БОР...
✍Хуршид Карим
🎙Fi Qalbiy
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Дардимдан дардига даволар топган,
Мени ёв билганлар даврини сурсин,
Айбимни кўз қилиб, савобим ёпган,
Қадримни билмаган қаддини урсин.
Umidbek 🎙
Xurshid Karim ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
🌙Арафа Муборак бўлсин!
Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин 🤲
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
Ёр бўлсин жаннатнинг пари, ҳурлари,
Умрингиз маъно -ю, мазмунга тўлсин,
Йўлингиз ёритсин иймон нурлари,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Қуръонни қўймасдан икки қўлидан,
Иймонга жой бериб қалбин қўъридан,
Ҳеч кимса озмасин Аллоҳ йўлидан,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Саждага эгилган бошлар ҳурмати,
Миннатсиз берилган ошлар ҳурмати,
Мазлумлар кўзида ёшлар ҳурмати,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Кўксида метиндек сабр, саботлар,
Ҳақ сўзни айтгувчи бўлсада мотлар,
Эзгу амал ила яшаган зотлар,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Юзимиз ёритиб ҳар лаҳза иймон,
Қалбимиз тўридан жой олиб қуръон,
Борайлик Ҳақ тамон, нур, Каъба тамон,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Беш кунлик дунё бу, эслайлик гоҳ, гоҳ,
Эзгу ишларимиз бизларга паноҳ,
Қўлласин доимо Расули Аллоҳ,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
©Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОНАЖОН
Нуржаҳоним сочлари қорим,
Меҳрибоним меҳрга зорим,
Дилимдасиз, дилдаги борим,
Борингизга шукур онажон.
Бахтим сизсиз, тожу давлатим,
Шон шавкатим, виқор савлатим,
Жаннатимсиз менинг жаннатим
Борингизга шукур онажон.
Сиз бор менга ғамлар йўлолмас,
Бахтим бутун камлар йўлолмас,
Мени сиздек ҳеч севолмас,
Борингизга шукур онажон.
Мени бахтим камолим шу-да,
Соғинасиз худа, бехуда,
Фариштага ўхшайсиз жуда
Борингизга шукур онажон.
Дилда меҳр-дил риштасисиз,
Ғариб умрим сариштасисиз,
Хонадоним фариштасисиз,
Борингизга шукур онажон.
Тўйларимга бош бўлиб юринг,
Кўзларимга қош бўлиб юринг,
Юзга кириб ёш бўлиб юринг,
Борингизга шукур онажон.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
''JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO‘LSIN,,
✍️Muallifi Xurshid Karim
... Ijroch 🎙
_ Abdurahimov Eldorbek
....................................
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
#Жума_муборак
📿 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин, ЯҚИНЛАРИМ!
✨ Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
👉 @Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Пайшанбанинг файзи бошқача😅
✍Хуршид Карим
Бугун ПАЙШАНБА.
👇🏻👇🏻
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
КЕЧИКИБ СЕВДИМ
Ҳижронлардан қон бўлди бағир,
Севдим фақат ичикиб севдим,
Учраштирди кечикиб тақдир,
Узр сизни кечикиб севдим.
Алам ёмон ботди кўнгилга,
Орзуларим айланди кулга,
Соф муҳаббат қадри бир пулга,
Узр сизни кечикиб севдим.
Топганларим фақат ғам бўлди,
Муҳаббатим гуллари сўлди,
Умидларим туғилмай ўлди,
Узр сизни кечикиб севдим.
Қолдим унсиз маломатдаман,
Бир умрга надоматдаман,
Узр гўзал хижолатдаман
Узр сизни кечикиб севдим.
Йўламайман остонангизга
Бахтлар битсин пешонангизга,
Армонларим тўёнангизга,
Узр сизни кечикиб севдим.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
ОТАМДЕК МЕҲРИБОН ЙЎҚ
Бошимда тоғ мисол қад кериб турган,
Отамдек соябон қалқон йўқ экан,
Юзидан жаннатлар уфуриб турган
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан.
Офтобли нигоҳи, кўзлари мискин,
Ҳикматли ибратли сўзлари мискин,
Борлиги дилимга беради таскин,
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан.
Болам деб ғам чеккан, болам деб сўлган,
Йўлларимда ҳар дам хавотир бўлган,
Ҳатто танбеҳлари меҳрга тўлган,
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан
Қўллари доимо бўлгай дуода,
Дуолари билан умрим зиёда,
Билдимки мен учун ёруғ дунёда,
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан.
Тоғ десам тоғлар ҳам чўкар сабрига,
Тиллолар тенг келмас унинг қадрига,
Аллоҳдан умрлар сўрай умрига,
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
📹 Asadbek Azamjonov - Uning to'yi bo'lyapti (audio 2024) →
Matn muallifi: Xurshid Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝